#Челленж
Ўзбекистонда жамоат транспортида аёллар ва эркаклар учун алоҳида жойларни ташкиллаштириш масаласига айримлар ўз эътирозини билдиряпти. Улар бу эътирозларини аёллар ҳуқуқи билан боғляпти. Аслида бундай эътирозлар стееотипга айланган асоссиз исломофобик қарашлар ҳисобланади.
Чунки, аёллар ва эркаклар учун алоҳида жойларни ташкил этиш аёлларни ҳам, шу билан бир вақтда, эркакларни ҳам қамраб олади.
Аммо "эркаклар ҳуқуқи" деган тушунча бўлмагани учун, жамоат жойларини жинсга қараб ажратиш имтиёз эмас, балки ҳуқуқни камситилиши деб ҳисобланса, бу эркаклар ҳуқуқининг ҳам камситилиши бўлар эди.
Бирор либералистик қарашларда "эркаклар ҳуқуқи" деган ҳаракат бўлмагани учун, либерализмга кўр-кўрона эргашадиганлар бундай ҳолатда "аёлларни эркаклардан ажратиб қўйиш" ҳақида гапирадилар холос. Бирор бирорта либералнинг бу каби ҳолатда "эркакларни аёллардан ажратиб қўяпсиз" деб айтмайди. Айтолмайдиямда. Айтса шарманда бўлади.
Аслида, либерализм ҳақиқий шаҳвониятга асосланиб қолган дунёқарашга айланиб қолган. Бирор либерал ўзини аристократлардек, жентелмендек кўрсатгиси келса ўз аёлига, ўйнашига, жазманига эшикни очиб беради. Ишда-кўчада аёллар билан тўқнаш келиб қолса "Ladies first" — "аёллар биринчи" деб шилқимлик қилади. Бироқ, айнан ўша аёлларга ор, номус, ҳамият, шилқимликдан ҳимояланиш мақсадида "Please, madam, ladies first" — "Қани ҳурматли аёллар, автобуснинг олди қисмига марҳамат" деб илтифот кўрсатилса, бу либералларнинг исломофоб мияси тутоқиб кетади.
Жамоат транспортида эркаклар ва аёллар учун алоҳида жойларнинг бўлиши ахлоққа ҳам, одамгарчиликка ҳам, ақлга ҳам тўғри келадиган ишдир. Буни исташ, уни тарғиб қилиш, ахлоқий ва рационал амалдир. Бундан уялиш, тортиниш керак эмас.
Бу азиз опа-сингилларимизга кўрсатилган илтифот, имтиёздир. Дунёвий давлат тамойилларига ҳам мосдир. Биз ижтимоий давлатмиз. Ижтимоий давлат жамиятнинг турли қатламларига ўзига хос бўлган имтиёзларни беради, илтифотларни кўрсатади.
Бирорта либерал қарашда қолиб кетган одам давлат томонидан фақат аёл-қизлар учун грант ажратганида, фақат улар учун имтиёзли кредит ажратганида, фақат улар учун шароит яратганида "дунёвийлик тамойили", "аёллар ҳуқуқи" деб жар солмайди.
Қачонки ахлоқий нуқтаи назардан бирор бир илтифот кўрсатилса, бу либераллар ҳар доим ахлоқсизлик тарафдори бўлади. Либерализм етиб келган нуқта шу — ахлоқсизлик.
Биз аёлларимизни молсифат эркакларнинг ихтиёрий шилқимлигидан, ёки тиқилинч шароитдаги нохуш вазиятлардан асрайлик десак, бу либераллар қайси ақл билан бунга қаршилик қилади?!
Жаноблар, аёлларга жамоат транспортида олдиндан жой беринг. Бу жентелменлик ахлоқи, илтифотидир.
Буни бирор қонун қоида билан эмас, гўзал ахлоқ, фаросат ва эркаклик ғурури билан йўлга қўйиш керак.
Бу бир ижтимоий челленжга айланиши, ҳар бир эркак жамоат транспортида аёлларни эъзозлаган ҳолда уларга олдидан жой бериши керак.
Бундай гўзал жентелменлик ахлоқини кўз-кўз қилиб оммалаштириш, фарзандларимизни ана шундай гўзал ахлоқда тарбиялашимиз керак. Япония қилган ишни нега биз қилолмаймиз?!
Жамоат жойларида бизнинг опа-сингилларимизга суйкалишни яхши кўрадиган либералваччаларнинг эса бундай дунёқараши учун изза қилиш керак. Суйкалма!
Буни челленж қилишга нима дейсиз? Қўшиладиган борми? Бугундан бошлаб жамоат транспортида эркаклар орқага ўтиб, аёлларга "Ladies in front" — "Аёллар, марҳамат олдинга", деб илтифот кўрсатади.
Буни гўзал ахлоқ ва мулойимлик билан одат ҳолига айлантирамиз.
Қўшилсангиз, улашинг.
© Тарих ва сиёсат
@MubashshirAhmad
Исломофоблар! Қани Афғонистонда аёллар ўзаро гаплашиши тақиқланибдими?!
🔅Афғонистон Ислом Амирлигида фақат аёллар учун ресторан очилди. Тасвирга олинаётгани учун аёллар юзини беркитиб олинган.
© Protest Uz
@MubashshirAhmad
Сиз чарчадингиз.
Айтишдан эмас, сукут сақлашдан.
Яшашдан эмас, балки яшамасликдан.
Сиз жуда чарчадингиз.
Назан Бекироғлу
@MubashshirAhmad
ДУНЁНГ ШУБҲАДАН ТОПИЛСА, ИШИНГ КЎЗ-КЎЗ ҚИЛИШ БЎЛАДИ!
Бир киши Бишр Ҳофий олдиларига келиб, "Бир неча минг дирҳам маблағ йиғиб қўйган эдим. Шунга ҳажга боришни ўйлаб турибман", деди.
- "Ислом ҳажи - фарз бўлган ҳажни адо қилганмисан", деб сўрадилар. Ундан тасдиқ жавобини олгач:
- "Сенга ҳаждан кўра афзал ишни кўрсатайми?", дедилар. У "ҳа" деди. Бишр Ҳофий: "Маблағингни олиб бориб, етимга кафил бўл, беванинг ҳолидан хабардор бўл, мискиннинг ҳожатларини раво қил, хастанинг дардини даволат ва бундан бошқа эзгу ишларни қилгинки, улар сен учун бу ҳажингдан кўра афзалдир", дедилар.
Шунда бу одам: "Эй Бишр, лекин кўнглим ҳажга талпиняпти", деди.
- "Эй воҳ! Агар мол-дунё шубҳадан топилса, нафс фақат ўз роҳатини ўйлайди", дедилар Бишр Ҳофий. Яъни, маблағни бировлар кўрмайдиган эзгу ишларга эмас, нафс ҳаловат топадиган турли кўнгилхушликларга сарфлайди, дегандилар.
Бугундаги ибодату амалларимизни кўз-кўз қилишимиз дунёни шубҳадан топишимиз, ҳаёту маишатимизни оммага олиб чиқишимиз ҳаромдан ҳазар қилмаётганимиз сабабидан эмасмикан?!
@MubashshirAhmad
«Жители Востока ни для кого не представляют угрозы и никоим образом не мечтают о вторжении на Запад. Они сейчас заняты защитой от европейской (и американской) агрессии, которая начала атаковать даже их сознание».
Фиръавн: «Мени қўйинглар, Мусони ўлдирай. Майли, Роббига дуо қилсин. Албатта, мен унинг динингизни алмаштиришидан ва ер юзида фасод чиқаришидан қўрқмоқдаман», деди. ("Ғофир" сураси, 26-оят).
Фиръавннинг даъвосини қаранг! Раийятнинг динига ғам чекяпти, жамиятда бузуқлик ёйилишидан қўрқяпти ва одамларга насиҳат қиляпти. Ўзинг кимсан дея оладиган жонзот йўқ.
Таниш юзлар, таниш ҳолатлар, таниш вазиятлар..
@MubashshirAhmad
Энг ёмони - жамиятдаги адолатсизлик, мантиқсизлик ёки зулм ҳақида бонг урсанг, масъулларнинг миқ этмаслиги. Худди улар бир дунёда хaлқ бошқа дунёда яшаётгандек. Уларнинг вазифаси - муаммоларни бартараф этиш, яна ҳал этгани ҳақида халққа ҳисоб бериш. Муаммодан кўз юмиб, зимдан уни қўллаб-қувватлаш эмас.
Кўзни бундай лўқ қилиб, индамай тураверишнинг оқибати яхшиликка олиб бормаслиги қонуният ҳисобланади.
@MubashshirAhmad
Ғазоликлар матонати ёхуд дунёни ҳайратлантираётган эътиқод
Томоша қилиш: 👉 https://m.youtube.com/watch?v=BG7O7hOQtSk
Батафсил: 👉 https://azon.global/2331
©️Azon Global
#Мезана_янги_устозлари
Устоз Муҳаммад ибн Ҳусайн Сабсабий
1976 йил Сурияда туғилган.
2000 йилда Дамашқдаги Фатҳ исломий институтини шариат ва араб тили йўналиши бўйича аъло баҳолар билан тугатган.
Сўнгра диний илмлар маркази бўлган Мисрдаги Азҳар университетида ҳадиси шариф йўналишида таҳсил олиб, у ерни 2004 йилда тамомлаган.
Кейинчалик устоз Муҳаммад ибн Ҳусайн илм излаб Истанбулга келади ва бу ердаги Султон Муҳаммад Фотиҳ университетида ўқиб, магистрлик даражасини олади. Устознинг навбатдаги режаси докторлик йўналишида ҳам таълимни давом эттириш, ушбу ишни осон қилишини Аллоҳ таолодан сўраймиз.
Устоз Сабсабий фаолияти давомида узоқ вақт имом хатиблик вазифасини ҳам ўтаган, хусусан, Дамашқдаги масжидларда 14 йил, Урдундаги масжидларда эса 5 йил мобайнида хизмат қилган.
Таъкидлаш керакки, устоз Муҳаммад ибн Ҳусайн қатор мамлакатлар, Сурия, Урдун ва Туркиядаги мадраса ва институтларда шаръий илмлардан сабоқ бериб келган.
Яна бир жиҳат, устоз Сабсабий бир қанча ижоза эгаси бўлиб, илмий давраларда ҳам иштирок этган.
Масалан, ҳадис илми бўйича Саййид Шариф Абдулазиз Ғумарий роҳимаҳуллоҳ, аллома Саййид Шариф Алавий Моликий роҳимаҳуллоҳ, Саййид Шариф Муҳаммад Абул Ҳуда Яъқубийлардан ижоза олган.
Шунингдек, фиқҳ, Қуръони Карим, тафсир, мусталаҳул ҳадис, араб тили каби илмларни эса замонамизнинг бошқа етук олимларидан пухта ўрганган.
Дарвоқе, устоз Сабсабий турк ва инглиз тилларида ҳам сўзлаша олади.
Ҳозирда устоз Муҳаммад ибн Ҳусайн Сабсабий Мезана халқаро илмлар академиясида шаръий илмлардан талабаларга дарс бериб келмоқда.
@Mezanauz
"Инвестицияни болаларингизга киритинг. Улар энг кўп фойда берадиган соҳадир".
@MubashshirAhmad
ҲАР КИМНИНГ ЎЗ ЎРНИ БОР
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай дедилар: "Ким Аллоҳ йўлида икки бор инфоқ қилса-бирор нарса сарфласа (ёки маъноси: Аллоҳ йўлида икки жуфт от, туя, эшак, динор ва ҳоказо сарфласа), жаннат эшикларидан биридан чақирилади: ким намоз аҳлидан бўлса, намоз эшигидан, ким жиҳод аҳлидан бўлса, жиҳод эшигидан, ким рўза аҳлидан бўлса, райён эшигидан, ким садақа аҳлидан бўлса, садақа эшигидан чақирилади". Ҳазрат Абу Бакр розияллоҳу анҳу шунда: "Эй Аллоҳ пайғамбари, ота-онам сизга фидо бўлсин, барча эшиклардан кириш фазилати ҳам бўлармикан, бирор киши барча эшиклардан ҳам чақирилиб қоладими?" деб сўрадилар. Пайғамбар алайҳиссалом: "Ҳа. Сиз ўшалардан бўлсангиз керак" деб жавоб бердилар.
Бу ҳадиси шариф улуғ ҳадислардан бўлиб, унда шариатда энг муҳим бўлган асослардан бирига ишора этилган. Бу – мусулмонларнинг ҳаммалари ҳам бир хил эмаслиги, ҳар кимнинг, ҳар амалнинг ўз ўрни борлиги асосидир. Ҳофиз Ибн Абдул Барр мазкур ҳадисни келтирганидан сўнг, унинг шарҳида қуйидаги сўзларни айтади (Ат тамҳид китоби, 7/184-185):
"Ушбу ҳадисдан олинадиган фойдалардан бири шуки, Ислом тарғиб этган амалларни бажаришда ҳар ким ҳам ҳамма соҳада илғор бўлолмайди, бирида жонбозлик кўрсатса, аксар ҳолларда бошқасидан маҳрум қолиши мумкин, жуда кам ҳолатларда буларнинг барчаси бир кишида тўпланади, Абу Бакр розияллоҳу анҳу ана шундай нодир кишилардан эдилар. Бу ҳадисда яна шунга далолат борки, бир нарсага кўпроқ одатланган киши ўшанга мансуб этиб қайд этилади (албатта, бу ерда фарзи айндан ташқари бўлган ибодатлар ҳақида гап кетмоқда). "Ким намоз аҳлидан бўлса", деган сўзларига эътибор беринг, яъни, "ким намоздан кўпайтирган, кўп ўқиган бўлса" дегани. Негаки, ҳамма ҳам намоз аҳлидан экани маълум. "Ким жиҳод аҳлидан бўлса", "ким рўза аҳлидан бўлса" деганлари ҳам шу маънода.
Имом Моликнинг Абдуллоҳ ибн Абдулазиз Умарий номли зоҳид, обид кишига айтган сўзлари ҳам шунга ўхшаб кетади. Мазкур зоҳид бир куни имом Моликни кўпроқ узлатга даъват этиб, зикру намоз, амални кўпайтиришга, одамлар билан ҳадеб ўтиравермасликка чақириб хат ёзади. Имом Моликнинг унга жавоби қуйидагича бўлган эди: (Аллоҳ таоло худди ризқларни бўлиб берганидек, амалларни ҳам тақсимлаб қўйди; баъзиларга намозда ғайрат берилиб, рўзада унча берилмаган бўлса, айримлар рўзада пешқадам бўлиб, намозда бундай бўлмаган, яна бошқалар садақада жонбозлик кўрсатиб, рўзада илғор бўла олмаган, тағин бирлар жиҳодда ўрнак бўлиб, намозда ўртаҳол бўлган. Илмни ёйиб, ундан таълим бериш энг афзал эзгу амаллардан ҳисобланади. Бу борада Аллоҳ таоло менга бериб қўйганига розиман. Мен қилаётган иш сиз қилаётган амалдан қуйи бўлмаса керак, иккимиз ҳам яхшилик устидамиз, деб умид қиламан)". Ибн Абдул Баррдан келтирилган иқтибос тугади.
Юқорида айтилган сўзлардан олинадиган хулоса шуки, амал майдони жуда кенг майдон. Унда олимга ҳам, даъватчига ҳам, сахийга ҳам, зоҳидга ҳам, одамлар оғирини енгил қилиб юрган бошқа соҳадаги кишиларга ҳам, ҳаммага жой бор. Буларнинг барчаси бир бўлган ҳолда яхлит Исломни намоён қилмоғи лозим. Одам ўзининг қилаётган ишига мағрур бўлиб, бошқаларни маломат остига олмоғи шу катта асоснинг унда бузилганидан далолат беради. Ким ўзида бундай ҳолатни сезса, ихлосини қайта кўриб чиқсин, ўзининг устида яхшилаб ишласин. Салафлар қалбда бундай ғурур пайдо бўлиб қолмасин, деб ўз нафслари устида ўн йиллаб, йигирма йиллаб ишлар эдилар. Негаки, амалларнинг соф бўлиши, барча ғурур, кибр, ўзга (соҳадаги)ларни менсималик каби иллатлардан пок бўлиши унинг мақбул амаллар жумласига киришига йўл очади. Аксинча, кишида бундай иллат пайдо бўлиши эса худди ичига қурт тушган мева каби бўлади, сиртдан чиройли кўринади-ю, ичи қуртлаган бўлади.
Аллоҳ таоло барчамизни ихлосдан айирмасин, гап-сўзларини, ишларини ихлос тарозиси орқали ўлчайдиган, амали ҳабата бўлиб кетишидан ҳадикда бўлиб турадиган камтар мўминлардан қилсин. Қилаётган амалига мағрур бўлиб қолиб, охиратда қуруқ қоладиган бахтиқаролардан қилиб қўймасин. Омин.
©️ Шайх Сайфуллоҳ Носир
@MubashshirAhmad
Кибрга олиб борадиган савоб амалдан,
Жаннатга олиб кирадиган гуноҳ яхшидир
“Ҳикам-ул Атоийя”
@MubashshirAhmad
Ҳақ доим ақлга мурожаат қилади. Ботил эса нафс истаклари орқали яширин сизиб киришга интилади. Ҳақ одамлар билан далил ва очиқ ҳужжатлар ила муомала қилса, ботил одамлар онгига карикатура, ёлғон ва ҳақоратли тасвирлар орқали кириб боради.
Шайх Муҳаммад Саид Рамазон Бутий, "Ҳар иймон келтирган қизга" китобидан.
@MubashshirAhmad
Carrefour бойкот сабабли Иорданиядаги барча дўконларини ёпишга мажбур бўлди
Carrefour Исроилнинг Ғазо бомбардимонларида иштирок этаётган аскарларига озиқ-овқат жамланмаларини тақдим этгани, Ғарбий Соҳилдаги фаластинликлардан тортиб олинган ерларда дўконларини очгани, шунингдек, фаластинликларнинг ҳуқуқларини поймол қилишда айбланаётган Electra Consumer Products ва унинг шўъба корхонаси бўлган Yenot Bitan каби компаниялар билан ҳамкорлиги учун бутун дунёда, шу жумладан, Франциянинг ўзида ҳам бойкот қилинмоқда.
Батафсил: https://azon.global/2347
©️Azon Global
ЯҲУДИЙЛАРНИНГ АФРИКАДАГИ “ВАТАНИ”
19-асрнинг охири ва 20-асрнинг бошларида Шарқий Европа ва Россияда яҳудийларга нисбатан кучли антисемитизм ва таъқиблар кузатилган. Германияда Гитлер бошчилигидаги фашистик тузумнинг ҳукуматга келишидан аввал эди.
1903 йилда Британиянинг мустамлакачилик ишлари котиби Жозеф Чемберлен Шарқий Европа ва Россиядаги таъқибга учраётган яҳудийлар учун хавфсиз бошпана сифатида Шарқий Африканинг бир қисмини тақдим этиш ғоясини илгари сурди.
Бу таклиф "Уганда режаси" номи билан машҳур бўлиб, ўша даврда Усмонийлар мулки бўлган Фаластин ўлкасида яҳудийлар учун давлати барпо этиш бўйича ғаразли режага муқобил ечим сифатида таклиф этилган эди.
Бу таклиф яҳудийларнинг етакчиси Теодор Герцл томонидан вақтинчалик чора сифатида қабул қилинди, чунки у вақтда яҳудийлар учун Фаластинда ватан барпо этиш имкони йўқ эди. Британия Шарқий Африкадаги ҳозирги Кения ва Уганда ҳудудларини бу мақсад учун ажратишга тайёр эди.
Бироқ, "Уганда режаси" яҳудийлар ҳаракати ичида кўплаб баҳсларга сабаб бўлди, чунки кўпчилик яҳудийлар ватани айнан Фаластинда ташкил этилишини ёқлаб чиқди. 1905 йилда Яҳудийлар Конгресси бу режани рад этиб, Фаластин диёрини эгаллаб олишга қаратилган ҳаракатларни давом эттиришга қарор қилди.
Шундай қилиб, Уганда режаси амалга ошмай қолди. Бу ҳам хайрликкадир, иншааллоҳ.
Зеро, “Роббинингиз фил эгаларини нима қилганини кўрмадингизми? Уларнинг макру ҳийласини барбод этмадими?!”
© Сиёсат ва тарих
@MubashshirAhmad
Имомни бир киши ваъз ўртасида тўхтатиб, келтирган ҳадиси заиф эканини айтди.
Имом унга одамлар олдида миннатдорчилик изҳор қилди. Намоздан кейин у одам билан бирга ташқарига чиқдилар.
Ёлғиз қолишганда имом ўзи келтирган ҳадисининг саҳиҳ эканини исботлаб берди. Шунда у киши таажжубланиб: "Нега буни ваъз қилаётган пайтингиз, одамлар олдида айтмадингиз?!" деди.
Шунда имом унга: "ҚАЛБЛАРНИ ҚОЗОНИШ ВАЗИЯТНИ ҚОЗОНИШДАН МУҲИМРОҚДИР", деди.
Воқеа аниқ бўлган. Имом эса буюк устозлардан эди.
@MubashshirAhmad
Максим Шевченко ислом ва мусулмонлар хусусида. Исломофоб бошловчи ноқулай вазиятда.
@MubashshirAhmad
“Чиннигул ва тикан” – Яҳё Синвар (қисса, давоми)
Марҳум қўмондон, Фаластин озодлик ҳаракати етакчиси, мард жангчи, ўз ватани ва миллатининг содиқ ўғлони Яҳё Синварнинг “Чиннигул ва тикан” асарини эълон қилишда давом этамиз. Таржимон – Маъмур Мухтор.
Қисса Azon.global сайтида бериб борилмоқдa
Ҳавола: 👉 https://azon.global/kr/posts/nasr/cinnigul-va-tikan-iae-sinvar-qissa-davomi
@MubashshirAhmad
Minglab kitoblar haqida tasavvuringiz qisqa jumlalarda mujassamlanadi.
Buyuk jumlalarni ulashuvchi kanalga obuna bo‘ling:
-Fikrlar
-Tahlillar
-Iqtiboslar
-Qiziqarli viktorina savollar
Vaqtini tejovchi insonlar uchun:
A’zo bo‘ling va rivojlaning
Kanalga ulanish: FIKRAT.UZ
ВОЙДОД, АФҒОНИСТОН БЎЛИБ КЕТДИ.
Ассалому алайкум, тутуруқли оиладан чиққан, тутуруқли ўқирманлар. Яқинда Самарқандда автобусда аёллар ва эркакларни жойини алоҳида қилган ҳайдовчи ҳақидаги воқеани кузатдим. Айнан шу мавзуда анча олдин ёзган эдим. Шу ҳикояни яна бир улашай.
Японияга янги келган пайтларим эди. Уйдан ўқишимгача метрода 45 дақиқача вақт кетади. Ҳар куни бир хил йўлдан қатнайман. Бир куни шошилиб, югуриб метрога чиқдим. Япон метролари эрталаб шунақа тирбанд бўладики, манзилингизга етиб олгунча ўзингизни қамалиб чиққан маҳбусдек ҳис қилиб юборасиз.
Хуллас, шошилиб катта тезликда чиқиб олдим. Бир чеккароғига бордим, суяниб тик-турган ҳолда кетаябман. Тўсатдан кўзим рўпарамдаги битта қизга тушди. Менга шунақа меҳр билан тикилаябди-ки, одамни ҳижолат қилиб юборадиган даражада. Секин телефонимга қараган киши бўлиб, кўзимни олиб қочдим. Бу Япон қизлари ғалати эканку, бизни Ўзбек қизларига сал кўпроқ қараб қўйсангиз уялиб ерга кириб кетади. Булар сизни ерга тиқворар экан. Шунақа ҳаёллар миямда ғужғон айланиб турган пайтда, секиииинннн кўзимни телефондан кўтариб қарасам, у қиз ҳали ҳам тикилиб ўтирибди. У қизга ёнидаги яна битта қиз қўшилди. Кейин ёнидаги 1-2 та жувонлар ҳам қўшилишди. Ҳаммасини кўзи менда. Энди, «Вапшим» тамом бўлдим. Энди телефонни орқасига яшиниб бўлмайди. Энди каттароқ нарса керак деб, сумкамдан китобимни олиб, юзимни беркитадиган даражада кўзимни олдига олиб келиб, ўқий бошладим. Ўқиш қайда, мия ҳар доимгидан 10 баробар кўпроқ ишлай бошлади. Ҳаёлда минг хил фикрлар.
Аям ҳар доим мани ўғлим дунёдаги энг келишган йигит, истарали йигит, ким кўрса ёқтириб қолади, одамларни қизига совчи келса, мани ўғлимга совчи келаябди деб мақтаниб юрардилар. Ўша пайтлари типратикан ҳам боласини юмшоғим деганидек, аямларга шундай кўринсам керак деб ўйлар эдим. Аммо, бу Япон қизларининг менга бу даражада меҳр-муҳаббат билан қарашига қараганда аям ҳақ эканлар. Ҳақиқатдан ҳам фавқулотда «Черезчур» келишган йигит эканман деб ўйлаб турсам, бир қиз мен томонга қараб келаябди. Кўзларида меҳр мужассам. Ҳудди «Тўрт қадам қолади, етишга сенга» деб романтик қўшиқ айтиб келаётгандай. Ниҳоят етиб келди: «Сумимасен, кочирава жосеи сенёуша нан десукедо» ( Кечирасиз, бу фақат аёллар минадиган жой) деб қолдику. Ҳаммаси тамом бўлди. Келишган йигитлигим ҳам бир тийин бўлиб, келишолмай қолди))
Қарасам катта қилиб ёзиб қўйилган экан: «Фақат аёллар учун» деб. Узр сўрадим-у, шунақа катта тезликда қочдимки, шу билан у аёллар бошқа кўришмади мени))
Хуллас, Японияда тирбандлик пайтида аёлларга тегажоғлик бўлмасин, ноқулайлик бўлмасин, эркаклар билан ёпишиб тиқилиб кетмасин деб фақат аёллар миниши учун алоҳида «Вагон»лар ташкил этишган. Поезд, метроларда шунақа шилқимлик, тегажоғлик бўлганки шуни йўлга қўйишган. Ҳаттоки, атайдан аёлларга тиқилиб, ҳамма жойига ишқаланган Япон эркаклари кўпайгани учун ҳам шунақа қилишган. Энг қизиғи, бизда энди бошланган "Аёллар ҳуқулари" деган нарса, Японларда анча олдин бошланган. Ривожланиб-ривожланиб, чўққисига етганда, "Аёллар учун алоҳида вагонлар" талаб қилишни бошлашган. Кўраябсизми? Сиз чўққига етганда талаб қиладиган ҳуқуқингизни биз ҳозирдан таклиф қилаябмиз))
Шунинг учун ўзимизда бўлган воқеадан диний фон ясаб, тўғрими нотўғрими мусулмонларга қарши чиқсам бўлди деб, «Войдод Афғонистон бўлиб кетди, Сурия бўлиб кетди» демасдан оддий қабул қилаверинг. Зеро, тиқилиб, ишқаланиб, ғашингизга тегадиган, атай шунақа пайтларни пойлаб юрадиган «Моняк»лардан дан ҳалос бўласиз. Бу мавзуга қарши чиқаётган аёллар, нима бўлопти сизга? Майнангиз жойигами? Сизга автобус, поездда, шилқимлик қилишса ёқоптими? Булли қилингеeе😁
Мабодо, бизда ҳам Транспорт вазирлиги уйғониб, шу тизимни жорий қилишса, фавқулотда келишган эркаклар ва «черезчур» гўзал аёллар эҳтиёт бўлинг! Манга ўхшаб адашиб миниб олиб куйиб юрманглар))
Bahodir Iskandarov
/channel/BahodirIskandarov
«Тилни энг кўп бузаётганлар - тилшунослар»
«Аср шоҳиди» кўрсатуви, 39-қисм
Томоша қилинг 👉 https://youtu.be/QGoYrnc3cmk
©️Azon Global
"Эркакларнинг аёллар билан аралашуви оловнинг ўтинга илашиши ўрнида бўлади".
Тасаввур қилдингизми? Шунда бу гап тўғри бўладими? Икки хил жавоб бор, учинчиси йўқ:
1. Ҳа, тўғри. Бу соғлом эркакнинг жавоби.
2. Йўқ, нотўғри. Касал эркакнинг жавоби.
Нима дедингиз?!
@MubashshirAhmad
Маҳаллий ва чет элнинг нуфузли университетларида сифатли таълим олиш, уларни жамият манфаати учун ишлатиш лозим. «Cambridge» ўқув маркази эса бунда сизга ёрдам беради.
Ўқув марказ бир нечта нуфузли университетлар билан ҳамкорлик қилмоқда. Яъни ўқувчилар энди ҳамкор университетларнинг инглиз тили имтиҳонларидан озод этилиши белгиланган.
Айни пайтда «Cambridge» ўқув марказида янги ўқув йили мавсуми учун инглиз тили курсларига 40% лик чегирма мавжуд. Яратилган имкониятлардан фойдаланиб, инглиз тилини пухта ўрганинг.
Инглиз тили курсларига рўйхатдан ўтиш
Reklama