Тармоқларда ўта хатарли жараёнга яшил чироқ ёқилди. Бир кунда "байроқ", "ўзбек фоҳишаси" ва қуйидаги гаплар бекорга қўзғалмоқдами?! Турк ва ислом бирлигига қарши кучлар ҳаракатда. Ғафлат босмасин бизни.
@MubashshirAhmad
#Масал
Ит кийикдан: "Нега мендан доим ўзиб кетасан?" дея сўради. Кийик жавоб қилди: "Чунки мен ўзим учун чопаман, сен эса хўжанг учун".
Ҳақиқат учун кийик бўла олмасангиз, лоақал ноҳақлик учун ит бўлиб олманг!
@MubashshirAhmad
Салафлардан бирлари айтадилар: "Агар дуомиз ижобат бўлишини хоҳласак, дўстларимизнинг ҳақларига ўзларига билдирмай дуо қилардик".
@Mubashshirahmad
Аслида пашшани ўлдириш эмас, ботқоқни қуритиш керак.
Али Иззатбегович
@MubashshirAhmad
"Аёллар дафтари", "Ёшлар дафтари" кабиларни ёпиш ёки камбағалликни қисқартириш усулларидан бири ҳақида.
(25 минут)
@MubashshirAhmad
Jamshid Usmonov ёзмоқдалар
****
Биздан ҳам “Нобел”лар чиқади.
Ғарбда хайрия фаолияти билан шуғулланадиган узоқ йиллик (100 + йиллик) жамғармалар кўп.
Бу жамғармалар турли соҳаларда (илм, соғлиқни сақлаш, табиатни асраш ва ҳ.к.) хайрия фаолияти билан шуғулланади.
Бундай жамғармалар бойлар, капитал эгалари томонидан ташкил этилган бўлиб, жамғармалар ташкилотчисининг вафотидан 100 йиллар кейин ҳам жамиятга фойда келтиришда давом этмоқда.
Шулардан энг машҳури бўлган Нобел жамғармасини мисол сифатида келтираман.
Нобел жамғармаси Альфред Нобелнинг васияти асосида унинг маблағлари хисобига 1900 йилда ташкил этилган.
Ташкил этилган пайтдаги маблағ миқдори хозирги ҳисоб билан тахминан 150-200 млн. доллар бўлган.
100 йилдан ортиқ вақт давомида ҳар йили илм инсонларига мукофот ажратиб келади. Мукофот миқдори ташкил этилгандан буён ҳар хил миқдорда бўлган. Ҳар бир номзод учун 200 минг доллардан 1 млн долларгача.
Жамғарма иккита жаҳон урушини, бир неча иқтисодий кризисларни бошидан кечирган ва шунга қарамай ҳар йили мукофот тақдим этиб келади ва бугунги активи 500 млн доллардан ортиқ.
Энди ўзимизга қайтамиз...
Савол: Нега ғарбда шундай жамғармалар бор-у, бизда йўқ?
Қисқа жавоб: СССР, социалистик тизим, хусусий мулкка қарши кураш.
Хозирчи, хозир хусусий мулкчилик, тадбиркорликка эркинлик бор, нега жамғармалар йўқ?
Бизда бундай жамғармаларни ташкил қилиш учун шароит энди пишиб етилаяпди. Хатто зарурат пайдо бўлаяпди.
Нега?
Чунки, бундай жамғармаларнинг ташкил топишига туртки бўладиган асосий омиллардан бири - бу мулк эгасининг “мендан кейин бойлигим нима бўлади?” деган ширин ташвиши.
Бизда мана шундай яхши ташвишдаги мулкдор қатлам энди шаклланаяпди, назаримда.
Мустақиллик давридаги хусусийлаштириш, бизнес учун яратилган имкониятлар сабаб тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланган илк босқичдаги авлоднинг аксар қисми “мендан кейин бойлигим нима бўлади?” деб ўйлайдиган ёшга келди.
Бу сохада вазияти бизникига ўхшаш бўлган Россияда ҳам шу сабабдан мазкур масалага ечим топиш учун қонунчилар аллақачон ҳаракатни бошлаган. 2022 йилда
“Шахсий жамғармалар” (Личный фонд) тўғрисида қонун ҳам қабул қилинди ва бугунги кунга қадар 50 га яқин жамғармалар ташкил қилинган ҳам.
Биз нима қилишимиз керак?
Биз бошқачамиз. Бизнинг ўзимизга яраша миллий, тарихий, диний қадриятларимиз бор. Бу масалани ҳам ўзимизга хос йўл билан ҳал қилишимиз керак.
Рус босқинига қадар давлат ва жамият иқтисодий, ижтимоий ҳаётига жиддий ижобий таъсири бўлган вақф институтини тиклашимиз, қонунчиликни яратишимиз керак.
Вақф ташкил қилиш орқали ҳайрия фаолиятини йўлга қўйиш имкони яратилса, биздан ҳам юз йиллар давомида давлатга, жамиятга фойдаси тегадиган жамғармалар чиқади, иншааллоҳ.
Бу постни ёзишга илҳом берган, устоз Mubashshir Ahmadнинг таклифлари келтирилган видеога ҳавола: https://youtu.be/64NGJyrSxGg
@MubashshirAhmad
Руҳшунослар фалсафаси, дўкторлар тавсияси ва осуда мусиқа таъсиридан узоооқда туриб айтаманки:
НАМОЗ ЎҚИМАГАН ИНСОН ҲАҚИҚИЙ САОДАТ ТАЪМИНИ ҲЕЧ ҚАЧОН ТУЙМАЙДИ!
@Mubashshirahmad
Ҳаёт бирор кишига текин дарс бермайди. "Ҳаёт менга шундай таълим берди" деган пайтингда, аниқ қиммат нарх тўлаган бўласан.
Нажиб Маҳфуз
@Mubashshirahmad
Камолиддин Раббимов ёзяптилар.
**
Трампнинг қайтиши фонида Яқин Шарқда қизиқ вазият шаклланаяпти. Энг катта ва энг муҳим янгилик – Туркия Исроил билан дипломатик алоқаларни тўлиқ узди. Трамп ўз кабинетини тузаяпти. Трамп командасидаги аксарият мулозимлар – ўта исроилпараст сиёсатчилар. Демак, Исроилга эътибор жиддий кучаяди.
*
Трамп Исроилга нисбатан жорий қилинган барча чекловларни олиб ташлаб, истаганча қурол бераман деди. Эрон билан уруш бўлиш хавфи жиддий ошди. Шу фонда Туркия Исроил билан дипломатик алоқаларни тўлиқ узди. Тарихда биринчи марта! Туркия – Исроилни энг биринчилардан тан олган мусулмон давлати эди.
*
Исроил билан алоқаларни узиб, Туркия, яқин йилларда Исроил билан ҳарбий тўқнашувга ҳам бориши мумкин. Минтақада Туркия ва Исроил – ҳарбий жиҳатдан энг кучли давлатлар. Трампни қайтиши фонида Эрон ва араб давлатлари муносабатлари ёмонлашмади. Аксинча, Саудия-Эрон алоқалари сақланиб қолди. Саудлар ҳам Трампнинг шулерлигини тушунишди. Яқин Шарқдаги барча давлатлар потенциал урушга оҳиста тайёрланиб бошлашди.
*
Келажакда, Марказий Осиё давлатлари ҳам Исроил билан алоқаларни аниқ узади. Бу – вақт масаласи. Лекин, бу ишни эртароқ қилган яхши. Исроил – 78 йил давомида инсониятга қарши жиноят қилган, геноцид қилган ва қилаётган давлат. Марказий Осиё давлатларининг барчаси, Исроилга муносабат борасида, бирлашган ҳолда, келишган холда бир тан бир жон бўлиб, алоқаларни бир кунда узиши керак. Туркияни ёнида туриши керак!
@MubashshirAhmad
Келин-куёв видеоси чиқиб қолса, ҳозир куёв келиннинг қулоғига тортворади, деб юрак ҳовучлаб турадиган бўлиб қолибман.
Ҳамманинг олдида хотинини кўз-кўз қилиш, бирга рақс тушиш, маст қилувчи ичиш ва торт едириш каби динда қайтарилган ишларни қилишга ўрганган нафс, аёлни қадрлаш нима эканини қаердан билар эди? Чунки ҳамма фазилатлар Аллоҳ ва Унинг азобидан қўрқиш туфайли пайдо бўлади, сайқалланади ва охирига етади. Бундай туйғуни тарбиялашдан мосуво бўлган жамиятда эса зўравонлик, ўзини кўрсатиш ва дилхираликлар кўпайиб бораверади.
@MubashshirAhmad
Билгилки, сен аслида хоҳлаганини қиладиган хожа кўринишидаги имтиҳондан ўтаётган қулсан!
Ибн Қоййим раҳимаҳуллоҳ
@MubashshirAhmad
Қалбдаги гуноҳга бўлган азми қарор қачон йўқ бўлади?
“Рисолатул Қушайрия”
@MubashshirAhmad
Шайхимнинг уйида икки йил истиқомат қилдим. У кишининг олти қизи бор эди. Аллоҳга қасамки, уларга ҳатто кўз қиримни ҳам ташламадим.
Шунда Аллоҳ хотирамга барака бериб, уч ойда тўқсонта китобни ёд олдим.
Имом Нурий
@MubashshirAhmad
Бирор мусулмон Инжилни ё Тавротни таҳқирламайди. Ва умуман ҳар қандай китоб динимизда эҳтиром қилинади.
Аммо бошқалар Қуръонимизга ёмон муносабатда бўлишлари кўп учрайди.
Бу ишларда илмга муносабат ва ахлоқ масалаларидаги фарқ яққол кўринади. Ислом билан шарафлаган Аллоҳга ҳамд бўлсин!
Исроиллик тўнғиз Китобимизни ҳақоратлагани муносабати билан ёзилди. Жирканч ишининг турини айтишга тилим бормади.
@MubashshirAhmad
Давлат хавфсизлигига норози бўлаётганлар эмас, балки норози қилаётганлар таҳдид солишади. Аммо кураш негадир норози бўлаётганларга қарши олиб борилади.
@MubashshirAhmad
Ўлгандан сўнг ҳам яшанг ёхуд "абадий двигател"
Устоз Мубашшир Аҳмад
Томоша қилинг 👉 https://youtu.be/64NGJyrSxGg
©️Azon Global
"Ким ҳадисни Аллоҳдан бошқа (нарса) учун талаб этса, унга макр қилинади".
Ибн Абдулбаррнинг "Жомеъ"идан.
---
Яъни, ким ҳадисни ё илмни дунё учун талаб этса, макр қилинади. Шундайки, Аллоҳ уни йўлидан адаштиради, дунёнинг оғир синовларга дучор қилади.
@Mubashshirahmad
Ғарб цивилицияси кишиси денгизда балиқ ва китлардек суза олади ва бургуту бошқа қушлардек осмонда уча олади. Буларни моҳирлик билан эплаяпти. Лекин ер юзида инсон ўлароқ тўғри юришга унинг кучи етмаяпти.
Шайх Юсуф Қарзовий, "Фиқҳул усра ва қазоёл маръа" китобидан
@MubashshirAhmad
«Амир Темур ва Боязид урушмаслиги керак эди»
«Аср шоҳиди» кўрсатуви, 41-қисм
Томоша қилинг 👉 https://youtu.be/37U-ByQpYR4
©️Azon Global
⭐️ "Telegram Premium" хизматидан фойдаланадиган обуначилар каналимизни қуйидаги ҳавола орқали қўллаб-қувватланг!
💠 Бу орқали сиз янада уникал контентларни бунданда сифатли кўринишда етказишимизга ёрдам берасиз.
✅ Энг муҳим хабарларни эса "Stories" бўлими орқали кузатиб боришингиз ҳам мумкин бўлади.
👇 Канал ривожи учун овоз бериш:
/channel/boost/MubashshirAhmad
Аъробий деди: "Аллоҳим, бизга зулм қилганларни кечиришга буюрдинг. Биз ўзимизга зулм қилдик, энди кечир бизни!"
Жоҳиз, "Баён ва баён қилмоқ" китобидан
@MubashshirAhmad
Яна омма олдида келинни тортвориш ҳақида.
Ёмон бу кўринишни ислоҳ қилиш ҳақида исломий тарбиядан бошқа қандай таклифлар бор? Бундан бошқа ахлоқсизликларга ечимчи? Аслида гўзал ахлоқ исломдан бошқа нимага суяниши мумкин? Фалсафагами? Назоратгами? Жазолашгами? Бир киши қўрқитишдан кўра илм орқали ислоҳ қилса бўлмайдими, дебди. Бўлади, лекин жиноят ё гуноҳларни фақат илмли бўлиш бартараф эта олмайди. Агар илмда бундай куч бўлганида, сигарет чекиш, ароқ ичиш ё пора олишнинг ёмонлиги ҳақида билимларимиз бизни бу манфур ишлардан қайтара олган бўлар эди. Аммо кўриб турибмиз бундай номаъқулчиликлар билан кўпроқ олий маълумотлилар касалланган.
Яна таъкидлайман, жамиятимизнинг ҳозирги инқироздан, маънавий-моддий-ахлоқий таназзулдан фақат исломгина олиб чиқа олади. Бу менинг қаноат ва иймонимдир. Шундай экан, бу борада мунозара қилишга ва фикримни асослашга тайёрман.
@MubashshirAhmad
Ҳақиқий шукр - Аллоҳ берган неъматни У ҳаром қилган ишларга ишлатмасликдир.
Жунайд Бағдодий роҳимаҳуллоҳ
@MubashshirAhmad
Тарихимизда ислоҳотчи буюкларимиз янглишмайдиган хусусият - тун намозидир. Умматда тун намозини билмайдиган мужаддид ўтмаган.
Абул Ҳасан Надавий раҳимаҳуллоҳ
@MubashshirAhmad