mubashshirahmad | Unsorted

Telegram-канал mubashshirahmad - Mubaşşir Ahmad

70471

Ушбу каналда сиз азизларимизга устоз Мубашшир Аҳмаднинг шахсий мулоҳазалари ва у киши уламолардан келтирган иқтибослари эълон қилинади. Реклама учун: @muazzin_91 | +998973427414 @mezanauz Батафсил маълумот учун: https://taplink.cc/mubashshirahmad

Subscribe to a channel

Mubaşşir Ahmad

⚡️Расман: IELTS эндиликда БЕПУЛ ўқитилади

3.1 миллиард сўмлик Грант эълон қилинди.

Квота миқдори: 1000 та

🇺🇿 Республика миқёсида 1000 нафар ёшлар мутлақо БЕПУЛ ўқитиш режалаштирилган.

👉 Батафсил маълумот

— Ҳужжатлар 30 ноябрга қадар онлайн шаклда ягона интернет портали орқали қабул қилинади.

© Манба

@MubashshirAhmad

Читать полностью…

Mubaşşir Ahmad

«Душманларимизни дўст тутаётганлар бор»

«Аср шоҳиди» кўрсатуви, 42-қисм

Томоша қилинг 👉 https://youtu.be/-UX0qJZG9bk

©️Azon Global

Читать полностью…

Mubaşşir Ahmad

© Камол Шараф (Яман).

@MubashshirAhmad

Читать полностью…

Mubaşşir Ahmad

Бундайларни кўчада кўриб қолсангиз, товарларидан сотиб олинг! Гарчи товарлари харидга ярамаса-да, ўзлари ярайдилар.

Айман Ёғий

@Mubashshirahmad

Читать полностью…

Mubaşşir Ahmad

👥Қомарун Академияси Телеграм саҳифасида онлайн ўқув курслар фаолиятини бошлади!

Курсларимиз
🔽

🚪Араб тили
🚪Турк тили
🚪Рус тили
🚪Немис тили
🚪Математика
🚪Ментал арифметика
🚪Китоб ўқиш техникаси

📌Устозларимиз кўп йиллик тажрибага ега. Эркаклар ва Аёллар учун алоҳида гуруҳлар мавжуд. Курсни аъло баҳоларга якунлаганларга Сертификат берилади.


🔺Барчангизни Телеграм саҳифамизга таклиф қиламз🔽

❤️/channel/Qomarun_Akademyasi

Читать полностью…

Mubaşşir Ahmad

Юсуф сурасининг 55-оятида Юсуф алайҳиссалом:
"Мени ер хазиналарига (масъул) қилгин. Албатта мен сақлагувчи (омонатдор), билувчидирман", деди."

Демак амалдор ва масъул киши топширилган ишни омонат билиб, хиёнат қилмаслиги ва ўз ишини билувчи (профессионал) бўлиши керак экан.

Икки сифатдан фақат бирининг йўқлиги қанча муаммолар боиси экани ҳеч кимга сир эмас. Бугунда шу икки хусусиятга эга кадрларга қанчалар муҳтожмиз.

Эътибор қилинг, Қуръони карим битта хабар оятининг икки дона сўзида жамиятнинг улкан ислоҳи мужассам. Энди Қуръоннинг ҳаммасида нималар борлигини тасаввур қилаверинг.

@MubashshirAhmad

Читать полностью…

Mubaşşir Ahmad

Европада ҳам табобат бор, лекин буни қандай тартиблаштирилган?!

Кўрсатув Германия ва Буюк Британияда шифокор бўлиб ишловчи ҳамюртларимиз томонидан тайёрланган.

Кўрсатувнинг 11:38 дақиқасидан бошлаб табобатнинг европа давлатлари шифокорларининг фикр ва тажрибалари ҳақида айтилган.

Қолаверса, кўрсатув давомида бошқа касалликларни даволашда европача ёндашув ва бошқа долзарб мавзуларни кўришингиз мумкин.

👉 https://youtu.be/OeryqvLybyg?si=VNabq9UDtNG-GEd

Читать полностью…

Mubaşşir Ahmad

Ўқиётганларимизнинг 20%ига амал қилганимизда, аҳволимиз 100%га ўзгарарди.

@MubashshirAhmad

Читать полностью…

Mubaşşir Ahmad

"Маънавият экспертизаси". Шимолий Кореяга айланиб қолмаймизми?

"Бизнинг ракурс" кўрсатуви. © Azon Global

(15 минут).

@MubashshirAhmad

Читать полностью…

Mubaşşir Ahmad

«Маънавият экспертизаси»: Шимолий Кореяга айланамизми?

«Бизнинг ракурс» кўрсатуви

Томоша қилинг 👉 https://youtu.be/K6LJwX2kfy8

©️Azon Global

Читать полностью…

Mubaşşir Ahmad

Numon Abdulmajid ёзмоқдалар

Президент Шавкат Мирзиёев Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг ... мажлисида дунёда турли хатар ва таҳдидлар авж олиб бораётган ҳозирги шароитда Ўзбекистон Қуролли Кучларининг жанговар ва маънавий салоҳиятини оширишга эътибор янада кучайтирилишини айтди.

Бунинг учун ҳарбийларимизнинг маънавий салоҳиятини ошириш масаласида Кенгаш тузилиши, тўлақонли йўриқнома ишлаб чиқилиши шарт деб ҳисоблайман.

Бу борада эса фақат маънавият маркази ва айрим "маънавиятчи"ларнинг самарасиз ва чучмал таклифлари билан чекланиб қолмай, кенг тафаккурли ва омонатдор уламоларни ҳам жалб қилиб, уларнинг фикрларини олиш керак.

Бугунги таҳликали замонда ватан мудофааси муқаддас ва шарафли вазифа экани, бу йўлда душманга қарши курашиш айни жиҳод экани, ғолиб бўлса ғозий, ўлса шаҳид бўлишини аскарларимизга сингдириш лозим.

Айнан шундай тушунчалар орқали ватан ҳимояси маъно касб этади, ибодатга айланади, шу тушунчаларни англаб етиш билан давлат, жамият ва ҳарбийларнинг ўзаро боғлиқлиги ортади, иттифоқлик мустаҳкамланади.

Хуллас, жиҳод, шаҳидлик ва ғозийлик деган тушунчалардан қўрқиш эмас, уларни ўз ўрнида қўллаш ва истифода этиш керак.

@MubashshirAhmad

Читать полностью…

Mubaşşir Ahmad

"Аллоҳни қўйиб, ўзга дўстлар тутганларнинг мисоли ўзига уй тутган ўргимчакка ўхшайди. Ҳолбуки, энг заиф уй ўргимчакнинг уясидир. Кошки билсалар эди".
("Анкабут" сураси, 41-оят).

Оятнинг аввали тушунарли, Аллоҳдан бошқани дўст тутган хароб бўлади. Сўзим бу ҳақда эмас.

Аллоҳ энг заиф уй - ўргимчакнинг уяси, деди. Ўргимчакнинг тўри, демади. Чунки унинг тўри жуда мустаҳкам, ўзига ўхшаган тўрлардан тўрт баробар кучли. Гап айнан ўргимчак уйи ҳақида кетмоқда.

Ўргимчак уйининг заифлиги шундаки, бу хонадонда хотин устун, хотин ҳукмрон. Унинг урғочиси ҳомиладор бўлиб олгандан кейин эрини еб қўяди. Эрнинг оилада тутган ўрни шу, қадри шу.

Эр устун бўлмаган, сўзи ўтмаган ва аёлнинг овози баланд оила ҳам ўта заиф оила. Эрнинг бошини ейди. Фарзандлар тарбиясизлиги, тўй ва маросимлардаги жунун, хиёнату разолатларнинг аксари ана шундай оилалар ҳиссасига тўғри келади. Бундай уй заиф уй, ўргимчак уясидек.

Энди бу аянчли ҳолатни оятнинг аввалига боғласак ечим чиқади. Бунда нажот Аллоҳни дўст тутмоқликдир, Унинг таълимотларига эргашмоқликдир. Дўстимиз эса: "Албатта эркаклар аёлларга раҳбардирлар", дейди.
("Нисо" сураси, 34-оят).

Раҳбарликка қандай эркаклар лойиқ экани эса бошқа пост мавзуси.

@MubashshirAhmad

Читать полностью…

Mubaşşir Ahmad

Улар Роббиларига “хавф” ва умидворлик ила дуо қилурлар

“Рисолатул Қушайрия”

@MubashshirAhmad

Читать полностью…

Mubaşşir Ahmad

Аллоҳнинг зикрини қилмаётганларга дунё эшикларининг очилиши истидрождир*.

Аллоҳ таоло айтади: "Эслатилган нарсаларни унутган чоғларида, уларга ҳамма нарсанинг эшикларини очиб қўйдик. Ўзларига берилган нарсалардан хурсанд бўлиб турганларида, уларни бирданига тутдик. Бас, қарабсизки, бутунлай ноумид бўлдилар"
(Анъом сураси, 44-оят).

Яъни, улар истаганларидан ҳам ортиқ нозу неъматларга кўмиб ташланганлар. Аммо иймонсиз, тазарруъсиз келган нозу неъмат яхшиликка олиб бормаслиги турган гап. Осийларга бу нарсалар берилса, хусусан, ҳамма нарсанинг эшиги очиб қўйилса, орқасида бошқа гапи бўлади.

Бундай бўлишини хаёлларига ҳам келтирмаган эдилар. Бирданига Аллоҳнинг азоби уларни тутди. Энди тавба-тазарруъ қилишга имкон қолмади.
---
* Истидрож - Аллоҳ таолонинг бандани тўсатдан азобга гирифтор қилмай, гуноҳларининг янада кўпайиши учун қўйиб бериши. Банда неъмат ичра-ҳузур ҳаловатда турган пайтда Аллоҳнинг азоблари келади.

@MubashshirAhmad

Читать полностью…

Mubaşşir Ahmad

ҲАМАС тенг бўлмаган урушга кирди, деганларга, Аллоҳ таолонинг мана бу амрини ҳавола қиламиз:"(Эй мўминлар), улар учун имконингиз борича куч-қувват тайёрлаб қўйинг!". ("Анфол" сураси, 60-оят).

"Имконингиз борича" деган, "уларники билан тенг" ёки "уларга бас келадиган" демаган. Қолаверса улар душмандан кучли қуролга эгалар. У - иймон бўлади.

@MubashshirAhmad

Читать полностью…

Mubaşşir Ahmad

#‎Муножот

Парвардигорим, муҳаббатингни менга нарсаларнинг энг маҳбуби қилгин! Сендан қўрқишни мендаги нарсаларнинг энг қўрқинчлиси қилгин! Мендан дунё эҳтиёжларини Ўзингга йўлиқиш шавқи ила кесгин! Агар дунё аҳлининг кўзларини дунё билан қувонтирсанг, менинг кўзларимни ибодатинг ила яшнатгин!

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube

Читать полностью…

Mubaşşir Ahmad

Тест.

Ушбу расмда қўлида қурол ушлаган икки тоифа инсонлар тасвирланган.

Уларнинг бири ўзгаларнинг ерини ва уйини бешафқатларча босиб оладиган жангари-террористлар.

Иккинчиси, ўз уйини хорижий босқинчилардан ҳимоя қилиш учун қўлига қурол олган "жангарилар".

Савол: террорчиларни топинг.

Ушбу тест орқали сиз ўз онгингизнинг ғарб медияси орқали заҳарланган ёки йўқлигини билиб оласиз.

© Тарих ва сиёсат

@MubashshirAhmad

Читать полностью…

Mubaşşir Ahmad

Дунёвий мунофиқлик

Халқаро жиноят суди (ХЖС)нинг Путин ва Нетаньяхуга қарши ордерларига АҚШ нинг муносабати

2023 йил март ойида ХЖС Россия Президенти Владимир Путинга нисбатан ордер чиқарди. Унда Путин Украинанинг босиб олинган ҳудудларидан болаларни ноқонуний равишда депортация қилишда, яъни ҳарбий жиноятларда айбланди.

АҚШ матбуоти ушбу ҳаракатни қўллаб-қувватлади.
The New York Times ва The Washington Post каби етакчи нашрлар ХЖС ордерини Россиянинг қонунбузарликлари учун жавобгарликни оширишга қаратилган муҳим қадам сифатида кўрсатди.
Матбуот ушбу қарорнинг Путинни халқаро миқёсда яккаланиб қолишига ва Россиянинг дипломатик манфаатларига жиддий таъсир қилишини таъкидлади.

АҚШ ҳукумати ҳам бу ордерни қўллаб-қувватлади, гарчи мамлакат ХЖСнинг аъзоси бўлмаса ҳам. Бу АҚШнинг Россияга қарши сиёсий позицияси билан уйғун бўлиб, матбуотда акс этди.

2024 йил ноябрь ойида ХЖС Исроил Бош вазири Биньямин Нетаньяхуга нисбатан ордер чиқарди. Унда Нетаньяху Ғазо секторида содир этилган ҳарбий жиноятларда, жумладан фуқароларнинг қирилишида айбланди.

АҚШ матбуоти ХЖС ордерини кескин танқид қилди.
The Wall Street Journal бу ҳаракатни "ҳуқуқий ҳужум" сифатида баҳолаб, уни нафақат Исроилга, балки АҚШ манфаатларига ҳам зарар етказувчи ҳаракат деб таърифлади.
New York Post эса ХЖСнинг юрисдикцияси ва ҳукмларига шубҳа билдириб, айбловларни "сохта" ва "сиёсий" деб баҳолади. Унда АҚШнинг ХЖСга нисбатан ҳеч қачон тан олинмаслиги кераклиги таъкидланди.

АҚШ ҳукуматининг расмий муносабати ҳам салбий бўлди.

ХЖСнинг Исроилга нисбатан ордери "ноқонуний ва хавфли" деб баҳоланиб, Исроилнинг ўзини ҳимоя қилиш ҳуқуқи ҳимоя қилинди.

Путинга нисбатан ордер: АҚШ матбуоти ХЖСни халқаро адолатга хизмат қиладиган орган сифатида кўрсатди ва Россиянинг ҳаракатларини қоралади.
Нетаньяхуга нисбатан ордер: АҚШ матбуоти ХЖСнинг ҳаракатини "сиёсий ҳужум" сифатида баҳолади ва уни танқид қилди.

Бу қарашлар АҚШнинг ташқи сиёсатидаги мунофиқликни, яъни маълум бир адолат тушунчасига асосланмаган, фақатгина ўз манфаатларидан келиб чиқиб, иш юритишни кўрсатади.

Манбалар:
1. [WSJ: ICC ордери Нетаньяхуга қарши](https://www.wsj.com/world/middle-east/icc-issues-war-crimes-arrest-warrant-for-netanyahu-gallant-over-gaza-war-0573b79a)
2. [New York Post: ICCнинг "сохта" айбловлари](https://nypost.com/2024/11/21/opinion/icc-fake-charges-against-netanyahu-yoav-gallant-prove-us-must-never-recognize-the-court/)
3. [New York Post: АҚШ амалдорлари ХЖСга қарши](https://nypost.com/2024/11/21/us-news/us-officials-slam-icc-arrest-warrant-for-netanyahu-gallant-outrageous-unlawful-dangerous/)

© Тарих ва сиёсат

@MubashshirAhmad

Читать полностью…

Mubaşşir Ahmad

Бир аёл деди:
- Отам тириклик пайтларида, дарвоза қулфланганмикан, деган ҳадик ҳеч қачон бўлмасди.


@MubashshirAhmad

Читать полностью…

Mubaşşir Ahmad

Фарзандларимиз тарбиясига нима таъсир ўтказяпти?

Шарқона одоб - ахлоқимиз, маданиятимиз аста - секин ортга чекинаётгандек. Ёшларимиз гўё "бошқа булоқлардан сув ичаётгандек". У сувни чашмадан ичяпман, деб ўйлайди. Бироқ улар заҳарли оғуни истеъмол қилаётганларини билмасликлари мени жуда қийнаяпти.

Болаларимиз тобора ўз қадриятларимизни ўрнак қилиш ўрнига, ғарб маданиятидаги айрим онгига салбий таъсир қиладиган жиҳатларга тақлид қилиб, узоқлашиб борар экан, бу хавотир кучайса кучаядики, лекин сусаймайди. Бунга қандай қилиб, ечим бериш мумкин дейишса, мен ёшлигидан нима ўйнаётганлигига, кимларни кузатаётганлигига ва нимани севиб томоша қилаётганига эътибор беришдан деб айтган бўлар эдим. Масалан ғарб мамлакатлари ёш болалар учун ишлаб чиқараётган аксарият мультфильмлари ёшларни ўжарлик, ўзбилармонлик, гап қайтариш, шумлик ёки ёш болага кўрсатиб бўлмайдиган хати ҳаракатларни оддий хол қилиб кўрсатади. Болаларимиз ушбу маҳсулотларни истеъмол қилар эканлар, бегона мафкуралар таъсирига тушиб бормоқдалар.

Болаларимиз ёшлигидан ўз қадриятларимиз ила улғайишига, оддий мультфильмлардан улар ўрганиши мумкин бўлган тарбиявий жиҳатларни кўриб улғайишига биз катталар маъсулмиз. Айни шу масалада, юртимиз ёшлари учун ҳам тарбиявий жиҳатга эга, манфаатли Lola Animation лойиҳасига Темурбек Адҳамов томонидан қўл урилибди. Lola Animation лойиҳасининг асосий мақсади – болаларга қўрқмасдан кўрсата оладиган мультфильмлар тайёрлаш. Бу жараён кўп муддат ҳамда катта маблағ талаб қилади. Бундай эзгу мақсадни қўллаб-қувватлаш орқали фарзандларимиз келажаги учун ҳисса қўшган бўламиз.
Лойиҳани қўллаб қувватлаш учун ботга мурожаат қилинг: /channel/lolaobunabot

@MubashshirAhmad

Читать полностью…

Mubaşşir Ahmad

Саодат асридан аввал яшаган аждодларимиз ҳам "арабпараст" бўлганми?

© Azon Global
🕒 07:06

@MubashshirAhmad

Читать полностью…

Mubaşşir Ahmad

"Қара, ҳозир қуш учиб чиқади" - золим ҳукмронларнинг катта муаммолардан чалғитиш услуби ҳисобланади.

@MubashshirAhmad

Читать полностью…

Mubaşşir Ahmad

Агар Аллоҳ бандани гуноҳ хорлигидан тоат азизлигига кўчирмоқни хоҳласа, уни ёлғизликдан лаззатланадиган, қаноат билан бой бўладиган ва ўз айбини кўрадиган қилиб қўяди.

Кимга булар берилган бўлса, унга дунё ва охиратнинг яхшилиги берилибди.


"Рисалатул-қушайрийя"дан

@Mubashshirahmad

Читать полностью…

Mubaşşir Ahmad

Агар журналист бўлганимда, дўппи кийган табиб ва унга ўхшаганларнинг ишларини суриштирган ва ҳақиқатига етган бўлар эдим. Унга тиббий ва диний нуқтаи назардан баҳо берар эдим.

Халқ боряпти, айримлар тузаляпти, қолганлар уларнинг устидан кулиб ўтирибди. Масъулларку, "тирикчилик"дан бўшамай қолган. Наҳотки журналистлар ўз ишини қилмаса.

@MubashshirAhmad

Читать полностью…

Mubaşşir Ahmad

Fayzuddin Mumin ёзмоқдалар.

****
Ўн йил олдин оммавий жойлардаги мусиқа ва рақсга қарши курашган давлат энди миллиардлаб доллар сарфлаб Ғарбдаги энг чириган шоу бизнесчиларни олиб келиб ўйнатиши, фаҳшни баралла эълон қилиши хунук кўринаркан.

Давлат нафақат йўл қўйиб бермоқда балки бюджетдан катта маблағ ажратиб тарғиб қилмоқда.

Дидига тан бермадим, энг ифлос одамларни олиб келмоқда. Унинг олдида ўзбек шоу бизнеси ниҳоятда сипо бўлиб қолади.

Бўлиб ҳам энг муҳофазакор минтақа деб танилган Нажд диёрида шундай қилиши ларзага солади.

Афсуски, руҳий тарбиядан айро ҳолда тарғиб қилинган, нефт пуллари билан қувватланган Исломнинг муайян талқини бу босимга дош беролмай қолди.

@MubashshirAhmad

Читать полностью…

Mubaşşir Ahmad

Синдирилган эшик ёки набавий башоратларнинг беками-кўст тасдиқланаётгани ҳақида

Миллатлараро фитналар қасддан авж олдирилаётган бу кунларда қуйидаги мақолани мақсадли равишда эълон қилмоқдаман:

Ҳозирги пайтда дунёда кечаётган воқеаларни холис кузатиб турган ҳар қандай мусулмон ўзига шундай саволларни бериши табиий: “Мусулмонлар намунча бунчалик кўп фитнага учрашмаса?! Нега дунёнинг ҳамма ерида мусулмон уммати фитнага гирифтор бўлаверади? Нега бир Аллоҳга сиғинадиган, бир қиблага қараб ибодат қиладиган, бир Пайғамбарга эргашган мусулмонларнинг турли тоифалари ғанимлар фитнасига осонгина учиб, бир-бирларини маҳф этиш билан овора?! Бутун тарих давомида неча марта алданиб, борини бой берган бу уммат яна нима учун бир тешикдан чақилаверади?!”

👉 Батафсил ўқиш

@MubashshirAhmad

Читать полностью…

Mubaşşir Ahmad

Руҳий тушкунларга тавсия!

Исломда руҳий муолажанинг энг юқори чўққиси зикр бўлади. Бу - қалб, тил, аъзолар, хулқ-атвор ва амаллар билан Аллоҳ таолони зикр қилмоқдир. У ҳар сўз ва ишда, доимий ва узоқ вақт Ҳазрати илоҳийни эслашдир.

Шифо, ҳимоя, омонлик ва хотиржамлик зикрдадир. Чунки зикр банда билан Парвардигор ўртасида узилган ришталарни улайди. Нафсни айрилиб қолган манбасига боғлайди.

Ишни Эгасига топширади. Зеро, бу борлиқда нафснинг айбларини Яратгандан кўра билувчироқ ва муолажасига қодирроқ ҳеч ким йўқдир.

Мустафо Маҳмуд, "Қуръоний янги психология" китобидан

=======================
Нафл намозлар, Қуръон тиловати ва "Астағфируллоҳ", "Субҳаналлоҳ", "Алҳамдулиллаҳ", "Аллоҳу акбар" каби сўзларни айтиш зикр дейилади. Янада кенгроқ айтилса, ҳар амални бажаришда Аллоҳ таолони ёдда тутиш - зикр.

Масалан овқатланганда, юрганда, ўтирганда, савдо қилганда Аллоҳни ёдга олинадиган турли зикрлар Ҳадис китобларида келади.
Мустафо Маҳмуднинг мазкур сўзларига амал қилиб кўринг, руҳий тушкунлик қандай йўқолишига ўзингиз гувоҳ бўласиз.


@MubashshirAhmad

Читать полностью…

Mubaşşir Ahmad

Агар яқин нури порлаб қолса, охиратни унга боришдан кўра яқинроқ кўрасан.

Ибн Атоуллоҳ ҳикматларидан
---
Чунки келиши аниқ нарса, ҳозир мавжуд кабидир. Аҳмад ибн Осим Антокий айтадилар: "Яқин - Аллоҳ банданинг қалбида пайдо қиладиган нурдир. Банда у билан охират ишларини кўради. Ўзи билан унинг ўртасидаги пардани йиртади. Шунда кўргандек охиратдан огоҳ бўлади".


Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам Ҳорисага: "Қандай тонг оттирдинг, эй Ҳориса?", дедилар. У киши: "Ҳаққа мўмин ҳолда тонг оттирдим", дея жавоб қилганда, "Ҳар ҳақнинг ҳақиқати бўлади. Иймонингнинг ҳақиқати нима?", деб яна сўрадилар Расулуллоҳ.
У айтди: "Гўёки менга Раббимнинг Арши ўрнатилди. Жаннат аҳли жаннатда неъматланаётган, дўзах аҳли оловда увиллаётган эди".

Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам унга: "Ҳақни билибсан, уни маҳкам тут, Аллоҳ қалбини нурлантирган банда.",
дедилар.

Бошқа ҳадиси шарифда Расулуллоҳ алайҳис салом айтадилар: "Агар нур қалбга кирса, у кенгаяди, очилади." Шунда, Ё Расулуллоҳ, уни танитадиган аломат борми, деб сўрашди.

Дедилар: "Алдамчи дунёдан узоқлашмоқ, абадий дунёга юз тутмоқ ва ўлим келмасидан унга ҳозирланмоқ!". Тамом.

Шайх Аҳмад Зарруқнинг шарҳларидан

@MubashshirAhmad

Читать полностью…

Mubaşşir Ahmad

Кулсанг ё йиғласанг-да ҳаёт давом этаверади. Фойдаси йўқ ташвишларни елкангга ортмагин.

Дунё озорлари чарчатса-да ундан маҳзун бўлмагин. Мумкин Аллоҳ Унга илтижо қилишдаги сасингни эшитмоқ истагандир.

Кулиб қоларман дея саодат онин кутмагин. Балки саодатманд бўлиш учун ҳам кулгин.

Тадбир эгаси Аллоҳ бўла туриб нега ўйга чўмасан?
Аллоҳ ҳузурида хамма нарса маълум бўла туриб, нега сени мажҳуллик қийнайди?
Хотиржам бўл, сен Асровчи Аллоҳ кўз ўнгидасан!
Тилингдан олдин дилинг билан: "Ишимни Аллоҳга топширдим", дегин.

Умримизнинг ҳар лаҳзаси қайтмас нафаслардир. Шундай экан, нафасларимиз истиғфор билан ҳаловат олсин:

استغفرالله العظيم الذى لا اله الا هو الحي القيوم و اتوب اليه

"Буюк Аллохдан мағфират сўрайманки, Ундан ўзга илоҳ йўқ. У тирик ва тадбирлидир ва Унга тавба қиламан!".

@MubashshirAhmad

Читать полностью…

Mubaşşir Ahmad

Биз ухлаган бўлсак ҳам, Темур ва Боязидни уруштирганлар ҳануз уйғоқ.

@MubashshirAhmad

Читать полностью…
Subscribe to a channel