mubashshirahmad | Unsorted

Telegram-канал mubashshirahmad - Mubaşşir Ahmad

70471

Ушбу каналда сиз азизларимизга устоз Мубашшир Аҳмаднинг шахсий мулоҳазалари ва у киши уламолардан келтирган иқтибослари эълон қилинади. Реклама учун: @muazzin_91 | +998973427414 @mezanauz Батафсил маълумот учун: https://taplink.cc/mubashshirahmad

Subscribe to a channel

Mubaşşir Ahmad

Кеча "Halal expo 2024" тадбири ва кўргазмасига бордим. Жуда зўр, яхши ўтди. Тадбирга бутун дунёдан тадбиркорлар, сиёсатчилар, экспортёрлар, ҳамда ҳалол маҳсулотга қизиқувчи меҳмонлар келишди.

Кўргазма майдонига киришим билан севган ўйинчоғини йўқотиб қўйган болакайдек Ўрта осиё давлатларини, хусусан ватаним Ўзбекистондан келган делегатция вакиллари ҳамда тадбиркорларни қидиришга тушдим.

Қирғиз, Туркман қардошларимизни топдим аммо ўзимизникилар йўқ. 8 трлн долларли бозорга бизникилар наҳотки киришни хоҳлашмади?! Кеча уруш ўчоғидан чиққан, энди-энди ўзини тиклашга уринётган Афғон биродарларимиз ҳам келишди, "Авропага, Амриқога экспорт қиляпмиз" дейишди, аммо, биз йўқмиз.

Шу заҳоти ичимдан ғалати ҳис ўтди...

Баъзи ташкилотлар босим билан дўкон ва маҳсулотлардан ҳалол ёрлиғини олиб ташлаётган бир пайтда, Ҳалол кафеларга спиртли ичимлик сотасан деб мажбурланётган бир даврда — "Сен яна кимдан нимани кутяпсан Аҳмад?" дедим ўзимга...

"Halal expo" доирасида Япония, Россия, Корея, Хитой бозорларини қанчадир қисмини эгаллаб олиш имконятимиз бор эди (Ҳали ҳам бор).

Ушбу бозорларни эгаллашга ҳаракат қиилётганлар орасида мусулмон бўлмаган Корес ва Хитойларни кўрдим. Уларнинг мақсади жуда катта. Кўзлари ёняпти "Cавдо зўр, ҳамкорлар кўп, яна ҳамкорлар бўлса ишлаймиз" дейишяпти.

Баъзида ўйлаб қоламан, ривожланишни, дунё миқёсига чиқишни ўзимиз хоҳламасак керак!

© Ahmad Bayon

Видео ҳаволаси: 👉 https://m.youtube.com/watch?v=2qgjRtNgl0A&sfnsn=scwspmo

@MubashshirAhmad

Читать полностью…

Mubaşşir Ahmad

Исроил армиясининг "Гитави" номли 84-пиёдалар бригадасида хизмат қилган ва Фаластиндаги бегуноҳ фуқароларнинг қатлиомида қатнашган, исроилнинг БАА даги "Хабад" радикал ҳаракати раҳбари ва жосуси эканлиги айтилаётган Цви Коган номли шахснинг, ўзбекистонлик эканлиги айтилаётган фуқаролар томонидан ўлдириб кетилиши ижтимоий тармоқларда турлича муносабатларга сабаб бўлди.

Баъзилар, фаластин аҳолисининг қатлиомида иштирок этган жиноятчиларнинг оқибатидан севинчини яширмаган бўлсалар, бошқалар бундай ҳатти-ҳаракатларни кескин қоралаб, барча ҳаракатлар халқаро ҳуқуқ доирасида бўлиши кераклигини таъкидладилар.

Буни дунёвий ва диний ҳуқуқдаги ҳимояга олинган шахсларга тенглаштирилиб, исроиллик аскарнинг ўлдирилишини терроризмга тенглаштирдилар.

Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги ҳам ушбу ҳолат юзасидан исроиллик ҳамкасбларига ҳамдардлик билдириб, терроризмни буткул қораладилар.

Бироқ, бир жамоага тегишли шахсни уни ўз ҳудудида ҳимояга олган давлатда ўлдирилиши терроризм деб номланса, Эронда Ҳамас раҳнамоси Исмоил Ҳаниянинг исроил томонидан ўлдирилиши ҳам халқаро ҳуқуқни бузилишига олиб келган шундай террористик ҳаракат ҳисобланиши керак.

Шунда, ҳуқуқ ва сулҳ, қадимдан маълумки, тарафларнинг бири уни бузиши билан бекор бўлади. Биргина Макка фатҳига олиб келган қурайшликларнинг сулҳни бузиш ҳодисасини эсланг.

Бу ерда, қурайшликлар сулҳни бузган бўлсалар, мусулмонлар хаёлий сулҳга амал қилиб ўтиришлари олийжаноблик ҳисобланмасди, балки қурайшликларнинг бу разилликларни янада иштиёқ билан давом эттиришига замин яратган бўларди.

Ҳудди шундай ҳолат исроилнинг бугунги кундаги разилликларни содир этишигача олиб келди.
Бугунги кунга қадар исроил БМТнинг ўттиздан ортиқ резолюцияларига хилоф иш тутиб келмоқда.

Шунингдек, у ўзи тан олган БМТ устави, ҳарбий можаролар пайтида инсонпарварлик тамойилларини таъминлаш учун қабул қилинган Женева конвенцияси ва халқаро ҳуқуқнинг инсон ҳуқуқлари билан боғлиқ кўплаб ҳужжатларини бузиб келмоқда. Исроил ҳукумати Халқаро жиноят суди томонидан инсоният наздида энг оғир жиноят ҳисобланувчи геноцидда айбланмоқда.

Умуман олганда, янги тарихда фашизмдан кейин қилиниши мумкин бўлган барча разилликларни амалга ошириб турган ва барча сулҳ ва келишувларни бузиб турган исроилга нисбатан "олийжаноблик"ни ёқиб олиш қанчалик тўғри бўлади?

Ғарб ва исроил макрларидан бирига алданишнинг яна бир усули, исроилнинг давлат, Ҳамаснинг эса ташкилот эканлиги даъвосидир. Худдики, халқаро ҳуқуқда давлат тушунчаси аниқ белгиланган ва қатъий тушунча, давлат ўз суверинитетини сақлаш учун керакли барча чораларни қўллашга ҳақли, давлат мақомига эга бўлмаган ташкилотлар эса, ўзининг манфаатлари учун курашса, жанговар ташкилот ёки террористик гуруҳ бўлиб қолади.

Бу нотўғри тушунча.
Яқин шарқдаги кўплаб давлатлар, жумладан, Эрон, Ироқ, Кувайт, Ливан, Сурия ва Яман каби давлатлар исроилни расман давлат сифатида тан олмайди. Бу худди, бугунги Толибон ҳаракати қандай мақомда бўлса, исроилнинг сионистик раҳбарияти ҳам худди шу мақомда ҳисобланади.

Шунинг учун ҳам, халқаро муносабатлардаги турли жараёнларга баҳо бераётганда бирор мамлакатдаги хуқуқий ҳолатдан келиб чиқиб эмас, балки глобал миқёсда тафаккур қилиш керак бўлади.

Тўғри, Ўзбекистон исроилни ҳам Фаластинни ҳам тан олади. Бироқ, бу исроилнинг хунрезликларига рози бўлади, дегани эмас.

Хулоса ўрнида, янги тарих давомида шартнома ва талабларни энг кўп бузгани билан танилиб келаётган исроилнинг инсоният олдидаги жиноятларига "олийжаноблик" билан эмас, балки ўзига хос ёндашув билан қарши курашиш керак.
Халқаро ҳуқуқ, инсонлар томонидан ўйлаб топилган ва келишилган қоидалар мажмуи бўлиб, универсал ва ўзгармас эмас.

Агар халқаро ҳуқуқ бугунги исроилни асрнинг энг разил жиноятларини амалга оширишдан тўхтатиб қолмаётган экан, бу ҳуқуқ эскирган ёки самарасиз бўлиб қолган.

Буни сўнгги йилларда кўплаб давлатлар баралла айтмоқда.

© Тарих ва сиёсат

@MubashshirAhmad

Читать полностью…

Mubaşşir Ahmad

Яхши мақола ёки фойдали видеога "ёқди"ни босар эканман, бу ишим ҳам Қиёматдаги ҳасанотлар саҳифамга ёзилишини ният қиламан.

@MubashshirAhmad

Читать полностью…

Mubaşşir Ahmad

"Хато жуда катта кўриниб кетади... агар уни бошқалар қилган бўлса".

@MubashshirAhmad

Читать полностью…

Mubaşşir Ahmad

Яҳё Синварнинг васияти: “Душман қуролларимиздан эмас, ҳақда собитлигимиздан қўрқади”

Томоша қилинг 👉 https://youtu.be/5FJv-zmoAPg

@MubashshirAhmad

Читать полностью…

Mubaşşir Ahmad

Фиръавн қачон ҳалок бўлган биласизми? Баҳрда, сувга ғарқ бўлганида, дейишингиз мумкин. Йўқ, унинг ҳалокати Мусо алайҳиссалом туғилган пайтларидаёқ бўлган. Аммо сувга ғарқ бўлиши билан у ниҳоясига етган.

Латиф исмли - Аллоҳ ишларни ўта дақиқ ҳисоб билан, бандаларининг кўзидан йироқда жорий қилиб қўяди. Биз эса натижани иш ниҳоясига етгандагина кўрамиз. Шунинг учун бесабр бўлиб, нусрат қани, дея инграймиз.

Ғазо қирғинида ҳам, иншааллоҳ шундай бўлади. Бегуноҳ тўкилган қонлар ва кўрсатилган матонату жасоратлар беҳуда кетмайди. Зулм машинасининг ичи тўкилиб боряпти. Худо хохласа исроил бошлиқ сионизм тарафкашлари қандай қулашини кўзимиз билан кўрамиз.

Илоҳий бу қонуниятдан ҳеч бир золим четда қолмайди. Зулми сабабли улар ўз ҳалокатини ўзи яқинлаштиради ва ўзини ўзи чоҳга итаради.

"Золим кимсалар эса яқинда қандай оқибатга қараб кетаётганларини билиб олурлар". ("Шуаро" сураси, 227-оят).

@MubashshirAhmad

Читать полностью…

Mubaşşir Ahmad

Диний фикрни янгилаш қуйидагиларни талаб қилади:

- Етук ақл.

- Покиза қалб.

- Тарих хатолари ва авлодлар тойилишларини кўра билиш.

- Оддий Қуръонхон эмас, Китоб олимларидан бўлиш.

- Шунчаки ровий эмас, ривоятлар мутахассисларидан бўлиш.

- Тақлидчи эмас, ислом фақиҳларидан бўлиш.

- Жорий урф-одатлар қули ва енгил (асл манбада сассиқ, дейилган) изланишлар эгаси эмас, балки тарбия ва таълимнинг усталари бўлиш.

Шайх Муҳаммад Ғаззолий

P. S. Кейинги пайтда диний масалаларга кўп бора бурун тиқаётганлар учун яхши қўлланма экан.

P.S.S. Бу ерда дин ислоҳи ҳақида эмас, диний фикрни янгилаш ҳақида сўз бормоқда. Ислом дини ҳеч қандай ислоҳотга муҳтож эмас. Мусулмонлар ва уларнинг фикрларини бошқаларнинг кирларидан тозаланса кифоя.

Мубашшир Аҳмад


@MubashshirAhmad

Читать полностью…

Mubaşşir Ahmad

“Хавф” қалбнинг чироғи

“Рисолатул Қушайрия”

@MubashshirAhmad

Читать полностью…

Mubaşşir Ahmad

ҚУЙИДАГИ САТРЛАР ЁЗИЛГАНИГА 109 ЙИЛ БЎЛИБДИ. ЎҚИБ КЎРИНГЧИ, ЯХШИ КЎРГАН НАРСАЛАРИМИЗДА ОЗГИНА ЎЗГАРИШ БЎЛДИМИКАН?!

===========================
АБДУЛЛА АВЛОНИЙ: КИМ НИМАНИ ЯХШИ КЎРАР (1913 йил)

Эҳтимол, бизнинг халқ илму маърифатни, тарбия ва таълимни, ҳунар ва саноатни яхши кўрар, деб ўйлайдурғондурсиз? Йўқ, бу фикрингиз ёнглиш.

Эшонларимиз тоат ва ибодат, панду насиҳат, зикру тасбеҳ ўрниға тўйлардан тўн киюб, кўб ошаб, кўп ухлашни яхши кўрурлар.

Уламоларимиз дарсу таълим ўрниға, бир-бирлари ила ўрун талашиб, мукаррир ва мударрис бўлишни, ўзлари бўлолмай қолсалар, эшикма-эшик юруб сайловни бузишни яхши кўрурлар.
Имомларимиз, халойиқға ваъз ва насиҳат ўрниға, тўй ва жанозаларда юруб, жома кийишни яхши кўрур

Бойларимиз орқа-ўнглариға қарамасдан, фойда ва зарарларини ойирмасдан бир-бирлариға рақобат қиламан деб, «бонка» ва «кридит»ларини кўпайтуруб, дўффилари тор келганда рус ва яҳудийларнинг молларини букуб-синишини яхши кўрурлар.

Мўйсафидларимиз намоз ва ниёз ўрниға, масжид эшигига йиғилуб ўтуруб, ҳар кимни ғийбат ва шикоят қилишни яхши кўрурлар.

Муаллимларимиз бир-бирларидан қизғонишуб, болаларни арзон ўқитаман деб, бир ўзларига юз, юздан ортуқ бола йиғуб, ўзлари тўй ва маъракаларда болаларнинг умрини бекор ўткаришни яхши кўрарлар.

Савдогарларимиз: «Тўйликни тўйи ўтар, тўйсизни куни ўтар» деган сўзга амал қилмай, қайси маҳаллада тўй бўлса, дастурхончилик қилишни яхши кўрурлар.

Дўкондорларимиз ишларини тартиб-ла солмай, замонаға мувофиқ иш юритмай, Маллахон замонидан қолғон эски дўкон, эски тос, эски тартибларини яхши кўрурлар.

Оналаримиз билим ва тарбия ўрниға эрлари ила урушуб-талашуб қизлариға мол қилмакни яхши кўрурлар.

Оталаримиз болалариға ўқутмак ва таълим бермак ўрниға «Ўғлум эмди каттакон йигит бўлдинг, шунча ўқуганинг етар, пул топ!» — деб «ташишка» — ҳаммоллик қилдиришни яхши кўрурлар.

Заргарларимиз йигирма тийинлик кумуш, ўн тийинлик тилло орасиға мум ва сақичлар жойлаб, исмини қиз ҳайрон, зебигардон қўюб, беш-ўн сўмга сотишни яхши кўрурлар.

Табибларимиз долчин, занжабил, ҳуббул малик, филфил каби бир неча атторни қутисида йўқ нарсалардан мураккаб дору ва маъжунлар ясаб, бечора нодон халқни пулини олишни яхши кўрурлар.

Машшоқ ва ҳофизларимиз тўй ва базмларга бир мардакни(нг) исмини бачча қўюб, ўзлари ила баробар олиб юруб, «миллий адабиёт» ўрниға «Хоним ялола, бегим ялола» деб баччага ташланаётган пулларни бўлуб олишни яхши кўрурлар.

Саводхонларимиз жарида ва журналлар, тарих ва рўмонлар ўрниға Дақёнус замонидан қолғон, хурофотлар ила тўлғон «Андоғ урдиларки, гард-гард бўлуб кетди», деб лофлар ёзилғон китобларни оғизларини қуфуртуруб ўқумоқни яхши кўрурлар.

Ёшларимиз илм ва маърифатли бўлишни, ҳунар, санъат ўргонишни ўрниға, ўзларига зеб беруб тор шим ила калта камзул, қотирма ёқаларга бино қўйишни яхши кўрурлар.

Ишчиларимиз илм ва ҳунардан маҳрумлиги сабабли бошқа миллатлар илму маърифатлари соясида кунига 4-5 сўм ишлаб турган бу замонда кунига уч тангаға мардикорликни, ойиға ўн беш сўмға қоровулликни, йигирма сўмға фанар ёқишни, ўн сўмға кўнка йўлини тозалашни ва шуларга ўхшаш энг паст ва оғир хизматларни яхши кўрурлар.

Болаларимиз оталаримизнинг илм қадрин билмаган, илм учун пулни кўзлари қиймаганлик сабабли ўқумоқ ва ўрганмоқ ўрнига «Оҳ пул, жоним пул», деб «ташишка» — ҳаммолликни яхши кўрурлар.
Муҳаррирларимиз кўб-кўб оқча олиб, оз-оз ёзишни яхши кўрурлар.

Муштарийларимиз фойдали мақолалар ўрниға хабарларни яхши кўрурлар.

Шоирларимиз миллий шеър ва адабиёт ёзишни ўрниға мувашшаҳми ёки «қошингдан, кўзингдан», — деб, жавонларни мақтаб фасод ахлоқға сабаб бўладурғон шеърлар ёзишни яхши кўрурлар. Аммо мен бўлсам, ҳозирги замонда индамасдан туришни яхши кўрурман.

Муаллиф: Абдулла Авлоний

Нигора Умарова саҳифаларидан олинди
.

@MubashshirAhmad

Читать полностью…

Mubaşşir Ahmad

1991 йилдаги Кўрфаз уруши давомида Саддам Ҳусайн раҳбарлигидаги Ироқ Исроилга 39 та баллистик ракета отган. Бу ҳужумлар Ироқнинг Қувайтни босиб олишига қарши АҚШ бошчилигидаги халқаро коалициянинг "Чўл бўрони операцияси" давомида содир бўлган.

Ироқ асосан Совет Иттифоқи томонидан ишлаб чиқилган ва кейин модернизация қилинган "Скад" баллистик ракеталаридан фойдаланган. Ракеталар асосан Тель-Авив ва Ҳайфа шаҳарларига йўналтирилган.

Ҳужум натижасида Исроилда 74 киши ҳалок бўлган: уларнинг аксарияти ўқ-дорилар сабаб эмас, балки юрак хуружлари ва саросимага тушиш оқибатида вафот этган. Минглаб уйлар ва инфратузилмага жиддий зарар етказилган бўлиб, молиявий йўқотишлар миллиардлаб долларга баҳоланган.

Саддам Ҳусайннинг бу ҳаракатлари Исроилни можарога жалб қилиш ва араб давлатларини халқаро коалициядан ажратишга қаратилган стратегик манёвр бўлган. Бунга қарамай, АҚШ босими остида Исроил жавоб ҳужуми қилмаган, бу эса араб давлатларининг коалиция таркибида қолишига ёрдам берган.

АҚШ Исроилга "Патриот" ракета ҳимоя тизимларини етказиб берган, уларнинг баъзилари Скад ракеталарини йўқ қилишга муваффақ бўлган.

Бу ҳужумлар нафақат ҳарбий, балки геосиёсий жиҳатдан ҳам муҳим аҳамиятга эга, балки Саддам Ҳусайннинг халқаро майдондаги ўрнр ва қудратига мисол бўлади.

© Тарих ва сиёсат

@MubashshirAhmad

Читать полностью…

Mubaşşir Ahmad

Қиёматда мўминнинг ҳоли

“Рисолатул Қушайрия”

@MubashshirAhmad

Читать полностью…

Mubaşşir Ahmad

"Бўйнингизга арқон ташлашларига рози бўлибсизми, ким етаклашининг нима аҳамияти бор энди?!"

@MubashshirAhmad

Читать полностью…

Mubaşşir Ahmad

Куч адолатдами ёки адолат кучдами?

Куни кеча Халқаро жиноят суди (ХЖС) Ғазо секторида инсон ҳуқуқларини қўпол равишда бузгани ва ҳарбий жиноятларни амалга оширгани учун Исроил бош вазири Бинямин Нетаньяху ҳамда собиқ мудофаа вазири Йоав Галлантни ҳибсга олиш ҳақида қарор чиқарди. Бу қарор халқаро жамоатчилик томонидан адолат йўлидаги муҳим қадам сифатида баҳоланди.

👉 Батафсил ўқиш

@MubashshirAhmad

Читать полностью…

Mubaşşir Ahmad

@MubashshirAhmad

Читать полностью…

Mubaşşir Ahmad

Қачон гуноҳни унутиш керак?

Рисолатул Қушайрия, 3-дарс, 1-қисм

Томоша қилинг 👉 https://youtu.be/UvwuPX8Tuh4

©️Azon Global

Читать полностью…

Mubaşşir Ahmad

Агар Саудия подшоҳи, жуда бўлмаганда Макка ҳокими бўлганимда, мана шу соатли бинони буздириб ташлар эдим.

@MubashshirAhmad

Читать полностью…

Mubaşşir Ahmad

Ўлгандан кейин ҳам яшанг

@MubashshirAhmad

Читать полностью…

Mubaşşir Ahmad

Шу шайхнинг ҳаётлари ва китобларини ўрганяпман. Ислом тарихи бундай нодир даҳоларга лиммо-лим тўлган. Бу зотни ўзимга ўрнак ўлароқ кўрмоқдаман. Исмларини айтмайман. Билганлар комментда ёзарсизлар, бироз ўзлари ҳақида маълумот билан.

P.S. Комментда Абдулқодир Самарқандий қуйидаги изоҳни қолдирибдилар, Аллоҳ икки зотдан ҳам рози бўлсин!:

ҲАЙРАТДАМАН

Абдулҳалим Маҳмуд
(1973-1978 йилларда Азҳар шайхи бўлган) Шайх Зайтун маҳалласидаги уйда ижарада турар эди. Қишлоқдаги меросдан теккан деҳқончилик ерини сотди. Унинг пулига ижара захматидан қутилиш учун уй сотиб олмоқчи бўлди.

Пулни олиб Қоҳирага борди. Уйга боришдан олдин шифохонага бир дўстини кўргани борди. У ерда бир шогирдини кўриб қолди. Ундан ҳол -аҳвол сўради. Шогирдининг отаси бемор экан. Зудлик билан амалиёт ўтказилиши лозим экан.

Бу амалиётга жуда катта маблағ керак экан. Шогирд шайхдан "Эй устоз, отамни ҳақларига шифо сўраб дуо қилинг" , деди.

Шайх шогирдининг аҳволини кўриб кўзи ёшланди. Жомадонни очиб унинг ичидаги ҳалиги сотилган ернинг пулини ҳаммасини отасини амалиёти учун шогирдига берди. Ўзи то вафот қилгунича хотини, болалари билан Зайтундаги ижара уйида яшади.

Вақф ҳайъати томонидан берилган уйни ҳам олмади. Азҳарга шайх бўлганидан кейин Азҳар томонидан шайхларга бериладиган уйда яшашдан ҳам воз кечди. У Аллоҳ билан савдо қилган эди...

@MubashshirAhmad

Читать полностью…

Mubaşşir Ahmad

Севгичалик ҳақиқат кўринадиган, аслида хаёл бўлган ва ўлимчалик хаёл кўринадиган, аслида эса ҳақиқат бўлган нарса йўқ.

Мустафо Маҳмуд

@MubashshirAhmad

Читать полностью…

Mubaşşir Ahmad

Вақф бу “абадий двигател”

@MubashshirAhmad

Читать полностью…

Mubaşşir Ahmad

Қизингизга қандай муомала қилишларини хоҳласангиз, хотинингизга ҳам шундай муомала қилинг!

Айман Ёғий

@MubashshirAhmad

Читать полностью…

Mubaşşir Ahmad

#Мезана_устозлари

Munira Al Sabbag'

Arab tili va Islomiy shariat fanlari o‘qituvchisi
Damashq, Suriya. 1956-yilda tug‘ilgan, Turkiya fuqarosi.
Shar’iy ilmlar va arab tilini boshqa tildagi o‘quvchilarga o‘rgatish bo‘yicha 10 yillik tajribaga ega.
Qur’onni yodlash va Hafs an Osim qiroati bo‘yicha ijozatga ega (Shayx Shukriy al-Lahfiy rohimahulloh).

Shar’iy ilmlar va da’vat instituti – Damashq (2002–2014)
O‘rta va yuqori sinf qizlariga shar’iy fanlarni o‘rgatish, 10 yil davomida o‘quv dasturlarini ishlab chiqish va dars berish bilan shug‘ullangan.

Turkiyaning “Selami Ali Efendi” maktabi (2013–2017)
Arab tilini nol darajadan mukammallikka yetguncha o‘rgatish, zamonaviy usullar yordamida til o‘rganishdagi umumiy muammolarni hal etishga yordam berish bilan ishlagan.

Liviya Islomiy Da’vat Kolleji
1990- yilda Islomiy tadqiqotlar va arab tili bo‘yicha bakalavr darajasini tamomlagan.

Shar’iy Ta’limot va Da’vat Instituti
O‘rta ta’limni 1982 yilda tamomlagan.
Hozirda turli tafsirlar va Payg‘ambarimiz sollallohu alayhi vasallam siyratlarini o‘rganish va o'rgatish bilan mashg'ul.

@Mezanauz_academy

Читать полностью…

Mubaşşir Ahmad

Гуноҳларни тараққиёт ва цивилизация сифатида кўрсатиш инсонни уларни ғурур билан бажаришга, уларни ишонч билан ҳимоя қилишга, мухолифига эса нафрат билан қарашга мажбур қилади, чунки фикрий мастлик, хамр (спиртли ичимликлар) туфайли мастликдан хавфлироқдир.

(C) Шайх Абдулазиз Торифий

Манба

@MubashshirAhmad

Читать полностью…

Mubaşşir Ahmad

Iordaniya Xalqaro Islom Ilmlari Universiteti Iordaniya poytaxti Amman shahrida joylashgan.

Universitetda:
-  Da’vat va din asoslari fakulteti:
-  Pedagogik fanlar fakulteti
-  San'at va ilm-fanlar fakulteti
-  Islom san’ati va me’morchiligi fakulteti
-  Axborot texnologiyalari fakulteti
-  Moliya va biznes fakulteti
-  Molikiy fiqhi fakulteti
-  Shofe'iy fiqhi fakulteti
-  Hanafiy fiqhi kabi fakultetlar faoliyat yuritmoqda

Bu fazilatli shayximiz Doktor Saloh Abul Hoj tomonlaridan tashkil etilgan Hanafiy fiqhi fakulteti binosi.
Fakultet aynan Hanafiy mazhabi bo’yicha aynan barcha fiqhiy ilmlarni o’rgatish bo’yicha dunyodagi yagona fakultet hisoblanadi.
Siz bu ushbu fakultetda oflayn va onlayn tarzda bemalol tahsil olishingiz mumkin.

Oflayn yo’nalish uchun sizdan:
-  To’qqizinchi yoki o’n birinchi sinf shahodatnomasi va baholar ilovasi yoki kollej/litsey shahodatnomasi baholar ilovasi yoki bakalavr bosqichi diplomi va baholar ilovasi
-  Shaxsni tasdiqlovchi hujjat
-  Shaxsiy surat 3x4 talab etiladi.
Ta’lim kontrakti bir yil uchun 800 Urdun dinori

Mashhur Hanafiy mazhabi olimlari darslari sizni kutmoqda.

Qo’shimcha ma’lumotlar uchun bizga aloqaga chiqishingiz mumkin.

🌐 Iordaniya_WISE_Universiteti

🌐 iordaniya_wise_universiteti

📺wise_uzbjordan?feature=shared">wise_uzbjordan
Reklama

Читать полностью…

Mubaşşir Ahmad

Зумерлар авлоди: дунёни ўзгартираётган ёшларнинг ўзига хос хусусиятлари. (Видео)

Ушбу авлод вакиллари чексиз ахборот асрида ўзларини ёлғиз ҳис қилишмоқда ва табиийки, улар тушкунликка тушиб қоляпти. Сўнгги йилларда дунёдаги қатор ривожланган мамлакатлар ёшлари орасида ўз жонига қасд қилиш тенденциясининг юқорилиги бунга мисол бўла олади. Шунинг учун Ислом диёрларида мусулмон ёшлар қалбига Ислом орқали йўл топиш фойдали бўлади: бу уларнинг ташвишларини енгиллаштиришга ва руҳий азобларини камайтиришга ёрдам беради. Шу ўринда Қуръон ўқиш, зикр мажлислари ҳам инсонни тушкунликдан халос этиши кузатилган – Нажван Аҳмад, “Al Jazeera” журналисти.

Томоша қилинг 👉 https://youtu.be/yrHYb0L5Shs
Батафсил: https://azon.global/2336

©️Azon Global

Читать полностью…

Mubaşşir Ahmad

Фикрларингизга ўз даражангиздан каттароқ баҳо берманг!

@Mubashshirahmad

Читать полностью…

Mubaşşir Ahmad

Али ибн Абу Толиб каррамаллоҳу важҳаҳу дурларидан:

Дунёга берилган талоқ жаннатнинг маҳридир.

Аллоҳдан бошқа ҳар қандай мақсад зое бўлишдир.

Бир озгина шаҳват узоқ маҳзунлик келтиради.

Ақл камолотга етгани сари шаҳват камайиб боради.

Гуноҳни тарк этиш тавба сўрашдан осонроқдир.

@MubashshirAhmad

Читать полностью…

Mubaşşir Ahmad

Аллоҳ саҳиҳ қудсий ҳадисда айтади: "Агар Мендан сўраса бераман. Агар дуо қилса ижобат этаман. Мендан паноҳ тиласа, паноҳимга оламан!".
Мўминнинг қалбига ғам-қайғу ярашмайди.

@MubashshirAhmad

Читать полностью…

Mubaşşir Ahmad

"Нафсларингиз биринчи майдон. Агар унда ғолиб бўлсангиз, қолганларида аниқ ғолиб бўласиз".

@MubashshirAhmad

Читать полностью…

Mubaşşir Ahmad

Нега шуни биз жамият ўлароқ ўзгартира олмаймиз? Келинглар, бугундан бошлаб ўзимизни ВАТАНДОШ дейлик!

Salim Ayyubiy ёзяитилар.

Буни олдин ҳам ёзгандим, кейин яна ёздим, бугун яна ёзаман, то тирик эканмиз, миллатимиз шаъни учун қўлимиздан келганича ҳаракат қиламиз...

*

Россияда гражданин ибораси рус тилидаги "горожан", "житель города" сўзларидан олинган.

Туркларда "Vatandaş", озарбайжонда "Vətəndaş" арабларда مواطن(ватан сўзидан олинган бўлиб, турклардаги "ватандош"га жуда яқин маънони англатади) дейилади. Ён қўшнимиз Қозоғистонда "Азамат", шунинг учун ҳам ахолиси азамат бўлиб юрибди. Бизда, Ўзбекистонда "Фуқаро" деб номланади ва табиийки, маъноси ҳаммага маълум, фақирлик тушунилади.

Энди ён қўшниларимизда фуқаролик қандай номланади, шуни кўриб чиқсак:

1. Қирғизистон - Киргизистан жараны.

2. Туркманистон – Türkmenistanyň raýaty(раъият сўзидан олинган.

3. Тожикистон – Шаҳрванди Ҷумҳурии Тоҷикистон(шаҳар сўзидан олинган).

4. Қозоғистон – Қазақстан Республикасының азаматы(азамат таржимага муҳтож эмас).

Ҳар бир мамлакатда бу атамалар расмий ҳуқуқий ҳужжатларда ана шу тарзда қўлланилади.

Энди, интернет маълумотлари асосида баъзи давлатларни ҳам кўриб чиқдим, ишқилиб, адашмаган бўлай.

Хитой- гунмин(жамият кишиси, қонун ҳимоясидаги одам маъноларида).

Ҳиндистон- citizen of India, नागरिक( шаҳарлик), குடிமகன்( давлатга тегишли одам) маъноларида.

Афғонистон - шаҳриванд(шаҳарлик).

Булар ўзим гувоҳ бўлмаган, ижтимоий тармоқлардан олинган маълумот эди.

Хуллас, бирортасида камбағал ва ялангоёқликни эслатмайди. Бизда эса...

НИЯТГА ЯРАША ҲАЁТ...

@MubashshirAhmad

Читать полностью…
Subscribe to a channel