mubashshirahmad | Unsorted

Telegram-канал mubashshirahmad - Mubaşşir Ahmad

70471

Ушбу каналда сиз азизларимизга устоз Мубашшир Аҳмаднинг шахсий мулоҳазалари ва у киши уламолардан келтирган иқтибослари эълон қилинади. Реклама учун: @muazzin_91 | +998973427414 @mezanauz Батафсил маълумот учун: https://taplink.cc/mubashshirahmad

Subscribe to a channel

Mubaşşir Ahmad

Энди иншааллоҳ бизда ҳам "Сурияга, террористик ташкилотларга қўшилиш учун кетаётган гуруҳ қўлга олинди", деган айблов энди бўлмайди.

@MubashshirAhmad

Читать полностью…

Mubaşşir Ahmad

Инсондан бўлган шайтон жиннинг шайтонидан хатарли бўлади. Жин шайтонига "Оятул курсий"ни ўқисанг, у қочиб қолади. Инсон шайтонига "Оятул курсий"ни ўқисанг, сенга унинг тафсирини айтиб беради.

Саид Зайёний

@MubashshirAhmad

Читать полностью…

Mubaşşir Ahmad

"Ҳалол" деган белгидан нега бу қадар қаттиқ қўрқишлари сабабини тушунмайман.

Ҳалоллик бизда фазилат эмасмиди? Ёки ҳаром ейиш ё ҳаром яшаш қачондан бери бизга турмуш тарзига айлана қолди? Биз ҳатто лафзнинг ҳам ҳалолини улуғлаган миллат эмасмидик? Безрайиб "ҳалол" тамғасини йўқот", деб буюраётган кўнгилдан нималар ўтаркин?

Бу саволларга жавобни билиш мен учун жуда қизиқ. Лекин ҳалолликка қарши курашаётганлар ҳеч қачон жавоб беришмайди. Чунки бу нафратлари сабабини оқлайдиган қўлларида ҳеч қандай далиллари йўқ.

@MubashshirAhmad

Читать полностью…

Mubaşşir Ahmad

Руминия президенти Чаушеску ўлдирилгандан кейин бир киши унинг қасрига келди ва у билан кўриштиришларини сўради. Қўриқчи: Президент ўлди - деди. Бир соатдан кейин келиб яна ўша нарсани сўради. Қўриқчи: Мен сенга Президент ўлди - дедим.
У одам учинчи марта қайта келиб сўровини такрорлади. Қўриқчи асабий ҳолда деди: Эй одам, сен гап тушунасанми, президент ўлган, дедим. Ва ниҳоят бу одам ҳам деди: Ҳа, тушунаман. Лекин бу хабарни эшитиш менга жуда ёқимли бўляпти!

@MubashshirAhmad

Читать полностью…

Mubaşşir Ahmad

Назаримда жамият ва давлат сув ва унда сузаётган кишига ўхшайди. Давлат жамиятдан пайдо бўлгани учун, албатта бу ташбеҳда давлат сузаётган кишига ўхшатилди. Демак, давлат жамиятнинг орзу-умидлари, қадриятлари ва тушунчаларига мувофиқ равишда бошқарилса, оқим билан сузган кишидек унинг иш маромида кетади. Акси бўлса, акси бўлади. Яъни, жамият истакларига қарши бошқарилаётган давлатнинг ҳолига маймунлар йиғлайди.
Қўшнимиз Қозоғистон топ-50 мамлакатлар қаторига қўшилибди. Бовурларимиз 20 олдин олдиларига шундай мақсад қўйишган эди. Оқимга қарши сузмаса, ҳамма ишни уддаласа бўлади, табриклаймиз!

@MubashshirAhmad

Читать полностью…

Mubaşşir Ahmad

Болажонлар "Шаҳид-шаҳид" ўйинини ўйнашяпти. Гўзаллик шундаки, буларнинг ичида энг севингани шаҳиднинг ўзи.

Ўйинлари "шаҳидлик" бўлган халқ билан урушяпсиз, во-дариғ.

@MubashshirAhmad

Читать полностью…

Mubaşşir Ahmad

Ғарбнинг икки юзи: Ғазо фонида демократия ёлғони

«Аср шоҳиди» кўрсатуви, 44-қисм

Томоша қилинг 👉 https://youtu.be/D-ogFSV1fzs

©️Azon Global

Читать полностью…

Mubaşşir Ahmad

Мен лотинчани ҳижжалаб ўқийман, кириллицани кўз югуртирсам ҳам тушунавераман. Лотинда ўзбекча матн бўлса, менга уни кириллицадаги рус тилида ўқиш тушунарлироқ. Чунки биз кирилл алифбосига қаттиқ ўрганиб қолган авлодмиз ва мен бу ҳолдан афсусланаман.

Менимча, ёзув масаласида иккига бўлиниб қолган ягона миллат биз ўзбеклар бўлсак керак. Миллатнинг ярми қолган ярмини ёзувда яхши англмайди. Бу дегани миллатнинг ақлий салоҳияти чекланган ва фикрий маҳсули ярмига камаймоқда дегани. Бошқача айтганда бу - ўзбекнинг тараққиётга ярим куч билан ҳаракат қилаётгани демакдир. Бу ўта ачинарли ҳолат ва даҳшатли вазият. Ғафлат ва разолатдир.

Наҳот ҳукуматимиз ўттиз йилдан бери шу масалани ҳал қила олмайди? Ёки хоҳламайдими? Ёхуд "оғалар" хоҳлашмайдими?

@MubashshirAhmad

Читать полностью…

Mubaşşir Ahmad

Қуръон тирик Китобдир. Хоҳлаган оятингизни ўқиб, маъносини мулоҳаза қилинг! Унинг тирик эканини, татбиққа қобил эканини ва ҳаётдан мосуво эмаслигини кўрасиз. Ҳатто ўтган халқлар тарихи ҳақидаги қиссалардан ҳам ҳозир яшаётган ҳаётингиз учун ибрат, фойда ва башоратлар оласиз.

Тирик билан ўликнинг ҳеч бир алоқаси бўлмайди. Шундан тирик Қуръон билан ўлик қалбнинг муносабатлари беҳудадир. Қуръонни англаш ва фойдасини кўриш учун қалбни тирилтирмоқ даркор.

@MubashshirAhmad

Читать полностью…

Mubaşşir Ahmad

Бузуқ диндорликнинг офати шундаки, унда ҳидоят ғилофи остида ҳавои нафс яширинган бўлади.

Шайх Муҳаммад Ғаззолий

@MubashshirAhmad

Читать полностью…

Mubaşşir Ahmad

Ҳар бир мусулмон қуйидагиларни билиши керак:

1) Либерализм
2) Исломнинг фикрий/интеллектуал тарихи
3) Замонавий/модерн давлат тушунчаси
4) Секуляризм
5) Феминизм


Агар сиз бу ҳақда ҳеч нарса билмасангиз, на ўзингизни, на оилангизни ва фарзандларингизни модернизация ҳужумидан ҳимоя қила олмайсиз.

Манба

@MubashshirAhmad

Читать полностью…

Mubaşşir Ahmad

"Саҳобалар суннатни суннат бўлгани учун бажаришар эди. Биз эса уни суннат экани учун тарк қиламиз".

@MubashshirAhmad

Читать полностью…

Mubaşşir Ahmad

Булут ва ёмғир ортида қуёш интизор.

@MubashshirAhmad

Читать полностью…

Mubaşşir Ahmad

Мўмин мўмин биродарининг тойилишидан ачинади, унга ҳамдард бўлади. Ҳатто ўзи тойилгандек бўлиб кетади, хатосидан хурсанд бўлмайди.

Ибн Қаййим раҳимаҳуллоҳ

@MubashshirAhmad

Читать полностью…

Mubaşşir Ahmad

Шайх Ғаззолийнинг қуйидаги фикрларидан айни кунларимиз муаммоларига ечим кўряпман. Қарор соҳиблари (ҳукуматдагилар) ўйлаб кўришса бўлар эди:

Исломнинг мол-дунё тўғрисидаги фалсафасидан келиб чиқиб, иқтисодий ислоҳотлар учун берадиганим таклифлар:

1. Ер ости-усти бойликларининг асл эгаси дея халқни эътироф қилиш.

2. Экинзорларни дехқонлар ўртасида мутаносиб равишда тақсимлаш.

3. Капитал туғёнининг олдини олиш учун катта мулк эгаларига хос солиқлар солиш.

4. Ажнабийлар томонидан эгаллаб олинган мулкларни мамлакат фарзандларига қайтариш.

5. Хорижликлар учун Миср ерларига эга чиқишни абадий таъқиқлаш.

Бу жумлалар шайх Муҳаммад Ғаззолийнинг "Ислом ва иқтисодий ҳолатимиз" китобларидан олинган. Бизнинг бугунги ҳолатимизда ҳам буларни ва умуман исломнинг иқтисодий қарашларини ўрганиб қўйиш фойдадан холи бўлмайди.

@MubashshirAhmad

Читать полностью…

Mubaşşir Ahmad

Аслида шундай бўлади. Фақат золимлар буни сезмайдилар.

@MubashshirAhmad

Читать полностью…

Mubaşşir Ahmad

Ботил кетди.
Мустабид қулади.
Башшор Асад золимлар интиҳоси қандай бўлишини яна бир бор кўрсатиб берди.

@MubashshirAhmad

Читать полностью…

Mubaşşir Ahmad

«Сурияликлар адолатли бошқарув ўрнатилишидан умидвор»

Суҳбатдошлар:
Сурия инқилобий Кенгаши ҳузуридаги Фатво ҳайъати раиси ўринбосари Устоз Муҳаммад Айман Аҳмадул Жаммал;
Суриялик ёзувчи, «Идрок» маслаҳат ва тадқиқот маркази мудири Устоз Басил Ҳаффар

Томоша қилинг 👉 https://youtu.be/ISmHouvS-l8

©️Azon Global

Читать полностью…

Mubaşşir Ahmad

Эрга исён, ижтимоий муносабатларимизни менсимаслик ва қадриятларимиздан воз кечиш - қуйидаги ҳолатга туширади миллатимизни. Аммо оғзини тўлдириб, ўзи моҳиятига тушунмаган иблисона режаларни валдираётганлар буни қаердан ҳам англасин!
***

Fayzuddin Mumin ёзмоқдалар:
Англияда бир нарсага ҳайрон бўламан. Қонун олдида инсон қадрли. Аммо ўзаро муносабатларда инсон қадри йўқ. Ёлғизлик кенг тарқалган ижтимоий иллат. Бир биридан осонгина воз кечаверади, оилавий ришталар жуда заиф.

Масалан, 2-3 кун олдин 65 ёшли эркак билан гаплашиб қолдим, у айтяпти:

— Ўнг жағимнинг пастида ўсимта бор, текширтирсам саратон экан, операция орқали олиб ташларкан . Иккита қизим бор, биттаси яқинимда яшайди иккита боласи бор, биттаси Лондонда яшайди, ҳозир йигити билан дунёни кезиб юрибди, ҳозир Индонезияда экан.
Кичкина қизим 1 ёш, каттаси 5 ёшлигида хотиним тўсатдан мени ташлаб кетган, 25 йил расман ажрашмай юрдик, яқинда қонуний ажрашдик.

Мен уни севардим, кўнглимни ҳисобга олмай шартта ташлаб кетганига узоқ пайт аламзада бўлиб юрганман. Ҳаётим давомида 100дан ортиқ аёл билан бўлган бўлсам бирортасига ўша хотинимчалик кўнгил қўймаганман, шунинг учун ҳам бошқа қонуний уйланмадим, узоқ муддатли муносабат қилмоқчи бўлганлардан воз кечдим чунки бир марта азоб чекканим етади.

Шу иккала қизимни роса қийналиб катта қилдим, уларни мактабга тайёрлаб мактабга ташлаш, ишга бориш кейин уларни олиш, овқат қилиш, уйдаги ишларни қилиш, ҳаммаси бўйнимда эди. Уларга қиммат ўйинчоқлар ва қиммат либослар олиб берардим, ҳечкимдан кам қилмай катта қилдим.

Катта қизим 30дан ошган бўлса ҳам ҳалигача моддий ёрдам қиламан. Ўтган йили квартира олаётганда депозит учун 5 минг фунт бердим, лоақал ўзи келиб раҳмат дада демади, телфонда Thank you dad, I love you деб СМС жўнатди холос. Яқинимда яшаса ҳам йилда бир неча марта кўраман холос, набираларимни ҳам олиб келмайди, роса хафа бўламан. Тушунаман, иши болалари эри бор, лекин ҳеч бўлмаса ойда бир марта ярим соатга келиб кетса бўладию.

Касаллигимни ҳам ўзим айтдим, " ўлмайсан деб умид қиламан, тузалиб кетасан" деб СМС ёзди,мана ташхис қилганига 3 ой бўляпти ҳали келиб ҳол сўрагани йўқ.

Бизда моддий фаровонлик бўлгани билан аммо ижтимоий муносабатлар жуда ёмон, ташқаридан қарасанг қашшоқлик йўқ, аммо руҳимиз жуда қашшоқ, ҳамманинг дарди ичида.

Мен битта ўзим яшайман, энди нима бўлади менга фарқи йўқ, ўлсам ўламан қолсам қоламан. Лекин докторлар фалон муддат умринг қолди деб аниқ айтганда даволаниб ўтирмасдим, чунки мени муолажам жуда оғриқли экан, саратон манбаи қаер эканини топишолмаяпти, қаердадир ичкарида тилим орқасида эмиш шунинг учун операция қилишар экан.

@MubashshirAhmad

Читать полностью…

Mubaşşir Ahmad

Исломий мусулмон.

Читать полностью…

Mubaşşir Ahmad

Шу ярим асрлик умримда бир қанча ҳукмронларнинг ўзлари қувилиб, ҳайкаллари қулатилганини кўрдим. Лекин бирор ҳайкал абадий қолмаганини кўриб ҳам, янги "ҳайкал" бўлишга даъвогарлар чиқаверганига таажжубдаман.

@MubashshirAhmad

Читать полностью…

Mubaşşir Ahmad

Ҳасан Басрийга: "Биримиз Роббисига истиғфор айтиб, сўнг қайтса, кейин яна истиғфор айтиб, яна гуноҳига қайтса уят бўлмайдими?", дейишди. У киши жавоб қилди: "Шайтон унга шу томондан ғолиб бўлмоқчи бўлади (яъни тавба қилувчи бандани "Кечирим сўраб яна гуноҳ қилаверасанми" деб, тавбадан умидсизлантирмоқчи бўлади). Истиғфордан ҳеч малолланманг!"

@Mubashshirahmad

Читать полностью…

Mubaşşir Ahmad

Неъматнинг ҳақиқий маъноси.
Тобиийлардан Абу Ҳозим Аъраж айтадилар: "Аллоҳ азза ва жаллага яқинлаштирмайдиган ҳар қандай неъмат эмас, балодир".

(Шўъабул-иймон)

@MubashshirAhmad

Читать полностью…

Mubaşşir Ahmad

Фатҳуллоҳ Гулен ким: ватан хоиними ёки воиз?

Террор ташкилоти деб эълон қилинган – FETO етакчиси, воиз Фатҳуллоҳ Гулен ҳақида нималар маълум? Гулен асос солган йирик ташкилот ва унинг Ўзбекистонгача етиб келган ғояларидан кўзланган мақсад нима эди? Ушбу кўрсатувимизда Фатҳуллоҳ Гуленнинг Туркия бошқарувигача кириб бориши сири ва 250 дан ортиқ одамнинг ҳалок бўлишига олиб келган 2016 йилги тўнтаришга уринишдан кейинги ҳаёти ҳақида ҳикоя қиламиз.

Томоша қилинг 👉 https://youtu.be/EVJXy_S4uDo
Батафсил: https://azon.global/2278

©️Azon Global

Читать полностью…

Mubaşşir Ahmad

Динингизни яхшилаб ўрганинг ва унга мувофиқ яшанг. Акс ҳолда ўтказаётган ҳаётингизни дин шу бўлади, деб тушунадиган бўлиб қоласиз.

Ҳазрати Умар розияллоҳу анҳу

@MubashshirAhmad

Читать полностью…

Mubaşşir Ahmad

"Ливерпул" жамоаси мураббийи Юрген Клопп шундай деди:

Футбол одамлар хафта охирида тасалли оладиган бир ўйин холос. У бундан бошқа ҳеч нарса бера олмайди. Камбағал ё қочоқлар муаммосини ҳал қила олмайди. Урушларни тўхтата олмайди. Демократия бера олмайди.

Одамлар ғамлари, бахтсизликларини тўқсон дақиқага унутишлари учун бизга жуда катта мол-дунё беришади. Биз эса уларнинг тинчланиб нафас олишлари учун бақиришга ва олқишлашга ундаймиз. Бу билан бизнинг вазифамиз тугайди. Одамлар эса финал хуштаги янграши билан яна одатий ҳаётларига қайтишга мажбур бўладилар.

@MubashshirAhmad

Читать полностью…

Mubaşşir Ahmad

Ит қуённи тутиб олди. Шунда қуён деди: Қасамки, мени кучли эканингдан эмас, кучсизлигим сабабли тутиб олдинг.

@MubashshirAhmad

Читать полностью…

Mubaşşir Ahmad

Шайх Муҳаммад Саид Рамазон Бутий "Мени ҳайратлантирган шахслар" китобларининг муқаддимаси-ҳамду санода "Менинг ҳаётимни Ўзингга маҳбуб амаллар ила хотимала!" дея дуо қилган эканлар.

Дарҳақиқат у зот раҳимаҳуллоҳнинг дуолари ижобат бўлиб, илм мажлисида, шогирдлар қуршовида ва Аллоҳнинг Каломини тафсир қила туриб вафот этдилар.
Дуода гап кўп экан..

@MubashshirAhmad

Читать полностью…

Mubaşşir Ahmad

Янги қонун билан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идора ходимларига хизмат биноларида диний маросимларни амалга ошириш тақиқланмоқда.

Бу каби тақиқ аввал ҳам бор эди, фақат норасмий кўринишда. Мисол учун, ходим яширинча намоз ўқиса, ўз хавфсизлик вакили уни чақиртириб, профилактик суҳбат ўтказар эди. Лекин интизомий жавобгарликка тортишга ҳуқуқий асоси йўқ эди.

Янги тартиб билан ходимларни бемалол жавобгар қилиш мумкин. Шунинг учун барча ходимларни эҳтиёткорликка чақираман. Шуни унутмангки, сиз хизмат қилаётган идорада "қулоқ"лар хизмати яхшигина йўлга қўйилган...

"Қулоқ"лар мавзусида эса алоҳида пост қиламан...

Telegram | 🌐 Instagram | 📹 VafoMumin">Youtube

Читать полностью…

Mubaşşir Ahmad

Дўстим ойлик маошини олиб, олдимда тақсимлади:
Банкка тўлов 400 000 сўм
Турли квитанцияларга 100 000 сўм
Онасига 200 000 сўм
Отасига 200 000 сўм...

Мен ажабландим:
- Отанг вафот этгандиларку?!
У табассум қилди, сўнг оғир хўрсиниб жавоб қилди:

- Ҳа отам ер юзида вафот этганлар, лекин қалбимда тириклар. Ҳар вақтдан ҳам кўра ҳозир менга кўпроқ муҳтожлар!

Ҳа, айрим ҳуқуқлар вафот этиш билан соқит бўлмайди.

"Роббим улар (ота-онам) мени кичикликда тарбия қилганларидек, уларга раҳм қилгин!" ("Исро" сураси, 24-оят).

Айман Ёғий

@MubashshirAhmad

Читать полностью…
Subscribe to a channel