Безовталик тебранма курсига ўхшайди. Нимадир қилаётганга ўхшайсану, ҳеч нарсага эришмайсан.
Ториқ Сувайдон
Мубашшир Аҳмад домладан видеодарс. Имом Абдулкарим Қушайрийнинг "Рисалатул Қушайрия" китоби асосида
http://azon.uz/content/views/1631
@azonuz
Boqiy zotni qasd qilingan ishlar boqiy qolarkan. Masjidlar, madrasalar, kitoblar... Chunki ular Boqiy ( Alloh)ni qasd qilinib, (Allohning roziligi, jannatga tushish kabi) boqiy ishlarga sabab bo'lganlar. Hammamizga ma'lum masjid-madrasalar, imom Buxoriy, Marg'iloniy kabi zotlar so'zimiz misoli.
Yozuvchilar, shoirlar, rassomlar modomiki Boqiyni qasd qilmagan ekanlar, ular haqida bunday deyolmaymiz. Chunki ular qanchalik qadim bo'lishmasin, foniy shuhrat qasdi tufayli faqat foniy ishlarga sabab bo'lishadi, xolos.
Azon.uz сайтида янги лойиҳа: «Бу биз» (биринчи кўрсатув)
http://azon.uz/content/views/1612
Каналга уланиш: https://telegram.me/joinchat/AAAAAER1go7H6tVWAwaJTQ
Умидсиз бўлганинг нарсаларда сен озодсен.
Тамаъ кўзин тикканларинг бекишан қулисен.
Ибн Атоуллоҳ Сакандарий раҳимаҳуллоҳ
496. Бир киши Иброҳим ибн Адҳамга: "Тунда қойим бўлишга ожиз қоляпман", деди. У киши айтдилар: "Кундузи Аллоҳга гуноҳ қилма, тунда Ҳузурида турғизиб қўяди. Унинг ҳузурида туриш энг буюк шараф. Бу шарафга осий ҳақли бўлмайди"
☪@UniPoklaganNajotTopur
Аъробийдан: "Фалончи қалай?" деб сўрашганда, шундай жавоб берди: "Кунини орзу билан ўтказади, тунини эса ғам ёстиғига бош қўйиб!".
Читать полностью…"Дин - насиҳатдир"
Раҳматли аллома Муҳаммад Саид Рамазон Бутий айтардилар:
"Мен масжид минбарида турганимда, халққа юзланган бўламан. "Аллоҳга қайтинг, ҳаммаси яхши бўлади", десам насиҳат қилган бўламан. Бу ўринда ҳокимни гапирсам, танқид этсам ғийбат қилган бўламан.
Ҳоким ҳузурига кирганда эса, энди унга юзланган бўламан. "Адолат қилинг, халқни севинг" десам, зулмдан қайтарсам насиҳат этган бўламан. Агар у жойда халқни гапирсам, ёмонласам ғийбат қилган бўламан".
Аллоҳ раҳмат қилсин, у киши насиҳатни шундай чуқур тушунардилар. Биз ҳам насиҳат, таълим ва ислоҳ йўлидаги фаолиятимизда бу намунани кўздан қочирмаслигимиз керак.
☪@MubashshirAhmad
Ҳар бир Фейсбукчига:
Амма баъд. Сизга қарата Вуҳайб ибн Вирд айтади:
"Ким сўзини амалидан* санаса, гапи камаяди".
Вассалом.
---
* Қиёмат куни ҳисоб берадиган амал.
Мубашшир Аҳмад домладан видеодарс. "Рисалатул Қушайрия". Тавба боби
http://azon.uz/content/views/1653
Каналга уланиш: https://telegram.me/joinchat/AAAAAER1go7H6tVWAwaJTQ
Япон ўрмонда адашиб қолибди. Ёнида фақат пичоғи бор экан. У билан электр линиясини амаллаб кесиб ташлабди. Таъмирлаш учун келган электриклар, уни топиб олиб, қутқаришибди. Ақлни ишлатиб ҳар қандай вазиятдан чиқиб кетса бўлади.
Агар ўзбек ўша японнинг ҳолига тушиб қолганда: "Бу жойда Равшан бўлган", деб дарахтга ўйиб ёзиб, ўзи ўлиб кетган бўларди..
☪/channel/MubashshirAhmad
722. Ибн Уқайл айтадилар: "Гуноҳнинг касофати қанчалар ёмон!
У Аллоҳнинг фаришталарга: "Одамга сажда қилинглар!"* нидоси билан, "Ундан (жаннатдан) ҳаммангиз тушинг!"** хитоби ўртасидаги фарқ қадар ёмон.
---
Бақара сураси, 34-оят.
Бақара сураси, 37-оят.
☪/channel/UniPoklaganNajotTopur
Доктор Иброҳим Авад: Исломга ҳужум қилаётганлар унинг қудратини биладилар ва ундан қўрқадилар
http://azon.uz/content/views/1618
Каналга уланиш: https://telegram.me/joinchat/AAAAAER1go7H6tVWAwaJTQ
Айтишларича, бирор нарсани ўғирлатишдан қўрқсангиз, уни китоб ичига яширинг.
Биз китоб очишдан қўрқадиган миллатмиз!
Айман Ёғий
Молик ибн Динордан: "Уйланмайсизми?" деб сўрашганда: "Агар имконим бўлганда, нафсим (ўзим)ни ҳам талоқ қилган бўлардим", дея жавоб қилган эканлар.
Читать полностью…"Нега унга тасбеҳ ишлатиш бидъат демадингиз?"
http://azon.uz/content/views/1610
Каналга уланиш: https://telegram.me/joinchat/AAAAAER1go7H6tVWAwaJTQ
Шу кунларда умид ва умидсизлик ўртасида яшаяпмиз. Ҳаммаси яхшиликка бўлсин. Аммо бундай ҳиссиётда вақтни ўтказмаслик керак, ҳар қандай вазиятда ҳам Аллоҳдан қолмаслик лозим. Чунки кутаётганимиз яхшилик бўлса ҳам, ёмонлик бўлса ҳам, Аллоҳнинг синови ҳисобланади. Аллоҳ таоло айтади:
"Биз сизларни ёмонлик ва яхшилик ила имтиҳон учун синаймиз"
(Анбиё сураси, 35-оят).
Демак гап келажакнинг яхшилиги ё ёмонлигида эмас, балки улардаги Аллоҳнинг синовидан ўтишда.
☪@MubashshirAhmad
"Саждадаги энг ажиб ҳолат - сен ер қулоғига пичирлайсанда, сени осмондаги Зот эшитади".
Читать полностью…Икки йил олдинги фикр ҳақиқатга яқинроқ эканини ҳаёт кўрсатиб турибди.
-----------
Ўрисларнинг "Наша Раша" юмористик кўрсатувидаги СевКавТВ бошловчиси Жорик Вартанов, студияда суҳбатлашиши керак бўлган бесоқолбоз билан қўл бериб сўрашмайди. "Бесоқолбоз" сўзини уч марта гапиргани учун оғзини сув билан яхшилаб чайиб ташлайди.
Ҳақиқатда бу бузуқиларни гапириб, улар ҳақидаги ёмон маълумотларни бўлса ҳам тарқатиб, оғзимизни ва қўлимизни ҳаром қилмайлик. Гапираверилса одамлар жирканмайдиган, сесканмайдиган бўлиб қолади.
Қолаверса, оммавий ахборот воситаларида улар ҳақида берилаётган хабарлар ҳам, шу мақсад -"этимизни ўлдириш" учун тарқатиляпти.
Уларни муҳокама қилиб, ёмонлаб, муносабат билдиришимиздаги зарар, сукут қилишимиздаги зарардан ошиб кетяпти. Икки зарарга дуч келганда, енгилини танлаш биз мусулмонларнинг қоидамиз.
☪@MubashshirAhmad
Ҳеч кимга беписанд бўлмаслик керак!
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтадилар:
Баъзида сочлари тўзиб (уст-боши чангга беланган ва назарга илинмаганидан) эшиклардан қувиладиган киши Аллоҳнинг номига қасам ичса, Аллоҳ унинг қасамини оқлаб беради (яъни сўраганини беради).
Имом Муслим ривоятлари
☪@MubashshirAhmad
Бизга етиб келишича, ровийга жавоб берамиз, фейсбукхонлардан бири ажиб зотлардан бирининг постини кўриб қолибди. Постда айтилишича, Рамазонда у киши фейсбук фаолиятини тўхтатар экан. Дўстлардан бири унга ҳазиллашиб шундай коммент ёзибди:
Бу кутилган иш эди, чунки шайтонлар Рамазонда кишанланади.. 😁
Айман Ёғий ва Ҳаким Фейсбукий
☪@MubashshirAhmad
Етмиш йил давомида Исроил ва сионизм лойиҳасига қарши бирлашолмаган араб давлатлари, бир кечада Қатарга қарши бир сафда бирлашганини ҳали тарих ёзиб қўяди.
Аҳмад Мансур