Шаҳзода Чарлз: "Насронийлик қила олмаган ишни бизга Ислом ўргатиши мумкин"
http://azon.uz/content/views/1971
Каналга уланиш: https://telegram.me/joinchat/AAAAAER1go7H6tVWAwaJTQ
Илмга жафо қиладиган, фикрга душман бўлган ва ҳаёт билан шарафли келишувни рад этадиган диндорлик, яшаш учун бор салоҳиятини йўқотган диндорликдир.
Шайх Муҳаммад Ғаззолий
☪/channel/MubashshirAhmad
Устоз аллома Нуриддин Итр ҳафизаҳуллоҳ айтадилар: "Устозимнинг олдиларига кирсам тенгдош шайхлардан бири билан ўтирган эканлар. Устоз менга: "Эй Нур, биз ва фалончи шайх суҳбатлашиб ўтириб: "Аллоҳга йўлиқиш кунига биз нима ҳозирладик?", деган масалани баҳс этдик, сиз нима ҳозирлагансиз?", дедилар.
"Мен Аллоҳга йўлиқишга "Фатҳ"* ва толибларини яхши кўришни ҳозирлаб қўйганман. "Фатҳ"нинг саҳнида бир дона ғишт бўлишим, мени Аллоҳнинг муҳаббатига ҳақли этади" дедим.
---
Мен ҳам Тошкент ислом маъҳади ва толибларини севаман. Қиёмат куни Аллоҳга шу севгимни васила қилиб бораман. Шояд шу севгим мени Аллоҳнинг муҳаббатига ҳақли этса!
---
"Фатҳ" маъҳади - Суриядаги машҳур илмий, ислоҳий ва исломий хайрия муассасаси.
(Суратда аллома Нуриддин Итр).
☪/channel/MubashshirAhmad
Кимни ғафлат ўлдирган бўлса, бахтсизлигу-балолар унинг кўзини очолмайди. Чунки ақли ноқис аёл, боласи ўлганда ҳам тиржайиб туради. Шунга ўхшаб сен ҳам тун намозидан ва кундуз рўзасидан четда қоласан, лекин озорланмайсан. Бу ҳолат қалбингнинг ўлиб қолганидан пайдо бўлади. Чунки тирикка тикон кирса озорланади, ўликни пичоқ билан қиймаласа ҳам сезмайди. Демак сенинг қалбинг ўлибди.
Шундай бўлса, ҳикмат мажлисларида ўтиргин. Чунки уларда жаннат неъматларидан тортиқлар бор. Уларни йўлларингда, ҳовлингда ва уйингда топасан. Ушбу мажлислардан қолиб кетмагин. Агар маъсият устида бўлсанг ҳам: "Мажлисга ҳозир бўлишимдан не фойда? Гуноҳкор бўлсам, гуноҳни тарк этишга кучим етмаса", демагин. Балки камончи отиши керак. Нишонга бугун тегмаса, эртага тегади.
Ибн Атоуллоҳ Сакандарий роҳимаҳуллоҳ
☪/channel/MubashshirAhmad
"Мендан бошқани изласанг, албат бир кун топарсан.
Агар мендекни истасанг, "Суннат фарздек бўлолмас".
Бошқалар ҳақида камроқ ўйла! Бахтсизлигинг ёки омадсизлигинга уларни сабабчи деб билма! Улар ҳеч нарсага қодирмаслар, ҳамма нарса Аллоҳнинг қўлида!
Доктор Салмон Авда
Ҳозирда кенг тарқалган, "ўз-ўзини ривожлантириш" ва "бой бўлиб кетиш"ни ўргатадиган китоблар ҳақида
http://azon.uz/content/views/1922
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам хурмо ёғочига суяниб хутба қилар эдилар. У зотга минбар қўйилиб, ёғочни тарк этганларида, унинг зорлангани эшитилди. (Минбардан) тушиб уни бағирларига босгандилар, у тинчланди.
Маҳзунни, у хотинми, фарзандми ё бошқа тирик жонзотми, бағирга босиб тинчлантириш, суннат амалга айланди.
☪/channel/MubashshirAhmad
Империализмнинг “яхши йигитлари”
http://azon.uz/content/views/1915
Каналга уланиш: https://telegram.me/joinchat/AAAAAER1go7H6tVWAwaJTQ
Эълон:
FM.azon.uz онлайн-радиосига админстратор (linux ёки windows) ва дастурчилар керак.
+998951455852
Аёл эрининг гапига қулоқ соладиган ягона ҳолат - эрнинг уйқуда гапиришидир.
Кунингиз хайрли ўтсин!
Истанбул оҳанрабоси
http://azon.uz/content/views/1891
Каналга уланиш: https://telegram.me/joinchat/AAAAAER1go7H6tVWAwaJTQ
CNN Turk каналида узатилган "Истанбулдаги ўзбек аёллари мардикор бозори" лавҳасини кўриб...
☪/channel/MubashshirAhmad
Фейсбукчи дўстим, Аллоҳ сизни ёрлақасин, ҳамма постларни ҳам эълон қилиб бўлавермайди.
Ибн Масъуд розияллоҳу анҳу: "Ақллари кўтара олмайдиган гапни бир қавмга сўзласанг, бу уларга фақат фитна бўлиши мумкин", дедилар.
Ҳаким Фейсбукий
☪/channel/MubashshirAhmad
Абдуллоҳ ибн Умарнинг хизматкорлари Нофеъдан сўрашди: "Ибн Умар уйида нима билан машғул бўлади?". Нофеъ: "Ҳар намозга таҳорат ва улар ўртасида тиловат", дея жавоб қилдилар.
Читать полностью…Ифк ҳодисасига келсак, у дин душманлари томонидан Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга етказилган азият ва таҳқирлар силсиласидан нодир бир ҳалқадир. Бу сафарги азият Расулуллоҳ соллаллаҳу алайҳи ва саллам руҳиятларга берган зарбасида аввалгиларидан неча чандон ўтиб тушганди. Мунофиқлардан содир бўладиган ёмонлик табиати аслида ўзи шунақа. Яъни у доим бошқаларникидан кўра шафқатсиз, ҳамда ҳийласи ва зарар беришида шиддатли бўлади. Зеро фурсат ва сабаблар мунофиқлар учун бошқаларга нисбатан кўпроқ юзага келади. (Чунки мусулмон бўлиб кўринганлари учун, мусулмонларга зарар бериш имкониятлар жуда кўп бўлади). Ифк ҳодисаси ҳам мунофиқларнинг ўзига хос бўлган азият етказишнинг нодир сурати эди.
Шайх Муҳаммад Саид Рамазон Бутийнинг "Набавий сийрат фиқҳи" китобларидан
"Бас, Роббинг ила қасамки, уларнинг ҳаммасидан қилиб юрган ишлари ҳақида, албатта, сўрармиз"
(Ҳижр сураси, 92-93-оятлар)
---
Сурия, Дийруз-зурнинг орзулари саробга айланган болалари
☪/channel/MubashshirAhmad
Аллоҳ бизга ақлни бера туриб, ақлга зид келадиган шариатни бериши мумкин эмас.
Ибн Рушд раҳимаҳуллоҳ
Рамзий ҳикоя
Шайтон келиб эшакнинг боғичини ечиб юборди. Эшак қўшнининг боғини пайхон қилиб, хому пишганни баробар еб ташлади. Буни кўрган боғбоннинг хотини қўлига милтиқ олиб, эшакни отиб ташлади. Эшак эгаси ўқ овозини эшитиб чиқди ва эшагининг ўлиб ётганини кўргач ғазабланиб, боғбоннинг хотинини отиб ўлдирди. Боғбон келиб хотинининг ўлиб ётганини кўрди. Милтиғини қўлга олиб, у ҳам ўз ўрнида эшак эгасини отиб ўлдирди..
Шунда шайтондан: "Сен ўзи нима қилиб қўйдинг?" дея сўрашди. У жавоб қилди: "Ҳеч нарса қилганим йўқ. Шунчаки жамиятни бузмоқчи бўлсам бир эшакни қўйвораман, эшак ўзи уни хароб қилади-қўяди."
☪/channel/MubashshirAhmad
Унга турмушга чиқдию, бирор кун ҳам севмади.
Бир неча ойдан кейин эса тоқати тоқ бўлди. Чунки ундан фақат яхшилик кўраётганди. У бўлса узоқлашишга баҳона учун, унинг хатоларини пойлаётганди.
Уни қийнашга бўлган беҳуда уринишларидан кейин ва ҳамма ҳаракатларида муваффақиятсизликка учрагач, энди сабабсиз узоқлашишга қарор қилди ва талоғини сўради. Белидан қизил боғич боғланган ва гуллар билан тўлдирилган қутичада ундан талоқ хати келди. Мактубда қуйидагилар ёзилганди:
"Аллоҳ таоло талоқ ҳақида шундай дейди: "Сўнгра яхшиликча ушлаб қолиш ёки гўзал шаклда қўйиб юбориш" (Бақара сураси, 229-оят).
Биринчисини тополмасликдан қўрқаман. Лекин иккинчисига эришишга умидим бор".
Одамлар билан муносабатда ахлоқини ибодат даражасига кўтара олганларни Аллоҳ ёрлақасин!
Айман Ёғий
☪/channel/MubashshirAhmad
Бағишлов..
Бу бағишлов шундай зотга..
Етти ёшлигимда бир кеч мендан сўради: "Хуфтон намозини ўқидингми?".
Мен ёлғон сўзлаб: Ҳа, - дедим.
Менга шубҳалангандай қаради ва: "Нима десанг, дегин. Лекин У сени кўриб турибди", деди.
Унинг "Сени кўриб турибди"си мени вахимага солди ва ёлғонимга қарамай, намоз учун ўрнимдан турдим.
Онамга.. бағишлайман.
Айман Ёғий
☪/channel/MubashshirAhmad
Ислом ҳуррият ва кўпфикрлилик эшигини очган. Бирлик фақат Зоти илоҳийга хосдир. Ундан бошқалари эса, турлилик, ихтилоф ва кўплик устига барпо бўлган.
Исломчилардан ҳуррият ва кўпликни инкор этиб, ундан юраги сиқиладиганлар нодонлардир. Айнан уларнинг ўзлари ана шундай инкор ва сиқилишнинг қурбони бўладилар.
Доктор Муҳаммад Имора
☪/channel/MubashshirAhmad