Вақтини турли тилларни ўрганишга сарфлаб, Қуръондан икки қаторни тўғри ўқиб беролмайдиган киши зиёндадир.
Читать полностью…Сизларга баҳоси қиммат бир ҳақиқатни айтиб қўяй: "Агар болангизга тарбияни беш ёшида бермасангиз, ўн беш ёшида беролмайсиз. Бундан кейин назоратини қила олмайсиз. Ҳали кичик экан, ғофил бўлманг. Фурсатни қўлдан берманг".
Шайх Муҳаммад Ротиб Ноблусий
☪/channel/MubashshirAhmad
Халифанинг қийноқ қўллаб кўргазма олишга муносабати
Умар ибн Абдулазиз замонларида волийлардан бири у кишига шундай мактуб ёзди: "Амалдорлардан бир нечтаси давлат молидан ўмариб қоляпти. Уларни фақат қийноққа солибгина қўлларидаги молни қайтариб олиш мумкин бўляпти. Агар рухсат берсангиз, шундай қилардим".
У киши жавоб қилди: "Башарни азоблаш масаласида гўё мен Аллоҳ азобидан қўрғон бўладигандек изн сўраётганингдан ҳайрон қолдим. Гўё сенга рози бўлишим, сени Аллоҳнинг ғазабидан қутқариб қоладигандек. Ўзинг қарагин, кимга қарши ҳужжат қойим бўлган бўлса, ҳужжат асосида ундан қайтариб олгин. Иқрор бўлган жиноятчидан эса иқрори қадар молни олгин. Ким тан олмаса, қасам ичтириб қўйиб юборгин. Уларнинг хиёнатлари билан Аллоҳга йўлиқишим, уларнинг қони билан йўлиқишимдан кўра яхшироқдир. Вассалом".
☪/channel/MubashshirAhmad
Аёлларни футбол билан шуғулланишдан тўсадиган бир сабаб бор. Сабаб шулки, уларнинг ўн биттаси бир хил кийим кийишга ҳеч қачон кўнмайди.
P.S. Расм қўймоқчи бўлиб излагандим, юқоридаги фикр тўғрилигига яна бир бор амин бўлдим. 😅
Айрим кишилар суннат ё салафлар ҳақида ўйлашса, биринчи бўлиб мияларига келадиган нарса кийиниш бўлади. Расулуллоҳ ё саҳобалар дўппи кийишганми, ё салла ўрашганми, шу ва шунга ўхшаш ишлар ҳақида ўйлашади. Дин калта иштон, узун соқол ё маҳдуд фикрдан иборат эмас. Балки у гўзал сийрат ва эгасини ўз принципига кўра ҳаёт кечиришга ундайдиган журъатдан иборатдир. Агар динлар сурат, либос ва кўринишларга айланса, руҳини, қудратини ва бошланғич нуқтасини йўқотади.
Шайх Муҳаммад Ғаззолий
☪/channel/MubashshirAhmad
Шайтоннинг инсонни камбағаллик билан қўрқитишдан ҳам афзалроқ қуроли йўқдир. Агар бу хавф инсон қалбига тушиб қолса: Ҳақдан тўсади, ҳавои нафсига кўра гапиради ва Роббисига ёмон гумонда бўлади.
Суфён Саврий раҳимаҳуллоҳ
Билиб қўйинг! Мусулмон жудаям оддий, содда, мулойим ва яхши инсон бўлади. Атрофимдаги ва дунё бўйлаб кўрган кишиларимдан олган хулосаларим бу. Мисрдаги олийжаноб мусулмонларни кўрсангиз кўзингизга ёш келади. Бирор адресни сўрасангиз қўлингиздан ушлаб манзилингизга обориб қўяди. Бир бурда нонига хурсанд. Картондан ясалган уйда яшасада Яратгандан рози. Ҳеч кимга озори йўқ. Мусулмонлар ҳаммаси шунақа.
Биз мусулмонларнинг террорист, фирибгар ва шафқатсиз эканимиз ҳақидаги ҳикоялар тўқима. Айрим ҳолларда тўғри бўлиши мумкин, бундаям вазият тақозо қилган ҳолатни бўрттирилган бўлади. Нима бўлгандаям мусулмон бунчали таҳқир, зулм ва қирғинга лойиқмас. Бирма, Сурия, Яман, Ироқ ва ҳоказоларда айнан шундай оддий ва очиқкўнгил мусулмонлар таҳқирланмоқда (юмшоқ сўз ишлатдим).
Дарвоқе, уларнинг бир айблари бор: "Ва (улар) мўминлардан Азиз, Ҳамид Аллоҳга бўлган иймондан бошқа «айб» топа олмадилар" (Буруж сураси, 8-оят).
Ҳа, "айб"имиз фақат иймонимизда, Ягона Аллоҳга ишонганимизда.
Лекин бизга инсоф ва адолат қилишларини сўрамаймиз. Шунчаки кимлигимизни айтиб қўйдим. Шикоятимиз Аллоҳга!
☪/channel/MubashshirAhmad
Аслида ҳаммамиз бир ота-она фарзандларимиз. Разил сиёсатчи ва ғаразгўй шайтонларгина бизни бир-биримизга қайрайди.
Ижтимоий роликни диққат билан кўринг.
Муаммоинг билан унинг ечими орасида, пешонанг билан замин орасичалик масофа бор.
Анас Солиҳ
Синдирилган эшик
http://azon.uz/content/views/1995
Каналга уланиш: https://telegram.me/joinchat/AAAAAER1go7H6tVWAwaJTQ
Агар фарзанд отасининг исмини кўтариб юрса, қиз унинг ўзини кўтариб юради.
Айман Ёғий
Қиз ҳар кун газеталарнинг таъзия саҳифасига кўз югуртирарди. Чунки унга у: "Сенсиз яшасам ўлиб қоламан", деганди.
Айман Ёғий
Шижоат
https://azon.uz/content/views/2250
Каналга уланиш: https://telegram.me/joinchat/AAAAAER1go7H6tVWAwaJTQ
Ҳақиқий оғриқни сатрлар ифодалай олмайди. Уни товуш оҳанги, кўз қараши ва сўз титрашидан уқиб олинади.
Лекин ёзилмайди, асло ёзиб бўлмайди.
Айман Ёғий
AzonFM радиоси фаолият бошлайди!
https://azon.uz/content/views/2319
Каналга уланиш: https://telegram.me/joinchat/AAAAAER1go7H6tVWAwaJTQ
Ўқи!!!
Аллоҳдан тўғридан-тўғри ўқиш, илм олиш, изланиш, тафаккур ва тааммулга бўлган буйруқдир бу.
Аллоҳ таоло Қуръони каримнинг минг беш юздан зиёд жойида илм ва амалга буюради.
Китобимиз шундай бўлгани ҳолда биз нега жаҳолат ва танбаллик умматига айландик?!
Аллоҳнинг амрларига итоат этмай, нега Унинг раҳматидан умидвор бўляпмиз?!
Қуръонимизга амал қилмай, нега жавонларимизда уни чангга бостираяпмиз?!
Нега тасбеҳларимизда ўзимиз тушунмайдиган, англамайдиган ва амал қилмайдиган калималарни такрорлайверамиз?!
Нега рўза ойимизни еб-ичиш, тонггача уйқусизлик, ўйин-кулгу ва бекорчилик ойига айлантириб олганмиз?!
Ҳолимиз аввало илм, иккинчидан ҳам илм, учинчидан ҳам илм ва тўртинчидан эса билганларимизга амал бўлмоғи даркор!!
Доимо олийҳимматлик ва охирида гўзал ахлоқ, ўзига ўзи ростлик, яна Аллоҳ билан ҳам ростлик, бу бизнинг динимиздир!!
Келинг, янги замонга қадам ташлайлик, агар Аллоҳ билан янги давр бошлашни хоҳлаган бўлсак!!
Ўзимизни ўзгартирайлик, тоинки Аллоҳ ҳолимизни ўзгартирсин!! Ҳозир қуёшимиз ботган, атрофимизни ютиб юборгудек қуюқ зулмат қоплаган.
Келинг, амал ва тўхтовсиз меҳнат қилайлик, тоинки тонгга интизорлик чўзилиб кетмасин!
Мустафо Маҳмуд, "Сиёсий цирк ўйинлари" китобидан
☪/channel/MubashshirAhmad
Устоз Абдул Азим Зиёуддиндан сийрат солномаси
http://muslim.uz/index.php/media-17/videolav-alar/item/4186
Тарих тез орада ҳақиқат ўртага чиқишига, золимларнинг қўшини мағлуб бўлишига, уммат янгидан уйғонишига, кишанларни парчалаб, ватанларидаги ихтилоф ғуборини ювиб юборишига гувоҳ бўлади.
------
Уларни “дунёларингиз”дан чиқаринглар. Улар террорчилар-ку!
https://azon.uz/content/views/ularni-dunyolaringiz-dan-chiqaringlar-ul
#Мутафаккирлар
Пайғамбарликнинг тугаши далил талаб қилувчи ақл туғилганини англатади.
Муҳаммад Иқбол
Аллоҳнинг зикрини қилмаётганларга дунё эшикларининг очилиши истидрождир*. Аллоҳ таоло айтади: "Эслатилган нарсаларни унутган чоғларида, уларга ҳамма нарсанинг эшикларини очиб қўйдик. Ўзларига берилган нарсалардан хурсанд бўлиб турганларида, уларни бирданига тутдик. Бас, қарабсизки, бутунлай ноумид бўлдилар" (Анъом сураси, 44-оят).
Яъни, улар истаганларидан ҳам ортиқ нозу неъматларга кўмиб ташланганлар. Аммо иймонсиз, тазарруъсиз келган нозу неъмат яхшиликка олиб бормаслиги турган гап. Осийларга бу нарсалар берилса, хусусан, ҳамма нарсанинг эшиги очиб қўйилса, орқасида бошқа гапи бўлади. Бундай бўлишини хаёлларига ҳам келтирмаган эдилар. Бирданига Аллоҳнинг азоби уларни тутди. Энди тавба-тазарруъ қилишга имкон қолмади.
---
* Истидрож - Аллоҳ таолонинг бандани тўсатдан азобга гирифтор қилмай, гуноҳларининг янада кўпайиши учун қўйиб бериши. Банда неъмат ичра-ҳузур ҳаловатда турган пайтда Аллоҳнинг азоблари келади.
☪/channel/MubashshirAhmad
«Қуръон курслари очилиши ҳақидаги гап ёлғонмиш... миш... миш...»
http://azon.uz/content/views/2017
Каналга уланиш: https://telegram.me/joinchat/AAAAAER1go7H6tVWAwaJTQ
Ота-онага яхшилик дин ва дайндир.
Биринчиси, сени жаннатга киргизса, иккинчисини фарзандларинг сенга қайтаради.
Айман Ёғий
---
Дайн - қарз.
Бомдод маҳал кўчалар ҳувиллаб, тонгги тўққизда шовқинга тўлиши, бизга дунё муҳаббати ва охиратни унутиш ҳақида ҳикоя қилади.
Аллоҳим, дунёни асосий ғамимиз қилиб қўймагин!
Аёл киши Фаластинга ўхшаб қолган. Ҳамма унинг ҳуқуқлари, эҳтиёж ва истаклари ҳақида гапиради. Лекин жудаям озчилик унинг учун буларни амалга оширади.
Айман Ёғий