mubashshirahmad | Unsorted

Telegram-канал mubashshirahmad - Mubaşşir Ahmad

70471

Ушбу каналда сиз азизларимизга устоз Мубашшир Аҳмаднинг шахсий мулоҳазалари ва у киши уламолардан келтирган иқтибослари эълон қилинади. Реклама учун: @muazzin_91 | +998973427414 @mezanauz Батафсил маълумот учун: https://taplink.cc/mubashshirahmad

Subscribe to a channel

Mubaşşir Ahmad

"Мен унинг муҳаббати билан ризқландим".
Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам Ҳадича розияллоҳу анҳога муҳаббатларини ризқ дея ҳисобладилар ва бундан севиндилар. Хадичани севишларини яширмадилар ва асҳоблари олдида дил изҳори қилишдан уялмадилар. Одамлар бугунда вафо хусусидага бу буюк дарсни олишга ва Муаллими аввал соллаллоҳу алайҳи ва салламдан уни ўрганишга нақадар муҳтожлар!

Салмон Авда, "Хадичанинг уйида" китобидан

/channel/MubashshirAhmad

Читать полностью…

Mubaşşir Ahmad

#Мутафаккирлар
Халқларнинг маърифати ўсгани сари истибдод камайиб бораверади.

Шайх Абдураҳмон Кавокибий
---
Бу сўзлар "Мусулмонлар қачонгача кучли давлатларга ем бўлаверади, устимизда истибдод билан ҳукм қилаверади?" деган дўстларимиз учун ўгит. Муаммолар бақир-чақир, кескин ҳаракатлар билан эмас, умматнинг билимли бўлиши ва маърифати ўсиши билан ечилади.
Мубашшир Аҳмад
---
Истибдод - якка ҳукмрон бўлиш, жабру-зулм қилиш.

/channel/MubashshirAhmad

Читать полностью…

Mubaşşir Ahmad

Урф-одатлар ўргимчак инидек бошланади. Шу сабаб бузиб ташлаш осон кўринади. Охири бориб темир кишандек мустаҳкам ўрнашади.
Энди у динга айланиб олган бўлади.

Айман Ёғий

Читать полностью…

Mubaşşir Ahmad

Хотини қиладиган ҳаражатидан кўп топишни эплайдиган эркак омадли ҳисобланади. Омадли аёл деганда эса, эрни шундай қилиб тарбиялай олган аёлга айтилади.

Айман Ёғий

Читать полностью…

Mubaşşir Ahmad

Ҳаёт икки қоронғулик ўртасидир. Она қорни ва қабр.
Энди шу ўрталик зулматли бўлса нима қиламиз?

Читать полностью…

Mubaşşir Ahmad

Тун кичик озодликдир.
Уни буюк озодликка айлантириш ўз қўлимизда.

Читать полностью…

Mubaşşir Ahmad

- Нега урушни тўхтатишибди?
- Ҳамма ўлиб бўлибди..

Читать полностью…

Mubaşşir Ahmad

Давлатининг иззат ва шон-шарафи чўққисига чиққан пайтда Сулаймон Қонуний таназзул бошланишидан хавфга тушиб қолди. Давлатнинг шайхулисломи Яҳё афандига одам юбориб: "Давлат қачон таназзулга юз тутиб, қулайди?" дея сўраттирди. Шайх: "Шундай экан, менга нима!", дея жавоб қилдилар. Қонуний жавобдан таажжубга тушди ва шайхнинг олдиларига бориб: "Эй шайх, жавобингизни тушунмадим", деди.
Яҳё афанди жавобга изоҳ бердилар:
- Агар зулм ёйилиб, фасод тарқаса, бу зулм ва фасодни эшитган, кўрган кишилар: "Шундай экан, менга нима!", деб ўзини ўйласа, давлат таназзулга учрайди, қулайди.
- Подачилар подани талаганини кўриб, буни билганлар сукут қилса, давлат таназзулга учрайди, қулайди.
- Фақир, муҳтож ва мискинларнинг йиғиси ва фарёди осмонга ўрласа-ю, уларни тошу дарахтдан бошқа эшитувчи топилмаса... мана шу пайтда интиҳо яқинлашади, давлат қулайди.

/channel/MubashshirAhmad

Читать полностью…

Mubaşşir Ahmad

#Мутафаккирлар
Ислом ечимдир! Лекин шаклий ислом ва юзаки диндорлик эмас. Балки ҳақиқати ва жавҳарида ислом бўлган дин ечимдир. У илм, амал ва гўзал хулқлар исломидир. У озодлик, демократия ва ижтимоий адолат исломидир. У фикр ва иш исломидир.
Қурайш жоҳилияти Қора тошни ким кўтариб жойига қўйиши ҳақида тортишиб, жанжалли ва қирпичоқ бўлаёзганларида олдиларидан Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам чиқиб қолдилар. Шунда улар: Соқолли Муҳаммад келди, демадилар. Балки амин, яъни омонатдор Муҳаммад келди, дейишди. (Чунки бу ерда мавзунинг асоси ва бошқалардан ортиқ кўрилиш сабаби - омонатдорлик эди).
Тўғри пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламга ҳар жабҳада эргашишимиз керак. Лекин фақат кўринишларининг ўзидагина тақлид қилишимиз мақсад учун етарли бўлмайди. Омонатдорликларида, гўзал хулқларида, зийраклик, шижоат, олийжаноблик, ҳалимлик, меҳрибонлик, сабр, бардош ва иймонда у зотга тақлид қилиш.. масаланинг руҳи айнан шу ердадир.

Доктор Мустафо Маҳмуд

/channel/MubashshirAhmad

Читать полностью…

Mubaşşir Ahmad

Шайх Ғаззолий Мисрнинг собиқ президенти Муборакка: "Сен бизнинг ҳожамиз эмассан!"
https://azon.uz/content/views/2689

Читать полностью…

Mubaşşir Ahmad

Бу - нажот кемаси.
Қачон устига чиқиб олсам, ўзимни омон ва хотиржам ҳис қиламан. Хавфу хатар ортда қолганини сезаман. У мени юксакларга, олий манзилларга элтади. Бундан қалбим нурланади, гуноҳлар кири эриб тушади. Вужудимдан оғирлик ва танбаллик арийди. Устида турар эканман, кўнглимни бахтиёрлик, сурур ва эзгуликларга ошиқиш туйғулари чулғаб олади.
Энг асосийси, у Унга кириш остонаси, Ҳузури илоҳийнинг пойгаки ва Ўзига муножот минбаридир.
Бу - нажот кемаси..

/channel/MubashshirAhmad

Читать полностью…

Mubaşşir Ahmad

"Аҳд қилганда аҳдига вафо қилувчилар, ... ана ўшалар содиқ бўлганлардир"

(Бақара сураси, 177-оят).

Читать полностью…

Mubaşşir Ahmad

Хотинининг фариштасифат бўлишини орзу қилган эркак, унга жаннат яратиб бериши керак. Чунки фаришталар жаҳаннамда яшашмайди.

Айман Ёғий

Читать полностью…

Mubaşşir Ahmad

Араб йўлбошчисини ғарб тили, ғарб фикри, ғарб бошқаруви, ғарб аёллари, ғарб таълими, қўйингки, ғарб шифохонасигача ўзига асир этади. Аммо "ғарб демократияси"га етиб келганда эса бор кучи билан тормозни босади. Бунда бизни арабий-аъробий ақлонияти билан бошқара бошлайди.

Аҳмад Ҳасан Заъбий

/channel/MubashshirAhmad

Читать полностью…

Mubaşşir Ahmad

Қўрқув ва тушкунликнинг асосий сабаби - ҳали бўлмаган ишни кутиб яшаш ҳисобланади.

Читать полностью…

Mubaşşir Ahmad

#Мутафаккирлар
Ҳамма одамлар террорга чек қўйилишини исташади. Яхши, мен бунинг энг осон йўлини ўргатаман: Террор билан шуғулланишни бас қилинг!!

Авраам Наом Чомски, америкалик файласуф

Читать полностью…

Mubaşşir Ahmad

Абдураҳмон Мешаяндан: Бўҳтончига раддия
https://azon.uz/content/views/4201

@azonuz

Читать полностью…

Mubaşşir Ahmad

"Ҳаётингдаги биринчи қадамингни бошқанинг ҳаётидаги ўттизинчи қадамига солиштирма!"

Читать полностью…

Mubaşşir Ahmad

#Мутафаккирлар
Уйғонишлар тарихидан маълумки, ақлий уйғониш доим сиёсий ва ижтимоий фаолиятлардан олдин турган.

Шайх Муҳаммад Ғаззолий

Читать полностью…

Mubaşşir Ahmad

#Мутафаккирлар
Аллоҳ ҳаққи сўрайман, эй мусулмонлар:
Гарчи энг яхши дин бўлсада, амал қилмаётган динингиз сизни ғурурга кеткизиб қўймаяптими?
Яхши уммат ёки умматнинг яхшиси, деб билишингиз билан ўзингизни алдаб қўймаяпсизми?
"Ла ҳавла ва ла қуввата илла биллаҳ" - "Ҳол ҳам, қувват ҳам фақат Аллоҳ билангинадир" шиорига бефарқ бўлаётган ҳам, қадрламаётган ҳам ўзингизсиз.. ўзингизку!
Мусулмонларнинг шиорлари қандай гўзал шиорлар. Лекин улар бу шиорлардан қанчалар узоқдалар?!
Мен олдимда "Ла илаҳа иллаллоҳ" - "Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқ"ни ҳақиқий тушунадиган миллатни эмас, балки золимларга ибодатдан сархуш умматни кўряпман!

Шайх Абдураҳмон Кавокибий

/channel/MubashshirAhmad

Читать полностью…

Mubaşşir Ahmad

Бугун 19:10да телевидения орқали Мусҳафи шарифни чоп қилиш ҳақида кўрсатув бўлади
https://azon.uz/content/views/4141

@azonuz

Читать полностью…

Mubaşşir Ahmad

#Мутафаккирлар
Ахлоқ мева бўлиб, унинг уруғи ирсиятдир.
Тупроғи тарбия-ю, суғориши илм бирладир.
Боғбони эса ҳукумат кишилари (таълим ва матбуот)дир.
Бинобарин инсон ахлоқи тўғрисидаги сиёсат, дарахт унишидаги парвариш мисолидир.

Абдурраҳмон Кавокибий

/channel/MubashshirAhmad

Читать полностью…

Mubaşşir Ahmad

Билингки, иблис одамлар устига кирадиган энг катта эшик - илмсизликдир.

Ибн Жавзий раҳимаҳуллоҳ

Читать полностью…

Mubaşşir Ahmad

Бир йил бўлибди. Бу хусусда ҳам оз бўлса-да, ўзгариш кўзга ташланмоқда. Сиз нима деб ўйлайсиз?

Читать полностью…

Mubaşşir Ahmad

Руҳинг гуллаши учун гоҳида қалбинг эзилиши, йиғлаши ва эриши даркор.

Читать полностью…

Mubaşşir Ahmad

Аллоҳга бўлган ишонч ва ҳаётга бўлган иродадан бошқа нарса қолмади..

Читать полностью…

Mubaşşir Ahmad

"Аҳд қилганда аҳдига вафо қилувчилар, ... ана ўшалар содиқ бўлганлардир"

(Бақара сураси, 177-оят).

Читать полностью…

Mubaşşir Ahmad

#Мутафаккирлар
Сиз шарқда икки тоифадан бирини албатта топасиз. Бири дин ва Қуръон билан кифояланиб, илмни рад этади. Бошқаси моддий илм ва моддий воситаларни тан олиб, динни инкор қилади. Иккови ҳам минтақадаги ҳазоравий (цивилизациявий) ҳалокатлар сабабларидан. Икки тоифа ҳам диннинг ва илмнинг ҳақиқий маъносини билмайди.

Доктор Мустафо Маҳмуд

/channel/MubashshirAhmad

Читать полностью…

Mubaşşir Ahmad

Бировнинг пости остига коммент ёзиш ҳуқуқдир, мажбурият эмас. Айниқса ўнгга-сўлга муносабат билдиравериш кишининг ҳурматини кетказиб қўяди. Ҳуқуқингиздан унумли ва оқилона фойдаланинг!
Ҳаким Фейсбукий

Читать полностью…

Mubaşşir Ahmad

Ёнаётган Яман
https://azon.uz/content/views/2356

Каналга уланиш: https://telegram.me/joinchat/AAAAAER1go7H6tVWAwaJTQ

Читать полностью…
Subscribe to a channel