Баъзилар "Дуо қилишдан бошқа иложимиз қолмади", дейишади. Во ажаб! Аслида бундан кўра кучли нарса борми дунёда?!
Айман Ёғий
Бизнинг "лойимиз" мана шундай қурийди. Уни руҳ тарк этганда, юрагимиз туби шундай кўриниш касб этган бўлади.
Айман Ёғий
Қалб қорайиб, торайса йўллар,
Ражодан қиламан афвингга нарвон.
Гуноҳ туюлсада тоғ каби улкан,
Раҳматинг ундан-да чандондир, чандон.
Имом Шофиъий раҳимаҳуллоҳ шеъри,
(Айман Ёғий ва Войман Доғийнинг ожизона таржимаси).
☪/channel/MubashshirAhmad
Расулуллоҳ соллалоҳу алайҳи ва саллам айтдилар:
- Агар Аллоҳ бир бандага яхшиликни хоҳласа, ўлимидан олдин уни поклаб қўяди.
- Банданинг покланиши қандай бўлади, дея сўрашди.
- Уни бир солиҳ амалга илҳомлантиради, тоинки унинг устида жонини олади, дея жавоб қилдилар.
Табароний ривояти, "Саҳиҳул-жомиъ", 306-рақамли ҳадис.
---
Ҳадиси шарифни ўқиб, яхши амал устида ўлишни ич-ичимдан хоҳладим. Чунки энг қўрқадиганим, ҳаёт поёнида ҳидоят йўлидан оғиб кетишдир.
Аллоҳ ҳаммамизга гўзал хотима насиб қилсин!
☪/channel/MubashshirAhmad
"Оқил одам шариатдан унга мансубларнинг хатолари туфайли юз ўгирмайди. Акс ҳолда фақат ўзига зарар қилади".
Читать полностью…Сен аввало нафсингга ҳукмрон бўлмай туриб, бошқага ҳукмингни ўтказа олмайсан. Ўзингни ўзгартиришга ожиз бўла туриб, миллатни ўзгартиришга кучинг етмайди. Масофа узоқ туюлиши мумкин, лекин ягона йўл шу.
Мустафо Маҳмуд, "Ниқобингизни ечинг, жаноблар" китобидан
☪/channel/MubashshirAhmad
«Черный день» – день, в который в зоопарк Мемфиса ходят только негры, 1959 г.
---
Энди шулар бизга инсон ҳуқуқларини ўргатишяптими?
Ижтимоий тармоқлардаги манзилларимиз:
Telegram
/channel/MubashshirAhmad
/channel/UniPoklaganNajotTopur
Odnoklassniki
http://ok.ru/mubashshirahmad
Vkontakte
https://vk.com/MubashshirAhmad
Twitter
https://twitter.com/Mubashshir52
"Айрим таомларни ейишга осон бўлиши учун совутганингиз каби, баъзи келишмовчиликларни ҳал қилиш енгил бўлиши учун, бироз тинчлантиринг".
Читать полностью…Ҳақиқатдан сўрашди:
- Ботил бошга чиққан кунларда қаерда эдинг?
- Унинг оёқлари остида илдизларини қирқаётгандим.
Дунё ситам ва озорларни ҳайдайдиган лаҳзалар..
Бундаги сокинлик, ҳаловат ва завқни дунёнинг ҳеч бир неъматига алишиб бўлмайди.
035. Дунёдан зуҳд қилиш қалб ва баданга роҳат беради.
Ҳасан Басрий роҳимаҳуллоҳ
--
Изоҳ:
Зуҳд - бирор нарсага майлни тарк этмоқ, дегани. Ҳақиқат аҳли истилоҳида унинг бир неча таърифи бор:
1. Дунёни ёмон кўриш ва ундан юз ўгириш.
2. Охират роҳати талабида дунё роҳатини тарк этиш.
3. Қўлингиз холи бўлган нарсалардан қалбингизни ҳам холи этиш, яъни ўзингизда йўқ нарсаларга муҳаббат қўймаслик, қизиқмаслик. ("Муъжамут-таърифот"дан).
Ўзингиздаги руҳий сиқилиш ва жисмоний толиқишларнинг сабабини яхшилаб мулоҳаза қилинг. Шунда Ҳасан Басрийнинг сўзлари ва суратдаги кишининг ҳолатини яхши англайсиз.
☪/channel/UniPoklaganNajotTopur
Рўмол ўраган аёл ҳуқуқбузарми?
https://azon.uz/content/views/4376
Каналга уланиш: https://telegram.me/joinchat/AAAAAER1go7H6tVWAwaJTQ
Диннинг вазифаси қоқилганни кўрганда, унинг ўрнидан туришига кўмаклашишдир. Туртиб, йиқитишга уриниш эмас.
Шайх Муҳаммад Ғаззолий
Болам, биз солиҳларни намози ва рўзаси кўплигидан танимаганмиз*. Балки уларни халққа аралашмаслик, улардан тилларини тийиш, одамларга кўнгиллари саломатлиги** ва бошқалардан кўра ўзларини айбли кўришларидан таниганмиз.
Аҳмад Дувайдор
---
* Намоз ва рўзалари кўплиги ўзларига аён бўлган холос. Чунки бу ўзлари билан Раббилари ўрталаридаги муомаладир. Солиҳликлари эса кейинги зикри келган сифатларидан билиниб қолган. Чунки бу халқ билан муомалада барибир кўринади. Шундан уларнинг солиҳликларини таниганмиз.
** Яъни уларда одамларга нисбатан адоват, кўролмаслик, ҳасад каби сифатлар йўқлиги.
☪/channel/MubashshirAhmad
048. Илм талаб қилишдаги риёкорликнинг аломатлари борки, улардан эҳтиёт бўлинг:
1. Илм талабидаги муваффақиятлар учун мақтов ва мадҳ айтишларини ёқтириш.
2. Одамларга кўриниш беришни севиш.
3. Ўзи камолотга эришганини ўйлаб одамларга кибр қилиш.
4. Насиҳат ва маслаҳат беришларини ёмон кўриш.
"Салаф илмининг фазилати" китобидaн
☪/channel/UniPoklaganNajotTopur
"Биз ҳаёти дунёда уларнинг ораларида маишатларини тақсимладик" (Зухруф сураси, 32-оят).
Ўйланг, тақсимот Аллоҳ томонидан бўлади. Шуни билгандан кейин ҳам ҳасад қилиш мумкинми?
Хотиржам бўлинг!
#Мутафаккирлар
Агар мусулмон Ислом келажаги ундан талаб этадиган илмий ва иқтисодий фаолиятни унутган ҳолда, Каъба олдида умрбод ибодат билан машғул бўлса ҳам, бу иши уни Аллоҳ олдида ҳеч нарсадан беҳожат қилолмайди.
Зеро, заводлар қуриш масжидлар қуриш билан баробардир!
Шайх Муҳаммад Ғаззолий
☪/channel/MubashshirAhmad
044. "У, афсуски, (охират) ҳаётимга ҳам бирор нарса тақдим қилсам бўлар экан, дейди" (Фажр сураси, 24-оят).
Олдингизда қабр эгаларининг орзулари турибди. Мудом жонингиз танангизда экан, тирикликни ғанимат билинг!
☪/channel/UniPoklaganNajotTopur
Банданинг фойдасиз нарсаларни гапириши Аллоҳ таоло томонидан унинг хорланишидир.
Маъруф Кархий рaҳимаҳуллоҳ
#Мутафаккирлар
Эй мўмин! Сени Қуръонга алоқанг фақат ўлим тўшагида эканингда тикланадими? Фақат осон ўлишинг учун Ёсин ўқишадими?.
Ажабо, сенга ҳаёт бағишлаши учун нозил бўлган Китоб осон ўлишинг учун тиловат қилинсая!..
Муҳаммад Иқбол, шоир ва мутафаккир
038. Агар банда амалида камчиликка йўл қўйса, Аллоҳ уни ғам-ташвишга мубтало қилиб қўяди.
Салафлардан бири
Ота қизнинг ҳаётида такрорланмас кишидир. Унинг ўрнини бирор киши боса олмайди, на ака-ука ва на эр, ҳатто фарзанд ҳам.
Умрнинг совуқ тунларида ота омонлик соҳилидир.
Айман Ёғий
“Умар” (ёхуд "Саҳобалар ролини ижро этиб бўлмайдими?")
https://azon.uz/content/views/4378
@azonuz