Каналда сиз долзарб мавзулар, янгиликлар ва қизиқарли мулоҳазаларни кузатишингиз мумкин Муаллиф 👉 Мирсаид Хайдаров Facebook 👉 https://www.facebook.com/mirsaidakbarovich Twitter 👉 https://twitter.com/mufasa_mh Боғланиш 👉 @Mufasaga_murojaat_bot
Самарқанд вилояти прокурори Равшан Машарипов ёш йигитга агар прокурор бўлсанг (!) «Patchi» элита шоколадини еб юрасан демоқчи бўлди, шекилли. Чунки бу шоколадни, масалан, ўқитувчилар еб кўриши тугул номини ҳам эшитишмаган. Фақирлар бундай шоколадни фақат бой ўзбек чиновниклари қўлидан еб кўриши мумкин.
«Patchi» шоколади — «Patchi Tashkent» шоколад бутикида сотилади ва ўзбек феодал-элитасининг энг севимли шоколадларидан ҳисобланади.
@mufasa_mh
Янги тузилаётган партиялар амалдаги Ҳукумат ва куч ишлатар тузилмаларни «спец-проекти»ми?
Тўлиқ видеони мана бу ерда кўришингиз мумкин: https://youtu.be/joixYnptBcc
@mufasa_mh
Йигит кишига қирқ ҳунар ҳам оз, лекин...
Бош вазир ўринбосари¹, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси², «Чорвоқ» эркин туристик зонаси дирекцияси директори³, Буюк ипак йўли туризм институти ректори⁴, Ўзбекистон шахмат федерацияси раиси⁵ лавозимларини бир вақтнинг ўзида эгаллаб келаётган супермен Азиз Абдуҳакимовга энди спорт вазири вазифаси ҳам юклатилади⁶. Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги туризм қўмитаси билан бирлаштирилади ва унга Азиз Абдуҳакимов раҳбар бўлади.
Худди шундай бош вазирнинг биринчи ўринбосари О.Раматов ҳам еттита жойдан маош олади.
Юқоридаги ҳолатлардан келиб чиқиб, жуда қизиқ саволлар пайдо бўляпти: Мазкур ва шунга ўхшаш бошқа чиновниклар қўшимча вазифаларни — ўзининг асосий ишидан бўш вақтида, меҳнат шартномаси тузиб, ўриндошлик асосида бажаряптими? Иш берувчи билан ўриндош ўртасидаги муносабатлар
Меҳнат кодекси ва «Ўриндошлик асосида ҳамда бир неча касбда ва лавозимда ишлаш тартиби тўғрисида»ги Низом асосида тартибга солиняптими? Мазкур Низомнинг 4-бандида белгиланган чекловлар ёддан чиқиб қолмаяптими?
@mufasa_mh
2020 йилда Ўзбекистонда энг кўп солиқ тўлаган корхоналар ҳақида
Ўтган 2020 йил якунларига кўра, республика миқёсида жами солиқ тушумлари миқдори 103,6 трлн сўмни ташкил этган. Шундан 67,7 трлн сўм (ёки 65,5 фоизи) миқдордаги солиқ тушумлари айнан йирик солиқ тўловчилар томонидан амалга оширилган. Йирик солиқ тўловчилар солиқ тушумлари умумий миқдорининг 63,3 фоизи юқоридаги 10 та корхона ҳиссасига тўғри келади.
2020 йил якунига кўра, энг кўп солиқ тушумларини амалга оширган энг йирик солиқ тўловчи — «Навоий кон-металлургия комбинати» ҳисобланади.
@mufasa_mh
Тошкент вилояти Ангрен шаҳрида икки йирик — korzinka ва makro'дан «бола» пайдо бўлибди. Қош-кўзи отаси «korzinka.uz»га — 🛒, қад-қомади эса онаси — «makro supermarket»га ўхшаган. Кичкинтойнинг исми эса — «marko» (расм twitter'дан).
Бундай «ўғирлик»ларга қарши курашиш учун каттагина агентлик очилган. Кимдир «Интеллектуал мулк агентлиги»ни уйғотиб юборсин
😴😴😴
@mufasa_mh
Янги Ўзбекистон популистлари томонидан берилаётган энг ишонарсиз ваъдалардан бири, бу — ўқитувчиларни ойлигини минг долларга етказиш. Қизиқ тарафи айнан қайси долларда эканлиги ҳақида аниқ гап йўқ. Чунки дунёда миллий валютаси доллар деб номланадиган мамлакатлар кўп-да 🤦♂️ Масалан, Зимбабве доллари, Ямайка доллари, Эквадор доллари, АҚШ доллари вҳк...
Популистларга ўқитувчиларни ростдан ҳам ойлигни минг долларга етказишни осон йўлини ўргатаман, лайфхак: амалдаги ўзбек сўмини 1:1000 нисбатда деноминация қилиш ва ўзбек сўмини доллар деб номлаш керак.
Шу билан всё проблема йўқ, ўқитувчилар минг доллардан ойлик олади 😁
@mufasa_mh
Ўзбекистонни Африканинг одамхўр мамлакатлари билан ўхшашликлари жуда кўп
Transparency International 2020 йилги Коррупцияни қабул қилиш индексини эълон қилди.
Рейтингга мувофиқ, Ўзбекистон ва Марказий Африка Республикаси 180 та давлат орасида 146-ўринни эгаллашди. Бу қандай бахтки, янги Ўзбекистоннинг коррупцияга қарши курашиш даражаси нафақат Африканинг, балки энг ер юзининг қашшоқ мамлакати билан бир хил. Дунёда яна бир одамхўр мамлакат ҳисобланган Папуа Янги Гвинеяси эса 142-ўринни эгаллаган.
Менимча, биз ҳам коррупционерларни "ейиш"ни бошлаб, коррупцияга қарши курашмасак натижа бўлмайди, шекилли.
@mufasa_mh
Хидирназар домланинг найранглари 🧙♂
Хидирназар домлани туппа-тузук қария деб юрсам қип-қизил ёлғончи, туҳматчи ва камига шантажчи 🤡 ҳам экан (мана бу ерда исботи)
Кечаги видеодан сўнг Хидирназар домла ва унга ишонишга мажбур бўлиб юрган ягона одам Баҳтиёр Карим билан тонг саҳардан видеомурожаат қилиб чиқди.
Мазкур масалага аниқлик киритиш мақсадида «Висол» тўйхонаси маъмурияти таклиф қилди. Юқоридаги видеони кўриб хулоса қилишингиз мумкин.
@mufasa_mh
Хидирназар додани «сходка»си яна бўлмайди шекилли 🙄
«Ҳақиқат ва тараққиёт»чиларни ўтган сафарги «сходка»си амалга ошмаганди. Бунга улар турли хил баҳоналар келтиришди. Хидирназар додага кўра, унга ҳукумат тўсқинлик қилган, йиғилиш белгиланган жойга «силовик»лар босим қилган, хуллас, бутун дунё Хидирназар додага қарши 🤮, у бечора эса бутун дунёни ғурбатдан қутқармоқчи бўлиб юрганди 🤕.
Вот мана шу дода кеча яна ўзини муридларини «сходка»га чақирди. Уни «малява»сига кўра 🥱, 29 январь куни Тошкент шаҳридаги «Висол» тўйхонасида бўлади. Ўтган сафаргидек «порожняк» бўлмайдими деб лично ўзим ушбу тўйхонага бордим 🕵♂
Тўйхона иш юритувчиси билан суҳбатда (юқоридаги видео) маълум бўлдики, иш бошқарувчини ҳеч қандай партияни йиғилишидан хабари йўқ 🤷♂, унга қанақадир китоб тақдимоти бўлади дейишган. Бундан ташқари, тўйхонани «брон» қилиш учун «закалат» ва договорга кўра маблағ ўтказиб беришмаган.
Короче, пустослов Хидирназар додани кўр-муридлари: 29 январь куни «сходка» отмен, бекорга овора бўлманг! 😎
@mufasa_mh
Хоразмда туғилмаган чақалоғини 9000 АҚШ долларига пуллаётган эр-хотин қўлга тушибди
Урганч туманидаги Бекобод қишлоғида яшовчи П.К. никоҳсиз яшаётган турмуш ўртоғи билан жиноий тил бириктириб, ҳали туғилмаган 4 ойлик фарзандига харидор излаган. Ҳазорасплик Т. Б. бу кимсаларнинг нопок ишларидан хабар топиб, ҳомилага харидор бўлган. 4 ойлик ҳомила туғилгандан сўнг олиш шарти билан 9000 АҚШ долларига баҳоланади. П.К. турмуш ўртоғи билан келишилган пулнинг 6000 АҚШ долларини олаётган пайтида ашёвий-далиллар билан қўлга олинган.
P.S. Аввал бир-бирини рус ва қозоққа, кейин хотин-қизларини араб ва индусларга, чақалоқларини эса бир-бирига сотди, бу миллат! Мана энди ҳали туғилмаган «ИНСОН»ларни савдосини бошлади, келажак авлодни ва уларнинг келажагини пуллашни бошлади.
@mufasa_mh
«Хўрланган байроқ»
Ўзбекистон Республикаси пойтахти — Тошкент шаҳрига кириш-чиқиш ЙПХ маскани ёнида ўрнатилган Давлат байроғи яғири чиқиб, йиртилиб ва чириган ҳолатда турибди.
Тошкент вилоятининг бефаросат раҳбарлари на давлатни, на унинг рамзларини ва на унинг халқини ҳурмат қилмайди, шекилли.
«Шавкат Миромонович Мирзиёев» оилавий корхонаси
2020 йил февраль ойида Самарқанд вилояти Каттақўрғон туманида «Шавкат Миромонович Мирзиёев» оилавий корхонаси давлат рўйхатидан ўтган. Оилавий корхонанинг устав фонди 1000,00 сўмни ташкил этади.
@mufasa_mh
Хушхабар, фақир-қоракўзлар: Миллий ғоя тарғиботи учун янги жамғарма ташкил этилиб, 120 млрд сўм ажратилади
Ана энди бахтимиз тўла-тўкис бўлади, ана энди ривожланиб кетамиз, ана энди Марсга Илон Маскдан олдин етиб борамиз
@mufasa_mh
Хиёнаткор зам ҳоким ишдан олинди
Одамни оласи ичида бўлар эканда, мана Мустақиллик байрами арафасида (ПФ-6055-сон, 28.08.2020й) муҳтарам президентимиз томонидан «Содиқ хизматлари учун» медали билан тақдирланган Жиззах вилоятининг зам хокими Рахмонқулов Акрам Бахритдинович беш ой ўтиб, президентимизни сиёсатига хиёнат қилиб қўйди 🤦♂️ Бутун эл билди.
Мана бугун президентимизни сиёсатига хиёнат қилган ўша ноинсоф ва порахўр зам ҳоким ишдан олиниб, унинг ўрнига Бахром Назаров тайинланибди (қўшиқчи билан адаштириб юборманг).
@mufasa_mh
Ҳокимизнесмен Тошкент шаҳрида 30 миллиард сўмлик дарахт экмоқчи экан. Кейин Тошкентга кириш ҳам пулли бўлмасинда, ишқилиб... 🤦♂️
Жойлардаги ижтимоий муаммоларни ҳал этиш учун ажратиладиган 80 млрд сўмнинг 30 миллиарди Тошкент шаҳрида дарахтлар экиш учун сарфланади.
Яна 50 млрд сўм маҳаллалардаги болалар майдончалари ҳамда бошқа ижтимоий лойиҳаларга йўналтирилади.
@mufasa_mh
Лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосига босқичма-босқич ўтиш дейилгани шунақа бўлса керакда 🙃 лотин-крилл ёзувига асосланган Вазирлар Маҳкамасининг қарорида биргина санани ўзи даҳшат 🤦♂️
«Балиқ бошидан сасийди» деган мақол бежизга эмас...
Масалан мактаб ўқувчиси худди шундай ёзса «икки баҳо» олади, бизнинг Ҳукуматни эса ишлари как всегда «беш» 🖐
@mufasa_mh
Пропагандани зўрику-а 🤡
Даже Каптивадаги «мужик»да савол пайдо бўляпти 🤦♂️ Сиз ҳам эшакни (минг бор узр) эшакдаги одамни фикрига қўшиласизми? Қўшилганлар 👍 қўшилмаганлар эса 👎 бетарафлар 🤗
@mufasa_mh
Айтишларича, Бош вазир (касбига муносабати бошқача ва ҳалол одам)ни кортежи Олмалиқ шаҳрини «объезд» қиляпти экан 😳
Ш.Мирзиёев бош вазир лавозимида ишлаган пайтида бу даражадаги «дабдабали» ва «ваҳимали» кортежда юрмаганига шахсан ўзим жуда кўп маротаба гувоҳи бўлгаман.
@mufasa_mh
Юқоридаги видеога кўра, анови ноинсоф бир соатдан бери маҳалла раисини тополмаган. Маҳалла раиси эса йиғилишда бўлган. Ўзбекистонда 40 дақиқадан кўпроқ мажлис ўтказганлар ишдан кетиши ҳақида айтилганига унча кўп вақт бўлгани йўқ.
Ҳақиқатдан ҳам отбозорга айланиб кетяпти. Баъзи раҳбарлар мажлисбозлик билан касал.
@mufasa_mh
Тожикистон Ўзбекистондан газ харид қилиш ҳажмини кўпайтиради ва Ўзбекистонга электр энергияси етказиб беришни тўхтатди
Тожикистон 2021 йилда Ўзбекистондан 250 миллион м³ табиий газ харид қилишни режалаштирмоқда. Бу эса ўтган йилга қараганда 11 фоизга кўпроқ.
Тожикистон Ўзбекистон ва Қирғизистонга электр энергияси узатишни тўхтатди. Ҳозирда Тожикистондан электр энергияси фақат Афғонистонга етказиб бериляпти.
@mufasa_mh
Хитрийназар — шоунинг энг қизиқ кадрлари
Кеча зўр томоша ва шоу бўлди. Шоумен — сўнгги кунларда номи чиқаётган Хитрийназар клоун!
Хитрийназар клоун учун судлашиш майдакашлик, тушуняпсизми? Демократик жараён майдакашлик, муносабатлар мустақил суд органида эмас, балки "разборка" ва "самосуд" орқали ҳал қилиш (ўғрилар қонунияти)! Вот Ҳақиқат ва тараққиёт!
Хитрийназар жамоатчилик саволларига жавоб беришга сўз бериб, нагли ухлатиб кетди (популизмни яққол кўриниши). Кейин ўзи қўйиб, ўчириб ташлаган видеодаги гапларига кўра, журналист ва блогерларни саволларига жавоб беришга "обязан" эмас экан (диктатура ва иккиюзламачилик).
@mufasa_mh
Мувозанати бузилган Ўзбекистон: Бюджет ҳисобидан даволанаётган ҳокимлар ва хайрияга муҳтож бемор болалар
Давлетов бюджет маблағлари ҳисобидан даволанаётган ҳокимлар ҳақида ёзаяпти.
Уйчи тумани ҳокими, Учқудуқ тумани ҳокими, Қорақалпоқлик ҳокимлар сиз-у биз тўлаган солиқларга пойтахтда даволанишмоқда (чунки улар раҳбарлик қиладиган ҳудудларда медицинаси ўлдирилган касалхона ва сиҳатгоҳлари одам даволамаслигини жуда яхши билишади). Бу бир Ўзбекистон.
Яна бир Ўзбекистон бор. Унда муҳтожлар, болалар ҳаёт учун курашмоқда, даво, дори-дармон учун пули, имконияти йўқ. Улар учун ягона илинж бу хайрия. Чунки давлат ва бюджет маблағларини ҳокимлар чайиб ўзлаштириш билан банд.
Она, мен ўлиб қоламанми, деб савол бераяпти 5 ёшли Севинч. У ҳали ижтимоий мувозанати издан чиққан давлатда яшаётганини ўзига тасаввур этадиган ёшга етгани йўқ.
12 ёшли Ойшахон яшашни истайди. Тузалиб кетса балки шоира бўлиб етишади. Тепадаги ёлғончи ва иккиюзламачилар, ўғрилар ҳақида шеърлар ёзар.
3 ёшли Асилбек оққондан халос бўлиш учун ҳаракат қилмоқда. Дарддан қутулса балки футболчи бўлиб етишар, балки тадбиркор. Ким бўлсаям, ҳозирги ҳокимлардек бўлмаса бўлди.
Адлия вазирлиги томонидан жамиятда ҳуқуқий маданиятни юксалтириш бўйича тадбирлар бвҳоланибди ва унда ФВВ (МЧС) етакчи деб топилибди.
Менимча, аҳолига ким кўп SMS юборганига қараб МЧСни етакчи деб топишган шекилли
Шу SMS сизларга ҳам ҳар куни келяптими: «'CHIMYON' hududida QOR KO'CHISH XAVFI E'LON QILINDI. Ehtiyot choralarini ko'ring.»
@mufasa_mh
Янги спорт тури
Меҳрибан Аркадағ Олимпия стадионида унинг гапларини блокнотга ёзиб олиш бўйича мусобақа ўтказяпти, шекилли
Энди «Президент топшириқларини блокнотга ёзиб олиш» бўйича Марказий Осиё мусобақасини ташкил қилиш керак, ва албатта, бизнинг жамоа биринчиликни қўлга киритишидан умид қиламиз! Чунки бизда ҳам ушбу «спорт тури» бўйича кучли терма жамоа шаклланган 😁
@mufasa_mh
- Ҳеч қандай ўзгариш йўқ, меннинг давримда ҳам бу ерларда газ-свет йўқ эди. Ҳозир ҳам йўқ экан-ку!
- Зато, ҳозир Куч — одолатда!
@mufasa_mh
Солиқ тўловчилар ҳисобидан ойлик олмайдиган ва ниқоб тақмайдиган ички ишлар ходими
Мана қоракўзлар ўзимизча туну-кун меҳнат қилиб, тўлаган солиқларимиздан ички ишлар ходимларига ойлик беряпмиз деб юрибмиз. Лекин мана бу ходимнинг гапига кўра, солиқ тўловчилар ҳисобидан шаклланган бюджетдан маош олмас экан. Балки жарималар ҳисобидан, масалан, ўзи сингари ниқоб тақмаган фуқароларни жаримага тортиш ҳисобидан ойлик олар экан. Майли, энг асосийси бу эмас, ходимнинг иш фаолиятига ҳалақит қилмаган ҳолда уни видеога олган жамоатчилик вакилини ўзига муаммо туғилиши билан таҳдид қилишини қандай тушуниш мумкин?
@mufasa_mh
Барча давлатлар ЯИМ (ялпи ички маҳсулот)ни ўстиришга ҳаракат қилишади, бизда эса ЯММ (ялпи маънавий-маърифат)ни...
@mufasa_mh
Олийгоҳларимиздан етук мутахассис кадрлар етишиб чиқяпти
«иктисод университета 2 кутсда сортки талимда укиман ,арупсияга Карши Мураш агентлигига ишга кандай жойлащсам болади», — деб сўраяпти Дилдора исмли талаба.
Вообще то ҳозирги айрим чиновникларни саводхонлиги ҳам Нархоз талабаларидан ўтадиган даражада эмас.
@mufasa_mh
Президент ҳужжатлари ижроси бўйича янги тизимни йўлга қўйиш масалалари юзасидан йиғилиш ўтказилибди.
Унда қайд этилишича, сўнгги 4 йилда 2 мингга яқин фармон ва қарорлар қабул қилинган экан. Агар 4 йилда 1460 кун бор десак, демак, тахминан ҳар 3 кунда 4 та фармон ёки қарор қабул қилинган бўляпти. Муҳтарам президентимиз томонидан юртимизни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш учун шунча қарор ва фармонлар қабул қилиняпти 😭 Лекин тепса-тебранмас амалдорлар сабабли ҳудуд ва ташкилотларда уларнинг бажарилиши қониқарли эмас.
Ё, пирай? Ўзбекистонда ички истеъмол талабини қондириш мақсадида табиий газ импорти йўлга қўйилар экан
«2021 йил сўнгига қадар улгуржи истеъмолчиларнинг маълум бир қисми табиий газни биржалар орқали сотиб олишни бошлайди ва бу жараён босқичма-босқич давом эттирилади. Ортиб бораётган ички истеъмол талабини қондириш мақсадида табиий газ импорти йўлга қўйилади», — дейилади «Ўзтрансгаз» АЖ матбуот котиби иштирокида ўтказилган брифингда.
Тушуняпсанми, Карл? Шунда Ўзбекистон табиий газни Россияга экспорт қилиб, маҳаллий истеъмолчилар эса уни қайта қимматроқ нархда импорт қиладими? Ўзтрансгаз эса ўртада транспортировка учун ҳақ олиб ўтирадими? Ўлай агар, шуларни бирор ишидан мантиқ кўрсам...
👉 @mufasa_mh