mufasa_mh | Unsorted

Telegram-канал mufasa_mh - Mufasa

10317

Каналда сиз долзарб мавзулар, янгиликлар ва қизиқарли мулоҳазаларни кузатишингиз мумкин Муаллиф 👉 Мирсаид Хайдаров Facebook 👉 https://www.facebook.com/mirsaidakbarovich Twitter 👉 https://twitter.com/mufasa_mh Боғланиш 👉 @Mufasaga_murojaat_bot

Subscribe to a channel

Mufasa

Президент Администрацияси раҳбарининг ўринбосарлари сони яна биттага кўпайди

Президент протоколи раҳбари лавозимини эгаллаб келган Улуғбек Учкунович Курбанов Президент Администрацияси раҳбари ўринбосари — Президент протоколи раҳбари лавозимига тайинланди.

Шу билан Сардор Умурзаковнинг "зам"лари сони 5 тага етди.
@mufasa_mh

Читать полностью…

Mufasa

Бу халқни нима қарғиш урган экан-а?

Заводдан йиллаб янги мошина чиқишини кутади, заводдан чиқандан кейин ойлаб салондан чиқишини кутади. Ахийри етишганидан кейин эса бозорга бориб, мошинани қолган қутганларини йиғиб олади. Запчаст бўлмаса яна кутади. Жуда сабрли...

Фақат яхшиликдан умид қилади: ана яхши бўлиб кетади, мана... Бутун ҳаёти мошина билан боғлиқ проблемалар билан ўралиб қолган. Чойхонада, оила даврасида, ишхонада, масжидда, заправкада фақат мошина билан боғлиқ муаммоларни муҳокама қилади: тонировка, растаможка, гаи, радар, салон, газ балон, бензин, сергели... Энди ҚҚС деган бало ҳам чиқди.

@mufasa_mh

Читать полностью…

Mufasa

Ҳар доим нега газимизни "Лукойл" қазиб чиқаради, нега биз улардан газимизни қиммат нархга сотиб оламиз деган саволларни қўямиз. Лекин ҳеч ўйлаб кўрмаймизки, ўзи бизда газ қазиб чиқаришда, уни қайта ишлашда мутхассислар етарлими? Борми ўзи? Шу пайтгача, бу соҳада мутахассислар етиштиришга етарли эътибор қаратилмаган десам хато бўлмайди. Ишлаб чиқарувчи ва таълим муассасалари билан етарли алоқа ўрнатилмаганидан билимли ёшлар чет эл компанияларидан иш излашга мажбур бўлган.

Бугун Ўзбекнефтгаз раҳбарияти яхши ишга қўл урибди: Ғузорда "Таълим-ишлаб чиқариш кластерида ёшларнинг ўрни" мавзусида илмий-техникавий анжумани uzbekneftegaz_ung_uz/weQ4n5FpovF">бўлиб ўтган.

Анжуманда 15 тадан ортиқ Олий таълим ва илмий текшириш институтларидан 100 тадан ортиқ ёш олимлар-мутахассислар қатнашишган ҳамда уларни рағбатлантириш учун анчагина ишлар қилинибди.

"Ўзбекнефтгаз" АЖнинг 3 та ишлаб чиқариш корхоналари, 6 та таълим ташкилоти ва 4 та илмий-тадқиқот ҳамда малака ошириш муассасаларидан иборат Нефть ва газ соҳасидаги таълим-ишлаб чиқариш кластери ташкил этилган.

Ўйлайманки, агар шу ишлар давомли бўлса, келажакда ўз табиий бойликларимизни тўла қонли ўзимиз эга бўламиз.

@mufasa_mh

Читать полностью…

Mufasa

Имзоланган #Меҳнат_кодекси 6 ойдан сўнг кучга киради

Аввалги Кодексдан тубдан фарқ қиладиган мазкур ҳужжатда меҳнат бозоридаги барча иштирокчиларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари акс эттирилган. Хусусан,

🫵 Ходимлар учун:
✅Ишга қабул қилиш босқичлари, жумладан, ишга кириш тартиблари белгилаб олинмоқда;
✅Айрим тоифадаги ходимлар (раҳбарлар, бош бухгалтерлар) учун синов муддати 3 ойдан 6 ойгача узайтирилмоқда;
✅“Ходимнинг пенсия ёшига етганлиги муносабати билан иш берувчининг ташаббуси билан меҳнат шартномасини бекор қилиш” асоси чиқариб ташланмоқда;
✅Ишдан бўшатиш нафақасини иш берувчида ишлаган иш стажига қараб дифференциациялашган миқдори белгиланмоқда;
✅Ходимларнинг шахсий маълумотларини ҳимоя қилишга бағишланган нормалар киритилмоқда;
✅Дам олиш кунини давлат байрамлари (ишланмайдиган байрам кунлари) кунларига тўғри келган тақдирда кўчириш қоидаси киритилмоқда;
✅Меҳнат таътилининг минимал давомийлиги календарь кунларда (15 иш куни ўрнига 21 календарь куни) белгиланмоқда.

🫵 Иш берувчилар учун:
✅Муддатли меҳнат шартномасини тузиш асослари сезиларли даражада кенгайтирилмоқда;
✅Муддатли меҳнат шартномаси муддати бир марталик узайтириш ҳуқуқи билан
5 йилдан 3 йилгача қисқартирилмоқда;
✅Ходимни бошқа иш берувчига хизмат сафарига юбориш тартиби белгиланмоқда;
✅Иш берувчи томонидан иш вақти режимининг турли хил вариантларини белгилаш механизми жорий этилмоқда;
✅Иш берувчи томонидан хизмат текширувларини ўтказиш ва ишдан четлаштириш тартибга солинмоқда.

Бир сўз билан айтганда, ишлаган ишига, иш берувчи эса киритган сармоясига муносиб тарзда эътибор ва рағбатга эга бўлишини кафолатлайдиган муҳим Ҳужжат қабул қилинди.

P.S. Кодекс даражасида мажбурий меҳнат тақиқланиши ва меҳнат мажбуриятларининг кафолатланганлиги алоҳида эътиборга лойиқ.

👉 @odiljon_tojiyev

Читать полностью…

Mufasa

Шеф иссиқхоналарнинг газдан узилиш ҳолатини зудлик билан кўриб чиқишни буюрди

Иссиқхоналарни газ таъминотидан узиш ҳолати бўйича тадбиркорларнинг норозилигидан хабар топган Шавкат Мирзиёев зудлик билан мазкур масалани кўриб чиқиш учун Администрация раҳбари Сардор Умурзаковга тегишли топшириқ берди.

Администрация раҳбари бошчилигида ўтган мажлисда иссиқхоналарни табиий газ таъминотидан огоҳлантиришсиз узиш ҳолатлари бўйича жуда кўп эътирозлар билдирилаётгани, хусусан 25 октябрь куни республиканинг турли ҳудудларидан иссиқхоналари газдан узилган тадбиркорлар норозилик билдириб, Тошкентда тўплангани бўйича тегишли масъуллар қаттиқ танқид остига олинди.

@mufasa_mh

Читать полностью…

Mufasa

Мард, жасур ва ватани учун садоқатли бўлган миллатпарвар офицер ва генераллар, сержант ва сафдорларни ички ишлар органлари ходимлари куни билан чин қалбимдан табриклайман!

Видеода полковник Мирзоанвар Ҳайдаров (раҳматли амаким).

@mufasa_mh

Читать полностью…

Mufasa

Жиноят ишлари бўйича Қашқадарё вилояти суди Қарши шаҳрининг собиқ ҳокимига нисбатан уй қамоғи эҳтиёт чораси қўллаш ҳақидаги ажрими бекор қилиниб, қамоққа олинибди. Ҳозир конвойда ИВСга кетаётган бўлса керак.

Салом Исматовичнинг шахсан ўзи Қарши шаҳар собиқ ҳокими Ж.Фозилов ва бошқаларга нисбатан қўзғатилган жиноят ишини алоҳида назоратга олибди.

@mufasa_mh

Читать полностью…

Mufasa

Давлат манфаатига 60 млрд сўм зарар етказган Қарши шаҳрининг собиқ ҳокими уй қамоғига олинибди. Это Узбекистан, детка! Энг адолатли суд Ўзбекистон судлари!

Яхшиям, Қаршини прокурори виждонни сотмаган экан, судни ажримига нисбатан протест киритибди. Салом Исматович, суд энди вилоят даражасида бўларкан. Ўзиз вазиятга қараб туринг.

@mufasa_mh

Читать полностью…

Mufasa

Расман: Термиз шаҳри собиқ ҳокими ва икки ўринбосари устидан очилган жиноят иши доирасида 11 нафар шахс қамоққа олинган. Зарар миқдори ҳам 35,6 млрд сўм.

Бош прокуратуранинг маълум қилишича, Термиз шаҳар ҳокимлиги собиқ мансабдор шахсларига нисбатан Бош прокуратура томонидан Жиноят кодексининг 167- (талон-торож), 205- (ваколатини суиистеъмол қилиш) ва 209-(мансаб сохтакорлиги) моддалари билан жиноят иши қўзғатилган.

24 сентябр куни Термиз шаҳар собиқ ҳокими, кейинчалик унинг 2 нафар ўринбосари ва жиноятга алоқадор бошқа 8 нафар шахсга нисбатан "қамоққа олиш" эҳтиёт чораси қўлланган. Айни пайтда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

@mufasa_mh

Читать полностью…

Mufasa

Эсингизда бўлса, президент йил охирига қадар давлат идораларига автотранспорт воситаларини харид қилишга тақиқ қўйган эди. Президент ҳам бир нима билган бўлса керак-да, шу бўйича қарор ҳам чиқарган. Тақиқ ҳам худди дарахтларга қўйилган мораторий каби чиновникларни ўзлари томонидан саботаж қилиняпти, менимча.

Мана, Сурхондарё вилояти ҳокими Тўра Боболов Бандихон тумани ҳокимлигига Skoda Kodiaq Ambition хизмат машинасини харид қилиш учун 429 млн сўм ўтказиш тўғрисида фармойиш имзолабди.

Бошқа уддабурон чиновниклар эса президент тақиқидан четлаб ўтиш йўлини топишган. Хуллас, тақиқ машина харид қилишга қўйилган, чиновниклар эса ижара шартномаси орқали мазза қилиб иномаркада юришибди. Ўзларини комфортлари учун нималарни ўйлаб топишмайди-ей! Тўғрими, Тохир Тўлқинович? Двухсоткани қанақиб олдиз?

@mufasa_mh

Читать полностью…

Mufasa

Ўзбекистонда олтин-валюта захиралари кетма-кет уч ой камайиб кетибди. Ўтган ойга нисбатан валюта — 542 млн долларга, олтин — 35 млн долларга камайган. Майли, у-бу расходлар чиқиб қолган бўлса керак-да. Ҳа айтганча, йил бошига нисбатан 1,64 млрд долларга камайган.

Марказий банк буни олтин нархи пасайиши билан изоҳламоқда, лекин валюта ҳам анчагина камайган-ку.

@mufasa_mh

Читать полностью…

Mufasa

Сўнгги йилларда амалга оширилаётган изчил ислоҳотлар самарасида пойтахтимиз ифлосланиш рейтингида биринчи ўринни эгаллади.

Бундай юксак марраларни забт этишимизда Артикходжни ўрни беқиёсдир. Шу сабабли бугунги чанг бўронини "Артикходжаев бўрони" ёки "коррупция тўфони" деб номлашни таклиф қиламан.

@mufasa_mh

Читать полностью…

Mufasa

Президент Шавкат Мирзиёевнинг тегишли қарорлари билан:

Азизбек Латифжонов
бошқа ишга ўтиши муносабати билан фавқулодда вазиятлар вазирининг ўринбосари лавозимидан;

Сирожиддин Бердикулов бошқа ишга ўтиши муносабати билан Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари лавозимидан;

Бекзод Умматов бошқа ишга ўтиши муносабати билан Монополияга қарши курашиш қўмитаси раисининг ўринбосари лавозимидан озод этилди.

@mufasa_mh

Читать полностью…

Mufasa

Параллел олам: Хитойни XPeng компанияси Дубайда электр учар мошинасини намойиш қиляпти.

Ўзбекистонда эса айтишниклар компютерсиз, биносиз таълим олиб учинчи ренессанс пойдеворини қуришмоқчи. Абдулла ака, агар ўзингизни соҳангиз бўлмаганида сизга ғинг демаган бўлардим. Бахтиёрга акага айтинг, талабаларни қийнамасин.

@mufasa_mh

Читать полностью…

Mufasa

Хуллас, Тошкент ахборот технологиялар университетининг Нурафшон филиали қурулиши учун космик миқдорда миллиардлаб маблағлар ажратилган. Қурувчи бегона эмас, алоқачиларни қурувчисига айланиб қолган компания. Балки, шунинг учун ҳеч қандай танлов ва тендерларсиз, ёпиқ протокол билан объектни қўлга киритгандир. Майли, омадини берсин.

Талаба бор, университет эса йўқ, аниқроғи битмаган. Ёшлар ижарама-ижара сарсон. Бўлажак IT чилар компьютерларсиз ўқишмоқда.

Талабалар "Бизни алдаманг, ёшларни алдаманг!"дейишмоқда. Мана бу ерга бир кириб кўрингда, Абдулла ака!

@mufasa_mh

Читать полностью…

Mufasa

Ҳарбий прокурор ўзгариши мумкин

Хоразм вилояти прокурори Қудратхўжаев Ботир Баҳромович Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори ўринбосари — Ўзбекистон Республикаси ҳарбий прокурори лавозимига тайинланиши кутилмоқда.

@mufasa_mh

Читать полностью…

Mufasa

Доимо Тошкент вилояти солиқ тўловчиларига "груз" бўлиб келган, вилоятни "миллий бренди"га айланган сенатор-шоир Маҳмуд Тоир ҳақида бутун республика солиқ тўловчилари ҳисобидан ҳужжатли фильм олинаётган экан.

Унда шоирнинг шахсан мен учун қизиқ бўлмаган болалик даври, ҳаёти ва ижодий фаолияти ҳақида сўз бораркан.

@mufasa_mh

Читать полностью…

Mufasa

Орадан 20-30 йил ўтгач, мана шу дарахт соясида невараларим билан ўтириб, уларга бугун бўлиб ўтган жараён ҳақида сўзлаб беришни ният қилдим.

@mufasa_mh

Читать полностью…

Mufasa

Газдан узилган теплицалар 1 кун ичида қайта газга уланади

«Ҳудудгазтаъминот» АЖ 700 гектардаги 268 та иссиқхонани табиий газдан узиб қўйган. Бунинг оқибатида 70 минг тонна ҳосил, 30 миллион долларлик экспорт йўқотилиши, энг асосийси газдан узилган иссиқхоналарда банд бўлган 10 мингга яқин аҳоли ишсиз қолиши мумкин.

Шуни инобатга олиб, Энергетика вазирлигига газ таъминотидан узилган барча иссиқхоналарни 1 кун ичида газ билан қайта таъминлаш топшириғи берилган.

@mufasa_mh

Читать полностью…

Mufasa

Мудофаа саноати давлат қўмитаси ва Ташқи ишлар вазирлиги блогер Дмитрий Гордоннинг исроиллик тадбиркор Леонид Невзлин билан видеоинтервюсида Эроннинг учувчисиз учоқлари (дрон) Ўзбекистон ҳудудида йиғилаётгани тўғрисидаги гапларини инкор қилди. Короче, Гордон ҳам, Невзлин ҳам ёлғон гапирган. Эрноннинг камикадзе-дронлари Ўзбекистон ҳудудида йиғилмаскан.

Атак, хурсанд бўлиб ўтиргандик 😏

@mufasa_mh

Читать полностью…

Mufasa

Каттаконлар томонидан судьяларни Бош прокуратура академияси тайёрлаб бериш бўйича таклиф берилибди.

Академияда суд-прокурорлик фаолияти йўналишида бакалавриат босқичи ташкил этиларкан.

Эслатиб ўтаман, замонавий дунёда аксарият давлатлар каби Ўзбекистонда ҳам ҳозирга қадар суд мустақил орган ҳисобланиб, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар таркибига кирмайди. Келажакда ҳам шундай бўлиб қолишидан умид қиляпман.

@mufasa_mh

Читать полностью…

Mufasa

Ўзбегим

Афғонистонлик миллатдошларимиз "Ўзбек тили" байрамини нишонлашмоқда. Фаоллар толибондан Ўзбек тилига давлат тили мақомини қайтариш бўйича мурожаат қилишган. Бироқ толибон вакиллари ушбу тадбирда иштирок этишмаган.

Ўзбекистон ҳукумати афғонистонлик миллатдошларимизни ёлғизлатиб қўймаслиги, ўзбек тили мақомини қайтариш бўйича зарур ишларни амалга ошириши керак деб ўйлайман.

Нима бўлганда ҳам, шундай шароитда ўз она тили байрамини нишонлаган миллатдошларимизни Ўзбек тили байрами билан табриклайман!

@mufasa_mh

Читать полностью…

Mufasa

Сирдарёда кучли портлаш содир бўлди

Мудофаа вазирлигининг ахборотига кўра, жорий йилнинг 22-октабр куни соат 04:55 да Сирдарё вилояти Малик аҳоли пунктидаги Мудофаа вазирлиги омборида якка тартибда портилаш содир бўлган, талафот кўрганлар ва жабрланганлар йўқ. Ҳозирда суриштурув ишлари олиб борилмоқда.

@mufasa_mh

Читать полностью…

Mufasa

Орадан икки ҳафта ўтиб, Термиз шаҳрининг собиқ ҳокими қамалгани расман тасдиқланди.

@mufasa_mh

Читать полностью…

Mufasa

«Жизнь ворам!»

«Ичкарида» ҳам ислоҳотлар ўтказилиб, «черний зона»ларга айланяпти шекилли.

Тоштурма, 8-продол 4-этаж 7-хата (8407).

@mufasa_mh

Читать полностью…

Mufasa

Янги Ўзбекистонда янги Тошкент қурилади 😅

Чирчиқ ва Қорасув дарёлари оралиғида «Янги Тошкент» барпо этилади. У Тошкент шаҳрининг 2045 йилгача бўлган Бош режаси доирасида пойтахтнинг шарқий қисмида қурилиб, 500 минг аҳолига мўлжалланган бўлади.

@mufasa_mh

Читать полностью…

Mufasa

Борган сари айрим интернет нашрлар сўз эркинлиги ниқоби остида шантаж билан шуғулланишга ўтиб кетяптими деган хавотир бор.

Effekt.uz сайти «Зойир Мирзаевнинг укаси ҳокимиятга босим ўтказиб, еримни тортиб олди» сарлавҳали материал жойлаштирибди. Мана Зойир тоғо қўлга тушибди дея эринмасдан кўрибман-ей 🤦‍♂️

Короче, «Эҳтимолий маълумотларга кўра, Азамат Синдоровнинг узумчилик учун ҳаракатни бошлаган ер майдони собиқ Қашқадарё вилояти, амалдаги Тошкент вилояти ҳокими Зойир Мирзаевнинг укаси Ботир Мирзаевнинг яқинига ноқонуний равишда бериб юборилган» экан 😅 Прикинь, Зойир тоғони укасини яқинига... 🤔 А, укасини яқини ким? Укасига қандай яқин у одам, турмуш ўртоғими, ўғлими, всё таки ким у? Масалан, любой чиновникни укасини синфдоши ким биландир нимадир масалада судда ютиб чиқса, шунда ўша чиновник айбдор бўладими? Где логика? Мана шу уялмасдан журналистик суриштируви дейиляпти 🙃

Қайси интернет нашри қайси идорага пиар-шартнома кўтариб бориб, вымогат қилаётгани ҳақида маълумотлар бор. Шунинг учун 🤌

@mufasa_mh

Читать полностью…

Mufasa

«Мезбон борини қўйса,
Меҳмон озга санамас
»

Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси чиновниклари БМТнинг Чўлланишга қарши курашиш Конвенция (UNCCD) Котибияти кабинети мудири Ражаб Булҳаруф бошчилигидаги 7 кишилик делегация учун Basri Baba ресторанида 40 млн.сўмга зиёфат уюштириб берибди.

Таомларни шартномада кўрсатилган нархлари билан Basri Baba ресторани саҳифасида эълон қилинган нархлар орасида катта тафовут мавжуд. Жумладан, шартномада бир дона "Чобан" салати учун 250 минг тўланган бўлса, ресторан менюсида ушбу салат 29 минг сўм кўрсатилган. Худди шундай "Чечевичний суп" шартномада — 104,4 минг сўм, менюда — 31 минг сўм, "Пиде по рецепту" шартномада — 104,4 минг сўм, менюда — 65 минг сўм ва ҳоказо.

@mufasa_mh

Читать полностью…

Mufasa

Айни пайтда ТАТУда ишкалмиш. Нега филиал белгиланган муддатда очилмади деб эмас, репортаж тайёрлаган ёш журналистлар аккредитациядан ўтганми-йўқми, бинога киришга ҳақи борми-йўқми шуни жанжали бошланибди.

Бахтиёр Шухратович, сал ўпкангизни босиб олинг. Бу ер Уздонробитага ўхшаб обнал контора эмас, олий таълим даргоҳи ҳар ҳолда.

Компютерсиз айтишникларни қандай тасаввур қиляпсизлар-ей?

@mufasa_mh

Читать полностью…

Mufasa

Адлия вазири Русланбек Давлетов президентнинг ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва назорат органлари фаолиятини мувофиқлаштириш масалалари бўйича маслаҳатчиси бўлиши кутилмоқда.

@mufasa_mh

Читать полностью…
Subscribe to a channel