Каналда сиз долзарб мавзулар, янгиликлар ва қизиқарли мулоҳазаларни кузатишингиз мумкин Муаллиф 👉 Мирсаид Хайдаров Facebook 👉 https://www.facebook.com/mirsaidakbarovich Twitter 👉 https://twitter.com/mufasa_mh Боғланиш 👉 @Mufasaga_murojaat_bot
Ва ниҳоят эски ва янги Ўзбекистон бош вазирларини матбоут котиби бўлиб фаолият юритган Бахтияр Мадаминович Хасанов пенсияга чиқди.
Эски ва янги Ўзбекистонда чиновниклар пенсияга чиқиши жуда камёб ҳолат ҳисобланади.
Менимча, янги Ўзбекистон ҳукумати эски Ўзбекистонда кўпчиликдан сир сақланган матбуот котибидан воз кечиб, янги замонга мослашмоқда. Абдулла акам ўзи жамоатчилик учун жуда очиқ инсон, ҳар қандай мулоқотга доимо тайёр. Проста пиарни ёмон кўрадилар, тўғриямда, пиар компания билан сайланадиган шахслар шуғулланиши керак, аслида.
@mufasa_mh
Шефдан кейин Абдулла акам ҳам Туркия элчихонасига ташриф буюриб, қардош турк халқига таъзия билдирдилар.
Ўзи жуда оқибатли инсон Абдулла акам.
@mufasa_mh
Сурхондарёда нима ёняпти? Узуқ-юлуқ хабарлар келяпти. Нима бало, яқинда ишдан кетган собиқ ҳокимлар йиғилиб, у-бу жойга ўт қўйиб юбормадими?
@mufasa_mh
9 та ҳайкал учун 675 000 000 сўм
Маданий мерос агентлиги томонидан тўғридан-тўғри шартнома тузиш орқали ҳунарманд "Настирдинов Х.Г."га 9 та мум ҳайкал учун 675 млн сўмлик буюртма берилган. Ҳар бир мум ҳайкалнинг баҳоси 75 млн сўм деб белгиланган.
Буюртма ВМнинг 20.06.2022 йилдаги 30-Ф-сон фармойиши асосида берилган. Мазкур фармойиш очиқ маълумотлар базасига жойлаштирилмаганлиги сабабли, мум ҳайкаллар айнан қайси тарихий шахслар учун яратилаётгани маълум эмас.
@mufasa_mh
Ўзбекистон бу Африка ëки Хиндистон эмас. Билганимиз 100 йиллардан бери шу иқлим. Ҳар доим қаттиқ қиш бўладиган юрт. Аммо ëз бўйи лаллайиб юрганлар қиш келиши билан додлашга тушади. Тезда бесўнақай печка ўрнатгани расмларини қўйишади. Уй қишга мос қилиб қурилмаган. Том юпқа ëпилган. Ғиштни аяб деворлар ҳам ориқ қилинган. Деразалар бир қават. Термоизоляция йўқ. Аммо олтин сувли гулқоғоз¸ гибкий камен каби кераги йўқ безакларга катта пул сарфланган. Селпи қилганда чиройли кўринсин деган китч декорация. "Бу уй ҳашаматли" деган ëлғон бир сўз билан айтганда. Бу уйнинг ичида атом бўмба портлтсанг ҳам исимайди. Чунки сизлар ўқимаган ва ҳеч қачон ўқимайдиган физика қонунлари бор. Термосдаги чой нега иссиқ туради? Чунки махсус ва қалин изоляция пўстлоғи бор. Хозир газ йўқ деб додлаëтган ховлиларда яшайдиганлар тўяна берган¸ умрага борган¸ чойхонада ош еган аммо термоизоляция ¸ уйни мустақил иситиш¸ мустақил электр энергия олиш ҳақида ўйламаган. Ўйламайди ҳам. Бу совуқ уйда яхши емай ичмай бидъат хурофотга тўла чўпчакни илм деб ўйлаб ўсган боллар ота энасидан баттар бўлиб қашшоқлик оқибатида биологик тур ўлароқ йўқ бўлиб кетади. Йўқ бўлиб кетмаса қандайдир мутантга айланади. Мани айтадиган гапим маълум. Баттар бўлиш. Олтин гулқоғоз уйни иситмайди.
© Rassom Tuz
@mufasa_mh
Бу ҳам янги лавозим. Менимча, Президент Администрациясининг структурасида катта ўзгаришлар бўлади.
Ҳа айтганча, кўке маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазири вазифасини бажарувчиси лавозимидаги фаолиятини ҳам давом эттираверади.
@mufasa_mh
Тошкент давлат юридик университети ректори Тошқулов Акбар Жўрабаевич номзоди адлия вазири лавозимига тайинланди.
@mufasa_mh
Афтидан, Русланбек Давлетов учун янги лавозим жорий қилишибди. Ўзбекистонда янги лавозим ва вазирликлар муайян шахслар учун ташкил қилиниш одати қанчалик тўғри ёки нотўғри?
Яна бир гап: элитада, хусусан, администрацияда «проамериканский» кадрлар кўпяпти. Балки, бу глобал сиёсатнинг бугунги кун тартиби билан боғлиқдир.
@mufasa_mh
Адлия вазири Русланбек Давлетов Президентнинг ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва назорат органлари фаолиятини мувофиқлаштириш масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозимига, Тошкент давлат юридик университети ректори Акбар Тошқулов эса адлия вазири лавозимига тайинланиши кутилмоқда.
Шунингдек, ички ишлар тизими раҳбариятида муҳим ўзгаришлар бўлади.
@mufasa_mh
Саида Шавкатовна Мирзиёева Президент Администрацияси Ижро этувчи аппаратининг Коммуникациялар ва ахборот сиёсати бўйича шўъба мудири лавозимига тайинланди.
Шунингдек, С.Ш.Мирзиёева ижтимоий соҳа, маданият ва таълим соҳаларидаги ислоҳотлар ижросининг боришини ҳам назорат қилади.
@mufasa_mh
Кеча аҳолига юридик хизмат кўрсатишга ихтисослашган МЧЖ муассиси "М.О." Олмалиқ кон-металлургия комбинатига ишга жойлашишда кўмаклашиш эвазига фуқародан товламачилик йўли билан пора тариқасида 1,5 минг АҚШ доллари миқдоридаги пул маблағларини олаётган вақтида қўлга олинибди.
Бундан аввал Олмалиқ шаҳар адлия бўлими ходими маҳаллий фуқарони Олмалиқ кон металлургия комбинатига ишга киришида ёрдам бериш эвазига 4 минг доллар олган вақтида ушланганди.
Бу каби жиноятлар айнан юристлар томонидан содир этилаётгани жуда ачинарли ҳолат.
@mufasa_mh
Джамшид акада исм фамилиясини ўзбек тилига ўтказишга ё вақти йўқ, ё паспорт столда таниш-билиши йўқ. Балки хафсаласи йўқдир, нх деса керак-да. Ўзбекистон ҳукумати раҳбарларини исм-фамилияси рус тилида ёзлиши нафақат шармандагарчилик, балки улар томонидан ўзбек миллати ва тилига ҳурматсизлик деб ўйлайман.
Менимча, «вдруг яна катта оғамиз қўшиб олса шошиб қолмайлик, ортиқча оворагарчилик бўлмасин, тем более хиёнат деб қабул қилишмасин» деб ўйлашадими, билмадим... Ёки адашяпманми, Абдулла Нигматович Арипов?
@mufasa_mh
Модератор: Масалан, мен потенциал инвесторман. Ўзбекистондаги иқтисодий форумга келдим. Бу ерда ҳамма нарса ажойиб, айниқса, палов. Лекин мен ҳали инвестисия киритиш бўйича бир аниқ қарорга келмадим. Ҳали ҳам иккиланиб турибман. Сиз бу мамлакатда қандай ишлар олиб борилаётгани, келгуси беш йилликда нималар рўй бериши мумкинлиги ҳақида инвесторга нима дея оласиз? Айнан ҳозир Ўзбекистонга инвестисия киритиш вақти эканига қандай кафолатлар бера оласиз?
Кучкаров Джамшид: ... (сукунат)
Модератор: менимча, Ўзбекистондаги форумга охирги марта келишим бўлса керак-ов...
Кучкаров Джамшид: аааааа.... Ўзбекистон.... аааааа... Райан сизни бошқа чақирмаймиз.... Мендан осонроқ савол сўрасангиз бўлмайдими? Қайси йили туғилганим, қайси университетни тугатганим ҳақида...
PS. Не ужели Бош вазир ўринбосари шу савол берилишини билмаган? Форумда мақсад нима эди ўзи? ОТБ ва Жаҳон банкидан бир амаллаб қарз олиш холос-ми? Ўзи ўзбекчада қойилатиб гапиролмайдиган Кучкаровга бало бормикан инглизчада чираниб гапиришга...?
@mufasa_mh
Олмалиқ шаҳар адлия бўлими ходими маҳаллий фуқарони Олмалиқ кон металлургия комбинатига ишга киришида ёрдам бериш эвазига 4 минг доллар олган вақтида ДХХ ходимлари томонидан ушланди.
Бундан ташқари, ушбу ишга алоқадор бўлган Олмалиқ шаҳридаги мактабгача таълим ташкилоти мудираси ҳам қўлга олинган.
@mufasa_mh
Хакерлар сенат сайтини бузиб, киберхавфсизлик марказига саломлар қолдиришибди.
@mufasa_mh
Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги директори қамоққа олинди
Коррупцияга қарши курашиш агентлиги томонидан Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги ва унинг ҳузуридаги «Дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техника экспертизаси ва стандартлаштириш давлат маркази» ДУКда ўтказилган ўрганиш якунларига кўра аниқланган жуда кўп миқдордаги молиявий хато ва камчиликлар ҳамда бюджет маблағларининг сарф қилинишида белгиланган талабларнинг қўпол равишда бузилганлик ҳолатлари бўйича жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда ДХХ тергов бошқармаси томонидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Шунингдек, «DOK-1 MАKS» ва «АMBRONOL» сиропининг ножўя таъсири сабабли «ўткир буйрак етишмовчилиги» ташхиси билан болалар вафоти бўйича қўзғатилган жиноят иши тергови доирасида бир қатор мансабдор шахслар қамоққа олинган.
Хусусан, тўпланган далиллар асосида Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги ҳамда унинг ҳузуридаги «Дори воситалари, тиббий буюм ва тиббий техника экспертизаси ва стандартлаштириш давлат маркази» ДУК директори К.С. ҳамда содир этилган жиноятларга алоқадор бўлган унинг бир нечта жиноий шериклари иш бўйича гумон қилиниб ушланиб, уларга нисбатан қамоқ эҳтиёт чораси қўлланган.
@mufasa_mh
Ўзбекистон ва Афғонистон давлатлари чегарасидаги нейтрал ҳудудда жойлашган Амударё ичкарисидаги кичик оролчаларда пайдо бўлган қамишзорларда турли касалликлар ташувчиси ҳисобланган зараркунанда ҳашоротлар кўпайиши ва юқумли касалликлар тарқалишининг олдини олиш учун режали тартибда ёқиш ишлари олиб борилмоқда экан.
Товба, одамлар ҳам воҳимачи бўлиб қолган-да… Ўт кетди-ўтди дейишса, собиқ вилояти ҳокими шайкаси билан аламда у-бу жойга ўт қўйвордими дебман.
Шуни огоҳлантириб, бугун қамишзорларни ёқамиз дейишса бўлади-ку! Янги ҳоким ДСП завод билан келишолмаганми дейман)
@mufasa_mh
«Кўзгу» муаллифи Абдуқодир Мўминов фирибгарлик ва товламачмлик жиноятлари билан гумон қилиниб қамоққа олинибди. Абдуқодирни шахсан танимасам-да, «заказ»га журналистик суриштируви ўтказишини билардим ва бундан ўзи ҳам фахрланарди.
«Заказ»га қандай қилиб, холис суриштирув ўтказиш мумкинлиги мингта савол остида. Бу бўйича «Озодлик» журналисти Абдуқодирга саволлар бериб, уни тупикка тиқиб ташлаган эди.
Ижтимоий тармоқларда анчадан бери Абдуқодир бир неча фуқаролардан пул олиб, уларни ухлатиб юборгани ҳақидаги постлар айланиб юрарди. Ўшанда агар ростдан ухлатган бўлса, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга мурожаат қилишсин деб қўйгандим, ўзимча… Балки шундай фуқаролар ички ишлар органланига мурожаат қилгандир.
Лекин расмий муносабтда у томонидан олинган (сўралган) пулларни ўқиб, тўғриси, ШОККА тушдим – 70 000 доллар! Даҳшат! 😱
@mufasa_mh
Бош вазир ўринбосари Азиз Абдухакимов Москвадаги ЦУМда бор-йўғи 43 650 рубль (миллий валютада 8 млн сўм ёки 715 АҚШ доллари) турадиган футболкадан кийиб олибди.
Товба, олтита жойда ишлаганига яраша сал қимматроқ футболка кийса ҳам бўлади-ку! Хорижий меҳмонлар кўрса, қашшоқ экан деб ўйламайдими? Жуда камтар инсонми дейман-да...
@mufasa_mh
Маҳаллабай коррупция тизими
Қашқадарё вилояти, Деҳқонобод тумани «Бешқўтон» МФЙда ҳоким ёрдамчиси бўлиб ишлаган А.Т. бир гуруҳ тадбиркорлик субъектлари раҳбарлари билан ўзаро жиноий тил бириктириб, давлат дастурлари асосида фуқароларга ажратилган кредит маблағларини ўзлаштирган.
@mufasa_mh
Худайбергенов Турсинхан Айдарович Президентнинг Оролбўйи минтақасини барқарор ривожлантириш масалалари буйича маслаҳатчиси лавозимига тайинланди ва шу муносабат билан Президентнинг фуқаролар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва мурожаатлар билан ишлаш масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозимидан озод этилди.
@mufasa_mh
Миллий гвардия қўмондони Рустам Жўраев ички ишлар вазири, ички ишлар вазири Пўлат Бобожонов эса Бош прокурор лавозимига тайинланиши кутилмоқда.
@mufasa_mh
Хабар расман тасдиқланди:
Русланбек Қуролтаевич Давлетов Президентнинг ижтимоий-сиёсий ривожланиш масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозимига тайинланди ва шу муносабат билан Ўзбекистон Республикаси адлия вазири лавозимидан озод этилди.
@mufasa_mh
Шок хабар!)
Янги Ўзбекистон тарихида биринчи марта жонли эфирда Бош вазир Абдулла Арипов Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг йиғилишда иштирок этиб, нутқ сўзлаяпти.
Андижон (Кампиробод) сув омбори бўйича қонун лойиҳасини таклиф қиляпти. Тушунишимча, энди сув омбори тўлиқ бизга ўтади.
@mufasa_mh
Шеф «500 нафар энг нуфузли мусулмонлар» рўйхатидан жой олди.
@mufasa_mh
Маҳаллабай пора олиш тизими
Шароф Рашидов тумани, «Оқтош ота» маҳалла фуқаролар йиғинида ҳоким ёрдамчиси 2000 доллар пора олаётганида ДХХ ходимлари томонидан қўлга олинди.
@mufasa_mh
Тахиатош тумани хокими И.Маткаримовни «зам»лари ёки ёрдамчилари йўқ, шекилли, 1 ноябрь куни ўзи фермердан 100 млн. сўм пул олиб қўлга тушиб қолибди.
Бу — Янги Ўзбекистон учун кутилмаган ҳолат. Шунинг учунми уни қўлга олган ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ҳоким бувани пора олиш ҳолати эмас, балки фирибгарлик ҳолати билан жиноий иш қўзғатиб, қамоққа опкириб қўйишибди. Бу дегани ҳоким бува озгина вақт қамоқхонада маслокрад бўлиб ўтириб, кейин судда озодликка чиқиб кетиши мумкин.
@mufasa_mh
"URGAZ CARPET" гиламлари фабрикасидан
🔥МЕГА АКЦИЯ🔥
‼️Шошилинг‼️
Фақат 10-ноябрдан 20-ноябргача фабрикадан тўғридан-тўғри 1️⃣0️⃣ фоиз 3️⃣0️⃣ фоиз ва 4️⃣5️⃣ фоизгача бўлган чегирмалар асосида гиламларни харид қилинг!
📍Манзил: Тошкент вилояти, Ўрта Чирчиқ тумани, Қорасув аҳоли пункти, "Jannat makon" савдо уйи
🚩Мўлжал: Тошкент-Нурафшон (Тошкент йўли кўчаси) автомобиль йўлида "Мебелчилар шаҳарчаси"
‼️Қулай имкониятни қўлдан бой берманг‼️😊
📞 Мурожаат учун телефон рақамлари:
+99899 436 40 00
+99899 703 40 00
Манзил локацияси:
👇👇👇👇👇👇👇 👇
41.082899,69.326386,17z?gl=uz" rel="nofollow">https://www.google.com.ua/maps/place/41%C2%B004'58.4%22N+69%C2%B019'35.0%22E/@41.082899,69.326386,17z?gl=uz
Касаба уюшмалари Федерацияси «Энг яхши сектор раҳбари», «Энг яхши маҳалла раиси», «Энг яхши ҳоким ёрдамчиси», «Энг яхши ёшлар етакчиси» ва ҳоказолар бўйича танлов ўтказибди.
Ғолибларга 1-ўринга жентра, 2-ўринга кобалт, 3-ўринга спарк бериларкан. Олмазор ҳокимига жентра, норин прокурорига кобалт. Ўзи шу бечара ҳоким-прокурорларга роса қийин, машина оламан деб емай-ичмай йиллаб пул йиғишади. Яхши бўлибди, барча бюджет ишчилари ҳисобидан подарка қилинадиган машиналар муборак бўлсин!
@mufasa_mh
Хабар тасдиқланди
Узаков Шухрат Шарапович бошқа ишга ўтиши муносабати билан Бош прокурор ўринбосари — Ҳарбий прокурор лавозимидан озод этилди.
Унинг ўрнига Хоразм вилояти прокурори лавозимида фаолият юритиб келган Қудратхўжаев Ботир Баҳромович тайинланди.