Каналда сиз долзарб мавзулар, янгиликлар ва қизиқарли мулоҳазаларни кузатишингиз мумкин Муаллиф 👉 Мирсаид Хайдаров Facebook 👉 https://www.facebook.com/mirsaidakbarovich Twitter 👉 https://twitter.com/mufasa_mh Боғланиш 👉 @Mufasaga_murojaat_bot
Мактабгача ва мактаб таълими вазири Ҳилола шағдам қадам ташлаб Ғузордаги мактабни айланиб юрибди.
Менимча, мана шу расм фонига Қашқирлар макони сериалини мусиқаси етмшмаяпти, холос.
@mufasa_mh
Шеф Қаршидаги супермаркетлардан бирига кириб, харидорлар билан суҳбатлашмоқда
@mufasa_mh
Интернет ва кўча-куйда жуда кўпчилик Тожикистондаги Сарез кўлида кучли зилзилалар содир бўлаверса ва кўлдан сув тошса, Ўзбекистонни ҳам сув босади деб ваҳима қилиб юрибди.
Мутахассислар эса бунга ҳеч қандай асос йўқ деяпти. Короче, ҳали бери қирилиб кетмасканмиз.
@mufasa_mh
Жиззах вилояти ҳокимлиги "Қишлоқ хўжалиги ходимлари куни" байрами муносабати билан ресторан ижара хизмати учун "ENTER CONSTRUCTORS" билан тўғридан-тўғри шартнома тузиш орқали 630 млн сўмга яқин маблағлар сарфлаган.
Менимча, ижарадан ташқари "еб-ичиш" ҳам шуни ичида, лекин шартномада фақат ресторан ижараси кўзда тутилган. Байрамни юқори савияда ўтказиш учун жами 1,5 млрд сўмдан зиёд маблағ ажратилган.
Санъаткорлар ва сўз усталари учун 357,5 млн сўм ажратилиши кўзда тутилган.
@mufasa_mh
Uzbekistan's club жамоаси «Ўзбекистонлик» фильмининг учинчи эпизоди тизерини тақдим этибди.
Ижтимоий тармоқларда хорижда хўрланган, омади келмаган ёки бирор талофат билан ҳалок бўлган ватандошларимиз ҳақида хабарлар жуда кўп учрайди.
Лекин, менимча, хорижда муваффақиятга эришган ватандошларимиз ҳам анчагина ва уларнинг ҳаёти ҳақида ҳикоя қилувчи фильмларни ҳам кўпайтириш керак.
Бу сафар энг йирик нефт-газ компанияларидан бири – Shell’да IT-архитектор сифатида ишлаётган Мадина Бердиева ва Страсбург филармоник оркестрининг мусиқий ва бадиий раҳбари Азиз Шоҳакимовлар ҳақида ҳикоя қилинади.
Фильм тақдимоти апрель ойида бўлиб ўтаркан.
@mufasa_mh
Фаррух Жахонгирович Пўлатов Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Кадастр агентлиги директори лавозимига тайинланди.
@mufasa_mh
Шефни қарори билан:
Нозим Холмуродов, Олимхон Рустамов, Хуррам Тешабоев, Ойбек Хамраев, Сарвар Хамидов, Бахриддин Абидов инвестициялар, саноат ва савдо вазирининг ўринбосарлари этиб тайинланди.
@mufasa_mh
«Ўзбекистон металлургия комбинати» АЖ ўзининг баласидаги 111 дона автомобилларни маънавий ва жисмоний эскирганлиги сабабли Комбинат ишчи ходимларига ёпиқ аукцион орқали сотишни йўлга қўйибди. Билишимча, ҳозирда комбинатда бир дона навбатчи машина қолган, холос.
Бу жуда яхши ташшабус. Негаки, давлат харидлари порталини доимий равишда кузатиб, шунга амин бўляман-ки, айрим давлат ташкилотлари ўз маблағларини хизмат автомобилларини сақлаш ҳаражатлари – бензин ёки ремонт учун сарфлайди.
Машинани сотса ҳам комбинатга қўшимча даромад, ҳам машиналар учун сарфланадиган млрд пулларни тежайди.
Ёпиқ аукцион орқали сотилишини — барча нарса ёпиқ эшиклар ортида ҳал бўляпти деб тушуниш керак эмас. Ёпиқ аукцион орқали фақатгина мана шу комбинатда меҳнат қилувчи ишчилар қатнашган холос. Бундай комбинатларда оддий ишчилар қирқ йил меҳнат қилиб, битта машина сотиб ололмаган.
Ўзи «Ўзметкомбинат» тажрибасидан келиб чиқиб, давлат улуши 50 фоиздан юқори бўлган барча корхоналарнинг хизмат машиналарини сотувга қўйиш керак. Бюджет пуллари эконом бўлади.
@mufasa_mh
Имзони «бири»
Ушбу ижод намунаси «Олмос» дам олиш маскани бош бухгалтерига тегишли.
Адлиячилар ўзларига тегишли бўлган мазкур дам олиш масканида ҳордиқ чиқаришлари учун қанча пул сарфлаши алоҳида ва қизиқ мавзу.
@mufasa_mh
«Hyundai Mufasa» деган мошина ишлаб чиқаришибди. Шу йилдан сотувга чиқаркан
@mufasa_mh
Садиков ўша пайтда АКТ вазири лавозимидан кетгандан кейин ҳам Мудофаа вазири ўринбосари лавозимини сақлаб қолиб, Мудофаага қарашли служебкадан фойдаланиб юрарди. Лекин расман ИТ-паркда маслаҳатчи бўлиб расмийлаштирилган эди.
@mufasa_mh
Абдулла акамни қарори билан Нусратбек Давранкулович Тойчиев Ўзбекистон Республикаси
Бош вазири котибияти раҳбарининг биринчи ўринбосари этиб тайинланди.
Абдулла акамни яна қарори билан Даврон Наримович Каландаров Ўзбекистон Республикаси
Бош вазири котибияти раҳбарининг ўринбосари этиб тайинланди.
@mufasa_mh
Чиновниклар ва жамоатчилик вакилларини мулоқоти
@mufasa_mh
Қибрай тумани ИИБ томонидан Жиноят кодексининг 277-моддаси 2-қисми «б» банди билан жиноят иши қўзғатилди.
Тезкор тадбирлар давомида ушбу жиноятни 2000 й.т. М.А. ҳамда Х.З.лар содир этганликлари аниқланиб, Тошкент вилоятининг Қибрай тумани ҳудудида навбатдаги безорилик жиноятини амалга ошириш мақсадида воқеа жойига келган вақтида ушланганлар.
Ҳозирда жиноят ишига алоқадор бўлган жиноий гуруҳ аъзолари ва уларни бошқа жиноий ҳолатларини аниқлашга қаратилган тезкор суриштирув тадбирлари олиб борилмоқда.
@mufasa_mh
Солиқчилар — солиқ тўловчилар ҳисобидан чет элда дам олди
2022 йил декабрь ойида Давлат солиқ қўмитасининг 11 нафар ходими Россияни Кисловодск шаҳридаги «Ўзбекистон» курорт-санаториясида «дам олиш-даволаниш-билим олиш-малака ошириш» учун юборилди.
Солиқчиларнинг Кисловодскда дам олиши солиқ тўловчилар учун 275 млн сўмга тушди. Солиқчиларнинг ҳар бири учун солиқ тўловчилар 25 млн сўмдан тўлади.
@mufasa_mh
Смартфон ютиб олмоқчи бўлаётган борми?
Унда @elmakon телеграм саҳифасига обуна бўлиб, мазкур пост остидаги ҚАТНАШИШ кнопкасини босасиз и всё!
6 март куни 3 та смартфон ғолиблари аниқланади. Ушбу постни бошқалар смартфон ютиб олишини хоҳламаган «ичи қора»одамларгина дўстларига юбормайди 😁
#реклама
@mufasa_mh
«Олмалиқ» КМКда янги технология орқали индий металли ажратиб олинибди.
Ҳозирда унинг 1 килограмми жаҳон бозорида 230 долларни ташкил этади.
Хўш, индий металли нима ўзи? Индий – заргарлик буюмлари, электроника, тиббиёт, космик ускуналар ва ярим ўтказгичларда қўлланилади.
Шунингдек, индий коррозияга қарши қопламалар таркибига қўшилади ҳамда смартфон, планшет экран қавати ва автомобил фаралари ишлаб чиқарилишида ишлатилади.
@mufasa_mh
Қўшни Тожикистонда 6 маротаба зилзила содир бўлди
Тожикистонда Тошкент вақти билан соат 05:37, 05:55, 06:06, 06:35, 07:07, 07:18 да олти маротаба 4 магнитудадан юқори зилзилалар кузатилди.
Соат 05:43 да қайд этилган зилзила эпицентирида зилзила кучи 5.8 магнитудага тенг бўлиб, зилзила кучи Ўзбекистон ҳудудида ҳам сезилди.
Тожикистонда кетма-кет зилзилалар содир бўлмоқда
@mufasa_mh
Хайрият: ДХХ телеграм орқали наркосавдо билан шуғулланган 20 нафар шахсни қўлга олди
Юнусободда яшовчи фуқарони овлоқ жойда дўппослаган 3 нафар шахс ДХХ томонидан ушланган.
Безорилик содир этган шахслар ва жабр кўрган фуқаро ҳам аслида «Телеграм» мессенжерида гиёҳвандлик воситалари савдоси билан шуғулланувчи канал аъзоси бўлишган.
Яъни, жабрланган фуқаро канал администратори топшириғига кўра, муқаддам белгиланган жойга яшириб кетилган наркотикни харидорларга етказиб бериш ўрнига уни ўзбошимчалик билан ўзлаштириб олган.
Ҳозирга қадар бу каби эгасини алдаб, наркотикларни ўзлаштириб олган кўплаб «закладчик»лар жазолаш билан шуғулланувчи 17 нафар шахс томонидан аёвсиз калтакланган ва бу жараён тасвирга олиниб, топшириқ бажарилгани ҳисоботи тариқасида каналга жойлаштирилган. Канал администратори ҳар бир топшириқ учун уларга 300-500 АҚШ доллари миқдорида пул берган.
2022 йилнинг октябр, ноябр ҳамда 2023 йилнинг январ, феврал ойларида ушбу 20 нафар шахс қўлга олинган.
@mufasa_mh
Шеф қарори билан Умид Мадаминов ва Ахадбек Хайдаров қишлоқ хўжалиги вазирининг ўринбосарлари этиб тайинланди.
@mufasa_mh
Президент қарори билан Илҳом Норқулов, Эркин Рустамов, Адиз Бобоев, Анвар Каримов, Дилшод Султанов, Гулнора Рахимова иқтисодиёт ва молия вазирининг ўринбосарлари этиб тайинланди.
@mufasa_mh
Эй, бу тоғам ўзи қанақа одам? Оддам-поддаммас экан. Хуллас, бугун Зойир тоғам Бекобод туманида сайёр қабул ўтказди. Сайёр қабул давомида тоғамни «срочний» марказга чақириб қолишди.
Зойир тоғам «ҳайрат, халқ билан мулоқот қилишдан қутулдим» демасдан, сайёр қабулни йўлда давом эттириб кетди. Машинада кетаётиб фуқаролар билан ZOOM орқали мулоқот қилди, йўлда интернет узилиб қолса телефон орқали мурожаатларни қабул қиляпти.
Я в ҳайране…
@mufasa_mh
Госсоветникни зами Кахрамон Кучкаровични акаси – Курбанов Уктамбой Кучкарович Янгибозор тумани ҳокими лавозимидан озод этилди.
@mufasa_mh
Зўр-а? Расман ИТ-парк маслаҳатчиси лавозимида юрган Садиков — Мудофаа вазирлигини хизмат машинасидан фойдаланиб юрса-я? Айниқса, ҳар куни эрталаб бюджет ташкилоти балансидаги махсус машина у юрадиган йўлларни ювса? Ишонмайсиз-ми, видео-фактни қўяман! Ўзбекистонда фақат президент ва Садиков юрадиган йўллар ҳар куни эрталаб ювиб тозаланади.
@mufasa_mh
Ие, Ариповни қарори билан «арини ўлдирган» собиқ АКТ вазири Шухрат Мухамаджанович Садиков Ўзбекистон Республикаси
Бош вазири котибияти раҳбарининг ўринбосари этиб тайинланибди.
Ўзбекистон тенгдир Ўзбекистонга!
@mufasa_mh
Абдулла акамга маслаҳатчи тайинланди
Равил Абдуқодиров бош вазирнинг маслаҳатчиси лавозимига тайинланди. Шу муносабат билан у Вазирлар Маҳкамасининг Ижро этувчи аппарати бошқарувчиси лавозимидан озод этилди.
Абдурашид Джурабаев бош вазир котибияти раҳбари лавозимига тайинланди. Бунгача у президент маслаҳатчиси ўринбосари эди.
@mufasa_mh
Ва ниҳоят Юлдуз ҳожи она сўнгги воқеалар бўйича ўз муносабатини билдирди:
«Давлат бошимиз ва унинг ёнида юриб ишлаётганлар, ҳаммаларидан миннатдормиз. Ишлаб кетганлардан ҳам миннатдормиз. Ҳа энди ейиладида, бир-икки сўм емасаям бўлмайди, ҳамма ўзига ярашасини ейди».
@mufasa_mh
Чирчиқда "беспредел" бошландими?
Юраги бўшларга кўриш тавсия этилмайди 18+
Чирчиқ шаҳрида ўзини «Наказание Тесла» деб номлаган гуруҳ ёшларни самосуд қилмоқда ва буни бемалол ижтимоий тармоққа жойлаб келмоқда.
Ушбу гуруҳ, тушунишимча, психотроп моддалар билан шуғулланувчи курьерларни ўғирликда айблаб, уларни "наказание" қиляпти.
Шу кунгача гуруҳ томонидан 30 нафарга яқин инсонларни жазолаганликлари акс этган материллар жойлаштирилган.
Нималар бўляпти, ўзи?
@mufasa_mh
Шефни топшириғи билан Абдулла акам «Tashkent INDEX»ни Туркияга юбориладиган инсонварлик ёрдами кўринишадаги маҳсулотлар йиғиладиган асосий база бўлишини маълум қилди.
Бу ҳақда Абдулла акам Туркиянинг мамлакатимиздаги элчиси Олган Бекарни «Tashkent INDEX»га таклиф қилиб айтди:
«Ҳурматли Президентимиз топшириқ бердилар, юрдошларимиз турк халқига ёрдам беришни исташяпти ва ҳар хил жойларда марказлар ташкил этишяпти. Маҳсулотларни Туркиянинг талофат кўрган ерига етказиб бериш жуда қийин масала. Буни жуда яхши биламиз у ерларнинг атрофи ўраб қўйилади. Элчихона томонидан айни пайтда турк биродарларимизга зарур бўлган маҳсулотларнинг рўйхати тақдим этилса, бу рўйхат хомийларга берилади. Маҳсулотларни Туркияга етказилишини ҳам чиройли ҳолатда ўзимиз ташкил қилиб берамиз».
@mufasa_mh