mufasa_mh | Unsorted

Telegram-канал mufasa_mh - Mufasa

10317

Каналда сиз долзарб мавзулар, янгиликлар ва қизиқарли мулоҳазаларни кузатишингиз мумкин Муаллиф 👉 Мирсаид Хайдаров Facebook 👉 https://www.facebook.com/mirsaidakbarovich Twitter 👉 https://twitter.com/mufasa_mh Боғланиш 👉 @Mufasaga_murojaat_bot

Subscribe to a channel

Mufasa

«Катта-катта давлатлар айтяпти: Ўзбекистон сен ким томондасан? Нейтрал бўлиб юришинг бўлди энди. Ё томонга ўт, ё бу томонга»

☝️Жавоб битта: Бир томонман, миллатим, халқим, буюк Ўзбекистонимни манфаати учун ўлишга ҳам тайёрман деб жавоб бераман! 🇺🇿 🇺🇿🇺🇿

@mufasa_mh

Читать полностью…

Mufasa

Конституциявий суд: Конституциявий қонун лойиҳасини референдумга қўйишга монеълик қилувчи ҳолатлар аниқланмади

@mufasa_mh

Читать полностью…

Mufasa

Отахонга санаторияда дам олиши учун «путёвка» вақтида берилмаганлиги сабабли, энди «жарима»си билан иккита бериладиган бўлди

Молодец, Зойир тоға!

@mufasa_mh

Читать полностью…

Mufasa

Бош вазирга матбуот котиб тайинланди

Бекзод Абдуқаюмович Шукуров
Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг матбуот котиби этиб тайинланди.

Тайинловга қадар у Вазирлар Маҳкамаси Туризм, маданият ва оммавий коммуникациялар масалалари котибиятининг Оммавий коммуникациялар ва ахборот очиқлигини таъминлаш масалалари шуъбаси мудири вазифасида ишлаб келаётган эди.

@mufasa_mh

Читать полностью…

Mufasa

Умумхалқ хайрия ҳашари Наврўз умумхалқ байрами ва муборак Рамазон ойи арафасида ҳамда тадбирга пухта тайёргарлик кўриш ва уюшқоқлик билан ўтказиш мақсадида 2023 йил 11 мартдан 18 мартга кўчирилди.

@mufasa_mh

Читать полностью…

Mufasa

Бугун Зойир Тоирович 55 ёшни қаршилади.

Зойир тоғам ҳокимлик лавозимидаги фаолиятини бундан 20 йил аввал Жомбой туманидан бошлаган. Ўша пайтда 35 ёшда бўлган.

Тошкент вилояти ҳокими Зойир Мирзаев жуда катта тажрибага эга: Самарқанд шаҳри, Самарқанд ва Қашқардрё вилоятларида ҳоким бўлган, даже Бош вазир ўринбосари лавозимида ҳам ишлаган.

Туғилган кун муборак, тоға!

@mufasa_mh

Читать полностью…

Mufasa

Одилжон Тожиевни айтишича, таклиф ва саволлар билан ишлаш учун масъул қўмита қўшимча вақт сўрабди.

Шу боис бугун 10.00 да бошланиши режалаштирилган муҳокамалар соат 11.00 га қолдирилибди.

Сабримизни синашмоқчи шекилли 😁 муҳокамани тезроқ бошланглар-ей, одамни ичи қизиб кетяпти

@mufasa_mh

Читать полностью…

Mufasa

Одилжон акамни айтишларича, бугунги мажлис муҳокама ва баҳслардан иборат бўлибди.

Лойиҳани такомиллаштириш бўйича кўп таклифлар билдирилгани муносабати билан бугун қарор қабул қилинмади. Ие, булар одамга ўхшаб шошмасдан кўрадиган бўпти-ку!

Уни муҳокамаси эртага соат 10:00 да бўларкан. Кутамиз, эртага қабул қилишармикан?

@mufasa_mh

Читать полностью…

Mufasa

#Конституция #Референдум

Бугун соат 15:00 да Қонунчилик палатасида бўлиб ўтадиган Ялпи мажлисда Конституциявий қонун лойиҳасини кўриб чиқамиз. Депутатларнинг саволлари, позиция ва хулосалари тингланади. Шу ернинг ўзида масъул қўмита барча саволларга жавоб беради.

Демак, бугун Халқ уйида “Ўзбекистон Республикаси Конституцияси тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Конституциявий қонуни лойиҳаси бўйича Ўзбекистон Республикаси референдумини ўтказиш ҳақидаги қарор қабул қилиниши кутилмоқда.

P.S. Ялпи мажлис “Ўзбекистон 24”, “Ўзбекистон” телерадиоканаллари, "UzReport" телеканали, Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг расмий веб-сайти, YouTube'даги саҳифаси орқали тўғридан-тўғри эфирга узатилади.

Спикер ўринбосари
Одилжон Тожиев

Читать полностью…

Mufasa

Ички ишлар вазирининг биринчи ўринбосари – Тезкор-қидирув департаменти бошлиғи лавозимида ишлаган генерал-майор Шуҳратжон Собиров Интерполнинг Ўзбекистондаги Миллий марказий бюроси бошлиғи этиб тайинланди.

@mufasa_mh

Читать полностью…

Mufasa

Табиат ресурслари вазири Абдуҳакимов: «фақат ҳоким ёки вазирники эмас»

Айни пайтда Тошкент вилояти Нурафшон шаҳрида «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси доирасида кўчатлар ўтказилмоқда.

@mufasa_mh

Читать полностью…

Mufasa

Республика Маънавият ва маърифат маркази билан "Маънавият" наширёти ўртасида тузилган шартномага кўра, марказ томонидан 93 млн сўмга "Уйғониш маърифати" китоби харид қилинган.

Китоб муаллифи — Минҳожиддин Мирзо, яъни Республика Маънавият ва маърифат маркази раҳбари, сенатор Ходжиматов Минхажидин Мирзажановичнинг ўзи.

Марказ раҳбари китоб ёзган, бу китобни марказга тегишли наширёт чоп қилган ва бу китобни марказнинг ўзи қайтиб сотиб олган.

@revizor_uzb

Читать полностью…

Mufasa

Айтишларича, Бош вазир Абдулла Арипов айни пайтда Германияда хизмат сафарида экан. Ташрифдан асосий мақсад яқин ойлар ичида икки мамлакат раҳбарларини олий даражадаги учрашувларига тайёргарлик бўлиши мумкин.

Абдулла акамни яхшигина дипломат ҳам дейишади.

@mufasa_mh

Читать полностью…

Mufasa

Тошкент вилояти Оҳангарон шаҳар прокуратураси терговчиси 9 минг АҚШ доллари миқдоридаги порани шаҳар прокуратураси биносини қўриқловчи Миллий гвардия ходими орқали олаётганда ушланди.

@mufasa_mh

Читать полностью…

Mufasa

Жиззах вилояти ҳокимлиги тўғридан-тўғри шартнома тузиш орқали "AZIA TASHKENT BUSINESS" МЧЖдан 118,5 млн сўмлик қимматбаҳо мебеллар харид қилган.

Бир дона "Вешалка"ни нархи — 1000 доллар!

@mufasa_mh

Читать полностью…

Mufasa

Президент Шавкат Мирзиёев "Ўзбекистон ким томонда?" деган саволга жавоб берди

@mufasa_mh

Читать полностью…

Mufasa

Иккинчи тайинлов ҳам амалга оширилди: Баҳодиржон Сидиқов «Ўзбекнефтгаз» АЖ бошқаруви раиси лавозимига тайинланди.

Тайинловга қадар у Олмалиқ кон-металлургия комбинати Ёшлик конини ўзлаштириш бўйича лойиҳа офиси раҳбари лавозимида ишлаб келган. Шунингдек, у бундан аввал ҳам (2019-2020 й.й.) «Ўзбекнефтгаз»га раҳбарлик қилган эди.

Демак, Стратегик ислоҳотлари агентлиги яна 29 та йирик корхоналарнинг раҳбарларини ўзгартириши мумкин.

@mufasa_mh

Читать полностью…

Mufasa

Айни пайтда Тошкент вилояти ҳокими Зойир Мирзаев Чирчиқ шаҳрида сайёр қабул ўтказиб, аҳоли мурожаатларини тингламоқда

@mufasa_mh

Читать полностью…

Mufasa

Мамлакатдаги 31 та йирик корхонанинг давлат улушлари Стратегик ислоҳотлар агентлиги балансига ўтказилган эди. Уларни орасида орасида НКМК, ОКМК, «Ўзбекнефтгаз» ва йирик банклар ҳам бор.

Бугун ушбу агентликнинг қарорига кўра илк тайинлов амалга оширилди: Шуҳрат Худайкулов Uzbekistan Airways акциядорлик жамияти раиси этиб тайинланди.

Демак, тез орада бошқа йирик корхоналарнинг бошқарувларида ҳам ўзгаришлар бўлиши мумкин.

@mufasa_mh

Читать полностью…

Mufasa

Бош прокурорнинг буйруғига асосан адлия катта маслаҳатчиси Исламджан Джасурович Эргашходжаев Жиззах вилояти прокурори лавозимига иккинчи муддатга тайинланди.

@mufasa_mh

Читать полностью…

Mufasa

Ўзбекистон Республикаси Конституциясига оид референдум 30 апрель куни бўлиб ўтиши кутилмоқда.

@mufasa_mh

Читать полностью…

Mufasa

Қирғиз Республикаси Вазирлар Маҳкамаси раиси - Президент администрацияси раҳбари Ақилбек Жапаровнинг мамлакатимизга расмий ташрифи доирасида 9 март куни Тошкент шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов ўртасида учрашув ўтказилди.

Натижалари эълон қилишини кутамиз.

@mufasa_mh

Читать полностью…

Mufasa

⚡Конституциявий қонун лойиҳасида давлат ҳокимиятининг бир қатор лавозимларига нисбатан айни бир шахс сурункасига икки муддатдан ортиқ ушбу лавозимга сайланиши (тайинланиши) мумкин эмаслигига оид қоида киритилмоқда.

Булар:

🔹Қонунчилик палатаси Спикери;
🔹Сенат Раиси;
🔹Ўзбекистон Республикасининг Президенти;
🔹Вилоят, туман, шаҳар халқ депутатлари Кенгашининг раиси;
🔹ҳоким;
🔹Олий суднинг раиси ва раис ўринбосари;
🔹Судьялар олий кенгашининг раиси ва раис ўринбосари;
🔹Марказий сайлов комиссиянинг раиси;
🔹Бош прокурор лавозимларидир.

@mufasa_mh

Читать полностью…

Mufasa

11 март куни Умумхалқ хайрия ҳашари ўтказилади. Қачон ҳокимиятдан келиб, кўчамни тозалаб кетишади дея уйда сасиб ётавермасдан ҳашарда фаол қатнашинг!

@mufasa_mh

Читать полностью…

Mufasa

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг янги логотипи ишлаб чиқибди

Роса тер тўкишган шекилли. Ўртадаги Ёшлар каналида урилганми?

@mufasa_mh

Читать полностью…

Mufasa

Ижтимоий тармоқда хотин-қизлар ва болалар ҳуқуқлари, эркинликлари ҳамда қонуний манфаатларини ишончли ҳимоя қилиш тизимини янада такомиллаштиришга оид қонун лойиҳаси устида айрим тушунмовчиликлар тарқалмоқда

Мавзуга эътибор қаратилганидан хурсанд бўлдик, аммо ёндашув бир ёқлама экани бир мақсадга интилаётганлар тарафларга бўлиниб қолгандек назаримизда.

☝️ Хўш, вазиятга назар солайлик.

Биринчи қадам

Ушбу қонун лойиҳаси ташаббускор сифатида Ҳукумат томонидан Олий Мажлис Қонунчилик палатасига киритилди. Лойиҳада жамиятимиз учун фойдали жуда кўп янгиликлар бор.

Иккинчи қадам

Белгиланган тартибда лойиҳа Қонунчилик палатаси муҳокамасига концептуал жиҳатдан қўйилди. Содда қилиб айтганда: «Бизга шу соҳани тартибга солувчи янги қонун керакми?» тарзида масала депутатлар томонидан муҳокама қилинди. Томонлар ўз фикрини ҳимоя қилишди, кутилаётган натижалар таҳлилга тортилди.

Кўпчиликнинг қўллови билан лойиҳа “Ҳа, соҳани янада ривожлантириш керак” деган қарорга келинди, яъни концептуал жиҳатдан 2023 йил 28 февралда қабул қилинди. Бўлди.

Учинчи қадам

Мана шу босқичдан бошлаб биз қонун ижодкорлиги нуқтаи назаридан ушбу қонун лойиҳасини моддама-модда, сўзма-сўз чиғириқдан ўтказамиз, яъни иккинчи ўқишга тайёрлаймиз. Экспертларимиз маслаҳатига ҳам таянамиз, албатта. Чинакам меҳнат мана шу оралиқда бўлади. Яъни, синчковлик билан қилинадиган ишлаш жараёни энди бошланади.

Лойиҳани ишлаш жараёнида оилавий зўравонлик ҳолатларига тўғридан-тўғри жавобгарлик белгилаш бўйича бизда ҳам аниқ таклифларимиз ва тайёрлаган матнларимиз бор. Экспертлар ва депутатларимиз билан биргаликда лойиҳани маромига етказилишига ишонамиз.

Бу мавзуга қизиқаётган барчани конструктив мулоқотга чақириб қоламиз ва Қонунчилик палатаси фаолияти билан боғлиқ ҳар қандай масала юзасидан доим очиқлигимизни таъкидлаймиз.

Одилжон Тожиев

Читать полностью…

Mufasa

Республика Маънавият ва маърифат маркази тўғридан-тўғри шартнома тузиш орқали Ўзбекистон Республикаси Давлат мадҳияси қабул қилинганлигининг 30 йиллигини кенг нишонлаш ва байрам тадбирини ўтказишни ташкил этиш учун Маърифат тарғиботчилари жамиятига қарийб 300 млн сўмлик буюртма берган.

Шартномага илова қилинган сарф-ҳаражатлар сметасига кўра, «Шуҳратинг порласин токи бор жаҳон!» мавзусида Давлат мадҳиясини жўр бўлиб куйлаш танлови ғолиблари пул мукофоти — 131 млн сўм этиб белгиланган (а,биз «жиннига ўхшаб» текиндан-текинга айтиб юраверган эканмиз-да).

Викторина ғолибига совға сифатида 19,1 млн сўмлик iPhone 14 Pro Max қўйилган, иштирокчиларга 320 минг сўмлик гулдасталар тарқатилган, kun.uz сайтида реклама бериш учун 10 млн сўмдан зиёд пул маблағлари сарфланган.

Бундан ташқари, викторина қамровини ошириш учун таргетли реклама қилиш — 20 млн сўм, викторина ўтказиш учун махсус бот яратиш ва техник хизмат кўрсатиш — 7 млн сўм ва бошқа шу каби ҳаражатлар назарда тутилган.

@revizor_uzb

Читать полностью…

Mufasa

2023 йил 27 февраль куни Оҳангарон шаҳар прокуратураси терговчисига нисбатан Жиноят кодексининг 210-моддаси, қўриқлаш хизмати қоровулига нисбатан Жиноят кодексининг 168, 28-211-моддалари билан жиноят иши қўзғатилди.

@mufasa_mh

Читать полностью…

Mufasa

Навоий вилояти ҳокимлиги тўғридан-тўғри шартнома тузиш орқали мажлислар залини гуллар билан безатиш учун "MEADOW" МЧЖга 132,8 млн сўм пул маблағлари ўтказган.

"MEADOW" ва бундан олдинги постдаги "AZIA TASHKENT BUSINESS" МЧЖлар билан республикадаги деярли барча вилоят ҳокимликлари тўғридан-тўғри шартнома тузишади. Худди "Скай инвест" каби "свой"лармикан деб ўйлаб қоламан.

Тўғри, меҳмонлар ташрифи учун тайёргарлик кўрилиши керак — бу нормал ҳолат. Лекин ҳеч ким буни қонунлардан ташқари чиқиб, фақат ва фақат бир ҳил корхоналар билан шартнома тузларинг демагандир?

@mufasa_mh

Читать полностью…

Mufasa

Шеф: Кўпчилик менга оммавий ахборот воситаларини "ёпишни" таклиф қилмоқда, лекин мен буни ҳеч қачон қилмайман

@mufasa_mh

Читать полностью…
Subscribe to a channel