Каналда сиз долзарб мавзулар, янгиликлар ва қизиқарли мулоҳазаларни кузатишингиз мумкин Муаллиф 👉 Мирсаид Хайдаров Facebook 👉 https://www.facebook.com/mirsaidakbarovich Twitter 👉 https://twitter.com/mufasa_mh Боғланиш 👉 @Mufasaga_murojaat_bot
Энг бахтли мамлакатлар рейтингида Ўзбекистон 54-ўринни эгаллади. Рейтингга 137 давлат кирган.
Финляндия кетма-кет 6-йил энг бахтли давлат, Афғонистон ва Ливан эса энг бахтсиз давлатлар деб топилган.
@mufasa_mh
Айни дамда Тошкент вилояти марказида «Наврўз» байрами муносабати билан халқ сайли бўлиб ўтмоқда.
Зойир тоғам болажонга «катта бўлса, ҳоким бўлсин!» дея шарлар берди.
Халқ сайли давом этмоқда
@mufasa_mh
Жиззахдаги аварияда 2 нафар прократура ходими вафот этди, яна бир нафари эса болницада
18 март куни соат тахминан 23:00 ларда Зомин тумани прокурорининг ёрдамчиси лавозимида иш ўрганувчи Э.К. бошқарувидаги Lacetti Супа-Зомин йўналишида ҳаракатланаётиб, йўлнинг ўнг четидаги дарахтга урилган.
Оқибатда, Э.К. ва машина салонида бўлган Зомин тумани прокуратураси иш юритувчиси А.Қ. оғир тан жароҳатлари олиб, воқеа жойида вафот этган. Зомин тумани прокуратураси терговчиси Д.З. тан жароҳатлари билан туман тиббиёт бирлашмасига ётқизилган.
@mufasa_mh
Саида Мирзиёева: Барчамизга ғалаба муборак бўлсин!
@mufasa_mh
Келесдаги байрамга тумонат одам келди. Чиновниклар ўз жойларини концертга киролмай ташқарида турган одамларга бўшатиб беришди.
Респект 👏🏻
— Ичкарида кимлар ўтирибди?
— Ҳокимлар…
— Чиқар, ҳаммасини ташқарига!Халқни ичкарига олиб киринглар!
😁😄😄
@mufasa_mh
Айни пайтда Тошкент тумани марказида ҳақиқий халқ сайли бўляпти. Одамлар байрамни анча соғинишган экан.
Тошкент вилояти ҳокими Зойир Мирзаев сайлгоҳга ташриф буюриб, аҳолига яратилган шароитлар билан танишмоқда.
@mufasa_mh
Халқаро Гаага суди Путинни ҳибсга олишга ордер берибди
Россия президенти Владимир Путин Украинада содир этилган ҳарбий жиноятлар учун жавобгарликда айбланмоқда. Шунингдек, суд Россиянинг болалар ҳуқуқлари бўйича комиссари Мария Львова-Беловани ҳибсга олиш учун ҳам ордер берди.
@mufasa_mh
«Қорасув-Бўка-Бекобод» автомобиль йўлидаги кўприк авариявий ҳолатга келиб қолган эди. Таъмирлаш учун ёпилган пайтида жуда кўпчиликни «энди қачон очилади» деган эътирозларига сабаб бўлганди.
Чунки йўл халқаро аҳамиятга эга, суткасига 25 мингдан зиёд машина юради. Катта юк машиналари ички йўллар орқали айланиб ўтиб юрганлиги сабабли маҳаллий аҳолини ҳам безор қилганди.
Вот шу кўприк Зойир тоғам бошчилигида кўрилган чоралар натижасида уч ой ичида қайта қурилиб, бугун фойдаланишга топширилди.
Шопирлар учун байрам туҳфаси бўлди.
@mufasa_mh
Ҳуқуқни муҳофаза қилуви органлар томонидан «Shaffof»бренди остидаги 73 та хўжалик субъектига қарашли 101 та автомобилларга газ қуйиш шохобчасиининг табиий газ ва электр тармоқларидан ноқонуний фойдаланиши ҳолатлари ўрганилмоқда.
@mufasa_mh
Марказий сайлов комиссияси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги билан ҳамкорликда тегишли қонун талабларига риоя қилган ҳолда референдумга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш билан боғлиқ харажатлар сметасини 182 миллиард 386 миллион сўм миқдорида ишлаб чиққан.
2019 йилда парламент ва маҳаллий кенгашларга бўлиб ўтган сайловларга 230,5 млрд сўм сарфланган.
@mufasa_mh
Камолиддин Фахрутдинович Талипов Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Суғурта бозорини ривожлантириш агентлигининг директори лавозимидан озод қилинди.
@mufasa_mh
Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш агентлиги чиновниклари лавозимидан озод қилинди
Вазирлар Маҳкамаси қарорига кўра:
Алишер Казакович Инаков Тиббий- ижтимоий хизматларни ривожлантириш агентлигининг директори лавозимидан;
Баходир Каримович Каримов Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш агентлиги директорининг тиббий-ижтимоий масалалари бўйича биринчи ўринбосари лавозимидан;
Гайрат Хабибуллаевич Исраилов Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш агентлиги директорининг молиявий-иқтисодий ва қурилиш масалалари бўйича ўринбосари лавозимидан озод қилинди.
@mufasa_mh
Коррупцияга қарши кураш самарадорлиги бўйича давлат ташкилотларининг рейтингида Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Солиқ қўмитаси 93 балл билан юқори ўринни эгаллабди.
@mufasa_mh
Короче, эрталабдан битта яхши янгилик бор: Дубайга атиги 400 доллар эвазига саёҳат қилса бўларкан
⏰ Саёҳат санаси: 2023 йил 24 мартдан 31 мартгача
💰Reflection Hotel 4* (Deluxw room) меҳмонхонасида 7 кечалик тур нархи икки кишилик жой билан бир киши учун $400 дан бошланади
🧳Саёҳат нархига қуйидагилар киради:
✈️ Wizz Air рейси
🏠турар жой
🍱нонуштага асосланган овқатланиш
🚘 трансфер
📞 78 7777377 | 🚀 @LocasTourbot
⭕️⭕️⭕️⭕️
@mufasa_mh
«Ўзбекнефтгаз» АЖни собиқ бошқаруви раиси Меҳриддин Раззоқович Абдуллаев – Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси раиси ўринбосари лавозимига тайинланди.
@mufasa_mh
Фавқулодда вазиятлар вазирлиги: Республика ҳудудида ҳеч қандай кўнгилсиз ҳодисалар кузатилмади. Бино ва иншоотларга зарар етмаган.
@mufasa_mh
Дунё ўзгармоқда – бу фикр узоқ вақтдан бери одатий ҳолга айланганга ўхшайди. Бироқ, ўзгариш учун ўзгаришга интилиш арзимайди, зеро ҳар қандай ўзгариш нафақат атрофдаги ҳақиқатни, балки ўзимизни ҳам яхшилаши жоиз. Бугун эса яқинлар ва дўстларни қадимий, аммо ҳамиша навқирон Наврўз айёми билан табриклар эканмиз, барчага айнан шуни тилаб қоламиз: атрофдаги дунёни яхши томонга ўзгартириш, янгилаш ва яхшилаш. Тинчлик, эзгулик ва тотувлик йўлида янгиланиш, ёруғ келажак йўлида янги бошланиш. Ҳудди шундай, бошқача бўлиши мумкин ҳам эмас. Байрам муборак, азизларим!
————
Мир меняется – кажется, это утверждение давно уже стало общим местом. Однако перемены ради перемен – не то, к чему стоит стремиться, поскольку любые изменения должны делать лучше не только окружающую реальность, но и нас самих. И сегодня, поздравляя родных и близких с древним, но вечно юным Наврузом, мы желаем всем именно этого – меняться к лучшему, обновляя и совершенствуя мир вокруг. Обновление ради мира, добра и гармонии, новое начало во имя яркого будущего. Только так, и никак иначе. С праздником, дорогие мои!
#бефарқ_эмасман
Янгиланаётган Конституциянинг ҳар бир моддаси ҳаётий тажрибаларга асосланган ва ҳал қилиниши керак бўлган муаммоларни ечими сифатида лойиҳада ўз аксини топган.
Сиз ҳам бефарқ бўлманг.
Одилжон Тожиев
Спикер ўринбосари
Айтишларича, Ғаниев Шухрат Мадаминович Ўзбекистон Республикаси Президентининг Қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозимига тайинланган.
У бунга қадар Президентининг иқтисодиёт соҳаларини ривожлантириш, инвестиция ва ташқи савдо сиёсатини амалга ошириш масалалари бўйича маслаҳатчиси ўринбосари лавозимда ишлаб келаётган эди.
@mufasa_mh
Келесдаги байрам авжига чиқяпти
Одамларни роса «бити» тўкиляпти
@mufasa_mh
Шавкат Мирзиёев «Бунёдкор» стадионидаги Осиё кубоги финалига ташриф буюрди.
@mufasa_mh
Тошкент вилояти Нурафшон шаҳрида ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро А.У.га тегишли «Ойбек» МФЙдаги нотурар бино кўздан кечирилганида, хорижий давлат фуқароси Y.S. ва фуқаро Б.Р. ушбу бинода 127 та тўпламдаги майнинг крипто-активлари қурилмаларини умумий фойдаланишдаги электр тармоғига ўзбошимчалик билан улаб, электр энергияси ва табиий газдан ноқонуний фойдаланиб, давлат ва жамият манфаатларига 1,5 млрд сўм зарар етказганликлари аниқланган.
@mufasa_mh
Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар марказининг маълум қилишича, Ўзбекистонда рангли металларнинг катта захираси мавжуд. Олтиннинг тасдиқланган захиралари 6,4 минг тонна, кумуш 24,6 минг тонна, мис 21,3 миллион тоннани ташкил этади.
@mufasa_mh
Сўнгги пайтларда содда ва беғубор одамларни ишончига кириб, уларнинг муаммоларини ижтимоий тармоқларга олиб чиқиш орқали маълум бир ҳақ эвазига ҳал қилиб бераман деб, кейин "ухлатиб" юборадиган "решела-блогер"лар пайдо бўлган.
Мана бу гувоҳнома Ўзбекистон Республикаси "BLOGERLAR ASSOTSIATSIYASI"га тегишли эканлиги кўрсатилган. Адлия вазирлиги томонидан эса бу ном билан бирор ННТ рўйхатга олинмаган.
Гувоҳнома худди бирор давлат идорасига тегишли хизмат гувоҳномасидек "ясалган", бундай кўринишдаги гувоҳномадан фақат давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ходимларигина фойдаланишлари мумкин.
Гувоҳнома "раис" томонидан имзоланмаган, муҳр эса "SHUHRAT SHON PRODAKSHN" МЧЖга тегишли. Раҳбари ва таъсисчиси — Рахимов Шуҳрат Жўрабоевич. МЧЖ кино-видеофильмлар ва телевизион дастурлар ишлаб чиқариш фаолияти билан шуғулланди.
Корхона, муассаса ёки ташкилотнинг қалбаки штамплари, муҳрлари, бланкаларини тайёрлаш — жиноят ҳисобланди.
@mufasa_mh
Расмий муносабат
Жаҳонгир Ортиқхўжаевнинг Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг маслаҳатчиси лавозимига тайинлангани ҳақидаги хабарлар ёлғон, ҳақиқатга тўғри келмайди.
Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг Матбуот хизмати
Вазирлар Маҳкамасининг қарорига мувофиқ, Шахрух Хамидович Рахимов Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳузуридаги Халқаро ҳамкорлик ва ривожланиш агентлиги директори лавозимидан озод қилинди.
@mufasa_mh
Одилжон акамни айтишларича, "Ўзбекистон Республикаси Конституцияси тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Конституциявий Қонуни лойиҳаси матни билан meningkonstitutsiyam.uz сайти орқали танишиб чиқишингиз мумкин экан.
Шунингдек, Қонун лойиҳаси "Халқ сўзи" ва "Народное слово" газеталарининг 15 март кунги сонида эълон қилинибди.
@mufasa_mh
Шеф Бойсун-Денов йўналишидаги йўллар сифати бўйича одамлардан тушаётган эътирозларни инобатга олиб, Сурхондарё йўлларида ўзи автомобиль ҳайдаб кўрди.
@mufasa_mh
Яқинда «у томонга ўт ёки бу томонга ўт» дейдиганлар келиб кетиши, давлат раҳбарини бугунги «Буюк Ўзбекистон манфаатлари учун барча нарсага тайёрман» дейиши ҳамда дала ўқув майдонида қўшинларнинг тактик ўқувини кузатишида боғлиқлик ва рамзий маъно бор деб ўйлайман.
Бундай шароитда Олий Бош Қўмондон чегаралар мустҳкамлиги ва чегарачиларнинг жанговар шайлигни текшириши, бу – ҳар қандай «ультиматум»ларга муносиб жавоб беришга замин яратади. «Катта давлатлар»нинг «хавф»лари айнан жануб томонлардан келишига кўникиб қолганмиз.
Олий Бош Қўмондон томонидан «катта давлат»ларга Ўзбекистонни яна бир бора ўз позициясини эслатиб қўйиши, бу — жуда катта сиёсий ирода!
Бугунги геосиёсий майдондаги сиёсий ўйинларни оддий кузатувичиси сифатида давлат раҳбари билан қалбан биргаман! Жаноб Президент, Олий Бош Қўмондон биз сиз билан биргамиз!
@mufasa_mh
«Галстуксиз учрашув» форматида:
Олий Бош Қўмондон Давлат хавфсизлик хизмати Чегара қўшинларининг Сурхондарё вилоятидаги взводларидан бирида.
@mufasa_mh