Каналда сиз долзарб мавзулар, янгиликлар ва қизиқарли мулоҳазаларни кузатишингиз мумкин Муаллиф 👉 Мирсаид Хайдаров Facebook 👉 https://www.facebook.com/mirsaidakbarovich Twitter 👉 https://twitter.com/mufasa_mh Боғланиш 👉 @Mufasaga_murojaat_bot
Кончи-металлурглар куни муносабати билан АГМК ишчилари мукофот пули оларкан
АГМК Бошқаруви раиси Абдулла Хурсанов комбинат КМК” АЖ ишчи-ходимларини мукофотлаш тўғрисида буйруқ чиқарибди. Унга кўра, 2022 йил натижалари бўйича Бизнес-режага киритилган барча техник-иқтисодий кўрсаткичларининг бажарилгани учун ўтган йилда ҳақиқатда ишлаган даврига мутаносиб равишда комбинат ишчи-ходимларига лавозим (ойлик) оклади, ойлик тариф ставкалари миқдорида бир марталик мукофот пули тўланади.
Шунингдек, 2023 йил 1 январдан 15 май оралиғида АГМК билан меҳнат шартномасини тузган ва ҳозирда меҳнат муносабатларини давом эттираётган комбинат ишчи-ходимлари, икки ва уч ёшга тўлгунга қадар болани парваришлаш таътилида бўлган аёлларга ҳам бир марталик мукофот пули берилиши белгиланган.
Шу комбинатни ишчиларига мазза-ей
@mufasa_mh
Расман: Султонов Алишер Саидаббасович Президентнинг нефт-газ, кимё ва энергетика масалалари бўйича маслаҳатчиси этиб тайинланди.
@mufasa_mh
Ёшлар ишлари агентлигини «Uzbekistan Fashion Week»модалар ҳафталигига алоқаси йўқ экан.
«Мазкур тадбир бир қатор ташаббускорлар ва хусусий сектор вакиллари томонидан ташкил этилган ва ижтимоий тармоқларда агентлик лойиҳаси сифатида хато кўрсатилган», — деяпти агентликнинг матбуот хизмати раҳбари.
@mufasa_mh
Тошкент шаҳар ҳокимининг жамоат ва диний ташкилотлар билан алоқалар бўйича ўринбосари Каршиев Алмардан Эламанович лавозимидан озод этилди.
Хомитжонов Абдулвосид Ахматжонович Тошкент шаҳар ҳокимининг жамоат ва диний ташкилотлар билан алоқалар бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди.
@mufasa_mh
Мадтур вазири Озодбекни имом қудаси ҳайфсан олди
Шукрулло Эгамбердиевга «ҳайфсан» интизомий жазоси берилиб, Тошлоқ тумани бош имоми вазифасидан озод этилди.
Хабар мазмунига кўра, Шукрулло домла «Абу Ҳанифа» жоме масжиди имом-хатиби сифатида фаолиятини давом эттиради.
@mufasa_mh
Ижтимоий тармоқларда Олмалиқ шаҳридаги мактаб ўқувчиларини автомашина уриб юборганлиги ҳақида видеохабарлар тарқалди. Аниқланишича, олмалиқлик 19 ёшли "Damas" ҳайдовичиси йўлни кесиб ўтаётган 14 ёшли 2 нафар мактаб ўқувчиларини уриб юборган. Ҳозирда ҳолат юзаисдан жиноий иш қўзғатилди.
Значит, 19 ёшли ҳайдовчи "права" олганига бир йил бўлган. Как раз ўтган йили Оҳангаронда "Тошкент вилояти Имтиҳон Маркази" очилган эди. Вот, ана энди савол туғилади: бу шопир права олиш учун айнан шу имтиҳон марказидан имтиҳондан ўтганми? Или правани "имтиҳон маркази" қадами етиб бормаган бошқа бирор ҳудуддан сотиб олганми?
Агар "Имтиҳон Маркази"дан олган бўлса, демак бу марказларни очишдан кўзланган эзгу мақсадлар ўз натижасини бермяпти деб ўйлаш мумкин. Правани бошқа йўллар билан қўлга киритган бўлса, унда тергов ушбу ҳолатга ҳам эътибор қаратади деган умиддаман.
@mufasa_mh
IBA турнирлари тарихида энг зўри деб тан олинган бокс бўйича муҳташам жаҳон чемпионати ўз якунига етди. Мусобақада ҳамюртларимиз ғалаба нуқтасини белгилаб беришди: Ўзбекистон терма жамоаси 5 та олтин, 2 та кумуш ва 2 та бронза медали билан умумжамоа ҳисобида ишончли биринчи ўринни эгаллашди.
🥇🥇🥇🥇🥇🥈🥈🥉🥉
@mufasa_mh
Табиат ресурслари вазирлигини номи ўзгарибди.
Вазирликнинг номи энди «Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги» бўларкан (лекин ҳозирча бу ҳақда расмий маълумот йўқ).
Туризм соҳасини Абдухакимовга бериб, шу вазирликни ичига қўшиб юбориш керак. Бу соҳани Озодбек эплаб кетиши қийин.
UPD. Бу ҳали лойиҳа экан, тасдиқланмаган.
@mufasa_mh
Учта финал олишувда учта олтин медаль – тўлақонли натижа ва эртанги кун учун кучли захирадир. Жаҳон чемпионларига табриклар!
🇺🇿🥇🇺🇿🥇🇺🇿🥇🇺🇿
Три золотые медали в трёх финальных поединках – абсолютный результат и мощный задел на завтра. Поздравления чемпионам мира!
«Аномал совуқ ва аноамл иссиқ» ҳақида хабар бериб турадиган братанлар ўзларини ўзлари рағбатлантирибди.
Ўзгидромет раҳбари томонидан имзолаган буйруққа кўра, Ўзгидромет раҳбари ва унинг зами меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори (920 000 сўм) 50 барорбари миқдорида рағбатлантирилган, яъни 46 000 000 сўм. «Ўзимни туғилган куним билан ўзимни табриклайман! Ўзимни бахтимга ўзим соғ бўлай!» дегандек бўлибди.
Энг қизиғи, Ўзгидромет раҳбар-чиновниклари ўзларини функционал мажбуриятларини бажаргани учун рағбатлантирган, буйруқда меҳнат мажбуриятларидан ортиқча ишларни қойилатиб қўйгани қайд этилмаган.
Бу ягона ҳолат эмас, яна шундай рағбатлантиришлар мавжуд.
@mufasa_mh
O‘zLiDeP Сиёсий кенгаши аъзолари Шавкат Миромонович Мирзиёев номзодини Ўзбекистон Республикаси Президентлигига кўрсатиш масаласини навбатдаги партия Съезди муҳокамасига киритилишини бир овоздан қўллаб-қувватладилар.
@mufasa_mh
«Одамгарчилик ва меҳр-оқибат ҳали ўлгани йўқ!»
Латвиялик машҳур блогер Тошкентда ижтимоий ролик олди.
Шу пайтда ўзбегимдан фахрланиб кетасан-ей!
@mufasa_mh
Бугундан президент сайлови кампанияси бошланди.
Сайловда иштирок этиш учун партиялар 15 майгача ҳужжатларни тақдим этишлари зарур. 17 май – 1 июнь оралиғида президентликка номзодлар кўрсатилади.
@mufasa_mh
Бошқа давлат раҳбарлари Георгий лентасида, Шеф эса Ўзбекистон байроғи акс этган Шараф лентасида
Шеф сила 💪
@mufasa_mh
«Ўзметкомбинат» АЖ қарийб 2 трлн сўмлик акцияларни чиқарди
Комбинат 177 626 648 оддий ва 141 577 773 имтиёзли акцияларни чиқаради. Амалдаги акциядорлар - оддий қимматли қоғозлар эгалари ўз улушларига мутаносиб равишда янгиларини сотиб олиш учун имтиёзли ҳуқуққа эга бўладилар.
Жойлаштириш нархи 3 март ҳолатига — оддий қимматли қоғозлар учун 8959 сўм ва имтиёзли қимматли қоғозлар учун 2820 сўм қилиб белгиланган. Жойлаштиришнинг умумий ҳажми 1,99 трлн. сўмни ташкил этади.
Асосий харидор Ўзбекистон тикланиш ва тараққиёт жамғармаси бўлади. Жамғарманинг жамият капиталидаги улуши 35 фоиздан, умумий давлат улуши эса оддий акцияларнинг 88 фоизи ва имтиёзли акцияларнинг 93 фоизидан ошиши мумкин.
@mufasa_mh
Шунингдек, Каҳрамон Куронбоев президентнинг ёшлар, спорт ва маънавият масалалари бўйича маслаҳатчиси этиб тайинлангани ҳақида бундан аввал ҳам бир неча бор ёзган эдим.
К.Куранбев 2023 йил 10 май кунидаги топшириқ ҳатини Президент маслаҳатчиси сифатида имзолаган.
Алишер Султоновда ҳам худди шундай ҳолат, яъни уни маслаҳатчи этиб тайинлангани ҳақидаги гап–сўзлар анча аввал чиққан эди. Расмий хабарни кутдик, чиқмади. Орадан вақт ўтиб, барибир бу ҳақида ёздим, расман тайинлагани ҳақида эса бугун айтиляпти.
Ҳайронман, бу ва шунга ўхшаш тайинловлар нега жамоатчиликка эълон қилинмаяпти? Шунчаки тайинловлар-ку, ахир…
@mufasa_mh
Кеча ҳаёлимдан ўтказгандим: президентликка номзод илгари сураётган партиялар номзодларни қўллаб-қувватлаш учун имзо йиғяптими-йўқми, эсидан чиқиб кетмадимикан бу жараён деб.
Ҳозир эринмасдан ҳар бир партия бўйича маълумотларни ўрганиб чиқдим. Вот, ХДП, ЎзЛиДеП, «Адолат» СДП, Экопартия ва «Миллий тикланиш» партиялари вакиллари номзодларни қўллаб-қувватлаш учун шиддат билан имзо йиғишмоқда экан.
@mufasa_mh
«Uzbekistan Fashion Week» — Ёшлар ишлари агентлиги ҳузуридаги Ёш дизайнерлар кенгашини лойиҳаси экан.
@mufasa_mh
«Damas» қизил чироқда тўхтамасдан ҳаракатланган экан. Ўқувчи қизлар пиёдалар учун белгиланган йўлакдан ўтаётган бўлган.
Барибир мени ўша савол қийнаяпти: 19 ёшли шопир правага имтиҳондан қаердан ўтган? Агар не-не умидларда очилган «Имтиҳон маркази»дан ўтган бўлса, унда бундай марказларни очишдан наф нима? Правани бошқа йўллар билан қўлга киритган бўлса, тергов бунга алоҳида эътибор қаратиши керак.
@mufasa_mh
Бокс бўйича жаҳон чемпионатида оммавий муштлашув бўлганлиги ҳақидаги гаплар ёлғон экан.
Кечадан аввал куни Бокс бўйича жаҳон чемпионатини тугашида ташкилотчилар томонидан мухлисларга текинга чарм қўлқоп тарқатилган. Ну как всегда, оломон перчаткани без очередь оламан деб тапил-тупул ҳаракат қилган, все! Ўзи текинга бирон нима тарқатилса ҳар доим бардак бўлади. Буни ош тарқатилганда ҳам кўрганмиз, бу сафар ташкилотчилар тез ҳаракат қиб бардакни бартараф қилишибди.
Сразу воҳима қилиб ишкал бўлди дейдиганларни ҳеч тушунмайман, тушунмайман.
@mufasa_mh
Сайлов Туркияда, муҳокамаси эса Ўзбекистонда бўляпти
Айни пайтда сайлов муҳокамалари бўйича Туркияни ўзи Ўзбекистонда кейин иккинчи ўринда турибди шекилли. Ўзимизда сайловларга бефарқ бўламиз, киноя қиламиз. Овоз беришга ҳам эриниб, уйда кимдир ҳаммани паспортини йиғиштириб чиқиб келади.
Ўз давлати ва ўз лидерларидан кўра, бошқа давлат ва унинг лидерларини севиб қолувчи ягона халқ биз бўсак керак деб ўйлаб қоламан. Ҳали Путинга ошиқ бўлиб қоламиз, ҳали Эрдўғанга…
Эрдўған ҳукуматга келган йили Туркияда биринчи марта гей парад ўтказилган ва бу мусулмон давлатлар ичида ўтказилган ягона парад мақомини олган. Президентликка илк марта бел боғлаган пайтларида Туркия тарихидаги энг катта гей парад бўлиб ўтган ва унда 100 мингга яқин ЛГБТчилар иштирок этган.
Ўзбекнинг аввалги ва амалдаги лидерлари эса ҳар қандай ташқи босим ёки талаблар бўлишига қарамай, метин сиёсий ирода билан бу жирканчликка қарши туриб келади.
@mufasa_mh
Маданият ва туризм вазирлиги Тошкент шаҳар ҳокимлиги билан ҳамкорликда 12-14 май кунлари Халқлар дўстлиги майдонида «Қаҳва ва чой» фестивалини ташкил қилган.
Фестивалдан бир кун олдин Миллий ахборот агентлиги фестивални «NEXT MALL» ҳиёбонида бўлиб ўтиши ҳақида хабар берган эди. Кейин қандай қилиб, фестивал «Дружба»га кўчиб қолган — ҳайронман.
Обуначи томонидан тақдим этилган видеони кўриб, фестивал қай даражадаги «нозик дид» билан ташкил қилинганига гувоҳ бўлиш мумкин.
Қаҳва ва чойдан ташқари чилим фестивали ҳам бўлганга ўхшаяпти.
Президент томонидан имзоланган қонунга кўра: чилимни хиёбонларда, боғларда, кўчаларда ва бошқа жамоат жойларида чекиш тақиқланган. Чилим чекишни реклама ва тарғиб қилишга йўл қўйилмайди.
@mufasa_mh
Охирги пайтларда ижтимоий тармоқларда зўравонликни ёки шафқатсизликни тарғиб қилувчи видео материллар жуда кўпаймоқда. Бу виедоларни аксариятида самосуд, ёш гўдакларга шафқатсиз муомалада бўлиш, аёлларни таҳқирлаш каби ҳолатлар акс этган.
Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ҳам шу каби видеолар ижтимоий тармоқларда трендга чиққандан сўнг реакция қилиш ёки расмий муносабат билдиришга одатланиб қолаётгандек.
Қонунчиликда эса зўравонликни ёки шафқатсизликни тарғиб қилувчи маҳсулотни оммавий ахборот воситаларида, телекоммуникация тармоқларида ёки интернет тармоғида тарқатганлик учун ҳам жиноий жавобгарлик белгиланган.
Бундан ташқари:
— Зўравонлик хатти-ҳаракатларини амалга оширишга ундайдиган ахборот маҳсулоти болалар ўртасида тарқатилиши тақиқланади;
— Шафқатсизлик, жисмоний ва руҳий зўравонлик акс этган ахборот маҳсулотлари ёшга оид тоифаси белгиси (0+, 7+, 12+, 16+) билан маркировка қилинади;
— Шахснинг тасвирига бўлган ҳуқуқи узвий ва дахлсиздир. Шахсни идентификация қилиш имконини берадиган унинг тасвири айрим ҳолларда фақат шахснинг розилиги билан тарқатилади.
Биз эълон қилинадиган видеотасвирларда акс этган ноқонуний ҳолатларга нисбатан ҳуқуқ идоралари томонидан қонуний чора кўрилишини истар эканмиз, аввало, бундай материлларни қонун доирасида тарқатишимиз керак.
@mufasa_mh
Президент, Бош вазир, Тошкент шаҳар ҳокими ва Миралишер Мирзиёевлар бокс бўйича жаҳон чемпионати ўтаётган «Humo Arena»да финал баҳсларини кузатмоқдалар
@mufasa_mh
Алишер Қодировни мухлислари учун «ёмон хабар»:
«Миллий тикланиш» партияси президент сайловида ЎзЛиДеП билан биргаликда Шавкат Мирзиёев номзодини қўллаб-қувватлашини маълум қилди. Яъни ўзлари номзод кўрсатмайди.
@mufasa_mh
Давлат бошқаруви академиясида Олий Мажлис Қонунчиик палатаси ва Ёшлар ишлари агентлиги билан ҳамкорликда Қонунчилик палатаси ҳузуридаги Ёшлар парламентининг биринчи йиғилиши ўтказилибди.
Йиғилишда Президент маслаҳатчиси К.Куранбаевнинг ёшлар билан очиқ мулоқоти бўлиб ўтгани айтиляпти.
Бундан сал аввалроқ К.Куранбаев Президентнинг ёшлар ва спорт масалалари бўйича маслаҳатчиси этиб тайинлаган бўлиши мумкинлиги ҳақида ёзган эдим. Бироқ бу ҳақда ҳеч қандай расмий-норасмий бирор манбаларда хабар йўқ.
Президент Администрациясининг Ижро этувчи аппарати тўғрисидаги маълумотларда эса ҳали ҳанузга қадар Кахрамон Кучкарович -Президентининг давлат хизмати, аҳоли билан мулоқот ва маҳаллий ҳокимият органлари фаолиятини мувофиқлаштириш масалалари бўйича маслаҳатчисининг биринчи ўринбосари сифатида кўрсатилган.
Қизиқ.
@mufasa_mh
«Ичкиликлар сувтекин бўлиб қолган. Ёшлар ва ҳатто хомиладор аёллар алкоголь маҳсулотларини сотиб олиб, истеъмол қилиш ҳолатлари кўпаймоқда. Бу, аввало, оила учун ҳам, жамият учун ҳам ва давлат учун ҳам фоижиа. Менимча, алкоголи бор маҳсулотларнинг нархини кескин ошириш вақти келди», деб ўзининг таклиф ва фикрлари билан бўлишмоқда мутахассис.
Ўзбекистон 24 телеканали ушбу мавзуни кўтараётганига қараганда яқинда ароғни нархи ошиди-ёв, алкашларга қийин бўларкан-да)
@mufasa_mh
Тинчлик учун ташаккур... Озодлик учун ташаккур... Ҳаёт учун ташаккур! Келажагимизни ҳимоя қилганларга чуқур таъзим ва абадий хотира. Сизнинг жасоратингиз бебаҳо ва ўлмас, сиз авлодлар қалбида абадийсиз.
————
Спасибо за мир... Спасибо за свободу... Спасибо за жизнь! Низкий поклон и вечная память тем, кто отстоял наше будущее. Ваш подвиг неоценим и бессмертен, а вы – навеки в сердцах поколений.
Ҳич шунақа темаларга аралашмасдим: «жиноят қилдими, жазосини олсин нах*…» дердим. Бугун қайси платформага кирмай, шу болага ўқилган суд ҳукми ҳақида. Қизиқиб қарасам, террорист башара эмас, балки ўзимизни қалампир гулли дўппидаги йигит…
Кейин бу йигит ҳақида «от и до» суриштирдим: Нархозга грант билан кирган, ақлли «олтин бош» талабалардан, оилавий қийинчилик туфайли кутубхонада ишлган экан. Асосийси кўчадаги шакал эмас. Расмда минг ҳасрат билан қолган отаси ободонлаштиришда, мункайиб қолган онаси эса болницада санитарка бўлиб ишларкан.
Уч йил срок эмас, ну хотябы умрбод интернетга киролмайдиган жазо берса ҳам бўларди-ку! Кейин ҳар хил нарсаларни группаларга ташламасмиди дейман-да… Уриб-тепиб ўзимиз катта қилиб олардик. Ишонаманки, Шеф бағрикенг ва кечиримли, агар шу йигит ташшаббус билан озод қилинса, виждонан барчага ўрнак бўладиган йигит бўлармиди?
@mufasa_mh