Каналда сиз долзарб мавзулар, янгиликлар ва қизиқарли мулоҳазаларни кузатишингиз мумкин Муаллиф 👉 Мирсаид Хайдаров Facebook 👉 https://www.facebook.com/mirsaidakbarovich Twitter 👉 https://twitter.com/mufasa_mh Боғланиш 👉 @Mufasaga_murojaat_bot
Қашқадарёда 5 суткага кесилиб кетган блогерлар бўйича расмий муносабат берилибди.
Хуллас, 29 май куни тахминан соат Шаҳрисабзни ГАИлари Пиллакашлик кўчасида 2 та давлат рақамисиз, ойналари тўлиқ қорайтирилган ва рухсатсиз қайта жиҳозланган «Жентра»ларга нисбатан ҳужжатларни расмийлаштиришда «котта болла» ГАИларни қонуний талабларини бажармасдан жанжал чиқариб, оммани ўзига қаратган экан.
Ҳолатга аниқлик киритилса, «котта болла» ўзимизни қоракўз блогерлар бўлиб чиққан. Ну қонун ҳаммага баробар, тем более халқ назаридаги одамлар икки карра қонунларга риоя қилиши керак, бошқалар шулардан ўрнак олишади.
Суд уччаласига 5 суткадан маъмурий қамоқ жазосини тайинлаган.
Блогерлар қамағда, ГАИлар хизматда, мошиналар штраф плошадка
@mufasa_mh
Маҳаллабай пора олиш: Навоийда ҳоким ёрдамчиси қўлга тушди
Хатирчи туманида истиқомат қилаётган 27 ёшли қашшоқ М.А. 25 млн сўм кредит олиш ва тадбиркорликни бошлаш мақсадида Б.Т. орқали шу маҳалланинг ҳоким ёрдамчиси Ш.И.га учрашган.
Ҳоким ёрдамчиси Ш.И. эса қашшоқ М.А.га тавсиянома текинга берилмаслигини айтган.
Ҳоким ёрдамчиси қашшоқдан 100 АҚШ доллари ва 900 минг сўм пулларни олаётган пайтда қўлга тушган.
Ҳоким ёрдамчиси Ш.И. ва кредит олувчиларни топиб унга элтувчи Б.Тга нисбатан ЖКнинг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилган.
Энг қизиғи эса, ҳоким ёрдамчиси лавозимида ишлаётган Ш.И бир неча йил муқаддам товламачилик жиноятини содир этиб жазо муддатини ўтаган экан. Хуллас, қўйлар бўрига ишониб топширилган. Агар яхшилаб текширилса, бу ҳоким ёрдамчиси лавозимга «проста так» келиб қолмагани ойдинлашар-а?
@mufasa_mh
2023 йил 9 февраль куни «Ўзбекнефтгаз» АЖ билан «MEDIA SETKA» МЧЖ ўртасида 439 млн сўмлик тўғридан-тўғри шартнома тузилган.
Бир дона пиар материалнинг баҳоси қарийб 5 млн сўм этиб белгиланган.
Шартномада «MEDIA SETKA» МЧЖ томонидан айнан қайси ОАВ ва интернет нашрларида пиар материалларни жойлаштирилиши кўрсатилмаган.
Ижтимоий тармоқларда Media setka номи ва манзили билан бирорта саҳифа ёки сайт йўқ.
@revizor_uzb
Зойир Мирзаев: «Стол — халқ билан раҳбар ўртасидаги девор! Шу деворни олиб ташлаб ўтириб олинг, жайдари бўлиб, керак бўлса, ерга кўрпача ташлаб ўтиринг!»
Зойир тоға аҳоли билан мулоқот қилиш ҳақида гапирди.
@mufasa_mh
Бу инсон бирор марта менга босим ўтказмади, қўрқитмади, қаматишга ҳаракат қилмади...
Бош вазир Абдулла Нигматовични энг кўп танқид қиладиган мен бўлсам керак.
Айрим пайтлари ошириб юборган пайтларим ҳам бўлган.
Лекин бу инсон бирор марта қўлидаги ресурсдан фойдаланиб менга босим ўтказмади, ноқонуний ҳаракатларни содир этмади, қўрқитмади, қаматишга ҳаракат қилмади.
Туғилган кунингиз муборак бўлсин, Жаноб Бош вазир!
@mufasa_mh
Сингапур Президенти Ҳалима Яқуб Тошкентга Ўзбекистон ҳаво йўлларига қарашли оддий фуқаролик самолётида келганга ўхшаяпти.
Даже бизнес-жетга ҳам пули йўқми дейман (Сингапур дунёда коррупция бўйича энг паст кўрсаткичли мамлакатлардан бири ҳисобланди).
Ҳалима Яқубни аэропортда бош вазир ўринбосари Зулайҳо Маҳкамова ва бошқалар кутиб олган.
@mufasa_mh
2023 йил 15 май куни Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги билан "SKY EVENTS" ўртасида тўғридан-тўғри шартнома тузилган. Ушбу шартномага кўра, вазирлик томонидан мехмонлар учун 155 млн сўмлик (ҚҚС билан) дастурхон ёзилган.
Шохона дастурхонда порцияси 226 500 сўмлик грилда қовурилган лосос балиғи филеси ва бошқа ноз-неъматлар ўрин олган.
@revizor_uzb
СМСни бири
“Эчки”ларни эмас, ҳақиқий зотдор эчкиларни кўргазмаси бўларкан.
@mufasa_mh
40 йил бирга яшаш — бутун умрдир. Сизларга қараб, бахт, севги ва садоқат нималигини аниқ тушунса бўлади. Парвардигор ўз паноҳида асрасин!
————
40 лет вместе – это целая жизнь. Глядя на вас, отчетливо понимаешь, что такое счастье, любовь и преданность. Да благословит вас Всевышний!
Абдулла Қодирийнинг уй-музейида "Замонавий мода" ҳафталиги доирасида СССР (Қодирийни отиб ўлдирган тузум) байроғи тарғибот қилинибди.
Ёшлар ишлар агентлиги ва Ёшлар иттифоқи ҳар қанча ушбу тадбирга алоқадорликларини рад этаётган бўлсалар-да, тадбир ташкилотчилари ушбу ташкилотларни ҳамкор сифатида кўрсатяпти.
@mufasa_mh
Марказий сайлов комиссияси Ўзбекистон президенти сайловига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш билан боғлиқ харажатлар сметасини 174 млрд 130 млн сўм этиб тасдиқлади.
Президентликка номзодларнинг ҳар бирига сайловолди ташвиқоти учун 4 миллиард сўмдан ортиқ маблағ ажратилиши маълум қилинди.
@mufasa_mh
"Қовун тушуриш" бошланди:
ХДПдан президентликка номзод Улуғбек Иноятов интернет, ижтимоий тармоқлар орқали тижорий фаолият, реклама билан шуғулланаётганлар даромадларини солиққа тортиш ва "мактаб солиғи"ни жорий этишни таклиф қилибди.
Вообще-то, бу фаолият билан тури билан шуғулланаётганлар солиққа тортилган, лекин улар ўзини ўзи банд қилган деб ҳисобланиши сабабли имтиёз берилган.
Лекин тўйга или давлат тадбирларига 2500-3000 доллардан пул оладиган ашулачи эмас, маҳалласидаги чойхонани рекламаси учун 200 минг сўм пул олган қашшоқ блогер кўзга кўриниб кетибди.
@mufasa_mh
Ҳар йили ёзнинг жазирама кунларида ғалладан бўшаган ерларда сомон пояларини ёқиб юбориш авжига чиқади. Бу экологияга жиддий таъсир кўрсатади. Қанча гапирилса ҳам, жазо қўлланса ҳам фермерлар далани ёқаверади, ёқаверади…
Табиат ресурслари вазирлигини чиновниклари «бу йил туну-кун рейд бўлади, қатъий жазо қўлланилади» деяпти.
@mufasa_mh
2023 йил 9 февраль куни «Ўзбекнефтгаз» АЖ билан «XABAR GAZETASI» УК ўртасида 322,5 млн сўмлик тўғридан-тўғри шартнома тузилган.
Ушбу шартномада xabar.uz сайтида йил охирига қадар жами 80 дона пиар материл жойлаштириши кўрсатилган. Ҳар бир пиар материалнинг баҳоси 4 млн 32 минг сўм этиб белгиланган.
Шартнома тузилган санадан бошлаб то ҳозирги кунга қадар xabar.uz сайтида «Ўзбекнефтгаз» АЖ фаолияти боғлиқ жами 4 дона пиар материал жойлаштирилган. Охирги материал — «Ўзбекнефтгаз» АЖда бошқарув раиси ўзгариши билан боғлиқ.
Шартнома бўлишига қарамай, компания бошқарув раиси ўзгариши билан пиар ҳам тўхтатилган. Қизиқ.
(Давоми бор ва жуда қизиқ)
@revizor_uzb
Фарғонада район ҳокими бўлиш ставкаси 80 минг доллар экан-да!
Ўзини президент администрацияси ходими сифатида таништириб, Учкўприк туман ҳокими лавозимига тайинлаш эвазига фуқародан 80 минг АҚШ доллари талаб қилган шахслар қўлга олинди.
@mufasa_mh
Айни пайтда Ўрта Чирчиқ туманидаги «Ташморе»да сўнгги қўнғироқ муносабати билан катта гала концерт бўляпти.
Битирувчилар мазза қилиб ўйняпти. Яна бир қизиқ ҳолат: битирувчилар туман ҳокими билан бирга расмга тушиш учун навбатда туришибди. Бизни пайтларда ҳеч ким концерт ҳам қилиб бермасди, туман ҳокимлари даладан чиқмасди ва ёшлар ҳеч қачон уларни олдига яқинлаша олмасдилар.
@mufasa_mh
Бир соатда 300 миллион сўмлик трекердан 7200 та сотилибди.
Қашшоқ деганларим учун мени кечиринглар!
@mufasa_mh
Тошкент вилояти прокурори Шавкатжон Рахимовни куйиниб гапиришича, Халқ бакни Қибрай филиали раҳбари ва унинг шериклари «Ёшлар келажагимиз» давлат дастурига ажратилган 14 та ҳолатда 1 млрд сўмдан зиёд пул маблағларини «йўқ қиворишган».
@mufasa_mh
ОТМларни жаҳон рейтингида ўрнини кўтариш учун — 200 000 доллар!
Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги томонидан Ўзбекистоннинг 10 та олий таълим муассасасини дунё рейтинги индикаторида баҳолаш хизматларини харид қилиш учун "QS Quacquarelli Symonds Limited" (Буюк Британия) билан умумий қиймати 200 000 АҚШ долларига тенг шартнома тузилган.
@revizor_uzb
Айтганимдек, алкоголь маҳсулотлари нархи ошаркан. Бу бўйича лойиҳа муҳокамага қўйилди.
Алкашлар, ўз ҳақингиз учун курашинглар 😅
@mufasa_mh
Мурод Назаров — унчалик бой ва кучли эмас, оила даврасида 200 минг сўмлик иштон кийиб юрадиган оддий бир йигит экан.
Кун келиб ҳаммасини билиб олар эканмиз.
@mufasa_mh
Gazeta.uz томонидан тарқатилган «Германиянинг KfW давлат банки Ўзбекистонга бюджетни қўллаб-қувватлаш учун 500 миллион евро миқдорида кредит ажратади» мазмунидаги хабарга ўзгартириш киритилди. Ноаниқликлар бартараф этилди.
Шунингдек, кредит бюджетни эмас, балки ислоҳотларни қўллаб-қувватлаш учун олинаётгани аниқлаштирилди.
Вазиятга тезкорлик ва масъулият билан ёндашгани учун Иқтисодиёт ва молия вазирининг матбуот котиби Сарвиноз Аҳмедовага ўз миннатдорчилигимни билдираман.
UPD. Пост қайта таҳрирланган.
@mufasa_mh
«Ҳудудгаз Тошкент» газ таъминоти филиалининг «Ўртачирчиқтумангаз» газ таъминоти бўлими етакчи муҳандиси М.О. маҳаллий МЧЖга қарашли автомобилларга газ қуйиш шохобчасида белгиланган меъёрдан ортиқ компрессор жиҳозлари ўрнатилганлиги учун жарима расмийлаштирмаслик эвазига 8 минг АҚШ доллари олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.
Тезкор суриштирув ҳаракатлари давомида, у мазкур пул маблағини «Ҳудудгаз Тошкент» газ таминоти филиалининг етакчи муҳандиси Б.М. кўрсатмасига асосан олганлиги аниқланиб, ушбу шахс ҳам ушланди.
Ҳозирда ҳолат юзасидан мазкур мансабдор шахсларга нисбатан Жиноят Кодексининг 210-моддаси (пора олиш) билан жиноят иши қўзғатилган. Иккаласи ҳам қамағда.
@mufasa_mh
Олий суд томонидан экстремизм ва терроризм ғоялари билан йўғрилган деб топилган Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кириш, тайёрлаш, тарқатиш ва намойиш этиш тақиқланган материаллар рўйхати (2023 йил 17 май ҳолатига кўра) эълон қилинибди.
Қаранглар-чи, бу рўйхатда мени каналим йўқмкан ишқилиб?
@mufasa_mh
Хушхабар, қашшоқлар: Хитой Марказий Осиё давлатларига қашшоқликни камайтириш учун грант асосида 26 миллиард юан (тахминан 3,72 миллиард доллар) миқдорида молиявий ёрдам беради.
«Фақирлик фахримдир»
@mufasa_mh