mufasa_mh | Unsorted

Telegram-канал mufasa_mh - Mufasa

10317

Каналда сиз долзарб мавзулар, янгиликлар ва қизиқарли мулоҳазаларни кузатишингиз мумкин Муаллиф 👉 Мирсаид Хайдаров Facebook 👉 https://www.facebook.com/mirsaidakbarovich Twitter 👉 https://twitter.com/mufasa_mh Боғланиш 👉 @Mufasaga_murojaat_bot

Subscribe to a channel

Mufasa

🇺🇿«Ўзбекистон Республикасининг Давлат байроғи тўғрисида»ги Қонунга ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида Ўзбекистон Республикаси қонуни муҳокамага қўйилди.

Юртдошларимиз аллақачон ўз таклифларини юборишмоқда!

☝️ Хўш, унга кўра қонун лойиҳасига қандай ўзгаришлар киритилади?

PS. Сиз ҳам қуйидаги манзиллар орқали ўз таклифларингизни юборишингиз мумкин:

fan@parliament.gov.uz

https://parliament.gov.uz/oz/regulation/17

https://regulation.gov.uz/oz/d/81075

@mufasa_mh

Читать полностью…

Mufasa

Шу постга ҳам яқинда икки йил бўларкан. Вақт тез ўтяпти-я?

@mufasa_mh

Читать полностью…

Mufasa

Бугун жуда қизиқ ишлар бўляпти. ИИВ томонидан ўзбек тилида берилган расмий ҳабар русча перевод қилинганда фуқаронинг исм шарифи (У.С)ни «уроженец США» деб кўрсатяпти.

Айримлар эса буни скрин қилиб провокация қиляпти. «Пластмасса калла»лар эса «ана, Америка фуқароси бўлган экан, шунинг учун Бўкани началник милицияси ишдан кетибди» деб алжираб ётибди.

Ғалати одамлар кўп-а?

@mufasa_mh

Читать полностью…

Mufasa

Хизмат вазифасига масъулиятсизлик билан ёндашган Бўка тумани ИИБ бошлиғи А.Бабаханов, унинг биринчи ўринбосари В.Худайқулов, жиноят қидирув бўлими раҳбари Ж.Субанов, тергов бўлими бошлиғи Ж.Ачилов, шунингдек навбатчилик қисми масъули Ш.Ибрагимовлар эгаллаб турган лавозимидан озод этилди.

@mufasa_mh

Читать полностью…

Mufasa

Зойир тоға: келин, топинг уйлантирамиз! Миразиз Мирсултонов (Ёшлар ишлари агентлиги) совчиликка боради

Зойир Мирзаев Қуйи Чирчиқ туманида ўзига бириктирилган ижтимоий ҳимояга муҳтож ёшлар билан учрашди.

@mufasa_mh

Читать полностью…

Mufasa

2023 йилнинг 31 май куни «Z.T.» МЧЖ рахбари «И.Д.» фуқаро «И.Б.»нинг ишончига кириб, уни алдаб, узининг Дин ишлари Қўмитасида ишловчи танишлари орқали 12 500 АҚШ доллари эвазига «Ҳаж» зиёратини амалга ошириш учун «квота»олиб беришни ваъда қилиб, шундан 1 000 АҚШ долларини олган вақтда ушланган.

@mufasa_mh

Читать полностью…

Mufasa

Зангиоталик собиқ синфдошлар (ҳозирда тадбиркор дўстлар) 3 млрд сўмга мактаб ҳудудида спорт майдони ва истироҳат боғи қуриб беришибди.

Хизмат кўрсатиш давлат-хусусий шерикчилик тизими асосида йўл қўйилган экан, яьни келиб тушаётган маблағлар мактабни эҳтиёжлари учун ишлатилади.

Тошкент вилояти ҳокимлиги ушбу тадбиркор дўстларга ўз миннатдорчилигини билдиряпти.

Менимча, бошқа собиқ синфдошлар ҳам ўз мактаблари учун «давай-давай» қилиб, шунақа ҳайрли ишларни одат қилишса мактаблар янада обод бўлади.

@mufasa_mh

Читать полностью…

Mufasa

Мазкур ҳолат бўйича “Сомса ва Ош маркази”нинг эгаси боғланиб, унга тегишли ошхонада Санэпидхизмат томонидан ҳеч қандай текширувлар ўтказилмаганлиги ва ошхона фаолияти давомида қонунбузар ҳолатлари аниқланмаганини маълум қилди.

Бу бўйича ҳозирга қадар расмий муносабат берилмаган бўлса-да, негадир ошхона раҳбарини гапларига ишондим.

@mufasa_mh

Читать полностью…

Mufasa

Марказий банк раиси Мамаризо акани айтишича, ҳозирда аҳолининг қўлида қарийб 12 млрд АҚШ доллари бор экан.

Менимча, бу пулларнинг асосий қисми чиновник-олигархларнинг қўлида бўлса керак. Улар ҳам аҳолига киради-да.

@mufasa_mh

Читать полностью…

Mufasa

Шефнинг тегишли фармони билан Президент Администрацияси Ҳуқуқий экспертиза ва комплекс таҳлил қилиш департаменти раҳбарининг ўринбосари Мансурбек Полвонзода Оллоёров Ўзбекистон Республикаси Президентининг ижтимоий ҳимоя масалалари бўйича маслаҳатчиси – Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги директори лавозимига тайинланди.

@mufasa_mh

Читать полностью…

Mufasa

Янги ташкил қилинган марказга директор тайинланди

Воҳид Хамидов
Таълимни ривожлантириш республика илмий-методик маркази директори лавозимига тайинланди.

@mufasa_mh

Читать полностью…

Mufasa

Ҳозирги кунга қадар Зангиота тумани прокурори ўринсбосари сифатида ишлаб келаётган Тўлқин Каримов — Оҳангарон шаҳар прокурори лавозимига тайинланди.

Т.Каримов ёш бўлишига қарамай жиноятчиликка қарши курашиш борасида прокуратура тизимида ўзига хос ўрин ва тажриба эга. Прокурор лавозимига ёш кадрлар тайинланаётгани қувонарли ҳолат.

@mufasa_mh

Читать полностью…

Mufasa

Ер сотарлар қўлга тушди:

Нуробод тумани. «Ch.M.»фермер хўжалиги раҳбари Ш.Р. хўжаликнинг 1,5 гектар ер майдонини фуқаро Д.С.га фирибгарлик йўли билан 120 000 АҚШ долларига сотишга келишиб, шундан 60 000 АҚШ долларини олган вақтида ушланган.

Мирзо Улуғбек тумани. Фуқаро Х.Т. (муқаддам судланган) ва бошқалар ўзаро тил бириктириб, Қашқадарё вилояти, Кўкдала тумани ҳудудидан деҳқон хўжалиги юритиш учун ажратилган 1 гектар ер майдонини фуқаро М.Я.га гўёки юқори лавозимда ишловчи танишлари ёрдамида унинг номига расмийлаштириб бериши эвазига 20 000 АҚШ долларини олган вақтида ушланган.

Тўрткўл тумани. Фуқаролар Р.Х. ва Л.Р. Элликқалъа тумани, «Истиқлол» МФЙ ҳудудидаги 12 сотих ер майдони фуқаро М.С.га 14 000 АҚШ долларига сотишга келишиб, 6 000 АҚШ доллари ва 92 млн сўмни олган вақтида ушланган.

@mufasa_mh

Читать полностью…

Mufasa

Маданият ва туризм вазири Озодбек Назарбеков нафақат "KOBA SAN’AT MAJMUASI" МЧЖнинг таъсисчи бўлган, балки яқин-яқингача "BEST ORGANIZER" МЧЖнинг 42 фоиз улушига эгалик қилиб келган.

Озодбек Назарбековнинг бу икки МЧЖлардаги улушлари ҳозирда унинг фарзанди — Назарбеков Жаъфарбек Озодбек ўғлига ўтказилган.

"BEST ORGANIZER" МЧЖ (ўғил) — театрлар фаолияти орқали даромад топади, театрлар фаолиятини эса Маданият ва туризм вазирлиги (ота) тартибга солади.

Озодбек Назарбековнинг продюсери ва оилаивий бизнес ҳамкори, яқин йилларда эса Маданият вазирлигининг ходими сифатида фаолият юритиши айтиладиган Дадабоев Илёс Ибрахимовични ҳам ўша пайтда "BEST ORGANIZER" МЧЖда (58 фоиз) улуши бўлган.

Бундан ташқари, Дадабоев Илёс Ибрахимович "Tanovor" МЧЖ (100%)нинг улушига эгалик қилган, ҳозирда ушбу улуш (афтидан унинг фарзанди) Иброҳимов Аббос Илёс ўғлига ўтказилган.

Шунингдек, Иброҳимов Аббос Илёс ўғли ҳозирги кунда Назарбеков Жаъфарбек Озодбек ўғли билан бизнес шериклик қилади: "ANDTOSH KELEJAK" МЧЖда Назарбеков Жаъфарбек Озодбек ўғли 50 фоиз улушга, Иброҳимов Аббос Илёс эса 30 фоиз улушга эгалик қиладилар (аввал ушбу улуш Дадабоев Илёс Ибрахимовичга тегишли бўлган).

"CONTENT MUSIC" МЧЖнинг 100 фоиз улуши Иброҳимов Аббос Илёс ўғлига тегишли. Мазкур МЧЖнинг аввалги номи "CONTENT GAZ TRADE" бўлган ва унинг ягона таъсисчиси Дадабоев Илёс Ибрахимович ҳисобланган.

Очиқ маълмотларда "BEST ORGANIZER", "Tanovor" ва "CONTENT MUSIC" МЧЖларни театрлар фаолияти орқали даромад топиши кўрсатилган ва уларнинг барчаси бир манзилда, яъни Тошкент шаҳри Чилозор тумани Шарқ тонги кўчаси 11/1-уйда фаолият юритадилар.

Ушбу манзилда фаолият юритувчи ва театрлар фаолияти орқали даромад топувчи яна бир фирма — "ZOLOTOY RAKURS" МЧЖ ҳам жойлашган, бир вақтлар Дадабоев Илёс Ибрахимович унинг 2 фоиз улушига эгалик қилган.

@revizor_uzb

Читать полностью…

Mufasa

Тошкент шаҳри ҳокимлигини янги «прокурорский» маъмурияти ишни собиқ бизнесмен-ҳоким қарорларини отмен қилишдан бошлади, шекилли.

Ну майли, бизнесмен ҳокимни қарорлари ноқонунийдир, лекин бунда тадбиркорларни нима айби бор? Даже савдо дўкони ўрнини аукционда сотиб олганлар ҳам бор экан.

Бу вазиятда мени кўпроқ сиёсий томони қизиқтряпти: нима учун айни сиёсий жараёнлар палласида Тошкентнинг янги (Ц-1) ва эски (Кўкалдош мадрасаси) марказидаги тадбиркорларни жойларига «атака» қилиняпти?

Хўп, эски бизнесмен-ҳокимни «кирдикорлари» фош қилиниб, бузиб ташланди, ҳозирги прокурор-ҳокимни қарорларига асосланиб тадбиркорлар бошидан қурди дейлик. Кейин, масалан милиция-ҳоким келиб, бу прокурор-ҳокимни қарорларини отмен қилиб ташламайдими? А, бу «сичқон-мушук» ўйнидан нега тадбиркорлар зарар кўришлари керак?

@mufasa_mh

Читать полностью…

Mufasa

Инкассация учун ярим миллиард сўмлик KIA Sorento

Республика Инкассация хизмати томонидан 519 млн 900 минг сўмга KIA Sorento Comfort автомобили харид қилиняпти.

PS. Харид мақсади ноқаниқ, яъни бу қимматбаҳо машинада пул ташаладими ёки инкассация хизматини "коттакони" юрадими?

@revizor_uzb

Читать полностью…

Mufasa

Халқ банки 100 минг долларга машиналар харид қиляпти

АТ "Халқ банки" томонидан жами 1 млрд 104 млн сўмга 4 дона Tracker-2 Premier Plus автомобили харид қилиняпти (1;2;3;4). Ҳар бир автомобилнинг нархи — 276 млн сўм.

@revizor_uzb

Читать полностью…

Mufasa

Ижтимоий тармоқларда юқоридаги сурат гўёки Бўкадаги ҳолат акс этган деб фейк хабар тарқатилмоқда.

Бу «пластмасса калла»лар даже фактчекинг ҳам қилиб кўрмайди, ақли етмайди — мияси қисиб қолади буларни.

Вот, бу суратдаги ҳолат уч йил аввал «Сангорд»даги ўта хавфли рецевидистни ўлими билан боғлиқ. Ўша пайтда ушбу ҳолат бўйича Ички ишлар вазирлиги ҳам, Бош прокуратура ҳам расмий муносабат берган.

Менимча, бу иркитлар одамларни ҳиссиётидан фойдаланиб, одамларни милицияларга қарши қўйиб халқни кўчага олиб чиқишмоқчи шекилли.

@mufasa_mh

Читать полностью…

Mufasa

Ички ишлар биносида одам ўлиши янгилик эмас: Бўка ИИБда фуқаро вафот этгани ҳолати бўйича 2 та опер ҳибсга олинди

Бўка туманида терговга жалб қилинган гумонланувчи шахснинг вафоти билан боғлиқ ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 235-моддаси (Қийноққа солиш ва бошқа шафқатсиз, ғайриинсоний ёки қадр-қимматни камситувчи муомала ҳамда жазо турларини қўллаш) билан жиноят иши қўзғатилди. Воқеага алоқадор бўлган 2 нафар тезкор ходим ҳибсга олинди. Тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

@mufasa_mh

Читать полностью…

Mufasa

Иккинчи тадбир:

«A.K.» МЧЖ раҳбари «A.M.» ва жамият ходимлари «И.И.», «М.Х.»лар бир гуруҳга бирлашиб, олдиндан жиноий тил бириктириб, фуқаро «Т.И.»нинг ишончига кириб, уни алдаб, унга юқори лавозимда ишловчи мансабдор танишлари орқали 10 000 АҚШ доллари эвазига «Ҳаж» зиёратини амалга ошириш учун «Ҳаж визаси» қилиб беришни ваъда қилиб, шундан 3 000 АҚШ долларини олган вақтда ушланган.

@mufasa_mh

Читать полностью…

Mufasa

21 ёшли йигит Чилонзор ИИБни 4-этажидан сакраб ўлди дейилган ҳолат бўйича прокуратура фактларни эълон қилди

PS. Агар терговга ҳалақит бермаса, прокуратура жамоатчилик вакилларини воқеа жойини кўздан кечиришлари учун олиб бориши керак. Менимча, шунда тақдим қилинаётган фактларга янада ишонч ортади.

@mufasa_mh

Читать полностью…

Mufasa

Ва ниҳоят Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси расмий муносабат билдирди.

Унда маълум қилинишича, «Тошкент шаҳар бошқармаси томонидан айнан хабарда таъкидланган рейд тадбири ўтказилмаган ва ходимлар томонидан сомсахоналардан бирида эшак гўшти сақланаётгани аниқланди, деган хабарлар ҳеч қандай асосга эга эмас» экан.

«Сомса ва ош» марказига бориб, энди бемалол овқатланса бўларкан.

@mufasa_mh

Читать полностью…

Mufasa

Шерзод Миржалилович Рабиев Адлия вазирининг ўринбосари лавозимига тайинланди.

Адлия вазири ўринбосарлари Актам Мухаммадиев ва Тўлқин Абдусатторов бошқа ишга ўтганлиги муносабати билан вазифаларидан озод этилди.

@mufasa_mh

Читать полностью…

Mufasa

Ижтимоий тармоқда "Яккасарой туманида ўтказилган рейдларда ГРАНД МИР меҳмонхонасининг ёнида жойлашган сомса ва ош марказида 128 кг эшак гўшти сақланаётгани фош этилган"ига оид хабар тарқалмоқда.

Мазкур хабарни текшириш мақсадида расмий манбаларга кўз югуртириб чиқдим. Санэпидхизматга тегилши иккита сайт бор экан — https://www.sanepid.uz/ ва http://new.sanepid.uz/uz, бироқ бу сайтларда юқоридаги ҳолатга оид хабар йўқ. Иккала сайтда Санэпидхизматнинг телеграм мессенжерига ўтиш ҳавола жойлаштирилган, бироқ ҳавола орқали ўтилганда, у ерда фақат (/channel/sanepidxizmat) @OddiyDasturchi аккаунти ҳақида хабар мавжуд холос.

Расмий манбаларда ҳеч нима йўқ экан, демак юқоридаги хабарга ишонишга мажбурмиз.

@revizor_uzb, Санэпидхизмат томонидан сайт ва ижтимоий тармоқлар учун сарфланаётган маблағларини бир ревизия қилиб берсангиз бўларкан.

@mufasa_mh

Читать полностью…

Mufasa

Таълимни ривожлантириш республика илмий-методик маркази директори лавозимига тайинланган Воҳид Хамидов — «AVTOTEST MIROBOD» ва «NOVDA EDUTAINMENT» МЧЖларнинг раҳбари ҳисобланади (01.06.2023 йил ҳолатига).

@revizor_uzb

Читать полностью…

Mufasa

Абдулла акамни матбуот котиби томонидан маълум қилинишича, Бош вазир Абдулла Арипов Тошкент шаҳрини и.о. ҳокими Ш.Умурзаков билан Ц-1ни бирга кезгани, домларни биринчи қаватидаги ресторан ва маганзинларни бузиш бўйича кўрсатма бергани ёлғон ҳамда ҳақиқатга мутлақо тўғри келмас экан.

Абдулла акам 28 май куни Самарқандда бўлган. Ц-1 даги бузишларда на Бош вазирни ўзи, на КабМиндан бирорта чиновник иштирок этмаган ва кўрсатма бермаган экан.

@mufasa_mh

Читать полностью…

Mufasa

2023 йил 30 май куни "FARG‘ONAAZOT" АЖ билан "STARLOG MOTORS" МЧЖ ўртасида жами 825 млн 480 минг сўмга икки дона BYD Song Plus электромобилини харид қилиш бўйича шартнома имзоланган.

@revizor_uzb

Читать полностью…

Mufasa

Бу йил 16-20 октябрь кунлари Бутунжаҳон туризм ташкилоти (UNWTO)нинг Бош Ассамблеяси 25-юбилей сессияси Самарқандда ўтказилади. Вот, Табиат ресурслари вазири Азиз Абдухакимов Мадридга бориб, шу масалани Зураб Пололикашвили билан муҳокама қилиб юрибди. Мадтурни зами ҳам борган.

Мадтур вазири Озодбек эса бизнесдан ортмаяпти шекилли, а? Ўзи тинчгина турзимни Абдухакимовга қайтариб бериш керак, шундан бошқаси эплолмайди.

@mufasa_mh

Читать полностью…

Mufasa

Хўп, қурулишлар ноқонуний экан — гап йўқ! Лекин шуни бузиш йўли билан эмас, ўша биноларни қонунийлаштириш йўли орқали масалани ҳал қилишни не ужели иложиси йўқ?

«Pie Republic», «Belle Maman», «Teppanyaki» ва «Chaykof» каби машҳур ресторанлар ўша жойларни қонунийлаштириш учун давлатга тўланадиган ҳар қандай тўловга рози бўлишса керак деб ўйлайман.

Ҳайронман. Менимча, ҳокимиятни янги состави ўз «куч»ини бундай намоён қилганидан кўра, ишни тадбиркорлар билан диалогдан бошлагани афзал эди.

@mufasa_mh

Читать полностью…

Mufasa

Шеф: Келгуси йилда «Очиқ бюджет»га бериладиган маблағ 3 карра оширилиб, 24 триллион сўмга етказилади

@mufasa_mh

Читать полностью…
Subscribe to a channel