Қашқадарё вилояти ҳокимлиги тўғридан-тўғри шартнома тузиш орқали "SPORT LEADER" ХКдан жами 388 млн 441 минг сўмга Technogym югуриш йўлаги ва велотренажерини харид қиляпти.
Очиқ маълумотларда харид мақсади кўрсатилмаган. Вилояти ҳокими спорт билан шуғулланиш учун харид қилаётган бўлса, унда яхши. Фақат буни солиқ тўловчилар ҳисобидан харид қилиниши қанчалик тўғри, буни билмадим.
@revizor_uzb
«Жаннат»ни тарк этганлар учун «дўзах»да концерт
Юз миллионлаб пул сарфланиб Лондоннинг машҳур Tower Bridge кўприги яқинида «Silk Road Samarkand» фестивали бўлиб ўтди.
Унда Гулсанам «агар жаннат кўкда бўлса, остидадур Ўзбекистон, агар ерда бўлса устидадур…» деган шиғирни қўшиқ қилиб куйлаб берди. Балким фестивалдан мақсад — европалик туристларни Ўзбекистонга жалб қилиш бўлгандур, лекин унда асосан жаннатнинг «ости ва усти»ни тарк этиб, «дўзах»га кетган ўзимизни қоракўзлар иштирок этмоқда.
Айни шу пайтда эса «жаннат»ни устидан даҳшатли қум бўрони кўтарилаётган эди.
@mufasa_mh
Ўзбекистонда бир ой давомида байрам қилишига алоҳида эътибор қаратиладиган ягона тоифа — ёшлар. Бу йилги ёшлар ойлиги ҳар йилгидан ҳам кўра зўр бошланди ва ҳудудларда ўзгача шукуҳ билан давом этяпти. Аниқ режали ва тартибли, асосийси, ёшларнинг мазза қилишига алоҳида эътибор берилган.
Видеода 16 июнь куни Самарқандда ўтган ёшлар фестивалини кузатиб, ёшларнинг қанчалик юқори кайфиятда эканини кўриш мумкин. Бу каби фестиваллар ҳамма ҳудудларда ўтказиляпти.
Яна бир жиҳат диққатни тортди. Бу йил илк марта “Беш ташаббус олимпиадаси” доирасида касблар танловлари ўтказилибди. Ғолиблар 1-ўрин 100 млн сўм, 2-ўрин 75 млн сўм, 3-ўрин эса 50 млн сўм пул мукофотлари билан тақдирланган. Ростан мана шу касб-ҳунарли ёшлар ўртасида танловлар ўтказиб, уларни муносиб тақдирлангани ҳам олқишланадиган иш.
Хуллас, ёшлар, йил давомида ўқидингиз, ишладингиз. Бир йилда бир марта ғуборларни чиқариб, мана шундай ёшлар фестивалларида мазза қилиб ҳордиқ чиқариб ҳам туриш керак.
@mufasa_mh
«Кун.уз» текширилмаган, ҳақиқатга тўғри келмайдиган ва асосий қисми ёлғон ахборотларни эълон қилмоқда-ми?
Бир неча дақиқа олдин «Кун.уз» да «Тошкент вилояти ИИББда иккита минтақавий бўлинма раҳбарлари қўлга олинган» сарлавҳаси билан хабар эълон қилинди
Ушбу хабарни «Кун.уз» манбаси сифатида бошқа оммавий каналлар ҳам эълон қилишмоқда. Бироқ, хабарда келтирилган маълумотлар “фактчеккинг” қилинмаган ва асосий қисми ёлғон, ҳақиқатга тўғри келмайди.
«Кун.уз»да Тошкент вилояти ИИББ Ахборот хизмати билан боғланиш, рақамлари ва маълумотга аниқлик киритиш имкони бор бўлсада, миш-мишларга таяниб, асосий қисми ёлғон ахборотни оммавий телеграм каналида эълон қилди. Хабар 100.000 ўқувчи кўригидан сўнг қайта таҳрирлаб қўйилди. Аммо шунда ҳам нотўғри маълумотлар қолдирилди.
Бундан ташқари кеча, 13 июнь куни ҳам «Кун.уз» телеграм каналида, "85 кундан бери ҳибсда қолаётган таржимон” номи билан, ҳақиқатга тўғри келмайдиган ахборот эълон қилинган. Нашр бу хабарни ҳам эълон қилишдан аввал, аниқлик киритмади, расмий изоҳ талаб қилмади.
Ҳолатлар юзасидан нашр муҳаррири билан боғланиб изоҳ бердим. Бунга жавобан эса “Хаа, майлии, ёлғон бўлса ўзингларда бирор нарса ёзиб қўярсиз”, деган жавобни олдим.
Бугунги кунда «Кун.уз» нашри давлат рўйхатидан ўтган, катта қамровда ахборот етказувчи эканини ҳисобга олган холда, оммавий каналда тарқатилаётган ёлғон, ҳақиқатга тўғри келмайдиган ахборотлари учун, қонуний тартибда жавобгарлик белгиланишини талаб қиламан!
Бобур Туляганов,
Тошкент вилояти ИИББ Ахборот хизмати раҳбари
@mufasa_mh
«Ишдан ташқари иш»
Маданият ва туризм вазири Озодбек Назарбеков уч кунча аввал ўзининг ходими (собиқ продюсери ва бизнес шериги) Илёс Дадабоевга тегишли тўй маросимида қўшиқ куйлагани айтиляпти.
Тўғрида, талант бор. Овоз бор. Тўйларни яхши қиздиради. Тем более яқинда ўзига тегишли бизнесларни ўғлига топширган. Тирикчиликнинг айби йўқ.
@mufasa_mh
Дунёда блогерлар куни бор, лекин жона-жонда блогерларга кун йўқ!
Бугун у-бу блогерни уриб ёки қамаб бутун дунёга шарманда бўлишмасин-да, ишқилиб
@mufasa_mh
90 000 000 сўмга бир дона гилам!
Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги ЯТТ "Мавлонова Дурдона Абдугаппаровна" билан тўғридан-тўғри шартнома имзолаш орқали 90 млн сўмга бир дона ипак гилам (1,24*1,84 чарм ғилофи билан) харид қилган.
@revizor_uzb
Избосаров Агзам Фахриддинович “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ бошқарув раисининг Электр тармоқларидан фойдаланиш бўйича биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди.
Тайинловга қадар А. Избосаров Ўзбекистон Республикаси Қуролли кучлари Бош штаби Алоқа бошқармаси бошлиғи лавозимида иш олиб борган.
@mufasa_mh
Наманган вилояти ИИБ ЙҲХБ (ГАИ) томонидан давлат рақами 50|700 VSF бўлган Captiva русумли хизмат автотранспортини таъмирлаш учун 78,3 млн сўм пул маблағлари сарфланмоқда. Салкам 7 000 доллар! Озгина қўшиб янги машина олса ҳам бўлади.
@revizor_uzb
Ўзбек элитаси «Учтепадаги 62-сонли мактабнинг информатика фани ўқитувчисини калтаклашда иштирок этган кимки бўлса, уларнинг барчаси қонунда белгиланган тартибда қаттиқ жазоланади» деяпти. Бу бўйича ҳуқуқ-тартибот органларига керакли кўрсатмалар ҳам берилибди. Да, тўғри. Оддий ўқитувчини элита томонидан ҳимоя қилиниши қувонарли. Лекин…
Бу гапни мазмунидан фақат ўқитувчини калтаклаганлар жазо олишини тушуниш мумкин. Лекин ўқувчига шапалоқ урган ўқитувчи жазодан озодми, шунда? Ушбу ҳолатда ўқитувчи — сабаб, уни калтакланиши эса оқибат! Агар ўқувчига шапалоқ урмаганида уни ҳеч ким калтакламасди дейман-да.
Инсон қадри бир томонлама бўлмайди, ҳар бир инсонни қадри муҳим бўлиши шарт. Ҳеч қайси валломатни ўқувчига қўл кўтаришига ҳаққи йўқ! Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари ҳар қандай валломатни босимига эътибор бермай, ҳолатга ҳуқуқий баҳо беради деган умиддаман.
ИМҲО, албатта. Оддий фикр. Ёмонлик кўзланмаган. Устозимни яхши кўраман.
@mufasa_mh
Универсал вазир Азиз Абдухакимов — Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазири лавозимига тасдиқланибди.
Аввал Табиат ресурслари вазири эди, яқинда бу вазирликни номи ўзгарди.
@mufasa_mh
Шу кунларда қуёш фақат Ўзбекистонни тепасига келиб туриб олганми десам, Хитойда ҳам кучли жазирама кузатилаётган экан. Bloomberg нашрини ёзишича, даже уй ҳайвонлари қирилиб кетаётган экан. Хитой ривожланган дейсизлар, ана, кўплаб ҳудудларда электр тармоқлари ишдан чиқиб, йирик заводлар ишини тўхтатиб қўйибди. Ҳайрият, бизда онда-сонда свет ўчиб қолаётганини ҳисобга олмаса, унчалик ваҳима қиладиган нарса кузатилмяпти.
Менимча, бу аномал иссиқ анча давом этади ва ҳозиргидан баттар бўлиши мумкин. Электр энергияни тежаб ишлатиш керак.
@mufasa_mh
#Байроқ #Ватан 🇺🇿🇺🇿
Файласуф-адиб, Парламент аъзоси Хуршид Дўстмуҳаммад киноя оҳангида айтар эди: "Байроқ – бойроқларда!"
Балки, қачондир шундай бўлгандир. Балки, юморни жўн тушуниш, изоҳлаш шарт эмасдир. Муҳими, муқаддас байроғимиз умумхалқ мулки, кундалик ҳаётимизнинг бир қисми сифатида қатъиян белгиланмоқда.
Ҳужжат қабул қилинса, у Парламент тарихидаги энг ноёб ҳужжатлардан бири бўлиб қолади. Чунки, байроқдан кундалик ҳаётимизда кенг фойдаланиш кайфияти мустақиллик йилларида табиий ва тадрижий равишда етилди, умумхалқ талабига айланди.
Буюк келажак сари шахдам қадамлар ташлаётган жонажон ва азамат халқимизда жўш ураётган Ватанпарварлик туйғусига ҳурмат билан,
фуқаро Одилжон Тожиев.
P.S. Таклифларингизни ушбу платформалар орқали йўлланг:
Электрон почта: fan@parliament.gov.uz
Парламент сайти: https://parliament.gov.uz/oz/regulation/17
Муҳокама сайти: https://regulation.gov.uz/oz/d/81075
Маҳаллабай пора олиш: Самарқандда ҳоким ёрдамчиси ушланди
Халқ банки Самарқанд шаҳар филиалидан кредит олмоқчи бўлиб юрган фуқародан «Шукрона» МФЙда ҳоким ёрдамчиси лавозимида ишловчи шахс унинг ишончига кириб, банкдаги мансабдор танишлари орқали 150 миллион сўм миқдорида кредит чиқариб бериш эвазига фуқародан 1500 АҚШ доллари олган вақтида қўлга тушди.
@mufasa_mh
Хидирназар дода ўзини иккита муриди билан Фарғона шаҳар ИИО ФМБ ҳудудига кириб, ишкал қилибди.
Муридлари икки нафар милиция ходимига тан жароҳати етказибди.
Инсайдерларга кўра, Хидирназар дода ички ишлар биносида ишкал қилишига қарамай, ҳозирда уни қўйиб юборишибди. Шохи борми уни? Нега қонун барчага баробар эмас? Эртага қайсидур РОВДга кириб жанжал қилсам, мениям индамасдан қўйиб юборасизларми? Шу дода ўзи давлатни проектими дейман-да, нима қилса ҳам ҳеч ким индамайди-я? Ё ҳозир шаллақиларни даврими, уларни ҳар қандай эркалигини кўтаришадими?
@mufasa_mh
Туман ҳокимнинг служебкасини ремонти учун 30 млн сўм!
Ўрта Чирчиқ тумани ҳокимлиги томонидан "Каптива" русумли хизмат автотранспортини таъмирлаш учун 30 млн сўм пул маблағлари сарфланган.
@revizor_uzb
Татъяна Каримова номидан юритилаётган саҳифада (ўзини эканлигини тасдиқловчи манба мавжуд эмас) маълум қилинишича, уни Гулнора Каримова билан учрашишига рухсат берилмаган.
Агар ушбу хабар рост бўлса, демак Гулноранинг уй қамоғи ёки «колонка»га чиққани хақидаги хабарларни ёлғон деб ҳисоблаш мумкин.
@mufasa_mh
«ОАВ — ислоҳотларимизнинг кўзгуси, менинг ишончли кучим»— Шеф журналист ва блогерлар ҳақида фикр билдирди
@mufasa_mh
Яшнобод туман судининг судьяси И.Б. ва унинг ёрдамчиси Қ.У. ўзаро олдиндан тил бириктириб, судланувчи С.С. ва Ж.Н.ларни ЖКнинг 168-моддаси 4-қисми "а" банди билан айблаш ҳақидаги жиноят ишини 2022 йилнинг 23 декабрь кунида мазмунан кўришни судья ёрдамчиси Қ.У.нинг иштирокидаги суд таркибида бошлашган.
Судья ёрдамчиси Қ.У. 2023 йилнинг 1 февраль кунида ишдан бўшатилган. Лекин судья унга жиноят иши бўйича юритилган суд мажлиси баённомасини юритишни тамомлаш ва суд мажлисини тайинлаш учун тарафларни чақириш вазифаларини бажаришига йўл қўйиб берган.
Бундан ташқари, Қ.У. судьядан судланувчи С.С. ва Н.Ж.га нисбатан ахлоқ тузатиш ишлари жазоси ўрнига жарима жазоси тайинлаб беришни сўрайди ва эвазига 4000 АҚШ доллари пора беришни талаб қилишга келишиб олишади.
Судья ва унинг собиқ ёрдамчиси судланувчиларга оид жиноят ишини суд мажлисида муҳокама қилишни узрли сабабларсиз, гўёки суд мажлисига чақирилган тарафлар келмаганлиги важи билан сунъий равишда асоссиз чўзиб, судланувчилардан келишилган порани беришни талаб қилиб келган.
Бироқ, судланувчи С.С.шу йилнинг 15 февраль куни судья ёрдамчиси Қ.У.нинг ноқонуний хатти-ҳаракатлари юзасидан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга мурожаат қилган.
Тезкор тадбир давомида 2023 йил 16 февраль куни жиноят ишлари бўйича Яшнобод туман судининг собиқ судья ёрдамчиси Қ.У. 6000 АҚШ долларини олган вақтида қўлга олинган.
Мазкур ҳолат юзасидан Яшнобод тумансудининг судьяси Б.И.га нисбатан ЖКнинг 210-моддаси 3-қисми "а" банди ва собиқ судья ёрдамчиси Қ.У.га ЖКнинг 212-моддаси 3-қисми "а" банди билан жиноят иши қўзғатилган.
Қизиқ, бу судья ва унинг собиқ ёрдамчисини ишини кўраётган суд адолатдан кўриб чиқармикан-а? Ёки қарға-қарғани кўзини чўқимайди қабилида иш тутаркмикан? Қани, кўрамиз, кузатамиз, кутамиз… Адолат устун келадими ёки…?
@mufasa_mh
olx.uz сайтида 1.25*1.90 ўлчамли антиквариат ипак гилам 20 млн сўмга сотиляпти.
Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги томонидан харид қилинган гиламнинг ё чрам ғилофи қиммат, ё учар гилам бўлиши мумкин.
@mufasa_mh
Бугун Термиз шаҳридаги 13- ва 26-умумтаълим мактабларининг IT оромгоҳида таҳсил олган ўқувчи қизларга сертификат топшириш маросими бўлиб ўтди. Бу мен учун жуда муҳим воқеа бўлди.
Биринчидан, қизлар замонавий IT соҳасининг сир-асрорини эгаллаётганини кўриб, қалбим қувончга тўляпти. Бу IT оромгоҳи қизларнинг ўзларига бўлган ишончларини уйғотишда муҳим қадам бўлди.
Иккинчидан, ёшлар учун янги имкониятлар очаётган бундай оромгоҳлар, тўгараклар, ўзига хос курслар мамлакатимиз Президенти раҳбарлигида таълим соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар натижасига мисолдир.
Шунингдек, иккала мактаб ўқувчилари орасида афғонистонлик қизлар бўлиб, улар ҳам ихтисослаштирилган оромгоҳда таҳсил олишгани жуда муҳим. Қўшни мамлакатда таълим олмоқчи бўлган қиз-аёллар қандай қийинчиликларга дуч келишини ҳаммамиз яхши англаймиз. Мен Ўзбекистон уларнинг бир неча нафарига бўлса-да, орзуларини рўёбга чиқаришга ёрдам бераётганидан фахрланаман.
Бугун қўлига сертификат олган ҳар бир қиз ҳаётда юксак марраларни забт этишига, ўзини юқори малакали мутахассис сифатида намоён этишига умид қиламан ва ишонаман. Орзуларингиз рўёбга чиқсин, сингилларим!
Миробод тумани ҳокими Пулатов Шухрат Абдужаббарович “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ Тошкент шаҳар филиали бош директори лавозимига тайинланди
@mufasa_mh
Сўнгги пайтлардаги ички ишлар тизими билан боғлиқ хабарлар ортидан бу тизимнинг қаҳрамонлари билан қизиқиб кўрдим.
Жамоат хавфсизлигини таъминлаш билан боғлиқ хизмат вазифасини бажариш вақтида нақ 471 нафар ички ишлар органлари ходимлари ҳалок бўлган.
Шундан бевосита жиноятчиликка қарши курашиш ва хавфли жиноятчиларни қўлга олиш ёки уларни зарарсизлантириш жараёнида 105 нафар ички ишлар органлари ходимлари ҳалок бўлган, 64 нафари эса ногирон бўлиб қолган.
Даҳшатли рақамлар-а? Ҳар бир ходим кимнингдир азиз фарзанди, суюкли ёри ва отаси бўлган. Нега бугун биз бу қаҳрамонларни эсламаймиз, уларни шарафли хизматларини қадрламаймиз?
Тўғри, давлат томонидан уларнинг оилаларига етарлича эътибор қаратилади. Бироқ жамият-чи, халқ-чи? Ахир улар чойхонада улфатлари билан маишат қилиб ўтирганида ёки ўзларини шахсий ишлари туфайли ҳалок бўлмаган-ку!
Масалан, Тошкент туманилик Ғайратжон (катта лейтенат) 2008 йили 9 май куни хизмат вазифасини бажараётганида жиноятчи томонидан оғир тан жароҳати етказилиши оқибатида вафот этган.
Нега шу қаҳрамоннинг исмини ҳеч ким фарзандига қўймайди? Нега фарзандим шундай халқ қаҳрамони бўлсин демайди? Футболист Месси ёки Марадонна исмларини ҳам қўйиб ётибмиз-ку! Нима учун фарзандаримиз шундай мард ва жасур, ватан ҳимояси йўлида жонини фидо қилишини истамаймиз? Милицияларга душмандек қараймиз, худди улар бизни босиб олган оккупантдек фикр шаклланиб қоляпти.
Аслида улар биз уйда ёнбошлаб телевизорда футбол кўриб ётишимиз учун жон берганми?
(Бу мавзуни давоми бор)
@mufasa_mh
Шу кунларда Қонунчилик палатасининг Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар қўмитаси ҳамда Давлат бюджети бошқармаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети ва давлат мақсадли жамғармалари бюджетларининг 2022 йилдаги ҳамда 2023 йил биринчи чоракдаги ижроси дастлабки тарзда кўриб чиқилмоқда.
☝️ Давлат бюджети ижроси келаётган ҳафтада сиёсий партияларнинг фракциялари йиғилишлари ҳамда Қонунчилик палатасининг ялпи мажлисида кўриб чиқилиши режалаштирилган.
Одилжон Тожиев
Назарбек аҳолисининг кўп қисми ўқиш ва иш учун Тошкентга қатнайди. Ҳар куни бориб келиш учун 3-4 соат вақт сарфларди.
Тўғри, космосга ракета учирилмаган бўлса-да, лекин аҳоли учун биринчи навбатда кундалик турмуши учун қулай шароит муҳим.
Ушбу мостни тез фурсатларда сифатли қурилишини Шефни шахсан ўзлари назоратга олдилар, Абдулла акам келиб бош-қош бўлиб турдилар. Зойир тоғам кунлик назоратни олиб бордилар.
Кимни нима десин-у, асосийси одамларни кўзида қувонч. Қўллари эса дуода.
@mufasa_mh
Айни пайтда Назарбекдаги мостни очилиши бўляпти. Мост муддатидан олти ой аввал қуриб битказилди.
@mufasa_mh
Билиб-билмай лайк босишдан эҳтиёт бўлинг!
2023 йил 31 май куни ЖИБ Нурота туман судида жуда бир қизиқ иш кўринлган:
Судланувчи ХХХ 2018 йили "Одноклассники.ру" сайтида Рофиқ Камоловга тегишли бўлган "Бенамозлик ҳақида" номли видеога "класс" босган.
Дин ишлари бўйича қўмитанинг хулосасига мувофиқ, ушбу видео диний ақидапарастлик ғоялари билан йўғрилганлиги аниқланган.
Суд ҳукмига кўра, судланувчи ЖКнинг 244-1-моддаси 3-қисми "г" бандида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбли деб топилиб, унга 3 йил озодликдан чеклаш жазоси тайинланган.
@mufasa_mh
«Навоийуран»ДК ва «UZREPORT AXBOROT AGENTLIGI» МЧЖ ўртасида 375 миллион сўмлик ахборот таъминоти хизматларини кўрсатиш бўйича тўғридан-тўғри шартнома имзоланган.
Шартномага кўра, ушбу ахборот агентлиги томонидан «Навоийуран» ДКнинг хизматларини фаол тарғиб қилиш ва «ўз фаолияти тўғрисидаги маълумотларни аҳолининг кенг қатламларига ва мақсадли аудиторияга тезкор етказиш» белгиланган.
«Навоийуран» ДКнинг асосий фаолияти — табиий уран қазиб чиқариш ва экспорт қилиш ҳисобланади.
@revizor_uzb
Зойир тоға Пискент тумани «Ғайрат» массивига ташриф буюриб, қурулиш бўйича зам ҳокимни роса «тузлади»
@mufasa_mh