Урганчни собиқ ҳокими уч йилга кесилди
Икки кун аввал 2018-2020 йиллар мобайнида Урганч шаҳар ҳокими лавозимида ишлаган Ш.А. суд ҳукми ўқилибди.
Собиқ ҳоким Ш.А. ЖКнинг 209-моддаси (мансаб сохтакорлиги) 2-қисми «а» банди ва 229-4-моддаси (ер бериш тартибини бузиш) 2-қисми «а», «б» бандларида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбли деб топилиб, унга 2 йилга муайян ҳуқуқдан, яъни давлат органи, давлат иштирокидаги ташкилот ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларида мансабдор ва моддий жавобгар шахс лавозимларида ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилган ҳолда 3 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланибди.
@mufasa_mh
«Ўзметкомбинат»нинг Рангли металлар ишлаб чиқариш цехида тайёларланган маҳсулотларни 80 фоизи экспорт қилинаётган экан.
@mufasa_mh
Жиззахлик сайловчилар билан учрашувда Президентликка номзод Робахон Махмудова тадбиркорларни кредитлашда фоиз ставкалари тижорат ставкасида, яъни имтиёзли бўлмаса, уларни мақсадсиз ишлатилган деб, жавобгарликка тортиш амалиётига барҳам беришни таклиф қилибди.
@mufasa_mh
Сайлов участкалари учун кондиционер
Термиз шаҳар Мактабгача ва мактаб таълими бўлими тўғридан-тўғри шартнома тузиш орқали "UNIVERSAL ELEKTROTEXNIK SERVIS" МЧЖдан жами 340,0 млн сўмга 20 дона кондиционер маҳсулотларини харид қиляпти.
Шартнома ва унга илова ҳужжатларда ушбу кондиционерлар Мактабгача ва мактаб таълими бўлими тассаруфидаги умумий ўрта таълим мактаблари ҳудудида жойлашган сайлов участкаларига ўрнатиш мақсадида харид қилинаётгани кўрсатилган.
Марказий сайлов комиссияси муддатидан илгари Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш билан боғлиқ харажатлар сметасини 174 миллиард 130 миллион сўм миқдорида тасдиқлаган. Ушбу маблағларнинг деярли 82 фоизи округ ва участка сайлов комиссияларининг фаолиятини ташкил этиш учун ажратилиши айтилган эди.
PS. Мазкур ҳолатга МСК ҳамда Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги томонидан ойдинлик киритилиши лозим.
@revizor_uzb
«Контора»ни собиқ биносини бузиш бошланибди
Бундан икки йил аввал собиқ ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов (чекист)нинг ўғли Дониёр Комиловга тегишли «Metropol Group» МЧЖ ушбу бинони 210 млрд. сўмга сотиб олган эди.
Бузиб ўрнига гостиница қурилади дейилганди. Ўзи бузмасдан гостиницага айлантириб юборилганда, менимча, мехмонларни сони кўпроқ бўларди.
Аслида бино бузилмасдан ва ўзгартирилмасдан сақланиши керак эди, чунки маданий мерос объекти ҳисобланади. Всё таки тарих, ўзи тарихда ким бу юртларни босиб олса, обидаларни бузиб вайрон қилиб ташлаган.
@mufasa_mh
Бугун Нурафшонда Ёшлар куни муносабати билан гала концерт бўлиб ўтди. Унда Зойир тоғам Шефни ёшларга йўллаган байрам табригини ўқиб берди
@mufasa_mh
Андижон ҳокими Шуҳрат Қўшоқбоевич вилоят МИБ матбуот котибига байрам куни муносабати билан янги уй совға қилди. Опани уйи яқинда ёниб кетган экан.
@mufasa_mh
Аниқлик киритилишича, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан Нурафшон шаҳридаги банк ва объектларда «Динамит» номли ўқув-тактик машғулотлар ўтказилаётган экан. Ушбу тадбирни банк ва унинг ходимларига алоқаси йўқ.
@mufasa_mh
Ички ишлар ходимларига имтиёз!
Прокуратурага имтиёз!
Ҳарбийларга имтиёз!
Ёшларга имтиёз!
Кексаларга имтиёз!
Ўқитувчиларга имтиёз!
Шифокорларга имтиёз!
Эҳ-ҳе-е... Санайверса саноғи йўқ!
Бироқ...
Ҳеч қандай имтиёзга эга бўлмаган, танқид ёзса, муаммони ҳал қилиш ўрнида, ўзининг ёқасидан бўғиладиган, умрбўйи ижарада яшаса ҳам, бир кам жирри маошни етказиб-етказа олмаса ҳам, эфирга чиқишда ўрни келганда, дугонасининг костюмини кийса ҳам, казолар борган зиёфатларга таклиф қилинмаса ҳам борига шукур ва қаноат қиладиган 🙋
аммо, аммо...
айрим тўралар соясидан қўрқиб, тавозе қиладиган мана-ман, деган амалдорларни писанд қилмайдиган😄, ҳокимбовалар билан тенгма-тенг баҳслаша оладиган, бошқалар учун ўзини ўққа-чўққа уриб, тиниб-тинчимайдиган ЖУРНАЛИСТ ДЎСТИМ! 😍
Сенинг кўксингни ордену медаллар шодаси тўлдирмас, умрбўйи касбинг ортидан топганинг уй-жойу машинага етмас, бироқ сенда ҳеч кимда топилмас Жасорат, Дадиллик, Ғурур, Бўйсинмаслик, Қатъият бор! Шунинг билан қаддинг тик, қалбинг осмонсан!
Душмани дўстидан зиёда, кўролмас кимарсалари сочининг толасидан ҳам кўп, амалгамас, қаламга суянган, йиқилса ҳам, хато қилса ҳам, олға интилишдан тўхтамайдиган Мағрургинам! Сенинг борлигингнинг ўзи жамият учун, одамлар ҳаёти учун катта имтиёз!
Байраминг муборак бўлсин!💥🙋
Leyla_Tun_Qizi
@mufasa_mh
Олмалиқда «Янги Ўзбекистон ёшлари бирлашайлик» фестивали бошланганига айни пайтда 10 соатдан ошди.
Фестивал 15 гектарлик улкан майдонда (шаҳар марказидаги иккита истироҳат боғи), жами 50 дан ортиқ секцияларга бўлинган ҳолда ташкил этилган.
Кун давомида фестивал иштирокчилари 50 минг нафардан ортибди.
Асосий Концерт 20:00 да бошланади.
@mufasa_mh
Айни пайтда Ўрта Чирчиқ туманида «Янги Ўзбекистон ёшлари бирлашайлик» шиори остида концерт бўляпти.
Тумонат одам йиғилган, Муниса хиргойи қиляпти.
@mufasa_mh
Анжан ҳокими Шуҳрат Қўшоқбоевич боксчи Ҳасанбой Дўстматовга уч хонали квартира подарка қилибди.
@mufasa_mh
Ҳашамат солиғи нима ўзи?
Ўзбекистон Халқ демократик партиясининг Президентликка номзоди дастуридаги ҳашамат солиғи билан боғлиқ таклиф ижтимоий тармоқларда турли муҳокамаларни келтириб чиқарди. Бу ўзи қандай таклиф экани, уни маъноси ҳақида ўйлаб кўришимиз керак.
Дастурда кўрдим, унда миқдори қонун билан белгилангандан қимматбаҳо мол-мулк солиғини жорий этиш таклиф этилган.
Халқ демократик партияси оламшумул, аввал кузатилмаган ташаббус билан чиқаётгани йўқ, қимматбаҳо мол-мулк учун солиқ жаҳондаги қатор давлатларда жорий этилган. Уларда ҳам турли мунозаралар, катта муҳокамалар бўлган.
Гап шундаки, дунёда жуда қиммат машиналарга, виллалар ёки ҳашаматли уй-жойларга унинг қийматидан 1-3 фоизгача бўлган солиқ солиш тажрибаси мавжуд.
Ҳашамат солиғи янги солиқ эмас, бу бойларнинг пулига, мулкига ҳасадгўйлик ҳам эмас. Бу мол-дунёга, ҳашаматга муккасидан кетиб, жамиятдаги муҳитга салбий таъсир қилаётган, жамоатчиликнинг ижтимоий кайфиятини бузаётган кимсаларнинг ижтимоий масъулиятини оширишга интилиш, деб тушундим.
@mufasa_mh
Бюджет маблағини талон-торож қилган собиқ мансабдор яна лавозимига қайтибди!
Ура-ура-ура! 🥳
Навоий шаҳар ободонлаштириш бошқармасининг собиқ бошлиғи Юсуф Турсунов 1 млрд 53 млн сўм бюджет маблағини талон-торож қилгани учун 2021 йилда суд ҳукми билан мансабдор бўлиш ҳуқуқидан маҳрум қилиниб, ахлоқ тузатиш ишлари жазосига тортилган.
2023 йил 21 июндаги Навоий шаҳар ҳокимининг қарори билан Турсунов Юсуф Муфтуллаевич яна Навоий шаҳар ободонлаштириш бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди.
@mufasa_mh
АГМК бирданига иккита халқаро сертификатни қўлга киритибди. Қойил
@mufasa_mh
Участкавой 13 ёшли қизни зўрлади
Тошкент шаҳар Миробод туманида (Тошкент вилояти ёки Яшнободда эмас) учтаскавой бўлиб ишлган М.Б. вояга етмаган, 2010 йилда туғилган З.Д.ни Бўстонлиқдаги дачага обориб икки марта зўрлаган. Бу педофил қизчани 13 ёшга тўлмаганлигини билган.
Тошкент шаҳар ИИББ «01»ни буйруғи билан ишдан бўшатилган.
Прокуратура ЖКнинг 118-моддаси 4-қисми билан жиноят иши қўзғатган ва «ичкарига» опкириб қўйишган.
Агар айби судда исботланса, педофил ўн беш йилдан йигирма йилгача «кесилиб» кетиши мумкин.
@mufasa_mh
“Айни вақтда биз радикализм ва экстремизмнинг ҳар қандай кўринишларига, турли миллат ва халқларнинг диний қадриятларига нисбатан ҳурматсизлик кўрсатишга мутлақо қаршимиз.
Жумладан, яқинда Швецияда содир этилган, муқаддас Қуръони каримни ёқиб юборишдек ёвуз ҳаракатларни кескин қоралаймиз.
Ер юзидаги миллионлаб инсонларнинг дину диёнати, эзгу ҳиссиётларини ҳақорат қиладиган бундай ҳолатларга асло йўл қўйиб бўлмайди”, – деди Президентликка номзод Шавкат Мирзиёев тошкентлик сайловчилар билан учрашувда.
#MirziyoyeV2023
Одилжон Тожиев
«Ўзбекнефтгаз» АЖнинг собиқ матбуот котиби Сиёвуш Ҳошимовнинг иши судга оширилиши билан унинг ўрнига янги матбуот котиби тайинланди.
Инсайдерларга кўра, бугун Мўмин Ибодов «Ўзбекнефтгаз» АЖ бошқаруви раисининг матбуот котиби вазифасини бажарувчи этиб тайинланган. Ҳозирча матбуотда эълон қилинмади.
Шунингдек, бугунга қадар «Ўзбекнефтгаз» АЖ бошқаруви раиси вазифасини бажарувчи сифатида фаолият юритиб келаётган Баҳодиржон Сидиқов «Ўзбекнефтгаз» АЖ бошқаруви раиси этиб тайинланди.
@mufasa_mh
Баҳодир Жураев «Иссиқлик электр станциялари» АЖ бошқаруви раиси этиб тайинланди. Бунга қадар у «Иссиқлик электр станциялари»АЖ бошқаруви раиси вазифасини бажарувчи сифатида фаолият юритиб келаётган эди.
Сардор Исақулов «Иссиқлик электр станциялари» АЖ бошқаруви раисининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди. Бунга қадар у Энергетика вазирлигининг Марказий диспетчерлик бошқармаси бошлиғи лавозимида фаолият юритиб келган.
@mufasa_mh
Ўсиш бор...
Қурилиш ва уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги матбуот хизмати анча дадиллашмоқда. Мана мисол учун, энг бош оғриқ коммунал соҳадан ҳам яхши лойиҳалар чиқмоқда. Бўларканку, ҳадеб аҳолидан талаб қилавермай, уларга нима учун пул тўлаши кераклигини оддий, содда тилда тушунтирса.
Канализация мавзуси эса ҳар доим долзарб бўлган. Шу ўринда, эркакларга маслаҳат: Турмуш ўртоғингиз канализацияга чой шаъмаси ёки бошқа озиқ-овқат маҳсулотларини ташлаганини кўрсангиз, уйига 3 кунга ҳайдаб юборинг. Токи, бу хатони бошқа қайтармасин (албатта, ҳазил. Яхши гап билан тушунтирса ҳам бўлади).
@mufasa_mh
Иқтисодиёт ва молия вазирлигига хориждан кўплаб ҳукумат доирасидаги расмий делегациялар ва юртимизга чет эл инвесторларининг ташриф буюриши табиий ҳолга айланган экан.
Шу сабабли, меҳмонларни кутиб олиш чоғида уларга юртимиз ҳақида ижобий тасаввурини шакллантириш мақсадида вазирлик биносининг кириш қисмини қўл чизмалар орқали безатиш ишлари учун 303,0 млн сўм пул маблағлари сарфланмоқда.
Cўнги йилларда Ўзбекистон давлат бюджети тақчиллик (дефицит) билан ижро этилмоқда. 2022 йилда бюджет дефицити 4 фоиз миқдорига етган. Иқтисодиёт ва молия вазирлиги масъули эса ушбу ҳолтани «бюджет тақчиллиги ривожланаётган давлатлар ривожланишлари учун табиий ҳол» дея изоҳлаган.
PS. Шармандали ҳолатни чиройли қилиб табиий ҳол деса ҳам бўлади.
@revizor_uzb
ОКМК бошқаруви раиси Абдулла Хурсановнинг журналист ва блогерлар ҳақидаги фикрлари
@mufasa_mh
«Ипотека банк»нинг Тошкент вилояти филиалида (Нурафшон шаҳри) бугун эрталабдан «маска-шоу» бўлиб ўтган.
Гувоҳларнинг айтишича, банкнинг айрим ходимларини қўллари қайилтириб олиб чиқиб кетилган. Айнан қандай ҳолат юзасидан «маска-шоу» ўтказилгани ҳозирча номаълум. Тегишли идоралар расмий муносабат беради деган умиддаман.
@mufasa_mh
Зойир Мирзаев Ёшлар ишлари агентлиги Тошкент вилояти бошқармаси бошлиғи М.Мирсултоновга 80 млн сўмлик ваучер берди
@mufasa_mh
Вагнерчилар Ростовдан чиқиб кетишни бошлади. Ушбу «хусусий» ҳарбий компания билан Беларусь фуқароси Александр Лукашенко музокара олиб борди. Ҳаммаси эртаклардек яхшилик билан тугади, лекин зўр шоу бўлди. Қанчадан-қанча поп-корн ортиб қолди, жаҳон бозорида нархи кескин тушиб кетди.
@mufasa_mh
#Премьера
⭕️ОЛИМЛАР ВА БЛОГЕРЛАР БАҲСИ – ФИКРЛАР ЖАНГИ
💬Машҳур ўзбек блогерлари ҳамда олимлар, тадқиқотчилар, мутахассислар ўртасида жорий сайловолди кампанияси бўйича баҳс-мунозара бўлиб ўтди.
✔️Расул Кушербоев, Барногул Санақулова, Қобил Дўсов, Мирсаид Ҳайдаров (Муфаса), Бекзод Наримонов, Фозил Фарҳод – ижтимоий тармоқ юлдузлари, олимлар думалоқ стол атрофида фикрлашди. Озроқ тортишувлар ҳам бор. Лекин бу ҳашаки бақир-чақирлар эмас, миллат ойдинларининг келажак ташвишида айтган сўзларидир.
➡️Кўрсатувда баҳсталаб фикрлар, асосланмай айтилган мулоҳазалар бўлиши мумкин. Назарда тутиш лозимки, бу – мутлақо эркин минбар. Очиқлик сари юз тутган жамиятимиз ижтимоий тармоқларда ҳаммани эшитди, кўрди, билди. Бас, энди сўзлаш фурсати олимларга етди. Бу – бошқача баҳс, бошқача мулоқот формати.
📍Мазкур кўрсатув бугун соат 20:00 да "Нишон" ютуб каналида эълон қилинади.
👉Ҳавола бу ерда: https://youtu.be/TQ-Evluv9LU
«Телекоммуникация тармоқларини бошқариш Республика маркази» ДУК «Хабар» газетасига 2023 йил учун обунага 44 млн 850 минг сўм сарфлабди.
Улуғбек Анварович, фақат газета ўқивермай @mufasa_mh телеграм каналини ҳам ўқиб туринг. Зато текин, пул сарфламайсиз. Тем более яқинда бу ерда жуда қизиқ нарсалар ёзилади. Масалан, Янги Ўзбекистонда қандай қилиб бир давлат хизматчисини ҳеч бир асоссиз ишдан бўшатиш ва ишга қайтиб тикланмаслиги учун «запрет» қўйдириш бўйича мастер класс ўтилади. Фақат кўк чойни босиб-босиб ичиб ўқишни тавсия қиламан, холос.
@mufasa_mh
Братанни ишдан олишибди
Навоий шаҳар ободонлаштириш бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланган Турсунов Юсуф Муфтуллаевич 22 июнь куни лавозимидан озод этилди.
@mufasa_mh
Исмаилов Абдували Абдумаликович — Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳузуридаги Абдулла Авлоний номидаги миллий-тадқиқот институти ректори этиб тайинланди.
У тайинловга қадар Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳузуридаги Таълим сифатини баҳолашнинг халқаро тадқиқотлар миллий маркази директори эди.
@mufasa_mh
#Байроқ 🇺🇿🇺🇿🇺🇿
Бугун биз “Ўзбекистон Республикасининг Давлат байроғи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги қонунни қабул қилиб, Сенатга юбордик.
Қонун лойиҳаси муҳокамасида фаол қатнашган ватандошларимизга миннатдорчилик билдирамиз!
P.S. ЎзЛиДеП фракциясининг 5 нафар депутатлари - Актам Хайитов, Эркин Зохидов, Ақшагул Тулегенова, Шахноза Холмахмадова ва Зафар Худайберидиевлар ташаббускор сифатида Қонун лойиҳасини ишлаб чиқишган эди.
————
#Флаг 🇺🇿🇺🇿🇺🇿
Сегодня мы приняли закон «О внесении изменений и дополнений в Закон Республики Узбекистан «О Государственном флаге Республики Узбекистан» и направили его в Сенат.
Благодарим соотечественников, принявших активное участие в обсуждении законопроекта!
P.S. Проект закона в качестве инициаторов разработали 5 депутатов фракции УзЛиДеП - Актам Хаитов, Эркин Зохидов, Акшагул Тулегенова, Шахноза Холмахмадова и Зафар Худайберидиев.
Одилжон Тожиев