mufasa_mh | Unsorted

Telegram-канал mufasa_mh - Mufasa

6204

Муаллиф «Сарой блогери» ҳисобланмайди

Subscribe to a channel

Mufasa

Энергетика вазирлигини маълум қилишича, бу йил баҳорда Ўзбекистондан Қирғизистонга 150 млн кВт-соат электр энергияиси берилган экан.

Вазирлик шу ҳажмдаги электр энергиясини Қирғизистон Ўзбекистонга ёз мавсумида қайтаради деяпти. Шунингдек, Қирғиз Республикаси мамлакатимиз қишлоқ хўжалиги учун шу даврда Норин дарёси орқали сув етказиб бераркан.

PS. Энергетика вазирлиги матбуот хизматига: «Ўзбекистон арзимаган маблағ эвазига катта миқдорда электр энергиясини етказиб бергани» ҳақидаги гапни ижтимоий тармоқдагилар осмондан олиб ёзгани йўқ, балки қирғиз томонини расмий статистикасига таяниб ёзишди.

@mufasa_mh

Читать полностью…

Mufasa

Қирғизистон Ўзбекистондан 145,6 миллион киловатт/соат электр энергияси импорт қилди. Бунинг учун Қирғизистон Ўзбекистонга бор-йўғи 1,2 минг сом (курс бўйича ўзбек сўмида 158 172 сўм) тўлаган.

Катта эҳтимол билан Ўзбекистон қишда совуқ ҳавода сарфлаган ва Қирғизистон энергетика тизимига етказиб бермаган электр энергиясини қайтариш бўйича бўлиши мумкин — 24.kg.

PS. Тушунарсиз ва изоҳ талаб ҳолат. Агра кимдир нақдини чемоданда олиб қўйган бўлса, шунчаки намёк қилиб қўйишса бўлгани — розимиз 🤫

@mufasa_mh

Читать полностью…

Mufasa

Сирдарёда вилоят «зам» ҳокимларига, туман ва шаҳар ҳокимларига жами 16 та «Tracker» автотранспорт харид қилиш учун 4 млрд сўм ажратилиши режалаштирилмоқда.

Бу масала вилоят сессиясида кўриб чиқилган ва жамоатчилик муҳокамасига қўйилган.

Инсайдерларни маълум қилишича, ҳозирги кунда Сирдарё вилоятида 5 та туман ҳокими кластерларга тегишли автотранспорт воситасидан ижара асосида фойдаланади. Вилоят ҳокимининг 2 нафар «зам»и ҳам арендага олинган машинада юраркан. Қолган районларни машинаси ҳам маънан эскирган. Шалдироғи чиқиб кетган экан.

Вилоят ҳокими тўғри айтяпти, бу — манфаатлар тўқнашувини келтириб чиқариши мумкин. Жайдари қилиб айтганда, ҳокимлар ўша кластерларни олдида тили қисиқ бўлиб қолади.

Биратўла ҳокимларга электромобиллар олиб бериш керак, чунки давлат харидларига қарасангиз ҳокимликлар бензин ва ремонт учун юз миллионлаб пул сарфламоқда.

Ҳокимликлар хизмат автомобилларини босқичма-босқич электромобилларга алмаштириши бўйича қарор лойиҳаси ҳам муҳокамага қўйилганди, шу қарор че то жим-жит бўлиб кетди.

@mufasa_mh

Читать полностью…

Mufasa

Шеф тантанали қасамёд қилиб, ўз лавозимига киришди

@mufasa_mh

Читать полностью…

Mufasa

МИБ маълумотларига кўра, қарздорлиги мавжуд бўлган ҳокимликлар рўйхати:

Андижон вилояти ҳокимлиги — 14 млрд сўм;

Жиззах вилояти ҳокимлиги — 7,8 млн сўм;

Қашқадарё вилояти ҳокимлиги — 147 млн сўм;

Навоий вилояти ҳокимлиги — 23,2 млн сўм;

Самарқанд вилояти ҳокимлиги — 3,2 млн сўм;

Сурхондарё вилояти ҳокимлиги — 775,6 млн сўм;

Сирдарё вилояти ҳокимлиги — 68,2 млн сўм;

Тошкент вилояти ҳокимлиги — 31,5 млн сўм;

Хоразм вилояти ҳокимлиги — 4,1 млн сўм;

Тошкент шаҳар ҳокимлиги — 210 млрд сўм.

Мазкур ҳокимликлар жисмоний ва юридик шахслардан қарздор ҳисобланади. Деярли барчасининг кўчмас мол-мулки ва автомототранспортига тақиқ солиш тўғрисида қарорлар мавжуд. Бухоро, Наманган ва Фарғона вилояти ҳокимликларида қарздорликлар аниқланмади.

МИБга 2023 йил 25 февраль куни келиб тушган ижро ҳужжатига кўра, (қарздор) Тошкент шаҳар ҳокимлиги (ундирувчи) — фуқаро "Г.Д." дан 205 млрд сўм қарздорлик билан қарздор ҳокимликлар ичида мутлақ етакчи бўлиб турибди.

@mufasa_mh

Читать полностью…

Mufasa

#қонун #имтиёз #яшил_энергия

Бугун яхши қонун қабул қилиб, Сенатга юбордик.

Унга кўра:
☀️100 киловатгача қайта тикланадиган энергия манбалари қурилмаларини ўрнатган юридик ва жисмоний шахслар 3 йил муддатга мол-мулк ва ер солиғидан озод этилади.

Ушбу қурилмалар 25 фоиздан кам бўлмаган қувватга эга электр энергиясини сақлаш тизими (аккумулятор батарейка) билан ўрнатилганида эса солиқ имтиёзи муддати 10 йилни ташкил қилади.

Одилжон Тожиев

Читать полностью…

Mufasa

Давоми:

Сув хўжалиги вазири ўринбосари Б.Камалов
, транспорт вазири ўринбосари А.Мўминов, «Сувтаъминот»раҳбари С.Саифназаров, «Темир йўл» раҳбари Х.Хосилов ва «Автойўл»раҳбари А.Абдувалиев лавозимидан озод этилди.

@mufasa_mh

Читать полностью…

Mufasa

Сайловда иккинчи, учинчи ва охирги ўринни олган номзодларни сайлов натижаси юзасидан билдирган фикрларидан иқтибослар:

Робахон Маҳмудова (2-ўрин, Адолат): «Биз мазкур cайлов натижаларини тан олган ҳолда унинг қонунга мувофиқ, адолатли бўлганини эътироф этамиз»;

Улуғбек Иноятов (3-ўрин, ХДП): «ХДП эълон қилинган сайлов натижаларини асосли деб ҳисоблайди. Биз сайлов олди дастуримизда берган ваъдаларимизни амалга оширишга ҳаракатни ва сиёсий майдондаги курашувни давом эттирамиз»;

Абдушукур Ҳамзаев (4-ўрин, Экопартия): «Биз бундан кейин ҳам партиямиз мақсад ва вазифаларини рўёбга чиқаришга ҳаракат қиламиз ва курашамиз».

PS.
Аслида сайловда ўринлар бўлмайди, фақат ғолиб бўлади. Лекин айрим жойларда сайловда номзод бўлиб қатнашишни, кучли рақиб билан синашиб кўришни ўзи ҳам катта нарса. Ҳар ҳолда бу шахслар давлатчилик тарихида қолади.

@mufasa_mh

Читать полностью…

Mufasa

Президент сайловида 15,6 млн киши, яъни сайловчиларнинг 79,8 овоз берди.

Президент сайловининг дастлабки натижаларига кўра, Шавкат Мирзиёев 13 млн 625 мингдан ортиқ, 87%дан ортиқ овоз олди.

Шефни табрикласак бўлади

@mufasa_mh

Читать полностью…

Mufasa

Андижонда қариялар фаол бўлса, Тошкент вилоятида эса ёшлар

Бугун Тошкент вилоятидаги любой сайлов участкасини олдида ёшлар тўдалашиб юрганини кўрдим.

Бизни пайтларда ёшлар сиёсий жараёнларга умуман қизиқишмасди, оилада катталардан бир киши чиқиб оптомига овоз бериб келарди.

Ёки йигитлар сайлов баҳона қизлар билан «свиданка» қилишга чиқяптимикан-а 😁 раҳматли Ҳожибой айтганидек

@mufasa_mh

Читать полностью…

Mufasa

Зойир тоғам ҳам кенайим билан жиянларни етаклаб, сайловга чиқиб овоз берди.

Мен овоз берган округга боришган экан, орқа фондан таниб қолдим.

@mufasa_mh

Читать полностью…

Mufasa

Олмалиқ кон-металлургия комбинати бошқаруви раиси, сенатор Абдулла Хурсанов Тошкент шаҳридаги сайлов участкасида ўзи танлаган номзодга овоз берибди.

@mufasa_mh

Читать полностью…

Mufasa

Тошкент шаҳрининг Яшнобод тумани Иззат кўчасидаги уй-жойларнинг қурилиши ва фуқароларга сотиш жараёнларини ўрганиш ҳамда юзага келган муаммоларни тезкор бартараф этишга қаратилган таклифлар тайёрлаш бўйича Ҳукумат комиссияси тузилибди.

Унга «бало-қазо»ларни бартараф этиш учун доим ҳукумат комиссияси раиси этиб тайинланадиган супер-раис Раматов раис бўлибди.

Қизиқ, қандай қилиб бартараф қилишади? Фирибгарлар пулларни олиб суриб юборишган бўлишса ёки жабрланганларга коробкалаб пул тарқатишадими (доимгидек)?

@mufasa_mh

Читать полностью…

Mufasa

Жуда қизиқ ҳолат: Солиқ қўмитаси раиси лавозими ярим йилдан бери вакант бўлиб турибди! Как это так?

Шефни 2022 йил 30 декабрдаги фармони билан Молия вазирлиги ҳамда Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги бирлаштирилди, янги вазирлик энг «ёғли» идоралар — солиқ ва божхона қўмиталарни ўз ичига олган эди.

Солиқнинг собиқ раиси Шерзод Кудбиев эса ушбу вазирликни раҳбари этиб тайинланганди. Мана шундан бери солиқчиларга раҳбар йўқ.

Ҳайронман, нима учун шундай «пул оқиб келадиган» идорага ҳали ҳанузга қадар раҳбар тайинланмади? Ёки «ким ошди савдоси» бўляптими? Балким, Кудбиев ўзининг эски жойини ҳеч кимга бергиси келмаётгандир?

Наҳотки олти ойдан буён 36 млн аҳолини ичидан солиқ қўмитасига раҳбар бўлишга арзигулик биттагина одам топилмаган бўлса-я? Что-то не то 🤔

@mufasa_mh

Читать полностью…

Mufasa

Эковазир Абдухакимов Тошкентда "целоффан-пакет"ларга ўраниб ҳаракатланган эко-блогерга китоб совға қилибди.

Жамоатчилик вакилларида «бу китоб учун чопилган дарахт нима бўлади?» деган савол пайдо бўляпти. Савол ўринли, чунуи шу китоб қачондир дарахт бўлганда! 😁 Бу худди товуқлар ҳуқуқини ҳимоя қилаётган активистга пар кўрпа бергандек гапда 🤦🏻

@mufasa_mh

Читать полностью…

Mufasa

Абдулла акам Тбилисида Грузия ҳукумати билан музокаралар ўтказяпти.

@mufasa_mh

Читать полностью…

Mufasa

Бугун — шанба (дам олиш) куни бош прокурор раҳбарлигида Бош прокуратура ҳайъатининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтган.

Унда прокуратура тизимидаги барча ташкилотларнинг ходимлари иштирок этган.

Менимча, прокуратура органлари тўлиқ таркибда олти кунлик иш ҳафтаси режимига ўтган. Лекин олти кунлик иш ҳафтасига ўтишган бўлса, унда кунига 7 соат ишлашлари лозим. Балким, дам олиш куни ишга жалб қилинганлари учун икки барорбар иш ҳақи тўланар? Ҳар ҳолда қонун назоратчиларини ўзлари Бош прокурор бошчилигида қонунни бузишмайди деган яхши гумондаман. Ёки бу каби йиғилишлар иш эмас, дам олиш ҳисобланар? Негаки, баъзилар йиғилишга бориб мазза қилиб дам олади-да!

Тем более бу видеоселекторда янги таҳрирдаги Конституция қоида ва нормаларини сўзсиз ижро этилишини таъминлашнинг долзарб масалалари бирма – бир кўриб чиқилган бўлса…

@mufasa_mh

Читать полностью…

Mufasa

Азимов Дилшод Суръатович "Ўзсувтаъминот" АЖ Бошқаруви раиси вазифасини бажарувчи этиб тайинланди.

@mufasa_mh

Читать полностью…

Mufasa

МИБнинг ўзини сувдан 3 ярим млрд сўм қарзи бор!

Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси (республика)нинг жисмоний ва юридик шахслардан умумий қарздорлиги 4 млрд сўмдан зиёд экан!

МИБнинг Яшнобод тумани бўлимига 2021 йил 16 июнь куни келиб тушган ижро ҳужжатига кўра, ундирувчи Тошкент сув таъминоти МЧЖдан 3 млрд 557 млн сўм қарздорлиги мавжуд.

Шу кунга қадар МИБнинг Яшнобод тумани бўлими давлат ижроси томонидан қарздор Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюросининг автомототранспорт ва кўчмас мол-мулкига тақиқ солиш бўйича қарорлар чиқарилган. Бироқ, 2023 йил 3 июль куни давлат ижроси "Aвтотранспортни тақиқдан ечиш тўғрисида" қарор чиқарган.

МИБнинг Яшнобод тумани бўлими томонидан ўзининг юқори турувчи органи — Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюросига жарималар солгани ҳақидаги маълумотлар қайд этилмаган.

@revizor_uzb

Читать полностью…

Mufasa

Аския ва қизиқчилик бўйича қарор:

Давлат органлари, муассасалари ва корхоналари ҳар чоракда камида бир маротаба ўз ходимларининг маданий-эстетик ҳордиқ чиқаришлари учун оммавий-маданий ва концерт-томоша тадбирларини ташкил этиш амалиёти йўлга қўйиларкан.

@mufasa_mh

Читать полностью…

Mufasa

«Компромат»чилар иши бўйича Олий суд 19 нафар жабрланувчи рўйхатини эълон қилибди.

Улар орасида Самарқанд вилояти ҳокимининг матбуот котиби, Дарё уз сайти мухбири, собиқ бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири, ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг собиқ раҳбари ва бошқалар бор.

@mufasa_mh

Читать полностью…

Mufasa

Бошланди:

Шеф Амударё, Қўрғонтепа, Бухоро, Миришкор, Чироқчи, Хатирчи, Пайариқ, Оқолтин, Гулистон, Оққўрғон туманлари, Навоий ва Янгийўл шаҳарларида инвестиция муҳити қониқарсизлигини танқид қилиб, ушбу туман ва шаҳар ҳокимларини лавозимидан озод қилиш бўйича топшириқ берди.

Бош прокуратура ва Ҳисоб палатасига ушбу ҳокимлар фаолиятини ўрганиб, қонун устуворлигини таъминлаш топширилди.

@mufasa_mh

Читать полностью…

Mufasa

Шефни сайловдаги ғалабаси билан Аркадағ, Пешвои Миллат, Илҳом Алиев, Аркадағли Сердар, туркийларни «катта оғаси» Эрдоған, Қосим-Жўмарт кўке, СНГни «катта оғаси» ҳисобланмай қўйган Путин ва Садир Жапаровлар табрикладилар.

@mufasa_mh

Читать полностью…

Mufasa

Антикоррупция раҳбари Сайлов кодексини қўпол равишда бузди(ми?)

Коррупцияга қарши курашиш агентлиги директори Акмал Бурханов ўзининг Twitter саҳифасида бугунги сайловда иштирок этган суратини жойлади.

Ушбу твитда у «Мақсадимиз - бир!» дея Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати — Ўзбекистон Либерал-демократик партиясидан Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод Шавкат Мирзиёевнинг сайловолди шиорларининг биридан фойдаланган.

Сайлов кодексига кўра, давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг мансабдор шахсларига ўз мансаб ва хизмат мавқеидан сайловолди ташвиқоти вақтида ҳар қандай сиёсий партиянинг ёки номзоднинг фойдасига ёхуд унга қарши фойдаланиши тақиқланади. Сайлов куни ва овоз беришга бир кун қолганида ташвиқотга йўл қўйилмайди.

Шунингдек, А.Бурхонов томонидан жойланган суратда сайлов қутисидаги сайловчиларнинг бюллетени очиқ акс этганини ҳам кўриш мумкин.

Бу бўйича Марказий сайлов комиссияси зудлик билан ўз муносабатини билдириши лозим.

@mufasa_mh

Читать полностью…

Mufasa

Избосканлик 70 ёшни қаршилаган 26 нафар синфдошлар йиғилиб, биргаликда сайловга боришибди.

Бизни ҳали 40 ёшга ҳам кирмаган синфдошларни эса даже текин чойхонага ҳам йиғиб бўлмайди-ей!

@mufasa_mh

Читать полностью…

Mufasa

Абдулла акам ҳам оила аъзолари билан биргаликда овоз берибди.

Суратда: Абдулла акам набиралари Миролим билан.

@mufasa_mh

Читать полностью…

Mufasa

Яқинда Жиззах шаҳрида«BMB Za’faron Hotel» ва «BMB Restaurant» очилди.

Энг эътиборлиси, «BMB Restaurant»да ҳар бир таомда инсон саломатлиги учун жуда фойдали бўлган миллий брендимиз «BMB Za’faron»маҳсулоти ҳам мавжуд экан.

«
BMB Za’faron Hotel»да меҳмонлар учун люкс хоналар, аппартамент ҳамда учрашув ва тадбирлар учун қулай шароитлар яратилган.

Мана телефон рақамлари:

Ресторан: +998951083332, +998951083333.

Меҳмонхона: +998787717888, +998787717889.

Манзили: Жиззах шаҳри, И.Каримов шоҳ кўчаси 45-д уй

@mufasa_mh

Читать полностью…

Mufasa

Давлат ташкилотлари нима учун давлат тилида «гаплашмайди»?

Жуда ғалати ва тушунарсиз ҳолат: ИИВ эҳтиёжлари учун бошланғич нархи 77 млрд сўмлик 10 000 дона планшетлар харид қилиш бўйича ўтказиладиган тендерга Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ҳузуридаги «Лойиҳалар ва импорт контрактларини комплекс экспертиза қилиш маркази» ДУК томонидан РУС ТИЛИДА экспертиза хулосаси берилган.

Бу давлат ташкилотлари расмий ҳужжатларни давлат тилида ёзса, нима бир-бирини тушунишмай қолишадими? Ëки айни шу экспертиза хулосасини берувчилар давлат тилини билишмайдими?

Тендер ҳақида қисқача: Ички ишлар вазирлиги эҳтиёжлари учун планшетлар харид қилиш бўйича ўтказилган тендер натижаларига кўра, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси инспекторлари ва бошқа хизматлар вазирлик 7 минг дона планшет харид қилган.

Тендернинг бошланғич баҳоси 53,7 миллиард сўмни ташкил қилиб, унда Литванинг Start Group компанияси ғолиб бўлган ва у энди 44,6 миллиард сўм (3,61 миллион евро)лик планшетларни етказиб беради.

@mufasa_mh

Читать полностью…

Mufasa

Ёз мавсумида энергия тизимининг барқарор ишлашини таъминлаш мақсадида:

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги томонидан «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖга электр тармоқларини мукаммал таъмирлаш учун 2 йил муддатга йиллик 5 фоиз ставкада 150 миллиард сўм бюджет ссудаси ажратиларкан.

Сал шошилиб қўйшибди-да, ҳали ёз мавсумига анча бор эди-ку!)

@mufasa_mh

Читать полностью…

Mufasa

Коррупцияга қарши курашиш агентлиги чиновникларига тегишли «служебка»лар:

1. Мерседес-Бенц Е-400 — 01|377 DAV;
2. MALIBU-2 — 01|378 DAV;
3. MALIBU-2 — 01|379 DAV;
4. MALIBU-2 — 01|380 DAV;
5. MALIBU-2 — 01|741 ZEA;
6. CAPTIVA-4 — 01|716 ZDA;
7. Lacetti1.5 (L-COMFORT PLUS — 01/ 530 ZDA.

Ушбу «тойчоқ»лар учун ёқилғига қанча маблағ сарфланаётгани алоҳида мавзу.

@mufasa_mh

Читать полностью…
Subscribe to a channel