Бишкек. 2023-йил октябрь. МДҲ Давлат раҳбарлари кенгаши.
🇦🇿🇧🇾🇰🇿🇷🇺🇹🇯🇹🇲🇺🇿
Бишкек. Октябрь 2023 года. Совет глав государств СНГ.
#CIS #Bishkek #Uzbekistan #President #2023
"Ўзбекистонлик" фильми ижодкорларидан хушхабар: Британияда олинган 4-эпизод тез кунда премьера қилинади.
Ўзбекистонда бизга позитив кайфият, келажакка умид бағишлайдиган ажойиб лойиҳа — бу айнан мана шу "Ўзбекистонлик" туркумидаги фильмлар.
Британияда суратга олинган эпизод Европада Тикланиш ва Тараққиёт Банки директори Камола Маҳмудова ҳамда Кембридж университети доктори Тимур Юнусов ҳақида ҳиқоя қилади.
Ўзимиздан шундай юқори мартабали мутахассислар чиқаётгани бизга умид беради. Уларнинг ҳикоялари қанча кўп ёшларни илҳомлантира олса, шунча миллатимиз кучлироқ бўлади.
@mufasa_mh
Келгуси ҳафта Самарқанд шаҳри илк бор Бутунжаҳон туризм ташкилотининг Бош ассамблеяси йиғилишига мезбонлик қилади.
Ҳозирни ўзида 128 та мамлакатдан 1 мингдан зиёд иштирокчи рўйхатдан ўтди, шундан 79 нафари туризм вазирлари, 24 нафари вазир ўринбосарлари.
Президент ушбу тадбир ҳокимларга мамлакатимиз туризм салоҳиятини кўрсатиш учун катта имконият эканини таъкидлади.
Ҳар бир вилоят ҳокими ўз делегациялари билан вилоятининг табиати, тарихи, маданияти, овқатлари, зиёратгоҳлари, сайёҳлик масканлари ва маршрутларини намойиш қилиши, туризм лойиҳалари бўйича келишувга эришиши шартлиги қайд этилди.
Facebook|Instagram|Twitter
Супервазирликни ахборот хизмати раҳбари: «топшириқдан топшириққача»
Бош вазирининг ўринбосари – Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазири Джамшид Анварович Кучкаровнинг матбуот котиби Сарвиноз Аҳмедова ўзнинг «X» (твиттер)даги саҳифасида «Бюрократлар ичида ўтган умрларга ачинишини» маълум қилди.
Шунингдек, у мазкур хабарнинг давомида «топшириқдан топшириққача» дея фикрини якунлаган.
Шу йилнинг март ойида Сарвиноз Аҳмедова Иқтисодиёт ва молия вазирининг матбуот котиби – ахборот хизмати бошлиғи этиб тайинланган эди.
У мазкур вазирликдаги фаолияти давомида Кудбиев Шерзод Давлятович (собиқ Иқтисодиёт ва молия вазири)нинг қўл остида ҳам ишлаган.
Шу сабабли, Сарвиноз Аҳмедова бюрократлар деганда ўзининг собиқ ёки амалдаги вазирини назарда тутганми ёхуд бутун тизимними — номаълум.
@mufasa_mh
Европада пора йўқ дейишади-ку, бу қанақаси бўлди?
Ижтимоий тармоқларда қизиқ видео тарқалмоқда. Унда нидерландиялик блогер «Afrosiyob» поездида эконом-классдан VIP жойга ўтказиш эвазига назоратчига 15 доллар пора бергани ва иши битгани ҳақида маълум қилинган.
Поезд бошқарувчиси ишдан олинганмиш — хўп, лекин Жиноят кодексига мувофиқ пора олган ҳам, пора берган ҳам жиноятчи ҳисобланади ва иккала ҳолатга жавобгарлик кўзда тутилган.
Қонун барча учун баробар: Ўзбекистон ҳудудида жиноят содир этган шахс Жиноят Кодекси бўйича жавобгарликка тортилади. Қилмишида жиноят таркибининг мавжудлиги аниқланган ҳар бир шахс жавобгарликка тортилиши шарт!
Европаликларни биз елкасида иккита қаноти бор фаришталар деб юрардик, афсус... Ривоятни ҳам «харом» қилди-ку, бу баччағар.
@mufasa_mh
Ижтимоий тармоқларда «Энди хонадонда бирданига учта кондиционерни уласангиз ҳисоблагич токни автоматик тарзда узади» ёки «ҳисоблагич орқали 10-15 kW қувват доирасида чеклов киритилади»сарлавҳали хабарлар кенг тарқалмоқда.
Бу эса, ўз навбатида, кўпчилик электр энергияси истеъмолчилари орасида турли тушунмовчиликлар ва қатор саволларни келтириб чиқараши табиий.
Энг қизиғи, ушбу «хайп»ни энергетика соҳасидаги компаниялар билан «ўзаро келишув»га эришган «жамоатчилик вакиллари»қиляпти. Ҳай майли, эҳтиросга берилиб, мазкур жамоатчилик вакилларини номма-ном ошкор қилишни мавриди эмас. Асосийси аҳолига холис ва ишончли ахборотни етказиш.
Вот, холис ва ишонли ахборот қуйидагича:
Абдулла акамнинг тегишли қарори билан ўзгартириш киритилган «Электр энергиясидан фойдаланиш қоидалари»нинг тегишли бандига асосан, жорий йил 1 ноябрдан бошлаб истеъмолчиларга эҳтиёжлари учун зарур бўлган қурилмаларнинг минимал қувватидан (ҳамда жойлашган ҳудудидан) келиб чиқиб, ҳисоблагич орқали 10-15 kW қувват доирасида чеклов киритилиши белгиланган.
Яъни, бундай чора эскирган ва ортиқча юклама билан ишлаётган электр тармоқлари ва трансформатор пунктлари жойлашган маълум бир ҳудудларда истеъмолчиларни узоқ вақт электр таъминотидан узилиб қолмаслигини таъминлаш мақсадида зарурат юзасидан қўлланилади. Эсингизда бўлса, бу йил қиш ва ёз ойларида кузатилган аномал об-ҳаво шароити каби вазиятлардагина вақтинча электр тармоқларига ортиқча юкламалар тушишини олдини олиш учун амалга оширилади. Ўз навбатида, бундай чора блэкаутни олдини олади.
Маълумот ўрнида, юқоридаги Абдулла акамни қарорига асосан «Ҳудудий электр тармоқлари»АЖ (негадир шу ташкилотни унчалик ҳушламайман) томонидан электр энергиясини назорат қилиш ва ҳисобга олишнинг автоматлаштирилган тизими доирасида истеъмолчиларга эҳтиёжлари учун зарур бўлган қурилмаларнинг минимал қувватидан ҳамда жойлашган ҳудудидан келиб чиққан ҳолда, ҳисоблагич орқали 10-15 kW қувват доирасида чеклов киритилиши белгиланган.
Хулоса ўрнида, «хайп» қилаётган айрим блогерларга ўзлари «дон» чўқиётган ташкилотларнинг мутахассисларидан бир оғиз маслаҳат олиш (ҳадеб шантаж қилиб пул олавермасдан)ни тавсия қиламан.
@mufasa_mh
Хитой Халқ Республикасининг Ханчжоу шаҳрида 23 сентябрь – 8 октябрь кунлари ўтказилган XIX ёзги Осиё ўйинларида юксак маҳорат ва жасорат кўрсатиб, 22 та олтин, 18 та кумуш ва 31 та бронза, жами 71 та медалга сазовор бўлган музаффар спортчиларимиз 9 октябрь куни Ватанимизга қайтиб келишди.
Улар “Тошкент-3” маҳаллий парвозлар терминалида тантанали кутиб олинди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёвнинг XIХ ёзги Осиё ўйинларида иштирок этган Ўзбекистон спорт делегацияси аъзоларига йўллаган табрикларини Бош вазир Абдулла Арипов ўқиб эшиттирди.
Бугун Урумчида
Абдулла акам Хитой Компартияси Марказий қўмитаси Сиёсий бюроси аъзоси, Шинжон-Уйғур автоном райони Партия қўмитаси котиби Ма Синжуй билан учрашув ўтказибди.
@mufasa_mh
Мебелчиларни ҳам эплаб бўлмай қолди
Видеодаги тадбиркор йигит - «Жаннатмакон» мебеллар фабрикаси асосчиси Даврон Раҳимов.
Айтганча, бу йигит тоғамни (Зойир тоғамни эмас, ростакам родной тоғамни 😁) ўғли бўлади. Ҳеч қандай танка ва кришасиз ўз меҳнати билан муваффақиятга эришган «Янги Ўзбекистон тадбиркори» ҳисобланади.
Зойир тоғам Қозонда сафарда юрган пайтларида сурхондарёлик пахта теримчисига юборган тўйёнаси ҳам айнан шу тадбиркорнинг мебель дўконидан харид қилинганди. Ўзини айтишича, ўша опага «Жаннатмакон» мебеллар фабрикасидан алоҳида совға ҳам мавжуд экан. Мебеллар билан қўшиб етказишаркан.
@mufasa_mh
Мирободни яп-янги ҳокими ҳақида
Бугун Миробод туманми ҳокими этиб тайинланган Сайфутдинов Анвар Назарович — «Sanico Group» МЧЖнинг 17 фоиз улушига эгалик қиларкан.
Анвар Назарович бунгача у Яккасарой тумани ҳокими сифатида 4 йил фаолият юритган. Меннинг севимли прокурор опам — Нилуфар Аллабергенова, маҳалла ва телевидение қаерга қараяпти, ҳайронман.
Ўтган йили Президент томонидан имзоланган тегишли қонунга биноан давлат хизматчиси тадбиркорлик билан шуғулланиши, уларнинг муассиси бўлиши тақиқланади.
Чиновник-бизнесменлар ҳақида жуда кўп ёзилди. Лекин чиновниклар томонидан «карвон ўтар, ит ҳурар» қабилида иш тутилаётгандек. Тўғри, Анвар Назарович тадбиркорликни чиновник бўлмасидан аввал бошлагани аниқ, аммо нима қилайлик қонунан тақиқлангани учун бу нарсага эътибор бермасликни иложиси йўқ.
Виждони борлари ҳужжатларни тўғирлаб, бизнесдаги улушларини бошқа шахсларни номларига расмийлаштиришди. Шунисига ҳам «майли-да» деймиз, хотя бы қонунларга амалга қилишга интиляпти-ку деб. Билмадим, ҳокимлар ўзлари бошқараётган худудни «Биринчи шахси» ҳисоблансада, балки уларга истисно тариқасида бизнес билан шуғулланишларга рухсат бериш керакдир? Ёки Конституцияни охирги варағини бир четига фосфор билан ишлов берган ҳолда «понятка — ҳар қандай қонун ва қонун ости ҳужжатларидан устундир!» деб ёзиб қўйишни таклиф қиламан. Зарур бўлиб қолганда неонли зажигалкани кетини ёқиб ўқиб оламиз-да🙃.
@mufasa_mh
Пойтахтда 7-8 октябрь кунлари Осиё футбол конфедерациясига аъзо ассоциациялар президентлари ва бош котибларининг конференцияси бўлиб ўтаяпти экан.
Осиё футбол конфедерациясига аъзо 47 та миллий ассоциация, ФИФАга аъзо конфедерациялар вакиллари қатнашаётган ва мамлакатимизда илк бор ўтказилаётган мазкур конференцияда ФИФА президенти Жанни Инфантино (шу одам охирги пайтларда жуда серқатнов бўлиб қолди-да, Бўстонлиқдан дача қилганмикан-а) иштирок этмоқда.
Абдулла акам конференциянинг очилиш маросимида сўзга чиқиб, унинг ишига муваффақият тилади.
@mufasa_mh
Икки кундан буён Қозон шаҳрида юриб, ўзимизни шовқин-сурон ва бардак Тошкентни соғиниб қолдим-ей!
Бу ерда хоҳлаган жойингда сигарет чекиб, «бычок»ни отиб кетолмас экансан, фақат белгиланган жойда 😱 даже электрон сигаретларни ҳам (прикинь 😁).
Умуман ҳеч қандай мусор билан кўнглинг тусаган жойни безаб кетиш имкони йўғакан 🙃Менимча, қардошларимиз машина ойнасидан баклашка улоқтириш кайфини билишмайди.
Кўчалар тор, «гаишник»лар почти йўқ ва машиналар кўп бўлгани билан ПРОБКА йўқ — шу жойда кичик халқа йўлидаги пробкаларни шунақа соғиниб кетдимки 🤦♂️ Шопирлари бир-бири билан «сигнал» чалиш орқали «дил изҳори»ни билдириш сирини билишмаскан. Ўргилдим бунақа «умный город»дан, ўзимизни «шумный город»дан қўймасин 🥹
Ҳа айтганча, буларнинг йўлларини шопирлар учун жуда ноқулай тарафи бор экан: йўлни юзида кола-фанта, сигарет, нон ҳамдан «зарур маҳсулотлар»ни сотувчи братан ва кенайишкалар турмаскан 🙄 буларни сотиб олиш учун машинани парковкага қўйиб дўконга кириш керак 😳 замондан орқада қолиб кетишганми булар, товба 😏
Қардошларимизни маданий мерос объектлари, табиат ва архитектурага нисбатан муносабатлари ҳақида эртага алоҳида пост қўяман. Срочно Артикходжаевни уч ой комондировкага юбориш керак экан деган фикрга келдим. Ҳозирча юқоридаги суратлардан завқланиб туринглар!
@mufasa_mh
Айни пайтда Зойир Мирзаев бошчилигидаги делегация Россия Федерациясида бўлиб турибди.
Бугун РФ Татаристон республикаси пойтахти Қозон шаҳрида «Ўзбекистон – Россия ҳудудлараро ҳамкорлик бўйича III форуми» бўлиб ўтмоқда. Унда республикамизнинг бир нечта ҳудудлари қаторида Тошкент вилояти делегацияси ҳам қатнашмоқда.
Форум Ўзбекистон ва Россия ҳудудлари ўртасидаги амалий ҳамкорликни кенгайтириш мақсадида икки давлат ишбилармонлари иштирокида ўтказилмоқда.
Ташриф давомида Зойир Мирзаев бир қатор йирик компаниялар раҳбарлари билан учрашувлар ўтказади, янги инвестициявий лойиҳалар муҳокама қилинди.
@mufasa_mh
Айни пайтда «Green Hills Resort» да атмосфера даҳшат! Бу ерда «Impulse» ҳалқаро мусиқа фестивали бўлиб ўтмоқда.
@mufasa_mh
Куни кеча портлаш содир бўлган ҳудуддаги барча дўконлар бузилиши учун ҳаракатлар бошланди, деган мазмундаги хабарларни «левый» телеграм каналлар орқали тарқатишмоқда. Қизиқ томони, бунда негадир Абдулла акамни айблаб, гўёки топшириқни Бош вазир берган дея жар солишмоқда.
Ариповшунос сифатида уверен бўлиб шуни айтишим мумкинки, Абдулла акам ҳеч қачон одамларнинг шахсий мол-мулкига зарар етказадиган иш қилмайди ва бу каби топшириқларни бермайди. Тем более одамларнинг бошига кулфат тушган пайтларда «ўлганни устига чиқиб тепкандек» иш тутмайди.
PS. Қадимдан саройда интиригалар доим кучли бўлган. Айниқса, подшоҳнинг топшириқларини бекаму-кўст бажарадиган ижрочилар доимо тахтга интилувчиларнинг нишонида бўлган. Манимча, Шефни топшириқларини сўзсиз бажариб келаётган Абдулла акам ҳам кимларгадир ёқмаяпти, шекилли. Буни ижтимоий тармоқлардаги инфо ҳужумлардан ҳам билса бўлади.
@mufasa_mh
Мана шу норвегиялик блогер поезд назоратчисига пора бергани учун жавобгарликка тортилмади. Энди Норвегияга борганида яна бир видео қилиб, мақтанса керак: «Ўзбекистонда жиноят қилиб ҳам жавобгарликка тортилмаслик мумкин экан» деб.
Ҳолат бўйича нима учун ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ҳали ҳанузга қадар жиноий иш очмаганига ҳайронман. Қонун исталган вақтда танланма усулда ишлайдиган бўлиши керак эмас.
@mufasa_mh
Шеф: блогерлар ўрнак кўрастишлари муҳим
Жорий йилда, 25 октябрдан 1 декабргача, “кузги дарахт экиш мавсуми” эълон қилинади, унинг доирасида 85 миллион туп кўчат экиш режалаштирилган.
Бунда барча даражадаги раҳбарлар, вазирлар, ҳокимлар, маҳалла фаоллари, жамоат арбоблари, нуронийлар, санъаткор ва спортчилар, машҳур блогерлар ўрнак кўрсатишлари муҳимлиги таъкидланди.
PS. Есть, шеф 🫡 Бажарамиз.
@mufasa_mh
✅ Энг арзон нарх - "Texnomart"да!
"Texnomart"да муддатли тўловга арзон нархлар кафолатланган. Агар арзонроқ топсангиз, биз ундан ҳам тушуриб берамиз.
Texnomart - арзон нархлар яхшиликка буюрсин!
📞 71 209 99 44
🌐 texnomart.uz
Телеграм профил: @tm_support
Телеграм канал: @Texnomart
Реклама
Шарқдан сразу Ғарбга
Яқинда Хитойга расмий ташриф билан борган Абдулла акам энди Чехияга кетворибди.
Бугун Чехия ҳукумати уйида Ўзбекистон Республикаси ҳукумати делегациясини расмий кутиб олиш маросимидан сўнг Бош вазир Абдулла Арипов ва Чехия Республикаси Бош вазири Петр Фиала бошчилигида икки мамлакат ҳукумат делегацияларининг учрашуви бўлиб ўтибди.
Чехия Бош вазири Петр Фиала мамлакатимизда Президент Шавкат Мирзиёев бошчилигида барча соҳаларда олиб борилаётган ислоҳотларни олқишлашини маълум қилибди.
@mufasa_mh
Республика комиссияси Россия Федерациясидаги ўзбекистонлик ёш меҳнат муҳожирларига кўмаклашиш учун иш бошлабди
Маҳаллаларда ёшлар билан ишлаш масалаларини мувофиқлаштириш бўйича республика комиссияси раиси Қаҳрамон Қуранбоев бошчилигидаги делегация Новосибирск шаҳридаги хорижлик фуқароларни вақтинча сақлаш марказида ҳамда ўзбекистонлик меҳнат муҳожирлари истиқомат қиладиган ётоқхоналарда бўлиб, у ерда истиқомат қилаётган 100 нафардан ортиқ ҳамюртларимиз билан очиқ мулоқот ўтказибди.
Ўрганилган масалаларнинг айримлари жойида ҳал этилиб, қолганлари эса мулоқотлар якунида ишлаб чиқиладиган йўл харитасига киритилиши ва ҳал этилиши белгиланган.
@mufasa_mh
Танзила опам Яккасарой туманида ҳокимлигида бўлиб ўтган Халқ депутатлари туман Кенгаши сессиясида иштирок этибди.
Танзила опам ушбу сессияда Яккасарой туман ҳокими этиб тайинланган Нилуфар опамни қутлади. Нилуфар опам пойтахтнинг туманларига тайинланган илк ҳоким(а) аёл ҳисобланади.
Нилуфар опамни янги лавозим билан табриклайман! Опамни прокурорлик даврларидан бери кузатиб, уларни «виртуальный» фанатларига айланганман! Ишларга омад!
UPD. Сессия кундузи куни бўлиб ўтган экан, ҳокимлик томонидан эса кечаси эълон қилинган. Шу сабабли ушбу пост қайта таҳрирланди.
@mufasa_mh
Инсайдерларга кўра, 2023 йилга «Обод қишлоқ» ва «Обод маҳалла» дастурига ажратилган пулни 2,7 трлн сўми ўзлаштирилмасдан турибди экан.
Шуни иккинчи мавсум бўйича «опен бюджет»да 2000 тадан ортиқ овоз тўплаган, лекин ғолиб бўлмаган лойиҳаларга йўналтирилса яхши бўларди, менимча.
@mufasa_mh
Нилуфар опам Яккасарой тумани ҳокими лавозимига тайинланди.
Мени энг севимли прокурор опам эди.
@mufasa_mh
Мирободни яп-янги ҳокими Сайфутдинов Анвар Назарович ҳақида registr.stat.uz сайтидаги маълумотлар нотўғри бўлиши мумкин.
Бу бўйича Яккасарой туман ҳокимлиги Матбуот хизмати боғланиб, ҳолатга ойдинлик киритди. Тақдим этилган ҳужжатларга кўра, 2023 йил 13 июнь куни Сайфутдинов Анвар Назарович — «Sanico Group» МЧЖнинг таъсисчилари рўйхатидан чиқиб кетган ва ҳозирги кунда ушбу МЧЖда ҳеч қандай улуши йўқ.
PS. Анвар Назаровични расмий равишда бўлса-да хат-ҳужжатларни тўғирлаб, бизнесдаги улушини бошқа шахс номига ўтказгани учун «виждони бор ҳокимлар» рўйхатимга қўшиб қўйдим. Статистика агентлиги эса маълумотлар базасига тегишли ўзгартиришлар киритмай, жамоатчиликни чалғитгани учун «қора рўйхатим»га тушди.
@mufasa_mh
Шеф, Тоқаев ва Путин Россиядан Қозоғистон орқали Ўзбекистонга газ етказиб бериш жараёнига старт беришди.
Айтганча, бугун Путин 71 кузни қаршилади.
@mufasa_mh
Ўзбекистон ҳар йили Россиядан 2,8 миллиард куб метр газ сотиб оладиган бўлмоқда — Шерзод ака Асадов
@mufasa_mh
Шеф Россия Федерациясига расмий ташрифнинг биринчи манзили – Қозон шаҳрига келди.
@mufasa_mh
Президентимизнинг коррупцияга қарши курашиш соҳасидаги ислоҳотларининг халқаро миқёсдаги эътирофи
Facebook|Instagram|Twitter
ОКМК ва Германия банки ўртасида 2,55 млрд долларлик мандат имзоланди
Шавкат Мирзиёевнинг Германия Федератив Республикасига расмий ташрифи давомида ОКМК ва «KfW-IPEX Bank» немис банки билан янги Мис эритиш комплексининг қурилишини молиялашни ташкиллаштириш бўйича 2,55 млрд долларлик мандат имзоланибди.
Янги металлургия комплексининг қурилиши комбинатга мис, олтин ва кумуш ишлаб чиқариш ҳажмини икки баробар ошириш имконини беради.
Манба: ОКМК Ахборот хизмати
@mufasa_mh
Ўзметкомбинат 8,3 млрд. сўм миқдорда маблағларини тежалишига эришибди
«Ўзметкомбинат» АЖ ахборот хизмати раҳбари Сарвиноз Шералиевани маълум қилишича, 2023 йил январь – август 1 256 та умумий қиймати 147,9 млрд. сўмлик сотиб олиш учун шартномалар тузилиб, шундан 924 та умумий қиймати 53,0 млрд. сўмлик шартномалар ижроси таъминланган.
Жумладан:
🔵16,0 млрд. сўмлик ўтга чидамли материаллар,
🔵1,9 млрд. сўмлик подшипниклар, 2,0 млрд. сўмлик ёқилғи–мойлаш материаллари,
🔵18,0 млрд. сўмлик бутловчи буюмлар ва эҳтиёт қисмлар,
🔵10,4 млрд. сўмлик қурилиш моллари,
🔵2,9 млрд. сўмлик маиший техника,
🔵24,5 млрд. сўмлик энергетика жиҳозлари,
🔵12,1 млрд. сўмлик материаллар,
🔵52,0 млрд. сўмлик хизматлар,
🔵2,9 млрд. сўмлик озиқ-овқат,
🔵4,7 млрд. сўмлик махсус ҳимоя воситалари,
🔵0,7 млрд. сўмлик махсус техника шартномалари тузилган.
Батафсил
@mufasa_mh