2023 йилнинг январь-сентябрь ойлари бўйича соҳа ходимларининг ўртача ойлик иш ҳақлари рейтингида таълим (3 млн сўм) ва соғлиқни сақлаш (2,9 млн сўм) ходимлари энг сўнгги поғоналарда қолмоқда экан.
Айни пайтда республикада «обуна-сезони» авжига чиққан ва унда асосий обуначилар таълим ва соғлиқни сақлаш соҳаси ташкилотлари бўлиб турибди. Шахсан ўзимда жуда кўплаб «РайОНО» ва «Поликлиника»лар катта маблағлар эвазига ҳар хил газеталарга обнуа бўлганини тасдиқловчи фактлар мавжуд. Деярли барчаси «қашшоқ» ҳудудларда жойлашган. «РайОНО» ва «Поликлиника»дан обуна учун ўтказилган пуллар охир-оқибат мактаб ўқитувчиси ҳамда ҳамширанинг маошидан босиб қолиниши жуда аламли.
Бозор иқтисодиёти шароитига мослаша олмаётган бу паразит таҳрирятларга инсоф берсин. Энг катта шантажчилар шулар аслида, жамиятнинг «геморройи»га айланиб қолган. Ташкилот обунага кўнмаса, ҳокимга боради. Ҳоким ўша ташкилотга «давка» қилади, агар қилмаса таҳририятни «дармоед» раҳбари тепага бориб «йиғи-сиғи» қилиб келади. Ҳар йили обуна орқасидан юз минг долларлаб откат оладиган «тепада»ги (шу жумлани ўқиб ўзингизни танидингизми, жаноб? Мен ҳам сизни жуда яхши танийман) эса ҳокимга «туманиздаги битта газетани ҳам эплолмайсизми» деб дағ-даға қилади. Энг катта раҳбарларга «газеталарга қараб турмасак бўлмайди-да, шунча шантажчи кўчада қолса, ўзимизга проблема бўлади» дея ўзини оқлагандек бўлиб, «добро»ни олади. Лекин ўқитувчи ва ҳамширани ҳақини еганини оқлолмайди, бир кун тешиб чиқади.
@mufasa_mh
ТАРМОҚЛАРАРО САНОАТ ЯРМАРКАСИ
26-27-октябрь кунлари Чирчиқда металлургия, кимё саноати, электроэнергетика, электротехника, қурилиш материаллари, қишлоқ хўжалиги техникалари соҳаларига ихтисослашган ҳудудий тармоқлараро саноат ярмаркаси ўтказилмоқда.
Мазкур ярмакада «Ўзбекистон металлургия комбинати» АЖ ҳам комбинатда ишлаб чиқарилаётган навли прокат маҳсулотлари, сирланган пўлат идишлар, иссиқликни ўтказмайдиган материаллар, юқори омли кокс, ферросиликомарганес МнС-17 каби тайёр маҳсулотлари ҳамда бутловчи буюмлари билан иштирок этмоқда.
@mufasa_mh
Шефни Фармони билан Тошкент вилояти Ўрта Чирчиқ тумани ички ишлар бўлими бошлиғи Султанов Анвар Абидходжаевич — «Содиқ хизматлари учун» медали билан тақдирланди.
Молодец, табриклайман!
@mufasa_mh
Олий таълим, фан ва инновациялар вазири Иброҳим Абдураҳмонов қишлоқ хўжалиги вазири этиб тайинланди.
@mufasa_mh
Шеф режадан ташқари Қарши тумани марказий шифохонасига ташриф буюриб, тиббий муассасадаги ҳақиқий аҳволни кўздан кечирди.
@mufasa_mh
Йўлларимизда ҳалокатларга барҳам бериш мавзусининг давоми ўрнида қўшимча қилишни лозим топдим.
Халқаро тажриба шуни кўрсатяптики, кўп мамлакатларда муаммонинг ечими сифатида асосий эътибор ҳайдовчиларнинг ҳушёрлигини оширишга қаратилар экан. Масалан, Лондонда аксар кўчаларда атайин йўл ҳаракати белгилари қўйилмас экан. Мақсад – ҳайдовчилар худди музлама йўлда кетаётгандек ўзини ўта ҳушёр сезсин. Дунёнинг энг йирик шаҳарларидан бўлмиш Миср пойтахти Қоҳира шаҳрида эса, айтишларича, светофор йўқмиш.
Швецияда қизиқ бир эксперимент қилиб кўришган экан: ҳаракатни чап томондан ўнг томонга ўтказишипти. Натижада, ҳайдовчиларнинг эҳтиёткорлиги ортгани сабабли шаҳар кўчаларида ЙТҲлар кескин камайган.
Албатта, мен бундай кескин тажрибалар ўтказиш тарафдори эмасман. Олдинги постимда илгари сурилган ғоянинг тасдиғи ўлароқ шуни айтмоқчиманки, халқаро тажрибага қарайдиган бўлсак, йўл-транспорт иштирокчиларида ҳушёрликни ошириш ҳаммага манфаат берар экан, нохуш ҳодисаларни камайтиришга хизмат қилар экан.
Шундай экан, қоидабузарлик учун жазони кучайтириш ва унинг муқаррарлигини таъминлаш ҳайдовчиларимиз орасида эҳтиёткорликнинг ошишига ишончим комил.
Одилжон Тожиев
Кечаги видеоселектор йиғилишида Президент Шавкат Мирзиёев йўлларимиздаги ҳаракат хавфсизлиги билан боғлиқ вазият анча аянчли аҳволда эканини кўрсатиб ўтди.
Йўл-транспорт ҳодисалари оқибатида ўлим ва жароҳатланиш ҳолатлари кўплигини, тегишли раҳбарлар бунга лоқайд бўлиб ўтирганини жиддий танқид қилди.
"Ёшлар ўляпти, 4000 та, 4200 та одам авариядан ўляпти. Бекордан бекор. Сен ҳам, транспорт вазири бўла туриб, шунга бефарқ бўлмасдан, Президент қабул қилган қарорини, светофорларни жой-жойига қўйишга масъулмисан, йўқми? Нимага одамлар ўлиши керак чорраҳалар тўғирланмагани учун?" - дея савол қўйди Президент транспорт вазирига.
Масъулларнинг қониқарсиз фаолиятига депутатларимиз бефарқ бўлиб ўтиргани ҳам афсус билан қайд этилди.
"Нимага Президент ташвиш қилиб, ҳаммани "ёндириши" керак? Нимага сизлар (депутатлар) "ёнмайсизлар"? Шунча одам ўлиб кетяпти, ижтимоий тармоқларга қараб бўлмайди - дод-фарёд одамлар ўлгани учун. Ижтимоий тармоқ дегани - халқни овози дегани", - деди давлатимиз раҳбари.
Президент мисол сифатида Хитой пойтахти Пекин ва Россия пойтахти Москвадек йирик шаҳарларда тирбандлик деярли кузатилмаслигини тилга олди, бизда ҳам шунга интилиш шартлигини кўрсатиб ўтди.
Умуман, транспорт вазири ва бошқа мутасаддиларга жамоат транспортини ривожлантириш, светофорлар ва йўл чизиқларини ўрнатиш, тирбандликнинг олдини олиш, пойтахт кўчалари ва ҳудудлардаги йўлларни тартибга солиш бўйича қатъий чоралар кўриш топширилди. 2024 йил бу борада жиддий ўзгаришлар йили бўлишини таъминлаш вазифаси қўйилди.
Facebook|Instagram|Twitter
ДХХ Чегара қўшинлари қурол қўллаб тўғри қилган. Бунақа вазиятда қурол ишлатиш «жоиз». Чегараларимиз мустаҳкам бўлсин, душманларга ўлим!
@mufasa_mh
Диққат сўровнома! Сўровномада иштирок этиб қимматли совғалардан бирига эга бўлиш улгуриб колинг‼️
➡️SAMSUNG GALAXY A54 смартфони;
➡️ XIAOMI REDMI Note 12 Pro смартфони.
➡️ APPLE AIRPODS PRO (Оригинал) қулоқчини.
Ютуқ эгалари 2023 йил 25 октябр куни тасодифий сон генерацияси орқали аниқлаб олинади.
‼️👉 Сўровномани бошлаш‼️
Реклама
Бугун Ангрен, Оҳанганрон, Олмалиқ шаҳарлари ва Оҳангарон туманида Зойир тоға бошчилигида «Яшил макон» лойиҳаси доирасида дарахт кўчатлари экилди.
@mufasa_mh
ОКМК ва “Amer International” компанияси ўртасида келишув имзоланди
🇺🇿🇨🇳Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Хитой давлатига амалий ташрифи давомида 17 октябрь куни “Бир макон, бир йўл” халқаро форуми доирасида ОКМК ва Хитойнинг “Amer International” компанияси билан келишув имзоланди.
🇺🇿🇨🇳Келишувга кўра, ОКМК ва “Amer International” компанияси ҳамкорлигида мис саноати кластерини ривожлантириш ва юқори қўшимча қийматга эга янги турдаги маҳсулотларни ишлаб чиқариш йўлга қўйилади.
🇺🇿🇨🇳Маълумот учун: “Amer International” компанияси Хитойнинг топ-5 энг йирик хусусий компаниялари рўйхатига киради. Ушбу компания йилига 250 минг тонна мис катанкаси, кабеллар, ҳар хил турдаги рангли ва қимматбаҳо металлар, шунингдек яримўтказгичлар ва композит материаллар ишлаб чиқаради. Компаниянинг йиллик соф даромади 2 млрд долларни ташкил этиб, унда 20 мингдан ортиқ ходимлар меҳнат қилишади.
ОКМК Ахборот хизмати
Web-site|YouTube|Facebook|Telegram|Instagram|Twitter
Тошкент вилоятида солиқчилар, Қорақалпоғистонда эса Давлат меҳнат назорати инспекцияси ходимлари қўлга тушди
Янгийўл туман Солиқ инспекцияси катта инспектори ва Янгийўл шаҳар Солиқ инспекцияси шўъба бошлиғи тадбиркорлик субъекти фаолиятида аниқланган солиқ қарздорлигини унинг фойдасига ҳал қилиб бериш эвазига 5 минг АҚШ доллари талаб қилиб, сўралган пулдан 4500 АҚШ долларини олган вақтида ушланди.
Қорақалпоғистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигининг Давлат меҳнат назорати инспекцияси ходими қизилмия илдизини қайта ишлашга ихтисослашган хусусий корхонада содир бўлган ёнғин оқибатида вафот этган 2 нафар ишчининг шартнома асосида қонуний ишлагани ҳақида хулоса бериш эвазига 10 минг АҚШ доллари олган вақтида ушланди.
@mufasa_mh
«Сизларни муаммоларингни эшитгани Ўзбекистондан келишяптими деб ҳавас қилишди»
Маҳаллаларда ёшлар билан ишлаш масалаларини мувофиқлаштириш бўйича Республика комиссияси делегациясининг Россия Федерациясига ташрифи давом этмоқда.
Делегация аъзолари Самара вилоятида ушбу давлатда ўқиётган ва ишлаётган ўзбекистонлик ёшлар билан учрашиб, уларнинг муаммо ва таклифларини ўрганишмоқда экан.
@mufasa_mh
Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги ЎзЛиДеП партияси фракцияси аъзолари Тўлқинжон Каримов ва Батирбек Тўразодалар томонидан Ички ишлар вазирлиги ҳамда Қашқадарё вилояти ҳокимлигига юборган депутатлик сўровлари.
@mufasa_mh
Жиззахлик тадбиркор Қашқадарёдан Жиззахга ўзига тегишли бўлган 60 тонна чигитни олиб чиқишда тақиққа учраганлиги юзасидан Ўзбекистон Либерал-демократик партияси ўз муносабатини билдириб, Ички ишлар вазирлиги ва Қашқадарё вилояти ҳокимиятига тегишли депутатлик сўровлари юборибди.
Ушбу ҳодиса партия фаоллари ва депутатларитомонидан қўшимча равишда ўрганилмоқда экан.
@mufasa_mh
АГМКни мис бойитиш фабрикасида молибден металлини ишлаб чиқариш прогнози муддатидан аввал бажарилибди
Жорий йилда комбинатнинг 1- ва 2- Мис бойитиш фабрикаларига умумий ҳисобда 788,5 тонна молибден ярим маҳсулоти ишлаб чиқариш прогнози қўйилганакан. 1-Мис бойитиш фабрикасининг молибден концентратларини саралаш цехи томонидан ушбу прогноз 2023 йилнинг 11 октябрь куни 100 фоизга бажарилган.
Асосий технологик ишлаб чиқариш жараёнига жами 42 янги флотокамералар ўрнатилиб, ишга туширилган. Бу ўз навбатида сифат кўрсатгичларининг кўтарилишига ижобий таъсир кўрсатган. Ўтган йилга нисбатан молибденнинг миқдори 109 фоизга ўсган. Шунингдек, рудадаги молибден миқдорида ҳам ўтган йилга нисбатан 104.4 фоизлик ўсиш кузатилган.
@mufasa_mh
Бугун, 26 октябрь куни Қирғиз Республикаси Бишкек шаҳрида Шанхай ҳамкорлик ташкилоти ҳукумат раҳбарлари кенгашининг мажлиси бўлиб ўтди.
Давлатимиз раҳбари Деҳли саммитида Ташкилотнинг катта салоҳиятидан унумли фойдалланишга қаратилган қатор муҳим ташаббусларни илгари сурган эди.
Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов сўзлаган нутқида мазкур ташаббусларни амалга ошириш мақсадида умумий саъй-ҳаракатларни бирлаштиришга чақирди.
Facebook | Instagram
Қарши шаҳрида Президент Шавкат Мирзиёев раислигида Қашқадарё вилоятини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш масалалари юзасидан йиғилиш бўлиб ўтмоқда.
Давлатимиз раҳбари дунёдаги вазият ва зиддиятлар тобора кучайиб бораётгани, бундай шароитда бефарқ бўлиб, “кун ўтса бўлди” қабилида иш тутадиган раҳбарлар энг катта душман эканини қайд этди.
“Мамлакатимиз, халқимиз тинчлиги, фаровонлиги ва келажаги учун янги корхоналар, иш ўринлари, янги бозорлар, инвестиция, катта-катта тушумлар керак”, - деди Президент.
Ҳоким ва вазирлар асосий ҳамкор давлатлар бозоридаги тебранишлар, савдо чекловлари давом этаверса, маҳсулотларни қаерга ва қандай сотиш керак, қайси корхонага қандай кўмак бериш зарур, деган масалалар устида бош қотириши шартлиги кўрсатиб ўтилди.
Facebook|Instagram|Twitter
Ижтимоий тармоқларда Тошкент вилоят ҳокими Зойир Мирзаев қишлоқ хўжалиги вазири этиб тайинланаётгани ҳақида асоссиз хабарлар тарқалмоқда.
Бу гаплар ҳақиқатга умуман тўғри келмайди. Тошкент вилояти ҳокими Зойир Мирзаев айни пайтда ўз ишини давом эттирмоқда ва кун тартибига мувофиқ, белгиланган вазифалар, чора-тадбирлар ижроси билан банд.
Биз Зойир тоғани ҳали бери ҳеч кимга бермаймиз (осонликча қўйиб юбормаймиз 😁)
@mufasa_mh
ЮНЕСКО Ижроия кенгашининг 217-сессиясида Ўзбекистон ташаббуси асосида ишлаб чиқилган "Халқаро ахборотдан эркин фойдаланиш куни муносабати билан Тошкент декларацияси" резолюцияси бир овоздан маъқулланди.
Резолюцияда 2022 йил сентябрда Тошкент шахрида ЮНЕСКО билан ҳамкорликда ўтказилган Халқаро ахборотдан эркин фойдаланиш кунига бағишланган конференциянинг аҳамияти юқори баҳоланган.
Мазкур резолюциянинг қабул қилиниши – Ўзбекистонда фуқароларнинг сўз эркинлиги ва ахборотдан фойдаланиш ҳуқуқларини таъминлаш бўйича ислоҳотлар жараёнида эришилган ютуқлар халқаро даражада эътироф этилаётганининг навбатдаги ифодасидир.
Ҳужжатни тайёрлашда ҳаммуаллиф сифатида иштирок этган барча ҳамкорларимизга миннатдорлик билдирамиз ва барча ҳамкасбларни ушбу муҳим воқеа билан табриклаймиз.
Пойтахт вилоятида бирданига 6 та автомобиль иштирокидаги ЙТҲда, шукрки, инсонлар қурбон бўлмапти. Ачинарлиси, йўллардаги мудҳиш воқеалар бугунги ҳаётимиз воқелигига айланиб улгурди. Шахсий фикримча, бундай вазиятнинг юзага келиши автотранспорт бошқариш “маданият”имиздан далолат. Кенгроқ маънода эса, минг афсус, жамиятимизда цинизм деб аталмиш феноменнинг кенг томир отаётганидан нишон.
Қоидабузарлик учун жазонинг муқаррарлиги ҳал қилувчи аҳамиятга эга бўляпти. Мана, мисол учун, пойтахтимизда радарлар ва светофорлар ўрнатилган кўчаларда ЙТҲларнинг кескин камайгани қайд этиляпти. Менимча, мамлакатимиз бўйлаб ҳақиқий, халқаро меъёрлардаги автострадалар қурилгунигача ҳозирги магистраль йўлларимизда тезликни 80, 90 км/соатгача чеклаб, қўшимча фоторадарлар ўрнатилсагина босар-тусарини билмайдиган “лихач”ларимизни тарбияласак бўлади. Улар тўлайдиган жарималарни ҳам дадил, қўрқмасдан бир неча карра кўтарсак, халқимиз бундай қарорларни фақат олқишлаган бўларди назаримда. “Халқимиз” тушунчасига қонун-қоидага итоаткор ҳайдовчиларимизни ҳам қўшган бўлардим. Негаки, “ўпкаси шишган шумахерлар”дан, бир нарсадан қуруқ қолаётгандек орқадан “тақаб” келадиган “таъқибчилар”дан улар ҳам безор.
Инсоният тарихи шуни ўргатадики, одамлар умумий қоида ва қонунларни назар-писанд қилмай қўйса, қонунбузарлик учун жазоларни кескин кучайтиришгина самара берган. Айниқса, қонун, қонун устуворлиги, қонунга итоат маданияти энди-энди шаклланиб келаётган жамиятларда.
Бир сўз билан айтганда, йўлларимиздаги бошбошдоқликка чек қўйиш, одамлар ҳаётига зомин бўлаётган ЙТҲларга барҳам беришни кўзлаб, йўл ҳаракати қоидаларини бузганлик учун жазоларни кескин кучайтирсак, жазонинг эса муқаррарлигини (замонавий техник воситалар ёрдамида) қатъий таъминласак мақсадга мувофиқ бўлар эди.
#йўлингиз_беҳатар_бўлсин
Одилжон Тожиев
Охирги пайтда ижтимоий тармоқларда аноним тарзда фаолият олиб борувчи блог (канал ва аккаунт)лар анчагина бўлиб қолди. Балки, бу йил журналист ва блогерлар учун оғир келиб, ўтган йиллардан кўра салбий ҳолатлар кўпайгани билан боғлиқ бўлиши мумкин.
Хорижий давлатни сим картасига телеграм канал очади, ВНПни ёқиб қўяди и всё — любой шахс или ташкилот ҳақида истаганча ёзиб ўтираверади. Канал админи билан эса «обратная связь» йўқ! Кимлиги номаълум, боғланиш имкони йўқ! Устидан шикоят қилгандан ҳам толк йўқ!
Худди шундай каналлардан бири бўлган — Телеграфни кўпчилик меники деб ўйларкан. Расман айтаман: бу канални менга умуман алоқаси йўқ! Мен фаолиятимни бошлагандан бери аноним бўлмаганман ва ҳар доим мулоқотдан қочмаганман. Это не мой уровень. Агар ушбу каналдан жабрланганлар бўлса, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга мурожаат қилишсин, марҳамат!
Ҳа айтганча, яна бошқа аноним каналлар ҳам менга тегишли эмас (Генералиссимус ҳам).
@mufasa_mh
18 октябр куни Буюк Британия пойтахти Лондонда «Ўзбекистонлик» форуми бўлиб ўтди.
Унинг доирасида тақдим этилган янги «Uzbekistan's club»журналида энг прогрессив ўзбекистонликларнинг ТОП-20 талиги ва ижтимоий масъулиятли бизнеслар ТОП-7 талиги эълон қилинди.
Айтишларича, рўйхатда чиновниклар, санаъаткорлар, иқтисодчи ва журналистлар кирган экан. Бизнеслар ичидаги ТОП-7 таликга эса банклар, Akfa, Coca – cola, Pepsi, PayMe каби корхоналар кирибди.
Лондонлдаги форумни ташкил қилишга Ucell мобил оператори ва Турин политехника университети, «Ўзбекистон ҳаво йўллари» миллий авиакомпанияси ёрдам берган.
Хуллас, боллар ўзлари бир нималарни ўйлаб топиб, ўзларни нимадирлар қилишибди 😁.
@mufasa_mh
Хайрли ишларга доим лаббай деймиз… Яқинда Шеф дарахт кўчати экиш бўйича машҳур блогерлар ҳам ўрнак кўрсатиши муҳимлигини айтганди. Жуда машҳур бўлмасакда, бугун Зойир тоғам бошчилигида 4 та шаҳар ва туманда ўтказилган «Яшил макон» лойиҳасида фаол иштирок этдик.
Уйда диванга ёнбошлаб олиб, телефон титиб «табиатни дабдаласи чиқиб кетяпти» деб, сассиб ётавермай — кўчага чиқиб дарахт экиш керак! Яхшидан боғ қолади! Қачондур шу экаинлган дарахтларни роҳатини кўрамиз.
@mufasa_mh
🏠🏢 Энди ипотека кредити олиш учун сизда расмий даромад бўлиши шарт эмас!
“Банкир” канали расмий даромадга эга бўлмаганлар учун таклиф этилаётган ипотека кредитларини бир жойга тўплади.
Бундан ташқари каналда иқтисодий таҳлиллар, банк ва молия соҳасига доир энг муҳим янгиликлар билан тезкор танишишингиз мумкин.
👇👇👇
Бугун соат 09:00 лар атрофида Олмазор туман прокуратураси биносида (ҳожатхонада дейиляпти) Миллий гвардия ходими ўзини ўзи отиб қўйибди
@mufasa_mh
Бугун Тошкент вилояти Нурафшон шаҳридаги Ёшлар марказида гематологик ва онкологик касалликлар билан курашаётган болажонлар томонидан чизилган расмлар кўргазмаси бўлиб ўтаркан.
Бой ва пулдорлар келиб шу расмлардан сотиб олишса яхши иш бўлади. Чунки бу оддий ҳайрия иши эмас, расмларни сотиб олиб болажонларни ижодига янада мотивация бериши мумкин.
Соат 17:00 да мана шу манзилда
@mufasa_mh
#Promo_rolik
#Innoweek
📣📣16-20-октябр кунлари энг йирик инновацион тадбир “Innoweek.uz-2023” халқаро инновацион ғоялар ҳафталиги бўлиб ўтади
Бу йилги ҳафталик “Креатив таълим ва инновациялар – Янги Ўзбекистон тараққиётининг асоси” мавзусида ўтказилади.
Ҳафталик доирасида кўргазмалар тақдимоти, хорижий етакчи компаниялар билан учрашув ва келишувлар, халқаро шартномалар, конференсия ва форумлар ташкил этилади.
Батафсил маълумот👉 www.innoweek.uz
Реклама
«Подарка»лар
Сурхондарё вилояти ҳокими Улуғбек Қосимов «Ханчжоу—2022» Осиё ўйинларида олтин медални қўлга киритган Баҳодир Жалоловга 3 хонали уй совға қилибди. Уйни тадбиркорлар подарка қилган, ҳоким эса проста калитни топширганмиш.
Аввал ҳам Улуғбек Қосимов Токио-2020 Олимпия ўйинлари ғолиби Баҳодир Жалоловга уй «подарка» қилган эди.
Менимча, Ўзбекистон тарихида ҳали ҳеч қайси бир спортчи (балки хеч қайси бир фуқаро) Баҳодир Жалолов каби «подарка»лар билан сийланмаган.
2019 йили Тўра Абдиевич (Сурхондарё вилояти собиқ ҳокими) Баҳодир Жалоловга Термиз шаҳрида бунёд этилган барча шароитларга эга 2 хонали уйнинг калитини топшириб, «подарка»лар бўйича «почин»ни бошлаб берган.
Ўша йили РФда бўлиб ўтган Жаҳон чемпионатида ғолибликни қўлга киритгани учун «Chevrolet Tracker» автомобили (эксклюзив авторақам 01 B007JA), сал ўтмай эса Артикходжаев ва Раматовлар энг яхши боксчиси сифатида эътироф этилган Баҳодир Жалоловга Тошкент шаҳри Қори Ниёзий кўчасида жойлашган (элитный) уй-жойлардан бирини тантанали равишда топширганлар. Тўра Абдиевич ҳам қатордан қолмай спортчига 200 миллион сўм пул мукофотини берган.
2021 йили Олимпиада лицензиясини қўлга киритгани учун Жалоловга 100 миллион сўм миқдорида рағбатлантириш берилган.
Олимпия ўйинларида ғолибликни қўлга киритгани учун ваъда қилинган 200 минг АҚШ доллари пул мукофоти, «Chevrolet Tahoe» автомобили калити ҳамда Тошкент шаҳридан 3 хонали 4 сотихли ҳовли «подарка» қилинган. Ҳа айтганча, «Chevrolet Tahoe»га 01 S 555 SS давлат рақами ҳам совға тариқасида берилган.
Ўша пайтларда Тўра Абдиевични яна сахийлиги тутиб кетиб, «кетса мени чўнтагимда кетадими» дегандек Баҳодирга «Skoda Kodiaq» автомобилини «подарка» қилиб юборган.
Бундан ташқари, спортчи «Фидокорона хизматлари учун»ордени, Миллий гвардия қўмондонининг буйруғи билан муддатидан олдин «капитан» ҳарбий унвони, «Ўзбекистон ифтихори» унвони кабилар билан тақдирланган.
PS. Бу постни маълумот учун ёздим, холос. Баҳодир Жалоловни қандай спортчи эканлигини баҳолай олмайман, кузатмаганман. Қизиқмайман. Спортчиларни тақдирлаш мезони қандай бўлиши керак, уларга бериладиган совғаларни тартиб қоидаси борми-йўқми билмайман. Менимча, йўқ. Халқаро даражадаги мусобақаларда ғалаба қозонган спортчиларга Президент ёки Ҳукумат томонидан «Халқ номидан» совға берилса етарли деб ўйлайман.
@mufasa_mh
«Ҳеч бир ёш эътибордан четда қолмайди!»
Маҳаллаларда ёшлар билан ишлаш масалаларини мувофиқлаштириш бўйича Республика комиссияси делегациясининг Россия Федерациясига ташрифи давом этмоқда.
Республика комиссияси раиси бошчилигидаги делегация аъзолари бугунги кунга қадар мамлакатнинг Новосибирск ва Томск вилоятларида бўлиб, нафақат бу вилоятлар раҳбарияти, балки Россияда бўлиб турган минглаб Ўзбекистонлик ёшлар билан учрашувлар ва очиқ мулоқотлар ўтказган.
@mufasa_mh