Самарқанд давлат чет тиллар институти томонидан "Зарафшон", "Самаркандсий вестник" ва "Овози Самарқанд" газеталарига обуна бўлиш учун Самарқанд вилояти "Матбуот уюшмаси" МЧЖга жами 107 126 400 сўм пул маблағлари ўтказиб берилди.
Айни пайтда бутун мамлакат бўйлаб обуна авжида, жабрдийдалар эса таълим ва соғлиқни сақлаш соҳаси вакиллари.
@revizor_uzb
Президент Администрациясида қатор янги лавозим тайинловлари амалга оширилди:
Гайратулла Хабибуллаевич Ёзиев - Ўзбекистон Республикаси Президентининг кадрлар сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчисининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди.
Тайинловга қадар Гайратулла Ёзиев Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати раисининг ўринбосари лавозимида ишлаган.
Кахраман Раматуллаевич Сариев- Ўзбекистон Республикаси Президентининг кадрлар сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси ўринбосари лавозимига тайинланди.
Тайинловга қадар Кахраман Сариев Ўзбекистон Республикаси Президентининг давлат хизмати, аҳоли билан мулоқот ва маҳаллий ҳокимият органлари фаолиятини мувофиқлаштириш масалалари бўйича маслаҳатчисининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаган.
Улуғбек Исломович Мухаммадиев - Ўзбекистон Республикаси Президентининг кадрлар сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси ўринбосари - Ўзбекистон Республикаси Президенти Халқ қабулхонаси раҳбари лавозимига тайинланди.
Тайинловга қадар Улуғбек Мухаммадиев Ўзбекистон Республикаси Президентининг давлат хизмати, аҳоли билан мулоқот ва маҳаллий ҳокимият органлари фаолиятини мувофиқлаштириш масалалари бўйича маслаҳатчиси ўринбосари лавозимида ишлаган.
Умар Сапаевич Исмаилов
- Ўзбекистон Республикаси Президенти Халқ қабулхонаси раҳбарининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди.
Тайинловга қадар Умар Исмаилов Ўзбекистон Республикаси Президентининг давлат хизмати, аҳоли билан мулоқот ва маҳаллий ҳокимият органлари фаолиятини мувофиқлаштириш масалалари бўйича маслаҳатчиси ўринбосари лавозимида ишлаган.
@mufasa_mh
Жамиятда бирор резонансли воқеа содир бўлса, жамоатчиликда сразу «парламент қаерга қараяпти, депутатлар нима дейди?», деган ҳақли саволлар пайдо бўлади.
Депутатлар ҳам ўзларича нимадир деб муносабат билдириб юрган бўлишади, лекин баъзида бу кенг жамоатчиликка етиб келмайди.
Вот, шунинг учун барча депутатларни муносабатларини бир жойга йиғиб, эълон қилиб борувчи @deputatlar_nima_deydi деб номланувчи канал фаолияти йўлга қўйилган. Бу ерда халқ вакиллари — депутатларни воқеа ва ҳодисаларга нисбатан муносабатлари бериб бориляпти.
Масалан, кеча Умида Раҳмонова деган депутат опа Хоразмда ўқитувчи ўқувчини калтаклагани учун ижродагиларни қаттиқ урушиб берди.
@mufasa_mh
Ҳайитмурадов Мухтор Қўлдошевич бошқа ишга ўтиши муносабати билан Нишон тумани ҳокими лавозимидан озод этилди.
Читать полностью…Ҳудуддаги электрдан ўғирликни пайқамагани учун Кармана тумани ҳокими, прокурори, департамент бошлиғи, ички ишлар, электр тармоқлари раҳбарлари ишдан олинди.
Карманадаги қурилиши якунланмаган бинода 452 та “майнинг” қурилмаси ўрнатилгани оқибатида ўн ой давомида қарийб 5,5 миллион киловатт-соат электрдан ноқонуний фойдаланилган.
@mufasa_mh
Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги тасарруфидаги хизмат автомототранспорт воситаларини жорий таъмирлаш учун йил бошидан буён 250 миллион сўмдан зиёд пул маблағлари сарфланган (1;2) .
Хусусан, Агентлик директорига бириктирилган 01|939 PPP давлат рақамли "Toyota Land Cruiser" автомобилининг жорий таъмирлаш сарф-ҳаражатлари — 57 миллион 446 минг сўмни ташкил этган.
@revizor_uzb
Оҳангарондаги «Темир ота» ошхонасининг раҳбари Дилбар опа Африка давлатларини бирига бориб, у ерда тоза ичимлик суви чиқаришга ҳомийлик қилибди.
Дилбар опа бизнесни бозорда манти сотишдан бошлаб, ҳозирда йирик меҳмонхона, ошхона ва тўйхоналар бизнесига асос солган. Опа билан бир неча маротаба суҳбат қилганман. Самимий, очиқкўнгил ва мард аёл.
@mufasa_mh
Жуда қизиқ ҳолат: Администрациядаги айрим муҳим тайинловлар қандайдир левый каналлардан берилади? Нега? Ким тайинлади — хз, ҳеч кимга маълум қилинмайди. Ҳавола беришга ҳам ўйланасан, кимни канали ўзи бу деб.
Тагини суриштирсанг Отабек Ҳасанов (АРГОС)нинг ходимларини левый канали бўлиб чиқади. Давлат бошқарувидаги муҳим тайинловлар нима учун давлатнинг расмий сайт (манба)ларида эълон қилинмасдан, ноунейм типажлар томонидан сиздирилади? Давлатни куни левый каналларга қолганми?
Мана, Шефни Фармонлари билан тайинланганларни Шерзод Икромович Асадов, Абдулла акам лавозимга тайинланганларни эса унинг матбуот котиби Бекзод Ҳидоятов томонидан расмий саҳифаларида эълон қилиб борилади. Балки Аргосчилар левый ишларни яхши кўрадими? Устозим қахқаравоттила, ҳайронман.
@mufasa_mh
Худаяров Асилбек Анварович Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Ижтимоий ривожланиш департаменти раҳбарининг биринчи ўринбосари лавозимига;
Умерова Гаяне Олеговна Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Ижтимоий ривожланиш департаменти раҳбари ўринбосари лавозимига тайинланди.
PS. Бугун тайинловлар куни шекилли. Кабмин ҳам кимларнидир лавозимга тайинлаб ётибди.
@mufasa_mh
Бахтимиз тўла-тўкис бўлиши учун роса тер тўкиб, Тошкент халқаро аэропорти олдида 62 м байроқ ўрнатишибди.
Бу яхшидир, туристларни кўзи қувнайди (?), ўзимизда эса четга чиқиб ватанга қайтганимизда ғурур пайдо бўлади. Мана шунақа байроғимиз ва Бунёдкор стадионимиз бор деб. Аммо аэропортда эътибор қаратиш лозим бўлган ишлар талайгина.
Шулардан бири, аэропортимизда ягона бўлган валюта айирбошлаш шахобчасида туристлар доим турнақатор навбатда туради. Аэропорт ташқарисида эса бир нечта валютафурушлар изғиб юради. Балки, шу қоракўзлар учун қайғурибми, негадир ҳеч ким «обменник»ни кўпайтириш ҳақида ўйламайдигандек.
@mufasa_mh
Бугун Чирчиқда оммавий ҳашар бўлибди. Эртага “Яшил макон” лойиҳаси доирасида кўчатлар экиларкан.
@mufasa_mh
China Global Television Network (CGTN) телеканалининг сиёсий шарҳловчиси Алексей Кан «Ўзбекистон 24» телеканалига берган интервьюсида мамлакатда олиб борилаётган ислоҳотларни юксак баҳолашини маълум қилибди. Aйниқса, технологик ва инновацион ислоҳотлар натижасидан ҳайратга тушганини билдирган.
Шунингдек, у Тошкент ва Самарқандда 5G даражасидаги мобил алоқа мавжудлигини алоҳида эътироф этган. Кан ҳатто Москва шаҳрида, Қозоғистон ва Қирғизистонда ҳам 5G дан фойдалана олмаганини билдирган. Шарҳловчи бундай ижобий ўзгаришлар Хитойнинг HUAWEI ва ZTE компаниялари саъй ҳаракатлари билан амалга ошаётганини таъкидлаган.
@mufasa_mh
Ҳа айтганча, йиғилишсевар Адлия вазирлигига инсоният ҳозирги замонда ZOOM каби платформаларни яратганини айтамизми-йўқми? Ёки сир бўлиб қолаверсинми?
Яна бир нарса: Адлия вазирини тил бўйича маслаҳатчиси бор! Шу маслаҳатчи ҳар хил (пулли) форумлардан бўшаб, бир вақт топиб ҳудудий Адлия бўлимларида давлат тилига муносабат қандайлигини бир ўрганиб чиқса бўларкан. Бу мажбурий эмас, шунчаки йўли тушса дейман-да)
@mufasa_mh
Қўхна Шаҳрисабзга Узоқов Акамурод дода Авазович ҳоким вазифасини вақтинча бажарувчи этиб тайинланибди.
У шу вақтгача Шаҳрисабз шаҳри ҳокимининг молия-иқтисод ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари лавозимида ишлаб келган.
Ёшларга йўл берса бўларди
@mufasa_mh
Қашқадарё вилояти ҳокимлигида котибият мудири лавозимида ишлаб келаётган дўстим Сухроб Ўктамович Саидов Шаҳрисабз шаҳрига ҳоким этиб тайинланиши кутилмоқда экан!
(Суратда Ёшлар иттифоқи марказий Кенгаши раиси Темур Поёновни ёнидаги).
@mufasa_mh
Францияни президенти Эммануэль Макронни Самарқандда Абдулла акам кутиб олибдилар.
Абдулла акам шу европаликлар билан роса яхши чиқишади-да.
@mufasa_mh
"Кино ёки концертга борар экансиз, шахсий автомобилингизда эмас, жамоат транспортидан фойдаланинг. Шунда сиздан қолиши мумкин бўлган карбонат ангидрид гази бўлмайди. Агар ҳозирда буни инобатга олмасангиз, эртага бунинг қийматини фарзандларингиз ва невараларингиз тўлайди".
Бу фикрларни бегона эмас, ўзимизни ватандошимиз Темур Юнусов айтмоқда. Биолог, Кембриж университетида фан доктори мақомига эришган бу йигит ҳар қалай экология борасидаги муаммоларни биздан аниқроқ кўришига шубҳа йўқ. Шунинг учун ҳам бизга оддий маслаҳатлар бераяпти, экологияга камроқ зарар етказиш учун кичик-кичик амалларни бажаришимизни ўзи ҳам қайсидир маънода етарли бўлади экан.
@mufasa_mh
Шеф Яқин Шарқдаги воқеалар юзасидан фикр билдирди
#Менинг_Президентим ✊
@mufasa_mh
«Зона отдых» раҳбари Маданият вазирига биринчи «зам» бўлди
Таджиханов Авазхон Бахадирович Маданият вазирининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди. У Адлия вазирлигига тегишли «KONVENSION MARKAZ MAJMUASI DIREKSIYASI» давлат муассасаси директори лавозимида ишлаб келаётган эди.
Бу «KONVENSION» марказ аслида Бўстонлиқ туманида жойлашган, тўрт томони тоғ билан ўралган «Олмос» дам олиш маскани ҳисобланади. Проста адлиячилар шунақа «ақлли» ном билан номлаб қўйишган ва ҳар фаслда бир бориб ўйнаб келадиган «точка»лари.
А.Таджихановни маданият соҳасига қандай боғилиқлиги бор билмадим-у, лекин ҳозирда тугатилиб кетган «SHARQ SINEMA» МЧЖни раҳбари ва таъсисчиларидан бири бўлган экан. Ўзи охирги пайтларда маданиятни фақат «тўрта лик - иккита шик» ва 5-6 та отарчидан иборат деб ўйлаб ҳамда қабул қилиб қоляпмиз.
@mufasa_mh
Шеф: Фаластин халқи билан бирдаммиз
Шеф: "Зўравонлик янада авж олаверса, бу халқаро вазиятнинг кенг миқёсда издан чиқишига, қуролли тўқнашувларга янги кучлар тортилишига олиб келади.
Буларнинг барчаси Яқин Шарқ минтақаси билан чекланмай, узоқ ўлкаларга ҳам тарқалиб кетадиган, оқибатини башорат қилиб бўлмайдиган фожиаларга олиб келиши мумкин.
Айнан шунинг учун ҳам биз ҳар икки томонни зудлик билан гуманитар мақсадларда муросага келишга, жанговар ҳаракатларни тўхтатиб, низони тинчлик йўли билан ҳал этишга чақирамиз.
Маълумки, биз яшаётган Марказий Осиё минтақаси турли миллат ва конфессиялар вакилларининг ўзаро тинч-тотув ҳаёт кечириши бўйича ноёб тажрибага эга.
Бу заминда асрлар давомида мусулмон, христиан ва яҳудийлар дўстлик ва ҳамжиҳатликда ёнма-ён яшаб келяптилар.
Мен бугунги фурсатдан фойдаланиб, барча юртдошларимизга, аввало, ёшларимизга мурожаат қилиб, уларни турли ёлғон ташвиқотларга берилмасликка, қонунга зид хатти-ҳаракатлар содир этмасликка чақираман.
Бизнинг энг катта кучимиз, бебаҳо бойлигимиз бўлган тинч ва осойишта ҳаётимизни, ўзаро бирлик ва ҳамжиҳатлигимизни барчамиз биргаликда асрашимиз зарур".
Бундан ташқари, Шеф Ғазо сектори аҳолисига баҳоли қудрат ёрдам кўрсатиш учун Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Яқин Шарқ агентлигига 1 миллион 500 минг доллар ажратиш ҳақида қарор қабул қилган.
@mufasa_mh
Парламентда аёл депутатлар сони 40% гача ошиши мумкин экан
Айни пайтда бўлиб ўтаётган Қонунчилик палатасининг ялпи мажлисида Сайлов кодексига ўзгартириш киритувчи қонун лойиҳаси депутатлар томонидан муҳокама қилиняпти.
Қонун лойиҳаси билан Сайлов кодексининг 70 ва 91-моддаларига сиёсий партиялар томонидан депутатликка номзодлар кўрсатилаётганда аёллар сонининг энг кам миқдорини номзодлар умумий сонининг ўттиз фоизидан қирқ фоизига оширишни назарда тутувчи ўзгартиришлар киритиш таклиф этилмоқда.
@mufasa_mh
Бугун Шеф пойтахтда транспорт инфратузилмасини яхшилаш бўйича олиб борилаётган бунёдкорлик ва ободонлаштириш ишлари билан танишди.
Читать полностью…Яна тайинлов: Азимов Жобир Одилович Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва назорат органлари фаолиятини мувофиқлаштириш масалалари бўйича маслаҳатчи ўринбосари лавозимига тайинланди.
@mufasa_mh
Каримов Жамшид Абдухамидович Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Транспорт назорати инспекцияси бошлиғи лавозимига тайинланибди.
Тайинловга қадар у Ички ишлар вазирлиги Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари — йўл ҳаракати хавфсизлигини мувофиқлаштириш бошқармаси бошлиғи лавозимида фаолият юритган.
Кўчада бу одамни «Камбрик (Комбригни бузилган шакли)» дейишади. «Шакал»лар орасида анча авторитетга эга.
@mufasa_mh
«Ўзметкомбинат» АЖ шу ойда Германиянинг Дуйсбург шаҳрига сирланган пўлат идишлар экспортини йўлга қўйибди.
Комбинат бунга қадар «Халқ истеъмол моллари ишлаб чиқариш»цехида тайёрланаётган сирланган пўлат идишларни Болгария, Чехия, Латвия, Тожикистон, Қирғизистон, Қозоғистон, Озарбайжон ва Туркманистон давлатларига экспорт қилиб келаётган эди.
@mufasa_mh
Мусаевни тиббиёт соҳаси вакили эмаслиги унинг маълумотларга эътибор бермаслигига олиб келган
Камида 65 нафар боланинг ўлимига сабабчи деб қаралаётган "Док-1 Макс" сиропига оид суд мажлисида Соғлиқни сақлаш вазирлиги таркибидаги Оналик ва болаликни муҳофаза қилиш бош бошқармаси бошлиғи сифатида фаолият юритган Севара Убайдуллаева сўроқ қилинган.
Унинг гувоҳлик беришича, "Док-1 Макс" сиропи билан боғлиқ машмашалардан аввал бемор болаларда буйрак етишмовчилиги кузатилган. Бу ҳақда ўша пайтдаги вазир Беҳзод Мусаев хабардор қилинган, бироқ Мусаевнинг тиббиёт соҳаси вакили эмаслиги унинг маълумотларга унчалик эътибор бермаслигига олиб келган (мана нима учун ҳар бир соҳага ўша соҳанинг мутахассиси лавозимга қўйилиши шартлигини исботи, тем более соғлиқни сақлаш каби соҳаларга).
Шунингдек, гувоҳни айтишича, у бемор болаларда буйрак етишмовчилиги билан боғлиқ ҳолатлар ҳақида маълумотларни тўплаган, лекин Мусаев (коттакон валломат)га тўғридан тўғри ушбу маълумотларни олиб киролмаган. Сабаби, вазир ўринбосари Элмира Боситхонова "ўзим етказаман, сенинг киришингга ҳожат йўқ" деган.
Шу билан бу маълумотлар Мусаевга етиб бормаган. Собиқ вазир "Док-1 Макс" воқеалари юзасидан телевизорда халққа мурожаат қилиб бўлгач, унга қўнғироқ қилиб "Нега бўлаётган воқеалар ҳақида менга вақтлироқ кириб айтмадинг, тушунтирмадинг" дея Севара Убайдуллаевани урушиб берган.
Гувоҳнинг қўшимча қилишича, у Элмира Боситхоновага вазирдан дакки эшитганини айтгач, вазир ўринбосари "Тўғри, сиз ҳаракат қилдингиз, мен сал эътиборсизлик қилдим", деган.
PS. "Сал эътиборсизлик"миш мляяя 🤬 Аунви валломат Мусаев ва Боситхонова эътиборсизлик қилмаганида, балки болаларни сақлаб қолиш имкони бўлармиди? Боситхонова нима учун тайёр маълмуотларни вазирга олиб кирмган? Вазирни кабинетига документларни "иловаси" билан ёки "конверт" кўринишида олиб кириш керакми? Вазир нима учун тақдим қилинган маълумотларга унчалик эътибор қаратмаган? Балки бу маълумотлар "қуруқ" бўлгани учундир?
@mufasa_mh
Ҳаттоки эшак ҳам бу соҳага ўз муносабатини билдириб кетган экан
@mufasa_mh
Адлияни собиқ вазири (ҳозирда госсоветник) Русланбек Давлетовдан кейин вазирликни ишлаш принципи тубдан ўзгарди — албатта, фақат салбий томонга деб ўйлайман. Тошқуловни бор-йўқлиги ҳам билинмайди. Майли, йўқ бўлса йўқолиб кетмайдими, лекин бу тизимга салбий таъсир кўрсатмаслиги керак-ку.
Бектемир тумани ДХАда «ЗАГС» (давлат хизматлари марказида давлат тилига муносабатни суратда кўриш мумкин) ходимлари оптомига иш вақтида иш жойида эмас. Бири йиғилишга, яна бири эса шахсий ишлари билан кетган экан. ЗАГС бўм-бўш! Фуқаролар эса сарсон-саргардон!
Вазирликни «Ишонч» телефони оператори мурожаатчига «яқинроқ жойдаги ЗАГСга боринг» дейди, Бектемир тумани пойтахтни энг чеккасида бўлса, яқинроқ ЗАГСни энди қаердан топса бўлади? Жаноб Тошқулов, бундай ҳолатларни бир ечими бор: майли, вазирлик йиғилишларни ўтказаверсин, ходимлари кўчада шахсий ишаларини битказиб юраверишсин, аммо фуқароларга доступ (бир-икки сўми бўлса, ташлаб кетамиз) бериб қўйинг. Ўзлари компютерга ўтириб, ишларини битказиб олишади. Ҳамма хурсанд!
@mufasa_mh
Азизов Абдулла Абдисаламович Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги директори этиб тайинланибди.
Бунга қадар у «Олмалиқ кон-металлургия комбинати» АЖ бошқаруви раисининг Рақамлаштириш бўйича ўринбосари лавозимида ишлаб келаётганди.
У Давлат солиқ қўмитаси раиси ўринбосари, соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари лавозимларида ҳам ишлаган.
@mufasa_mh
25-26 октябрь кунлари Бишкек шаҳрида бирданига учта йирик тадбир — Шанхай ҳамкорлик ташкилоти, Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги ва Евроосиё иқтисодий иттифоқи ҳукумат раҳбарлари кенгашининг навбатдаги йиғилишлари бўлиб ўтяпти.
Унда Абдулла акам бошчилигидаги мамлакатимиз ҳукумати делегацияси ҳам иштирок этмоқда.
Делегациялар раҳбарларининг кайфияти жуда чоғ.
@mufasa_mh