mufasa_mh | Unsorted

Telegram-канал mufasa_mh - Mufasa

6204

Муаллиф «Сарой блогери» ҳисобланмайди

Subscribe to a channel

Mufasa

Ҳайрият, Вафаев Шуҳрат Абдушарифович Президент ҳузуридаги Стратегик ислоҳотлар агентлиги бош директори лавозимидан озод этилибди. Шу пайтгача лавозимда ўтириб, бир тайинли иш қилмади.

@mufasa_mh

Читать полностью…

Mufasa

Абдулла акамни меҳмонларга айтган гапини «дипломатик лутф» деб ўйлаш мумкин. Лекин ҳақиқатдан ҳам меҳмонларни қадами қутлуғ келди деса бўлади.

Чунки анчадан бери бундай шиддатли ёмғир ёғмай қўйганди.

Буни Озарбайжон президенти Илҳом оғани самолёти қўнган вақтидаги ҳолтда ҳам кўриш мумкин. Ёмғир худди «пожарный мошина»да сув қуйгандек ёғяпти.

Айни пайтда пойтахтда ҳавонинг майда чанг зарралари (PM 2,5) билан ифлосланиши «яхши» даражага кўтарилган. Бу каби ҳолатлар биз учун ноёб ҳодисага айланиб боряпти. Охирги марта бундай тоза ҳаводан Зомин тоғларида тўйиб-тўйиб нафас олгандим.

@mufasa_mh

Читать полностью…

Mufasa

Шавкат Мирзиёев Иқтисодий ҳамкорлик ташкилоти 16-саммитида иштирок этиш учун Ўзбекистонга келган ташкилот бош котиби Хусрав Нозирий, Покистон бош вазири Анвар ул-Ҳақ Какар, Қирғизистон президенти Садир Жапаров ва Туркия президенти Режеп Таййип Эрдоған билан учрашувлар ўтказди.

@mufasa_mh

Читать полностью…

Mufasa

Ëмғир ҳам, Абдулла акам ҳам тингани йўқ. Илҳом оғани аэропортда кутиб олиб, унга ажратилган қароргоҳга кузатиб юборди.

@mufasa_mh

Читать полностью…

Mufasa

Эрдўған ҳам келди, униям Абдулла акам кутиб олдилар. Бояги ташрифларда меҳмонларга зонтикни ёрдамчилар тутиб кетаётганди. Бу сафар зонтиклар “ўз эгаларида”.

@mufasa_mh

Читать полностью…

Mufasa

Аҳолини энг қийналган ва эзилган қатлами бўлган ашулачиларга уй-жой сотиб олиш учун субсидия ажратиларкан. Ўзи Муниса бечорани боши иккита бўлгандан кейин Тошкент ситидаги квартирасида анча сиқилиб қолганди.

Биз қашшоқлар ҳам 448,9 минг км.кв. ватанимизда 80 м2ли ватан (квартира)га эга бўлиш учун энди машшоқ бўлайликми?

Уй-жой сотиб олишга ипотека кредитининг бошланғич бадали ва фоизларнинг бир қисми маҳаллий бюджетнинг қўшимча манбалари ҳисобидан қоплаб бериларкан.

Масалан, Юлдуз ҳожи она субсидия тақдим этиш тўғрисидаги тавсиянома олса, у ипотека кредити бўйича бошланғич бадалнинг уй-жой қийматининг камида 5 фоизига тенг бўлган қисмини ўз маблағлари ҳисобидан шакллантиради, холос. Қолганини биз қашшоқлар терлаб-пишиб топиб берамиз. Чунки ҳожи она ўтмишда роса қийналган, уни эзиб ташлашганди.

Ҳа айтганча, бу эзилиб кетган қатламга солиқдан ҳам имтиёз берилган. Мактаб фарроши солиқ тўлайди, лекин яқинда ҳашаматли қасрини қурган Шаҳзод солиқ тўламайди.

@mufasa_mh

Читать полностью…

Mufasa

ОКМКда илк бор нанотехнологиялар бўйича патент олинди

Олмалиқ кон-металлургия комбинати олимлари ва мутахассисларининг навбатдаги кашфиётига ихтиро патенти берилди.

@mufasa_mh

Читать полностью…

Mufasa

Бугун мана шу суратга кўзим тушиб қолди - Абдулла акам меҳр билан дарахт экяпти. Аввалроқ эса Давлат раҳбари Шавкат Мирзиёев Чилонзор туманида дарахт экиб, «Яшил макон» лойиҳасининг кузги мавсумини бошлаб бергандилар.

Ҳа, бугун Шеф дарахт экяпти, Абдулла акам дарахт экяпти, Зойир тоғам ва бошқа раҳбарлар ҳам дарахт экяпти. Ўзим ҳам бу йилни ўзида жами 5 та дарахт экдим.

Бу биз учун ибрат бўлиши керак, ахир дарахт экиш халқимизнинг азалий қадрияти ҳисобланиш билан бирга савобли иш ҳамдир. Ушбу гўзал анъанани биз ҳам давом эттириб, юртимиз яшиллигига ҳисса қўшишимиз лозим.

#яшил_Ўзбекистон

@mufasa_mh

Читать полностью…

Mufasa

Кадастр агентлигининг Оқолтин туман бўлими бошлиғи С.Р. тадбиркор Д.Т.нинг енгил типдаги савдо дўконининг кадастр ҳужжатларини танишлари ёрдамида 1 200 АҚШ доллари эвазига расмийлаштириб беришини айтиб, шундан 500 АҚШ доллари ва 1,2 млн сўмни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.

PS. Ўзини қўлидан келадиган иш бўлса, яна қанақа танишлари ёрдамида ҳал қилиб бермоқчи бўлган экан-а? Ёки бу “ход” кадастр бошлиғига пора олиш билан эмас, фирибгарлик билан жиноий иш қўзғатиш учун ўйлаб топилганмикан?

@mufasa_mh

Читать полностью…

Mufasa

«Маънавий ҳаёт» журнали таҳририяти хизмат машинаси учун 276 млн сўмга «Chevrolet Tracker 2» автомобилини харид қилмоқда.

«Маънавий ҳаёт» журнали — Республика Маънавият ва маърифат марказига тегишли нашр ҳисобланади.

Республика Маънавият ва маърифат марказига 2023 йилда давлат бюджетидан 65 млрд 721 млн сўм ажратилган, келаси йилда эса 67 млрд 762 млн сўм ажратилиши кўзда тутилмоқда.

Шу йилнинг апрель ойида Президент Маънавият ва маърифат маркази ёшлар қизиқишларини инобатга олмай, турли самарасиз анжуманлар ўтказиш билан бандлиги, шунингдек, интернет платформаси ёки ижтимоий тармоқларда лойиҳаси йўқлигини танқид қилган эди.

Ташкилотнинг www.manaviyat.uz сайтидаги сўнгги хабар жорий йилнинг 15 февраль куни жойлаштирилган. Ушбу хабар ҳозирги кунга қадар 19 маротаба кўрилган.

Манба

Читать полностью…

Mufasa

Олмалиқ кон-металлургия комбинати раҳбари Абдулла Хурсановни «шу ерни яна яхшилаб кавласак, точно олтин чиқарди. Лекин дарахт кўчати экишимиз керак-да» деб турган пайти, шекилли 😁

@mufasa_mh

Читать полностью…

Mufasa

Аввалига буларни ануви 2 та педофилни адвокатларими деб ўйлабман. Қарасам, улардан бири Светлана опа экан.

@mufasa_mh

Читать полностью…

Mufasa

10 та тиббий тез ёрдам вертолётлари харид қилинади

Самарқанд шаҳрида ўтказилган Ўзбекистон–Франция бизнес форумда Соғлиқни сақлаш вазири А.Иноятов Франциянинг «Airbus Helicopters»компанияси раҳбарияти билан Республика тез тиббий ёрдам тизими учун 10 та «Airbus Н-145» русумли тиббий вертолётларини харид қилишни муҳокама қилибди.

Яхши ташаббус.

@mufasa_mh

Читать полностью…

Mufasa

Отарчилар билан ўралашиб қолган Маданият вазирлигини «кучинский» зами халқаро форматдаги «The X factor» лойиҳаси бўйича «понятка» берибди.

Аввалло, «бу танлов ўзи нима» деган саволни бу валломат ўзига бериб кўрганмикан?

Яқинда «FTV» телеканалида дунёнинг кенг миқёсдаги вокал шоуси старт олди. «FTV» — «UzReport» AAга, яъни тадбиркорга тегишли. Ушбу компанияга Маданият вазирлигига каби ДАВЛАТ БЮДЖЕТИдан 1,1 трлн сўмдан зиёд пул маблағлари ажратилмайди. Солиқ тўловчиларнинг пуллари компания раҳбари ва унинг оиаласига тегишли компаниялар ўртасида ўзаро тақсимланиб олинмайди.

Шунингдек, «FTV» — халқаро форматдаги «The X factor» лойиҳасини намойиш этиш учун Британиянинг «FreemantleMedia» компаниясидан расмий ҳуқуқларни сотиб олган, телеканал «авторский проект»ни намойиш қилишни хорижий компаниядан расман сотиб олган Ўзбекистондаги биринчи телеканал бўлди.

Бу нарсани бутун умр хорижий ва маҳаллий ижодкорларнинг муаллифлик ҳуқуқини бузиб, катта концерт қўйиб юрган отарчиларга бош-қош бўлиб юрганлар қаердан ҳам тушунарди?

«The X factor» – истеъдодлар шоуси бўлиб, дунёнинг 50 дан ортиқ мамлакатларида ўтказилади. Ўзбекистон ушбу лойиҳани амалга оширган 58 давлатга айланди. Лойиҳани мақсади ёрқин истеъдодларни кашф қилади, янги юлдузларни бутун дунёга олиб чиқади. Бу лойиҳада кўчадаги «бомж» ҳам иштирок этиб, ўзини синаб кўриши мумкин. Абсолютно любой одам! Обязательно, қайсидур зам министрни тагида ётиб чиқиши шарт эмас, через постель эмас. Саҳнага чиқиб ўз истеъдодини намойиш қилади, холос. Мана шу жойлари бизни чиновникларга тўғри келмаётгандир, балки…?

Ва мадвазирликни чиновниклари учун мана шу каби шоу ва интернет орқали машҳур бўлиб кетаётганларни энг асосий минус томони — булар мадвазирликни чиновникларига «зависимый» бўлмайдилар. Бундай истеъдодларни валломатларнинг тўйига тўёна қилолмаслигини ўйлаб сиқилаётгандир.

@mufasa_mh

Читать полностью…

Mufasa

@deputatlar_nima_deydi телеграм канали «Депутатнинг бир куни» деган жуда яхши лойиҳани йўлга қўйибди.

Унда «Халқ вакилларининг сайловчилар билан мулоқоти қандай ўтмоқда? Сайловчилар ўз ҳудудларидан сайланган депутатни танийдими?» каби жиҳатларга эътибор қаратилган.

Бу сафар Олий Мажлис Қонунчилик палатасига Бухоро вилояти Когон туманидан сайланган депутат Умида Раҳмонованинг округдаги бир куни қандай ўтгани ёритилган.

@deputatlar_nima_deydi жамоасига омад тилайман!

@mufasa_mh

Читать полностью…

Mufasa

Шеф саммитни ўтказиб, қишлоқ хўжалиги тармоқларида ҳосилдорлик, даромад, иш ўрни ва инвестицияларни кўпайтириш масалаларига бағишланган видеоселектор йиғилиши қиляпти (қойил!).

Унда Шеф Рақобат қўмитаси фаолиятидаги жиддий камчиликларни танқид қилиб, Ҳукуматга қўмита раиси Ш.Шорахметовнинг эгаллаб турган лавозимига лойиқлиги масаласини кўриб чиқишни топширди.

@mufasa_mh

Читать полностью…

Mufasa

Бугун Абдулла акам тонг саҳардан Эрон президентини, Пешвои Миллатни ва Аркадағи Сердарни кутиб олди.

@mufasa_mh

Читать полностью…

Mufasa

Эмина кенайини қўриқчилари (ёки ёрдамчилари) ҳам аёл кишилар экан

@mufasa_mh

Читать полностью…

Mufasa

11 ноябрт куни Тошкент вилояти маркази — Нурафшон шаҳрида «Журналистлар боғи»ни яратиш мақсадида дарахт кўчатларини экиш акцияси бўлиб ўтади. Бунга журналистларни «крёстный отец»и Шерзодхон Қудратхўжа бош-қош бўлади. Яхши журналистдан боғ, ёмонидан эса доғ қолади дейишади.

Телевизордаги чиройли сухандон қизларга ишқи кетиб юрган ошиқлар, ўша куни Нурафшонга келиб уларни живойини кўриши мумкин. Шарти: битта дарахт кўчати экиш.

@mufasa_mh

Читать полностью…

Mufasa

Иқтисодий ҳамкорлик ташкилотининг 16-саммитида иштирок этиш учун ташриф буюрган олий мартабали меҳмонларни Ўзбекистон Бош вазири А.Арипов кутиб олди.

@mufasa_mh

Читать полностью…

Mufasa

Фарғона водийсида болажонларга экологияга оид брайл алифбосидаги китоблар совға қилинибди.

«Қаҳрамонлар даври» болалар экологик ҳаракати томонидан Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳамда «Меҳрли қўллар» маркази кўмагида кўришда нуқсони бўлган болалар мактаб-интернатларида хайрия тадбирлари ўтказилмоқда экан.

@mufasa_mh

Читать полностью…

Mufasa

Шефни топшириғи билан Тошкентдаги янги кўприк танклар ёрдамида синовдан ўтказилибди. Ҳайрият, синовдан муваффақиятли ўтибди. Энди қўрқмасдан юрсак бўлади. Танклар ортилган автотрейлерлар умумий оғирлиги 300 тоннани ташкил этади ва улар кўприк устидан ўтганида янги йўл оғирликга бемалол дош бера олган.

@mufasa_mh

Читать полностью…

Mufasa

#мурожаат

Обуначидан мурожаат:

«Тез тиббий ёрдам» машинаси кеча бир соат ўтиб келди. Тўғри, касаллар кўп. Лекин, бу касаллар қаердан касал юқтиришмоқда? Нега бизда ҳар баҳор-кузда грипп сезони дея оддийгина қабул қилиняпти?

Бу вируслар қаердан келиб чиқяпти, ўзи? Нега бунга чек қўйилмайди? Нега аҳолини иммун тизимини таҳлил қилиб, шунақа касалликларга қарши иммуномодуляция тажрибаси синовдан ўтказилмайди?

Дўхтир эмасман-у, лекин ҳар бир касбнинг ўз вазифаси бор: милиция ўғирлик ва қотилликка, ДХХ терроризимга, прокурор коррупцияга қарши курашади. Қоравул қоравуллайди, ўқитувчи дарс беради ва ҳоказо. Дўхтир даволаши керак-ми, демак даволасинда! Ҳар бир соҳа ўз вазифасини уддалай олмаса, унда жамият азият чекади. Дўхтирлар ўз вазифасини одамларни рози қиладиган даражада бажара оляптими?

Мавжуд ҳақиқий вазият юқоридаги саволларга салбий жавобни кўрсатиб турибди. Жамиятимиз катта хавф остида деган хавотирдаман ва соғлиқни сақлаш тизимида “фавқулодда ҳолат” эълон қилиб, “теревога” бериш керак!

Халқимиз “дўхтирга ишинг тушмасин” деганда, шифохоналардаги бюрократия, сансалорлик каби иллатларни назарда тутиб дуо қилишади, аслида. Томоғи оғриб дўхтирга мурожаат қилган, камига асаб касаллигини ҳам ортириб олади.

PS. Каналда одатда мурожаатларни ёритмайман, лекин ушбу мурожаатда жамиятнинг манфаатлари кўзда тутилгани сабабли эълон қилинди.

@mufasa_mh

Читать полностью…

Mufasa

@revizor_uzb’ни келтиришича, етти миллиард сўмдан зиёдроқ қарзи бор Андижон вилояти мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси газета ва журнал обунасига бир миллиард сўмдан зиёд маблағ сарфлабди.

«ОблОНО»ни худди «исми Шоҳжаҳон, лекин кетида иштони йўқ»қа ўхшатдим.

@mufasa_mh

Читать полностью…

Mufasa

Солиқдан 10 млрд, МИБдан салкам 200 млн қарзи бор банк — газеталарга 300 млн сўмлик обуна бўлди

2023 йил 2 ноябрь куни «Микрокредитбанк» АТБ ва «TEZKOR MATBUOT POCHTASI» МЧЖ ўртасида тузилган шартномада - банк 23 турдаги газета ва журналларга обуна бўлиши кўзда тутилган. Ушбу шартноманинг умумий қиймати қарийб 300 млн сўм этиб белгиланган.

Бугунги кун ҳолатига кўра, «Микрокредитбанк» АТБнинг солиқ қарздорлиги 10 млрд сўмдан зиёдни ташкил қилади. МИБдан эса 188,5 млн сўм умумий қарздорлиги мавжуд.

@revizor_uzb

Читать полностью…

Mufasa

«Ҳар бир ёшга 10 ниҳол» лойиҳаси доирасида Ёшлар ишлари агентлиги раҳбари Алишер Саъдуллаев Тошкент вилояти Нурафшон шаҳрида роса тер тўкди 😁 Ўзи спортчиларни тақдирлашга келган эди

@mufasa_mh

Читать полностью…

Mufasa

UzAuto баннеридаги оператор қиз: «Кўрсатилган хизматдан мамнун бўлдингизми?»

— ие, канешна!

@mufasa_mh

Читать полностью…

Mufasa

Тошкент шаҳар судининг жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанциясида Хоразмдаги меҳрибонлик уйи тарбияланувчиларини зўрлаган мансабдорлар - вилоят Адлия бошқармаси собиқ раҳбари Айбек Машарипов (3 йилга) ва Янгиариқ тумани ФВВ собиқ бошлиғи Анвар Курязов (2 йилга) суд залидан қамоққа олинибди.

Мактабдан қайтаётган ўқувчи қизни қучоқлаб, юзидан ўпиб қочиб кетган 26 ёшли йигит эса 10 йилга кесилиб кетган эди.

Менимча, бу йигитнинг асосий айби у амалдор бўлмаганида бўлса керак.

@mufasa_mh

Читать полностью…

Mufasa

Кун фотоси: Абдулла Нигматович Гўри Амир мақбарасида туристлар билан самимий суҳбат қурмоқда

Яна айтаман: шу Абдулла акам европаликлар билан негадир жуда яхши чиқишиб кетади-да

@mufasa_mh

Читать полностью…

Mufasa

Ўзбекистон ва Франция Президентлари Регистон майдонида

@mufasa_mh

Читать полностью…
Subscribe to a channel