mufasa_mh | Unsorted

Telegram-канал mufasa_mh - Mufasa

6204

Муаллиф «Сарой блогери» ҳисобланмайди

Subscribe to a channel

Mufasa

Шавкатжон

@mufasa_mh

Читать полностью…

Mufasa

Бугун бир гуруҳ депутатлар пойтахтда дарахт кўчатлари экишибди.

Мана шу «Яшил макон» деган нарса чиқиб яхши бўлди. Бўйни йўғонлашиб кетганидан эгилолмай қолган бир мунча чиновниклар эгилиб кўчат экяпти. Булар шунақа пайт бўйнини эгмаса, бошқа қачон эгади? Тўғрими?

@mufasa_mh

Читать полностью…

Mufasa

Бугун Навоийда байрам. «Навоий кон-металлургия комбинати» АЖ ташкил этилганига 65 йил бўлибди. Шу пайтгача бу комбинатни йўқ қилиб юбормай, сақлаб қолганимиз учун ҳам байрам қилишимиз керак.

Шефни «Навоий кон-металлургия комбинати» акциядорлик жамияти ва «Навоийуран» давлат корхонаси жамоаларига йўллаган табрикларини Абдулла акам ўқиб берди.

Абдулла акам Шефни топшириқларига биноан, уларнинг номидан давлат мукофотларини ўз эгаларига топширди.

Ўзим эса айни пайтда Олмалиқ кон-металлургия комбинатини конида олтинларни ичида юрибман. Ҳалироқ видеоларини қўяман.

@mufasa_mh

Читать полностью…

Mufasa

Бугун Саида Мирзиёева Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотининг ОАВ эркинлиги масалалари бўйича вакили Тереза Рибейро билан учрашув ўтказди.

Учрашувда дунёда сўз эркинлиги масаласида юзага келаётган ва баъзан авжига чиқаётган зиддиятлар ҳамда бу соҳадаги имкониятларни муҳокама қилинган.

Шунингдек, ҳозирда оммавий ахборот воситалари тўғрисидаги қонунчиликни такомиллаштириш босқичида эканлиги, Ахборот кодекси лойиҳаси ишлаб чиқилаётгани муҳокама қилинган.

Сўнгги йилларда ОАВ соҳасида юз берган ижобий ўзгаришларни сақлаб қолиш ва журналистларни ҳимоя қилиш учун жуда муҳимлиги таъкидланган.

Читать полностью…

Mufasa

Биринчи хоним ҳар икки томонни ҳам зудлик билан ўт очиш ва жанговар ҳаракатларни тўхтатишга, танг аҳволда қолган аҳолига гуманитар ёрдам етказиш учун имконият яратишга, низони фақатгина тинч, дипломатия йўли билан «икки халқ учун икки давлат» тамойили асосида ҳал этишга чақирган.

Ўзбекистоннинг бу борадаги қатъий позициясини яна бир бор билдирган.

@mufasa_mh

Читать полностью…

Mufasa

"Газета уз" сайти Тошкент вилояти ҳокимлиги ҳеч пиар-шартнома таклиф қилмаганидан аламзадами билмадим-у, ишқилиб, вилоят ҳокимлигиниг 2 ўринбосари ва Юқори Чирчиқ ҳокимига хизмат машиналари (BYD гибриб) учун ажратилган маблағларни ёзиб чиқибди.

Агар бу сайт профессионал журналистиканинг этикасига риоя қилганида, мавзуга чуқурроқ кирган бўларди.

Шунда Зойир Мирзаев машиналарга пулни эрта тонгда уйғониб икки ўринбосари ва Юқори Чирчиқ ҳокимига меҳри жўшиб кетганидан эмас, балки Президент қарорининг ижросини бажариш юзасидан ажратилганини тушуниб етган бўлар эди.

2022 йил 19 декабрдаги ПҚ-443-сон қарорнинг 1-иловасида "2023-2025 йилларда давлат бошқари ва маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, устав капиталида давлат улуши 50 фоиз ва ундан ортиқ корхоналар томонидан харид қилинадиган электромобиллар ва гибрид автомобиллар бўйича мақсадли кўрсаткичлар" белгиланган бўлиб, унда Тошкент вилояти ҳокимлиги учун 1 млрд 200 млн сўмга 3 дона ҳарид қилиниши қайд этилган. Қарор ижроси бажарилган, холос.

Бу машиналарни 2 таси Зойир Мирзаевнинг замларига берилишига тўхталадиган бўлсам: 1-зам ҳоким Абдурасул Абдуллаев лавозимга тайинлангандан (августдан) бери "ёқилғи жуда кўп сарфларкан" деб, ўзига бириктирилган хизмат машинаси (Mercedes-Benz)дан фойдаланмайди - хоҳлаган одам любой пайт келиб текшириши мумкин. Яна битта зам Отабек Султонбеков лавозимга тайинлангандан (ўтган йили сентябрдан) бери уни пешонасига "служебка" битмаган, ҳокимиятни "дежурный" машинасидан фойдаланади.

@mufasa_mh

Читать полностью…

Mufasa

Жорий йилнинг октабр ойида «Ўзметкомбинат» томонидан илк маротаба Германиянинг Дуйсбург шаҳрига сирланган пўлат идишлар жўнатилган эди. Маҳсулотларни қабул қилиб олган Германиянинг «Olymp Gmbh Deutchland» компанияси директори Stefan Schmalz комбинатга миннатдорчилик мактуби йўллади:

«Сирланган пўлат идишлар ишлаб чиқарувчи ишчи-ходимларингиз томонидан кўрсатилган ажойиб меҳнат ва касбий маҳоратлари учун самимий миннатдорчилик билдираман. Сизларнинг юқори сифатли сирланган пўлат идишларни ишлаб чиқараётганингиз, лойиҳаларимиз муваффақияти учун беқиёс аҳамиятга эга. Биз маҳсулот сифати бевосита ҳар бир ишчи-ходимнинг шахсий саъй-ҳаракатларига боғлиқлигини яхши тушунамиз.

Сифатли ва рақобатбардош маҳсулотлар ишлаб чиқарганингиз учун Сизларга раҳмат айтамиз. Биз узоқ муддатли ҳамкорликка умид қиламиз ва комбинатингиз ўз мижозларини юқори сифатли маҳсулотлар билан хурсанд қилишда давом этишига ишонамиз».


@mufasa_mh

Читать полностью…

Mufasa

Илмли, ўзига ишонган, муносиб авлодни тарбиялашни мақсад қилган эканмиз, бизга иккита нарса: она тилимизга муҳаббат ва хорижий тилларни пухта ўрганиш керак.

Чет тилини билиш – дунё сарҳадлари, глобал ахборот эшикларини очиш, янги билимларни эгаллаш калитидир.

Бугун хорижий мамлакатлардан таклиф этилган педагоглар билан учрашиб, ҳамкорлик бўйича йўл харитасини ишлаб чиқдик. Бу инглиз, немис, француз ва бошқа тилларни ўргатувчи беш юздан зиёд малакали ўқитувчилар демакдир.

Болаларимиз энг яхши устозлардан сабоқ олиш, ўқитувчиларимиз зарур маҳорат дарсларида ўз билимини ошириш имконига эга бўладилар, мамлакатимизда эса ҳеч қандай чегара билмайдиган билимли авлод етишиб чиқади.

Ёшлар таълимига сармоя – янада яхшироқ келажак учун сармоядир!

Saida Mirziyoyeva

Читать полностью…

Mufasa

Зомин тумани ҳокимлиги томонидан 2011 йили Хорунова Гулнорага тегишли савдо дўкони бузиб ташланган, лекин етказилган зарар фуқарога қоплаб берилмаган.

Фуқаро бу бўйича судга мурожаат қилган ва суд, ўз навбатида, Зомин тумани ҳокимиятидан фуқаронинг фойдасига 1 млрд 171 млн сўм моддий зарар ундириш бўйича қарор қабул қилган.

Бироқ суднинг ҳал қилув қарори қонуний кучга кирганига яқинда икки йил тўлса-да, фуқаро сарсон-саргардон — мурожаат қилмаган идораси қолмаган. Турли важлар билан фуқарога шу пайтгача компенсация пуллари тўлаб берилмаган.

Шу сабабли, ушбу фуқаронинг фарзанди ижтимоий тармоқлар орқали Давлат раҳбарига мурожаат қилишга мажбур бўляпти. Мурожаатда Шавкат Мирзиёв Бош вазир бўлиб ишлаган пайтидаги бир ҳолатни мисол қилиб келтириб, ҳозирги айрим чиновникларнинг фуқароларга бўлган муносабти билан солиштиришган. Менимча, бу видеони кўрган ўша чиновниклар ўзлари учун тўғри хулоса чиқаради деб ўйлайман.

Мазкур мурожаатни Жиззах вилояти ҳокими Эргаш Солиев ва вилоят прокурори Исломжон Эргашхўжаев ўз назоратларига олиб, фуқарога қонун доирасида амалий ёрдам кўрсатадилар деган умиддаман.

@mufasa_mh

Читать полностью…

Mufasa

Шефни сессия қатнашчиларига мурожаатини Танзила опа ўқиб эшиттирди.

Кейин БМТнинг Чўлланишга қарши кураш кураш тўғрисидаги Конвенцияси Ижрочи котиби Ибрахим Тиав «дунёни қутқармасак бўлмайди, азизлар! Вазият чатоқ! 2015 йилдан буён 4 млн кв кмга яқин унунмдор ва соғлом ер йўқолди, бу почти Марказий Осиё майдонига тенг дегани» дея куйиниб гапирди.

2030 йилга бориб ерларни янада таназзулга учрашини тўхтатиб, камида 1 млрд гектар майдонни қайта тиклашимиз керак экан.

Эковазир Азиз Абдухакимов инглизчада гапириб, «бизда Президент ташаббуси билан “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси бошланган. Ушбу ташаббус бошланганидан буён мамлакат бўйлаб 416 млн тупдан ортиқ дарахт ва буталар экилди. 588 гектар майдонда “Яшил боғлар” ва 662 гектар майдонда яшил жамоат жойлари ташкил этиб қўйганмиз» деди.

Ҳа айтганча, бу тадбир бекордан-бекор Ўзбекистондан ўтказилмаётган экан. Иштирокчиларни айтишича, Ўзбекистон чўлланишга қарши курашиш борасида минтақада энг яхши натижаларга эришибди.

#CRIC21
#UNCCD
#Samarkand
#CRIC21Uzbekistan

@mufasa_mh

Читать полностью…

Mufasa

145 давлат Фаластин ҳудудидаги Исроил турар-жойларини ноқонуний деб тан олишга овоз берди

Ўзбекистон ҳам резолюцияни қўллаб-қувватлади. АҚШ, Канада, Исроил, Венгрия, Микронезия ва қанақадир ороллар унга қарши овоз берди.

@mufasa_mh

Читать полностью…

Mufasa

Нилфар опам Яккасаройга ҳоким бўлиб кетгач, уни бўшаб қолган ўрнига Шамшиев Бекзод Равшанбекович Яккасарой прокурори этиб тайинланди.

Бекзод Равшанбековични умуман танимасам-да, лекин унинг отаси — Равшанбек Шамшиев ҳақида кўп яхши гаплар эшитганман. Р.Шамшиев КГБда контрразведка тизимида иш фаолиятини бошлаб, Биринчи президентнинг кадрлар бўйича маслаҳатчиси, «силовой структура» бўйича госсоветник, «начальник СБП», «зам пред. СНБ» каби ўта масъулиятли вазифаларда шараф билан хизмат қилган. Генерал-лейтенант махсус унвонига эга.

@mufasa_mh

Читать полностью…

Mufasa

Бугун мусулмон мамлакатлари етакчилари Саудия Арабистонида Ғазо масаласини муҳокама қилиш учун навбатдан ташқари ислом саммитида йиғилди.

Ўзбекистон делегецасиясига А.Арипов бошчилик қилмоқда ва Фластинни мустақил давлат бўлиш ҳуқуқини қўллаб-қувватлашини билдирган.

@mufasa_mh

Читать полностью…

Mufasa

«O'zbekistonlik.Students» лойиҳасининг иккинчи эпизоди премьераси !

Чет элда таҳсил олаётган, муваффақиятли ўзбекистонлик талабалар ҳаётини ёритишга қаратилган махсус лойиҳанинг 2 эпизодида Буюк Британиянинг таниқли олий ўқув юртларида билим олаётган ёшлар - ҳамюртларимиз Юлдуз Ғаниева ва Ғайрат Юсуповлар иштирок этган.

Ҳам ибратли, ҳам тушунча, ҳам ғурур ҳиссини берувчи ушбу лойиҳанинг барча қисмлари каби бу сонини ҳам ўтказиб юбормаслигингизни тавсия қиламан. Премьерани Uzbekistan's Club YouTube каналида кўришингиз мумкин.

Ucell мобил оператори ва Турин политехника университетига лойиҳанинг ҳамкори ҳисобланади. Ёшлар ишлари агентлиги, Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги ва «Ўзбекистон ҳаво йўллари» миллий авиакомпанияси лойиҳа учун беғараз ёрдам кўрсатган.

@mufasa_mh

Читать полностью…

Mufasa

Айни пайтда Тошкент вилояти маркази Нурафшон шаҳрида Ўзбекитонда янгона бўлган «Журналистлар боғи»ни яратишга старт берилди.

Ушбу тадбирга барча ОАВ вакиллари, Президент матбуот котиби Шерзод Икромович, ҳаттоки динозаврлар пайтидан бери МТРКни раиси бўлиб ишлайдиган Ходжаев ҳам келди.

@mufasa_mh

Читать полностью…

Mufasa

17 ноябрь куни соат 20:15да Ҳаво ҳужумидан мудофаа қўшинлари ва Ҳарбий ҳаво кучлари қўмондонлигига тегишли «Ми-8» вертолёти «Каттақўрғон»полигонида ўқув парвозини амалга ошираётганида ҳалокатга учради. Фожиа оқибатида вертолёт экипажи ҳалок бўлган.

Айни вақтда ҳодиса жойида Махсус комиссия авария сабабларини аниқлаш устида иш олиб бормоқда.

@mufasa_mh телеграм канали ҳалок бўлган ҳарбий хизматчиларнинг оила аъзоларига ҳамдардлик билдиради.

Читать полностью…

Mufasa

«SRK Consulting»компаниясининг хулосасига кўра, «Ёшлик-1»кони дунёда маъдан таркибида олтин ҳажми бўйича йирик кон дея тан олинган.

Маъдан таркибида олтин ҳажми бўйича комбинат заҳиралари 1-ўринда, мис конларидаги маъдан ўртача олтин таркиби бўйича 2-ўрин, маъдан ҳажми бўйича 3-ўрин, таркибидаги мис ҳажми бўйича 6-ўринни эгаллайди.

Бугун қазиб олинган маъдан илк маротаба синов тариқасида конвейер линияси орқали мисни бойитиш фабрикасига юборилди.

@mufasa_mh

Читать полностью…

Mufasa

Қуролли Кучлар Олий Бош Қўмондони Сурхондарёдаги ҳарбий қисмда Bayraktar TB2 разведка-зарба дронларини текширибди.

Ими-жимида Байрактар олибмиз-у 🇺🇿

@mufasa_mh

Читать полностью…

Mufasa

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикери Нуриддин Исмоилов «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси доирасида Яшнобод туманидаги 339-сонли умумтаълим мактабида нуронийлар, маҳалла фаоллари, маҳаллий Кенгаш депутатлари ҳамда ёшлар билан кўчатлар экибди.

@mufasa_mh

Читать полностью…

Mufasa

Зироат Мирзиёева: Фаластин диёрида юз бераётган даҳшатли воқеаларга томошабин бўлиб, жим қараб тура олмаймиз

Истанбулдаги "Фаластин учун тинчлик сари биргаликда" саммитидан

@mufasa_mh

Читать полностью…

Mufasa

Дронлар масаласида

Олий Мажлис Қонунчилик палатасида Ўзбекистонга дрон олиб кирганлик учун жазо чоралари қайта кўриб чиқиляпти. Бу бўйича тегишли қонун лойиҳаси эндигина қўмита ва фракциялар йиғилишларида муҳокама қилинмоқда.

Эслатиб ўтаман, ҳужжат ҳали хом кўринишда, олдинда биринчи, иккинчи ва учинчи ўқиш, пишиқ-пухта шаклга етказиш ишлари бор. Депутатлар ҳозирча лойиҳанинг зарурати бўйича умумий жиҳатдан розиликларини билдирганлар.

Дрондан саноат, қишлоқ хўжалиги ва туризм каби соҳаларда фойдаси тегса тегадики, зарари тегмайди, деб ҳисоблайман.

Одилжон Тожиев

Читать полностью…

Mufasa

«Кўмир таъминот»нинг Тошкент вилоят филиали бошлиғи 50 минг АҚШ доллари билан қўлга олинди

«Кўмир таъминот» МЧЖ Тошкент вилоят филиали бошлиғи мазкур корхонанинг ҳозирги кунда вакант ҳисобланган Сирдарё вилоят филиалига раҳбар сифатида ишга қабул қилинишида кўмаклашиш эвазига фуқародан 50 минг АҚШ доллари талаб қилиб, сўралган пул маблағини олган вақтида қўлга олинди.

@mufasa_mh

Читать полностью…

Mufasa

Бош вазир Абдулла Арипов: «Биз барча аъзо давлатларни муқаддас Ал-Ақсо масжиди ва Қуддусдаги бошқа табаррук масканларнинг дахлсизлигини таъминлаш учун ўз имкониятларини сафарбар этишга чақирамиз»

@mufasa_mh

Читать полностью…

Mufasa

Дунёни қутқариб қолиш учун шунча оламшумул гапларни гапирдинглар, молодец! Энди гап исботи билан бўлсин дегандек 7 автобус меҳмонларни Абдухакимов Самарқандни бир чеккасига дарахт кўчати экишга бошлаб борди.

Дунёни ҳар чеккасидан келган юзлаб меҳмонлар «Яшил макон» лойиҳасида дарахт кўчатларини экишди. Танзила опа ҳам эркак ва аёллар тенгдир деб, лопаткани қўлига олиб ишлашга тушиб кетди.

Мамлакатни (расман) иккинчи одами дарахт кўчати экади-ю, сен эса уни томоша қилиб турасан 😁 мазза-я?

#CRIC21
#UNCCD
#Samarkand
#CRIC21Uzbekistan

@mufasa_mh

Читать полностью…

Mufasa

Самарқандда «дунёни қутқариб қолиш учун» 196 та давлатдан вакиллар йиғилди

13-17 ноябрь кунлари Самарқанд шаҳрида БМТнинг Чўлланишга қарши кураш тўғрисидаги конвенциясининг (UNCCD) бажарилишини
кўриб чиқиш қўмитасини 21-сессияси (CRIC-21) бўлиб ўтади.

Мазкур тадбир Марказиё Осиёда биринчи марта бўлиб ўтмоқда. Унда 196 та давлатдан 500 дан ошиқ «дунёни қутқариб қолмоқчи» бўлганлар ташриф буюрган.

Жуда қизиқ гаплар бўляпти: дунё бўйлаб ҳар йили 100 млн гектарга яқин соғлом ва унумдор ерлар йўқолмоқда экан (бизда ҳокимлар ва кадастрчилар пуллайдиган ерлар).

#CRIC21
#UNCCD
#Samarkand
#CRIC21Uzbekistan

@mufasa_mh

Читать полностью…

Mufasa

Абдулла ака, 🕋 ибодатларингиз даргоҳида қабул бўлсин 🤲

@mufasa_mh

Читать полностью…

Mufasa

Дўхтирлар тиббиёт ходимлари кунида ичиб-қотиб қолганми десам, буларни ҳаммаси ишда экан-ку!

Соғлиқни сақлаш вазири А.Иноятов бугун тунда Республика тез тиббий ёрдам маркази Тошкент шаҳар станциясига борибди. У ерда вазир «103»га хизматига келиб тушган чақириқларни қабул қилиб ўтирибди.

Амирилло ака, барча ходимларингизни касб байрами билан @mufasa_mh канали номидан ҳам табриклаб қўйинг!

Читать полностью…

Mufasa

Давлат кадастрлари палатасининг Тошкент вилояти Ўртачирчиқ тумани филиали ходими деҳқончилик билан шуғулланмоқчи бўлган фуқарога тумандаги фермер хўжаликларидан бирига тегишли 17 гектар ер майдонини ижарага олиб бериш эвазига 15 минг АҚШ доллари талаб қилиб, сўралган пул маблағини олган вақтида қўлга олинган.

PS. Туман ҳокими ва прокурори қаерга қараяпти?

@mufasa_mh

Читать полностью…

Mufasa

Президент матбуот котиби Шерзод Асадов ҳам ушбу тадбирда фаол иштирок этмоқда

@mufasa_mh

Читать полностью…

Mufasa

Абдулла акам ҳам меҳмонларни кутволишдан чарчамади. Ҳозиргина Шефни таклифларига биноан келган Италия Республикаси Президенти Сержо Маттарелла ва уни қизи Лаура Матареллани кутиб олди.

PS. Қизиқ, Абдулла акам Италияни президенти билан таржимонсиз гаплашяптими? Немисчани билшидан хабарим бор эди, италянчани ҳам ҳам билади шекилли.

@mufasa_mh

Читать полностью…
Subscribe to a channel