Наманганда кўчага мусор ташлаган ҳайдовчи жазоланди
Ўрнатилган кузатув камералари ёрдамида белгиланмаган жойга чиқинди ташлагани аниқланган фуқаро «О. Х.»га нисбатан маъмурий баённома расмийлаштирилибди. Шунақа камерани ҳамма жойга ўрнатиш керак. Жарима суммасини ҳам ошириш лозим, ҳозир бор-йўғи 330 минг сўм экан.
@mufasa_mh
Бугун бир тўда депутлар ғалати бир нормани тасдиқлаб, сенатга упаковка қилиб юборишибди.
Ички ишлар ходимини вазифасини бажариш билан боғлиқ ахборот (фото ёки видео)ни уни обрўсизлантириш мақсадида, интернет тармоғига жойлаштиргани учун фуқароларга 50 бараваргача жарима, ҳаттоки, 15 суткагача қамоқ жазоси қўлланиши мумкин экан.
Алишер Қодировни муносабатидан бу норма нафақат ички ишлар ходимларига, балки ҳуқуқни муҳофаза қилувчи барча органларга нисбатан татбиқ этилишини тушуниш мумкин.
Менимча, эски ва янги Ўзбекистон тарихида депутатлар томонидан тасдиқланган энг тутруқсиз норма шу бўлса керак. Ҳозирча бундан баттарини кўрмаган эдик.
Депутатлар буни анчадан бери муҳокама қилиб отказ қилиб келаётган эди, лекин негадир бугун тасдиқлаб юборишган. Биттагина нормани ўзида мингта савол туғиляпти. Масалан, юқоридаги суратда иккита прокурорский «электрощит»ни худди бир нимани тушунгандек томоша қилиб турибди. Улар бу бўйича мутахассис эмас ва мен бу суратни ҳеч бир изоҳсиз жойласам-у, аммо ичимда, яъни мақсадим уларни обрўсизлантириш бўлса, буни ким қаердан билади? Ёки прокурорларни ишини кўрсатай деган яхши ниятда қўйсам-у, бу расм прикол бўлиб кетса-чи? Одамлар изоҳда «ундан кўра тахланиб ётган делоларни кўрсаларинг бўлмайдими» деб изоҳ ёзишса, суд мени 15 суткага тиқиб юборадими?
Бу тутриқсиз норма Президент имзолашигача етиб бормайди, Сенатни ўзи чиқариб ташлайди деган яхши гумондаман.
@mufasa_mh
Йўл ҳаракатида жарима балларини ҳисоблаш тизимига ўтишимиз мумкин
Бугун Қонунчилик палатаси ялпи мажлисида кенг жамоатчилигимиз муҳокамасида бўлган яна бир соҳада муҳим қарорлар қабул қилинди. Жумладан, йўл ҳаракати қоидаларини такомиллаштиришга, ЙТҲларнинг олдини олиш, йўл ҳаракати хавфсизлигини назорат қилишга оид ҳужжат кўриб чиқилди.
Ўзининг ва бировларнинг ҳаёти ўйинчоқ бўлган, цинизм отига минган баъзи бемаъни ҳайдовчиларни деб йўлларимизда бегуноҳ одамлар ҳаётдан кўз юмяпти, яна қанчалари бутун умрга майиб бўлиб қолмоқда. Бу каби ҳодисаларнинг ортиб бораётгани халқ вакилларини бефарқ қолдираётгани йўқ, албатта.
Мажлисда “Йўл ҳаракати хавфсизлиги тизими такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодекси, Жиноят-процессуал кодекси ва Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги қонун лойиҳасини қизғин муҳокама қилдик.
Ҳужжат билан, транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум бўлган шахс томонидан транспорт воситасини такроран бошқариш учун (маъмурий жазо қўлланилганидан сўнг) жиноий жавобгарликни белгилаш назарда тутиляпти.
Ундан ташқари, мунтазам равишда қоидабузарлик содир этганлик учун жарима баллари ҳисоблаш тизими жорий этилмоқда. Яъни, ҳисобланган жарима баллари бир йил давомида 12 баллдан ошган ҳолларда охирги содир этилган ҳуқуқбузарлик учун қўшимча жазо тариқасида ҳайдовчини транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум қилиш тартиби жорий этилиши мумкин.
Транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум қилиш жазоси судлар томонидан қўлланилади. Йўл ҳаракати қоидабузарликлари бўйича ҳисобланадиган жарима баллари белгиланган миқдордан ошганлик учун маъмурий жазони жиноят ишлари бўйича судлар қўллаши тартиби таклиф қилиняпти.
Бундан ташқари, сиқилган табиий газда, суюлтирилган нефть газида ишлайдиган транспорт воситалари билан боғлиқ ҳодисалар бўйича алоҳида моддалар билан маъмурий ва жиноий жавобгарлик белгиланмоқда.
Ўйлайманки, ушбу қонун лойиҳаси йўл ҳаракати иштирокчиларининг қоидаларга қатъий амал қилишини таъминлашга, йўл-транспорт ҳодисаларининг олдини олишга хизмат қилади.
Қонун қабул қилиниб, Сенатга юборилди.
Одилжон Тожиев
Ва ниҳоят орадан бир ой ўтиб Шаҳрисабз шаҳрига янги ҳоким тайинланди
Бўриев Шерзод Ахадович Шаҳрисабз шаҳар ҳокими лавозимига тайинланди.
Тайинловга қадар Давлат активларини бошқариш агентлигининг Қашқадарё вилояти ҳудудий бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаб келган.
@mufasa_mh
Бугун мен Тошкентдаги бешта диққатга молик маскан: Ғафур Ғулом, Тамарахоним, Ўрол Тансиқбоев, Сергей Есенин ва Сергей Бородин уй-музейларига ташриф буюрдим. Уларнинг ҳар бири маданиятимиз ва тарихимиз зарварақларидаги бетакрор саҳифадир.
Мазкур музейлар Ўзбекистон маданий меросининг бойлиги ва хилма-хиллигини теранроқ англашга ёрдам беради. Ушбу хотирани сақлаш муштарак масъулиятимиз ва вазифамиздир.
Афсуски, ташриф давомида пойтахтимиздаги барча уй-музейлар реконструкцияга муҳтож экани маълум бўлди. Бундай музейларга кўмаклашиш ва қўллаб-қувватлашда маданиятга ҳомийлик институтини ривожлантириш жуда муҳим. Ўз навбатида ишонтириб айтаманки, буюк ижодкорлар хотирасини ўзида сақлаган барча маданият муассасалари қиёфасини тиклаш ва ҳолатини яхшилаш бўйича тез орада зарур чоралар кўрилади.
Айни пайтда Нурафшон шаҳрида Тошкент вилояти ҳокими Зойир Мирзаев бошчилигида «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси доирасида дарахт кўчатлари экилмоқда
@mufasa_mh
Яккасарой туман ҳокими
Дарахт кўчати экиш яхши-ю, лекин техника хавфсизлигига ҳам риоя қилиб, ўзизни эҳтиёт қилинг, Нилуфар опа!
@mufasa_mh
Кеча депутатлар «Ҳукумат соати»да Энергетика вазири Жўрабек акани разбор қилишган.
Депутат Бобур Бекмуродов «Пойтахтимизда янги бино ва иншоотлар қурилиши электр энергиясидаги эскирган инфратузилмага тушадиган юкламани ошириб юбориши мумкин. Лекин қурилиш ишлари давом этмоқда. Ўзи бу қурилишларни қилаётганда ушбу жиҳатлар инобатга олиняптими-йўқми?» дея ҳозирги кундаги энг долзарб масала юзасидан савол берган.
@mufasa_mh
10 йиллардан бери Ўзбекистонда ишлаб келаётган сайт, яна бутунлай янгича форматда, қизиқарли маълумотлар, муҳим хабарлар, энг қизиқ видеоларни телеграмда ҳам улашишни бошлабди.
Энг қизиқ мавзулар ҳақида ўқиш учун каналга обуна бўлинг — @uz24uzb
-Қўшни Афғонистон билан сувга доир музокаралар натижаси қай аҳволда?
• Хуршид Дўстмуҳаммад
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати
👉 @deputatlar_nima_deydi саҳифасини кузатиб боринг
Бу «Яшил макон»чилар шу кетишда битта лопатка ва бир челак сув билан ҳамма жойга етиб боради, шекилли.
Айни пайтда Оҳангарон тумани «Танга топди» қишлоғида Экология вазирлиги ходимлари ва жамоатчилик вакиллари «танга топамиз» деган умиддами, ишқилиб, ҳамма жойни кавлаб, энди дарахт кўчатларини экиб чиқишмоқда.
@mufasa_mh
Ижтимоий тармоқларда бир аёлнинг 3 нафар кичик ёшдаги болаларга нисбатан шавқатсиз муомалада бўлиб, уларни ёқиб юбориш билан бевосита таҳдид қилиши акс этган видео юзасидан Бола ҳуқуқлари бўйича вакил (Болалар Омбудсмани) ўз муносабатини билдирибди:
«Дастлабки маълумотларга кўра, мазкур ҳолат Хоразм вилояти, Ургенч туманида бўлган. Ҳозирда бу ҳолатни тўла аниқлаш бўйича ички ишлар органлари томонидан зудлик билан суриштирув ишлари олиб боришга киришилди.
Мазкур ҳодиса Болалар омбудсманининг алоҳида назоратига олинди.
Болаларга нисбатан бундай жиноий ҳаракатлар уларнинг ота-онаси ёки бошқа яқин қариндошлари томонидан содир этилишидан қатъий назар, айбдор шахсларни қонунда кўзда тутилган жавобгарликка тортиш чоралари кўрилиши таъминланади. Боланинг ҳаёти ва соғлиғи давлат ҳимоясидадир».
Шунингдек, ҳолат бўйича қўшимча маълумот берилиши айтилган.
@mufasa_mh
Давлат раҳбарини ташаббуси билан бошланган «Яшил макон» умуммиллий лойиҳасининг кузги сезонида барча даражадаги чиновниклар анча фаол эканлигини кўриш мумкин. Масалан, биринчилардан бўлиб Давлат раҳбарини ўзи, Бош вазир, вазиру ҳокимлар, депутатлар ушбу тадбирда «от души» қатнашишмоқда.
Мана шундай тадбирларни бир нечтасида иштирок этиб, аҳолини фаоллигини кўрмадим. Худди бу дарахтлар фақат давлат хизматчилари учун керакдек.
Айниқса, «ҳаво ифлос бўлиб кетди, ҳукумат қаерга қараяпти» дея дод-вой қиладиган бирор «фаол»ни бир дона кўчат эканини кўрмадим. Набарот, кўчат ўтказаётган чиновникларни кўриб қолса, все – шайтонлаб «пиар«, «показуха», «нега лопаткани ундай ушлади», «бошидаги кепкасини ечиб қўйса бўларди», «битта расмда кепка билан, бошқа расмда кепкасиз, фу шуям пиарми?», «кроссовкаси оқ экан, қора экан», «бу дарахтла эртага қуриб ўтин бўлади» бла-бла… Тирноқ ичидан кир қидириш, холос. Қўлингдан бир дона кўчат экиш келмаганидан кейин ҳеч бўмаса «ҳорманглар» деб тур!
Эй барака топгур, сен уйда сассиб ётиб коммент ёки пост ёзаётганинда шу давлатни келажагини ўйлаганлар кўчат ўтказяпти. Нима учун расмга олиб интернетга қўйяпти, биласанми? Бу пиар ёки показухага эмас, сенга ўхшаганлар «палакат» босиб уйда ётавермай кўчат эксин деб тарғибот учун қўйиляпти. Бу нарсани қачон қовоқ калланг қабул қилади?
Майли, бир миллон кўчатдан хотя бы 10 фоизи томир отиб кетса, шуни ўзи 100 минг дарахт бўлади. Табиат ифлосланишини озми-кўпми олди олинади-ку! Шу дарахтлар келажак авлодга, фарзандларимизга қолади-ку!
@mufasa_mh
Бензин йўқ, лекин таниш-билишларга «под прилавка» бор!
Яқин тарихимизда пойтахтдан бошқа ҳудудларда бензин топиб бўлмасди, йўқ эмасди, бор эди — фақат «таниш-билиш»ларга ва бир-икки сўм «шапка» эвазига топса бўларди.
Баҳодир Сиддиқов «Ўзбекнкфгаз» АЖга раис сифатида қайтиб келгандан кейин ўзи билан эски одатларини олиб келгандек. Худди аввалгидек пойтахтдан чиқиш билан бензин муаммосига дуч келяпмиз. «Энди бу кунлар қайтмайди» деб Юлдуз ҳожи она алдаган шекилли. Одамлар пулига бензин сотиб ололмяпти, яхшиям қарзга или текинга эмас.
Бу қачонгача давом этади, Баҳодир ака?
UPD. «Ўзбекнефтгаз» АЖ матбуот хизмати боғланиб, суратдаги ҳолат назоратга олинганини ҳамда тегишли чора кўрилгач қўшимча маълумот тақдим этилишини маълум қилди.
@mufasa_mh
Айни пайтда Бирлашган Араб Амирликлари пойтахти Абу-Даби шаҳридаги ҳолат.
У ерда Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғи қабул қилинган кун нишонламоқда 🇺🇿
@mufasa_mh
Ўзи шу пайтгача нима учун фуқароларнинг мақсадини аниқлайдиган қурилма ўйлаб топмаганимизга ҳайронман. Ахир ҳозирги кунда жуда зарурият туғиляпти-ку! Ички ишлар ходимлари, судьялар ва мақсадсиз кўчада юрган ёшларни қувиб юрган ҳокимларни иши осон бўларди.
Раз битта фуқарони кўриб қолдими, всё — ануви аппаратни уни пешонасига тутади: «бу қашшоқ мақсадсиз юрибдими? Ёки мақсади нима буни? Нияти тўғрими ўзи? Ҳаёлида нима бор? Мақсадим бор ва у тўғри деб алдаяптими?», сразу шуларни анализ қилиб берарди-да.
Агар фуқаро мақсадсиз юрган ёки мақсади бор-у аммо ёмон бўлса, зинғиллатиб 15 суткага тиқиларди. В друг яхши ниятда бўлса, унда оқ йўл тилаб қўйиб юборилади.
Агар жиддийроқ айтсам, бу тутриқсиз нормадан кўра, ички ишлар тизимини обрўсизлантирувчи хатти-ҳаракатларни содир этган ходимларга нисбатан жазо кучайтирилиши керак эди. Дейлик, бирор йиғилишда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимларини иш фаолиятидаги камчиликлари учун уларга «ўғри» ёки «каламуш» дея обрўсизлантирувчи сўзлар иштилса ва бу суратга олиниб расмий манбалардан тарқатилса, уни биз ҳам улашворсак, шунда 15 суткага ким киради? Тўғри, биз киришимиз аниқ 😁
@mufasa_mh
Эковазирликни коттаконларидан бири Ўлмас ака тўғри айтяпти. Одамларда дарахт кўчати экишга манфаат йўқдек.
Охирги пайтларда табиатга нисбатан муносабатимиз салбий томонга ўзгарган эди. Соғлом дарахтлар кесилди, яшил зоналар қуритилди. Боғларни ўрнига домлар қурилди. Кўчатлар экмадик.
Нафақат давлат, балки жамият ҳам табиатни асрашга бепарво бўлиб қолган эди. Бўш турган жойга бир дона кўчат экишга эринадиган бўлиб қолгандик. Лекин Шефни ташаббуси билан «Яшил макон» лойиҳасига старт берилди. Кўплаб жойлар яшил зоналарга айлантирилмоқда. Афсуски, одамларда дарахт кўчати экишга яна рағбат, хоҳиш ва манфаат йўқдек. Ҳамма тирикчилик ва тезроқ бойиш кетиш дардида «вас-вас»га йўлиққандек.
@mufasa_mh
Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси раиси
Шарахметов Шахрух Шатурғунович ишдан кетди.
@mufasa_mh
Қорақалпоғистонда ўрмон хўжалиги раҳбари ов қилиб юрган пайтида қўлга тушди
Мўйноқ тумани «Қазахдаря» ОФЙ ҳудудида ўтказилган рейд давомида «Қораўзак» давлат ўрмон хўжалиги раҳбари А.И. тегишли рухсатномасиз ов милтиғи билан ов қилиб юрганлиги аниқланган.
Карамни эчкига ишониб топширишган экан-да…
@mufasa_mh
ЎзЛиДеП «рейдер» ҳоким бўйича муносабат билдирди
Янгийўл тумани ҳокими бир гуруҳ куч ишлатар тизимлари ҳодимлари билан туман ҳудудидаги кафе ва ошхоналар фаолиятини рейд шаклида текшириб, буни ижтимоий тармоқларда тарқатган эди.
Вот, шу бўйича Ўзбекистон Либерал-демократик партияси муносабат билдириб, тадбиркорларга нисбатан амалга оширилган ҳар қандай ноқонуний фаолиятни қоралашини маълум қилди.
Бизнес-омбудсман ва прокуратура органлари эса ҳали ҳанузгача миқ этишмади. Видеода кўринадики, ҳоким ўзидан назорат органи ясаб олиб, ҳеч қандай тегишли рухсатномаларсиз тадбиркорлик фаолиятига аралашган. Тадбиркорларга тегишли «склад»ларда ўзига хос тинтув ўтказган. Тем более тунги вақтда (23:00-06:00) тинтув тугул, тергов ҳам ўтказиш мумкин эмас эди, адашмасам.
@mufasa_mh
Охирги пайтда ўзини чиқишлари билан кўзга ташланиб қолаётган депутат Умида Рахмонова энди дарсликларни ўрганишга қарор қилибди. Товба, битта ўзи шу депутат опа қолганди дарсликлар темасига аралашмаган 😁
@mufasa_mh
2023 йил январь – октябрь ойларида «Ўзметкомбинат» АЖ томонидан жами 89 млн 986 минг долларлик маҳсулотлар экспорти амалга оширилибди. Режа кўрсаткичи (78 млн 966 минг доллар) 125,0 фоизга бажарилган.
Жумладан:
- Жами 69 млн 642 минг долларлик, 95 минг 758 тонна қора металл прокати маҳсулотлари Тожикистон, Қирғизистон ва Европа давлатларига;
- Жами 19 млн 3 минг долларлик 2 минг 185 тонна мис ва латун маҳсулотлари Россия, Белоруссия, Қирғизистон, Озарбайжон, Тожикистон ҳамда Туркия давлатларига;
- Жами 1 млн 341 минг долларлик иссиқлик ўтказмас маҳсулотлар ва халқ истеъмол моллари Тожикистон, Қирғизистон, Қозоғистон Туркманистон, Молдова, Озарбайжон, Россия, Латвия, Болгария, Германия ва Чехия давлатларига экспорт қилинган.
@mufasa_mh
#CRIC21 #UNCCD
Абдухакимовга қойил, БМТ Бош котиби ўринбосари Иброхим акани етаклаб, Орол денгизига оборибди. Мана шунақа халқаро даражадаги шахсларни кўпроқ Оролга олиб бориш керак. Кўришсин, бу фақат Ўзбекистон ёки шу минтақани муаммоси эмас. Балки, бутун ер аҳлини муаммоси ва буни фақат биз ёлғиз ўзимиз ҳал қилолмаймиз.
@mufasa_mh
Йиғилишда йўл хўжалигида ҳам шу аҳвол экани таъкидланди. Кўпгина ички йўллар ва унга туташ ерларнинг ҳужжати йўқлиги билан боғлиқ муаммолар кўрсатиб ўтилди.
Келгуси йилда “Ташаббусли бюджет” ва “Менинг йўлим” лойиҳаларига ажратиладиган маблағлар ҳисобидан таъмирланадиган ички йўлларни лойиҳалашда уларга кадастр ҳужжатини тайёрлашни ҳам назарда тутиш топширилди.
Айрим вазирликларга берилган ер ва бинолар кадастри ҳам қониқарсизлиги қайд этилди. Баъзи объектларнинг эгалик ҳужжати йўқлиги аниқланган. Ушбу ерларнинг ҳужжати йўқлиги сабабли талон-торож қилинган ҳолатлар мавжуд.
Вазирликларга ўзларига қарашли барча ер ва биноларни ҳужжатлаштиришни якунига етказиш, Бош прокуратурага ушбу ишларнинг қатъий назоратини йўлга қўйиш топширилди.
Facebook|Instagram|Twitter
Одилжон Тожиевни айтишича, қонунчилик палатасида дарахт ва буталарни қонунга хилоф равишда кесиш билан боғлиқ маъмурий ҳуқуқбузарликлар бўйича жавобгарликни кучайтиришга қаратилган қонун қабул қилиниб, Сенатга юборилибди.
Эндиликда дарахт ва буталарни қонунга хилоф равишда кесадиган фуқаро ёки мансабдор шахс амалда белгиланган жарима миқдоридан ўртача беш баробар кўп жарима тўлашга мажбур бўларкан.
Шунингдек, дарахт ва буталар қимматбаҳо навлари кесилишига ёки йўқ қилишга олиб келадиган лойиҳа ҳужжатларини тайёрлаганлик учун ҳам катта миқдордаги жарима ундирилади.
Яъни, дарахт ва буталарни қонунга хилоф равишда кесганлик учун юридик шахслар 99 миллион сўмгача молиявий жарима тўлашидан ташқари, уларга ҳар бир ноқонуний кесилган дарахт учун 100 туп кўчат экиш ва уларни уч йил давомида парваришлаш мажбурияти юклатилади.
@mufasa_mh
Алишер Қодиров партияси газетаси вайнерларга нисбатан чора кўришни сўраяпти
“Миллий тикланиш” партияси газетасида депутатларни диққатга чақирувчи "Жазавага тушаётган орсизлик миллат учун, янги авлод учун қимматга тушмаяптими?" номли мақола эълон қилинибди — бу партиядан бошқа нима ҳам кутиш мумкин?
Газета ёш вайнерларни маънавий таҳдидчиларга чиқариб, уларга нисбатан чора кўришни сўрамоқда. Шунингдек қонун ижодкорларини ҳам бу мавзуда бош қотиришга чақирган.
@mufasa_mh
Бизнинг доимий энг катта орзу-мақсадимиз ёшлар ўртасида билим ва ақл-заковатга қизиқишни тренд даражасига чиқариш бўлиб келган.
Биз бундан икки йил аввал ҳар бир йигит-қиз билими ва ақл-идрокини намоён эта оладиган форматни таклиф қилгандик. Ёшлар ўзига бўлган ишончни мустаҳкамлайдиган ўйин майдонини яратдик.
Бугун “Заковат-Гамбит” турнири доирасида юртимизнинг зукко ёшлари шахмат тахтасида машҳур жаҳон чемпионлари Владимир Крамник ва Хоу Ифаньга қарши дона сурдилар. Ишончим комилки, бу воқеа уларнинг ҳар бирида унутилмас таассурот колдирди ва кейинги чўққиларни забт этишда замин бўлиб хизмат қилади. Иштирокчилар эса, ўз навбатида, миллатимиз учун намуна бўлиб қолади. Ақлли, ёрқин ва истеъдодли фарзандлар намунаси.
Бугун Бўстонлиқда
Абдулла акам бошчилигидаги «Кабмин»ни чиновниклари томонидан «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси доирасида бодом, садақайрағоч, эман, қрим қарағайи сингари мевали ва манзарали дарахт кўчатлари экилибди.
Оқлайман ва дуо қиламан 🤲
Ўзи шуларни ҳар ҳафта обориб ишлатиш керак. Кабминда ўтиравериб кети ёпишиб қолган айрим чиновниклар шу баҳона ҳаво алмаштириб ҳам олишади. Бўйни йўғонлашиб эгилолмай қолганларига кўпроқ кўчат эктирилса, кўтарилган бурни ерга эгилади.
@mufasa_mh
«Адолат»чилар Ҳукумат қарорига қарши чиқяпти
Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталига «2024 йилда Тошкент шаҳар Чилонзор туманини Хитой тажрибаси асосида, шу жумладан янги ёндашувлар, инновацион ва «яшил технологиялар» ҳамда бошқарувда замонавий усулларини қўллаган ҳолда камбағалликдан чиқариш тўғрисида»ги ҳукумат қарори лойиҳаси жойлаштирилган.
«Адолат» СДП фаоллари мазкур қарор лойиҳасини атрофлича ўрганиб, реновациянинг мустаҳкам ҳуқуқий асоси, хусусан, уни амалга оширишнинг қатъий талаб ва тартиблари, уй-жой мулкдорлари ҳуқуқларига риоя этиш кафолатлари бўлмасдан туриб, бу борада лойиҳаларнинг амалга оширилиши жисмоний ва юридик шахсларнинг манфаатларига путур етказиши мумкинлигини билдирмоқда.
Шунингдек, Ўзбекистон «Адолат» СДП мазкур қарор лойиҳасига реновацияга оид қонунчилик асослари мавжуд эмаслигини ҳамда кенг жамоатчилик, шу жумладан Чилонзор тумани аҳолиси билан ҳар томонлама муҳокама қилиб, уларни фикрини инобатга олган ҳолда такомиллаштириш мақсадга мувофиқ, деб ҳисоблашини маълум қилган.
@mufasa_mh
🇺🇿 Миллий ифтихоримиз, ғуруримиз рамзи, тинчлигимиз тимсоли - байроғимиз мангу ҳилпирайверсин!
Ол байроғингни, қалбинг уйғонсун,
Қур янги давлат, ёвлар ўртансун!
🇺🇿 Одилжон Тожиев