mufasa_mh | Unsorted

Telegram-канал mufasa_mh - Mufasa

6204

Муаллиф «Сарой блогери» ҳисобланмайди

Subscribe to a channel

Mufasa

Тинчлик ва фаровонлик, маданий ва иқтисодий тараққиёт, илм ва фан ривожи оддий ҳаёт тарзига айланаётган Янги Ўзбекистоннинг Конституция байрами муборак бўлсин!

Янгиланган Конституциясида Инсон қадри - олий қадрият сифатида мустаҳкамланган Давлатимиз тараққий топаверсин! Эл-Юрт осойишталиги, халқимиз бирдамлиги ва эртанги кунга қатъий ишончи бардавом бўлсин!

Буюк ва Меҳрибон Аллоҳ Ватанимизни, Халқимизни, Давлатимизни ўз паноҳида асрасин!

Янги Ўзбекистон - Кучли Ўзбекистоннинг Қомус байрами муборак бўлсин!

Читать полностью…

Mufasa

Зойир Мирзаев Хитойга сафари давомида Шандун провинцияси Дечжоу туманидаги юқори технологиялар билан жиҳозланган истироҳат боғибда бўлиб, хитойлик ҳамкасби билан ўзаро «куч синашди».

Келаси йили Нурафшонда парк қурилади. Бирортаям парки йўқ ягона вилоят маркази Нурафшон бўлса керак. Янги парк балки рақамли парк бўлар? Буеғини вақт кўрсатади.

@mufasa_mh

Читать полностью…

Mufasa

Давлат раҳбарини Фармонига мувофиқ, содир этган жинояти учун жазони ижро этиш муассасалари ва пробация органларида жазо ўтаётган ҳамда қилмишига чин кўнгилдан пушаймон бўлган ва тузалиш йўлига қатъий ўтган 334 нафар шахс афв этилди.

Фейсбукда бугун байрам, турли айбловлар билан қамалган айрим фаоллар озодликка чиққани айтилмоқда. Кечиримли бўлиш олий фазилат!

@mufasa_mh

Читать полностью…

Mufasa

Зойир тоға Хитойда Geely компанияси томонидан ишлаб чиқарилган автомобилни диққат билан кўздан кечиряпти. Балки, «шу машинадан қишлоқ хўжалиги ишларида фойдалансак бўлармикан» ёки «Тошкент вилоятида ҳам мана шундай машиналарни ишлаб чиқаришимиз керак» деган ҳаёллар ўтаётгандир.

Кадр ортида хингир-хингир қилаётган бефаросат эса «тротуарга бемалол парковка қиларканмизда буни» деяпти. Нима учун биз Хитойдан орқадамиз деган саволга мана шу ҳолатдан жавоб топса бўлади, менимча. Бир кун келиб Ўзбекистонни ҳамма захираси тугаса тугайди-ки, лекин долб@@блари тугамайди.

@mufasa_mh

Читать полностью…

Mufasa

Автомобиллар ишлаб чиқариш бўйича Хитойда етакчи ҳисобланадиган Geely компанияси Maple бренди остида янги автомобиль ишлаб чиқарибди.

Ушбу автомобилни Хитойда хизмат сафари билан юрган Тошкент вилояти ҳокими Зойир Мирзаев тест-драйв қилиб кўрди. Нархи 17-18 минг доллар атрофида экан.

Тез орада Maple бренди остидаги машиналар Ўзбекистон бозорига кириб келиши мумкин.

@mufasa_mh

Читать полностью…

Mufasa

Расман: Бой-ота процессуал тартибда ушланган

Тошкент шаҳар ИИББ ҳузуридаги Тергов бошқармаси томонидан қўзғатилган жиноят иши доирасида ўтказилаётган тергов-тезкор ҳаракатлари давомида жиноий фаолият олиб борган бир нечта шахслар гумонланиб ушланди. Шулар жумласидан:

1950 й.т. Абдувалиев Салим Киргизбаевич (248-модда 1-қисми, ўқотар қуролни қонунга хилоф равишда сақлаш) гумон қилинувчи тарзида жалб этилиб, процессуал тартибда ушланган.

@mufasa_mh

Читать полностью…

Mufasa

Қирғизистонда ўғрилардан сўнг энди жалабларга ов бошланди

30 ноябрь куни Қирғизистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси раиси Қамчибек Ташиев интим хизмат кўрсатувчи барча жойлар фаолиятини зудлик билан тўхтатиш бўйича топшириқ берган эди.

Шунингдек, у жалабларни хизматидан фойдаланадиган чиновникларнинг юзларини оммага ошкор қилишни ҳам айтган.

Бугун Қирғизтон МХДҚ томонидан берилган хабарга кўра, Жалол-Обод вилоятидаги бир қанча «притон»ларга раҳнамолик қилиб келаётган милиция ходимлари қўлга олинган.

PS. Менимча, бизда ҳам «блатной»лар бир ёқли қилиб бўлингач, жалабхоналарга қарши кураш бошланди-ёв. Шуни биринчи Олмалиқдан бошлаш лозим, чунки шаҳарда 10 минглаб хорижий меҳнат мигрантлари пайдо бўлгач, яқин атрофдаги шаҳар ва туманлардан кўплаб жалаблар уларга интим хизмати кўрсатиш учун пайдо бўлгани ҳақида хабарлар мавжуд.

@mufasa_mh

Читать полностью…

Mufasa

Қўлга олинган яна 10 нафар «кучинский»лар:

1983 й.т. Мирхожаев Мирсолих Миркамолович (165-модда 2-қисми, кўп миқдорда товламачилик, 277-моддаси 2-қисми бир гуруҳ шахслар томонидан безорилик);

1995 й.т. Шомуродов Лазиз Юнус ўғли (165-модда 3-қисми, жуда кўп миқдорда товламачилик; 277-модда 2-қисми, бир гуруҳ шахслар томонидан безорилик);

1980 й.т. Самиев Шерзод Латифович (165-модда 3-қисми, жуда кўп миқдорда товламачилик; 277-модда 2-қисми, бир гуруҳ шахслар томонидан безорилик);

1991 й.т. Акрамов Акрамжон Давлатбой ўғли (165-модда 3-қисми, жуда кўп миқдорда товламачилик);

1996 й.т. Алиев Азизжон Вали ўғли (165-модда 3-қисми, жуда кўп миқдорда товламачилик);

1995 й.т. Бобоназаров Равшан Абдурахмон ўғли (165-модда 3-қисми, жуда кўп миқдорда товламачилик).

1995 й.т. Муминов Беҳруз Холмурод ўғли (165-модда 3-қисми, жуда кўп миқдорда товламачилик);

1986 й.т. Юлдашев Анвар Бахтиёрович (277-модда 2-қисми, бир гуруҳ шахслар томонидан безорилик);

1988 й.т. Умирзоков Дилшод Бурибаевич (277-модда 2-қисми, бир гуруҳ шахслар томонидан безорилик);

1994 й.т. Усманов Сирожиддин Иномжон ўғли (277-модда 2-қисми, бир гуруҳ шахслар томонидан безорилик).

Ушбу шахслар таҳдид ва куч ишлатиш йўли билан пул маблағларини қонунга хилоф равишда қўлга киритиш билан шуғулланган.

Жиноят иши доирасида гумон қилинувчиларга нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланган. Тергов давом этмоқда.


@mufasa_mh

Читать полностью…

Mufasa

4-5 декабрь кунлари Беларусь республикаси Бош вазир Роман Головченко бошчилигидаги делегация Ўзбекистонга ташриф буюради.

Ташрифнинг асосий воқеалари Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтади.

@mufasa_mh

Читать полностью…

Mufasa

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Наврўзбек Юсупов МЖтК 195²-моддасига киритилаётган норма бўйича муносабат билдирибди.

Унинг айтишича, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимларининг жамоат хавфсизлигини таъминлаш билан боғлиқ хизмат вазифаларини бажариши чоғида олинган фото ва видеотасвирларни уларни «обрўсизлантириш»мақсадида, яъни ёлғон, ноаниқ ёки бузиб кўрсатилган маълумотларни Интернет жаҳон ахборот тармоғига жойлаштириш учун жавобгарлик белгиланаётган экан.

Жуда кўпчилик, шу қатори Коррупцияга қарши курашиш агентлиги раҳбари Акмал Бурхонов ҳам буни нотўғри тушунибди. Депутат А.Бурхоновни «ўзи ҳуқуқшунос, депутат бўлган. Лекин у айтаётган модда, яъни МЖтК 195²-моддасига киритилаётган меъёр умуман бошқа нарсаку. Биринчи марта ўқиган одам, албатта тушуниш мумкин, яъни ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимларини фото ва видео тасвирга олиш мумкин эмас деган маъно бўлиши мумкин. Лекин ҳар қандай онгли одам, агар 195²-моддани яхшилаб «ўқиса» ва «уқиса» у ерда умуман бошқа маъно борлигини биладику!» дея урушиб ташлаган.

Депутатни гапларидан «шантаж» қилиш мақсадида «монтаж» қилиш керак эмас ва бунга жавобгарлик киритилмоқда деб тушундим.

@mufasa_mh

Читать полностью…

Mufasa

Расман: «Бахти Ташкентский» қўлга олинди

Тошкент шахар ИИББ ҳузуридаги Тергов бошқармаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 165-моддаси 3-қисми (жуда кўп миқдорда товламачилик) билан қўзғатилган жиноят иши тергов қилинмоқда. Мазкур жиноят иши доирасида ўтказилган тергов-тезкор ҳаракатлари давомида жиноий фаолият олиб борган бир нечта шахслар гумонланиб ушланди.

Жумладан:

1971 й.т. Қудратуллаев Бахтиёр Зафарович (165-модда 3-қисми, жуда кўп миқдорда товламачилик; 276-модда 2-қисми, кўп миқдорда гиёҳвандлик воситаларини сақлаш);

1980 й.т. Шарипов Дилшод Тулкинович  (165-модда 3-қисми, жуда кўп миқдорда товламачилик);

1972 й.т. Мирзаханов Анвар Бабаражабович (165-модда 3-қисми, жуда кўп миқдорда товламачилик).

Ушбу шахслар таҳдид ва куч ишлатиш йўли билан пул маблағларини қонунга ҳилоф равишда қўлга киритиш билан шуғулланган. Жиноят иши доирасида  гумон қилинувчи Б.З.Қудратуллаев, А.Б.Мирзаханов, Д.Т.Шариповлар процессуал тартибда ушланган. Тергов давом этмоқда.

PS. Тасдиқланмаган маълмуотларга кўра, «блатнойлар ови» водийда ҳам бошланган.

@mufasa_mh

Читать полностью…

Mufasa

Бугун Халқаро ногиронлар куни муносабати билан Тошкент вилояти Нурафшон шаҳридаги Ёшлар марказида «Инсон қадри учун!» шиори остида «Юракдан юракка»деб номланган хайрия акцияси бўлиб ўтди.

Ушбу акция 5 декабрга қадар ўтказилиб, унда имконияти чекланган болажонлар, махсус интернат тарбияланувчилари томонидан тайёрланган ижодий ишлар кўргазмаси ва ярмаркаси ўтказилади.

Мазкур тадбирда Олмалиқ кон-металлургия комбинати раҳбарияти ҳам иштирок этиб, жисмоний имконияти чекланганларга меҳр-мурувват кўрсатишди.

PS. 11 нафар (уларнинг кўпчилиги ҳаётдан кўз юмган) ногирон болажонлар томонидан чизилган сурат (3-фото)ни ОКМК ходимларидан бири 11 млн сўмга рамзий маънода сотиб олди. Яъни, суратни кўтариб уйга олиб кетмайди, балки ногирон болалар таълим олаётган муассаса ихтиёрида қолади, пули эса жамғармага тушади. Ўтган йили айни шу расмни Зойир Мирзаев 10 млн сўмга сотиб олган эди.

@mufasa_mh

Читать полностью…

Mufasa

«Саидазиз медгородок» қамағда

Тошкент шаҳрида «Саидазиз медгородок» лақаби билан танилган 1987 йилда туғилган Саидазиз Саидалиев спорт билан шуғулланган жисмонан бақувват бир нечта шахсни ўз атрофига жалб қилиб, бир нечта жиноятларни содир этган. Хусусан, қарздорлик ва бошқа муаммолари бўлган шахсларни муаммоларини қонунни четлаб ўтган ҳолда ҳал қилиб бериш эвазига моддий жиҳатдан манфаатдор бўлиш, таҳдидлар йўли билан пул маблағларини ноқонуний қўлга киритиш, безорилик ва тамагирлик ҳолатлари шулар жумласидандир.

Жиноят иши доирасида гумон қилинувчи Саидазиз Саидалиев ва бошқа бир нечта шахсларга нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланган. Тергов давом этмоқда.

Агар сиз ушбу шахсдан ёки гуруҳ аъзоларидан жабр кўрган бўлсангиз, Тошкент шаҳар ИИББнинг 71-206-45-66, 71-206-49-46 ёки 102 рақамига ёхуд яқин орадаги ИИОга мурожаат қилишингиз мумкин.

@mufasa_mh

Читать полностью…

Mufasa

Президент: «Яшил»иқтисодиётга ўтиш ва углерод нейтраллигига эришиш Янги Ўзбекистоннинг устувор стратегик вазифасидир!

@mufasa_mh

Читать полностью…

Mufasa

Сувга муносабатимизни ўзгартирмасак, узоққа боролмаймиз – Одилжон Тожиев

Олий Мажлис Қуйи палатаси спикери ўринбосари Одилжон Тожиев «Дарё» нашрига берган интервьюсида «уйларимиз, маҳаллаларимиз, ишхоналаримизда сувга муносабатимиз ўзгармас экан, ушбу беқиёс неъматни асраб-авайламас эканмиз, узоққа боролмаймиз», дея фикр билдирибди. (Қўшиламан, котта плюс).

Батафсил суҳбатда депутат сувга бўлган муносабатимизни ўйлаб кўришга чақирган.

Одилжон ака ёшлигида эшитган воқеани ҳам мисол сифатида келтирган:

«Европалик бир одам Тошкентдаги меҳмонхоналарнинг бирида крандан томчилаб турган сувни кўриб, меҳмонхона маъмуриятини кранни тузатишга чақиради. Бундай ундашлари натижа бермаган хорижий турист муаммони бартараф этмаган меҳмонхона устидан прокуратурага шикоят ёзиб кетган экан. Бу – сув ресурслари энг мўл-кўл бўлган минтақа вакилининг сувга бўлган муносабати! Пули тўланган хона (!) ҳаммомида томчилаётган сув уни даҳшатга солган. Биз ҳам, маҳалла ва қишлоқларимизда вентилсиз кранлардан шариллаб оқаётган сувни кўрганда ундан ҳам қаттиқроқ даҳшатга тушишимиз керак аслида».

@mufasa_mh

Читать полностью…

Mufasa

Нега бунчалик авариялар кўп?

🚦 Светофор билан тартибга солинмаган кўчаларда, ямаларга тўла, кўча чироқлари ёқилмаган йўлларда, ё тезлик, ё мастлик сабаб автоҳалокат оқибатида қурбон бўлаётганлар ҳақида ким ўйлайди?

⚡️ ЙТҲ сабаб кунига бир нечта ўлим ҳолати қайд этиляпти ахир!

📌 Кечирасиз, бу мавзу «Син⭕️псис» учун алоҳида ва жуда долзарб мавзу! Ҳозирча тизерни кўринг. 9 декабрь куни соат 19:00 да батафсил фикрлашамиз.

Telegram | YouTube | Instagram | Facebook

Читать полностью…

Mufasa

Тошкент вилоятида ўтказилган «Долзарб қирқ кунлик» махсус тадбирда қирққа яқин «кучинский»лар қўлга олинди.

@mufasa_mh

Читать полностью…

Mufasa

Ҳукумат ва қоракўзлар учун хушхабар: аномал совуқ отмен!

Ўтган ҳафтада интернетдаги об-ҳаво прогнозларида 12 декабрь куни кечаси -13 даражагача, 14 декабрь куни эса -22 даражагача совиб кетишини кўрсатаётган эди.

Ўзгидромет ҳам погодани телефондан кўрганмиди дейман 😁12-14 декабрь кунлари кечаси ҳаво ҳарорати 10-13 даража совуққача пасаяди деб ваҳима қилганди.

Энергетика вазири туну-кун дуо қилган шекилли, ҳозирда об-ҳаво прогнози анча яхши ҳаво ҳароратини кўрсатяпти. Ҳа айтганча, бу ҳафта биринчи қор ёғиши мумкин.

@mufasa_mh

Читать полностью…

Mufasa

Аббосхон ва бошқалар ушланди

Тошкент шахар ИИББ томонидан «Долзарб қирқ кунлик» доирасида ўтказилаётган тергов-тезкор ҳаракатлар давомида яна бир нечта шахслар жиноят содир этганликда гумонланиб ушланди. Шулар жумласидан:

1982 й.т. Ходжаев Аббосхон Ахмадович (Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси 165-модда 2-қисми, бир гуруҳ шахслар томонидан товламачилик).

@mufasa_mh

Читать полностью…

Mufasa

Эковазир Дубайдаги «Ўзбекистон» павильонида БМТ Европа иқтисодий комиссияси ижрочи котиби билан учрашув ўтказибди.

Учрашувда Абдухакимов БМТ Европа иқтисодий комиссияси ижрочи котиби Татьяна Молчанни 2024 йил 12–17-февраль кунлари Самарқандда бўлиб ўтадиган Ёввойи ҳайвонларнинг кўчиб юрувчи турларини сақлаш тўғрисидаги конвенция (CMS COP14) доирасидаги тадбирга таклиф қилибди.

Абдухакимов яхшигина дипломат, айниқса ҳалқаро ташкилотлар билан яхши чиқишиб кетади. Менимча, кейинчалик Ташқи ишлар вазири бўлиб кетса керак.

@mufasa_mh

Читать полностью…

Mufasa

Ўзбекистон ва Беларусь Бош вазирлари Самарқандда.

@mufasa_mh

Читать полностью…

Mufasa

Олмалиқ кон-металлургия комбинати раҳбарияти томонидан фарзандлари мактаб ўқувчилари бўлган клмбинатда меҳнат қилаётган ҳар бир ота-она учун eMaktab порталидаги "Kundalik.com" электрон дастури учун йиллик обуна тўлови амалга оширилибди.

@mufasa_mh

Читать полностью…

Mufasa

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 2023 йил 4 декабрдан қисқа муддатли меҳнат таътилига чиқди.

@mufasa_mh

Читать полностью…

Mufasa

Хитой компанияси Тошкент вилоятида электромобил учун қувватлагичлар ишлаб чиқариши мумкин.

@mufasa_mh

Читать полностью…

Mufasa

Давлат раҳбарини кучли иродаси ва қатъиятига яна бир маротаба қойил қолдим! Айни пайтда «кучинский»ларга ов давом этяпти. Эсимни танимабманки, бундай масштабда тадбир ўтказилмаган. Собиқ иттифоқ ва мустақиллик давридан бери «тахт»дан тушмай келаётганлар ҳам «ичкарига» олиб кирилди.

Минг афсуски, халқимиз орасида «блатной»ларни мухлислари талайгина, биз бундай пайтда ҳуқуқ тартибот органларини қўллаб-қувватлаб, улар билан қалбан бирга бўлишимиз керак. Қонун устуворлиги ва жазо муқарарлиги, Конституциядан бошқа ҳеч қандай ўзгача қонунлар йўқлиги таъминланмоқда! Бу Конституция байрами арафасида халқ учун энг зўр совға! Жиноятчиликка қарши курашга бел боғлаган барча ходимларга омад, овингиз барорида келсин! Биз сизлар билан бирга 🫡 🇺🇿

@mufasa_mh

Читать полностью…

Mufasa

Ҳукумат учун ёмон хабар: Тошкентда 12 декабрдан -13 даражагача совуқ бўлиши кутилмоқда. Чиновниклар тили билан айтганда, аномал совуқ бошланади.

Биз (шахсан ўзим) свет ва газни пулини тўлаб қишки сезонга тайёргарлик кўриб қўйдик. Ҳукумат-чи, ушбу аномал совуқ пайтида свет ва газни узлуксиз таъминлаб беришга тайёрми? Яна кутилмаганда келиб қолди деб юрманглар, мана телефонни погодасида ҳам кўрсатиб турибди.

@mufasa_mh

Читать полностью…

Mufasa

Ўзбекистонда ташланмалар Миллий реестри яратилади

БМТнинг иқлим ўзгариши бўйича 28-конференцияси (COP28) доирасида Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазири Азиз Абдуҳакимов ва «Industrial Innovation Group» бош директори Тарям Матар Тарям ўзаро англашув меморандумини имзолабди.

Ҳужжат Миллий углеродли кредит тизимини яратиш доирасидаги ҳамкорликка қаратилган.

@mufasa_mh

Читать полностью…

Mufasa

Тошкент шаҳрида криминоген вазиятни яхшилаш бўйича кенг қамровли тезкор-профилактик тадбирлар ўтказилмоқда.

Тошкент шаҳар ИИББ фуқаролардан хавфсизлик қоидаларига риоя этишни ва хавотирга берилмасликни сўрамоқда.

Оқлайман ва дуо қиламан! «Кўча»лар тозаланмоқда, қозихоналар ёпилмоқда.

@mufasa_mh

Читать полностью…

Mufasa

Зойир Мирзаев: «касалхонада завхоз билан бухгалтер бор экан, касалхона ҳеч қачон ривожланмайди!»

@mufasa_mh

Читать полностью…

Mufasa

"Миллий тикланиш" партияси газетаси бу сафар "Орсизлик 2" мақоласини чоп этибди 🤦‍♂️ Унда @mufasa_mh телеграм каналидаги фикрлар ҳам акс этган.

Партия нашри жамоатчилик фикрини, айниқса блогерларнинг қарашларини олиб чиқаётгани қувонарли, албатта. Мақолада бошқа партиялар ҳали ҳам ўз йўлини танлай олмаётгани ҳам айтилган.

Яқиндан фаолиятини йўлга @polemicouz канали эса партиялар учун майдон яратаман деяпти. Канал админи ҳеч қайси партияга аъзо эмаслигини, ҳар бир партиянинг босган қадамини объектив ёритишни иддао қиляпти. Шу кетишда партиялар орасида нимадир бўлади-ёв, кузатайлик-чи.

@mufasa_mh

Читать полностью…
Subscribe to a channel