mufasa_mh | Unsorted

Telegram-канал mufasa_mh - Mufasa

6204

Муаллиф «Сарой блогери» ҳисобланмайди

Subscribe to a channel

Mufasa

Тошкент вилояти ҳокими матбуот котиби Беҳзод Қобуловни маълум қилишича, бугун Тошкент вилоятидаги 39-сонли сонли марказий шифохонада антиқа ва ноёб операция ўтказилди. Она ўз фарзандига буйрагини берди.

Қарийб 5 соат давом этган операция ҳозиргина муваффақиятли тугади. Она ҳам, онасини буйрагини олган бола ҳам соғ-саломат.

Тиббиётчиларни кўп танқид қиламиз, тизимда камчиликлар кўп ва уларни бир кунда ҳал қилиб бўлмайди. Лекин, бу ерда мени битта эпизод ўйлантириб, дийдам қаттиқ бўлса ҳам ҳаяжонга солди: Шифокорлар онани операция қилиб, битта буйрагини авайлаб олаётганда нимани ўйлаган экан, тасаввур қилдингиз-а? Соғлом онани операция қилган ва боласига буйракни кўчириб ўтқазган. Драма. Чуқур драма. Бундай ҳолатни фақат ривояту-ҳикоятларда бўлади деб ўйларканман.

Бошга иш тушганда онадан бошқа ҳеч ким сизга жони ачимайди. Шифокорларга эса респект.

@mufasa_mh

Читать полностью…

Mufasa

Толибонга яна бир йил свет берамиз:

Кеча "Миллий электр тармоқлари" ва Афғонистон энергетика компанияси (DABS) вакиллари Ўзбекистондан Афғонистонга электр энергияси етказиб бериш бўйича келишувни 2024 йилгача узайтирди.

Афғонистон томони энергетика вазири Жўрабек Мирзамаҳмудовдан мамлакатда аҳоли хонадонлари, тадбиркорлар ва давлат муассасалари электр энергияси тақчиллигига дуч келаётгани сабабли энергетика соҳасидаги инфратузилма муаммоларини ҳал этиш ва электр энергияси етказиб бериш ҳажмини оширишни сўрабди. Нархни ҳам пасайтиришни сўрашган.

@mufasa_mh

Читать полностью…

Mufasa

Бугун Олмалиқ кон-металлургия комбинатининг Мис эритиш заводи ўзининг 60 йиллигини нишонламоқда экан.

Мис эритиш заводида катод миси, олтин ва кумуш , селен ва теллур, сульфат кислотаси, мис купороси, аммоний перренат, куйдирилган молибден ярим тайёр маҳсулот ва эмалланган сим ишлаб чиқарилади. Завод комбинатнинг юраги ҳисобланади.

@mufasa_mh

Читать полностью…

Mufasa

Айни пайтда оммавий ахборот воситалари ходимларини қўллаб қувватлаш мақсадида «Ренессанс» Миллий мукофоти тақдирлаш маросими бўлиб ўтяпти.

Унда Президент матбуот котиби Шерзод Асадов, Отабек Умаров, Ҳукумат матбуот котиби Бекзод Ҳидоятов ва бошқалар иштирок этмоқдалар.

@mufasa_mh

Читать полностью…

Mufasa

🐾Тарихда биринчи марта 4 та қор қоплони гуруҳи кузатилди

Қашқадарё вилоятида жойлашган «Ҳисор» давлат қўриқхонасининг 40 йиллик тарихида биринчи маротаба қўриқлаш ходимлари томонидан ўрнатилган фото-видеоқопқонлар орқали Қор қоплонларининг катта тўдаси тасвирга олинди.

Қор қоплони, қор леопарди ёки илвирс — маҳаллий даражада кенг тарқалган ва йўқолиб кетиш хавфи остида турган кичик тур сифатида ТМХИ Қизил рўйхати ва Ўзбекистон «Қизил китоби»га киритилган.

Мушуксимонлар оиласининг қудратли вакили 2024 йилнинг 12–17 февраль кунлари Самарқандда бўлиб ўтадиган CMS COP14 — Ёввойи ҳайвонларнинг кўчиб юрувчи турларини сақлаш тўғрисидаги конвенция иштирокчилари конференциясининг 14-йиғилиши рамзи сифатида ҳам танланган.

@mufasa_mh

Читать полностью…

Mufasa

Тошкент вилояти прокурори долзарб масалани кўтаряпти – ҳудудларда газ авария хизмати машинаси битта дона. Яъни, битта туманда - битта бригада бор, холос. Мурожаат ва авариялар кўп бўлади. Бригада қаердадир носозликни бартараф этаётган пайтда бошқа жойда содир бўлган аварияга улгурмайди. Авария бўлса, газ ўчади. Одамлар эса норози бўлади.

Бу ҳолат нафақат вилоятларда, балки пойтахт туманларида ҳам шундай. Эсингизда бўлса, ёз ойларида Мирзо Улуғбек туманида бир дона газ авария хизмати бригадаси бор эканлиги ҳақида ёзган эдим.

Зойир Мирзаев авария хизмати бригадасини икки ҳисса кўпайтириш бўйича туман ҳокимларига топшириқ берганлигини ва одам кўпайтирган билан уларга машина берилмаса, бундаг ҳеч қандай эффект бўлмаслигини айтяпти.

Энергетика вазирлигининг коттаконларини ҳам ўйлантириши керак бу масала.

@mufasa_mh

Читать полностью…

Mufasa

Тадбиркорларни «ўлдираётган» қонун бўйича ЎзЛиДеП партияси шуғулланишни бошлади

Солиқ кодексининг 227¹ моддаси бўйича айрим тадбиркорлар банкротлик ёқасига келиб қолаётганлиги айтилмоқда.

Ҳақиқатдан ҳам синчковлик билан бу модда билан танишсангиз, санкцияси қанчалик даҳшатли эканлигини кўрасиз.

Масалан, товарларни (маҳсулотларни) идентификация воситалари орқали мажбурий рақамли маркировкалаш қоидаларини бузиш – реализация амалга оширилган охирги ҳисобот чорагида олинган соф тушум миқдорида жарима солишга сабаб бўлади. Кўряпсизми, қанчалик қўрқинчли? Тадбиркор уч ой давомида олган соф тушумини жарима сифатида тўлайди! Тамом бўлади-ку, бундан кейин!

Вот, Актам Ҳайитов «жуда кўп жарима тўлаб юборяпсизлар» дегандек, бу масала билан жиддий шуғулланмоқчи. Агар Актам ака шу моддани «отмен» қилдирса ёки енгиллаштирса, менимча, тадбиркорларни дуосини тагида қолиб кетади.

@mufasa_mh

Читать полностью…

Mufasa

Ўзбекистонлик банкир югуриш бўйича турнирларда 3 та медал соҳиби бўлди

«Асакабанк» АЖ Ишларни бошқариш департаменти эксперти Алимардон Сабиров 2-3 декабрь кунлари Бирлашган Араб Амирликларида бўлиб ўтган югуриш мусобақасида бир эмас 3 та йўналишда чемпионлик ва совриндорликни қўлга киритибди.

Қойил! Айрим спортчилар чойхонадан чиқмай қорин солиб юборганидан, банкирлар югуриб медаллар олиб келяпти:-)

@mufasa_mh

Читать полностью…

Mufasa

Иқлим ўзгариши ёввойи ҳайвонларнинг кўчиб юрувчи турларига салбий таъсир кўрсатмоқда экан.

Дубайдаги COP28 – БМТнинг иқлим ўзгариши бўйича конференциясида Ёввойи ҳайвонларнинг кўчиб юрувчи турларини сақлаш тўғрисидаги конвенция ҳисоботи ҳақида маълумот берилди.

Ушбу йирик ҳисоботнинг тақдимоти 2024 йил 12-17 февраль кунлари Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтадиган Ёввойи ҳайвонларнинг кўчиб юрувчи турларини сақлаш тўғрисидаги конвенция (CMS COP14) томонлар конференциясининг 14-йиғилишида ўтказилади.

Эковазирни айтишича, Ўзбекистон - экотизим деградацияси, яшаш муҳити ва биохилма-хилликнинг йўқолишига жиддий таъсир кўрсатувчи иқлим ўзгаришининг салбий таъсиридан энг кўп жабр кўраётган давлатлардан ҳисобланаркан.

@mufasa_mh

Читать полностью…

Mufasa

Мирзамаҳмудов одамлар совуқда ва қоронғида ўтиришмасин деб туни билан ухламай юрганини исботлади. Ҳокими 10 кундан бери кўринмаётган Бектемир туманини Ҳусайин Бойқаро маҳалласидаги кўп қаватли уйларга свет келди. Ташқарида ҳаво ҳарорати -7 даражада совуқ, лекин электросет ходимларини ҳаракати билан зулмат ва совуқда қолган инсонларни хонадони ҳамда кўнгли ёришди. Шуларга раҳмат, борига шукур!

@mufasa_mh

Читать полностью…

Mufasa

Бошланди: свет ўчиши!

Ҳукуматни қасамхўр чиновниклари «қишга тайёрмиз» деб қасам ичишганди. Менимча, бу қасамхўрлар қасамни ҳам худди вискидек ичишади. Без закуска, орқасидан запивать қилмай ичишади. Қиморвозлар ҳам қасам ичиш бўйича буларни олдида хижолат.

Тўққиз ой давомида гўё оламшумул ишларни қилиб юборадигандек баландпарвоз гаплар билан овора бўлишади. Қиш келди, всё - ҳаммасини бир жойи очилиб қолади. Кетида иштони йўғу, исми Шоҳжаҳон буларни. Блогерларни пулга ёллаб нархни оширамиз деса хўп десак, даже пулини олдиндан тўлаб қўйсак… Яна нима қилишимиз керак? Айбимиз нима, Мирзамаҳмудов Энергетика вазири бўлган Ўзбекистонда яшаётганимизми?

Қани, Мирзамаҳмудов ёки Мустафоев деган коттаконлар «мана бизни уйда ҳам свет йўқ, энди бу элга келган тўй-да» деб думалоқ видео юбора оладими? Камида ўзларига алоҳида линия тортиб олишгандир. Худди бир валломат алоқа вазири бўлиши билан биринчи навбатда ўзини уйига оптик толали интернет тортиб олганидек.

@mufasa_mh

Читать полностью…

Mufasa

Саида Мирзиёева:

«…бир қарашда оддий туюлган имло белгиси бутун бошли Давлат ва Миллатнинг номи хато ёзилишига сабаб бўлмоқда. Биз бундай масалаларда ҳадеб баҳслашавермай, тезроқ қарор қабул қилишимиз муҳим. Чунки, гап бизнинг Миллатимиз, ғуруримиз, юртимиз номи ҳақида кетяпти.

Тўғри, алифбо ислоҳоти янги баҳслар, тортишувлар, кўзда тутилмаган молиявий харажатларни келтириб чиқариши мумкин. Лекин яна бир бор таъкидлайман, гап Ватан ва Миллат номини тўғри ёзиш ҳақида кетар экан, бундай баҳс ва тортишувларни бас қилишимиз, алифбодаги айрим ўзгаришларни жорий этишимиз ва шу билан алифбо масаласига қатъий нуқта қўйишимиз зарур, деб ҳисоблайман!»


@mufasa_mh

Читать полностью…

Mufasa

Фарғона нефтни қайта ишлаш заводи 11 декабрдан бошлаб АИ-80 ва АИ-92 бензинларининг умумий ишлаб чиқариш ҳажмини кунига 1000 тоннагача оширади, яъни икки бараварга.

@mufasa_mh

Читать полностью…

Mufasa

Ўзбекистонда «Central Asian Green University» қошида этно-экологик тадқиқотлар маркази ташкил этилади.

БМТнинг Иқлим ўзгариши бўйича 28-конференцияси (COP28) доирасида 5 декабрь куни Дубайдаги (БАА) «Ўзбекистон» павильонида «Этноэкология: иқлим ўзгаришига қарши курашда анъанавий амалиётлар ва маҳаллий билимлардан фойдаланиш» мавзусида тадбир бўлиб ўтди.

Тадбир давомида атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, маданий меросни кенгайтириш ва барқарор ривожланишни рағбатлантириш, кутилаётган фанлараро тадқиқотлар ҳамда Марказий Осиёдаги маҳаллий ҳамжамиятлар билан тенг ҳуқуқли ҳамкорликни йўлга қўядиган бўлажак «Ўзбекистон этно-экологик тадқиқотлар маркази» тақдимоти ўтказилди.

@mufasa_mh

Читать полностью…

Mufasa

«Аномал совуққа тайёрмиз — Энергетика тизими раҳбарлари

«Ҳудудгазтаъминот» компанияси раиси Баҳодир Эшмуродов:

«
Об-ҳавони ҳар қандай инжиқ келишига тизим кечаю кундуз шай ҳолатга келтирилди»

Ҳудудий электр тармоқлари корхонаси раиси Улуғбек Мустафоев:

«Ҳурматли халқимиз бемалол 24 соат давомида электр энергияси билан боғлиқ муаммолар бўйича бизга мурожаат қилишлари мумкин»

«Иссиқлик электр станциялари» раҳбари Баҳодир Жўраев:

«Ўтган йилги муаммолардан келиб чиқиб, хулосалар чиқарилган»

«Ўзтрансгаз» акциядорлик жамияти раиси Асқар Исоқов:

«Бу йил ҳар қандай аномал совуқ кириб келадиган бўлса ҳам, биз бу ҳолатга тўлиқ тайёрмиз. Омборларимизда захираларимиз мавжуд»

«Ўзбекистон Миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти раиси Дадажон Исоқулов:

«Ўтган йили йўл қўйилган хато ва камчиликлардан хулоса чиқариб, жорий йилнинг куз-қиш мавсумига тайёргарлик кўрганмиз»

«Ўзенергоинспекцияси» раҳбари Илҳом Неъматуллаев:

«
истеъмолчиларга электр энергияси ва табиий газ етказиб беришда қатъий давлат назорати ўрнатилган»

«Ўзбекнефтгаз» АЖ бошқаруви раиси Баҳодиржон Сидиқов:

«Аномал совуққа чора кўриб қўйганмиз»

@mufasa_mh

Читать полностью…

Mufasa

Тирбандлик - экология: кимга зарар кимга фойда?

👋 Салом дўстлар, ўтган сафар блогимда Ўзбекистонда ЙТҲ сабаб кунига бир нечта ўлим ҳолатлари қайд этилаётганлиги ҳақида гапирган эдим. Видеоблогим ҳукуматдагиларга етиб бордими, куни кеча Транспорт вазири Қонунчилик палатасида ахборот берди.

⁉️ Вазирнинг ахбороти қолиб, бугун Ўзнетда Алишер Қодировнинг фикрлари муҳокамада. Постларни ўқиган одамлар комментларда эътирозини ёғдиряпти. Бу қандай таклиф? Жамоатчилик нимадан норози?

Келинг, энди совуган ақлга Қодировнинг таклифини мен тушунтириб бераман, "play" тугмасини босинг ▶️

Telegram | YouTube | Instagram | Facebook

Читать полностью…

Mufasa

Мойкачилар бошқа тадбиркорларга нисбатан камроқ солиқ тўларкан

Миллий ахборот агентлигининг хабарига кўра, сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ ставкалари саноат корхоналари, электр станциялари, коммунал хизмат кўрсатиш корхоналари, автотранспорт воситаларини ювиш, алкоголсиз ичимликлар ва алкоголли маҳсулотларни ишлаб чиқариш учун фойдаланиладиган сув ҳажми учун 12 фоизга индексация қилинади.

Қизиқ томони, иқтисодиётнинг бошқа барча тармоқ корхоналари ва якка тартибдаги тадбиркорлар учун 30 фоизга индексация қилинмоқда экан. «Мойкачилар» бошқа барча тадбиркорларга нисбатан кам солиқ тўлаши ғалатимасми? Одилжон ака, экопартияни фракциясини уйғотиб юборинглар-ей! Сувни тежаш ҳақидаги шунча гаплар қаерда қолди?

@mufasa_mh

Читать полностью…

Mufasa

Ҳукуматнинг тегишли қарорига мувофиқ:

Нарзуллаев Зуфар Ғиясович – «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ бошқарув раиси лавозимига;

Рахметов Хикматулла Нарзуллаевич – “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ бошқаруви раисининг трансформация, рақамлаштириш ва молия бўйича биринчи ўринбосари лавозимига;

Хасилов Хуснутдин Нуриддинович – “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ бош муҳандиси лавозимига;

Камилджанов Абдумалик Абдувахитович – “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ бошқаруви раисининг ташишлар ва логистика бўйича ўринбосари лавозимига;

Ризаев Элёр Абдумаликович – “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ бошқаруви раисининг темир йўл объектларини таъмирлаш ва қуриш бўйича ўринбосари лавозимларига тасдиқланди.

@mufasa_mh

Читать полностью…

Mufasa

Алишер Қодиров: Автомобил арзон, лекин унга хизмат кўрсатиш қиммат бўлиши керак

@mufasa_mh

Читать полностью…

Mufasa

Кеча пойтахтнинг кўплаб хонадонларида свет ўчиб қолган.

Бунга «электросет»лар томонидан ўрнатилган чеклов сабаб бўлган. Олдиндан пулини тўлаб қўйган бўлса-да, аммо белгиланган лимит (4,5 кВт)дан фойдаланиб бўлган хонадонларда электр токи автоматик тарзда тармоқдан узилган.

Расмийлар бундай ҳолатда 10-15 дақиқада автоматик равишда тикланади дея уялмасдан баёнот беряпти. Видеодаги чиновник эса «пломбани ечиб ташлаб, прямой қилиб қўйинглар! Бошқа иложиси йўқ» деяпти.

@mufasa_mh

Читать полностью…

Mufasa

Шеф қисқа муддатли меҳнат таътилидан сўнг иш фаолиятини бошлаб, сразу аҳоли яшаш шароитлари, қишга тайёргарлик ва ободончилик ишларини кўриш мақсадида Тошкент шаҳридаги маҳаллаларда бўлибди.

@mufasa_mh

Читать полностью…

Mufasa

Тошкент шаҳрида дарахтларни паспортлаштириш тест режимида ўтказилади

Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги томонидан дарахтларни паспортлаштириш жараёни тест режимида 3 босқичда амалга оширилади.

Дарахтларни паспортлаштириш бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш мақсадида «Замин» халқаро жамоат фонди билан тузилган шартнома доирасида 100 дона GNSS ускунаси харид қилиш режалаштирилган экан.

Тўпламга дарахтнинг энг аниқ жойлашувини аниқлаш учун GNSS қабул қилувчилар ва GNSS таянч станциялари, лазер диапазони, ўлчагич, планшетлар ва махсус Field map дастури киради. Бундан ташқари, фармонда қўшимча 100 та GNSS қурилмалари тўпламини харид қилиш кўзда тутилган.

@mufasa_mh

Читать полностью…

Mufasa

«Ўзметкомбинат» АЖнинг «Навли прокат» цехи режани ортиғи билан бажариб, белгиланган 57 400 тонна ўрнига 64 076 тонна тайёр прокат маҳсулотлари ишлаб чиқарибди. Яъни, режа 111,6 фоизга бажарилган.

Ноябрь ойида 5 752 тонна тайёр прокат маҳсулотлари Марказий Осиё ва Европа мамлакатларига экспорт қилинган.

@mufasa_mh

Читать полностью…

Mufasa

Инспектор-психологларга янги ваколат берилмоқда

Ялпи мажлисда депутатлар Ички ишлар органлари тизимидаги инспектор-психилог ва хотин-қизлар масалалари бўйича инспекторларга янги ваколат бериш масаласини кўриб чиқдилар.

Эндиликда вояга етмаганлар масалалари бўйича инспектор-психологларга мактабларда жамоат хавфсизлигини таъминлаш мақсадида ҳуқуқбузарлик содир этган шахсларга нисбатан маъмурий баённома тузиш ҳамда белгиланган тартибда жазо чорасини қўллаш ваколатлари берилмоқда.

Шу билан бирга, хотин-қизлар масалалари бўйича инспекторларга ҳимоя ордери талабларини бажармаслик учун маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисида баённома тузиш ваколати бериш ҳам кўриб чиқилди.

Қонун лойиҳаси учинчи ўқишда қабул қилиниб, Сенатга юборилди.

@mufasa_mh

Читать полностью…

Mufasa

Бектемир тумани Ҳусайин Бойқаро маҳалласидаги кўп қаватли уйларда 3 соатдан бери СВЕТ йўқ! 100 га яқин хонадон светсиз ўтирибди, иссиқлик тизимисиз ўтиришибди. Мирзамаҳмудов кечаси билан ухламай кўчада изғиб юрганмиш (Мустафоев эса ухлаб қолган шекилли). Мана, келиб кўрсин шу жойларни.

Бектемир туман ҳокими BOSS кепкаларини кийволиб (майли нархини ёзмадим) кунда кунора «развод» ўтказиб турарди. Лекин негадир 10 кундан буён ҳокимиятни расмий каналида кўриниш бермяпти. Охирги марта куз-қиш мавсумига тайёргарлик кўрганларга совға-салом ва ташаккурнома берган-у, шу билан йўқ бўлган. 100 га яқин хонадондагилар эса булар қандай қилиб тайёргалик кўрганини ўз таналарида ҳис қилишмоқда. Давлат раҳбари таътилда-ку деб, балки ҳоким ҳам таътилга чиққанми? Ёки қишлагани иссиқ ўлкаларга учиб кетганми? Ҳайроман.

@mufasa_mh

Читать полностью…

Mufasa

Сизлар ҳам эътибор берасизларми, деярли ҳар куни пойтахтнинг жамоат транспорти билан боғлиқ нимадур содир бўлади-я?

Энди бу сафар йўловчи аёл эшиклари очиқ ҳолда ҳаракатланаётган автобус эшигидан тушиб кетиб, ўнг қўли синибди.

Транспорт вазири Илҳом Маҳкамов ҳафтада бир кун қимматбаҳо «служебка»сидан воз кечиб, ишга метро ва автобусда қатнаб кўриши лозим. Майли, пиар учун бўлса ҳам… Балки, шунда бу соҳадан нимага «палакат» аримай қўйганини тагига етар.

@mufasa_mh

Читать полностью…

Mufasa

Осиё тараққиёт банки (ОТБ) Ўзбекистондаги 700 километрлик қишлоқ йўлларида транспорт алоқасини яхшилаш, қишлоқ тараққиётига кўмаклашиш мақсадида хавфсизроқ ва иқлим ўзгаришига чидамлироқ қилиш учун 240 миллион доллар миқдорида қарз ажратади.

Шунингдек, Жаҳон банки Ўзбекистон ҳукуматига асосий устувор вазифаларни қўллаб-қувватлаш учун махсус имтиёзли шартлар асосида 800 миллион доллар миқдоридаги кредитлар шаклида молиявий ёрдам беради.

@mufasa_mh

Читать полностью…

Mufasa

Нега бунчалик авариялар кўп?

📌 Ҳар йили ЙТҲ сабаб дунё бўйича миллионлаб одамлар бу ҳаётдан кўз юмади, юз минглаб одамлар ногирон, бир мучаси кам бўлиб қолади.

⚡️ Йўллар ҳақидаги ўйларимизни эртаю-кеч гапириб адо қилиб бўлмайди. Аммо бу мавзуда жиддий бош қотириш вақти аллақачон етиб келган.

☝️ Биз рақамлар ва статистик маълумотларни қарадик, изладик, йиғдик ва сизни эътиборингизга янги лойиҳамизни ҳавола этяпмиз.

Telegram | YouTube | Instagram | Facebook

Читать полностью…

Mufasa

Қашшоқлар учун на метан газ, на бензин бор!

Совуқ астойидил тушишга улгурмай, Энергетика вазирлиги республика бўйлаб барча метан заправкалар фаолиятига чеклов киритди.

Энергетика вазири Жўрабек Мирзамаҳмудов чекловни фақат экстремал ва аномал совуқ пайтида киритамиз деб «қасам ичган» эди. Ҳаво ҳарорати ҳали -1 совуққа ҳам пасайгани йўқ, бугун кечаси пойтахтда +1.7 ° ҳарорат кузатилмоқда. Агар бу ҳам аномал совуқ ҳисобланса, энергетика вазирлиги учун нормал об-ҳаво қанақа ўзи? Ёки булар учун қишда худди Дубайдагидек об-ҳаво бўлиши керакми?

Хўп, аномал совуқ бўлмаса ҳам типа аҳолини ўйлаб метан заправкаларга чеклов киритибсизлар, а унда бензин қани? Пойтахтдан бир қадам ташласангиз заправкаларда камбағаллар учун мўлжалланган Аи-80 бензин йўқолиб қолди. «Метан заправкаларда тақчиллик кузатилса, унга тенг миқдорда бозорга бензин чиқарамиз» деган ваъдангиз нима бўлди, жаноб Мирзамаҳмудов? Балки, гап бойлар учун мўлжалланган бензин маркалари ёки фақат пойтахт ҳақидами?

@mufasa_mh

Читать полностью…

Mufasa

Қирғизистонлик тадбиркорлар:

Нима учун Ўзбекистонда бизнес ривожланмоқда, Қирғизистонда эса «ўтириб қолган»?

@mufasa_mh

Читать полностью…
Subscribe to a channel