mufasa_mh | Unsorted

Telegram-канал mufasa_mh - Mufasa

6204

Муаллиф «Сарой блогери» ҳисобланмайди

Subscribe to a channel

Mufasa

Пойтахда юк машиналарни ҳаракати чекланиб, 80-бензин тақиқланиши мумкин

Эковазирлик пойтахт атмосфера ҳавосининг ифлосланишига таъсир этаётган омилларни санаб ўтиб, салбий оқибатларни камайтириш мақсадида «Евро-4» стандартидан паст экологик тоифадаги ёқилғидан  (АИ-80 русумли бензин) фойдаланишни тақиқлашни таклиф этмоқда.

Шунингдек, вазирлик томонидан яна бир қатор таклифлар билдирилган. Хусусан, автотранспорт воситалари тирбандлигини камайтириш ва ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш мақсадида Тошкент шаҳри ҳудудида куннинг тиғиз вақтларида (эрталабки соат 07:00 дан 10:00 га қадар ва 17:00 дан 20:00га қадар) юк ташиш учун мўлжалланган, вазни 3,5 ва 12 тоннадан ортиқ транспорт воситалар ҳаракатини чеклаш.

@mufasa_mh

Читать полностью…

Mufasa

«Ўзбекистон металлургия комбинати» АЖ бошқарув раисининг биринчи ўринбосари - ижрочи директори Ахмедов Дилшод Турсункулович инвестициялар, саноат ва савдо вазирининг ўринбосари этиб тайинланди.

@mufasa_mh

Читать полностью…

Mufasa

Иноятов Амрилло Шодиевич Саломатлик ва стратегик ривожланиш институти директори лавозимига тайинланибди.

@mufasa_mh

Читать полностью…

Mufasa

Бу йилдан бошлаб тадбиркорлардан қўшимча сифатида талаб қилинадиган 34 турдаги ҳисоботлар бекор қилинмоқда экан. Бунинг натижасида ҳар йили 21 мингдан ортиқ тадбиркорнинг 500 миллион сўм харажати тежалади дейилмоқда.

Шунингдек, Давлат раҳбари ягона ҳисоботлар тизимини жорий қилиш бўйича топшириқ берибди.

Тадбиркорларга мажбурий талабларни қисқартириш мақсадида 16 та лицензия ва рухсатномани бекор қилиш лозимлиги белгиланибди.

@mufasa_mh

Читать полностью…

Mufasa

Чиновникларни кўпчилиги «қишки каникул»да иссиқ ўлкаларга учиб кетиб, пляжларда беғуборгина бўлиб юришибди. Ҳай майли, улар ҳам одам дам олгиси келади.

Динозаврлар давридан бери Андижонга ҳокимлик қилиб келадиган Шуҳрат Абдурахмонов эса Хитойга бориб, 10 дан ортиқ компаниялар билан 1 млрд 200 млн долларлик шартномалар имзолабди, қойил. Булар сафарнинг илк кунидаги натижалар.

Бундан ташқари Андижонда электробус ва электроскутерлар ишлаб чиқариш бўйича келишувларга эришилган.

@mufasa_mh

Читать полностью…

Mufasa

Келажагимизни ёвуз кучлар қўлига бериб қўйишга асло ҳаққимиз йўқ
Шавкат Мирзиёев

@mufasa_mh

Читать полностью…

Mufasa

"Мамлакатимиз ўз тараққиётининг янги, юксак босқичига кираётган ҳозирги пайтда бизга жадид боболаримиз каби ғарб илм-фан ютуқлари билан бирга, миллий қадриятлар руҳида тарбия топган етук кадрлар сув билан ҳаводек зарур.

Яқинда пойтахтимизда ўтказилган “Жадидлар: миллий ўзлик, истиқлол ва давлатчилик ғоялари” мавзусидаги конференция жаҳон илм-фан ва маданий жамоатчилиги ўртасида катта қизиқиш ва эътибор уйғотди.

Бу ишларни янада кенгайтириш ва янги босқичга кўтариш мақсадида Президент қарори қабул қилинади.

Маърифатпарвар аждодларимизнинг мероси бугун биз қураётган ҳуқуқий демократик давлат ва фуқаролик жамияти учун пойдевор бўлиб хизмат қилиши табиий.

Бу кимгадир ёқадими ёки йўқми, халқимиз жадид боболаримиз кўрсатиб берган йўлдан оғишмай бориши керак. Чунки уларнинг ғоя ва дастурлари Янги Ўзбекистонни барпо этиш стратегияси билан ҳар томонлама уйғун ва ҳамоҳангдир
",

- деди Президент.

Facebook|Instagram|Twitter

Читать полностью…

Mufasa

«Не надо воспринимать вежливость за слабость» - о ситуации вокруг высказывания Прилепина.

Шерзодхон Қудратхўжа: Андишанинг номини қўрқоқ қўйма!

Захар Прилепин деган «балабол»ни гапига жуда кўпчилик муносабатини билдирди. Лекин у исқирт ўзбекчани тушунмайди. Шерзодхон Қудратхўжа эса унга рус тилида чиройли қилиб тушунтириб қўйибди.

@mufasa_mh

Читать полностью…

Mufasa

Дўстликка раҳна солманг...

Биз билан дўстлик ришталарини боғлаб, ҳар томонлама ўзаро манфаатли ҳамкорлик қилиб келаётган Россия Федерациясидаги сиёсий партия – «Справедливая Россия – Патриоты – За правду»нинг ҳамраиси Захар Прилепиннинг урушни тарғиб қилишга қаратилган чиқиши қалбимизни ларзага солди.

Кайковуснинг Қобуснома асарида “Ақлсиз дўст ақллик душмандин ёмонроқдур” деган нақл бор. Бу “дўст” дунёнинг кўпгина мамлакатларида нотинчлик юз бераётган, қонли можаролар авж олаётган, бунинг натижасида тинч аҳоли жабр кўраётган, уй-жойидан, мол-мулкидан айрилиб бошпанасиз, ҳимоясиз қолаётган айни замонда мамлакатимизда ҳукм сураётган тинчликка раҳна солиш ниятини билдирди.

Жаноб Прилепин шуни яхшилаб ўқиб олинг! Ўзбекистон МУСТАҚИЛ, СУВЕРЕН ДАВЛАТ. Уни босиб олишга, унда ўз ҳукмини ўтказишга, хорижий тил ўргатишга ҳеч кимнинг ҳаққи йўқ ва бундай сурбетлик билан эълон қилинган фикрлар на халқаро ҳуқуққа, на соғлом ақлга тўғри келмайди. Аксинча, урушни тарғиб қилиш – бу жиноятдир.

Шуни ғурур билан айтамизки, мамлакатимизда тинчлик-тотувлик ҳукм сураётгани, бунёдкорлик ишлари изчиллик билан давом этаётгани, иқтисодимиз юксалаётгани, спортчиларимиз забт этаётган шоҳсупалар, эришаётган ютуқларимизнинг барча-барчаси мамлакатимиз қудратидан далолатдир.

Бизнинг улуғ халқимиз муқаддас ҳуқуқимиз – мустақиллигимизни ҳеч кимга, ҳеч қачон бериб қўймайди! Мустақиллигимизни, суверенитетимизни, давлат чегараларимиз дахлсизлигини ҳимоя қилишга куч-қудратимиз ҳам, журъатимиз ҳам етарли.

Иномжон Қудратов
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати

👉
@deputatlar_nima_deydi саҳифасини кузатиб боринг

Читать полностью…

Mufasa

Деярли ҳар куни пойтахтнинг жамоат транспорти билан боғлиқ бирор мудҳиш ҳодиса содир бўлади-я? Энди йўловчи автобуси ёниб кетибди? Нега «Тошшаҳартрансхизмат» бало-қазодан боши чиқмайди? Транспорт вазири Маҳкамов ёшлигида арини ўлдириб қўйганми нима бало? Ҳеч кетмони учмайди. Транспорт вазирлиги бирор жонлиқ сўйиб қурбонлик қилиб юбориши керакми дейман. Келган бало-қазо шу автобусларга уряпти.

@mufasa_mh

Читать полностью…

Mufasa

Uzum Tezkor ресторанлардан таомларни буюртма қилиш учун Telegram бот ишга туширди

Декабр ойи охиригача Uzum Tezkor Telegram боти орқали берилган буюртмалар бепул етказиб берилади. Сервис боти орқали EVOS, Oqtepa Lavash, KFC, Max Way, Feed Up ва Les Ailes ресторанларидан етказиб беришни буюртма қилиш мумкин, шунингдек Uzum Tezkor боти фойдаланувчиларига 30 дақиқа ичида буюртмаларни тез етказиб бериш ҳам амал қилади.

Ботда
Uzum Tezkor иловасида бўлгани каби, сиз ресторан ёки кафени танлашингиз, буюртма беришингиз, тўлашингиз ва етказиб бериш ҳолатини кузатишингиз мумкин. Аммо сервис сифати ва етказиб бериш тезлиги буюртма қандай берилганидан қатъи назар ўзгаришсиз қолади: бот орқали бўладими ёки иловадан.

Батафсил

Читать полностью…

Mufasa

Солиқ қўмитаси раиси Кудбиев иш вақтида вақт тополмаган шекилли, ишдан кейин тадбиркорлар билан учрашув ўтказаётган экан. Ҳай майли, қачон учрашса ҳам тадбиркорларни қийнаётган масалаларни ҳал қилса бўлгани, ҳар ҳолда кабинетда сигара чекиб ўтиргандан кўра.

Айрим фаоллар Солиқ кодексининг 227 прим 1-моддасига асосан жавобгарликка тортиш масаласи тегишли тартибда ҳал бўлади деб умид қиляпти. Қизиқ. Менимча, бу масалани фақат Парламент ҳал қилиши мумкин. Кудбиев фақат «сабр тилаш» ёки бу моддани моҳиятини сизлар тўлиқ англаб етмагансизлар деб аравани қуруқ олиб қочиши мумкин.

@mufasa_mh

Читать полностью…

Mufasa

Биринчи марта мутасаддиларнинг ўзи тизимда муаммолар борлигини тан олганини кўрдим.

Шу пайтгача «каттаконлар»имиз фақат вазирлик зўр ишлайди, лекин жамият нотўғри тушунади, деган позицияда туриб оларди.

Муаммони ҳал қилмоқчи бўлсак, биринчи навбатда ишни унинг борлигини тан олишдан бошлаш керак.

Мактаб ва мактабгача таълим вазирининг биринчи ўринбосари Усмон Шарифхўжаев таълим тизимидаги муаммолар ва уларни қандай бартараф қилишга ҳаракат қилинаётганлиги бўйича очиқчасига суҳбатлашибди.

Таълим тизимига бефарқ бўлмаганларга суҳбатни кўришни тавсия қиламан 👉https://www.youtube.com/watch?v=8TapuNTWK54

@mufasa_mh

Читать полностью…

Mufasa

Коррупцияга қарши курашиш тадбири доирасида бюджет пулларини ўзлаштирганликда айбланиб, Тошкент вилояти Бекобод тумани ҳокими Шуҳрат Мирзаев қўлга олингани айтилмоқда.

Тайинланганига кўп вақт бўлмаган эди, «Қишлоқ қурилиш банк»дан келган эди. Баъзилар колхозимизни собиқ агрономи Воитовни ишига алоқадор дейишмоқда.

@mufasa_mh

Читать полностью…

Mufasa

Яна бир йил ўз ниҳоясига етяпти. Бу йил коррупция ва уюшган жиноятчиликка қарши курашиш бўйича амалга оширилган ишлар аввалги йилларга нисбатан анча самарали бўлди деб ўйлайман. Вазир даражасидаги чиновникларни, кўча авторитетларини қўлга олиниши бизни шароитда ҳазилакам иш эмас. Чунки бундай шахсларнинг «канал»лари жуда бақувват бўлади, камида тадбирдан аввал кимдир «утечка» чиқариши, яъни жиноятчиларни огоҳлантириб қўйиши мумкин эди.

Коррупцияга қарши курашиш умуммиллий ҳаракатга айланиши лозим. Унда жамиятнинг ҳар бир аъзоси фаол бўлиши шарт. Нега коррупция батамом тугамайди дейимиз-у, лекин коррупциявий ҳолатларга кўз юмиб кетамиз. Бирор ҳолатга гувоҳ бўлиб, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга мурожаат қилишни «западло»деб биламиз, «терпилалик»қилмаймиз. Агар биз мурожаат қилмасак, ҲҚМОлар қандай асос билан порахўрни қўлга олади? Менимча, фуқаролар коррупциявий ҳолат бўйича аниқ фактлар билан қилган бирорта мурожаатлари «отказ» бўлмаган, бўлмайди ҳам.

Коррупциянинг энг катта душмани - очиқлик! Коррупцияга қарши курашишда очиқликни ўрни беқиёс, албатта. Бугунги кунда давлат харидлари, тендерларни очиқ манбаларда эълон қилиниши қайсидир маънода «откат»чилр бозорини ўлдирмоқда. Шу ўринда, бир мисолни келтирмоқчиман: ижтимоий тармоқларда эрталабдан кечгача «ҳамма жой коррупция, адолат йўқ» деб оғиз йиртадиган фаоллардан иккитаси менга «вилоят ҳокимни яхши танисиз-ку, қурилиш объектларини тендерсиз олиб беринг. Соққасини берамиз» деб «илтимос» қилган. Ҳозир шаффоф қурилиш деган платформалар чиқиб кетган, «протоколний» объектлар берилмяпти десам, унда ютишга қийин экан дейди. Ҳа, қийин. Коррупцияга қарши курашиш шундай қийин бўлади. Тендерларда бирор марта иштирок этмасдан, уни қийин дейиш ва ижтимоий тармоқларда «ҳамма жой коррупция» дея пост қўйиш эса осон. Йўқ деганимдан кейин мени блоклаб, ҳозир у-бу жойларда ҳокимга қўшиб мениям хейт қилиб юрди😁.

@mufasa_mh

Читать полностью…

Mufasa

МИБдан 100 млн сўмдан зиёд қарзи бор банк 220 млн сўмга хизмат машинаси харид қилибди (батафсил 👉/channel/revizor_uzb/88).

Бу хабарни радардан 330 минг сўм қарзи бор қашшоқни кўчда қувиб юрган МИБчиларни личкасига ташлаб қўйинглар.

@mufasa_mh

Читать полностью…

Mufasa

Шадманов 🤲

Президентимизнинг тегишли қарорига асосан Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирининг биринчи ўринбосари Алишер Каюмович Шадманов узоқ муддатли даволаниш учун меҳнат таътилига чиқиши муносабати билан унинг вазифасини вақтинчалик бажариш Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Ижтимоий ривожланиш департаменти соғлиқни сақлашни ривожлантириш шўъбаси мудири Даврон Тахирович Султанов зиммасига юклатилди.

@mufasa_mh

Читать полностью…

Mufasa

Ўзбекистонга илк бор чиқинди ташийдиган электромобил олиб келинибди.

Эковазирни айтишича, ушбу электромобил экологияга зарар етказмаслиги билан жуда аҳамиятли.

@mufasa_mh

Читать полностью…

Mufasa

Бир йил аввал мактабда қорлар тозаланмагани учун ўқитувчиларни айблаб, ижтимоий тармоқларда «шуҳрат» қозонган Ангрен шаҳар прокурори – прокурорлар кунида «Шуҳрат» медали билан тақдирланди.

@mufasa_mh

Читать полностью…

Mufasa

Яна ҳоким ёрдамчилари…

Самарқанд туманидаги маҳаллаларда ҳоким ёрдамчиси лавозимида ишловчи Х.Э. ва Б.В.лар тумандаги маҳалла ҳудудидан оқиб ўтувчи «Сиёб» канали бўйида жойлашган, ҳокимлик захирасидаги 3,5 сотих бўш ер майдонини ёшларнинг тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш баҳонасида аукционга чиқариб, ютиб бериш ва туман ҳокимлигида ишловчи танишлари орқали кадастр ҳужжатларини қонуний расмийлаштириб бериш эвазига маҳаллий фуқародан 1 300 АҚШ долларини талаб қилиб, олдиндан 1 000 АҚШ долларини олаётган вақтларида қўлга тушишган.

@mufasa_mh

Читать полностью…

Mufasa

Президент “кўча” ҳақида гапирди

Кейинги пайтда коррупция ва жиноятчиликка қарши курашиш бўйича тезкор тадбирлар амалга оширилмоқда.

Ўзини “кўча” деб атайдиган жиноий гуруҳлар бўладими, коррупцияга берилган мансабдор шахслар бўладими, ким қонунга беписанд қараб, давлат ва жамиятга зарар етказадиган бўлса, биз бунга ҳеч қачон жим қараб туролмаймиз.

Кўчаларимиз, маҳаллаларимиз, ҳаётимиз том маънода тинч ва тоза, жиноятдан холи бўлиши керак.

Янги Ўзбекистонда қонун устувор, жиноятга жазо муқаррар бўлиши шарт. Ва албатта шундай бўлади
”,

- деди Президент.

@mufasa_mh

Читать полностью…

Mufasa

АСАКАБАНК РАИСИ ЁШЛАР БИЛАН УЧРАШУВ ЎТКАЗДИ

Кеча Асакабанк Бошқарув Раиси банкнинг ёш ходимлари билан учрашув ўтказиб, улар билан трансформация ва рақамлаштириш бўйича мавзуларни муҳокама қилибди.

Раис ёшларга иш жараёнини яхшилаш бўйича фикр ва таклифлар билан алмашиш, мақсад ва вазифаларни аниқ шакллантириш, соҳанинг барча нозик томонларини тубдан ўрганиш, тўғри мотивация муваффақиятнинг асосий таркибий қисмлари эканлиги ҳақида алоҳида тўхталиб ўтган.

Реклама

@mufasa_mh

Читать полностью…

Mufasa

Айни пайтда Эковазир Абдухакимов эко-фаол ёшлар билан очиқ мулоқот ўтказмоқда. Унда 500 дан зиёд ёшлар иштирок этмоқда. Мулоқот анчагина самимий кайфиятда бўляпти.

@mufasa_mh

Читать полностью…

Mufasa

Кун иқтибоси:

Рақамлаштиришдан бош тортаётган раҳбар - коррупцияни йўқ қилишга интилмаган раҳбар – Ш.Мирзиёев

@mufasa_mh

Читать полностью…

Mufasa

Бош вазир топшириғи билан барча вазирлик, идора ва бошқа давлат ташкилотлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ҳамда давлат улуши мавжуд хўжалик жамиятлари ва тижорат банкларига бюджет ва ундан ташқари маблағлар ҳисобидан Янги йил байрами муносабати билан корпоратив йиғилишларни ташкил этиш ва байрам дастурхонини ёзиш тақиқланибди.

Бундай топшириқ ҳар йили берилади. Бюджетни пули - бу халқни пули ва буни ҳисоб-китоби бўлиши лозим. Уддабурон ташкилотлар ходимларига мукофот пули кўрнишида ажратиб бўлса-да, ўйин-кулгу учун бюджет пулини совуришади. Бу ҳам нотўғри, аслида.

@mufasa_mh

Читать полностью…

Mufasa

Халқаро конгресс марказида Коррупцияга қарши курашиш бўйича юксак халқаро мукофот билан тақдирлаш маросими бошланмоқда. Унда президенти Шавкат Мирзиёев нутқ сўзлайди.

Маросимнинг жонли трансляциясини қуйидаги ҳаволалар орқали томоша қилинг: YouTube, Facebook.

PS. Шу яқин кунларда Солиқ органларидаги бир қанча раҳбар ва ходимлари, Наманган вилояти ҳокимининг «зами», Бухоро тумани ҳокими, Марказий банк Бухоро вилояти бош бошқармаси бошлиғи каби валломатлар қўлга олинган. Менимча, кўчалар тозаланиб бўлингач энди кабинетларни тозалашга киришилган, коррупцияга қарши курашишга астойидил бел боғланган, узун ташланган арқонни тортиш бошланган. "Тоза қўллар" тадбири давомли ва баракали бўлсин! Ҳирмонга барака, ўртоқ "конторский"лар!

@mufasa_mh

Читать полностью…

Mufasa

Воитов бўйича:

ЖКнинг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) 3-қисми «а»банди ва 205-моддаси (ҳокимият ёки мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш) 2-қисми «а»бандида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда гумон қилинувчи ва ЖПКнинг 221-моддаси тартибида ушланган А. В. (эркак, 1980 йилда Тошкент шаҳрида туғилган, Қишлоқ хўжалиги вазири лавозимида ишлаган)га нисбатан «қамоққа олиш» тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилиб, қамоққа олинган.

Ҳозирда тергов ҳибсхонасида.

Давомли бўлсин
🤲

@mufasa_mh

Читать полностью…

Mufasa

Судочье кўллар тизими расман халқаро аҳамиятга эга бўлган сув-ботқоқ ерлари номинациясига киритилди.

Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги Судочье кўллар тизимини Рамсар» рўйхатига халқаро аҳамиятга эга бўлган сув-ботқоқ ерлари номинациясига киритиш бўйича расмий ҳужжатларни тайёрлаш ва тақдим этиш бўйича барча ишларни якунланибди. Объект рўйхатга 2522-рақам остида киритилди.

Бунга қадар, Денгизкўл 2001 йилда, Айдар-Арнасой кўллар тизими 2008 йилда ва Тўдакўл ҳамда Қуймазор сув омборлари 2020 йилда «Рамсар» рўйхатидан жой олган.

@mufasa_mh

Читать полностью…

Mufasa

Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлигининг ҳозирги тизими қайта кўриб чиқилиб, ҳудудларда ишлаб чиқариш, саноат зоналари ва экспорт масалалари Савдо-саноат палатасига ўтказилади.

Шунингдек, Инвестиция вазирлигининг вилоят ва туман бўлимлари тугатилади. Ҳудудларда ушбу вазифалар билан Савдо-саноат палатасининг лойиҳа қиладиган ва экспортга кўмаклашадиган мутахассислари шуғулланади.

Экспорт агентлиги ва жамғармаси, «Ўзбекэкспертиза» ташкилоти ҳам Савдо-саноат палатаси тизимига ўтади.

@mufasa_mh

Читать полностью…

Mufasa

Романтизациялаштирилган криминал: “Слово пацана” (“Йигит сўзи”) сериалида нималар яширин?

Бугунги кунда постсовет минтақалар ва ундан ташқари ҳудудларда ушбу сериал юқори тезликда оммалашмоқда. Айниқса, декабрь ойида Ўзбекистонда ўтказилган “кўча”ларга қарши кураш фонида сериал ўзбек томошабинларига бир қадар жозибадор туюлса ҳам ажаб эмас.

Батафсил: https://uz24.uz/uz/articles/slovo-pasana-yigit-sozi-12-17

Telegram | Facebook | X | Instagram

Читать полностью…
Subscribe to a channel