Гоа (Ҳиндистон)дан Тошкент орқали Россияга чартер рейсини амалга ошираётган бизнес-жет самолёти Афғонистонда ҳалокатга учради.
Самолёт Афғонистон ҳаво ҳудудида эканлигида радарлардан ғойиб бўлган. Бортда олти киши: тўрт нафар экипаж аъзоси ва икки нафар йўловчи бўлгани тахмин қилинмоқда.
Самолёт Россиянинг «Атлетик групп» компаниясига тегишли бўлгани айтилмоқда.
@mufasa_mh
Вазирлар Маҳкамаси ижро этувчи тузилмасида «Маҳалла еттилиги», ёшлар сиёсати ва маънавият масалалари департаменти ташкил этилади.
Менимча, бу департамент Куранбаевга бўйсунади. Чунки уни янги лавозими Бош вазир ўринбосарига тенглаштирилган.
@mufasa_mh
Қум-шағал маҳсулотларини қазиб олишга мораторий ўрнатилди
Президент фармонига кўра, 2024 йил 1 майдан бошлаб Чирчиқ, Сангзор, Зарафшон, Норин, Қашқадарё ва Сурхондарё дарёлари ўзанларидаги норуда материалларни қазиб олишга муддатсиз мораторий жорий қилинади.
Эндиликда дарё ўзанлари, соҳил бўйи минтақалари ва сув муҳофаза зоналаридан қум-шағал материаллари қазиб олиш фақат «E-auksion»электрон савдо платформаси орқали амалга оширилади.
Вазирлар Маҳкамаси томонидан мораторий татбиқ этиладиган ҳудудлар чегаралари белгиланади.
Мораторий даврида дарё ўзанлари, соҳил бўйи минтақалари ва сувни муҳофаза қилиш зоналаридан қум-шағал материалларини ноқонуний қазиб олиш натижасида табиатга етказилган зарар учун ундириш суммалари 10 бараварга оширилган ҳолда қўлланилади.
2024 йил 1 июнгача Чирчиқ дарёси ўзанини экологик реабилитация қилиш бўйича комплекс лойиҳа ишлаб чиқилади.
@mufasa_mh
Сенат аъзолари жами 100 нафардан 65 нафарга қисқартирилади.
Ҳар бир маъмурий-ҳудудий бирликдан 4 нафардан сенатор сайланиши, 9 нафари Президент томонидан тайинланиши белгиланмоқда.
Қонунчилик палатаси Спикери ўринбосарлари сони 7 тадан 2 тага қисқартирилади. Бунда Спикернинг ўринбосарлари фракция аъзоси бўлиши мумкин эмаслиги ҳамда лавозимда бўлиш даврида сиёсий партиядаги аъзоликни тўхтатиб туради.
@mufasa_mh
❗️Эҳтиёт бўлинг
Телеграмдаги канал ва гуруҳларда Асакабанк номи остида "иловани юклаб олиб, пул маблағига эга бўлиш" каби ваъда қилинаётган хабарлар тарқатилмоқда. Мазкур хабарлар ёлғон ва ҳақиқатга мос келмайди.
☝️Бу каби ҳаволалардаги иловалар шахсий маълумотларингизни ва парольларингизни ўғирловчи вирусдир!
Яна бир бор фуқаролардан бу каби сохта иловаларни юклаб олмасликка ҳамда виртуал фирибгарлардан огоҳ бўлишга чақирамиз.
👉Иловаларни фақат расмий манбалардан юклаб олинг!
@mufasa_mh
Яқинда «Ўзметкомбинат» АЖ бошқарув раисининг биринчи ўринбосари - ижрочи директор Дилшод Турсункулович Ахмедов Инвестициялар, саноат ва савдо вазирининг ўринбосари лавозимига тайинланган эди.
Шу сабабли, Роман Салимович Гараев — «Ўзметкомбинат» АЖ бошқарув раисининг биринчи ўринбосари лавозимига ўтказилади.
Мазкур тайинлов «Ўзметкомбинат» АЖ Кузатув Кенгаши томонидан тасдиқланиши лозим.
@mufasa_mh
Абдулла акамга Андижон, Бухоро, Қашқадарё, Навоий вилоятлари ҳокимининг инвестиция бўйича ўринбосарлари ҳамда 10 та туман ва шаҳар ҳокимига нисбатан интизомий чора кўриш топширилди.
@mufasa_mh
АҚШда 5-6 йилдан бери истиқомат қилувчи ватандошимизни айтишича, Калифорнияда ҳам ҳаво ифлосланиб кетибди.
Ўзбекистонни АҚШдаги элчиси қаерга қараяпти? Худди АҚШни Ўзбекистондаги элчиси каби мамлакатни ички ишларига аралашиб, аҳолини ҳукуматга талаб қўйиш чақириғи билан чиқса бўларкан. Америкаликлар қачонганча бунақа ифлос ҳаводан азият чекади?
Ҳазил-ҳазил билан-у, лекин ҳавони ифлосланиши бу глобал иқлим ўзгариши билан боғлиқ ва бунинг учун ҳар бир ерлик қайғуриши лозим. Ҳеч ким Марсдан келиб ерни ҳавосини тозалаб бермайди.
Ҳа айтканча, ҳаво ҳар доим бирдек тоза ёки ифлос бўлиб турмайди, ора-орада ифлосланиш даражаси кўтарилиб ва тушиб туради.
@mufasa_mh
🐾 Қўриқхона ва миллий табиат боғлари ҳудудида ўрнатилган фотоқопқонларга тушган ёввойи ҳайвонларнинг қизиқарли суратлари
@mufasa_mh
Бектемир туман ҳокимлигига ишонган юзлаб одамлар уйсиз қолишлари мумкин
Бундан уч йил аввал Тошкент шаҳар Бектемир тумани Ҳусайин Бойқаро кўчасидаги бир нечта икки қавватли уйларда одамлар тинчиган яшаётган одамларни хонадонлари бузилиб, уларнинг ўрнига «Юксалиш» турар-жой комплекси қурилиши бошланган эди.
Ўша пайтда Бектемир туман ҳокимлиги ушбу қурилишни «оғзидан бол томиб» мақтаган ва қурилиш ишлари 2022 йилнинг учинчи чорагида ўз якунига етади дея одамларни алдаган. Чунки, қурилиш ишлари шу пайтгача ўз ниҳоясига етмаган, чала-чулпа ва пала-партиш ҳолатида ташлаб қўйилган. Боз устига, Бектемир туман ҳокимлигини рекламасига ишониб, ушбу комплексдан уй харид қилган юзлаб одамлар уйсиз-ватансиз қолишлари мумкин.
Гап шундаки, турар-жой комплексини қураётган «Олтин Балиқ» МЧЖ раҳбари KOMILOV ULUG‘BEK KOMILOVICH икки-уч кун аввал қамоққа олинган. Икки кундан бери унинг офиси олдида юзга яқин одамлар тўпланмоқда. Комплексни қуриб битказилган қисмидаги хонадонларнинг ҳеч қандай ҳуқуқий ҳужжатлари мавжуд эмас. Бу ердаги хонадонларнинг аксарияти «снос» қилинган уйлар учун компенсация тариқасида берилган. Котлован қазиш ишлари бошланганига кўп бўлмаган қисмидаги қуруқ ердан бўлиб тўлаш шарти билпн хонадон сотиб олганлар эса уже тўловларни тўлаб қутулиб ҳам бўлишган экан.
Давоми бор…
@mufasa_mh
Ўзбекистон фуқаролари 30 кундан ошмаган муддатда БАА ҳудудида бўлиши даврида виза талабларидан озод этилади.
Ўзбекистон фуқаролари учун виза расмийлаштирмасдан бориладиган мамлакатлар сонини 29 тага етказиб, Ўзбекистонни Global Passport Power рейтингида 71-ўринга кўтаради.
@mufasa_mh
Шеф раислигидаги видеоселектордан:
Бу йил иқтисодий комплекс раҳбарлари ва барча давлат корхоналари учун таннархни қисқартириш ва самарадорлик йили бўлади.
Масъулларга 2024 йилда қўшилган қийматни 45 фоиздан ошириш, таннархни 15 фоизга камайтириш, умуман, саноатда 7 фоиз ўсишни таъминлаш бўйича корхонабай чора-тадбир тасдиқлаб, амалга ошириш топширилди.
Жорий йилда иқтисодиётда самарадорликни ошириш ҳисобига ялпи ички маҳсулотнинг камида 6 фоиз ўсишини таъминлаш иқтисодий комплекс раҳбариятининг асосий вазифаси этиб белгиланди.
@mufasa_mh
Устозим Комил Алламжонов (умрлари зиёда бўлсин 🤲):
Ҳозирги глобал дунёдаги нотинчлик даврида мен бугун Ватан ҳимоячилари куни билан, айниқса, журналист ва блогерларни табрикламоқчиман. Сиз ҳам Ватан ҳимоячисисиз. Ҳарбийлар реал ҳаётда, сиз эса виртуал ҳаётдаги курашлар ҳимоячиси. Ҳарбийлар қурол билан, сиз эса қалам билан юртни ҳимоя қиляпсиз, ахборот хавфсизлигини таъминлаяпсиз. Ўзбек макони, ахборот маконининг барча ҳимоячиларини бугунги қутлуғ ва муқаддас байрам билан табриклайман. Сизнинг овозингизни ҳеч қачон бошқа овозлар эгалламасин, ҳурматли ҳамкасблар. Юртимиз тинч, осмонимиз мусаффо бўлсин!
@mufasa_mh
Яқинда Дин ишлари бўйича қўмита томонидан «Ўзбекистон Республикаси Олий суди томонидан экстремизм ва терроризм билан йўғрилган деб топилган, республика ҳудудига олиб кириш, тайёрлаш, тарқатиш ва намойиш этиш тақиқланган материаллар рўйхати» эълон қилинди.
Хабарингиз бор, ижтимоий тармоқларда тақиқланган контентларга «лайк» босганлар ҳам жавобгарликка тортиляпти. Шу сабабли тақиқланган материаллар рўйхати эълон қилиб борилиши мақсадга мувофиқ.
Аммо қўмита томонидан бу сафар эълон қилинган рўйхатда контентларинг интернет тармоқлардаги электрон манзиллари ва ҳаволалари кўрсатилмаганлиги сабабли баъзи ноаниқликлар келиб чиқиши мумкин деб ўйлайман.
Қўмита ушбу ҳолатни «фуқароларнинг хавфсизлигини инобатга олган ҳолда мақсадли равишда кўрсатилмади» дея изоҳлаган.
Рижоллар, тавҳид, жиҳод, нашид, лашкарлар каби сўзлар ишлатилган контентлар бўйича тушунарли, чукни айни шундай мазмундаги материаллар экстремизм ва терроризм ғоялари билан йўғрилган бўлиши мумкин.
Бироқ рўйхатда шундай чалғитувчи номли контентлар бор-ки, улар бўйича аниқ тушунтиришлар ёки уларни интернетдаги аниқ манзиллари билан кўрсатилиши лозим.
Хусусан, телеграмдаги «Allohu Akbar», «Узбекча PDF китоблар», «Турли мавзулар» каби контентлар ҳам киритилган. Хўш, оддий фойдаланувчи буларни қандай ажрата олади? Кимдир телеграмдан «Узбекча PDF китоблар» номли материал юборса ёки мана шундай номли гуруҳга қўшиб қўйса-ю, у ерда ҳақиқатдан ҳам ўзбекча илмий китоблар бўлса-чи?
Яна бир мисол, фейсбукда Равшан Собиров дейилган. Худди шу номда бирор синфдоши бўлса-ю, у «касофат» нимадир деб ёзса, нима қилиш керак? Сразу блоклаб спам бериб юбориш керакми? Камига мана шу ном билан машҳур қўшиқчи ҳам бор.
Телеграмдаги «Аброр Мухтор Алий 11» контенти ҳам рўйхатга киритилган. Бу номдаги шахс ва унга тегишли материаллар нафақат телеграмда, балки исталган ижтимоий тармоқдаги ҳар учтадан битта контент шу ном остида чиқиб келади. Кимдир Аброр Мухтор Алийни муриди бўлса-ю, телеграмдан уни номи билан қидириб, мана шу номдаги контентга дуч келиб ундан фойдаланиб қўйса, нима бўалди? Қамалиб кетадими?Чуқурлашиб бошқа мисолларни келтиришни ҳожати йўқ деб ўйлайман. Нима демоқчи эканлигим тушунарли бўлгандир.
Тўғри, агар электрон манзил ва ҳаволалари билан кўрсатсак, қайсидир довдир буни кўриб, кейин кириб кўради деган хавотир бўлиши мумкин.
Мақсад экстремизм ва терроризм билан йўғрилган контентларга қарши курашиш, фуқароларни бундан огоҳ қилиш экан – жуда кенгроқ тушунтириш ва профилактика қилиш лозим. Дин ишлари бўйича қўмита фуқаролар мана шу контентлар билан боғлиқ жиноятларни содир қилиб қўймагунга қадар тушунтириши шарт.
@mufasa_mh
Сетора гуруҳи - Аждодлар руҳи
Мана шу клип яратилганига сал кам чорак аср бўляпти. Шу пайтдан бери бунданда жанговар руҳда айтилган бирор қўшиқни билмайман. Кейин бошқалар ҳам чийилаб шунга ўхшаш қўшиқлар яратиб кўришмоқчи бўлди, лекин барибир мен учун мана шу қўшиқ «номер один».
Бор, сен учун қалқон бўлгувчи забардаст фарзандларинг бор!
@mufasa_mh
Бундан 3-4 кун аввал ОКМК ишчиларидан бири комбинат раҳбариятига ижтимоий тармоқлар орқали мурожаат билан чиққан эди. Катта шаҳарларда кичик кўнгилсизликлар бўлиб турганидек, катта комбинатларда ҳам шундай майда-чуйда ўзаро зиддиятлар бўлиб туради.
Тўғри, мурожаат қилиш ҳуқуқи ҳаммада бор. Лекин буни тартиб ва қоидалари ҳам бор. Ижтимоий тармоқ платформалари шахсий адоватларни «разбор» қилиш майдонига айланиб қолмаслик керак.
@mufasa_mh
Ёшлар ишлари агентлиги Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги таркибидан чиқарилиб, Вазирлар Маҳкамаси бўйсунувига ўтказилди.
Шунингдек, Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги негизида Спорт вазирлиги ташкил этилди.
@mufasa_mh
Кеча жуда бир қизиқ иш бўлди:
Ёшлар ишлари агентлиги раҳбари «Самарқандлик мактаб битирувчиси дунёдаги энг кучли университетлар грант соҳибасига айланди» дея хабар қолдирган эди.
Адашмасам, бу хайпни Мактабгача ва мактаб таълим вазирлиги бошлаб берди. Кейин бошқа «ҳай, баракалла»чилар байроқни кўтариб, фейк хабарни олди-орқасига қарамай тарқатишди.
Хайрият, бу юртда ҳали илм ўлмаган экан. Ушбу ҳолатга суриш илинжида ўлиб-тирилиб инглиз тилини ўрганаётган уюшмаган ёшлар томонидан эътибор қаратилиб, «грант соҳибаси»га гўёки хорижий университетлардан «келган хатлар» сохталиги аниқланди.
Аслида фотошоп ёрдамида ишлов берилган оддийгина «ижод намунаси» экан.
Шундан сўнг, агентлик раҳбари ва вазирликни расмий саҳифаларидан бу фейк хабар ўчирилиб юборилди.
Ёшларни таълим ва тарбияси ишончли қўлларда!
@mufasa_mh
2023 йилда «Олмалиқ КМК» АЖ томонидан 31,6 трлн сўмлик саноат маҳсулотлари ишлаб чиқарилибди.
Туркия, Россия, Қозоғистон, Тожикистон, Индонезия, Нидерландия, Хитой,Озарбайжон, Польша, Испания, АҚШ ва Германия давлатларига умумий қиймати 661,9 млн доллар маҳсулотлар экспорт қилинган.
@mufasa_mh
Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг кеча ўтказган ялпи мажлисида депутатлар Эковазирни атмосфера ҳавосини ифлосланиши юзасидан амалга оширилаётган ишлар юзасидан ахборотини эшитиш бўйича таклиф беришибди.
Палата томонидан тайёрланган видеода депутатларнинг республикамиз шу жумладан Тошкент шаҳридаги атмосфера ҳавоси ифлосланишини олдини олиш бўйича аниқ таклифлар ва қилиниши зарур ишлар ҳақида алоҳида тўхталганини кўришингиз мумкин.
Тез кунларда Эковазир халқ вакилларига ахборот берса, депутатлар вазирнинг атмосфера ҳавосини яхшилаш, чангларни бартараф этиш бўйича амалга ошираётган ишлари ва режаларига кўпроқ урғу бериши ва ҳамкорликда долзарб муаммони ижобий ҳал қилишга кўмаклашиши тарафдориман.
@mufasa_mh
Мазкур ҳолат юзасидан на туман ҳокимлиги, на прокуратура органлари муносабат билдирди. Тепса-тебранмас Қурилиш вазирлиги эса қурилиш объектларидан откат олиш билан овора шекилли. Вазиятга ойдинлик киритиб, одамларни тинчлантириш учун холис ахборот берса бўлади-ку! Ёки кўчада ким нима деса ишониб, провокацияларга берилиб кетаверишсинми?
Менимча, одамлар йиғилиб Кабминга, Бош вазир эса худди аввалгидек уларни йиғиб Панорамага олиб боришини кутишмоқда. Кейин яна одамлар кўчада қолмасин дея давлат бюджетидан уй-жой қуриб ёки зарани қоплаб берилади, шундайми? Унгача ҳеч ким кетини кўтармайдими?
Тадбиркорни Бош прокурорга ёзган шикоят аризасига кўра (нусҳаси мавжуд), Тошкент шаҳар қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида ҳудудий назорат қилиш инспекцияси томонидан Бектемир тумани Ҳусайин Бойқаро кўчасида қурилган тартиб рақами 74/80 бўлган 320 та хонадондан иборат кўп қавватли уй-жойни бузиш сўралмоқда экан. Бу хонадон эгаларини айби нима? Айби Бектемир тумани ҳокимлигини рекламасига ишонганими?
Шикоят аризасида келтирилишича, ушбу кўп қавватли уй қурилиши учун уй-жойи «снос» бўлган 80 та оила ҳам яшаб келмоқда. Эски бўлса ҳам ўз уйларида тинчгина яшаб юришганди-ку!
Тадбиркор ўша куни ўзида қўйиб юборилган. Яна қамалиш эҳтимоли бор, майли яна қамалса қамоқхонадан бошпанаси бўлади. Лекин Ҳукумат баённомаси билан уй-жойи бузилган 80 та оила ва бу ердан хонадон сотиб олган юзлаб оилалар бошпанасиз қолади. Буларни барибир ҳеч қайси прокурор ёки ҳукумат мулозими Бўстонлиқдаги дачасига обориб бошпана бермайдику.
@mufasa_mh
Бош вазир ўринбосари Ж.Ходжаев чорак якунигача ўзгариш қилмаса, лавозимига лойиқлиги кўриб чиқилиши тўғрисида огоҳлантирилди.
Ўз тизимидаги камчиликлар ва сусткашлик учун Инвестициялар ва ташқи савдо вазири ўринбосари Б.Абидов ва Техник тартибга солиш агентлиги раҳбари Д.Саттаров лавозимидан озод қилинди.
@mufasa_mh
Янги ташкил этилган Маҳаллалар уюшмасига Қаҳрамон Қуранбоев раис этиб тайинланди.
Менимча, ўзи бу лавозимга Қаҳрамон Қўчқоровичдан яхшироқ кандидат бўлмагани аниқ.
Чунки у сўнгги вақтларда хорижда меҳнат қилаётган мигрантларнинг муаммоларига алоҳида эътибор қаратиб, улар билан мулоқотни йўлга қўйган эди.
Маҳалла тизимида бугун муаммоларимиз бир талай. Уларни ҳал этиш масаласида ёшлар билан ишлаш тажрибасидан келиб чиқиб, Қаҳрамон Қуранбоевдан янгича ёндашувлар кутиб қоламиз.
@mufasa_mh
Яккасарой туман ҳокими Нилуфар опамни ишдан кетганлиги тўғрисидаги хабар ҳақиқатга тўғри келмайди, ёлғон. Опам ҳали узоқ муддат Яккасаройда ҳоким бўлади. Ўзи яқинда бензин эконом қиламан деб хизмат машинаси учун электромобил олганлар.
@mufasa_mh
Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли Фармонига асосан адлия катта маслаҳатчиси Сохибназаров Шамсиддин Шарафидинович Бош прокурор ўринбосари - Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти бошлиғи лавозимига тайинланди.
@mufasa_mh
Солиқ тизими ва солиқчилар фаолияти тубдан қайта кўриб чиқилади:
40 мингта бюджет ташкилоти билан ишлаш вазифаси тумандан Солиқ қўмитасида янги ташкил қилинадиган Бюджет ташкилотлари инспекциясига ўтказилади. Ушбу Инспекция тўлиқ рақамлашган бўлади ва Ғазначилик электрон тизимига интеграция қилинади.
Солиқ қарздорлиги билан ишлаш бўйича ҳам қўмита қошида Солиқ қарзини ундириш инспекцияси ташкил этилади. Унга Мажбурий ижро бюросида мавжуд ваколатлар берилади.
Бунинг ҳисобига, туманлардаги қўшимча 200 нафар солиқчини «маҳаллабай»ишлаш тизимига ўтказилади.
Республика солиқ тушумининг 50 фоизини берадиган 80 та энг йирик корхона ва 35 та тижорат банки билан ишлайдиган алоҳида тизим бўлади.
Бунинг учун Йирик солиқ тўловчилар бўйича инспекция таркибида янги тузилма ташкил қилиниб, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги билан бевосита ишлайди.
@mufasa_mh
Миллий тикланиш партияси Тошкент ҳавосини ифлосланиши бўйича эковазирни «козёл отпущения» қилмоқчи
Бугун Қонунчилик палатасидаги фракциялар йиғилишлари бўлиб ўтган. Унда Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида Тошкент шаҳрининг атмосфера ҳавоси ифлосланишининг олидини олиш борасида амалга оширилаётган ишлар ҳолати бўйича эковазир А.Абдуҳакимов ахборот бериши белгиланган.
«Миллий тикланиш» фракцияси йиғилишида эса депутат Илҳом Абдуллаев эковазирни ишда қолдириш ёки қолдирмаслик масаласини кўриб чиқиш керак дебди.
Менимча, бу депутат яқинда ойдан тушган. Абдухакимов вазир бўлиши билан пойтахт бирданига чангиб кетган-у, унгача ҳаммаси зўр бўлган деб ўйлаяпти шекилли. Балки бу масала бўйича Қурилиш вазири ва шаҳарнинг собиқ ҳокимини «разбор» қилиш керакдир? Нима дейсиз, Илҳом ака? Ёки ҳамма айбни кеча келган вазирга ағдариш осонми? Балки чириб кетган тизимни тиклашга ҳаракат қилаётгани ёқмяптими?
@mufasa_mh
Умрини Ватанга хизмат қилишга бағишлаганлар қалбида акс-садо берадиган алоҳида сана. Олижаноблик, шаън ва жасорат байрами – уни касбидан қатъи назар, ҳамма фуқаролар нишонлашади, барчага тегишли бўлгани учун ҳам табиий ва рамзий байрамдир. Тинчлик ва чегараларимиз дахлсизлиги учун ташаккур! Парвардигор сизларни ўз паноҳида асрасин!
🇺🇿🇺🇿🇺🇿🇺🇿🇺🇿🇺🇿🇺🇿
Особенная дата, которая отзывается в сердцах тех, кто посвятил жизнь служению Отечеству. Это праздник благородства, чести и мужества, а то, что его отмечают все граждане вне зависимости от профессии – естественно и символично, поскольку он касается каждого. Спасибо вам за мир и неприкосновенность наших границ! Да хранит вас Всевышний!
2000-йилларнинг энг хит таронаси: Сен борсан
Ҳалок бўлган аскарларни хотирасига бағишланган энг ТОП қўшиқ шу бўлса керак.
Клип - бомба! ТВда чиққан пайтида ҳамма жой «портлаган». Мактаблардаги тадбирларда хит бўлган. Комила, Лайло ва Ферузани бошидаги каби шапка - бандамкани киймаган қиз қолмаганди.
Ҳозир мактабларда жанзе-манзе бўлиб ётибди. Ёшларда ватанпарвалик руҳини шакллантирадиган қўшиқлар йўқ. Сетора тўй бизнеси учун яратилган лойиҳа эмасди, гуруҳни ҳеч бир тўйга борганини эшитмаганман.
@mufasa_mh
Абдулхаков Яхёжон Артикбоевич Ички ишлар вазири ўринбосари - Тергов департаменти раҳбари лавозимидан озод этилди.
@mufasa_mh