mufasa_mh | Unsorted

Telegram-канал mufasa_mh - Mufasa

6204

Муаллиф «Сарой блогери» ҳисобланмайди

Subscribe to a channel

Mufasa

Тошкент вилояти Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида ҳудудий назорат қилиш инспекцияси бош мутахассиси маҳаллий тадбиркор томонидан Ўртачирчиқ туманида қурилган 3 қаватли савдо мажмуаси биносини фойдаланишга қабул қилиб бериш ва бошқа ҳужжатларини тегишли ташкилотларда ишловчи танишлари орқали ҳал қилиб бериш эвазига 12 минг АҚШ доллари талаб қилган. У сўралган пул маблағидан 10 минг АҚШ долларини олдиндан олган вақтида ушланган.

@mufasa_mh

Читать полностью…

Mufasa

Қонунчилик палатаси депутати Илҳом Абдуллаев маълум қилишича, бугун Олмаотада Евроосиё иқтисодий иттифоқи (ЕОИИ) га аъзо мамлакатларнинг ҳукумат раҳбарлари Digital Almaty-2024 форуми доирасида ялпи мажлис ўтказишибди.

Ташкилотнинг кузатувчи мақомига эга Ўзбекистон номидан Абдулла акам ҳам қатнашиб, маъруза қилибдилар.

Абдулла Ниғматович Президентимиз Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан рақамлаштириш соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар ва бу бўйича қабул қилинган ҳужжатлар ҳақида маълумот бериб ҳаммани қойил қолдирибдилар.

Инсон омили камайиб, коррупцияни олдини олишга хизмат қиладиган «рақамлаштириш» сиёсатини янаям жадаллик билан амалга ошириш тарафдориман.

@mufasa_mh

Читать полностью…

Mufasa

Конгратбай Авезимбетович Шарипов Ўзбекистон Республикаси олий таълим, фан ва инновациялар вазири лавозимига тасдиқланди.

Бу одам ҳақида анча яхши гаплар юради.

@mufasa_mh

Читать полностью…

Mufasa

Госсоветник Шуҳрат Ганиевни жияни депутат Дониёр Ганиевнинг қайнотаси Абдурашид Жўрабоев МТРКнинг янги раиси этиб тайинланганмиш.

У бунгача Бош вазир котибияти раҳбари эди.

@mufasa_mh

Читать полностью…

Mufasa

АҚШнинг Оклахома ва Техас штатлари чегарасида газ қувури портлаб кетибди

Маҳаллий аҳолининг хабар беришича, ёнғин устуни бир неча километр узоқликдан кўриниб турган. ОАВ олов баландлиги 120 метрдан ошганини ёзмоқда.

Даже Америкада ҳам газ қувурлари портлаб кетиб тураркан-а?

@mufasa_mh

Читать полностью…

Mufasa

🦌 Барча муҳофаза ҳудудларида ёввойи ҳайвонлар учун озуқа маҳсулотлари қўйиб чиқилмоқда

Бугунги кунда юртимиздаги барча муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларда қиш фаслида ёввойи ҳайвонларнинг озуқа топишини осонлаштириш мақсадида турли биотехник тадбирлар давом эттирилмоқда.

@mufasa_mh

Читать полностью…

Mufasa

Бош вазир А.Ариповга 2025 йилдан Аи-80 маркали бензиндан воз кечиш масаласини узил-кесил ҳал қилиш бўйича топшириқ берилди.

@mufasa_mh

Читать полностью…

Mufasa

Тошкент шаҳрида тирбандликни камайтириш ва жамоат транспортини яхшилашдаги ишлари қониқарсиз бўлгани учун транспорт вазири И.Маҳкамов, унинг биринчи ўринбосари М.Омаров, ИИВ Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати бошлиғи О.Саидов ва “Тошшаҳартрансхизмат” АЖ раиси А.Жўраевга ҳайфсан эълон қилинди ва охирги огоҳлантириш берилди.

Шунингдек, Иқтисодиёт ва молия вазирининг ўринбосари лавозимида ишлаб келаётган Адиз Музаффарович Бобоев Ҳисоб палатаси раиси лавозимига, палата раиси ўринбосари лавозимини эгаллаб келган Меҳриддин Раззоқович Абдуллаев палата раисининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинлангани эълон қилинди.

@mufasa_mh

Читать полностью…

Mufasa

Камтарлик

Шеф хитойлик қўриқчиларни ҳам «шошириб» қўйди

Хитой, Шэньчжэнь.

@mufasa_mh

Читать полностью…

Mufasa

Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги томонидан икки дона электромобил (гибрид) харид қилинмоқда. Агентлик ушбу электромобиллар учун жами 768 млн 290 минг сўм маблағ сарфламоқда. Манба: 1 ; 2.

МИБ маълумотларига кўра, бугунги кун ҳолатига агентликнинг 174 млн сўм қарздорлиги мавжуд.

@revizor_uzb

Читать полностью…

Mufasa

«Асакабанк» АЖ «Mastercard» томонидан Ўзбекистонда биринчи бўлиб «Mastercard World Black Edition» картасини эмиссия қилган банк сифатида эътироф этилди!

Банк Матбуот марказининг хабар беришича, жорий йилнинг 23 январь куни «MasterCard Europe SA»нинг кантри менеджери Денис Филлипов, Марказий Осиёда мижозлар билан ишлаш бўйича директори Вадил Галиулин, ҳамда унинг Ўзбекистон Республикасидаги мижозлар билан ишлаш бўйича менежери Элзара Габитова «Асакабанк» Бошқарувчи директори Бекзод Тангматовга мукофотни топширишди.

Учрашув давомида «Асакабанк» ва «MasterCard» ўртасидаги ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди.

Реклама

Читать полностью…

Mufasa

Шэньчжэнь шаҳрида Ўзбекистон-Хитой бизнес форуми давом этмоқда

Форум доирасида бир қатор шартномалар имзоланди, янги лоциҳаларга асос солинди.

Хусусан, Оҳангарон тумани «Янги ҳаёт» МФЙда юз фоиз Хитой капитали иштирокида Марказий Осиёда ягона бўлган хусусий аэродром қуриш бўйича шартнома имзоланди.

Лойиҳа қиймати 380 миллион АҚШ доллари. Қурилиш ишлари жорий йилнинг иккинчи ярмида бошланиши режалаштирилган.

Форум доирасида, шунингдек, B2B, G2B форматда мулоқотлар ўтказилди. Зойир Мирзаев Хитой инвесторлари билан музокара ва мулоқотлар ўтказмоқда.

@mufasa_mh

Читать полностью…

Mufasa

Тошкент ва Жиззах шаҳрида яшовчи 2 нафар шахс ўзаро келишиб, қурилиш фирмаси раҳбарига, ўзларининг юқори лавозимда ишловчи танишлари орқали Хоразм вилоятининг Қўшкўпир туманидаги 72,5 млрд. сўмлик ичимлик суви тармоғини тортиш лойиҳасини тендер савдоларисиз, тўғридан-тўғри олиб беришни ваъда қилиб, эвазига объект қийматининг 6 фоизини, яъни 4 млрд. 350 млн. сўм талаб сўрашибди.

Тезкор тадбирда улар сўралган пул маблағидан 29 минг АҚШ долларини олган вақтларида ушланибди.

Тезкор тадбир давом эттирилиб, мазкур ноқонуний ишга Тошкент вилоятининг Оҳангарон шаҳрида жойлашган, ИИВ ҳузуридаги 44-сонли манзил колониясида жазо муддатини ўтаётган маҳкумнинг алоқадорлиги аниқланиб, юқоридаги пул маблағидан 28500 АҚШ долларини олган вақтида у ҳам қўлга олинибди.

Қизиқ, шунда ануви иккита мужикни юқори лавозимда ишловчи таниши Оҳангарондаги «колонка»да ўтирган братан бўлганми? Ҳозирда бу «колонка»да бир вақтлар ўта қудратли бўлган шахслар дам олаётганидан хабарим бор эди. Лекин дамолиш вақтида бундай бизнесларни йиғиштириб қўйишган деб ўйларканман. Ўрганган кўнгил ўртанса қўймас. Яна бошқа кўп гапларни ёзмоқчи эдим, кейин менга нима деб ёзмай қўя қолдим.

@mufasa_mh

Читать полностью…

Mufasa

Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Россияда полиция мигрантларни ўрдаксимон юришга мажбурлагани бўйича Россия Федерацияси Омбудсманига мурожаат қилиб, Россияда бўлиб турган Ўзбекистон фуқароларининг меҳнат ҳуқуқлари таъминланишида кўмак сўрабди.

@mufasa_mh

Читать полностью…

Mufasa

«Artel Electronics» компанияси бошқаруви раиси Шоҳрух Рўзиқуловни ўзи ҳам «Apple» компанияси маҳсулотларидан фойдаланаркан.

Ие, Шоҳрух ака, миллий ғуруримиз бўлган Артелни смартфонларидан фойдалансангиз бўлмайдими?

@mufasa_mh

Читать полностью…

Mufasa

Ўзбекистонлик ОАВ вакиллари Хитойнинг Сиан шаҳридаги «LONGi» компаниясининг бош офисида бўлишди.

Асосан, қуёш панелларини ишлаб чиқариш билан шуғулланувчи мазкур йирик компания 2000 йилда ташкил топган. 2022 йилда компаниянинг операцион даромади салкам 18,6 млрд долларни ташкил этган.

Компания Хитой, Ветнам ва Малайзия каби мамлакатларда ишлаб чиқариш базалари ҳамда АҚШ, Япония, Германия, Ҳиндистон, Австралия, БАА, Таиланд ва бошқа давлатлардаги филиаллари билан дунёнинг 150 дан ортиқ мамлакат ҳамда минтақасида фаолият юритиб келади.

Мазкур компания Ўзбекистонда ҳам бир қатор «яшил» энергетика лойиҳаларида қатнашиб келмоқда.

@mufasa_mh

Читать полностью…

Mufasa

Хасанов Отабек Абдурашидович Республика Маънавият ва маърифат маркази директори лавозимига тайинланди.

Тайинловга қадар у Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги директорининг биринчи ўринбосари лавозимида фаолият юритган.

@mufasa_mh

Читать полностью…

Mufasa

Ҳа айтаканча, Абдурашид Жўрабоевни бўшаб қолган ўрнига Зайнилобиддин Низомиддинов тайинланиши мумкин.

@mufasa_mh

Читать полностью…

Mufasa

Бугун бир гуруҳ журналист ва блогерлар Хитойнинг «China Energy Engineering Corporation»компаниясини Пекин шаҳридаги бош офисида бўлиб, ушбу компания фаолияти билан яқиндан танишдик.

Мазкур компанияда 120 минг нафар ишчи-ходимлар фаолият юритади. Унинг умумий активлари 154 млрд АҚШ долларига тенг бўлиб, электр энергетикаси бўйича дунёнинг барча қитъасидаги 140 дан ортиқ давлатларда лойиҳаларни амалга ошириб келмоқда экан. Ҳозиргача компания томонидан ушбу йўналишда умумий 1060 ГВт қувватга эга 300 дан зиёд лойиҳалар ишга туширилган.

Бу компания юртимизда қайта тикланувчи энергия манбалари соҳасида умумий қиймати 2 млрд 450 млн долларга тенг лойиҳаларини амалга ошириб, Қашқадарё ва Бухоро вилоятларида ҳар бирининг қуввати 500 МВтдан бўлган 2 та қуёш фотоэлектр станциясини барпо қилмоқда.

@mufasa_mh

Читать полностью…

Mufasa

Цемент заводларини қуришга мораторий жорий этиш режалаштирилмоқда

Эковазир Азиз Абдуҳакимов цемент заводларига атроф-муҳитга етказилган зарар учун жарима миқдорини 10 млрд сўмгача оширишни таклиф қилмоқда.

@mufasa_mh

Читать полностью…

Mufasa

Чиноз тумани ҳокими лавозимида ишлаб келаётган Ботир Алимбеков Тошкент вилояти ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги бўйича ўринбосари лавозимига;

Шу лавозимда ишлаб келаётган Холмирза Ниёзов Республика томорқа ер эгалари, деҳқон хўжаликлари ва фермерлар кенгаши Тошкент вилояти бўлими раиси лавозимига тайинланди.

@mufasa_mh

Читать полностью…

Mufasa

Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш вазирлигига вилоят ҳокимлари билан бирга “ноқонуний кесилган ҳар бир дарахт ўрнига 100 та кўчат экиш” тизимини жорий қилиш топширилди.

Оҳангарондаги 23 гектар ва Янгийўлдаги 37 гектарда жойлашган собиқ чиқинди полигонлари ҳудудида “яшил боғлар” ташкил қилиш бошланади.

Сувга зарарли ташланмаларни оқизаётган ва ўзидан зарарли чиқиндиларни кўп чиқараётган корхоналар билан ишлаш бўйича алоҳида дастур амалга оширилади.

@mufasa_mh

Читать полностью…

Mufasa

Ниҳоят, Uzbekistan’s Club жамоаси томонидан йўлга қўйилган “Oʻzbekistonlik. Students” махсус лойиҳасининг 4-эпизоди эълон қилинди. Лойиҳанинг навбатдаги қаҳрамонлари – Anglia Ruskin University талабаси Шаҳризода Нормуҳаммадий ва London Nortumbria University талабаси Олимжон Ғуломовлар.

Фильм давомида дунёнинг ТОП университетларида таҳсил олаётган ватандошларимиз ўз тажрибалари билан бўлишишади. 4-эпизодни Uzbekistan's Club YouTube саҳифасида томоша қилишингиз мумкин.

Эслатиб ўтамиз, лойиҳа Ёшлар ишлари агентлиги кўмагида фаолият юритмоқда. Ҳамкорлар: Ucell мобил оператори ва Турин политехника университети. Лойиҳа қаноти – “Uzbekistan Airways” миллий авиакомпанияси.

Читать полностью…

Mufasa

Қонунчилик палатасининг яқинда ўтказган мажлисида 2 та қонун лойиҳаси мунозаларга сабаб бўлганди. Бири паспортни йўқотиб қўйганда жарима миқдори оширилиши, иккинчиси тадбиркорларга “профилактик тушунтириш тадбирлари” ўтказиш ҳақидаги қонун лойиҳалари эди.

Депутатлар бу каби муҳокамали масалада нима дейди? Ўктам Исломов паспорт масаласида ярим оклад бўлиб турган жарима бирданига 4 баравар ошаётганини нотўғри деб изоҳлаяпти.

Зафар Худойбердиев Рақобат қўмитаси ташаббускор бўлган қонун лойиҳада қўмита иқтисодий таъсири паст ҳолатларни ўзича белгилаши ёки белгиламаслиги мумкин. Бу эса коррупциявий ҳолатларнинг келиб чиқишига сабаб бўлиши мумкинлигини ёзяпти.

Иккала қонун лойиҳаси биринчи ўқишда қабул қилиниб, депутатларнинг таклифлари асосида навбатдаги ўқишга тайёрланяпти. Кутамиз.

@mufasa_mh

Читать полностью…

Mufasa

Эътибор берган бўлсангиз, Давлат раҳбарини Хитойга давлат ташрифи арафасида дунёни ҳар четидан турли хил провокацион чиқишлар кўпайиб қолди. Шу ҳақда ёзишга эриниб юрувдим, Нурбек Алимовни постига кўзим тушиб қолиб, баттар дангасалигим тутиб қолди. Чунки у миямда айланиб юрган айни фикрларни терибди:

Россия бизни Хитойга рашк қиляпти


Сўнгги пайтларда Хитой билан жуда кўплаб шартномалар тузиляпти, Анжанди хокими яқинда ўзи бориб михдан тортиб лифтгача ишлаб чиқариш шартномаларини "ўлдириб" кепти. Кейин Президентни ўзиям Хитойга бориб катта шартномалар тузиб келди.

Бу эса бугунги кундаги Марказий Осиёни ўз доирасида сақлаб туришга ҳаракат қилаётган Панда ва Қўнғир айиқларни ўртасидаги дўстлик сабабли очиқ можарога олиб келмайди. Булар ўша объектга нисбатан ўз маргинал фриклари орқали заҳар соча бошлашади.

Россиялик майда-чуйда гнидаларнинг ҳар икки кунда бир Ўзбекистонга тиш қайраб қўйиши ўз ўзидан келиб чиқмаган албатта. РФ расмийлари уларни маргинал гуруҳлар ва шахсий фикрини айтаётган одамлар сифатида кўрсатаётган бўлса-да, аслида юқоридан бериладиган кўрсатмаларсиз дўстона ва нейтрал давлатга қарши бундай гап қилишмас эди.

Шу сабабли ҳам Хитойга яқинлашганимиздан, ундан ташқари Европа билан ҳам алоқаларимиз тикланаётганлиги сабабли руслар банально рашк қиляпти😁 Инжиқ қариётган Путин хокимияти расмий минбардан туриб айта олмайди ўша гапларни. Шунинг учун турли фрикларга айткизилади. Реакция кузатилади, сигналлар берилади. Ўзгариш бўлмаса, кейин расмий минбардаги депутатлар бошлайди шу риторикани.

Ташқи сиёсатда прагматик йўлда кетаверишимиз керак дальше. Биздаям уларга жавоб бериш учун етарли персонажлар бор. Шу депутатларимизни ҳеч бўлмаса ташқи сиёсий хужумларга қарши активроқ бўлишларини тилаб қоламан.

@mufasa_mh

Читать полностью…

Mufasa

Шеф Шэньчжэнь шаҳрида Хитойнинг етакчи «BYD» компанияси бош қароргоҳи ва технологиялар марказига ташриф буюрди ҳамда Жиззах вилоятида электромобиллар ишлаб чиқаришга старт берди.

@mufasa_mh

Читать полностью…

Mufasa

«Жадидларнинг ёққан чироқлари ўчгани йўқ ҳали!»

Ҳар хил кучлар томонидан турли ахборот ўйинлари ва сассиқ «баёнот»лар янграб турган бир пайтда миллатимиз ойдинлари, мустақилликка эришиш йўлида ҳар томонлама курашган, зиё тарқатган маърифатпарвар жадид алломаларимиз ҳақида зўр қўшиқ яратилибди ва унга видео ишланибди.

Бу каби ҳаракатлар ҳам бугун жуда-жуда керак. Қайсидир маънода охирги хабарларга нисбатан жуда зўр жавоб бўлади, назаримда.

Жадидларимиз ҳақида Жаҳонгир Позилжонов томонидан куйланган қўшиқ ва унга ишланган видеони бугун соат 17:55 да Қаҳрамон Қуронбоевнинг Facebook саҳифаси орқали ҳамда телерадиоканалларда томоша қилинг.

@mufasa_mh

Читать полностью…

Mufasa

Сизларга бир сирни очаман. Фақат, илтимос, ҳаяжонланманглар! Суратда (биринчи) акс этган УзАнинг маъмурий биноси маданий мерос объекти эмас ва ҳеч қачон бундай ҳисобланмаган ҳам (ҳозир буни тушунтириб бераман). Кўпчилик шу суратни қўйиб дод-вой қилиб дув-дув йиғляпти. Бу худди муқаддас Ал-Ақсо масждини доим ёнидаги тилла гумбазли масжид билан адаштиришдек гап.

УзА биноси аллақачон алюкобонд билан қопланган ва ҳозирги кунда таъмирталаб аҳволга тушиб қолган. Бино ичига кирсангиз шиптирни хиди келади.

Хўп, унда гап қайси бино ҳақида? Гап ўша УзА биносига туташ ҳудудда жойлашган «Шарқ НМАК»га қарашли ҳозирда шашликчи ва магазинчиларга (иккинчи сурат) ижарага бериб қўйилган бинолар ҳақида кетяпти. Ҳозирда «шашликхона»га айланган мана шу бино маданий мерос объекти саналади ва буни ҳеч ким бузмоқчи эмас.

УзА биносини яхлит ўзи маданий мерос объекти ҳисобланмайди, «Шарқ НМАК»га тегишли 3 гектар ҳудудда жойлашган объектлар ёппасига маданий мерос рўйхатига киритилгани учун бу бино ва «Шарқ НМАК»га тегишли типография ҳам ушбу рўйхатга киритилиб қолган.

Давактив ва Маданий мерос агентлиги валломатларини қасам ичишича, «Шарқ НМАК»га тегишли ҳудуд барча бинолари билан хусусийлаштирилган тақдирда, ушбу ҳудуддаги маданий мерос объекталри бузилмайди. Бу бўйича бўлажак харидорга давлат мажбурияти юкланади. У фақат УзА биноси ва «Шарқ НМАК»га тегишли типографияни бузиши ва у ерда қурилиш қилиши мумкин.

УзАчиларни уже жойи тайёр. Яқинда дважди ҳожи дўстимиз бориб-кўриб расмга тушиб келганди. «Шарқ НМАК»га тегишли типография ҳам кўчирилади, директорини кўзларида эса қувонч.

@mufasa_mh

Читать полностью…

Mufasa

Эковазирлик томонидан пойтахтнинг 3 та туманидаги корхоналар чанг-газ тозалаш ускуналарини ўрнатиши бўйича огоҳлантирилибди.

Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги томонидан Тошкент шаҳрининг Чилонзор, Сергели ва Янгиҳаёт туманларида атмосфера ҳавосининг ифлосланиш даражаси ортиб бораётгани туфайли атроф-муҳитга таъсир кўрсатувчи корхоналар фаолияти юзасидан экологик мониторинг ўтказилган.

Мониторинг давомида мазкур 3 туманда жойлашган атроф-муҳитга таъсир кўрсатишнинг I ва II тоифасига мансуб 160 та корхонага, жумладан, бетон, ун маҳсулотлари, керамика ва кафель, мато-газлама ва бошқа маҳсулотлар ишлаб чиқарадиган корхоналарга чанг-газ тозалаш ускуналарини ўрнатиш тўғрисида огоҳлантириш хатлари берилган.

@mufasa_mh

Читать полностью…

Mufasa

Айни пайтда Урумчи шаҳрида инвестиция, савдо ва туризм форуми бўлиб ўтмоқда

Шинжон-уйғур автоном районининг маъмурий маркази Урумчи шаҳрида Ўзбекистон-Хитой инвестиция, савдо ва туризм форуми бошланди.

Форум доирасида Урумчи шаҳри марказий боғида қурилган Самарқанддаги оламга машҳур Регистон меъморий обидасининг кичик ҳажмдаги кўриниши ҳам меҳмонларга намойиш қилинди.

2023 йилда Тошкент вилоятида 234 та янги хитой капитали иштирокидаги корхоналар рўйхатга олиниб 400 млн доллардан ортиқ инвестиция китилди. Шундан, 20 та лойиҳа Шинжонлик тадбиркорларга тегишли.

@mufasa_mh

Читать полностью…
Subscribe to a channel