Шеф қўлга тушган Когон прокурори ҳақида гапирди.
Прокурорлар янги давр бошланган пайтда бироз бўлса-да «ўзларига келиб» қолишган эди. Лекин вақт ўтиши билан янги замонга мослашиш ўрнига, янги замонни ҳам ўзларини эски одатларига мослаштиришга уринишни бошлашди.
Очиғи, прокуратура органларини биносига кирсангиз «модалар уйи»га кириб қолгандек бўласиз, гражданский кийимдагиларини барчасида қимматбаҳо брендлар, қимматбаҳо соатлар, дьюти-фри сигаретлар (бир қутиси 70-80 минг сўмлик). Уй, машина ва уларга тегишли бизнесларни гапирмадим. Тўғри, булар майда-чуйда гапдек туюлади, аммо пора олмаса бунча ҳашаматга қаердан пул топади. Прокурор дегани сал сипо бўлиши керакмасми?
@mufasa_mh
«Magic City»ни рўпарасида бир тўда ЙПХ ходимлари туриб олган (битта жойда салкам 10 та ходим). Катта бир мудҳиш воқеа юз бердимикан деб ўйлайсиз. А йўқ, инспекторлар каттароқ амалдор ўтишини кутяпмиз дейди.
Видеодаги ҳолатга эътибор беринг: барчаси офицерлар (яъни олий маълумотли), аммо оддий ҳуқуқий нормалардан бехабар. Ўзлари камерадан ўлгудек қўрқанлари етмагандек, одамларни қўрқув остида ушлаб туришга ҳаракат қиладилар. Қонунлар билан тақиқланмаган ҳаракатга жиноий жазо тайинланиши билан қўрқитиш ва бу орқали босим ўтказиш камида жиноят.
Ҳайронман, ички ишлар тизими қачон чиннакамига ислоҳ қилинади. Дарвоқе, Хитойни қанчалик тоталитар ва «полиция давлати» дейишмасин, бироқ бирорта йирик шаҳарларини кўчаларида полиция зотини кўрмайсиз.
Бизда-чи? Бизда чорраҳалар камера ва радарлар билан жиҳозланган, аммо шунга қарамай камида 2-3 та ЙПХ ходими, ППХ ва Миллий гвардия ходимлари туришади. Фақат маҳалла еттилиги етишмяпти, холос. Свет ўчса чорраҳаларда буларни бари йўқ бўлиб қолишади. Булар ҳам токда ишлайдими деб ўйласанг, сал нарироқда машина «овлаб» туришган бўлишади. Йўлларда ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш вазифаси энг охирги ўринга тушиб қолгандек.
PS. Куранбевни уюшмаси мактабларни давомат қилганда, бир кунда 1 млн ўқувчи келмаган эмиш. Ўша ўқувчиларни тенг ярми гаишниклар билан бирга чорраҳада «тирикчилик» қиляпти. Бири исириқ тутатиб тиланчилик қилиб, бири флаер тарқатиб, яна бири машина олди ойнасини артиб пул топиб юришибди.
Тошкент вилояти маркази Нурафшон шаҳрини Марказий кўчасидаги аҳвол.
«Радар знак» ерда, сал нарироқдаги радар камера эса пақиллатиб штраф босиб ётибди.
@mufasa_mh
Республика илмий-методик маркази директори ишдан кетди
Хамидов Воҳид Собирович бошқа ишга ўтиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Таълимни ривожлантириш республика илмий-методик маркази директори лавозимидан озод этилди.
@mufasa_mh
Шу кунларда нафси ҳакалак отиб қўлга тушган порахўрлар (яна бир қанча порахўрлар борки, улар қўлга тушмай ялло қилиб юришибди):
«Ҳудудий электр тармоқлари»АЖ Қашқадарё филиали бош муҳандисини зами пахта-тўқимачилик кластерига тегишли бўлган 21 та сув насос қудуқларини электр тармоқларига улаш учун «техник шарт» бериш эвазига 7 минг АҚШ доллари сўраган. Ўтган ойда 3 минг долларини олиб, ҳазм қилиб юборган. Ошна оғайсинига чойхона қилиб берган, масжидни олдидан ўтаётганда эҳсон қутисига бир дона йиртиқ 5 минг сўмликни солиб «эй Худо, гуноҳларимни ўзинг кечир»деган. Лекин нафси тинчлик бермай қолган 4 минг долларни олган вақтида «конторский»ларни қўлига тушган.
Қизиқ томони, бу чиновник муқаддам ЖКнинг 205 ва 209-моддалари билан судланган экан.
Жиззах вилояти «Тоза ҳудуд»ДУК бош ҳисобчиси аванс сифатида 5 минг доллар пулларни олиб, «тоза қўллар» тадбирида қўлга тушди. У оптовик фирмани директорига нисбатан судда кўрилаётган жиноят ишини танишлари орқали унинг фойдасига ҳал қилиб бериш, яъни озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган жазо тайинлатиб бериш эвазига 15 минг АҚШ доллари талаб қилган эди.
Ўзбекистон Ҳакамлик судлари Ассоциациясининг Навоий вилоят ваколатхонаси ҳузуридаги доимий фаолият кўрсатувчи ҳакамлик суди судьяси ўз хизмат мавқеидан фойдаланиб, Нурота туманида яшовчи фуқаронинг муқаддам бухоролик харидорларга сотган 250 бош қўйларининг пуллари берилмаётгани юзасидан қилган мурожаатини ижобий ҳал этиб бериш эвазига 1 минг АҚШ доллари талаб қилиб, сўралган пулдан 500 АҚШ доллари ва 6 млн. 250 минг сўм олган вақтида ушланган. Бу суммани эшитиб жиноий ишларни кўрувчи судьялар хохолаб кети билан кулиб юборишса керак. Че за хна деб.
Миллий Гвардиянинг Сирдарё вилоят Қўриқлаш бошқармаси хизматни ташкил этиш ва мувофиқлаштириш бўлими бош инспектори Боёвут туманида яшовчи қашшоқни Қўриқлаш бошқармасига ишга киритиб қўяман, бахтли бўлиб кетасан деб 3 минг доллар сўрайди. Аввал шу пулнинг ярмини олиб ҳазм қилиб юборади, кейин қолган ярмини олаётганда «конторский»ларни қопқонига тушиб қолади.
Қўлга тушмай мазза қилиб юрган порахўрлар буни ўқиса, сал ҳушёр тортади. Аммо бу ҳушёрлик бор-йўғи 5-10 минутгача боради, холос. Кейин кўк чойни босиб ичиб, телеграм орқали навбатдаги ўлжасига телефон қилиб, «ака, атаганингизни опкелинг» дейди.
@mufasa_mh
Жорий йилнинг 12–17 февраль кунлари Самарқанд шаҳрида Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг ёввойи ҳайвонларнинг кўчиб юрувчи турларини сақлаш бўйича конференцияси бўлиб ўтади.
Бугун, 12 февраль куни “Ипак йўли” конгресс-холлда ушбу нуфузли конференциянинг очилиш маросими бўлиб ўтди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Ёввойи ҳайвонларнинг кўчиб юрувчи турларини сақлаб қолишга доир конвенцияси Томонлар конференциясининг 14-йиғилиши иштирокчиларига йўллаган мурожаатини Бош вазир Абдулла Арипов ўқиб эшиттирди.
Facebook | Instagram
«Марказий Осиё овози»: 5 давлатнинг экология соҳаси етакчилари COP28 якунларини сарҳисоб қилди
Кеча Марказий Осиё атроф-муҳит ва иқлим ўзгаришини ўрганиш университетининг («Green University») мажлислар залида БМТнинг иқлим ўзгариши бўйича доиравий конвенцияси иштирокчиларининг 28-конференциясидан кейинги Марказий Осиё давлатларининг учрашуви бўлиб ўтди.
Тадбир «Марказий Осиё иқлим ўзгариши бўйича музокаралар жараёнида: COP28 натижалари ва COP29 учун режалар» мавзусига бағишланди.
@mufasa_mh
Тошкент вилояти ҳокими Зойир Мирзаев ҳарбий бўлишни ният қилган ёшларни мулоқотга таклиф қиляпти.
Ҳоким ёшларни Қуролли кучлари сафида хизмат қилиш ниятига кимлар ёки қандай омиллар тўсиқ бўлаётгани ҳақида ёшлардан дангал фикр ва аниқ таклифларни кутмоқда.
Шунингдек, ҳарбий бўлишни орзу қилган, ноаниқ сабабларга кўра армияга боролмаётган Тошкент вилояти ёшлари ва уларнинг ота-оналари билан очиқ мулоқот бўлиб ўтади.
Мулоқот 17 февраль куни 10:00 да Нурафшон шаҳридаги "Нурафшон бизнес сити" дирекцияси биносида бошланади.
Мулоқотда қатнашиш, фикр ва таклифларни билдириш учун қуйидаги телефон рақамларига қўнғироқ қилиб, рўйхатдан ўтиш лозим:
71 232 80 49
99 766 79 09
99 306 30 10
@mufasa_mh
МИБдан 1 млрд сўмдан зиёд қарздор банк - хизмат машиналар хариди учун қарийб 4 млрд сўм сарфлади
«Агробанк» АТБ қарийб 4 млрд сўмга 20 дона «Chevrolet ONIX» транспорт воситаларини харид қилмоқда. Ҳар бир автомобилнинг нархи — 200 млн сўм.
Бугунги кун ҳолатига «Агробанк» АТБнинг МИБ органларидаги умумий қарздорлиги 1,1 млрд сўмни ташкил этади. Ижро ҳужжатларига кўра, мазкур қарздорликлар қопланмаган давлат божи ва жиноят натижасида етказилган зарарлар бўйича вужудга келган.
Бундан ташқари, «Агробанк» АТБнинг 85,6 млн сўм солиқ қарзи мавжуд.
@revizor_uzb
«Тошшаҳартранс» раҳбари қамоққа олинди
«Тошшаҳартрансхизмат» АЖ бошқаруви раиси лавозимида ишлаган Джураев Анвар Жиноят кодексининг 167-моддаси 3-қисми «а»банди ва 209-моддаси 2-қисми «а»бандида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда гумон қилиниб қамоққа олинган.
Қанча айтдим-а, Тошшаҳартрансхизматдан бало-қазо аримай қолди, кунда-кунора бирор автобус билан «палакат» содир бўлади. Бирор жонлиқ сўйиб қон чиқарворинглар деб. Мана бира тўла бошқарув раиси қамоққа кетибди. Ишқилиб, буни балоси Маҳкамовга ҳам урмасайди, ҳали. Янги олиб келинган автобуслардан откат олишган шекилли. Янаям терговчилар билгувчироқ.
@mufasa_mh
Расмий ташриф билан мамлакатимизда бўлиб турган Беларусь Республикаси Президенти Александр Лукашенко бугун, 8 февраль куни Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов ҳамроҳлигида “Янги Ўзбекистон” боғига ташриф буюриб, Мустақиллик монументи пойига гул қўйди.
Олий мартабали меҳмон мажмуа меъморий ечимлари ҳамда композициясининг мазмун-моҳияти ва хусусиятлари билан батафсил танишди.
Ватанимизнинг 3 минг йиллик тарихида юз берган энг муҳим воқеаларни ўзида ифода этган ушбу мажмуа Беларусь делегациясида катта таассурот қолдирди.
Таъкидлаш жоизки, мамлакатимизга ташриф буюраётган меҳмонларнинг Президентимиз Шавкат Мирзиёев ташаббуслари билан бунёд этилган мазкур муҳташам мажмуа билан танишуви анъанага айланган.
Facebook | Instagram
Расман эълон қилинди. Шуҳрат Садиков Бош вазир котибияти раҳбари лавозимига тайинланди.
@mufasa_mh
Ўзбекистон ва Қозоғистон Бош вазирларининг телефон орқали мулоқотига доир
Бугун, 6 февраль куни Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов Қозоғистон Республикаси Бош вазири Олжас Бектенов билан телефон орқали мулоқот ўтказди.
Суҳбат аввалида Ўзбекистон Бош вазири Олжас Бектеновни Қозоғистон Бош вазири этиб тасдиқлагани муносабати билан самимий табриклади.
Шунингдек, Давлатларимиз Раҳбарлари томонидан ҳукуматларимиз олдига Ўзбекистон-Қозоғистон стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини янада ривожлантириш йўлида қўйилган муҳим вазифаларни яқин ҳамкорликда амалга оширишга умид билдирилди.
Аввалроқ, Ўзбекистон Бош вазири қозоғистонлик ҳамкасбига ушбу лавозимга тасдиқлангани муносабати билан табрик мактуби юборган эди.
Facebook | Instagram
Бектемир тумани ҳокими Тапил Махамадзияев ишдан кетди.
Туман аҳолиси эса ўз ёғига қовурилиб, ўз муаммолари билан қолди.
@mufasa_mh
Бугун мен Парижда бўлиб ўтаётган дзюдо бўйича “Катта дубулға” турнири иштирокчиси бўлдим.
Турнирда бутун дунёдан 600 дан ортиқ спортчи иштирок этди. Ушбу ҳаяжонли тадбир муҳим маънога эга: дзюдо одамларни маданий ва географик чегараларга қарамай бирлаштиради, янги авлодга интизом, ҳурмат ва ўз устида ишлаш қадриятларини сингдиради. 17 000 га яқин одам йиғилган аренада ҳукм сурган муҳитни сўз билан таърифлаш қийин.
Ўзбекистонлик спортчиларимизнинг чиқишларини алоҳида завқ билан томоша қилдим. Дзюдочиларимизнинг кўрсатаётган маҳорати ва жасорати нафақат мени, балки кўплаб спорт мухлисларини ҳам ҳайратлантирмоқда.
Бундай мусобақалар спортчиларимиз учун ўз истеъдоди ва матонатини намоён қилиш, биз учун эса ҳал қилувчи паллада уларни қўллаб-қувватлашимиз учун ажойиб имкониятдир. Дзюдочиларимизга омад тилайман!
————
Сегодня я имел удовольствие посетить соревнование дзюдоистов — участников турнира «Большого шлема», который проходит в Париже. Турнир собрал более 600 атлетов со всего мира. Это захватывающее мероприятие несёт важное послание: дзюдо объединяет, несмотря на различия в культуре и географии, прививая всё новым поколениям ценности дисциплины, уважения и самосовершенствования. Атмосферу, царившую на арене, где присутствовало около 17000 человек, сложно передать словами.
С особым удовольствием наблюдал за выступлениями наших узбекских спортсменов. Мужество и отвага, которые демонстрируют наши дзюдоисты на соревнованиях, вдохновляют не только меня, но и многих поклонников спорта.
Эти соревнования — отличная возможность для наших спортсменов показать свой талант и упорство, а для нас — поддержать их в ответственный момент. Пожелаем удачи нашим дзюдоистам!
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар қўмитаси Марказий Банк томонидан иқтисодий санкциялар билан боғлиқ хатарларни бошқаришга доир талаблар белгиланиши назарда тутилган қонун лойиҳаси юзасидан расмий муносабатини эълон қилибди.
Қўмита ахборотида ёзилишича, «ушбу қонун лойиҳаси ҳеч қандай давлатга қарши қаратилган эмас» ва айрим оммавий ахборот воситалари ва ижтимоий тармоқларда мазкур қонун лойиҳасининг мазмун-моҳияти ва аҳамияти нотўғри ва ҳақиқатга мос келмайдиган тарзда талқин қилинмоқда экан.
Шунингдек, қўмита ахборотида миллий қонунчилигимизда кредит ва тўлов ташкилотлари фаолиятида иккиламчи иқтисодий санкцияларнинг қўлланилиши билан боғлиқ хатарларни тартибга солиш ва назорат қилишнинг ҳуқуқий асослари мавжуд эмаслиги қайд этилган.
Тушинишимча, шу пайтгача бундай хатарларни ҳар бир кредит ва тўлов ташкилоти ўзи хоҳлаганича ва «ақли етганича» белгилаган (агар белгилаган бўлса).
Энди Марказий банк жиловни ўз қўлига олиб, кредит ташкилотлари, тўлов ташкилотлари ва тўлов тизимлари операторларининг иқтисодий санкциялар билан боғлиқ хатарларни бошқаришига оид ягона талабларни белгилаш масъулиятини ўз зиммасига олмоқчи.
Бундай тартиб кўплаб давлатларда мавжуд.
@mufasa_mh
Шу ҳафтада Тошкент вилоятини собиқ прокурори Шавкатжон Раҳимов Бош прокуратурага масъул лавозимга қайтган.
Ҳозирда у «Вояга етмаганлар ҳакидаги қонунчилик ижроси устидан назорат бошқармаси» катта прокурори лавозимида ишламоқда.
Шавкатжон Жўраевичга ҳар бир ишларида куч-қувват, муваффақиятлар тилайман.
@mufasa_mh
«Ягона саломатлик»: Марказий Осиёда 11 миллион евролик лойиҳа бошланди
13 февраль куни Самарқанд шаҳрида CMS COP14 доирасида «Марказий Осиёда ягона саломатлик» лойиҳаси ишга туширилди.
Германия халқаро иқлим ташаббуси (IKI) томонидан қўллаб-қувватланган 11 миллион евро миқдоридаги Табиатни муҳофаза қилиш халқаро иттифоқининг (IUCN) қўшма ташаббуси олти йил давомида амал қилади.
@mufasa_mh
Ҳозирги кунда интернетга кирсангиз, псевдо психолог ва бизнес тренерлар болалаб кетган. Иши юришмагани бизнес тренер, оиласида хотиржамликка эришмаганлари эса ўзларидан психолог ясаб олганлар. Қанчадан қанча одамлар алданиб қолмоқдалар, аммо ҳаммасини дарди ичида. Ҳеч кимга айтолмайдилар.
Малакали психологлар меҳнатини қадрлайман, албатта. 2-3 ойлик ўқув курсларни битириб, бир айланиб психолог бўлиб олганлар бўйича эса давлат жиддий шуғулланиши лозим. Лекин ҳозирда шуғуллана олмайди, чунки бу психолог ва мотиваторлар фаолиятини тартибга солишга қаратилган нормани ўзи йўқ.
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари — Шахноза Холмахматова ва Гулруҳ Агзамова ҳам шу масала юзасидан ўз фикрларини билдирибдилар. Шу иккита опани оқлайман ва дуо қиламан. Бу депутат опалар «мотиваторлар» ва «психологлар» фаолиятини тартибга солишга қаратилган қонунчилик ҳужжатларини ишлаб чиқиш керак дейишмоқда.
@mufasa_mh
Самарқандда қор қоплонини «ëввойи одамлар»дан ҳимоя қилиш мақсадида тарихий қарор қабул қилинди.
Эндиликда қор қоплонини овлаган «ёввойи оддам» ўзбекистонлик бўлса 1 миллиард сўм атрофида, агар у хорижлик бўлса унда 400 минг доллар жарима тўлайдилар.
Халқаро Қизил китобга киритилган ушбу қоплон тури 12 та давлат ҳудудида кузатилган, дунё бўйлаб 4-6 мингтагина бор.
Ўзбекистоннинг «Ҳисор»қўриқхонасида эса бор-йўғи 40-42 бош қолган, холос.
Аслида қоплонни шу турини Ўзбекистоннинг миллий рамзи сифатида танлансак бўларди. Лекин кечикдик, Қирғизистон танлаб бўлган.
@mufasa_mh
🌱Ўзбекистонда Марказий Осиёдаги биринчи эко-университет — «Green University» расман очилди
Тадбирда IUCN бош директори Gretel Agila, Ўзбекистон Эковазири Азиз Абдуҳакимов ҳамда Марказий Осиё давлатлари экология вазирлари, халқаро ташкилотлар вакиллари, маҳаллий ва халқаро оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.
@mufasa_mh
«Тошшаҳартрансхизмат» АЖ бошқарув раисига қўшиб ўша куни унинг ўринбосари – бош муҳандис Абдуджалил Абдугафарович Азизов ҳам қамоққа олинган.
Инсайдерларга кўра, иккала чиновник йиғилиш пайтида олдинма-кетин олиб чиқиб кетилган. Мана шундай жараёнлар видеога олиниб, ижтимоий тармоқларда тарқатилиши керак. Бошқа чиновниклар учун профилактика бўлармиди.
@mufasa_mh
Еттилик соат еттидан мадҳия тинглаши ва уни ижро этиши ҳақидаги хабар кун мавзусига айланди. Аслида, яхши ташаббус. Негаки, аксарият давлат хизматчиларида ватанпарварлик кайфияти етишмайди, улуғ халқ қудрати жўш урган замон эканлигини билишмайди. Аммо бу ерда фақат вақт масаласига эътироз билдириш мумкин ва лозим. Шундай яхши ташаббус меҳнат қонунчилигини бузиб, дабдаласини чиқариш керак эмас.
Бу масала юзасидан юқори лавозимдаги мулозим билан гаплашдим. У «нафақат маҳалла еттилиги аъзоларига, балки барча давлат хизматчилари иш фаолиятини мадҳия тинглаш ва уни ижро этиш билан бошлашлари бўйича» кўрсатма кетганлиги ва бу тавсиявий характерга эга эканлигини маълум қилди. Ва унда аниқ вақт белгилаб қўйилмаганлигини алоҳида таъкидлади. «Ака, ишни мадҳиядан бошлашни нимаси ёмон. Ахир, мадҳия барча ватандошларимиз учун муқаддас-ку!» дейди, мен билан гаплашган чиновник. Унинг гапларига қўшилмасликни иложиси йўқ, албатта. Ҳа айтканча, вақт масаласидаги эътирозлар инобатга олиниши ва меҳнат қонунчилигига қаътий риоя қилинишига сўз берди.
Қолаверса, еттилик таркибига кирувчи ҳоким ёрдамчиларини пора билан қўлга тушиб қамалганлари, «ичкарида» мадҳияни билмасдан ўғри-авторитетларни олдида шарманда бўляптилар. Чунки рецидивистлар кириб чиқавериб мадҳияни сув қилиб ичиб юборишган-да, шунга булар ҳам ўрганиб қўйяверишгани ўзларига фойда. Албатта, бу ҳазил (лекин ҳақиқат 😄) Вазирлик ва идоралар ҳам ишни мадҳиядан бошлашсин (охирги пайт кўпроқ юқоридагилар қўлга тушяпти). Паламент аъзоларини ҳам ҳар бир куни шундай бошлансин, мадҳия энг камида уйқуни қочиради.
@mufasa_mh
«Аброр Мухтор Алий» 15 суткага кесилди. У ички ишлар органлари ходимларига бўйсунмаслик ва уларга қаршилик кўрсатиш айби билан жавобгарликка тортилган.
@mufasa_mh
Камдан-кам учраб турадиган ҳодиса - икки мамлакат етакчиси биргаликда учинчи мамлакат раҳбарига телефон қилмоқда.
Президентлар Шавкат Мирзиёев ва Александр Лукашенко озарбайжонлик ҳамкасби Илҳом Алиевни Президентлик сайлови муваффақиятли ўтказилгани билан табрикладилар.
@mufasa_mh
Абдурашид Жўрабоевни бўшаб қолган ўрни Шуҳрат Содиқовга туҳфа қилиниши кутилмоқда. Яъни, собиқ АКТ вазири Шуҳрат Содиқов бугундан эътиборан Бош вазир котибияти раҳбари лавозимида иш бошлаши мумкин.
Ҳай, майли…
@mufasa_mh
Шуҳрат Қўшоқбоевични ёрдамчиси Эргашали Абдуқурбонович Олтинкўл туманига и.о. ҳоким этиб тайинланди.
Эргашали Абдужалилов 1985 йили Марҳамат туманида туғилган. 2007 йилда Ўзбекистон Республикаси ИИВ академиясини тамомлаган.
@mufasa_mh
Салихов Шерзод Абдухакимович Чиноз тумани ҳокими этиб тайинланди.
У бунга қадар Тошкент тумани ҳокимининг биринчи ўринбосари бўлиб ишлаган.
@mufasa_mh
Сўнгги вақтларда ўрис пропагандонлари марказий осиёликлар, хусусан, ўзбек ва қозоқларни миллий ғурурига тегиб, ҳар хил энса қотар баёнотлар билан чиқишмоқда.
Шу кунларда Сергей Михеев деган яна бир шовинистни Россияда ишлаётган мигрантларимиз ҳақида ҳақоратомуз гаплари тарқалди. Бу анча аввалроқ (адашмасам ўтган йили) гапирилган, аслида.
Аммо расмий Кремл «оёғи куйган товуқ»қа ўхшаб минтақамизга, жумладан, мамлакатимизга норасмий «тарихчи»-ю, «сиёсатшунослар» орқали ўзларининг чиркин мақсадларини ошкор қилаётгани аниқ бўляпти. Уларни провокация қилишлари учур ўрис элитаси команда бергани ва бош-қош бўлаётгани ҳам аниқ.
Россиянинг ўзида демографик ҳолат ўта фожиали ҳолатда бўлиб турган шароитда мигрантларга қарши бундай фикрлар русларга нисбатан нафрат туйғулари шаклланишига сабаб бўлишини тушунишга Кремлнинг ақли ноқислик қилмоқда.
Шу кундаги хабарларга кўра, Германия, Чехия, Полша сингари Европа мамлакатлари ўзбекистонликлар учун минглаб бўш иш ўрни таклиф этяпти. Билишимча, мигрантлар масаласида Саудия ҳам ҳукуматга расмий мурожаат қилган. Бундан ташқари, словян халқлардан бирида ҳам қўшимча меҳнат кучига талаб ошган. Улар «оға»сига ўхшаб миллатчилик қилмаслигини, муҳожирларнинг ҳақ-ҳуқуқлари бузилмаслигини иддао қилишмоқда.
БАА ҳам визасиз режим жорий этди. Бизларга хориждан янги жозибадор таклифлар келаётганда ўрисларнинг бундай мантиқсиз йўл тутиши ғирт аҳмоқликдан бошқа нарса эмас. Россиянинг ўзи ишчи кучига муҳтож бўлиб турган шароитда агарда 2 млнлик мигрантларимиз учун бошқа муқобил йўллар таклиф этиб, буни тарғиб қилсак, ўрисларнинг ҳолига маймунлар йиғлайди.
Бундай пропагандалар Ўзбекистон ва Россия ўртасидаги халқ дипломатияси тобора дарз кетишига сабаб бўлади. Энг қизиғи, бу масалаларда Кремль корчалонлари пинагини ҳам бузмаётгани ҳам шу каби шовинистик қарашларга мойиллик кучли эканидан далолат беради.
Қисқаси, руслар талвасага тушиб қолган. Марказий Осиёни «қўлдан бой бериш»дан қўрқишмоқда, гўёки. Шундай экан, ахборотга қарши ахборот билан, босимга қарши босиқлик билан дадил жавоблар беришимиз зарур.
@mufasa_mh