Айни пайтда Тошкет вилояти ҳокими Зойир Мирзаев маданият ва санъат соҳаси вакиллари билан учрашуви бўлиб ўтмоқда.
Маълумот учун: Бекобод тумани Маданият бўлими қошида «Фольклор жамғармаси» ташкил этилган.«Ўзметкомбинат» АЖ томонидан ажратилган 10 млрд сўм ҳомийлик маблағлари «Фольклор жамғармаси»ни шакллантириш учун йўналтирилган.
@mufasa_mh
Урганч ва мамлакатимизни бошқа шаҳарларига авиачипта нархини арзонлаштириш учун 30 миллиард сўм субсидия берилади.
Урганчдан Термиз, водий вилоятлари, Самарқанд, Бухоро ҳамда Санкт-Петербург, Мадрид, Франкфурт, Пекин ва Урумчига авиақатновлар йўлга қўйилади.
@mufasa_mh
Жамоатчилик экология назоратчисининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари тасдиқланди
2024 йил 1 июнга қадар жамоатчилик экология назоратчилигига номзодлар Экология вазирлиги томонидан мустақил таълим шаклида махсус тайёргарликдан ўтказилади.
Ўзбекистон Республикаси фуқаролигига эга бўлган ва 18 ёшга тўлганлар экология назоратчиси бўлиши мумкин.
Топширинглар)
@mufasa_mh
🎣 Табиий сув ҳавзаларида балиқ овлаш қоидалари янада мустаҳкамланмоқда
Саноат усулида балиқ овлаш учун рухсат этилган тўрларни ҳисобга қўйиш ва идентификация қилиш ҳамда уларнинг реестрини юритишни назарда тутувчи электрон платформа ишга туширилади. Бу Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 9 февралда қабул қилинган «Ўзбекистон Республикасининг табиий сув ҳавзаларида балиқ овлаш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида»ги 80-сонли қарорида кўзда тутилган.
@mufasa_mh
🦎«Бутунжаҳон ёввойи табиат куни» акциясида иштирок этинг!
3 март куни соат 11:00 да Тошкент ҳайвонот боғида пойтахт аҳолиси ва ёшлар ўртасида йўқолиб бораётган ёввойи ҳайвонлар ва ўсимликлар турларига бағишланган давра суҳбатлари ҳамда тадбирлар ташкил этилади.
@mufasa_mh
«7-автобус саройи»га бириктирилган «Mercedes-Benz» русумли 33-сонли автобус ёниб кетгани ва пойтахт автобуслари иштирокида ЙТҲ кўпайгани юзасидан «Тошшаҳартрансхизмат» АЖ бошқаруви раиси ўринбосари-бош муҳандис Ж.Маннопов, Идоралараро тезкор штаб бошлиғи Б.Маменов, ДХХ ходимлари бошчилигида тезкор йиғилиш ўтказилиб, ўз хизмат вазифасига масъулиятсизлик билан ёндашган 5 нафар ходим ишдан бўшатилибди.
Даа… Вазият шу даражага етиб борибдики, уже бу билан шахсан ДХХни ўзи шуғулланяпти.
@mufasa_mh
Бекобод туманида камбағалликни қисқартириш ва
бандликка кўмаклашиш масъулларига нисбатан жиноят иши қўзғатилди
Тошкент вилояти Бекобод тумани Камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлими бошлиғи Н.Ж. ва бош ҳисобчиси Э.Ў.лар тикувчиликка ихтисослашган 3 та МЧЖ раҳбарлари билан ўзаро тил бириктириб, 2023 йилнинг октябрь-декабрь ойларида Бекобод туманида яшовчи 116 нафар фуқарога гўёки касаначилик фаолиятида зарур бўладиган асбоб-ускуналар етказиб берилганлиги тўғрисида расмий ҳужжатларга сохта маълумотлар киритиш йўли билан 950 млн. 570 минг сўм пул маблағини талон-торож қилишган.
@mufasa_mh
«Sardor gangster» қамалди
Фуқаро Сардор Сафарбоев (1998 йилда Қашқадарё вилоятида туғилган, вақтинча ишсиз, TikTok ва YouTube да Sardor gangster тахаллуси билан чиқишлар қилиб келган, муқаддам маъмурий жавобгарликка тортилган) МЖтКнинг 183-моддаси (майда безорилик) ва 184-3-моддаси (миллий, ирқий, этник ёки диний адоватни тарғиб қилувчи материалларни тайёрлаш, сақлаш ёки тарқатиш) да назарда тутилган ҳуқуқбузарликларни содир этган ва унга нисбатан 10 сутка маъмурий қамоқ тайинланган.
2024 йил 23 февраль куни Қашқадарё вилоят судининг жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати томонидан С. Сафарбоевнинг шикояти апелляция тартибида кўриб чиқилиб, биринчи инстанция судининг қарори ўзгаришсиз, апелляция шикояти эса қаноатлантирилмасдан қолдирилган.
@mufasa_mh
Адлия вазирлигига тегишли ахборот манбаларида шахсан вазир А.Тошқулов томонидан 9 ёшли болага «метрика» берилганлиги пиар қилинмоқда. Пиар материалда боланинг сурати очиқ ҳолда жойлаштирилиб, у ҳақида барча маълумотлар (яшаш манзили, исм-шарифи ва ҳоказо), ҳаттоки «роддом»дан бошқа жойда туғилганлиги ҳам эълон қилинган.
Ҳозиргача бу хабар биргина ахборот манбасини ўзида минг мартага яқин кўрилган. Бу мингга яқин кўришлар ичида педофил, маньяк, бола ўғриси ёки бошқа жиноятчилар ёхуд бу турдаги жиноятчиликка мойилиги бор шахслар йўқ деб ким айта олади? Боз устига адлия тизимининг ўзидан педофиллар чиқиб турган бир замонда…
Мамлакатнинг биринчи рақамли ҳуқуқшуноси наҳотки, болаларга оид элементар ҳуқуқларни билмайди? Бу постдан кейин боланинг ота-онасидан «задним числом» розилик олган тақдирда ҳам, халқаро ҳуқуқий ва ахлоқий меъёрларга риоя қилишлари ва юзага келиши мумкин бўлган нохуш оқибатлар ҳақида ўйлашлари лозим эди.
Умуман олганда, адлиячилар «вазиримизни ўзлари келиб тантали равишда беради» деб тўққиз йил кутиб ўтирмай, бу ишни ўзлари ҳам қилишлари мумкин эди-ку! Вазир эса уйма-уй юриб ҳужжат тарқатиб юргандан кўра, Ўзбекистонда бола ҳуқуқларини кафотлаш ва таъминлаш бўйича қонунчилик базасини такомиллаштириш билан шуғуллангани муҳимроқ ва фойдали.
Ўзбекистон «Бола ҳуқуқлари тўғрисидаги конвенция»га 1992 йилда қўшилган. Бироқ шу пайтгача миллий қонунчилик базасида ушбу конвенцияни Давлат тилидаги матни мавжуд эмас. Бу ҳолат ўзбек тилида сўзлашувчи болаларга нисбатан дискриминация ҳисобланмайдими? Ўзбекистондаги барча болалар «элита»ни фарзандларидек рус тилини билмайди-ку, ахир.
@mufasa_mh
Йил бошидан буён назорат тадбирларида 27 та крипто-актив ва майнинг қурилмалари электр тармоқларига ноқонуний уланганлиги аниқланган ва 20,1 млрд сўм қайта ҳисоб-китоб қилинган. Бу камида бир туман аҳолисини бир ой давомида фойдаланадиган электр энергиясидан ҳам бўлса керак.
Фарғонада – 7 та (11,6 млрд сўм), Тошкент вилоятида – 4 та (4,8 млрд сўм), Самарқандда – 2 та (1,7 млрд сўм), Сурхондарёда – 4 та (738,3 млн сўм), Бухорода – 2 та (669,5 млн сўм), Жиззахда – 3 та (526 млн сўм) ҳолатда қайта ҳисоб-китоб қилинган. Мана нима учун айнан шу ҳудудларда электр тармоқларида узилишлар кўп учрайди.
Шу ҳудуддаги масъуллар ухлаб ётганми? Ҳаракатсизлик ва бепарволик учун жавобгарликка тортилиши лозим эмасми?
@mufasa_mh
Минглаб ўзбекларни Саудия Арабистонда сарсон қилиб қолдириб кетган 42 та туроператор устидан очилган жиноят иши доирасида ўнлаб «дин тужжорлари» қамоққа олинган.
Хусусан, «Panorama Airways»МЧЖ ва шу каби бошқа туроператорлар 3931 нафар Ўзбекистон фуқаросини алдов ва фирибгарлик йўли билан «Умра» зиёрати учун Саудия Арабистонига олиб бориб, у ердан олиб келмаган.
Маълумотларга кўра, зиëратчилар меҳмонхонадан чиқариб юборилгани учун кўча, кўй ëки терминалларда сарсон-саргардон бўлган. Уларнинг орасида вояга етмаганлар (мактаб ўқувчилар) ҳам борлиги айтилмоқда.
Қирққа яқин туроператор томонидан алданган 4 мингга яқин ўзбекистонлик зиёратчи Умра сафаридан қайта олмаган. Мазкур туроператорлар фаолиятини тўхтатиб туриш бўйича Транспорт прокуратураси томонидан Туризм қўмитасига мурожаат қилинган.
@mufasa_mh
Солиқ қўмитасини сўзбони Дилдора Ҳошимова «Яндекс такси»дан қандай қилиб чек олишни эринмай тушунтириб берибди.
@mufasa_mh
100 минг доллар билан қўлган тушган зам ҳоким 10 йилга кесилди
2023 йилнинг май ойида фуқаро (Қ.М.) Жиззах вилояти Янгиобод тумани ҳокимининг в.б. ўринбосари (Қ.Р.) билан тил бириктириб, «Ангрен Машал Сервис» МЧЖ раҳбарига (У.Т.) шамол электр станциялари қуриш учун 200 гектар ер майдонини олиб беришни ваъда қилиб, эвазига 200 минг АҚШ доллари талаб қилган эди.
Қ.М. келишилган сумманинг ярмини (юз минг доллар) олган вақтида ушланган. Тадбир давомида зам ҳоким ҳам қўлга олинган эди.
ЖИБ Янгиобод туман суди Қ.М.га базавий ҳисоблаш миқдорининг 400 баравари (132 000 000 сўм) миқдорида жарима ва 6 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиши жазоси, собиқ зам ҳоким Қ.Р.га эса 3 йил муддатга давлат иштирокидаги ташкилотларда мансабдорлик ва моддий жавобгарлик лавозимларида ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилинган ҳолда базавий ҳисоблаш миқдорининг 400 баравари (132 000 000 сўм) миқдорида жарима ва 10 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазосини тайинлабди.
@mufasa_mh
Дизель нархи 15 фоизга арзонлаштирилди
Жорий йил 12 февраль куни Президент Ш.Мирзиёев раҳбарлигида ўтказилган кенгайтирилган видеоселектор йиғилишида «Ўзбекнефтгаз» АЖга биржа савдоларига қўйилаётган дизель ёнилғиси нархини 15 фоизга пасайтириш бўйича кўрсатмалар берилган эди.
@mufasa_mh
Маданият вазири Озодбек Назарбековга тегишли хизмат машинаси ва йўлни велосипедда кесиб ўтаётган фуқаро ўртасида ЙТҲ содир бўлагани айтилмоқда. Рулда ҳайдовчиси бўлган дейишмоқда.
Тасвирларда Озодбек Назарбековга ўхшаш шахс тезкорлик билан ЙТҲга учраган фуқарога ёрдам бераётгани акс этган.
Болницадаги суратда эса ўзи яққол кўринган. Видеоёзувларда воқеа 16.02.2024 йилда содир бўлгани қайд этилган, тахминимча, Андижонда бўлган.
@mufasa_mh
Ангорни ҳокими «Аёллар дафтари» маблағларидан қимматбаҳо машина сотиб олди
Сурхондарё вилояти Ангор тумани ҳкоимлиги балансидаги давлат рақами 75 026 DAV бўлган «Captiva-2» русумли хизмат машинаси ЙТҲ натижасида носоз ҳолатга келиб қолган. Шу сабабли, ушбу транспорт воситаси аукцион орқали 120 млн сўмга сотилган.
Ангор тумани ҳокими янги автотранспорт воситаси хариди учун 349 млн сўм ажратиш тўғрисида қарор қабул қилган.
Ушбу қарор асосида туман ҳокимлиги 349 млн 900 минг сўмга бир дона «Captiva-5» автотранспорт воситасини харид қилди.
Очиқ маълумотларга кўра:
Ангор тумани ҳокимлиги мазкур давлат харидини «Аёллар дафтари»га киритилган хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари ҳисобидан амалга оширган.
Шунингдек, туман ҳокимлигининг МИБ органларидаги умумий қарздорлиги 1,4 млрд. сўмни ташкил этади.
UPD. Вазирлар Маҳкамасининг қарорига кўра, туман ва шаҳар ҳокимлари учун фақат битта дона, қиймати 1 000 БҲМгача бўлган (ёки 340 миллион сўмгача) хизмат автотранспорт воситаси харид қилиниши мумкин.
Манба
@mufasa_mh
«Мошинапуруш ҳожакалар» ҳақида экан.
Кулгули, лекин аччиқ ҳақиқат. Афсуски, жамиятимизда мошенникларни шундай тури пайдо бўлди.
@mufasa_mh
«Миллий тикланиш» демократик партияси Тошкент шаҳар ҳокимининг «Тошкент шаҳрида кўп йиллар олдин қурилган икки қаватли ёки вақтинчалик қурилган хавфсизлик нуқтаи назаридан талабга жавоб бермайдиган, тахминан 500 гектардан ортиқ ҳудуддаги уй-жойлар реновация дастурига тушган», деган гапига муносабат билдирибди.
Муносабатда «Реновация дастуларини ишлаб чиқиш учун энг аввало, ушбу жараённи очиқ ва шаффоф амалга оширишнинг қонуний асослари, реновация тартиби ва қоидалари бўлиши лозим. Қолаверса, реновация дастури лойиҳаси реновацияга тушадиган уй-жой мулкдорларининг розилигига асосланиши ҳамда кенг жамоатчилик муҳокамаларидан ўтказилиши шарт» дейилган.
Шунингдек, партия «Реновация бўйича қонун қабул қилинмасдан, бу ишлар амалга оширилса, афсуски бир неча йиллар олдин мулкдорларнинг ҳуқуқларини бузиш ва мамлакатимиз имижига салбий таъсир кўрсатган «снос», деган ҳолатга ўхшаш жараёнлар бошланиб кетиши эҳтимолдан йироқ эмас» дея ўз хавотирини билдирган.
Шунингдек, Ҳукумат ва Тошкент шаҳар ҳокимлиги энг аввало, реновация тўғрисидаги қонунни ишлаб чиқиб, парламент қабул қилгандан кейингина реновация билан боғлиқ дастурларни амалга оширишини мақсадга мувофиқ, деб ҳисоблаши маълум қилган.
PS. 100 фоиз қўшиламан ва қўллаб-қувватлайман. Мана, масалан, Бектемир туманида икки қавватли уйлар реновацияга тушиб, хонадон эгаларига янги уйга кўчиб ўтишган. Бироқ, бир неча йиллардан бери 80 га яқин хонадоннинг ҳужжати йўқ, кадастри йўқ. Уй эгаларини пропискаси йўқ. Ўзбекистонда пропискаси йўқ одам – одам ўрнида ҳисобланмайди. На боласини боғчага беролади, на бир ишга киролади.
@mufasa_mh
Мазкур ҳолат кеча 26 февраль куни Юқори Чирчиқ тумани ҳудудида жойлашган метан газ қуйиш шохобчасида содир бўлган.
Ҳолат Тошкент вилояти ИИББ томонидан назоратга олиниб, ҳудудий ИИБ томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 277-моддаси билан жиноят иши қўзғатилган ва ҳозирда тергов-суруштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда экан.
Шунингдек, ушбу воқеада фуқаро вафот этмаган.
@mufasa_mh
Акмал Рузикулович Жуманазаров Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги директори лавозимига тайинланди ва шу муносабат билан Ўзбекистон Республикаси энергетика вазирининг ўринбосари лавозимидан озод этилди.
@mufasa_mh
Фармагентликнинг собиқ раҳбари Сардор Кариев 18 йилга, унинг ўринбосарлари бўлган Амирхон Азимов ва Нодирбек Мусаевлар 16 йилга «кесилди».
Жазоларни умумий тартибли колонияларда ўташади. Нега қаттиқ режимли колонияда эмас деган савол туғиляпти. Ишқилиб, 7-8 ойдан кейин тиржайиб чиқиб келиб, яна бирор лавозимга тайинланмасмикан?
@mufasa_mh
«Пожарник» Оҳангаронга ҳоким бўлди
Музаффар Ражаббоев Оҳангарон шаҳрига ҳоким этиб тайинланди. У меҳнат фаолиятини Қибрай тумани ИИБ Ёнғин хавфсизлиги хизматидан бошлаган. Кейинчалик Юқори Чирчиқ ва Паркент тумани ҳокимиятларида ишлаган. Ўзи паркатлик бала.
Оҳангаронни аввалги ҳокими Тошкент вилоятини собиқ ҳокими Рустам Холматовни қариндоши эди.
@mufasa_mh
Қонунчилик палатаси депутати, «Адолат» СДП фракцияси аъзоси Д.Ҳамзаев томонидан Энергетика вазирига газ қуйиш шохобчаларидаги муаммолар юзасидан депутатлик сўрови юборилди.
Депутат барча бераётган саволни Энергетика вазирига берган: газ заправкаларни фаолияти ҳақидаги умумлаштирилган ахборот тизими (мобил илова) нимага шу пайтгача яратилмаган?
Аслида бу савол жаноб Шерматовни ва товонидан сочини толасигача имтиёзда ўтирган айти компанияларни ҳам ўйлантириши керак. Мана, бир неча йиллардан бери бозорда ушбу хизмат (товар)га талаб пайдо бўляпти. Аммо бунга бирорта таклиф йўқ. Ҳаттоки шу иловани пулли қилса ҳам бўлади.
@mufasa_mh
Айни пайтда Зойир Мирзаевни Польшада таҳсил олаётган ўзбекистонлик ёшлар билан очиқ мулоқоти бўлиб ўтяпти.
Польшада 5 мингга яқин ўзбекистонлик талабалар таҳсил оларкан. Лекин бу форматдаги учрашув биринчи марта ташкил қилинди.
PS. Ҳа биламан ҳозир Ўзбекистонда икки ярим бўлди. Варшавад эса ўн ярим. Лекин шунга қарамай қизғин мулоқот бўлмоқда.
@mufasa_mh
⁉️ Психологлар фаолиятини қандай тартибга солиш мумкин?
Қонунчилик палатаси депутатларининг муносабати
👉 @deputatlar_nima_deydi саҳифасини кузатиб боринг
Шарқдан ғарбга…
Хитойда йирик-йирик келишувларга эришиб қайтган Зойир тоға шарқдан энди ғарб томононга «юриш» қилди.
Куни кеча Мазовия воеводлиги (короче ҳокимлиги) маршали Адам Струзик бошчилигидаги польшалик ишбилармон ва амалдорлар билан учрашди.
Учрашувга тумонат одамлар йиғилди. Ўтиришга жой қолмаганидан зина ва йўлакларга ўтириб олишди. Буларга фарқи йўғакан. Ўзимизга ўхшаб «бирров кеб кетинг, ўрнизга у бу кимни юборсангиз ҳам бўлади» дея через налоговиклар орқали «ҳайдаб» келганми десам, барчаси Польшанинг кўзга кўринган валломатлари экан.
Мазовия воеводлиги чиновникларини ўзлари ҳам ҳайрон: «ҳеч бир делегация келганида бунча одам йиғилмасди» деб. Бунинг сабаби польшалик ишбилармонлар орасида Ўзбекистонга жуда катта қизиқиш уйғонган, ҳозирда ватанимизда фаолият олиб бораётганлари роса реклама қилган экан.
Протоколный учрашувдан кўра Зойир тоғани ҳамкасби Адам оға билан тор доирадаги мулоқоти янада қизғин бўлди. Унда икки томон ўртасидаги барча масалалар очиқ кўриб чиқилди. Польшада таълим олаётган ҳамда меҳнат қилаётган ватандошларимизни ҳуқуқлари, уларга яратилган шароитлар ва муаммолар ҳақида тўхталиб ўтилди.
Ўзбекистонда Польша билан ҳамкорликда таълим муассасалари очиладиган бўлди. Кун тартибидаги масалалар нафақат Тошкент вилояти доирасида, балки Давлат раҳбарини топшириғи ва ишончи билан Зойир Мирзаев республика миқёсида кўриб чиқди.
PS. Зойир тоға бизнес форум қатнашчиларига она тилимизда мурожаат қилганига нечи баҳо?
🇺🇿 Ўзбекистон 2026 йилда “Келажак ўйинлари” мусобақасига мезбонлик қилади
Бугун Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Россиянинг Қозон шаҳрида бошланаётган “Келажак ўйинлари” биринчи халқаро мусобақасида ўзбек тилида нутқ сўзлади.
Давлатимиз раҳбари Россия Президентини спортнинг анъанавий ва виртуал турларини ўзида мужассам этган “Келажак ўйинлари” биринчи халқаро мусобақаси ўтказилаётгани билан самимий қутлади ва мусобақада иштирок этаётган ёшларга омад тилади.
Шунингдек, Президентимиз 2026 йилда “Келажак ўйинлари” халқаро мусобақасини Ўзбекистонда ўтказишни таклиф қилди. ___
🇺🇿В 2026 году Узбекистан примет соревнования «Игры будущего»
Сегодня Президент Узбекистана Шавкат Мирзиёев выступил на открытии первых международных соревнований «Игры будущего», стартовавших в Казани (Россия), с речью на узбекском языке.
Глава нашего государства тепло поздравил Президента России с проведением первого подобного масштабного мероприятия, сочетающего в себе традиционные и виртуальные виды спорта, и пожелал удачи молодым людям, участвующим в соревнованиях.
Также Президент Узбекистана предложил провести «Игры будущего» в 2026 году в Узбекистане.
Олмалиқ КМК 3-мис бойитиш фабрикаси қурилишига «Emirates» компаниясидан жалб этилган ҳиндистонлик ишчилардан вақтинчалик қурилманинг том қисми қулаши натижасида уч нафари воқеа жойида вафот этгани, 29 нафари турли даражадаги тан жароҳатлари олгани, улардан 4 нафарига шифохонада зарур тиббий ёрдам кўрсатилиб жавоб берилгани ҳақида хабарлар тарқалди.
Олмалиқлик муридларимнинг менга айтишича, бугун, 20 февраль куни мазкур бахтсиз ҳодисани ўрганиш мақсадида Ҳиндистон Республикасининг мамлакатимиздаги консули Ражеш Бадола Олмалиқ шаҳрига борган.
Ўзим айни пайтда чет элда бўлишимга қарамай, МЧС ўрганиб маълум қилиши керак бўлган ишни зиммамга олиб шуни аниқладимки, металл бостирма ҳиндистонлик ишчилар томонидан вақтинчалик фойдаланиш мақсадида қурилган экан, воқеа ҳиндистонлик пайвандчилар томонидан аньанавий ўтказилаётган «планерка» вақтида тахминан эрталабки соат 08:00 ларда юз берган.
Барча ишчилар ҳаёти ва соғлиғи «Emirates» компанияси томонидан суғурталанган бўлиб, вафот этганларнинг оилаларига компенсация пули тўлаб бериларкан.
PS. Менимча, «планерка» вақти қайсидир бир ҳиндистонлик омонат тўсинга суянган ва у йиқилган, натижада қалин қорни кўторалмай тунука тома қулаган.
@mufasa_mh
Озодбек Назарбековни кўп танқид қилсам-да, «ман вазирман, тем более анчагина машҳур шахсман» деб машинада ўтирмай, сразу югуриб ёрдам кўрсатгани алоҳида таҳсинга лойиқ 👏
Иккинчи видеода кортеж бўлиб кетаётгани кўринган. «Мани ишим кўп, муҳим ишлар билан юрибман. Бошқа машинада кетаман» деб шопирни ўзини болницага юборса ҳам бўларди, масалан. Рулда ўзин бўлгансан, ман причем деб. Лекин суратда ўзи болницага бирга боргани акс этган. Инсонийлик жиҳатидан қилган мана шу ишига гап йўқ, респект! «Палакат оёқ остида» дейишади. Бемор тезроқ соғайиб кетсин 🤲 Озодбек болницада битта жонли куйлаб берса, авария ҳам эсидан чиқиб кетади.
@mufasa_mh
🐆 CMSCOP14 логотипи «Inkuzart»нинг картинасида
Истеъдодли рассом «Inkuzart» ёввойи ҳайвонларнинг кўчиб юрувчи турларини сақлаш бўйича БМТ глобал конференциясига бағишланган янги картинаси тақдим этди.
Кўринг ва баҳо беринг!
@mufasa_mh