Нодир Сайфуллаев Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти ректори лавозимига тайинланибди.
Унинг раҳматли отаси Бахтиёр Сайфуллаев ҳам айнан шу институтда ректор бўлган (2012-2017 й.й.). 2020 йилгача Маданият вазири лавозимини эгаллаб келган. Кейин умрини охирагача (72 ёш) сенатор, Ёшлар, маданият ва спорт масалалари қўмитаси раиси бўлиб ишлаган эди.
@mufasa_mh
Кеча Давлат раҳбари томонидан соғлиқни сақлаш тизимига оид бир неча муҳим қарорлар қабул қилинди.
2024 йилда Тошкентда давлат тиббий суғурталаш механизми ишга тушади. Бу ҳар бир фуқарога турли ҳолатларда тиббий ёрдам олиш имконини беради.
Давлат томонидан электрон рецептлар орқали аҳолини дори-дармон воситалари билан таъминлаш дастури яратилади. Фуқароларга бюджет ҳисобидан бепул дорилар берилади. Бу харажатларни оптималлаштириб, тиббий ходимларнинг ишини енгиллатиш имконини беради. Натижада маблағларни сарфлаш самарадорлиги ошади.
Шунингдек, мурожаатларни касалликнинг оғирлик даражасига қараб сараловчи тез тиббий ёрдам тизимини жорий этиш орқали тиббий хизмат кўрсатиш самарадорлиги ва тезкорлиги такомиллаштирилади.
Эркин Муҳиддинов Тошкент вилояти ҳокимига биринчи зам (вилоят ҳокимида иккита биринчи зам бор) этиб тайинланибди.
Ҳозиргача биринчи зам ҳоким бўлиб ишлаб келаётган Абдурасул Абдуллаев ҳам аввал Оҳангаронда ҳоким эди, унини ўрнини Эркин Муҳиддинов эгаллаганди.
Суратда: ўтган йили Абдурасул Абдуллаев Оҳангарон тумани ҳокимлигидаги курсисини Эркин Муҳиддиновга бўшатиб беряпти. Энди вилоят ҳокимиятидаги курсисини ҳам унга бўшатиб берибди. Қизиқ. Худди кимдир мазза қиб шахмат ўйнаётганга ўхшайди 😁
@mufasa_mh
Эрон президенти Иброҳим Раисий авиаҳалокат оқибатида ҳалок бўлди
Меҳр ахборот агентлиги президент шаҳид кетганини эълон қилди.
@mufasa_mh
Атроф-муҳитни муҳофаза қилишда жамоатчиликнинг роли
15 май куни Тошкентда 31-Жаҳон матбуот эркинлиги куни муносабати билан «Фуқароларнинг экологик ҳуқуқларини тарғиб қилиш ва ҳимоя қилишда оммавий ахборот воситалари ҳамда журналистларнинг ўрни» мавзусида давра суҳбати ташкил этилибди.
Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Спикерининг биринчи ўринбосари, Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази директори Акмал Саидов, UNESCOнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари, БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссари бошқармаси Марказий Осиё бўйича минтақавий бюросининг инсон ҳуқуқлари бўйича ходими, Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирининг Ахборот сиёсати бўйича маслаҳатчиси Лола Раҳмонбоева, экологлар, ОАВ вакиллари ва бошқалар иштирок этган.
@mufasa_mh
Тошкент вилояти делегацияси Бошқирдистон пойтахти Уфа шаҳрига етиб келди
Бугун бу ерда бир қатор инвестициявий мулоқотлар бўлиши кутилмоқда. Шунингдек, Тошкент вилояти делегацияси савдо ва ишлаб чиқариш объектлари фаолияти билан танишади.
Уфа шаҳрида Тошкент вилояти делегациясини Бошқирдистон раҳбари Радий Хабиров тантанали кутиб олди.
@mufasa_mh
Стартаплар тақдимоти куни ўтказилди
IT Park Ўзбекистон ва «AloqaVentures» ҳамкорлигида банклар вакиллари учун венчур соҳаси ва стартапларни ривожлантириш, уларни банк тизимиларига интеграция қилиш ва ўзаро ҳамкорликни кенгайтиришга қаратилган «Стартаплар тақдимоти куни» (“Demo Day”) учрашуви ўтказилди.
Учрашувдан мақсад — банклар ва стартаплар ўртасида ҳамкорликни ривожлантириш, банк ва стартап технологиялари интеграциясини ошириш, истиқболли стартаплар учун инвестиция жалб қилиш ва бу орқали қўшимча иш ўринларини яратиш.
Тадбирда стартап лойиҳаларини кенгайтириш мақсадидаги 13 та стартап ўз тақдимотлари билан иштирок этибди. Улар: Sug’urta Bozor, Jett, Mohirdev, Coozin, Ustabor, Depozit.uz – Finq, Beautify, AirCaravan, The Mind, YOTO, KPI, Cradle AI, zypl.ai.
Учрашув давомида ўзбек стартаплари ва венчур бозорининг ҳозирги ҳолати, эришилган натижалар, инвестиция йўналишлари ҳамда стартапларга яратилаётган янги имкониятлар ҳақида маълумот ҳам берилибди.
Кейинги учрашувларда қатнашишни хоҳловчи стартапчилар қуйидаги ҳавола орқали рўйхатдан ўтиши мумкин экан: https://forms.office.com/r/9QjRfiaWPE
@mufasa_mh
Бугун Тошкент шаҳрида Ҳамкорлик бўйича Ўзбекистон-Хитой ҳукуматлараро қўмитасининг еттинчи йиғилиши бўлиб ўтибди.
Читать полностью…Коррупцияга қарши аёвсиз кураш давом этмоқда. Мана, жондорлик врач “ногиронлик нафақасига чиқишизда ёрдамлашаман” деб фуқародан 200 доллар олган вақтида қўлга тушиб қолибди.
Шу каби хабарларни ўқиб, нимага фақат майда-чуйда порахўрлар қўлга тушади деган савол туғилади. Аслида катта-катта наханглар ҳам ушланмоқда. Аммо улар эълон қилинмайди. Айниқса, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлардаги коррупциявий ҳолатлар “тизимни обрўсига путур етади” деган важ билан беркитилади. Яна бир сабаби, ҳеч жойда хабар чиқмаса, суд билан келишиб кетиш ҳам осон бўлади.
@mufasa_mh
‼️ Aholi diqqatiga!
Oʻzbekiston Respublikasining “O‘simlik dunyosini muhofaza qilish va undan foydalanish to‘g‘risida” Qonuni va Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Respublikada ko‘kalamzorlashtirish ishlarini jadallashtirish, daraxtlar muhofazasini yanada samarali tashkil etish chora-tadbirlari to‘g‘risida” 2021-yil 30-dekabrdagi 46-son Farmoni asosida ekologik barqarorlikni taʼminlashga qaratilgan kechiktirib boʻlmas choralarni koʻrish belgilab berilgan.
Shu munosabat bilan Sizlardan:
— daraxtlarning ildiz tizimlari beton va asfalt qoplamalar bilan qoplanganligi, ularga turli yoritkich moslamalari, reklama bannerlari va shitlar ilinganligi;
— daraxtlarning tabiiy omillar yoki oʻsimliklar zararkunandalari taʼsirida tiklanmaydigan darajada chirigani va qurib qolganligi;
— daraxtlarni noqonuniy kesish va shikastlantirish bilan bogʻliq huquqbuzarliklar
📲 kabi holatlarga guvoh bo‘lsangiz, @ecogovuz_bot telegram boti, (71) 207-11-07, (71) 207-11-08 raqamlari hamda 1157 va 1207 qisqa raqamlari orqali murojaat qilishingizni so‘raymiz.
https://gov.uz/eco/news/view/11361/
__
‼️Вниманию жителям!
На основании Закона Республики Узбекистан «Об охране и использовании растительного мира» и Указа Президента Республики Узбекистан от 30 декабря 2021 года № 46 «О мерах по ускорению работ по озеленению и дальнейшей эффективной организации охраны деревьев в республике» определены неотложные меры, направленные на обеспечение экологической устойчивости.
Если вы стали свидетелем:
— бетонирования, асфальтирования, покрытия оснований деревьев, а также установки на них фонарей и рекламных баннеров;
– засыхания деревьев под воздействием природных факторов или вредителей растений;
— правонарушения, связанного с незаконной вырубкой и повреждением деревьев
📲 свяжитесь с нами через телеграм-бот @ecogovuz_bot или позвоните на номера (71) 207-11-07, (71) 207-11-08, а также можно связаться по коротким номерам 1157 и 1207.
https://gov.uz/ru/eco/news/view/11361/
Instagram | 🕊Telegram | 📱Facebook | X |🌐 YouTube
Надир шараф, надир ғурур? Миллатнинг ўзлиги надир? Бу ҳар кун ўзимизга беришимиз керак бўлган саволлар. Зотан ўзбек деган миллатнинг юксалиши учун миллий ғурур ва ор деган туйғулар умрбоқий бўлиши лозим. Юртни севиш, уни шарафсизлардан ҳимоя қилиш учун энг аввало, инсон ўзлигини танимоғи керак. Ҳар йили 9 май арафасида Георгий тасмасининг тарқатилишини, унинг тарихини билиб-билмай, гоҳ кўксига, гоҳ машинасига тақиб юрадиган юртдошларимизни кўриб ҳайрон қоласан киши. Ахир бу тасма ортида қанчалик қора тарих бор!
Екатерина Иккинчи даврида, рус-турк уруши пайтида жорий этилган бу тасма ва шу номдаги орден урушда жасорат кўрсатган рус ҳарбийларига берилган бўлса-да, кейинчалик бу тасма ўзга юрт тупроқларини топтаган, босиб олган босқинчиларга рағбат рамзига айланган. Уч қатор қора ва икки қатор тўқ сариқ рангдан иборат бу тасма чор Россиясининг Туркистон ўлкасига босқинчилик юришлари даврида босқин учун мукофот бўлган. Бизнинг ота-боболаримиз қонини тўккани учун не-не босқинчилар бу тасмани тақмаган дейсиз.
“Қўқон хонлигини забт этгани учун”, “Марказий Осиёга юриши учун”, “Хива хонлигига юриши учун” каби медаллар таъсис этилиб, уларнинг барчасида шу мазмун акс этгани аччиқ ҳақиқат.
Бегуноҳ одамларнинг тўкилган дарё-дарё қонлари, муштипар аёлларнинг оҳу войлари, етим қолиб бўзлаган болаларнинг фарёдлари, ёниб кетган уйлар, вайрон бўлган бинолар, зўравонлик ва хўрликнинг ҳадди аълосига етиши ортида бу тасма ёмғирдан кейин чиққан камалак каби товланиб туради. Бу қора тарихни билмасдан ёки онгли равишда қатида қон жилваланиб турган тасмани тарқатиш кимгадир керакдир, лекин уни тақиш шарафсизлик эмасми? Ҳеч бир ватанпарвар инсон бу тасмани ўзига раво кўрмайди, аксинча, ундан жирканади.
Ўзбек деган миллат ўзига қилинган ёмонликни кечириши мумкин, лекин ҳеч қачон унутмайди. Биз ота-боболарга муносиб авлод бўлиш учун энг аввал уларнинг қонини тўккан душманларни таниб олишимиз зарур. Зотан, ўз ватанингни босиб, талаб, вайрон қилиб, уни топтаган босқинчига муҳаббат қўйиш, унинг фахр белгиси бўлмиш – рамзий тасмасини тақиш миллатга нисбатан хиёнатдир.
Биз фахр қиладиган муқаддас байроғимиз бор. Атайлаб бизга тиқиштириладиган ёвуз тасма ўрнига ўз байроғимиз тасвирланган тасмаларни тақиб юрганга нима етсин! Уларга муносиб жавоб шу!
(Обуначидан)
@mufasa_mh
Олмалиқ кон-металлургия комбинати Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан 123 нафар ижтимоий ҳимояга муҳтож пенсионерлар ҳамда 20 нафар боқувчисини йўқотган оилаларга озиқ-овқат жамланмалари туҳфа этибди.
Шунингдек, 71 нафар байналминал жангчилар, 4 нафар Чернобил АЭС фожеасини бартараф этишда иштирок этганлар ва 13 нафар меҳнат фронти фахрийларни ҳам ҳолидан хабар олинган.
Бундан ташқари, ОКМК бошқаруви раиси А.Хурсанов томонидан имзоланган буйруққа кўра, Иккинчи жаҳон уруши меҳнат фахрийларига(13 нафар) 3 500 000 сўм миқдорида, байналмилал жангчилар (229 нафар) ва Чернобиль АЭС ҳалокатини бартараф этишда қатнашганлар (9 нафар)га 1 500 000 сўм миқдорида моддий ёрдам пуллари берилиши белгиланган.
@mufasa_mh
Фарғона вилояти Қўштепа тумани прокурори ўринбосари мактабгача таълим ташкилоти раҳбаридан 2000 АҚШ доллари олган вақтида ушланибди – прокурорлар учун уят бу сумма, тизимга доғ туширибди.
Наманган вилояти Чортоқ тумани ҳокими ўринбосари қўлга тушибди – анчадан бери зам ҳокимлар қўлга тушмай қўйганди.
Тошкент вилоятида Ангрен шаҳар электросетни бошлиғи ва зами 40 млн сўм пора билан ушланган – порани миллий валютада олганликлари учун жазо тайинлашда қандайдир енгиллик бериш керак. Шу электросет бошлиғини ЎЗЭНЕРГОИНСПЕКЦИЯ бошлиғи Илхом акага жиян бўлади дейишяпти. Валлоҳу аълам.
Пойтахтда эса Давлат кадастрлар палатасининг Янгиҳаёт туман филиали бошлиғи кабинетида 25 минг АҚШ доллари миқдорида пора олган вақтида ушланган – Кадастр тизимида умуман пора олмаган ходимларни топиб (агар шундай ходимлар бўлса), уларга Ўзбекистон Қаҳрамони унвонини бериш керак.
@mufasa_mh
Охирги пайтларда интернетга кирсанг, психолог-у мотиваторлардан одамни кўнгли айниб кетяпти. Қаерга қарасанг, кимдур ўзидан бир нима ясаб олиб, ақл чич#б ўтирибди. «Ёқмаса, ўтказиб юбор» дейишингиз мумкин, албатта ўтказибам юбораман. Аммо буларга нисбатан «иммунитети» шаклланмаган ёшлар алданиб қоляпти-да. Нафақат ёшлар, кап-катта одамлар ҳам.
Тўғри, любой давлатда малакали психологлар меҳнати қадрланади, улар бизни жамиятга ҳам керак. Талаб бор. Лекин ҳозирда улранинг ўрнини 2-3 ойлик ўқув курсларни битирган псевдо психологлар эгаллаб оляпти. Содда одамлар психологми, мотиваторми ёки бизнес теренерми, фарқи йўқ – ким бойиб кетиш сирини ўргатаман деса ўшанга бор-будини обориб беришга тайёр бўлиб қолган. Илгари одамлар бойиб кетиш учун фолбинларни олдига югуришарди.
Битта ақлвой бор, эртакшунос. Майли, фанатларига беҳурматлик бўлмаслиги учун шахсини очиқламайман. Очиқ маълумотлар базасидан текшириб кўрсангиз, худди обнал-контора каби ҳар йили фирма очиб-ёпган. Катта-катта вазирликлар уялмасдан шуни етаклаб юришади. Қайсидур маънода, бизнес бошламоқчи бўлган ёшлар учун бизнес-тренерлар керакдир. Аммо бундан «машка»лар фойдаланишига йўл қўймаслик лозим.
Давлат булар бўйича ҳозир жиддий шуғулланмаса, эртага кеч бўлади. Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг икки депутатини «мотиваторлар ва психологлар фаолиятини тартибга солишга қаратилган қонунчилик ҳужжатларини ишлаб чиқиш керак» деганига тўрт ой бўлди. Аммо бу бўйича бирор қонун лойиҳаси муҳокама тайёрлангани ҳақида ҳеч гап йўқ. Эсдан чиқариб юборишди ёки қонун лойиҳасини тайёрлаб йўқотиб қўйишди. Бизда бирорта масалага «портлаган»дан кейин эътибор қаратиш одат бўлиб қолган. Унгча ҳамма билган ўқини ейди.
@mufasa_mh
Яқинда Давлат раҳбари видеоселектор йиғилишида мутасаддиларга инвестор топиб, ўз ҳудудида камида биттадан чиқиндини ёқиш заводи қуриш лойиҳасини бошлаш топшириқ берган эди.
Кеча эковазир Абдухакимов
Ўзбекистонда биринчи чиқиндиларни ёқиш заводини қуриш бўйича Хитойнинг China CAMC Engineering компанияси раиси билан ҳамкорлик меморандуми имзолади.
@mufasa_mh
Қонунчилик палатаси Спикери Нуриддин Исмоиловнинг Туркия Республикаси Буюк Миллат Мажлиси раиси Нуман Куртулмуш бошчилигидаги делегация аъзолари билан учрашуви бўлиб ўтибди.
Учрашувда Ўзбекистон ва Туркия ўртасидаги парламентлараро алоқаларнинг кенгайиши, уни янги мазмун билан бойитиш, қонун ижодкорлиги соҳасида тажриба алмашиш масалалари муҳокама қилинган.
Шунингдек, Ўзбекистон ва Туркия ўртасидаги савдо-иқтисодий, инвестициявий ҳамкорлик, маданий-гуманитар, фан-таълим, туризм ва бошқа соҳаларда икки ва кўп томонлама ҳамкорлик масалалари кенгайиши ҳам ўрин олган.
@mufasa_mh
Қонунчилик палатаси депутатлари Мактабгача таълим агентлиги директори А.Шинга педагог кадрлар масаласида парламент сўрови юборибди.
Бу ҳақда депутат Шахноза Холмахаматова aksent.uz сайтига берган интервьюсида батафсил айтиб ўтган.
@mufasa_mh
Тайинланганига бир йил ҳам бўлмаган Оҳангарон туман ҳокими Эркин Муҳиддинов лавозимдан озод этилди. Ҳоким этиб тайинланганида оғзи қулоғида эди (расмда), ишини эплолмабди. Унинг ўрнига Дониёр Мадримов ҳоким этиб тайинланиши мумкин.
Дониёр Мадримов Тошкент вилояти ҳокими Зойир Мирзаевни маҳаллий саноатни ривожлантириш масалалари бўйича ёрдамчиси лавозимида ишлаб келаётган эди.
@mufasa_mh
«Дўстлик-Қўйлиқ» ерусти метроси остидаги савдо ва хизмат кўрсатиш шохобчаларини қуриш учун 63,3 млрд сўм ажратилган. Бу почти 5 млн доллар деган гап. Тошкент шаҳар ҳокимлиги шу ва яна бошқа ишлар учун «Ўзмиллийбанк»дан 100 млрд сўм кредит олган.
Ўзбекистондаги мактабларнинг 87 фозида канализация йўқ, 9 фоизида ичимлик суви умуман йўқ. Мактабларнинг деярли 16 фоизи капитал таъмирлашга муҳтож, 4,6 фоизи эса умуман яроқсиз ҳолатда. Энди тасавуур қилинг, 5 млн долларга нечта мактабни капитал таъмирлаш мумкин эди?
Бу дўконлар гуриллаб ишлаб кетиб, янги ишчи ўринлари яратилса ҳам майли эди. Икки ой аввал ким ошди савдоси орқали ижарага бериш бошланди, дейилган эди. Лекин ҳозиргача бу дўконлар ҳувиллаб ётибди… Ёлғон бўлмасин, 2-3 таси бир амаллаб ишлаяпти. Агар яқин орада қолган дўконларни ижарга олувчилар чиқмаса, шу кетишда бу жойлар ташландиқ жойга, мусурхонага айланиши ҳам ҳеч гап эмас. Энг яхши ечим: ушбу савдо дўконларини ижтимоий ҳимояга муҳтож, камбағал, ишсиз аҳолига бепул ижарага бериш керак. Халқни пули халққа қайтадими, дейман-да.
Энди қисқача қурувчини танлаб олиниши ҳақида:
Тошкент шаҳар ҳокимлиги «Ягона буюртмачи хизмати» инжиниринг компанияси тендер ва танлов ўтказмасдан Тошкент шаҳар ҳокимлиги тавсиялари асосида энг яхши таклифларни танлаб олиш орқали «SALAMON STANDART STROY» МЧЖни пудратчи сифатида танлаб олган. Давлат раҳбари ушбу объектларни кўздан кечиришидан бир кун аввал тезкорлик билан пудратчини танлаб олишган ва у билан шартнома тузишган.
Қурилиш-пудрат ташкилотлари рейтингида «SALAMON STANDART STROY» МЧЖнинг рейтинги — DDD, яъни 1-қуйи даража дея баҳоланган. Қандай қилиб, 5 млн долларлик лойиҳани қуйи даражадаги компанияга қўш-қўллаб топшириш мумкин? Юқори ёки ўрта даражадаги, майли, ҳеч бўлмаганда қониқарли даражадаги қурлиш компанияси ҳам топилмадими?
@mufasa_mh
Малайзия Бош вазири Анвар Иброҳим расмий ташриф билан Ўзбекистонга келди. Уни Тошкент халқаро аэропортида Бош вазир Абдулла Арипов кутиб олди.
@mufasa_mh
Сурхондарёда милицияни қувлаган айиқ отиб ўлдирилибди.
Инсоният ер юзидан бутунлай қирилиб кетиш хавфи остида турган ҳайвонларни сақлаб қолиш учун Қизил китоб ўйлаб топган. Ўзбекистонда ҳам шундай китоб бор ва ўша китобга бугун отиб ўлдирилган айиқ ҳам киритилган.
Ўзбекистонда ҳар йили камида битта айиқ ўлдирилиши одат тусига айланиб боряпти. Бу каби айиқдан мамлакатимизда нари борса 200-300 тача қолган, холос. Ҳар сафар айиқни ухлатиб қўядиган махсус ўқ топилмайди, жанговар ўқда отиб ўлдирилади. Айиқ ҳуқуқбузар ёки жиноятчимиди, дарров участкавой югуриб келиб отиб ташлайверса?
Хитойда мингдан ортиқ панда айиғи яшайди, уни отган одамга ўлим жазоси белгиланган. Давлат рамзига айлантирилган. Алоҳида махсус парк ташкил қилиниб, у ерда кўпайтирилади.
@mufasa_mh
Тошкент вилояти ҳокимлиги делегацияси Қозон шаҳрида бўлиб ўтаётган «Ҳалол экспорт» халқаро форумида қатнашмоқда.
У ерда делегация вакилларини Татаристон Республикаси Раиси Рустам Минниханов кутиб олди.
@mufasa_mh
«Jurabek laboratories»ни раҳбари «Док-1 Макс»дан жабрланганларга 75 млрд сўмдан ортиқ маблағни 3 йил ичида бўлиб-бўлиб тўлаб бераман дебди.
Фақат эвазига Фармацевтика тармоқларини ривожлантириш агентлиги собиқ раҳбари Сардор Кариевни қамоқдан озодликка қўйвориш керак экан. Чунки 18 йилга кесилган Сардор Кариев шу «Jurabek laboratories»ни раҳбари Мунира Кариевани ўғли.
Онани ўғлига қайғуришини тушунса бўлади, аммо ўғли қилган жинояти учун жазони тўлиқ ўташи зарур. «Док-1 Макс» жабрланувчиларига суд томонидан белгиланган 75 млрд 756 млн сўм миқдоридаги маънавий зарар эса бундай шарт қўйилмасдан ҳам тўланиши лозим бўлган бадал. Қамоқдаги ўғлини ҳам виждони олдидаги оғриқли юки бироз енгиллашади. Ҳар ҳолда бу кейсда 68 нафар бола ўлган ва 16 нафар боланинг ногирон бўлиб қолган.
@mufasa_mh
Ўзбекистон иккинчи ярим йилликда Дўстлик канали орқали Қозоғистонга суғориш учун 922 миллион куб метр сув берадиган бўлди.
Сув хўжалиги вазирлигимиз худдики сувларни қўшниларимизга тақсимлаб берадиган идорадек тассавур уйғотяпти, охирги пайтларда.
@mufasa_mh
Ижтимоий соҳада хитойликлар тажрибаси ўрганилди
Ҳар бир соҳада бошқа давлатларнинг тажрибасини ўрганиш фақат фойдага ишлайди. Айниқса Хитой каби ривожланган давлат бўлса янада яхши. Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги делегацияси ҳам Хитойга боргани ҳақида ёзган эдик.
Агентлик директори биринчи ўринбосари Шаҳноза Мирзиёеванинг маълум қилишича, делегация ушбу давлатда учта муассасани ўрганган. Улардан бири Шанхай Болалар тиббиёт маркази. Бу марказ педиатрия, болалар жарроҳлиги ва ногирон болаларни реабилитация қилиш бўйича эришган ютуқлари билан ажралиб туради, Улицяо мавзесидаги Вояга етмаган болаларни ҳимоя қилиш маркази эса қийин вазиятларга тушиб қолган болаларнинг ҳаётини яхшилаш учун курашади ва оилаларини қўллаб-қувватлаш устида иш олиб боради.
Шанхай реабилитация ускуналари кўргазма маркази ногиронлар ва кексалар учун уларни реабилитация қилиш ва соғлиғини сақлашга қаратилган кенг турдаги ёрдамчи ускуналарни тақдим этади.
Шаҳноза Мирзиёева бу каби марказлар тажрибасини ўрганиш орқали адолатли ва инклюзив жамият қуриш мумкинлигини таъкидлаган.
@mufasa_mh
Хитой ногиронлар федерацияси вакиллари билан ҳамкорлик
Федерация раиси билан мулоқотда Ўзбекистон томони имконияти чекланган кишиларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини қўллаб-қувватлашда собитлигини яна бир бор тасдиқлади. Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги директорининг биринчи ўринбосари Шаҳноза Мирзиёевага кўра, бу борада хитойликлар улардан ўрганиш мумкин бўлган катта тажрибага эга.
"Федерациянинг бу борадаги ишлари чинакамига барчани руҳлантиради. Реабилитация, бандлик ва инклюзив таълим олиш бўйича ташаббусларни ўзаро муҳокама қилдик. Албатта, чекланган вақт ичида ҳар икки томонда олиб борилаётган кенг кўламли ишларнинг фақат бир қисмига тўхтала олдик, холос", — деб ёзмоқда Шаҳноза Мирзиёева.
@mufasa_mh
🇺🇿Бир гуруҳ ёшлар ўз ташаббуслари билан бирлашиб, 9 май — Хотира ва қадрлаш куни муносабти билан «Шараф ленталари»ни тарқатишни бошлаб юборишибди.
Яхши ташаббус. Тўғри, бу билан ҳаммани бахти тўкис бўлиб кетмайди, аммо миллатни, халқни бирлаштирадиган шу каби лойиҳалар бўлиши ҳамда уни қўллаб-қувватланиши лозим. Қайсидир йили ёшлар шу лентани ЙПХ постларда туриб, ҳайдовчиларга тарқатишганди.
Бу лойиҳа Ёшлар ишлари агентлиги ва Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси томонидан қўллаб-қувватланмоқда экан.
@mufasa_mh
Ангрен шаҳар электр таъминоти корхонасини «зам»и Ш.Дж ўзини бошлиғи Б.Н.нинг оғзаки топшириғига асосан тадбиркорлик субъектига трансформатор ўрнатиш ва тегишли ҳужжатларни расмийлаштириб бериш эвазига тадбиркордан 40 млн сўм олганда қўлга тушибди.
Иккаласига ҳам ЖКнинг 210-моддаси 2-қисми (пора олиш) билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда иккавлон «подвал»да, кўзи тўрт бўлиб «дачка» кутиб ўтиришибди.
@mufasa_mh