mufasa_mh | Unsorted

Telegram-канал mufasa_mh - Mufasa

6204

Муаллиф «Сарой блогери» ҳисобланмайди

Subscribe to a channel

Mufasa

Ҳар ёзда қишни эсдан чиқарамиз. Ёз келади-ю, шу билан қиш фасли бошқа ҳеч қачон келмайдигандек тутамиз ўзимизни. Ўзбекистон —Ҳиндистон ёки ҳеч қачон қиш бўлмайдиган бирор тропик давлат эмас. Ҳамма фасли бор юрт. Қиш келиши билан азалий ташвишлар бошланади: свет ўчган, газ босими тушиб кетган, қаердадир эса умуман йўқ. Қарғаниб-қарғаниб, олтин гул қоғоз билан қопланган уйимизда дир-дир титраб ўтирамиз. Уйларимиз қиш ва ёзга мослаб қурилмаган. Термоизолация деган нарса бизга умуман бегона. Боз устига, свет ва газни ҳам нархи ошди. Ёзнинг жазирамасида кондиционери ёқиб жон сақлайдиган бойлар ҳам энди ўйланиб, ҳисоб-китоб қилиб кейин фойдаланишади.

Хўп, свет ва газни нархи кўтарилди, лимит қўйилди. Энди свет ва газни эконом қилган ҳолда уйни қандай қилиб қишда иссиқ, ёзда эса салқин ҳароратда ушлаб туриш мумкин?

Кўпгина давлатларда иморатларни изоляция қилишда табиий базальт тошидан тайёрланадиган қопламадан фойдаланишга ўтган. Инсоният бундай натижага эришгани анча вақт бўлган бўлса-да, бизда яқиндан базальт қопламалари ишлаб чиқарилиши йўлга қўйилибди. «Thermo Plus» корхонасида базальт тошидан ҳаммаёнбоп ва чидамли маҳсулотлари тайёрланмоқда экан. Вот, энди биноларни қуришда мана шу табиий базальт қопламаларидан фойдаланиш керак.

@mufasa_mh

Читать полностью…

Mufasa

Энг яхши маҳаллаларни аниқлаш бўйича танлов ўтказилади

Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси мустақиллигимизнинг 33 йиллиги муносабати билан 33 та лойиҳа танловини эълон қиляпти.

Танловда ишсизлик, миграция, ажрим ва жиноятчиликдан ҳоли бўлган, энг кўп олим, спортчи, талабаси бор бўлган маҳаллалар, маҳаллани мадҳ этган энг яхши шеър, қўшиқ, ОАВда эълон қилинган материал ва видеороликлар, томорқачилик, туризм, китобхонлик, IT соҳасини ривожлантирган энг намунали маҳаллалар аниқланади.

Танлов ғолиблари Ўзбекистон маҳаллалари уюшмасининг махсус мукофотлари билан тақдирланади.

Танловга 15 июнь кунидан старт берилади.

@mufasa_mh

Читать полностью…

Mufasa

Тижорат банкининг 600 млн сўмлик танловида Марказий банкнинг масъул ходими ғолиб чиқди

Шу йилнинг март ойида «Бизнесни ривожлантириш банки» АТБ тўлов тизимлари билан ишлаш бўйича юқори малакали ходимни ёллаш бўйича танлов эълон қилган.

Ушбу танловда Маҳмудов Улуғбек Давронович ғолиб деб топилган ва унга ҳар ой учун 50 млн сўм, йилига эса жами 600 млн иш ҳақи белгиланган.

Танлов натижалари энг кам нарх таклифи мезонлари бўйича баҳоланиши лозим бўлган. Шартноманинг максимал қиймати 600 млн сўм этиб белгиланган, бошқа иштирокчилар томонидан берилган нарх таклифларини билиш имкони йўқ. Чунки давлат харидлари электрон тизимига танловнинг баённомаси ва унга тегишли бошқа ҳужжатлар юкланмаган. Бу эса бошқа иштирокчилар қатнашмаган деган тахминни пайдо қилиши мумкин.

Танлов ғолиби ҳақида қисқача: Маҳмудов Улуғбек Давронович — Марказий банкнинг Тўлов тизимлари департаменти директори лавозимида ишлаган ҳамда «Қимматли қоғозлар марказий депозитарийси» АЖ Кузатув кенгаши аъзоси ҳисобланади. Ҳозирги кунда у Марказий банкнинг «Давлат белгиси» давлат унитар корхонасида масъул лавозимда ишлайди.

@mufasa_mh

Читать полностью…

Mufasa

Ўтган йили туризм салоҳиятини жадал ривожлантириш юзасидан ўтказилган видеоселекторда вилоят ҳокимлари ўзининг ҳудудини хорижда кенг тарғиб қилишга ўрганиши кераклиги кўрсатиб ўтилганди.

Бунинг учун вилоят ҳокимлари туроператорларни жалб этиб, PR маркази филиалларини ташкил қилиниши бўйича топшириқ берилган эди. Аммо орадан бир йилдан кўпорқ вақт ўтди, вилоят ҳокимлари ўзининг ҳудудини кенг тарғиб қилишни ўрганишмади. PR маркази филиалларини ҳам ташкил этганлари йўқ. Топшириқ — топшириқлигича қолиб, вилоят ҳокимларини у қулоғидан кириб, бу қулоғидан чиқиб кетганга ўхшайди. Кеча берилган топшириқлар ҳам эсдан чиқиб кетмайдими, ишқилиб?

@mufasa_mh

Читать полностью…

Mufasa

Давлат харидларининг махсус ахборот портали(Xarid.UZ)да давлат харидлари тўғрисидаги маълумотлар 20 кундан зиёд вақт мобайнтда янгиланмаяпти. Давлат харидларига оид маълумотлар охирги марта 10 май куни жойлаштирилган. Техник носозлик кузатилаётгани ҳақида бирор белги йўқ. Ҳолатга аниқлик киритиш мақсадида Иқтисодиёт ва молия вазирлигини ахборот хизмати билан боғландим. Аммо «ўрганиб чиқамиз» деган жавобдан бошқа бирорта маълумот олиш имкони бўлмади.

Давлат харидларининг махсус ахборот портали лойиҳаси Еврова тикланиш ва тараққиёт банки билан ҳамкорликда амалга оширилади ва мамлакатдаги барча давлат харидларини ягона порталда мужассамлаштириш мақсад қилинган эди.

Оддийроқ қилиб тушунтиридиган бўлсам, 10 майдан буён вазирлик ва идоралар томонидан тузилаётган шартномалар, давлат харидларини кузатиш имкони бўлмаяпти. Бюджет тақчиллиги кузатилаётган даврда амалдорлар ўзларини комфорти учун қанча пул сарфламоқда, буни билишнинг иложиси йўқ.

Тўғри, аксарият ўзбекистонликлар учун бу мавзу унчалик ҳам қизиқ бўлмаслиги мумкин. Фалончи хофизни отаси ким эканлиги каби приоритет эга эмас. Адлия мулозимини фикрига таянадиган бўлсак, Махсус ахборот порталида акс эттиши лозим бўлган давлат харидлари учун сарфланаётган маблағлар — халқнинг пули эмас).

@mufasa_mh

Читать полностью…

Mufasa

«Табиатни асранг» таронаси клипи премьерасини ўтказиб юборманг!

Ўтган йили Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ташаббуси билан «Табиатни асранг» қўшиғи яратилганди. Уни «X-factor»шоусининг ўтган мавсум иқтидорли иштирокчилари маҳорат билан ижро этишганди.

Ушбу таронага клип ҳам суратга олинибди. Унда атроф-муҳитни асраб-авайлаш энг долзарб вазифа эканлиги, акс ҳолда бу аянчли оқибатларга олиб келиши мумкинлиги акс этган.

Клип 5 июнь — Бутунжаҳон атроф-муҳитни муҳофаза қилиш кунида FTV телеканалида соат 19:00да ҳамда iTV'да соат 19:15 да премьера қилинади. Клипни, албатта, томоша қилинг.

Табиатни бирга асрайлик, зеро бу ўз тақдиримиз учун қайғуриш демакдир.

@mufasa_mh

Читать полностью…

Mufasa

Хушхабар, қоракўзлар!

29 май куни Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Нью-Йоркдаги штаб-квартирасида Инсон ҳуқуқлари қўмитасининг 2025-2028 йиллар учун 9 нафар аъзосини сайлаш бўйича сайловлар бўлиб ўтибди.

Сайловда Ўзбекистон билан бирга 16 та давлат вакиллари 9 та ўрин учун кураш олиб борган.

Яширин овоз бериш натижаларига кўра, Ўзбекистондан номзод, Инсон ҳуқуқлари бўйича Миллий марказ директори, академик Акмал Саидов Фуқаролик ва сиёсий ҳуқуқлар тўғрисидаги халқаро пактга аъзо мамлакатлардан энг кўп овоз олибди.

Ўзбекистон вакилининг ИҲҚга сайланиши Марказий Осиё давлатлари орасида биринчи марта БМТнинг ушбу асосий органига аъзо бўлиши экан.

Мен бу дақиқани йигирма саккиз йил, икки ойу 19 кун кутгандим. Севинчдан юрагим ҳапқириб кетяпти 😁 ўзбек халқини азалий орзуларидан бири ушалди. Кейинги марра – сиёсий импотент БМТни бош котиблиги!

@mufasa_mh

Читать полностью…

Mufasa

Кеча «Ашхобод» парки маъмурияти текинга 20 мингта ўйинчоқ ва музқаймоқ тарқатишмоқчи бўлишган. Аммо ният тўғри бўлгани билан оқибати ёмон бўлган. Тартибсизлик ва тирбандлик вужудга келган. Шу сабабли, «Ашхобод» паркини директори, уни зами ва реклама бўлими бошлиғи 15 суткага кесилибди.

@mufasa_mh

Читать полностью…

Mufasa

«Мўйноқ туман йўллардан фойдаланиш» Давлат муассасаси томонидан «юк ташиш хизматлари учун» танлов эълон қилинган.

Харид комиссияси томонидан 2024 йил 28 май куни эълон қилинган баённомага кўра: ушбу танловда ўзаро аффилланган шахсга тегишли икки тадбиркорлик субъекти — «SANJAR SAMS AVTOTRANS» ва «NAVKOM MOTORS AVTO TRANS» МЧЖлар ўз таклифлари билан иштирок этган.

Энг яхши таклифни аниқлаш орқали «SANJAR SAMS AVTOTRANS» МЧЖ ғолиб деб топилган ва 575 млн 64 минг сўмлик шартномани қўлга киритган. Иккинчи иштирокчи эса заҳира ғолибига айланган.

Иштирокчилар харид комиссиясига харидлар жараёнида коррупцияга йўл қўймаслик, очиқлик, шаффофлик ва инсофли рақобат принципларига таяниш бўйича «кафолат хати» тақдим этганлар.

Аммо танловнинг ғолиби ва заҳира ғолибини анйи бир шахс, яъни Тўхтаев Хофиз Ҳамитович ўзаро боғлаб туради. У бир вақтнинг ўзида иккала МЧЖнинг раҳбари ҳисобланади ва улранинг 100 фоиз улушларига эгалик қилади.

Шунингдек, ғолиб ва заҳира ғолиби бир манзилда — Бухоро вилояти Жондор тумани, Жондор шаҳарчаси, М.Торобий кўчасида жойлашган.

Манба: @revizor_uzb

Читать полностью…

Mufasa

Британия инсон ҳуқуқлари ташкилоти томонидан тузилган сўз эркинлиги рейтингида Ўзбекистон 161-ўрин ичида 132-ўринни эгаллади.

Ўтган йилга нисбатан бир поғонага кўтарилган, аммо «сўз эркинлиги инқирози кузатилган давлатлар қаторида» қолмоқда.

@mufasa_mh

Читать полностью…

Mufasa

Зойир Мирзаев Россияга ташрифи доираси 50 млн доллардан зиёд келишувлар қилиб келибди. Шахсан ўзимни бу келишувлардан ҳам кўра мусофирчиликда юрган ватандошларимиз билан самимий мулоқоти хурсанд қилди.

Охирги йилларда Давлат раҳбарини ташаббуси билан хорижда меҳнат қилаётган ватандошларимизга нисбатан муносабат ўзгарди. Давлат реал муаммони тан олиб, унга ечимлар излаяпти. Дунёдаги ҳеч бир давлатда аналоги бўлмаган Ташқи ишлар миграцияси деган ташкилот тузилди. Тўғри, бу ташкилот ҳали олдига қўйилган вазифаларни тўлиқ удаламоқда деб бўлмайди, тажриба етишмяпти. Аммо шунга қарамай, давлат одамлари қайси хорижий мамлакатга ташриф буюрса, авваламбор, меҳнат мигрантлари ва талабалар билан учрашиши анъанага айланяпти. Уларнинг муаммоларини 100 фоиз ҳал қилишмаса-да, асосийси дардини эшитишмоқда. Муаммоларни Давлат раҳбарига етказиб, давлатларо учрашувларда ушбу масалалар кўтариляпти. Қайтаман деганларига ёки қайтганларига ўзимизда иш топиб беришга ҳаракат қиляпти. Меҳнат миграциясидан қайтганларни ишга қабул қилган иш берувчиларга ҳар бир ишга олинган ходим учун тўланади деяпти.

@mufasa_mh

Читать полностью…

Mufasa

#FUTZAL_2024

Ўзбекистон биринчи бор FIFA тасарруфидаги Мундиални қабул қиляпти ва бу футзал бўйича Жаҳон чемпионати.

Бугун Самарқанддаги Жаҳон чемпионати қуръасини 200 га яқин давлатлар жонли эфирда томоша қилиши кутиляпти. Бошланиши 21:00.

@mufasa_mh

Читать полностью…

Mufasa

Ўзбекистон Олимпия ўйинларига қанча маблағ сарфламоқда?

Ҳозир битта хабарга кўзим тушиб қолди. Унда Ўзбекистон «Париж-2024» ёзги Олимпия ўйинларида иштирок этиши учун 60 млн АҚШ доллари сарфлангани айтилган. Хабарни репост уз тарқатяпти. Неужели шунча маблағ сарфлаши мумкин деб фактчекинг қилиб кўрдим.

Расмий ва хусусий манбаларга кўра, «2024 йилнинг биринчи чораги давомида Париж-2024 Олимпия ўйинларига тайёргарлик кўраётган 20 та спорт федерацияси ва уюшмалар тақдим этган талабномалар асосида маҳаллий ҳамда халқаро ўқув-машғулот йиғинлари учун 73 миллиард 355 миллион 700 минг сўм миқдоридаги маблағлар йўналтирилган ва молиялаштирилган».

Репост узнинг хабарида таянилган манбада ҳам 73 млрд сўм эканлиги кўрсатилган. Бугунги курс бўйича 73 млрд сўмни долларга чақсак 5,7 млн доллар бўлади. Репостчилар ҳисоб-китобни билмаганидан адашиб кетишганми ёки ваҳима кўтариш учун 60 млн долларни ўйлаб топишганми, буниси менга қоронғу.

@mufasa_mh

Читать полностью…

Mufasa

Абдулла Нигматович бугун пайғамбар ёши – 63 ёшга тўлди. Туғилган кун муборак бўлсин, жаноб Бош вазир!

@mufasa_mh

Читать полностью…

Mufasa

Ховос тумани зам ҳокими қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш ва экспорт қилиш билан шуғулланувчи МЧЖга тегишли ерларни ҳокимлик захирасига олмаслик, аксинча, суғориш ишларига шароит яратиб бериш ва фаолиятига ҳеч ким аралашмаслиги эвазига 20 минг АҚШ доллари талаб қилиб, 1 минг АҚШ доллари олган вақтида;

«Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ Тошкент вилоят филиалининг бўлим бошлиғи ва муҳандиси Қибрай туманидаги қандолатчилик маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи корхонани 3 фазали электр тармоғига улаш ва трансформатор ўрнатиб бериш эвазига 39 минг АҚШ доллари миқдорида пора талаб қилиб, муҳандис сўралган пул маблағидан 30 минг АҚШ долларини олган вақтида;

Қашқадарё вилояти Қарши тумани ИИБ жиноят қидирув бўлинмаси катта тезкор ходими ўзининг иш юритувида бўлган терговга қадар текширув материали юзасидан якка тартибдаги тадбиркорга нисбатан Жиноят процессуал кодексининг 83-моддаси 2-бандига асосан жиноят иши қўзғатишни рад этиш эвазига, 1500 АҚШ доллари миқдорида пора талаб қилади ва аввалроқ ушбу пул маблағи ҳисобидан 400 АҚШ доллари олади. Лекин, у талаб қилинган пулдан яна 400 АҚШ долларини олган вақтида;

Ўзаро жанжал оқибатида хорижий фуқарога тан жароҳати етказгани бўйича маҳаллий фуқарога нисбатан жиноят иши қўзғатмасдан, ҳолатни маъмурий ҳуқуқбузарлик сифатида малакалашни ваъда қилган Сергели тумани ИИО ФМБ 2-сонли ички ишлар бўлими профилактика инспектори 5 минг АҚШ долларини пора сифатида олган вақтида ушланди.

@mufasa_mh

Читать полностью…

Mufasa

Мазкур ҳолат юзасидан «Бизнесни ривожлантириш банки» АТБ Ахборот хизмати ўз муносабатини билдирибди.

Муносабатга кўра, постда келтирилган айрим маълумотлар нотўғри, асоссиз ва ҳақиқатга тўғри келмас экан. Хусусан, банкнинг ахборот хизмати танлов натижалари бўйича баённома ва унга тегишли ҳужжатлар порталга жойлаштирилган демоқда. Мана, танлов натижаси бўйича баённома йўқлигини ҳозир ҳам кўриш мумкин.

Агар фақат ўзлари кўриш мумкин бўлган жойга яшириб қўйишган бўлишса, унда қаердан топишни айтишсин. Шу ўринда, банк билан боғлиқ ушбу пост эълон қилинишидан аввал банкнинг матубот котиби билан боғланиб, ундан баённома нусҳасини сўраганимни айтиб ўтиб кетишим лозим. Афсуски, банк томонидан ушбу маълумот тақдим этилмади. Бир суткадан ошиқ вақт кутилди.

Бундан ташқари, банк ахборот хизмати томонидан танлов ўтказилган санада Маҳмудов Улуғбек Давронович «Қимматли қоғозлар марказий депозитарийси» АЖ Кузатув кенгаши аъзоси бўлмаган дейиляпти. Бироқ, ҳозирги вақтда ҳам ушбу АЖнинг расмий сайтида У.Маҳмудовни Кузатув Кенгаши таркибида эканлигини кўриш мумкин. Бу семичкачи ёки питакдаги киракашни гапи эмас, расмий сайтдан олинган маълумот. Шу билан биргаликда, постда У.Маҳмудов танлов ўтказилиши жараёнида Марказий банкнинг марказий аппаратида, яъни аввалги иш жойида фаолият олиб бораётгани иддао қилинмаган.

Шунингдек, банкнинг ахборот хизмати У.Маҳмудовни Марказий банкнинг «Давлат белгиси» давлат унитар корхонасида масъул лавозимда ишлашини асоссиз хабар деб ишонч билан айтмоқда. Бу «асоссиз хабар»ни муаллифга шахсан Марказий банкнинг Ахборот хизматини раҳбари Акмал Назаровни ўзи маълум қилгач каналда чоп этилган. Осмондан олинмаган, икки юз грамм ичгандан кейин илхом келиб ижод қилиб юборилмаган.

Юқоридагилардан хулоса қиладиган бўлсак, барча маълумотлар расмий манба ва шахслардан олинган бўлишига қарамай, банкнинг ахборот хизмати постда келтирилган маълумотларни нотўғри ва асоссиз дея баҳолаган.

@mufasa_mh канали ахборот хизмати раҳбарлари ва матбуот котиблари билан ҳамкорликка тайёрлигини билдириб, улардан жамоатчиликни чалғитувчи, нохолис ахборотлар тарқатмасликни сўрайди.

@mufasa_mh

Читать полностью…

Mufasa

«Ўзметкомбинат» АЖ республика ҳудудида комбинатнинг рангли металл ломи ва чиқиндиларини тайёрлаш ва экспорт қилиш ҳуқуқи бекор қилиниши (2025 йил 1 январдан бошлаб) юзасидан ўз позициясини билдириб, баёнот берибди.

Баёнотнинг «кайфияти»га қараганда, комбинат очиқ бозорга, эксклюзив ҳуқуқлари бекор қилинишига, ва энг асосийси, рақобатга тайёр.

Менимча, салкам бир асрдан буён қора металл бозорида етакчиликни, анчадан бери эса монопол оператор мавқеини сақлаб келаётган комбинат учун «янги тартиб»ни қарши олиш бироз қийин кечиши мумкин.

@mufasa_mh

Читать полностью…

Mufasa

#Ёшлар_ойлиги

Парламент билимдонларни беллашувга чорлайди

Ёшлар комиссияси ва Парламент ахборот маркази ташаббуси билан сиёсий жараёнларга бефарқ бўлмаган ёшлар учун “Парламент билимдони” танлови эълон қилинди.

Танлов уч босқичда ўтказилади. Биринчи ва иккинчи босқич тест шаклида @Parlament_bilimdoni_bot махсус боти орқали саволларга жавоб бериш ва учинчи босқич оғзаки савол-жавоб шаклида ташкил этилади.

Давлат бошқаруви ва парамент ҳаётига қизиқувчи барча ёшларимизни танловда иштирок этишга чақираман. Ғолибларни эсдалик совғалари кутмоқда!

P.S. Танлов низоми билан бу ерда танишишингиз мумкин.

Одилжон Тожиев

Читать полностью…

Mufasa

Кеча Давлат раҳбари Жаҳон савдо ташкилотига аъзолик йўлида муҳим фармонни имзолаган.

Фармонга кўра, қонунчилик билан тақдим этилган қуйидаги махсус (эксклюзив) ҳуқуқлар бекор қилинди:

а) 2025 йил 1 январдан бошлаб:

«Ўзметкомбинат» АЖнинг республика ҳудудида қора металл ломи ва чиқиндиларини тайёрлаш (харид қилиш) ҳуқуқи;

«Ўзиккиламчиранглиметалл» АЖнинг республика ҳудудида рангли металл ломи ва чиқиндиларини тайёрлаш ва экспорт қилиш ҳуқуқи;

«Ўзтрейд» АЖнинг консигнация шартларида озиқ-овқат уни ва буғдойни, шунингдек, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари, деҳқон ва фермер хўжаликлари маҳсулотларини банк кафолатлари ёки сиёсий ва тижорат хавфларидан экспорт шартномаларини суғурталаш полисларини тақдим этмасдан экспорт қилинадиган маҳсулотларни савдо уйлари манзилларига тушириш ҳуқуқи;

«Ўзкимёимпекс» МЧЖнинг «Ўзкимёсаноат» АЖ ташкилотлари кимёвий маҳсулотлари экспорти ҳамда уларнинг ишлаб чиқариш эҳтиёжлари учун ускуналар, эҳтиёт қисмлар, бутловчи буюмлар, хомашё
ва материаллар импортини амалга оширишдаги ягона агент ҳуқуқи;

б) 2026 йил 1 июлдан бошлаб:

«UzGasTrade» АЖнинг табиий газни ягона экспорт қилувчи ва импорт орқали ташқи манбалардан марказлашган тартибда харид қилиш бўйича ягона оператор сифатидаги ҳуқуқи;

«Ўзэнергосотиш» АЖнинг электр энергиясининг экспорти ва импортини марказлашган тартибда амалга ошириш ҳуқуқи.

@mufasa_mh

Читать полностью…

Mufasa

Тошкент шаҳри ҳокимининг туризм масалалари бўйича ўринбосари Ф.Давруков лавозимидан озод этилди.

Шунингдек, Бош вазирга туризм бўйича ҳар бир ҳоким ўринбосари ишига баҳо бериш топширилди.

@mufasa_mh

Читать полностью…

Mufasa

Ваниҳоят соққани орқа-кетига қарамай босаётган бештакам психологлар фаолияти қонун билан тартибга солинади.

Эсингизда бўлса яқинда 2-3 ойлик ўқув курсларни битирган псевдо психологлар эгаллаб олаётгани ҳақида ёзгандим. Қонунчилик палатасидаги икки нафар депутат эса бу мавзуни кўтариб, қонун билан тартибга солиш кераклиги ҳақида бонг уришган эди. Биз узоқ кутдик ваниҳоят бугун биз томондан ҳам қуёш чиқди.

Депутат Шахноза Холмахаматова узоқ ва қизғин тортишувлар, мунозаралар ва муҳокамалардан сўнг психологик ёрдам кўрсатишни тартибга солишга қаратилган “Аҳолига психологик ёрдам кўрсатиш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси ишлаб чиқилганини маълум қилди.

Ҳозирча биринчи қадам ташланди. Жараёнлар якунланиб, қонун кучга кирса ўз ишини устаси ва номига муносиб психологлар етишиб чиқади деган катта умид бор.

@mufasa_mh

Читать полностью…

Mufasa

1 июнь учун энг муносиб видео

Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги директорининг биринчи ўринбосари, болаларни ижтимоий ҳимоя қилиш, ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлаш масалалари бўйича масъул Шахноза Мирзиёева “Ота-оналар ва болалар ўртасидаги муносабатлар” мавзусидаги ижтимоий ролик ташаббуси билан чиқди. Ролик қайсидир ота-она учун кўзгу бўлиши ҳам мумкин.

Ота-она ва боланинг травматик муносабатлари жуда катта салбий оқибатларга олиб келади ва боланинг келажакдаги ҳаётига сезиларли таъсир кўрсатиши мумкин. Шу сабабли болалигидан уларга болалик берайлик, эътиборни тўғри йўналтирайлик.

@mufasa_mh

Читать полностью…

Mufasa

Қонунчилик палатасида болаларни зўравонликнинг барча шаклларидан ҳимоя қилишга қаратилган қонун қабул қилиниб, Сенатга юборилди.

1-июнь халқаро болаларни ҳимоя қилиш кунига парламент аъзоларидан муносиб совға бўлди, назаримда.

☝️Энди зўравонликдан жабрланган болаларга ҳам ҳимоя ордери берилади.

Шундай вақтлар бўлдики, қонунларимиздаги бўшлиқлар ҳамда ваколатли органлар бўлмагани туфайли жамият боласини калтаклаб турган ота-онага қарши лом-мим дея олмади.

"Бола меники, қандай тарбияласам, ўзим биламан" дейдиганларга “хой” дейишдан нарига ўтолмаган вақтлар бўлди.

Энди бу каби ҳолатларга нуқта қўйилади. Ўзбекистон тарихида илк марта жабрланган болани ҳатто оиладан ажратиб олишимизга изн берадиган базавий ҳуқуқий асос яратилди.

Энди зўравонликдан жабрланган бола ёки унинг қонуний вакили маънавий зиённи компенсация қилиш тўғрисидаги ариза билан судга мурожаат эта олади ва бу жараёнда давлат божи тўлашдан озод қилинади.

Хуллас, аввал ҳам айтганимиздек, боланинг бегонаси бўлмайди.

P.S. Шу гапни айтаман деб ўйламасдим: ушбу қабул қилинган қонунга амалда эҳтиёж сезилмайди ва болаларимиз зўравонликка ҳеч қачон учрамайди, деб умид қиламан.

Одилжон Тожиев

Читать полностью…

Mufasa

Oʻzbekistonlik.Students хужжатли фильмининг АҚШ мавсуми илк эпизодини кўриб, ўзбекистонлик ёшларнинг муваффақиятидан қувондим. Айниқса George Washington University талабаси Амира Асқарованинг эришган ютуқларидан ғурурландим. Аёл-қизларимизнинг кўп нарсаларга қодирлигига яққол мисол шу қиз.

АҚШ мавсумининг илк эпизодининг яна бир қаҳрамони California State University талабаси Жавоҳир Шермуҳамматов экан. Умуман, бу икки ўзбекистонлик ёшнинг фикрлари катта ҳаётга эндигина қадам қўяётган авлодга улкан мотивация беради.

Ёшлар ишлари агентлиги кўмагида суратга олинган лойиҳа ҳамкорлари – Ucell мобил оператори ва Chevrolet Uzbekistan бренди. Лойиҳа қаноти – “Uzbekistan Airways” миллий авиакомпанияси.

Айтганча, фильм аллақачон Uzbekistan's Club YouTube саҳифасига жойланган. Сиз ҳам албатта кўринг!

Читать полностью…

Mufasa

АҚШ Сенатининг Ташқи алоқалар қўмитаси аъзолари – қўмита Девони раҳбари ўринбосари Энди Олсон ва катта референти Ҳанна Тоберн билан учрашувда икки мамлакат ҳамкорлиги ривожига парламентлар қандай ҳисса қўшишлари ҳақида фикр алмашдик.

Ўзбекистон-АҚШ муносабатларини IT-технологиялари, меҳнат миграцияси, тоғ-кон геология каби соҳаларда янги қўшма лойиҳалар билан бойитиш мумкинлиги қайд этилди.

Икки мамлакат савдо алоқаларига АҚШнинг “Савдо тўғрисида”ги қонунига 1974 йили киритилган “Жексон-Веник” тузатиши салбий таъсир кўрсатаётганини, уни бекор қилиш зарурлигини муҳокама қилдик.

Одилжон Тожиев

Читать полностью…

Mufasa

Навоий вилояти Конимех тумани ҳудудида 5000 метрлик синтетик тўр ёрдамида табиий сув ҳавзасида 218 бош балиқ ноқонуний овланганлиги аниқланган. Натижада табиатга 1 миллиард 240 миллион 300 минг сўм зарар етказилган.

@mufasa_mh

Читать полностью…

Mufasa

Бугун ўзбек медиа ўрмонини шери, таниқли сиёсатчи, журналист-талабаларни «крёстный отец»и Шерзодхон Қудратхўжа 50 ёшга тўлди.

Шерзодхон ака ташқи провокацияларга қарши туриб, душманларни энасини учқўрғонидан кўрсатамиз дея оладиган саноқли сиёсатчилардан бир ҳисобланади.

@mufasa_mh

Читать полностью…

Mufasa

Қорақалпоғистон Республикаси Амударё тумани Ободонлаштириш бошқармаси томонидан «Махсус техникаларни ижарага олиш» юзасидан танловлар эълон қилиниб, бу бўйича 4 та лот жойлаштирилган (рақамлари: 24110012360379, 24110012360896, 24110012360904, 24110012360898).

2024 йил 23 май куни эълон қилинган ғолибни аниқлаш баённомаларига кўра: ушбу танлов (тендер)ларнинг барчасида аффилланган шахсларга тегишли икки иштирокчи таклифлар билдириб, энг яхши таклифларни танлаш орқали «OKO AZIYA FORSAJ» МЧЖ ғолиб деб топилган ва жами 930 млн сўмлик шартномаларни қўлга киритган.

Иккинчи иштирокчи — «ROAD TRANS INVESTMENT» МЧЖ эса барчасида заҳира ғолибига айланган.

Бир қарашда «OKO AZIYA FORSAJ» МЧЖнинг раҳбари (Хўжаназаров Отабек Хўжамуродович) ва «ROAD TRANS INVESTMENT» МЧЖнинг таъсисчиларидан бири (Хўжаназаров Отажон Хўжамуротович) ўртасида фамилия ва отасининг исми ўзаро ўхшашлигидан ташқари икки иштирокчининг боғлиқлиги сезилмайдигандек. Бу ҳолат шунчаки тасодиф бўлиши мумкин деб ўйлайсиз.

Аммо қўшимча ҳужжатларни ўрганиш жараёнида мазкур 4 та лот бўйича ўзаро аффилланган шахслар иштирок этиб, ғолибликни қўлга киритгани юзага чиқмоқда.

Хусусан, «OKO AZIYA FORSAJ» МЧЖнинг раҳбари Хўжаназаров Отабек Хўжамуродович бир вақтнинг ўзида «ROAD TRANS INVESTMENT» МЧЖда участка мастери лавозимида ишлайди.

Шунингдек, «OKO AZIYA FORSAJ» МЧЖнинг сифат текширувчиси М.Эшчонов бир вақтнинг ўзида «ROAD TRANS INVESTMENT» МЧЖда ҳуқуқшунос лавозимида фаолият юритади. Ҳар иккала МЧЖнинг кадрлар бўйича инспектори айни бир шахс. Ғолиб компаниянинг ходимларини мағлуб компанияда ҳам фаолият юритиш ҳолати шу билан якун топмайди, яна кўплаб мисоллар мавжуд.

Бундан ташқари, «ROAD TRANS INVESTMENT» МЧЖнинг таъсисчиларидан бири Хўжаназаров Отажон Хўжамуротович айни вақтда «ELLIKQAL'A MEGA BITON» МЧЖнинг раҳбари ва 50 фоиз улушига эгалик қилади. Яна бир боғлиқлик шундаки, «OKO AZIYA FORSAJ» МЧЖ — «ELLIKQAL'A MEGA BITON» МЧЖнинг расмий диллери ҳисобланади.

@revizor_uzb

Читать полностью…

Mufasa

22 май куни Остона шаҳрида Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар вазирлик ва идоралари раҳбарларининг атроф-муҳит масалалари бўйича бешинчи йиғилиши бўлиб ўтди.

Унда эковазир Абдухакимов ҳам иштирок этиб, ШҲТнинг «Яшил белбоғ» дастурини амалга ошириш бўйича икки йиллик Қўшма ҳаракатлар режаси тасдиқланибди.

@mufasa_mh

Читать полностью…

Mufasa

Чекистларни собиқ конторасидаги дарахтлар кесиб ташланмаган, балки белгиланган тартибда бошқа ҳудудга кўчириб ўтқазилаётган экан.

«Muna Mag» корхонаси раҳбари ҳаммаси меннинг назоратим остида деяпти. Ҳозирча 14 та эман дарахти кўчириб ўтқазилибди. Қолган 12 та дарахтни ҳам кўчириш жараёни кетмоқда экан.

@mufasa_mh

Читать полностью…
Subscribe to a channel