mufasa_mh | Unsorted

Telegram-канал mufasa_mh - Mufasa

6204

Муаллиф «Сарой блогери» ҳисобланмайди

Subscribe to a channel

Mufasa

👨‍👩‍👧‍👦 Farzandlaringiz uchun qulay sharoit yarating!

Uyingizda yozda salqin havo bo‘lishini istasangiz, bazalt izolyatsion plitalaridan foydalaning.

🏠 Chunki bazalt toshidan ishlab chiqariladigan ushbu plitalar tashqi issiq havoning ichkariga kirishidan himoya qiladi.

🏬 Bu o‘z navbatida, sovitish tizimlariga ketayotgan xarajatlarni keskin qisqartiradi.

📞 +998 55 516 01 01
📞 +998 90 150 00 00

🔻 𝗧𝗵𝗲𝗿𝗺𝗼 𝗣𝗹𝘂𝘀 — Harorat muallifi!

1️⃣ Telegram 2️⃣ Instagram 3️⃣ Facebook
4️⃣ X(twitter) 📺 Thermo_Plus">You tube 🌎 Veb-sayt

Читать полностью…

Mufasa

#кун_тарихи

ЎЗБЕКИСТОННИНГ ЙИРИК МЕТАЛЛУРГИЯ ГИГАНТИ: БЕКОБОД КОМБИНАТИ

🏗 1942 йил 17 июнь куни Бекобод шаҳри металлургия заводи қуриш тўғрисида қарор қабул қилинган. Заводга 30 мингдан ошиқ киши жалб қилиниб, умумхалқ ҳашари йўли билан қурилган ва бугунги кунда Ўзбекистоннинг йирик металлургия корхоналаридан бири ҳисобланади.


🔹 Ишлаб чиқариш қуввати:

Бекобод металлургия комбинати турли хил металл маҳсулотларини, жумладан, арматура пўлати, швеллерлар, пўлат шарлар, пўлат эмалланган қурилиш материаллари ва саноатда қўлланиладиган маҳсулотларни ишлаб чиқаради.

🛠 Технологик жараёнлар:

Заводда илғор технологик жараёнлар жорий этилган бўлиб, янги замонавий ускуналар ва инновацион технологиялардан фойдаланилади.

📊 Экспорт ва импорт:

Заводнинг маҳсулотлари нафақат ички бозорда, балки халқаро бозорда ҳам талабга эга. Ҳозирда корхона йиллик айланма суммаси 8 трлн 454 млрд сўмни ташкил қилади, соф фойдаси эса 1 трлн 153 млрд сўмга тенг.

🍀 Экологик масъулият:

Завод ўз фаолиятида экологик хавфсизликни таъминлашга алоҳида эътибор қаратади. Ифлосланишни камайтириш ва экологик стандартларга риоя қилиш бўйича чора-тадбирлар кўрилади.

@mufasa_mh

Читать полностью…

Mufasa

“Инсон учун” платформаси орқали 50 нафар боланинг операцияси учун хайрия маблағлари йиғилди

Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги 2 ой аввал беморлар учун хайрия ишларини амалга оширишга мўлжалланган “Инсон учун” платформасини ишга туширган эди.

Ушбу платформа ёрдамида ҳозиргача 1,3 миллиард сўм пул йиғилиб, унинг ёрдамида 50 нафар туғма патологик муаммоси бор бўлган болалар операция қилинибди.

Агентлик амалга ошираётган ҳар бир лойиҳаси ҳақида бу каби очиқ ва шаффоф маълумотларни тақдим этиб бораётгани таҳсинга сазовор. “Инсон учун” платформасида ҳам беморлар учун ўтказилган хайр-эҳсон пуллари қандай сарфланаётгани, уларнинг кейинги ҳаёти ҳақида хабардор бўлиб туриш мумкин.

@mufasa_mh

Читать полностью…

Mufasa

Бўка тумани замҳокими пора билан қўлга тушди. У қурилиши ҳали тўлиқ битмаган кўп қаватли уйнинг қабул қилиш далолатномасини тезлаштиришда ёрдам бериш эвазига тадбиркордан 2,5 минг АҚШ доллари олаётган вақтда қўлга олинган.

Тадбир пайтида сразу шеригини сотиб, пулни бир қисмини туман қурилиш бўлими масъулига бериши кераклигини айтган. Тадбир давом эттирилиб, қурилиш бўйича масъул 1,2 минг АҚШ доллари олаётган пайтда Бўка туман ҳокимлиги биноси ёнида қўлга олинган. Икковлон қамоқда.

@mufasa_mh

Читать полностью…

Mufasa

🏠 Bazalt izolyatsion plitalari oʻziga nam tortmaydi, shuningdek...

💬 Muhimi mogʻor ham, bakteriya ham hosil qilmaydi. Mogʻor, aslida, issiqlik va sovuqlik toʻqnashgan joyda, yaʼni namlik yuzaga kelishi natijasida paydo boʻladi.

🏬 Koʻp qavatli uylar devorlarini izolyatsiya qilish natijasida esa avvalo, devorni oʻzi isiydi va natijada ichkari tomonda mogʻor yuzaga kelmaydi.

📞 +998 55 516 01 01
📞 +998 90 150 00 00

🔻 𝗧𝗵𝗲𝗿𝗺𝗼 𝗣𝗹𝘂𝘀 — Harorat muallifi!

1️⃣ Telegram 2️⃣ Instagram 3️⃣ Facebook
4️⃣ X(twitter) 📺 Thermo_Plus">You tube 🌎 Veb-sayt

Реклама

Читать полностью…

Mufasa

Ва ниҳоят депутатлардан тайинли таклифлар чиқиши бошлашибди: энди номақбул баёнот берадиган
чет элликларнинг Ўзбекистонга кириши тақиқланади


Ўзбекистоннинг давлат суверенитетига, ҳудудий яхлитлигига ва хавфсизлигига зид бўлган, давлатлараро, ижтимоий, миллий, ирқий ҳамда диний адоватни келтириб чиқарувчи ҳамда Ўзбекистон халқининг шаънини, қадр-қимматини ёки тарихини таҳқирловчи оммавий чиқишлар қилган ёхуд ҳаракатлар содир этган чет эл фуқаролари (ёки фуқаролиги бўлмаган шахслар) мамлакатда бўлиши номақбул деб топилади.

Бир гуруҳ депутатлар томонидан ишлаб чиқилган қонун лойиҳасига кўра, бундай шахсларга беш йил давомида Ўзбекистонга кириш, банкларда ҳисобварақ очиш, кўчмас мулк сотиб олиш, давлат мулкини хусусийлаштиришда иштирок этиш, молиявий ва шартномавий муносабатларга киришиш тақиқланади.

Ўзбекистон ҳудудида қонуний асосларда яшаш ва бўлиш ҳуқуқи бекор қилиниб, мазкур шахс депортация қилинади.

Лекин буям кам. Махсус хизматларга бундай шахсларни ими-жимида ликвидация қивориш бўйича амалиётлар ўтказишига ваколат бериш керак.

@mufasa_mh

Читать полностью…

Mufasa

Орол денгизининг қуриган тубига янги турдаги ўсимликлар экилмоқда

Орол денгизининг қуриган туби ҳудудида қарийб 600 минг гектарлик майдонда шўр ва нам тупроқларда ўрмонзорлар барпо этиш мақсадида биринчи марта ноёб ўсимлик «Arundo Donax» тажриба майдонида синовдан ўтказилмоқда.

@mufasa_mh

Читать полностью…

Mufasa

Бугун Қашқадарё вилояти Шаҳрисабз туманидаги «Ҳисорак» сув омбори тўғонининг чап тарафидан қўшимча туннель очиш мақсадида олиб борилаётган муҳандислик техник тадбирлари вақтида сув сизиб чиқиши ҳолати кузатилибди. Сув сизиб чиқиши – таниш ҳолат-а?

Сангинов уже ўша ерда экан. Вилоят Ҳокими, ФВБ, ИИБ бошлиқлари билан штаб тузиб, аварияни бартараф этишмоқчи экан.

Сув омборига шикаст етмаганмиш.

Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олган ва ҳалок бўлганлар йўқ экан.

Фалокат сабаблари ўрганиш ва бартараф этиш учун Ҳукумат комиссиясини тузиб, унга срочна Раматовни раис қилиш керак. Тажрибаси бор.

@mufasa_mh

Читать полностью…

Mufasa

♥️ Bazalt mineral plitalari qanday ishlab chiqarilishi sizga qiziqmi, unda videoni oxirigacha tomosha qiling!

☀️Yozning issiq kunlarida tashqi issiq havo uyingizni isitib yuborishi natijasida sovutish tizimlari tinimsiz ishlaydi. Bu esa elektr tarmog‘i uchun harajatlarni oshiradi. Bazalt mineral plitasi bilan qoplangan uylarda esa tashqi issiqlik ichkariga kirib ketmaydi va ichki harorat tashqariga chiqib ketmaydi.


⚡️Bazalt mineral plitasidan foydalanish nafaqat qulaylik yaratadi balki iqtisodiy tejamkorlikka sabab bo'ladi.

📞 +998 55 516 01 01
📞 +998 90 150 00 00

🔻 𝗧𝗵𝗲𝗿𝗺𝗼 𝗣𝗹𝘂𝘀 — Harorat muallifi!

1️⃣ Telegram 2️⃣ Instagram 3️⃣ Facebook
4️⃣ X(twitter) 📺 Thermo_Plus">You tube 🌎 Veb-sayt

Реклама

Читать полностью…

Mufasa

🌱 «Менинг боғим» лойиҳалари бўйича оммавий овоз бериш жараёнлари бошланди

Фуқаролар 2024 йилнинг 10 – 20 июнь кунлари «Очиқ буджет» ахборот порталида «Менинг боғим» лойиҳалари бўйича ўз таклифларини киритишлари мумкин.

@mufasa_mh

Читать полностью…

Mufasa

Ўзбекистонда экотизимларни тиклаш ва сақлаш бўйича халқаро ташкилотлар билан ҳамкорлик алоқалари янада мустаҳкамланмоқда

«Ландшафтларни тиклаш ва ҳимоялашни комплекс бошқариш» лойиҳаси Ўзбекистон табиий экотизимларини тиклаш ва барқарор бошқариш, ерлар деградацияси, идоралараро мувофиқлаштириш, биологик хилма-хиллик ва экотизимларни тиклаш ва сақлаш бўйича саъй-ҳаракатларни молиялаштириш билан боғлиқ муаммоларга қарши курашда ёрдам бериши билан аҳамиятлидир.

@mufasa_mh

Читать полностью…

Mufasa

Депутат билан бир кун лойиҳаси. Бу сафар Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Виктор Пак.

@mufasa_mh

Читать полностью…

Mufasa

Шавкат Мирзиёевни «Туркия Республикаси нишони» билан тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. Қардош мамлакатнинг олий давлат мукофотини Ўзбекистон етакчисига Туркия Президенти Режеп Таййип Эрдоған тантанали равишда топширди.

Мазкур олий мукофот Туркия билан дўстона муносабатларни ривожлантиришга катта ҳисса қўшган давлат арбобларига берилади.

@mufasa_mh

Читать полностью…

Mufasa

Давлат эгасиз эмас, «кўчалари»га ҳам фақат унинг ўзи эгалик қилади

Собиқ иттифоқ парчаланиши арафасида унинг ҳудудларида жиноятчилик, хусусан, давлат мулкини ўғирлаш, талон-тарож қилиш, шантаж орқали доля олиш каби иллатлар авж олди. Бундай ўғрилар оддий ва содда одамлар кўз ўнгида худди «Робин Гуд»дек гавдаланди. Тўй ва маъракаларни тўридан жой олишди. Улар «Робин Гуд»дек ўғирланган ўлжаларни халқ билан бўлишмаса-да, айрим одамлар уларга сиғинишни бошлашди.

Ўзбекистон мустақилликка эришгач давлат мулкларига давлатнинг ўзи эгалик қилишни бошлади. Советдан қолган ўғрилар эса халқнинг мулкини ўмаришга ўтишди. Шундай пайтлар бўлиди-ки, машинасини ўғирлаб, ярим пулига қайтариб берганларни - фалончи ўғри ака машинамни топиб берди дея суюнишди, ундан авторитет ясашди.

Кейин давлат тартибни ўрнатишни бошлаб, кўчани турли ўғрибошлардан тозалади. Аммо айрим юртдошларимизни онгида «қанча кўп ўғирласа, шунча кўп ҳурмат қилиш» синдроми ўрнашиб қолганми, ўғриларга нисбатан симпатияси борми, билмадим. Қамоқдан чиққан ўғрилардан яна авлиё ясаш, дардларини уларга достон қилиш, муаммолари ҳал бўлишида улардан умид қилиш бошланди. Яна одамлар алданди, товламачилик ва фирибгарлик қурбонига айланишди. Давлат яна тартиб ўрнатди, бу сафар анча катта масштабда ўғри ва тўдабошларни батамом йўқ қилишга киришди. Қирқ кунда қирқдан кўп қароқчиларни панжара ортига ташлади. Уларнинг судини ҳам очиқчасига ўтказяпти. Аммо бу суднинг очиқ ўтказилишидан асосий мақсадни тушунмаган айрим ОАВ вакиллари яна улардан қаҳрамон ясашга уриняпти. Менимча, суд очиқ бўлаётгани, ёшларга, улардан ўзларига кумир ясаб олганларга «мана буларга эргашсанг, оқибати шундай якун топади. Криминалитет, бу — авторитет эмас. Давлат бор, қонун бор! Эртами-кечми барибир, давлат сендан сўраб олади» деган ишора бериш, холос.

Кеча судланувчилардан бири «менга кўчани давлат ташкилоти ишониб топширган» деяпти. Узоқ йил ўтириб қамоқдан чиқанида пробация хизмати ёки бошқа тузилма ходимлари «энди ёш бола эмассиз, эски қилиқларни ташлаб, ёшларга, сизни ўзларига кумир деб биладиганларга насиҳат қилинг, уларни ёмон йўлдан қайтаринг. Сизни гапингизни оладиганлари ҳам бор. Шунда сизни ҳам давлатга, ватанга хизматингиз тегади» дейишган бўлишлари мумкин. Аммо бу унга кўчани топишириб қўйилганини, разбор ва самосуд қилишга, жиноий тўда тузишга добро берилганини англатмаган. «Кўча»дагиларга қандайдир эксклюзив ҳуқуқлар берилган деб ўйлашни ўзи нотўғри. Давлат ҳеч қачон ўз позициясини қандайдир гуруҳларга топшириб қўймайди ва ўз функцияларини бажариш бўйича ҳеч бир тўдага топшириқ бермайди.

@mufasa_mh

Читать полностью…

Mufasa

Фирдавс Абдухаликов Кинематография агентлиги директори вазифасидан бўшаб, Ислом цивилизацияси
маркази директори этиб тайинланди.

Марказни собиқ директори Шаазим
Миноваров эса ҳозирча ишсиз қолди.

@mufasa_mh

Читать полностью…

Mufasa

МИБдан қарздор вазирлик қимматбаҳо машиналар харид қилмоқда

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги «Маъмурий-хўжалик хизмати» ДМ бир миллиард сўмдан зиёд маблағларга икки дона электромобил (гибрид)лар харид қиляпти.

Мазкур давлат харидларида автомобилларни модели кўрсатилмаган, аммо спецификация ва нархига асосланиб «BYD HAN» ва «BYD SONG Plus DM-i» харид қилинаётганини тахмин қилиш мумкин.

Ҳозирги вақтда Яшнобод тумани МИБ иш юрутивидаги ижро ҳужжатларига асосан Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги «Маъмурий-хўжалик хизмати» ДМнинг 1,6 млрд сўмдан зиёд қарздорлиги мавжуд.

Манба: @revizor_uzb

Читать полностью…

Mufasa

Ўтган ҳафтада Давлат раҳбари тармоқ раҳбарлари ва ҳокимларга электрни тежаш бўйича топшириқ берганида «ишқилиб, булар тежашни –ўчириш деб тушунган бўлмасинлар-да» деган хавотир пайдо бўлган эди.

Давлат раҳбари «Тежаш – йўқотишларни камайтириш, тежамкор технологияларни жорий қилиш ҳисобига бўлиши шарт» деганида бу гаплар айрим амалдорларни у қулоғидан кириб, бу қулоғидан чиқиб кетиши, бу топшириқни тескарсини қилишлари аниқ эди.

Кеча ҳам ўчиришди, бугун ҳам… Авваллари энг «ёмон замон»ларда ҳам байрам кунлари аҳолини кайфиятига салбий таъсир кўрсатмаслик учун бир амаллаб свет ва газни ўчиришмасди. Ҳозирда бундай қадриятлар ҳам йўқ бўлиб кетган, шекилли. Аҳолини кайфиятини кўтарамиз деб миллиард-миллиард пулларни сарфлаб, концертлар уюштиришади. Аммо аҳолини кайфияти тушмаслиги учун оддий свет ва газни ўзи етарли эканлигини айрим вазир-у ҳокимларни пластмасса каллалари қабул қилмайди.

Энг ёмони, свет ўчган пайтда ички хотиржамликни сақлаб, «авария бўлдимикан, қачон келаркан» деб сўраш учун диспетчерга телефон қиласан, бироқ учта рақамдан бири доимо занят, иккинчисини кимдир трубкани кўтариб қўйиб қўяверади, учинчисига эса ҳеч қачон тушиб бўлмайди, жавоб йўқ.

Кейин ўйлайсан, нима хато қилдим? Вроде ҳаммасини тўғри қиляпман-ку! Олдиндан тўлов қилсам, ноқонуний уланиб олмаган бўлсам, тежаш керак экан деб апрел-май ойларида 158 кВт/сдан, июнь ойининг 16 кунида 86 кВт/ с истеъмол қилган бўлсак, яна нима қилиш керак? Балки, кечаги қурбонликка сўйилган қўйнинг бўйин ва қўлидан олиб, туман электросет бошлиғини йўқлаб келсамикан? «Ака, бизни светга қараб туринг» деб. Ёки бира тўла Алайскийдан бозорлик қилиб, катта саватни кўтариб Мустафоевни олдига борайми? «Светни ёқворинг, шеф» деб. Одатда, катта истеъмолчилар шундай қилади дейишади-ку, мени улардан нима камим бор?

@mufasa_mh

Читать полностью…

Mufasa

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарорига асосан Баҳодиров Азизбек Абдулазизович Тошкент шаҳридаги Беларус-Ўзбекистон қўшма тармоқлараро амалий техник квалификациялар институтининг ижрочи директори лавозимига тайинланди.

А.Баҳодиров тайинловга қадар Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг Инновацион ривожланиш агентлиги ҳузуридаги Илмий-техник ахборот маркази директори лавозимида фаолият юритиб келаётган эди.

Facebook | Instagram

Читать полностью…

Mufasa

Бундан 5 йил аввал «Жамоат транспортлари ойналарини қорайтириш ҳақида» жамоавий мурожаат пайдо бўлганди. Ушбу мурожаат 14 мингдан зиёд овоз тўплаган бўлса-да, аммо бунга на ҳукумат, на парламент эътибор қаратган. Мурожаат ҳозирги кунга қадар кўриб чиқиш жараёнида турибди.

Орадан бир йил ўтиб, автобусларнинг ойналарини «тонировка» қилишга рухсат берилди, бироқ текинга эмас — ҳар йили БҲМнинг 40 баравари миқдорида тўлов белгиланганди.

Шу билан қора халқ - қорайишга мажбур бўлиб юраверди, токи бу масалага Давлат раҳбарини шахсан ўзи эътибор қаратмагунча. Ўтган йилнинг май ойида Чилонзор туманига қилинган ташрифда автобусларни «тонировка»лаш бўйича топшириқ берилди. Орадан икки ойча вақт ўтиб, ёзнинг қоқ чилласида автобусларнинг ён ойналарини қорайтиришга рухсат берилгани маълум қилинди.

Автобусларни тонировкалаш жараёни учун 144,4 минг квадрат метр плёнкалар «Тошшаҳартрансхизмат»га тақдим қилиниши айтилган. Пойтахтдан бошқа ҳудуддаги одамлар қуёшни севишади, ультра бинафша нурлардан тобланиш учун атайлабдан автобусларда юришади деб ўйлашса керак. Майли, фақат пойтахтдаги автобуслар учун плёнка берилибди, лекин нега барча автобуслар ҳозирги кунга қадар «тонировка»ланмаган? Плёнка етмай қолдими ёки бир қисмини Сергилига обориб сотворишдими, билмадим-у, аммо ҳанузгача пойтахтдаги айрим автобусларнинг ойналари қорайтирилмаган. Бу нима, Давлат раҳбарининг топшириғини саботаж қилишми? Транспорт вазирини ўзи ҳозирги жазирамада ҳеч бўлмаганда 15 минут кондиционерсиз ва тонировкасиз машинада юроладими?

Қизиқ-а, амалдорларга тегишли хизмат машиналарини тонировкалаш бўйича на рухсатнома олинади, на тўлов қилинади. Ҳаттоки, олд лобовойини тонировка қилиш учун ҳам бюджетдан пул топилади. Тўғрида, автобусда ўтирган бирорта қашшоқни назари тушиб қолмаслиги керак.

@mufasa_mh

Читать полностью…

Mufasa

Кореяни президенти Юн Сок Ёль хотини билан Ўзбекистонга келди. Уларни аэропортда Абдулла ака кутиб олди. Икки кун шу ерда бўлиб, арафа куни кетишади.

@mufasa_mh

Читать полностью…

Mufasa

Жиззахда прокурор пора билан қўлга тушди

Жиззах вилояти прокуратурасининг бўлим прокурори Жиззах шаҳрида яшовчи фуқарони муқаддам ЖКнинг 167-моддаси билан судланганлик ҳолатини ўзининг ваколатли ҳамкасби орқали олиб ташлашни ваъда қилиб, эвазига 1000 АҚШ доллари ва 1 дона «Samsung Galaxy S24 Ultra» русумли телефон аппаратини олган вақтида ДХХ томонидан ушланди.

Прокурор қамоқда.

@mufasa_mh

Читать полностью…

Mufasa

"Ваҳимага асос йўқ!"

«Ҳисорак» сув омбори билан боғлиқ воқеа юзасидан Шаҳрисабз тумани ҳокими Самад Ҳасанов ва Қашқадарё вилояти ФВБ раҳбари Фарход Мирзаев сув омбори ёнидан видеомурожаат қилиб, ҳолат юзасидан тушунтириш беряпти.

Улар аҳолидан ваҳимага берилмасликни сўраб, бунга ҳеч қандай асос йўқлигини маълум қилишди.

@mufasa_mh

Читать полностью…

Mufasa

Электромобил эгаларига хушхабар:

Эндиликда электромобилни хонадонда қувватлашни рағбатлантирадиган тунги тариф жорий қилинади. Қувватлаш ускунасига ҳисоблагич ўрнатган аҳолига тунги вақтда қувватлаганлик учун арзон тариф қўлланади.

Шунингдек, кўчалар, кўп қаватли уйлар атрофида 22 киловаттгача, хонадонда 7 киловаттгача зарядлаш станцияси ўрнатиш мумкин бўлади. Давлат ташкилотлари, савдо маркази, меҳмонхона ва дам олиш масканлари автотураргоҳида қувватлаш станцияси ўрнатилади.

@mufasa_mh

Читать полностью…

Mufasa

Транспорт вазирлиги ҳузуридаги «Транспорт илмий-тадқиқот маркази» томнидан 429,8 млн сўмга бир дона электромобил харид қилиняптт. Менимча, илмий тадқиқот учун зарурат туғилгандир 😁.

Вазирликка қарашли яна бир корхона — «Умумий фойдаланишдаги автомобиль йўлларини қуриш ва реконструкция қилиш дирекцияси» ДУК эса 594,4 млн сўмга икки дона «BYD Chazor» электромобилларни сотиб оляпти. Даже асфальтчилар ҳам узавтони машиналаридан воз кечишмоқда, шекилли.

@mufasa_mh

Читать полностью…

Mufasa

Зерикиб ўтириб, уй бозорида нима гаплар экан деб бирпас olx’ни қараб чиқдим. Нурафшон шаҳрида (Тош.обл) «Салом Нурафшон» турар-жой комплексида хонадонлар сотилаётган экан.

Нархлар ҳам ўртача, фойдаланишга топшириш муддати 2025 йил сентябрь ойи дейилган. «Ооо зўр-ку» деб туриб, ишқилиб «машка»ларни навбатдаги тузоғи эмасмикан деган ҳаёл келиб қолди ва текшириб кўришни лозим топдим.

«Салом Нурафшон» турар-жой комплекси «SALOM NURAFSHON ART CITY» МЧЖ томонидан қурилаётган экан. МЧЖ ташкил этилган вақтида устав капитали бор-йўғи 12 млн сўмни ташкил этган, ҳозирда 1 млрд сўмга яқинлашиб қолган. Устав фонди хонадон сотиб олувчиларни ҳисобига ошаётган бўлиши мумкин. Чунки новастройкаларда, одатда, хонадон сотиб олувчилар улушдор сифатида расмийлаштирилади. Яъни, ўзларини ухлатаётган компанияга ўзлари шерикка айланади.

Хуллас, «SALOM NURAFSHON ART CITY» МЧЖ ўтган йили август ойида Нурафшон шаҳри «Нурафшон бизнес сити» ҳудудидан 16 қаватли уй-жойларни қуриш учун ер майдонларни муддатли тўлов асосида сотиб олган.

«SALOM NURAFSHON ART CITY» МЧЖ — қурилиш ташкилотлари рейтингида 1-қуйи даражани эгаллаган. Қизиқ, қуйи даражадаги қурилиш ташкилотига ким ва қайси калла билан 16 этажка домларни қуришга рухсат берган? Ҳар ҳолда келажакда бу ерда одамлар яшайди.

Мана шу саволлар билан ҳокимият тизимидаги «ишончли манба»га юзландим. Унинг маълум қилишича, юқорида кўрсатилган кўп қаватли турар жой биносини лойиҳаси ҳали ишлаб чиқилмаган, лойиҳа ҳужжатлари экспертизадан ўтказилмаган. Ҳудудий ГАСН ҳам қурилиш ишларини бошлаш учун рухсатнома бермаган экан.

Ие, унда булар қандай қилиб қурилиш қиляпти деб, ўша ердаги маҳаллий аҳолидан суриштирдим. Ер майдони олинганига 9 ой вақт ўтган бўлишига қарамай, қурувчи томонидан қурилиш объектида ишлар бошланмаган, ҳаттоки котлаван ҳам қазилмаган. Лекин «очиқ ҳавода» муаллақ турган квартираларни кўпи уже сотилиб бўлганмиш.

Бу худди ўтган йили «Aziya Invest Favorit» МЧЖ билан содир бўлган кейсга ўхшаяпти. Яъни, 14 марта мошенничества билан судланган — профессионал мошенник одамларни арзон уйга қизиқтириб, қуп-қуруқ ерни кўрсатиб шу ерга сизларга дом қуриб бераман деб ухлатиб юборган эди.

Нега шундай ҳолатларни олдини олиш учун ўз вақтида чоралар кўрилмайди? Машкалар қуруқ ерни бўлиб тўлашга олиб, босиб реклама қилишади. Содда одамлар югуриб бориб пул тўлайди ва охир-оқибат чув тушиб қолишади.

@mufasa_mh

Читать полностью…

Mufasa

Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси юртимиз мустақиллигининг 33 йиллиги муносабати билан 33 та лойиҳа танловини эълон қилибди. Жуда яхши ташаббус.

☝️ Танловга шу йилнинг 15 июнь кунидан старт берилади. Ғолиблар уюшманинг қимматбаҳо совғалари билан тақдирланади.

Қадрли ватандошлар, ушбу танловларда сиз ҳам фаол иштирок этинг.

#Маҳалла_халқнинг_дарди_овози_дегани

Одилжон Тожиев

Читать полностью…

Mufasa

Солиқчиларга ов

@mufasa_mh

Читать полностью…

Mufasa

Навоий вилояти Спорт бошқармасига қарашли спорт мактаби турли хил товарлар хариди бўйича эълон қилган 3 та танловнинг барчасида ўзаро аффилланган шахсга тегилши икки тадбиркорлик субъекти иштирок этиб, улардан бири – «POLARIS INTER TECH» МЧЖ танлаш ғолиби деб топилаверган.

Унинг шериги «YASRIB 571» МЧЖ эса заҳира ғолиби бўлаверган.

Бу икки корхонани айни бир шахс – Давлатов Ғанишер Ғиязович боғлаб туриши маълум бўлган. Яъни, бу шахс иккала МЧЖда ҳам таъсисчи экан.

«POLARIS INTER TECH» МЧЖ 3 та лот бўйича ғолибликни қўлга киритиш орқали бир миллиард сўмдан зиёд давлат харидлари бўйича шартномалар тузилишига эришиши мумкинлиги айтилмоқда.

@mufasa_mh

Читать полностью…

Mufasa

Яхши янгилик: Қашғардан Андижонгача 450 километрлик темир йўл қурилади

Бугун Пекинда «Хитой – Қирғизистон – Ўзбекистон»темир йўли қурилиши бўйича стратегик лойиҳани амалга ошириш бўйича битим имзоланди.

Ўзбекистон учун муҳим бўлган ушбу битимни имзолаш маросими иштирокчиларига Давлат раҳбари Туркиядан туриб мурожаат йўллади.

Мазкур темир йўл Хитойни минтақамиз билан боғловчи энг қисқа қуруқлик йўлига айланиб, Трансафғон йўлаги орқали Жанубий Осиё ва Яқин Шарқ давлатларининг кенг бозорларига чиқиш имконини бераркан.

«Хитой – Қирғизистон – Ўзбекистон» темир йўли Қашғар – Торугарт – Макмал – Жалолобод – Андижон маршрути бўйлаб ўтади.

@mufasa_mh

Читать полностью…

Mufasa

🎥 Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги Бутунжаҳон атроф-муҳит кунига бағишланган «Табиатни асранг» видеоролигини тақдим этади.

Клип эковазир Азиз Абдуҳакимов ташаббуси билан суратга олинган бўлиб, инсониятнинг табиатга бепарво муносабати қандай даҳшатли оқибатларга олиб келишини кўрсатади ва келажак авлодни атроф-муҳитни асраб-авайлаш ҳақида ўйлашга ундайди.

Клипнинг таъсирчан қўшиғи «X-factor» ўзбек телешоусининг ўтган йилги мавсум иқтидорли иштирокчилари томонидан ижро этилган.

@mufasa_mh

Читать полностью…
Subscribe to a channel