Бундан 3 йил олдин бир жиноят ишида айбсизлик презумпциясига амал қилмаган Бахтиёр Тойиржонович Иброҳимов Жиззах вилояти прокурори лавозимига тайинланибди.
Жиззахни аввалги прокурори Исломжон Эргашхўжаев қайси лавозимга тайинлангани номаълум, очиқланмаган. Ўтган йили иккинчи муддат тайинланган эди. Яқинда уни бирорта (туғилиб ўсган) вилоятга ҳоким бўлади деган гаплар пайдо бўлганди.
@mufasa_mh
Абдулла Арипов: Ҳеч қачон эсингиздан чиқмасин! Сизларнинг ортингизда шундай ажойиб Ўзбекистон диёри турибди. Бағрикенг ўзбек халқи турибди. Ва дунёда энг зўр — сизларни қўллаб-қувватлайдиган Ўзбекистон Президенти турибди.
@mufasa_mh
Мазкур ҳолат юзасидан Рақобат қўмитаси муносабат билдириб, ўрганиш ишлари олиб борилаётганини маълум қилибди. Муносабатда кийим дўконини телеграм канали қўмита томонидан «енгилгина реклама» ҳам қилинибди 😇 бу дўкондан анча-мунча вазир-у қўмита раислари кийиниб қўйган шекилли 😅
@mufasa_mh
Ғалладан бўшаган ерларни ёқиш «сезони» арафасида Ёнғин хавфсизлигини таъминлаш бўйича «Долзарб 30 кун» тадбири бошланди.
Ҳар йили шунча огоҳлантириш ва чораларга қарамай ғалладан бўшаган экин майдонлари ёқиб юборилади. Бу эса ўз-ўзидан экологияга, атмосфера ҳавосига салбий таъсир кўрсатади.
@mufasa_mh
Миллионлар ўйини бўлган футбол бирлаштирувчи кучга эга!
Футбол термамиз илк бор Олимпиадага чиққани яна ҳам фаол мухлислик қилишни талаб қилади.
Бугун премьера қилинган ушбу видеоролик кўпчиликни, айниқса, ёшларни ўтирган ўрнидан тургазиб юбора оладиган контент бўлибди. Энди интернет фойдаланувчилар челленжда қатнашиб, спортга бўлган қизиқишларини намойиш қилиши мумкин!
Ким ушбу роликдан илҳомланиб, 20 июлгача 1 дақиқали креатив видео суратга олса ва уни #qonimdagalaba хештеги билан Instagram'ga жойлаштирса ҳамда 10 та энг яхшилар рўйхатига кирса, 50 миллион сўм пул мукофотини қўлга киритади!
Лойиҳа Uzbekistan's club ва креатив саноат вакиллари томонидан Uzbekistan's Airways, Ucell, Chevrolet Uzbekistan, Kapitalbank ва Ëшлар ташаббуслари маркази қўллови билан амалга оширилмоқда.
@mufasa_mh
Олим мени исмим (нет)
Ўша видеони кўрмаган одам қомади. Шахсан ўзим бундан 2 йилча олдин кўргандим шекилли. Хозир эса инста ва комментларда трендга айланиб кетди.
Қайсидур уддабуронлар шу Олим билан шартнома қилиб, блогер қиламиз там реклама оламиз дебам юришибдикан.
Одамларга нима бўляпти? Минде опқараганда бировни хотинини бошини айлантириб юрган ёки ўзини бировни хотинига боши айланган, мени назаримдаги типичний паскудани нега одамлар қаҳрамонга айлантириб юборишяпти?
Ҳа вазият кулгили, репликалари ҳам жуда кулгили, базара нет. Лекин, бу қанақадир инсоний туйғулар ва бир оиланинг фожеасику? Ҳиёнаткор аёлни шу йўлга етаклаган ёки аёл еталаган бўлса шу йўлга еталанган эркакнинг қилмиши қачон қандайдир монетизация қилса бўладиган контентга айланиб қолди?
Сал ғурури бор-ки одам бундай олимларни олқишлаш тугул юзига тупуради. Уни томоша қилишдан кўра бундайларни кенсл қилади. Сиз этта нима бўганини билмайсиз деийшлари мумкин да. Лекин ҳеч қачон "ебқўймаган" эркак бировни уйидаги шкафни ичида яшириниб ўтирмайди. Яна қаранглар. Я так вижу.
🧠 @nurbekalimov
Бугун Саудия Арабистони Шўро Кенгаши «Саудия-Ўзбекистон»парламентлараро дўстлик қўмитаси раиси Муҳаммад бин Абдулазиз ал-Жабра бошчилигидаги делегация аъзолари Тошкентга келибди.
Одилжон Тожиев мазкур ташриф икки томон учун ҳам самарали ва манфаатли бўлишига ишонамиз деяпти.
@mufasa_mh
Ҳайрият. Эндиликда оммавий тадбирларга фуқароларни реклама, акция ва бошқа мақсадларда озиқ-овқат, буюмлар ҳамда бошқа маҳсулот ва товар-моддий бойликларни бепул тарқатиш ёки ҳаддан ташқари арзонлаштирилган нархда сотиш орқали жалб қилиш тақиқланади.
@mufasa_mh
❓Xorij bilan bizning nima farqimiz bor?
Bizda aksariyat hollarda mavsumga qarab xonalarni isitish yoki sovitish uchun konditsinerlardan yoki qozonxonalardan foydalaniladi. Bu o‘z navabtida, elektr energiyasi sarfini oshiradi.
Хитойнинг Урумчи шаҳрида саккизинчи «Хитой-Евроосиё» халқаро кўргазмасининг очилиш маросими бўлиб ўтди.
Тадбирда фахрий меҳмон сифатида Ўзбекистон Бош вазири Абдулла Арипов ҳам иштирок этди.
Шунингдек, Урумчи шаҳрига ташриф доирасида Хитойнинг «China State Construction Engineering Corporation», «Сhina Energy International Group» ва бошқа компаниялари билан ҳам икки томонлама учрашувлар ўтказилган.
@mufasa_mh
Барчани бирлаштирган лойиҳа
Ўз тарихида илк марта олимпиада йўлланмасини қўлга киритган Ўзбекистон олимпия терма жамоаси мадҳияси учун махсус видеоролик суратга олинибди. Аҳамиятли томони шундаки, миллат жамоасини қўллаб-қувватлаш ғоясини бир қанча соҳа вакиллари бирлашган ҳолда қўллаб-қувватлаган. Давлат ташкилотлари, хусусий компаниялар ва креатив саноат вакиллари бир ёқадан бош чиқариб, мазкур катта лойиҳага қўл уришибди.
Видео Ўзбекистон олимпия терма жамоаси учун Париж олимпиадасида ўзига хос мадҳия вазифасини ўтаб беради.
Улар тарих ёзишди. Энди навбат олимпиада ўйинларида натижа кўрсатиб, янги тарих ёзишга. Бунинг учун ҳамма бир ёқадан бош чиқариб йигитларни қўллаб-қувватлаши талаб этилади. Uzbekistan's Club жамоаси ғояси асосида амалга оширилаётган бу ташаббусни барча қўллаб-қувватлаши керак.
Бу бошқа ташкилотларга, компанияларга ҳам ўзига хос чақирув дейиш мумкин. Спортчиларимизни қўллаб-қувватлашга каратилган бу улкан лойиҳада қатнашиш, шу билан бирга ўз брендини янада танитиб олишга имконият дегани бу.
Эътиборлиси эса, шундай бўлябди. Хусусан, бошқа давлат ташкилотлари ва хусусий компаниялар ҳам ушбу видеоролик лойиҳасини қўллаб-қувватлаб, унинг ривожига ёрдам бериб, бир бўлаги бўлишдан хурсанд бўлишини билдирмоқда. Шунингдек, 30 июндаги видеоролик премьерасидан кейин, кенг масштабли халқаро #qonimdagalaba челленжи ўтказилади. Унда эса пул ютуқлари ҳам ўйналади.
Ўзбекистонда экологик халқаро ёшлар оромгоҳи иш бошлади
Жорий йилда Марказий Осиёнинг барча мамлакатлари — Ўзбекистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон ва Туркманистон экология фаоллари сафига Озарбайжон, Венгрия ва Туркиядан келган иштирокчилар қўшилди.
Ташкилотчилар — «Замин» халқаро жамоат фонди, Эковазирлик, UNICEF, БМТнинг Тараққиёт дастури ҳамда Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (FAO).
Тадбирдан кўзланган мақсад иқлим ўзгаришига қарши курашда ёшларнинг ролини ёритиш, ёш экологик фаолларга ўз таклиф ва ташаббусларини илгари суриш имкониятини бериш, мазкур ҳудудларда ёшлар экологик ҳаракатининг интеграциялашувига кўмаклашишдан иборат.
@mufasa_mh
Мўғулистон Президенти Ухнаагийн Хурэлсух хотини билан Тошкентга келди. Уларни аэропортда Бош вазири Абдулла Арипов кутиб олди.
@mufasa_mh
⚡️ Азиз юртдошлар юқоридаги ҳолат сиз-у бизнинг табиатга ташлаган "МАЙДА" чиқиндиларимизнинг йиғиндисидир.
➡️ Кўриб турибсиз ўйламай табиатга етказган зараримиз нафақат экологиямиз ёмонлашувига балки, истеъмолимиз учун зарур бўлган бошқа ресурсларга ҳам салбий таъсирини кўрсатмоқда.
💠 Она табиатга етказаётган зараримиз ҳаддан ошди. Атроф-муҳитни ифлослантиришни қачон тўхтатамиз?! Бу фарзандларимизнинг соғлом келажагига салбий таъсир кўрсатувчи энг катта омиллардан эканлигини унутмайлик.
Тошкент вилояти делегацияси Хитой томони билан қиймати 1,8 миллиард АҚШ доллари бўлган ҳамкорлик келишуви имзолади.
@mufasa_mh
Кеча Тошкентда «Афғонистон маҳсулотлари кўргазмаси» ўз фаолиятини бошлади. Бугун ушбу кўргазмага Бош вазир Абдулла Арипов ҳам ташриф буюрди.
PS. Афғонлар фақат анорли напиткасидан 3-4 блок кўтариб келишганми десам, эринмасдан бир дунё нарса опкелишибди. Овора бўлмасдан анорли напиткани банкасига доривор гиёҳлардан солиб келишса ҳам бўларди 😅 тўғрими?
@mufasa_mh
Прокурор ҳудудгазни каттаси бўлди
Маруфжон Ходжаев «Худудгазтаъминот» акциядорлик жамияти бошқаруви раиси этиб тайинланди. Тайинловга қадар у Андижон вилояти прокурори лавозимида ишлаган.
Бошида тизимда роса қама-қама бўлса керак-а?
@mufasa_mh
Маданият вазиримиз ўзига янги иш топибди. Кийим дўкон рекламаси билан шуғулланяпти. «Ие, бу амалдаги қонунчилигимизга тўғри келмайди-ку» дейсизми? Зато нияти тўғри-ку, миллий брендимизни қўллаб-қувватламоқчи.
Амалдорларни нияти тўғри бўлса, ҳар қандай ишни қилишлари жоиз. Рекламага оид қонунда мансабдор шахслар дейилган, «Озодбекка мумкин эмас» деб алоҳида ёзиб қўйилган жойи йўқ. Боз устига, ким Озодбекка бу ишингиз нотўғри деб айта олади? Любой валломатни вақтида хизматини қойилатиб қилиб қўйган бўлса…
Тем более эски даврда роса қийналган, эзилган бу бечора. Шунинг учун тўйга бориб ашула айтиши ҳам, ўғлини фирмаси билан давлат хариди қилиши ҳам мумкин. Нияти тўғри бўлса бўлди. Камига Туркия мадтур вазири билан оға-ини тутинган, Меҳмет оға Эрдўғанни «фаворит»ларидан, Эрдўған раис эса «катта оға»ларимиздан бири. Озодбекни хафа қилсак, улар ҳам биздан хафа бўлишади.
Асосийси «омадини берсин» дейишни унутманг! Қонун бир гап бўлади, шундоғам барча риоя қилиб қойилатмаяпти.
@mufasa_mh
Тунда фуқароларнинг осойишталиги бузганлик учун жавобгарлик кучайтирилмоқда
Қонун лойиҳаси билан фуқароларнинг осойишталиги ва нормал дам олишини бузадиган ҳаракатларнинг қатъий рўйхати тасдиқланмоқда. Шунингдек фуқароларнинг осойишталиги ва нормал дам олишини бузишга йўл қўйилмайдиган вақтлар оралиғи белгиланмоқда.
Яъни, тунги вақтда — сутканинг соат 23:00 дан 6:00 гача бўлган вақт оралиғида, шунингдек дам олиш кунлари ва қонунчилик билан белгиланган ишланмайдиган байрам кунлари соат 22:00 дан 9:00 гача вақт оралиғида — фуқароларнинг осойишталиги ва нормал дам олишини бузганлик учун маъмурий жавобгарликни кучайтириш таклиф этилмоқда.
Бунга кўра, фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг 3 бараваридан 5 бараваригача, мансабдор шахсларга эса 10 бараваридан 15 бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлиши белгилаб қўйилмоқда.
Амалда мазкур ҳуқуқбузарликлар учун жарималар миқдори фуқароларга 113 минг сўм, мансабдор шахсларга эса 113 минг сўмдан 226 минг сўмгача бўлган миқдорни ташкил этади.
@mufasa_mh
Киберхавфсизлик маркази бугундан «Кибермаданиятни юксалтириш ойлиги»ни эълон қилди. Шу муносабат билан ҳудудларда ташкил қилинаётган тадбирлар «кўтаринки руҳда» ўтаётганлиги айтиляпти. Аммо хакерлар ҳам ушбу ойликда фаол бўлишни ният қилишган шекилли 😅 Бугун бир нечта давлат ташкилотлари, университетларнинг расмий сайтларига бузиб кирилган. Масалан, Ўзбектуризмни ҳам сайтида ўз изларини қолдириб кетишибди.
Шу каби кейсларда ҳар доим бир ёмон гумон пайдо бўлади. Балким, бу хакер қурғурлар бегона эмас, ўзимизни киберхавфсизлик бўйича масъул қоракўзларимиз бўлишса-чи, деган. Билишимча, давлат идора ва ташкилотлари киберхавфсизликни таъминлаш ва бунга ўқитиш каби масалалар учун бу борада масъул бўлган давлат органи билан шартнома тузишади. Шартнома тузмаганларни сайтларига эса атайлабдан бузиб кириладими деган шубҳа бор менда. Валлоҳу аълам.
@mufasa_mh
Бош вазир Абдулла Арипов Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош котиби Антониу Гутерришни қандай кутиб олган бўлса, шундай кузатиб қўйди. Ҳеч бўлмаса қўлига битта тугунча ҳам қиб беришмабди, қўлиздан бир иш келмаса ҳам қутлуғ жойдан қуруқ кетманг деб)
@mufasa_mh
БМТ Бош котиби Антониу Гутерриш Ўзбекистонга келди. Уни аэропортда Бош вазир Абдулла Арипов кутиб олди.
@mufasa_mh
Эковазир ва ёшлар учрашувида «маҳалла еттилиги»га дарахтларни мунтаззам қарайдиган лавозим қўшиб, «маҳалла саккизлиги»ни ташкил қилиш таклифи билдирилди. Вазир ушбу таклифни ижобий қабул қилиб, «маҳалла боғбони» лавозимини жорий қилиш учун ҳаракатлар бўлганини маълум қилди.
@mufasa_mh
Ота-онанинг ўз фарзандига тарбия, жумладан шахсан ўзи диний таълим бериш ҳуқуқи дахлсиз
Куни кеча Қонунчилик палатасида биринчи ўқишда қабул қилинган бола ҳуқуқлари кафолатларини кучайтиришга оид қонун лойиҳаси юзасидан ижтимоий тармоқлардаги айрим фикрларга кўзим тушди.
Гап ўзи нима ҳақида бормоқда?
“Таълим тўғрисида”ги Қонунга кўра, боланинг умумий ўрта, ўрта махсус таълим олишини таъминлаш, унинг интеллектуал, маънавий ва жисмоний ривожланишига шароит яратиш ота-оналар мажбурияти ҳисобланади.
Охирги
5
йилда “ҳужра”да диний таълим олган
9 705
нафар бола аниқланган.
Қорақалпоғистонда Орол денгизи тубида Эковазир Азиз Абдуҳакимов ташаббуси билан Бутунжаҳон чўлланиш ва қурғоқчиликка қарши курашиш кунига бағишлаб «Aral Sea Eco Marathon» бўлиб ўтибди.
Марафонда Кения, Того, Франция, Хитой, Япония, Покистон, Филиппин каби давлатларнинг спортчилари қатнашган.
Яхши ташаббус. Оролнинг экологик ҳалокатига мана шундай тадбирларни ўтказиш орқали бутун дунё этътиборини тортиш мумкин.
@mufasa_mh
«Ёшлар ойлиги» доирасида Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Ёшлар комиссияси, Парламент ахборот маркази ва «Ижтимоий-ҳуқуқий медиа маркази» ННТ ҳамкорлигида «Парламент билимдони» танлови ташкил этилганди.
Уч босқичда ўтказилган танловда парламент фаолияти ва сиёсий жараёнларга бефарқ бўлмаган 14-18 ёш ва 19-25 ёш тоифасида 3109 нафар ёшлар қизиқиш билдирган.
Ҳар бир босқичда энг кучлилар тест синовларида саралаб борилиб, якуний босқичга эса 30 нафар ёшлар ўтган. Улардан энг тўғри ва тезкор жавоб берган 6 нафар ёшлар ғолиб деб топилибди.
Одилжон Тожиев яқин кунларда парламентда ушбу ёшлар билан учрашув ўтказилади демоқда. Инсайдерга кўра, ғолибларни «iPhone 15» интизорлик билан кутмоқда экан.
@mufasa_mh
Айни пайтда Хитой халқ республикаси Аньхой провинциясининг маъмурий маркази Хефей шаҳрида Тошкент вилояти делегацияси иштирокида инвестиция ва бизнес форуми бўлиб ўтяпти.
Форумни расмий қисми якунлангач, Зойир Мирзаев хитойлик ишбилармонлар билан очиқ мулоқот ўтказмоқда.
@mufasa_mh
Эковазирлик ходимлаари Фарғонада бўз эчкамарини сотмоқчи бўлган фуқарони ушлашибди. Ҳозирда ҳуқуқбузарни иши судда, эчкемар эса пока табиатда.
«Зўр бўлибди» деб табиатга қўйворилган жойидан яна қайта ушлаб еб қўйманглар. Уни саратон ва бошқа касалликларга давоси бор деган гап ёлғон, ишонманглар. Гўштидан ош ҳам, қазон кабоб ҳам ўхшамайд. Қимирлаган нарсани қозонга босиб еворадиганларни дастидан бўз эчкамарлари камайиб, қизил китобга киритиб қўйилган. Уни ўлдирганга жарима белгиланган. Ислом динида ҳам эчкемарни гўшти харом дейилган.
@mufasa_mh
Бекобод шаҳар Жиноят ишлари бўйича судида жанжал кўтариб, ИИБ биносига олиб борилган фуқаролардан бири ўлиб қолибди.
Ҳозирда фуқаронинг ўлими сабабларига аниқлик киритиш мақсадида суд-тиббий экспертизаси тайинланган.
@mufasa_mh
Энди ҳокимлар маҳаллий Кенгашларга раислик қилмайди
Қонунчилик палатаси депутатлари томонидан маҳаллий Кенгашлар фаолиятига оид бўлган қонун лойиҳасини ишлаб чиқилибди. Лойиҳага кўра, эндиликда маҳаллий Кенгашларга раис айнан депутатларнинг орасидан сайланади. У ўз вазифаларини бажариш даврида доимий ва бошқа комиссиялар, партия гуруҳлари таркибига кириши мумкин эмаслиги белгиланяпти.
Туман-шаҳарларга ҳоким номзоди кўриб чиқилаётганда бўлғуси ҳоким маҳаллий Кенгаш депутатларига ушбу ҳудудни ривожлантириш дастурини тақдим этиш шартли кўрсатилмоқда.
@mufasa_mh