Шерзод Кудбиев: «сизни олдингизда бутун солиқ марказий аппарати тикка турса арзийди»
Сирдарёда дўкон сотувчисидан чек сўрагани учун калтак еган 12 ёшли бола Солиқ қўмитасига таклиф қилинибди. Тарсаки туширган дўкон сотувчисига маъмурий иш қўзғатилган.
@mufasa_mh
«Базальт изоляцион плиталари билан уйни ташқи томондан қоплашнинг қандай фойдали томонлари бор»дея сунъий интеллектдан сўраб кўрсам, қуйидагича жавоб берди.
✅Иссиқлик изоляцияси: Базальт изоляция плиталари иссиқликни яхши сақлайди, бу эса ёзда уйни салқин, қишда эса илиқ ушлаб туришга ёрдам беради. Натижада, энергия сарфини камайтириш ва иситиш/совутиш харажатларини тежаш мумкин.
✅ Овоз изоляцияси:
Базальт изоляция плиталари шовқинни яхши ютади, бу эса уйни ташқи шовқинлардан ҳимоя қилишга ёрдам беради.
✅ Ёнғинга чидамлилик:
Базальт изоляция плиталари ёнғинга чидамли материалдир, бу эса уйнинг ёнғин хавфсизлигини оширади.
✅ Узоқ умр: Базальт изоляция плиталари узоқ умрга эга бўлиб, вақт ўтиши билан ўз хусусиятларини йўқотмайди.
✅ Экологик тоза: Базальт изоляция плиталари табиий материалдан тайёрланган ва экологик тоза ҳисобланади.
Базальт изоляцион плиталарини «Thermo Plus»дан харид қилишингиз мумкин.
Маълумот олиш учун:
📞+998 55 516 01 01
📞 +998 90 150 00 00 рақамларига қўнғироқ қилинг.
Реклама
Шавкат Мирзиёев: «Халқимиз бизни қўллаб-қувватлайди, мен бунга ишонаман»
@mufasa_mh
🏫 Maktab va bog'cha qurilishlari uchun - Thermo Plus mahsulotlari
Bazalt mineral plitalarining asosiy vazifasi bu ichki havo haroratni mo'tadil saqlash hisoblanadi. Bu esa maktab va bog'chalarda tahsil olayotganlar va xodimlar uchun juda muhim ko'rsatkich.
Ichki xonalardagi qulay sharoit nafaqat binoni mustahkam qiladi balki ta'lim sifatiga ham o'z ta'sirini o'tkazadi.
Davlat buyurtmasiga asosan Khorezm Insulation Group tomonidan Thermo Plus savdo belgisi ostida ishlab chiqarilgan mahsulotlar Respublikaning 9 viloyat maktab va bog'chalariga yetkazib berilmoqda.
📞 +99890 150 00 00
📥 info@sagroup.uz
Reklama
Ўтда куймас, сувда чўкмас чиновник-олигарх Ботир Зокиров Қурилиш вазири лавозимидан озод этилгани билан унинг Кабминдаги жияни Шерзод Абидов ўз лавозимида қолар экан, менимча, республикадаги қурилиш-пудрат ишлари ҳали-бери қурувчи Зокировлар сулоласи назоратида бўлиб тураверади.
@mufasa_mh
Президент раислигида ўтаётган йиғилишда туман ҳокимлари ва солиқчилар режани бажараман деб, тадбиркорни ортиқча тўлов қилишга мажбурлаётгани бўйича ҳолатлар кузатилаётгани қайд этилди.
Барча ҳоким ва солиқчилар қатъий огоҳлантирилди: тадбиркорга ортиқча тўлов қилдирган масъуллар жазоланади. Бош прокуратурага бу масалани алоҳида назоратга олиш топширилди.
Шунингдек, фаолиятида тизимли камчиликларга йўл қўйган 28 та туман-шаҳар ҳокимига нисабатан интизомий жазо чораларини кўрилди. Қораўзак, Тахиатош, Учқудуқ, Тошкент, Фурқат, Гурлан, Мирзаобод, Янгиариқ, Мингбулоқ туманлари, Ғозғон шаҳри ҳокимларини ишдан олинди.
@mufasa_mh
Ўзбекистон газ заҳираси бўйича дунёда 24-ўринни эгаллайди. Бутун дунёдаги газ заҳираларини 0,6 фоизи бизда. Где-то 1,86 триллион куб метр бор. Энергетикларни пири Алишер Султонов айтганидек, «газимиз учта Ўзбекистонни боқа олади».
Заҳира кўп бўлгани билан уни қазиб олиш муҳим. «Ўзбекнефтгаз» АЖни маткотиби жазирама иссиқда кондиционерли юмшоққина йўлтанламас машинада чайқалиб-чайқалиб Қарши шаҳридан 130 км узоқлиқда жойлашган «Зеварда» конидаги қудуқларга борибди.
У саҳрони қоқ ўртасида юқори даражадаги жазирамада оғир меҳнат воситалари билан газ қазиётган бурғиловчилар фаолияитини кўрсатишга ҳаракат қилган.
Бу ерда меҳнат қилаётганлар қазиб олинадиган газни кейинг тақдири – шимолли ўртакашлар орқали шарққа сотилиб кетиши мумкинлигини билишмайди. Шунинг учун уларни маломат қилманглар!)
@mufasa_mh
Доналд Трампга ўқ узган Томас Мэтю Крукс: «Республикачиларни ёмон кўраман, Трампдан нафратланаман»
@mufasa_mh
Ўзбекистон шаҳарларининг экологик барқарорлиги бўйича биринчи рейтинг тақдим этилибди.
Кўрсаткичларни яхшилаш асосида йилига бир марта янгиланадиган рейтинг маълумотларига кўра, Наманган шаҳри 100 баллдан 62,29 балл тўплаган ҳолда биринчи ўринни эгаллабди.
Аҳоли жон бошига яшил майдонлар сони бўйича етакчи – Самарқанд 61,13 балл билан иккинчи ўриндан жой олган.
Учинчи ўринни 59,50 балл билан Навоий шаҳри эгаллаган бўлиб, бу ҳудудда бир кишига республика бўйлаб истеъмол қилинадиган электр энергиясининг энг кам миқдори тўғри келган.
@mufasa_mh
Аввал ҳам айтганимдек, уй қурганимизда энг асосий жиҳатларга эътибор бермаймиз. Яъни, уйимизни ёзда салқин, қишда эса иссиқ қилишни ўйламаймиз. Томи қўшнимизни томидан баланд, уй ичи эса ялтироқ гулқоғоз билан безатилса бас. Аммо ёзимизда ҳам, қишимизда ҳам «аномал» об-ҳаво бўлиши одатий ҳолга айланиб боряпти.
Ёзда кондиционер ёқай десанг, дард устига чипқон чиққандек электр энергияга «лимит» қўйилди. Ҳали қишда газ «лимити»ни дод-войи бошланади.
Хўш, нима қилиш керак? Буни қандай ечими бор?
Юқоридаги видеода шу ҳақда қисқача маълумот берилган. Батафсил маълумот олиш учун +998 55 516 01 01 ёки +998 90 150 00 00 рақамларига қўнғироқ қилинг. Доимий равишда янгиликлардан хабардор бўлиб туриш учун «𝗧𝗵𝗲𝗿𝗺𝗼 𝗣𝗹𝘂𝘀»нинг телеграм каналига /channel/thermoplusuz аъзо бўлиб қўйинг. Бу ерда оналарига укаларидек бўлган Олим шкафни ичидан кола кўтариб чиқмаса-да, уйни иситиш ва совутиш бўйича керакли маълумотлар чиқиб туради.
@mufasa_mh
Бегуноҳ гўдакнинг умрига зомин бўлган кимсаларнинг яшашга ҳаққи йўқ, дея билдирилган иддао “ўлим жазосини тиклаш керак” дегандек гап.
Бир қарашда адолатли ва мақбул ечимдек кўринадиган ушбу таклифга мутлақо қўшилмайман.
Сабаби:
Биринчидан, ўлим жазоси эҳтимолий нохолис ўтказилган тергов ёки нотўғри чиқарилган ҳукм таъсирида жазоланган бегуноҳ инсоннинг ҳаёти бутунлай йўқотилишига олиб келиши мумкин.
Тарих тирик гувоҳ. Суд қарори қанчалик адолатли кўринмасин, йиллар ўтиб жиноятчи аслида умуман бошқа шахс бўлганлиги аниқланган кейслар жуда кўп. Мисол учун каннибал Чикатило. Уни қотиллиги деб бошқа инсон ўлим жазосига ҳукм қилинган.
Иккинчидан, ўлим жазоси жиноятчилик даражасига таъсир кўрсатмайди.
Жиноятлардан тийиб турадиган самарали воситалардан бири жазонинг шафқатсизлигида эмас, муқаррарлигида намоён бўлади.
Қолаверса, ўзга бир инсоннинг умрига нуқта қўйишга сабабчи бўлган қотилга ўлим жазосини берсак, ўша ваҳший кимсадан фарқимиз қолмайди.
☝️ Давлат ўзи бермаган ҳаётни олишга ҳаққи йўқ, деб ўйлайман. Яшаш бу табиий ҳуқуқ!
P.S. Ўлим жазосини тиклаш керак деганларга Конституция китобини совға қилиш керак.
Одилжон Тожиев
Ўзбекистон учун иқлим ўзгаришига мослашиш ва юмшатишга қаратилган лойиҳаларни молиялаштириш бўйича давлат дастури ишлаб чиқилмоқда
8–10 июль кунлари Яшил иқлим жамғармаси (ЯИЖ) делегацияси Ўзбекистонда бўлди. Ушбу ташриф ЯИЖ билан ишлаш бўйича миллий мувофиқлаштирувчи ташкилот ҳисобланган Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ташаббуси билан амалга оширилган.
@mufasa_mh
Виктор Вениаминович Нам Тошкент шаҳридаги Пучон университети ректори лавозимдан озод қилинди ва унинг ўрнига Агриппина Васильевна Шин тайинланди.
Қаҳрамон Танзилович Олимов Тошкент шаҳридаги “А.И.Герцен номидаги Россия давлат педагогика университети” федерал давлат бюджети олий таълим муассасаси филиалининг ижрочи директори лавозимдан озод қилинди. Унинг ўрнига Виктор Вениаминович Нам тайинланди.
Элдар Садикович Юлдашев Тошкент шаҳридаги “С.А.Герасимов номидаги Бутунроссия давлат кинематография институти” федерал давлат бюджети олий таълим муассасаси филиалининг директори лавозимдан озод қилинди. Унинг ўрнига Иқбол Мамасодиқович Мелиқўзиев тайинланди.
Элдор Ўралович Шерманов Юнус Ражабий номидаги Ўзбек миллий мусиқа санъати институтининг ўқув ишлари бўйича проректори – ректори вазифасини вақтинча бажарувчи этиб 6 ой синов муддати билан тайинланди.
Манба
Депутат Шахноза Холмахаматова ҳаракат тезлигини соатига 40 километрдан кўп катталикда ошириб юрганлик учун ҳеч қандай иккиланишсиз транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан уч йил муддатга маҳрум қилишни таклиф қиляпти.
Яъни, шаҳар ичида тезлик 60 этиб белгиланган бўлса, 100 тезликда юрадиган «шоввоз» ҳайдовчилар транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум бўлиши шарт демоқда.
@mufasa_mh
Тошкент вилоятида йирик тўқимачилик-индустриал технопарк қурилиши бошланди. Лойиҳанинг умумий қиймати 350 миллион долларни ташкил қилади.
@mufasa_mh
Энди ҳокимлар бир ҳудудга сурункасига икки муддатдан ортиқ тайинланмайди.
Ҳудуд ҳокими бир вақтнинг ўзида халқ депутатлари Кенгаши раиси бўлолмайди. Маҳаллий кенгашлар фаолиятига депутатлар орасидан сайланадиган раис бошчилик қилади.
Шунингдек, қонун лойиҳасида маҳаллий кенгаш ва ҳоким қабул қиладиган ҳужжатлар Ягона электрон тизимда (e-qaror.gov.uz) рўйхатдан ўтказилиши ва тизимга жойлаштирилиши, рўйхатдан ўтказилмаган ҳужжатларнинг ҳақиқий эмас деб ҳисобланиши белгиланмоқда.
@mufasa_mh
ГАИни каттаси ишдан кетди
Ва ниҳоят Саидов Олим Чориқулович ИИВ Жамоат хавфсизлиги департаменти Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати бошлиғи лавозимидан озод этилди. Унинг ўрнига Ибрагимов Шерзод Шокирович тайинланди.
Менимча, республикада ЙТҲ сабабли ўлимлар, айниқса, ёш болалар ўлими кўпайганлиги бўйича Олим Чориқулович ишдан кетди. Бундан ташқари, пойтахтда тунда қора иномаркаларни овлаш-талаш мақсадида ўтказиладиган бўлар-бўлмас рейдлар, ЙПХ ходимларни қўпол муомаласи сабаб бўлган бўлиши ҳам мумкин. Олим Чориқуловични бошқа ишга ўтган дейишяпти, унинг учун энг яхши иш маҳалла раислиги лавозими, аслида. Шунда вию-вию қилмай манзилига яндексда етиб олаверади)
@mufasa_mh
Сайлов яқин шекилли. Депутатлар сайлов ҳақида аста секинлик билан оғиз очишни бошлашди. Қонунчилик палатаси депутати Қодир Жўраев аралаш сайлов тизимининг хорижий тажрибасини қиёслаб берибди.
Депутат Қодир Жўраев мажоритар ва пропорционал сайлов тизимларининг ҳар иккаласининг ҳам айрим камчиликларга эга эканлигини ёзар экан, мажоритар сайлов тизимида асосий эътибор номзодларга қаратилгани боис, ушбу тизим кўппартиявийликнинг ривожланишига етарлича шароит яратмаcлигини таъкидлаган.
@mufasa_mh
Ва ниҳоят. Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазири Ботир Зокиров соғлиги туфайли лавозимидан озод этилди, вазирнинг биринчи ўринбосари Шерзод Ҳидоятов вазир вазифасини бажарувчи этиб тайинланди.
@mufasa_mh
Ноқонуний чиқиндихона ташкил этган фуқаро қамалди
Тошкент вилояти Қуйичирчиқ туманида Чирчиқ дарёси ўзанида туман ҳокимлиги захирасида бўлган ер майдонини ўзбошимчалик билан эгаллаб олиб, ҳеч қандай махсус рухсатномаларга эга бўлмасдан ноқонуний чиқиндихона ташкил қилган фуқаро 3 йилу 9 ойга «кесилди».
Шунингдек, ушбу фуқародан давлат фойдасига 3 млрд сўмдан зиёд маблағ ундирилиши белгиланган.
@mufasa_mh
«Депутат билан бир кун» лойиҳасининг галдаги сони Асака сайлов округидан Олий Мажлис Қонунчилик палатасига сайланган депутат Жаҳонгир Абдурасулов ҳақида экан.
@mufasa_mh
Бугунги кунда кўплаб заргарлик корхоналари оғирлиги 100 гр ва 1кг бўлган, 999,9 софликдаги олтиндан тайёрланган қуймаларни Олмалиқ кон-металлургия комбинатидан харид қилиш имконига эга.
Ушбу қимматбаҳо металлни истеъмолчилари учун комбинат мутахассислари янги кўринишда таклиф этишмоқда.
Эндиликда истеъмолчилар комбинатдан гранула ҳолатидаги олтин ва кумуш маҳсулотларини харид қилишлари мумкин.
Гранулаланган олтин нафақат заргарлик соҳасида, балки тиббиёт, радиоэлектроника, микроэлектроникада, кимё саноатида ва ўлчов асбобларини ишлаб чиқаришда ҳам қўлланилади.
@mufasa_mh
Шу ўринда бир гапни айтиб ўтиб кетмоқчиман. Нима учун оммавий сайёр қабулга келган барча мурожаатчилар фақат Зойир Мирзаевга талпинади? Нима бошқа одам йўқми? Бор, албатта. 80 га яқин чиновниклар келган, буларни ҳокимдан нари борса бир поғонагина ваколати камдир. Аммо улар фуқароларни эшитишни билишмайди, эшитишмайди. Хоҳлашмайди.
Оддий мисол. Ҳозир жазирама пайтида турли жойларда ёнғинлар содир бўляпти. Камига айрим фермерлар ғалладан бўшаган ерларни ёқиб юборяпти. Бунга Фавқулодда вазиятлар вазирлиги раҳбарлари масъул ва халқни олдида ҳисобот беришлари шарт.
Ёнғинлар масаласида мурожаат қилиш мақсадида Тошкент вилояти ФВБ бошлиғини қабули дейилган кабинетга кирдим. Проверка қиб кўрийчи, ростанам қолганлар ҳам фуқароларни эшитяптими-йўқми деб. Жаноби олийлари жойида йўқ, ўрнига Янгийўл шаҳридаги инспекторини ўтқазиб қўйган. Бир шаҳарни инспектори вилоят миқёсидаги масалани ҳал қила оладими? Канешна, йўқ. Проста для галочка ўтирибди. Менимча, жаноби олийларини тоқатлари йўқ, фуқароларни “минғир-минғири”ни эшитишга. Чунки у “катта одам”. Ана ҳоким бор, битта шунга керак – президент сиёсати, президентнинг талаблари. Қолганлар эса ҳаммаси коттакон, валломат.
Шунинг учун ҳам фуқаролар минг километр босиб, Зойир тоғани олдига келяпти. Шу масофани орасида дардини эшитадиган бир одам чиқмаган.
@mufasa_mh
Энди камбағалликни қисқартириш ва ижтимоий ҳимоя битта, яъни Ижтимоий ҳимоя агентлиги тизимида бўларкан.
@mufasa_mh
Бутун республикада «Кибермаданиятни юксалтириш ойлиги» ўтказиляпти. Навоий вилояти ИИБ Тезкор-қидирув хизматининг Киберхавфсизлик бўлинмаси катта тезкор ходими эса Карманада яшовчи фуқаронинг пластик картасидан 62 млн сўм пул маблағини ноқонуний ечиб олган шахсларни аниқлаб бериш эвазига 600 АҚШ доллари талаб қилиб қўлга тушибди.
Табибимнинг ўзи бемор дермиди?! 😁
@mufasa_mh
Тошкент шаҳридаги банклардан бирининг собиқ ходими ҳозирги кунда мазкур банкда ишловчи танишидан банкнинг дастурий таъминоти ва ҳисоб рақамларига кириш имкониятини берувчи кодларни 6500 АҚШ доллари эвазига сотиб олади.
Сўнгра, у Тўрақўрғонда яшовчи муқаддам фирибгарлик билан боғлиқ жиноятлари учун 3 маротаба судланган шахс ҳамда Қибрайда истиқомат қилувчи фуқаро билан ўзаро тил бириктириб, дастлаб банк ҳисоб рақамларида ҳамда банк иловасига уланган фуқароларнинг пластик карталарида сақланаётган жами 370 млрд. сўм маблағни хакер жалб қилган ҳолда ўғирлашни, кейин эса оффшор ҳудудлар орқали чет элдаги танишларига тегишли ҳисоб рақамларга ўтказишни режа қилишади.
Қонунбузарлар 189 млрд. сўмни чет эл валютасига конвертация қилишга ва оффшор ҳудудлар орқали хориждаги ҳисоб рақамига ўтказишга уринган вақтларида қўлга олинди.
Улар ўзларининг қабиҳ ниятлари амалга ошган тақдирда, гўёки банкнинг дастурий таъминотига чет элдан хакерлик ҳужуми бўлганлиги тўғрисида ёлғон маълумот тарқатишни режалаштиришган.
Хатирчи туманида 2-синф ўқувчисини «BYD SONG Plus» машинаси босиб кетгани бўйича ҳодиса тафсилотлари эълон қилинди.
Хатирчи туманида иккита «BYD SONG Plus»нинг касофат ҳайдовчилари бир-биридан қувиб ўтишга ҳаракат қилиб, ўзаро пойга ўйнашган.
Техникуми ёнида тартибга солинмаган пиёдалар ўтиш жойидан 2016 йилда туғилган қизалоқни дастлаб биринчи машина туртиб ўтиб, сўнгра иккинчи машина эса уриб-босиб кетган. Қизча ҳодиса жойида вафот этган. Иккала шопир қамоқда.
Президентининг тегишли қарорига асосан ушбу пиёдалар ўтиш жойида Хатирчи туман йўллардан фойдаланиш давлат муассасаси томонидан тугмали светофор қурилмасини ўрнатиш дастурга 2024 йил 1-чорак якунига қадар киритилган бўлиб, маблағ ажратилмаганлиги сабабли ҳозирги кунга қадар ўрнатилмаган экан.
Хатирчи туман йўллардан фойдаланиш давлат муассасаси директори номига Навоий вилояти ЙҲХБ томонидан жорий йилда 2 маротаба тугмали светофор ўрнатиш юзасидан тақдимномалар киритилган.
Тақдимнома талаблари бажарилмаганлиги учун Хатирчи туман йўллардан фойдаланиш УК раҳбарига МЖтКнинг 196-моддасига асосан маъмурий баённома расмийлаштирилган. Жиноий жавобгарликка тортиш керак эди, аслида.
@mufasa_mh
♥️ Thermo Plus savdo belgisi ostida bazalt izolyatsiya mahsulotlarini ishlab chiqarayotgan Khorezm Insulation Group zavodining ochilishi qancha yurtdoshimizning migratsiyadan qaytib ishli bo‘lishiga sabab bo‘ldi?
Zavodda bo‘lib o‘tgan press-tur davomida ushbu savollarga javob berildi. Quyidagi ushbu videoda shu haqda bilib olishingiz mumkin.
📞 +998 55 516 01 01
📞 +998 90 150 00 00
🔻 𝗧𝗵𝗲𝗿𝗺𝗼 𝗣𝗹𝘂𝘀 — Harorat muallifi!
1️⃣ Telegram 2️⃣ Instagram 3️⃣ Facebook
4️⃣ X(twitter) 📺 Thermo_Plus">You tube 🌎 Veb-sayt
Етимлар ҳақидан олинган машина авария бўлди
Қаршида BYD Song Plus разворот қилмоқчи бўлган Spark билан авария бўлибди. BYD Қашқадарё вилояти ҳокимлигига тегишли экан.
Яқинда Қашқадарё вилояти ҳокимлиги МИБдан 2 млрд сўм қарзи бўлишига қарамай етим болалар ҳақи (Меҳр дафтари)дан жами 1 млрд 778 млн сўмга 4 дона «BYD Song Plus DM-i» русумли автотранспорт воситаларини харид қилган эди.
«Сувники сувга, сутники сутга» деган ривоят бўларди.
@mufasa_mh