mufasa_mh | Unsorted

Telegram-канал mufasa_mh - Mufasa

6204

Муаллиф «Сарой блогери» ҳисобланмайди

Subscribe to a channel

Mufasa

Қойил! Шоу-бизнес вакиллари ичида фақат Ситора Фармонова ўзимиздаги «Heaven's Garden»да дам олдим деяпти.

Ўзбекистонда фаррош ҳам даромад солиғи тўлайди, аммо булар солиқдан озод қилинган. Халқ хизматидамиз деган пафос гаплар билан ўзларини ва бошқаларни ишонтириб юришади. Лекин давлат тадбирига ҳам, камбағални тўйига ҳам катта пулга боришади.

@mufasa_mh

Читать полностью…

Mufasa

Жиззах «аркадағи»

@mufasa_mh

Читать полностью…

Mufasa

Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги афғонларнинг «Royal» бренди остидаги анор шарбати сифат талабларига жавоб бермаслигини аниқлабди.

Ушбу анор шарбати маҳсулоти таркибида «Азорубин, E 122» моддаси белгиланган меъёрдан ортиқ экан. Яна бир қанча талабларга жавоб бермаслиги айтилган.

@mufasa_mh

Читать полностью…

Mufasa

◽️ Thermo Plus бу нафақат сифатли маҳсулот, балки ўша маҳсулотни сифатли етказиб бериш ҳамдир.

🤝 Харид амалга оширилганидан сўнг етказиб бериш ишлари 5-10 кун ичида юртимизнинг исталган манзилига амалга оширилади.

🚚 Маҳсулотимизни сотиб олиш бўйича қуйидаги рақамларга қўнғироқ қилиб, савдо менежерларимиздан маълумот олишингиз мумкин:

📞 +998 90 150 00 00
📞 +998 55 516 01 01

🔻 𝗧𝗵𝗲𝗿𝗺𝗼 𝗣𝗹𝘂𝘀 — Ҳарорат муаллифи

@mufasa_mh

Читать полностью…

Mufasa

Сиёсатшунослар иштирокидаги подкастларни кўрсангиз, «ўнглар» ва «сўллар» ёки марказчилар дея кўп гапиришади. Кўпчиликда савол туғилиши мумкин: нима ўзи булар, ким булар деган.

Мана бу видеода худди шу атамаларга изоҳ бериш билан биргаликда дунё сиёсий майдонига сиёсий партияларни ўрни ва уларнинг ғоялари ҳам осон тилда тушунтирилган. Сиёсатга қизиқиши уйғонганлар учун фойдали контент.

@mufasa_mh

Читать полностью…

Mufasa

Тўмарислар келди, Диёралар келди 🫡

@mufasa_mh

Читать полностью…

Mufasa

Мамлакат энерготизимида истеъмол қуввати 11 822 МВтни ташкил қилибди. Бу кўрсаткич ёз учун тарихдаги абсолют рекорд экан.

Одамлар тарифингаям, оширган нархингаям, қўйган лимитингаям деб жазирама иссиқда кондиционерни ванғиллатиб ишлатиб ётишибди 😁 ўзи қуёш бобога ер юзида Ўзбекистондан ҳам бошқа давлатлар борлигини айтиш керакми дейман 🌞

@mufasa_mh

Читать полностью…

Mufasa

Сайлов жараёни иштирокчилари ўртасидаги муносабатларни тўлиқ рақамлаштириш, сайлов тартиботларидаги бюрократия, ортиқча вақт сарфи ва ҳужжатлар ҳаракатини қисқартириш, манфаатлар тўқнашувининг олдини олиш, сайловларга оид маълумотларнинг янада очиқлигини таъминлаш мақсадида «E-Saylov» ахборот тизими ишлаб чиқилибди.

Яхши янгилик. Асосийси, бу платформа сабабли 8 тонна қоғоз ва 5 млрд сўм бюджет маблағлари тежаб қолинаркан. Шунисигаям шукур!)

@mufasa_mh

Читать полностью…

Mufasa

Бугундан сайлов кампаниясига старт берилди

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва маҳаллий Кенгашлар депутатларининг сайлови 2024 йил 27 октябрь куни бўлиб ўтади.

@mufasa_mh

Читать полностью…

Mufasa

Сохта табибларга ҳам жавобгарлик белгиланмоқда

Фуқароларга тиббий ташхис қўйиш ва уларни даволаш хизматларини халқ табобати соҳасидаги фаолият билан шуғулланиш ҳуқуқига эга бўлмаган шахс томонидан кўрсатганлик, шунингдек хизматларни халқ табобати йўналишида рухсат этилмаган усулларни қўллаган ҳолда моддий қимматликлар олиш ёки мулкий наф олиш эвазига кўрсатганлик учун маъмурий жавобгарлик белгиланмоқда.


Шу билан бирга, мазкур хизматларни омма олдида тарғиб қилганлик учун маъмурий жавобгарлик ўрнатилмоқда. Бундан ташқари, «Реклама тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни халқ табобати йўналишида рухсат этилмаган усулларни қўллаган ҳолда фуқароларга тиббий ташхис қўйиш ва уларни даволаш хизматларини реклама қилишни тақиқланади.

@mufasa_mh

Читать полностью…

Mufasa

Сизлар Ўзбекистон тарихига олтин ҳарфлар билан ёзиладиган буюк ишларни амалга оширишга қодирсизлар. Дунёга ўз сўзларингни айтинглар. Халқимиз, Ватанимиз, сизларга ишонади.

Шавкат Мирзиёев,
Ўзбекистон Республикаси Президенти.



Шоир Нодир Жонузоқ қаламига мансуб ушбу шеър жаҳоннинг энг нуфузли спорт мусобақаси – Олимпиадага йўлланма олган Ватанимиз спортчиларини улкан ғалабалар сари руҳлантирувчи назмий чорловдир.

Шеърда мамлакатимизда сўнгги йилларда Президентимиз Шавкат Мирзиёев томонларидан спортга берилаётган юксак эътибор туфайли шерюрак спортчиларнинг янги авлоди пайдо бўлгани, улардан олижаноб халқимиз олимпиадада фақат ва фақат ғалабалар кутаётгани, бу борада уларга жонажон Ватанимизнинг ҳар бир тоғи суянчиқ, беқиёс ҳавоси ва суви қувват экани бадиий акс эттирилган...

Фурсатдан фойдаланиб, ушбу лавҳани тайёрлаган ижодий жамоага самимий миннатдорчилик билдирган ҳолда, Парижда бошланаётган энг нуфузли спорт мусобақада атлетларимизга улкан зафарлар тилаб қоламиз. Олға Ўзбекистон!

Бош вазир матбуот котиби Бекзод Ҳидоятов

Читать полностью…

Mufasa

Эковазирликни хабар беришича, 2024 йилнинг I ва II-чоракларида ов қилиш ҳамда балиқ овлаш қоидаларини бузиш билан боғлиқ 287 та ҳолатда 298 нафар шахсга нисбатан 957 млн сўмлик жарима белгиланган.

2023 йилдаги назорат тадбирларида эса ов қилиш ва балиқ овлаш қоидаларини бузиш билан боғлиқ жами 997 та ҳолат аниқланган ва 995 нафар шахсга нисбатан 1,7 млрд сўмлик чоралар кўрилган эди.

28 февралдан юртимизда «Ов қилиш ва овчилик хўжалиги тўғрисида»ги Қонунга мувофиқ ов қилиш муддати якунланган. Тақиқ 15 августгача давом этади.

@mufasa_mh

Читать полностью…

Mufasa

Жуда оз қолди…

«Париж-2024» Олимпиадасида ўзбекистонлик спортчиларни қўллаб-қувватлаш учун 450 нафар мухлис Францияга олиб кетилибди. Шундан 200 нафари «Андижон» клубини мухлислари экан.

@mufasa_mh

Читать полностью…

Mufasa

Энди психологик ёрдам кўрсатиш стандартлари ССВ томонидан тузилади ва тасдиқланади.

Қонунчилик палатаси Ялпи мажлисида «Аҳолига псмхологик ёрдам кўрсатиш тўғрисида»ги қонун лойиҳаси қабул қилиниб, Сенатга юборилди.

Шунингдек, ахлоқий бузуқликни тарғиб қилганлик учун жавобгарлик белгиланмоқда.

Бундан ташқари, гўёки маърифий деб баҳоланадиган кўп сонли йиғинлар, учрашувлар, ўқув ва суҳбатларни олиб бораёган махсус билим ва тажрибага эга бўлмаган сохта тренерлар, лекторларни фаолияти тартибга солинади. Маърифий фаолиятни амалга ошириш тартибини бузганлик учун маъмурий жавобгарлик белгиланяпти.

@mufasa_mh

Читать полностью…

Mufasa

Рақобат қўмитаси кийим дўконини қонун талабларини бузган деб топиб, молиявий жарима қўллаш ҳақида қарор қабул қилибди.

Маданият вазири Озодбек Назарбеков эса бу ҳолатда сутдек оппоқ, яъни ҳеч нарса қилмагани аниқланган ва унга нисбатан ҳеч қандай чора кўрилмаган.

Қози почча, сизлар нима қилсанглар ҳам қонунга тўғри келаверади-я?

@mufasa_mh

Читать полностью…

Mufasa

1997 йил

@mufasa_mh

Читать полностью…

Mufasa

Ёввойи одамлар камёб сувсар боласини калтаклаб ўлдириб, буни энг бемаза тармоқ - тиктокка жойлаштиришган.

Тоғ сувсари йиртқич ҳайвон саналади. Лекин мен учун унинг боласини уриб ўлдирганлар йиртқич ва ваҳший ҳайвон.

Умуман олганда, одамлар йиртқич ҳайвонларга дуч келганида нима қилишлари керак? Йиртқич ҳайвонга дуч келганда ундан баттар ваҳшийга айланмаслик ва ўзингизни ҳимоя қилиш усун Эковазирлик яхши тавсияларини берибди.

Масалан, олдингиздан айиқ чиқиб қолди. Аслида у одамга камдан-кам ҳолларда ҳужум қиладиган жонзот. Лекин қорни оч ёки ўз ҳудудини ҳимоя қилмоқчи. Бу ҳолатда сиз қандай йўл тутишингиз керак? Шулар ҳақида батафсил маълумот берилган.

@mufasa_mh

Читать полностью…

Mufasa

Давлат раҳбари ва унинг жаомаси томонидан хотин-қизларга нисбатан юритилаётган давлат сиёсати сабабли жамиятда уларнинг ўрни ошиб боряпти. Халқаро даражадаги мусобақаларда — ҳоҳ у спорт, ҳоҳ у илм-фан йўналиши бўлсин, юқори марраларни эгаллашмоқда.

Давлат бошқаруви ва ҳокимият органларида ҳам хотин-қизларнинг роли оширилмоқда. Ҳоким ва вазир лавозимларига тайинлаш сиёсати кетмоқда. Вроде бу аёллар эркаклардан кам натижаларга эришмяпти. Аммо айрим жойларда аёлларни арзимаган сабаб билан ҳокимиятдан, лавозимдан четлаштириш «сиёсати» ҳам кетаётганга ўхшаяпти. Буни Қуйичирчиқ тумани ҳокими ўрнибосари — оила ва хотин қизлар бўлими бошлиғи кейсида яққол сезиш мумкин.

«Зам ҳоким» опа Касаба уюшмаси ҳамда ҳомийлик маблағлари ҳисобидан амалга оширилиши белгиланган «Шўрданак» ҳажвий театри дастури чиптаси учун «Аёллар дафтари» жамғармаси ҳисобидан 15 млн сўм ажратиб, тадбиркор билан шартнома тузган.

Тадбиркор ҳисоб-рақамига тушган 15 млн сўмни «зам ҳоким» опага нақдлаштириб берган. Мен шундай прокурор ва судьяларни биламанки, шимолий вокзал тарафдаги кавказ ресторанида бир ўтиришда 15 млн сўмни кайф қилиб юборишади. Опа эса бу пулларни еб-ичиб юбормаган, балки «Шўрданак»чиларга берган.

Шу ерда ўз тахминимни айтиб кетай, менимча, бу театр Маданият вазирлиги билан келишиб, ҳудудларда томошалар ўтказиш учун «график» тузиб олишган камида. Бу худди мажбурий обуна каби «мажбурий томоша». Бундай томошалар ҳомийлик маблағларидан қопланиши лозим бўлган, аммо маблағ топилмаган. Таниш тадбиркордан қарз олиб, ануви сўтақўзи «Шўрданакчи»ларга бериб юборган. Кейин шартнома асосида тадбиркорга «қарзи»ни тўлаган.

Битта эпизод кам, шунинг учун материал синмаслиги учун иккинчи эпизод билан «бетонлашган». Эҳтиёжманд хотин-қизларнинг уй-жойини таъмирлаш учун 90 млн 302 минг сўмга қурилиш моллари харид қилинган. «Зам ҳоким» опа 51 млн 274 минг сўмлик қурилиш материалларини тумандаги 16 та маҳаллада яшовчи фуқароларга тарқатган. У моддий жавобгар шахс бўлмасада, суд уни қолган 35 млн 172 минг сўмлик қурилиш материалларини растрата йўли билан талон-торож қилишда айбдор деб топган.

Қизиқ-а? Фармойишни ҳоким чиқарган, шартномани 1-зам ҳоким тузган, бухгалтер ва завхоз қолиб, зам ҳоким опа жавобгарликка тортилиб кетган. 1-зам ҳоким ва бошқалрга нисбатан қўзғатилган жиноят иши эса ҳаракатдан тугатилган. Қойил!)

Ну опа мужик экан. Бюждет пулни еб, сурворадиган каламушлардан фарқли равишда етказилган зарарни сразу қоплаб қўйган.

Билмадим, менга бу иш «заказной»дек туюляпти. Ҳатто вор-законларни ҳам башарасига бижир-бижир қўйиладиган, 100 минг доллар пора билан қўлга тушган прокурорни бош ҳарфлари ҳам беркитиладиган юртда, негадир зам ҳоким опани сурати ва бошқа барча маълумотлари мамлакатнинг энг катта накрутка каналида эълон қилинибди. Одатда, суд ҳукмидан сўнг ОАВда эълон қилинишига рози ёки рози эмаслиги ҳақида тилхат олинарди. Менимча, рози ёки норозилигига ҳам қарамай ОАВга сиздирилган.

PS. Пост 100 фоиз холис ёзилган. Зам ҳоким опани танимайман ҳам, умримда мулоқот ҳам қилмаганман. Соққаси ҳам олинмган, ҳеч ким илтимос ҳам қилмаган. Шунчаки, бу ҳолат мени таъсирлантирди ва ожизона фикрларимни билдирдим. Суд ҳукми чиқиб, ижрога қаратилиб бўлинган.

@mufasa_mh

Читать полностью…

Mufasa

Парижга «экстренный» вазиятларда жойида шеър ёзиб ташлаш учун борган чиновник-шоир Нодир Жонузоқ кечаги ғалабага атаб бир ажиб шиғир битибди.

Шундан тўрт мисра келтираман:

Олтин олиб келди ҳаммадан олдин,
Юз олтинга тенгдир биринчи олтин!
Ниҳоят ҳис қилдик ғалаба тотин,
Зафар қадаҳини тутди Диёра.

Ўзим жуда адабиёт шинавандаси бўлмасам-да, шоирнинг мухлислари бахтимиз бир тўла тўкис бўлсин дея қўярда-қўймай илтимос қилишди. Ҳай майли, деб сизлар билан бўлишяпман. Шеърни тўлиқ варианти роликда бор. Чиновник-шоир бу шеър орқали бориш-келиш расходларни солиқ тўловчилар олдида оқлаганми-йўқми, ўзинглар баҳо берасизлар 😉

@mufasa_mh

Читать полностью…

Mufasa

Шеф «Тўмарис»га телефон қилиб, уни олтин медал билан табриклади.

Қисқа муддатли таътил тугабди, шекилли.

@mufasa_mh

Читать полностью…

Mufasa

Янгийўлда битта оилани ўлдириб (5 нафар), уйини ёқиб юборган гнида ушланибди.

Хонадон эгасини қариндоши экан. Ўртада қарз муносабатлари борлиги учун қотилликка қўл урганмиш тварь

@mufasa_mh

Читать полностью…

Mufasa

Фарғона ҳокими яширин қарор билан Қувасой шаҳридаги давлат мактабгача таълим ташкилотларида тарбияланувчиларни кейтеринг усулида овқатлантиришни танлов ёки тендер ўтказмасдан бир корхонага «совға» қилибди. Муборак бўлсин, давомли бўлсин!)

Баъзилар қонунчиликка кўра Мактаб вазирлиги танлов ўтказиб аниқлаши керак деяпти. Ие, ўша қонунда Бозоров ҳам амал қилсин деб алоҳида ёзиб қўймаган-ку!) Камига бу корхона раҳбари ва таъсисчиларидан бири бўлган шахс Бозоров билан фамилядош экан. Аввал хеш, баъд дарвеш.

Уч-тўрт кун аввал бир тадбиркор мурожаат қилиб, Олмазор туманида ҳам худди шундай ҳолат юз бераётганини маълум қилганди. Яъни, ҳоким тумандаги барча мактаб ва мактабгача таълим ташкилотларнинг ошхоналарини бир тадбиркорга «тортиқ» қилаётган экан.

Қизиқ. Менимча, бу ҳолат республикани барча ҳудудларида содир бўлаётган бўлиши мумкин. Ё ҳокимларга «тепа»дан шундай топшириқ тушган, чунки айрим ҳокимлар худди «зомби»га ўхшайди – фақат топшириқ бажаришга ихтисослашган. Ё айрим ҳокимлар Давлат раҳбарини яқинда тадбиркорлар билан бўлиб ўтадиган учрашувига ўз услубларида «тайёрланишмоқда» – саботаж қилишмоқда.

@mufasa_mh

Читать полностью…

Mufasa

Шавкат Мирзиёев 2024 йил 26 июлдан қисқа муддатли меҳнат таътилига чиқди.

@mufasa_mh

Читать полностью…

Mufasa

​​🏦 Асакабанк бош офисида «Замонавий жамиятда гендер тенглиги» мавзусида кенгайтирилган очиқ учрашув ташкил этилди

Замонавий жамиятда аёллар ва эркаклар ўртасидаги тенгликка бўлган интилиш нафақат адолат тўғрисидаги масала, балки барқарор ривожланиш ва фаровонликнинг асосий меъзонидир. Айнан мана шундай йўналишдаги гендер стереотипини бартараф этиш ва гендер тенгликка эришиш мақсадида Асакабанк фаол ишлар олиб бормоқда.

Шу жумладан, Асакабанк томонидан "Аёллар клуби" фаолияти йўлга қўйилган. Клубнинг асосий мақсад ва вазифалари аёлларни шахсий ва касбий жиҳатдан ўсишида қўллаб-қувватлаш ҳамда ижтимоий муҳитни яратишдан иборат.

Асакабанкнинг ISFT институти билан ҳамкорликдаги кенгайтирилган очиқ учрашуви шу мақсадда ўтказилиб, ушбу тадбирда банк ходимлари, шунингдек, банкнинг Кузатув кенгаши аъзолари ҳамда таклиф қилинган меҳмонлар иштирок этдилар.

Хусусан тадбирда Ўзбекистон фанлар Академияси вице-президенти Шаҳло Турдикулова, Ўзбекистон иш берувчилар Конфедерациясининг ижрочи директори Элико Маргишвили ҳамда ISFT тадқиқот маркази директори Михаил Царев каби спикерлар мавзу доирасида чиқиш қилишди.

@mufasa_mh

Читать полностью…

Mufasa

Юракдан чиққан эътироф юракка етиб боради. Ижтимоий ҳимоя - бу шунчаки сиёсат эмас. Ижтимоий ҳимоя - Давлатнинг ИНСОНИЙЛИК ЮЗИДИР!!!
Ижтимоий ҳимоя агентлиги ташкил этилганига кўп бўлмади. Аммо Президентнинг қўйган вазифаларини шунчаки вазифа деб эмас, муқаддас бурч деб билди Агентлик.

Қилинган ишларни кўриб Агентлик масъуллари энг аввало Аллоҳнинг, кейин Давлат раҳбарининг олдида юзи ёруғ бўлганини эътироф этмай иложи йўқ. Ўтган давр мобайнида Агентлик ўз ишини томоқ йиртиб дунёга жар солмади. Индамай ўз вазифасини бажариб келмоқда. Шараф билан буни уддаламоқда!

Агентлик Президентнинг орзуси - ДАВЛАТ ҲИМОЯГА МУҲТОЖ ҲЕЧ БИР ВАТАНДОШИНИ ЭЪТИБОРСИЗ ҚОЛДИРМАСЛИК ОРЗУСИНИ амалга оширмоқда!!!

Отабек Умаров

Читать полностью…

Mufasa

1 трлн сўмга ер сотиб олмоқчи бўлиб жамоатчилик эътиборига тушган Пискентни собиқ ҳокими Рахимжон Рихсиев Тошкент тумани ҳокими в.в.б. лавозимига тайинланибди.

Рахимжон жуда талабчан ҳокимлардан, Президент қарорларини биринчилардан бўлиб ижро этади. Пискентда ҳокимлик пайтида Президент давлат хизматчиларига тадбиркорлик муассиси бўлишини тақиқлайдиган қонунни имзолаши билан у сразу янги фирма очиб, уни ягона таъсисчисига айланган эди.

Кеча янги лавозимга ўтганини билдириш учунми, тор доирада сайёр қабул ўтказибди. Хабарда Рахимжон Рихсиев туманнинг «Боғизилол»маҳалласида сайёр қабул ўтказиб, у ерда фуқароларнинг мурожаатини тинглагани маълум қилинган. 200 мингга яқин аҳоли истиқомат қиладиган туманда 10 нафар фуқаро иштирок этгани ҳам майли, хабарга илова қилинган суратлардан кўриш мумкин-ки, ҳоким бова ўз кабинетида ўтирибди. Ҳайронман, балки Рихсиевни кабинети худди Чингизхонни чодири каби кўчиб юрар-а? Агар шундай бўлса яхши-ку, сайёр қабул ўтказиш учун жазирама иссиқ ёки қаҳратон қишда кабинетдан ташқарига чиқишга ҳожат қолмайди, кабинетни ўзи керакли маҳаллага олиб бораверади.

@mufasa_mh

Читать полностью…

Mufasa

Таваллуд кунингиз муборак бўлсин, жаноб Президент!

@mufasa_mh

Читать полностью…

Mufasa

Спикер тўғри қарор қабул қилди

Аслида ялпи мажлисни ўтказиш билан боғлиқ Регламентга кўра, танаффус эълон қилиниши масаласи овозга қўйилмайди.

Бироқ бугун Раислик қилувчи депутатларнинг фикри, нуқтаи назарини ўрганиш мақсадида сўровнома ўтказишга қарор қилди.

Агарда депутатларнинг 100 фоизи мажлис давом эттирилишини қўллаб-қувватлаганида, йиғилиш, шубҳасиз, давом эттирилган бўлар эди.

22 нафар депутат танаффус эълон қилинишини маъқуллаб, овоз бердими, демак, камида шунча вакил қонун лойиҳаларини суст кайфиятда кўриб чиқарди.

Ваҳимага ўрин йўқ: Тушлик танаффусидан кейин ялпи мажлис қизғин тортишувлар билан давом этди. Қизиққанларни тўғридан-тўғри эфирларни кузатишга чорлаб қоламиз.

P.S. Тармоқдаги муҳокамаларни ўқиб, тушликка нима еганим ҳам эсимдан чиқиб кетди)) Ўртоқлар, тушлик қилдингларми ўзи? 😉

Одилжон Тожиев

Читать полностью…

Mufasa

Бўстонлиқда йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш учун дам олиш кунлари Тошкент вилояти ЙПХ бошлиғи бошчилигида 50 дан зиёд ходимлар жалб қилинаётган экан. Деярли ҳар бир чорраҳа, пиёдалар ўтиш йўлаги ва бурилиш жойларида ЙПХ ходимлари хизматга шай бўлиб турибди. Кўриб раҳминг ҳам келиб кетади, бу қуёшда 3 дақиқа туришни ўзи катта жасорат. Шунақа пайтда тўлаган солиқларимдан рози бўлиб кетаман. Бўстонлиқда машиналар жуда ҳам кўп. Олдиндаги машиналар ҳаттоки 30 секунд тўхтаб қолса, улкан тирбандликлар ҳосил бўлади. Буни олдини олиш учун ЙПХ ходимлари бор куч ғайратини сарфламоқда.

Баъзи жойлардаги тирбандликларни 1000 та ЙПХ ходимини жалб қилиб ҳам олдини олиб бўлмайди. Бунинг учун янги кўприклар ва йўл ўтказгичларни қуриш керак. Оддий мисол, пойтахтдан Бўстонлиққа Янги Ўзбекистон кўчаси орқали кетишда туннел очилиши билан бу ердаги чорраҳада ҳосил бўладиган тирбандликларни олди олинди. Ҳозир машиналар бир-бирига ҳалақит қилмай туннел орқали Бўстонлиқ ёки Паркентга ўтиб кетишмоқда. Чирчиқ шаҳарга киришдаги туннел ҳам яхши ечим бўлган. Мол бозордан ўтганда ҳам янги туннел қуриш ишлари олиб бориляпти. Мана шу ердаги қайрилиб олиш жойи ҳам авария ўчоқларидан бири.

@mufasa_mh

Читать полностью…

Mufasa

«Чорвоқ» сув омборида навбатдаги фожиа: мутасадди ташкилотлар қаерга қараяпти?

Тошкент вилояти, Бўстонлиқ туманида 20 июль куни соат «Чорвоқ»да аянчли воқеа содир бўлгани ҳақида деярли барча хабар топди.

19 ёшли Қодиров Фозилжон скутер ҳайдаётган вақтида вақтида бошқарувни эплай олмай, қаршисидаги катамаранга бориб урилган. Натижада катамаранда бўлган 2 нафар фуқаро тан жароҳати олиши натижасида воқеа жойида вафот этган.

Бош прокуратура матбуот котибининг ёзишича, ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 260-моддаси (Темир йўл, денгиз, дарё ёки ҳаво транспортининг ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилган. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда экан.

Шу ўринда ҳақли савол туғилади: «Чорвоқ»ни эгаси борми? Бунга кимдир жавобгарликни бўйнига оладими? Бундан ташқари, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Экология ва Сув хўжалиги вазирликлари ва бошқа мутасаддиларчи? Наҳотки ушбу ҳудудда скутерларни тартибга солиш, умуман, хавфсизлик чораларини таъминлаш борасида қатъий чоралар кўриш қийин бўлса? Умид қиламизки, мутасадди ташкилотлар бу борада керакли чораларни кўришади ва юқоридаги каби фожиаларнинг олди олинади.

Ҳа айтганча, Ҳукуматнинг бундан 4 йил аввалги қарорида «Чорвоқ» сув омборида моторсиз, муқобил энергия манбаларида ҳаракатланувчи ҳамда махсус вазифаларни бажариш ваколатига эга бўлган вазирлик ва идораларнинг моторли сув транспорти воситаларидан ташқари барча моторли сув транспорти воситаларининг ҳаракатланиши, шунингдек, Чирчиқ дарёси ва унинг ирмоқларида (махсус ажратилган сув ҳавзаларидан ташқари) чўмилиш, транспорт воситаларини ювиш ва маиший чиқиндиларни ташлаш тақиқланади, дейилган эди.

@mufasa_mh

Читать полностью…
Subscribe to a channel