mufasa_mh | Unsorted

Telegram-канал mufasa_mh - Mufasa

6204

Муаллиф «Сарой блогери» ҳисобланмайди

Subscribe to a channel

Mufasa

Бугун парламентда етакчи кучга эга ЎзЛиДеПнинг I Конгресси бўлиб ўтмоқда. Унда партия келгуси 5 йилда ваъда эмас натижа учун ишлаши, сайловчилар манфаатини ҳимоя қилиш учун 500 та мақсадни амалга оширмоқчи.

Партия етакчиси Актам Ҳаитов сифатли таълим, тиббиёт ва кучли ижтимоий ҳимояни таъминлаш борасида камбағаллик кўламини икки карра камайтиришни устувор вазифа сифатида белгиланганини айтмоқда.

ЎзЛиДеП асосан тадбиркорларни қўллаб-қувватлашни мақсад қилган партия. Бу галги сайловолди дастури лойиҳасида эса «Ҳар бир оила ўз уйига эга бўлсин» деган шиор остида 1 миллион хонадонли уй-жойлар қуриш каби ташаббусларни илгари сурмоқда.

Партиянинг дастурида яна қатор ваъдалар илгари сурилган. Сайлов ўтгунча эгасига етгунча қабилида эмас, ҳақиқатдан натижа учун ишланса бу ваъдалар реал ҳаётга айланади. Сайловчилар манфаати учун яхшиликка хизмат қилади. Кузатамиз.

@mufasa_mh

Читать полностью…

Mufasa

Сурхондарёда 10 мингга яқин дарахт кўчирилиши мумкин

Автомобиль йўллари қўмитаси Сурхондарё вилоятидаги «Дарбанд-Бойсун-Элбаён» ва «Манғузор-Жарқўрғон-Бандихон-Олтинсой-Денов» автомобиль йўлларининг баъзи қисмларини реконструкция қилишга тўсқинлик қилаётган 9 405 туп дарахтни кўчириб ўтказайлик деб Эковазирликка хат ёзган.

Ўз навбатида, Эковазирлик бунга жавобан Президентнинг тегишли Фармонларини асос қилиб келтириб, рад жавобини берган. «Қисларинг, бўлмасам қамалиб кетасанлар! Яхшиси йўлни бошқа жойдан олиб ўтинглар» деган гапни «қоғоз»га ўраб тушунтирган.

Аммо шундай бўлса-да, мазкур лойиҳанинг амалга ошиш масаласи айни дамда Ҳукумат комиссияси томонидан кўриб чиқилмоқда экан. Бу комиссия таркибида кимлар бор, билмадим-у, ҳойнаҳой комиссия раиси жаноб Раматов бўлса керак? Сурхондарё вилояти ҳокимлиги автомобиллар сони кундан кунга ошяпти, авариялар бўляпти, одамлар ўляпти шунга шу йўлларни ремонт қилишимиз керак дебди.

Президент - давлат бошлиғи! Президент Фармони билан мораторий эълон қилинганми, бўлди - тамом! Йўлни бошқа жойдан олиб ўтишни ўйлаш керак. Боз устига, шунча дарахтни қандай кўчиришади? Етарли техника ва маблағ борми? Шаҳарни қоқ марказида эплаб 3 та дархтни кўчириб ўтказа олмади-ку, жиноий жавобгарликка тортилиб кетишди. 10 мингга яқин дарахтни кўчириш ҳақида гапиришмаса ҳам бўлади.

@mufasa_mh

Читать полностью…

Mufasa

2024 йил 4 сентябрь куни «Қамчиқавтойўл ИЙФК» Давлат муассасаси тасарруфидаги автомобиль йўлларини қишқи қаров сақлаш ишларида сирпанчиққа қарши қум сотиб олиш мақсадида бошланғич нархи 900 млн сўмлик танлов ўтказилган.

Танловда икки иштирокчи томонидан таклифлар билдирилиб, энг яхши таклифни танлаш орқали 897 млн 120 минг сўм нарх таклифи билан «SAND AND GRAVEL WHOLESALE» МЧЖ танлаш ғолиби деб топилган. Иккинчи иштирокчи «BUS PARK AND TRADING» МЧЖ эса заҳира ғолибига айланган.

Мазкур давлат харидида ўзаро аффилланган шахсга тегишли икки тадбиркорлик субъекти иштирок этган, улардан бири ғолибликни қўлга киритган.

Танлов иштирокчиларини айни бир шахс — «Muminov Olimxon Obbosxonovich» боғлаб туради. Яъни, у «SAND AND GRAVEL WHOLESALE» ва «BUS PARK AND TRADING» МЧЖларнинг 100 фоиз улушларига эгалик қилади.

Манба: @revizor_uzb

Читать полностью…

Mufasa

Бугун «Адолат» социал демократик партиясини қурултойи бўлибди.

Партия ҳисоботларига кўзим тушиб қолди. Қарасам, «Адолат» СДП аъзолари сони 2020 йил бошидаги 438 мингтадан, тўрт йилда 1,1 миллионтагача ўсган. Деярли уч баробар.

Агар адашмасам, 2019 йилдаги сайловда Адолатчиларни 24 та депутати Қонунчилик палатасига сайланган эди. Бошқа партиялардан дадил фикрлар билдириб, аммо камроқ депутати парламентга сайланганига ҳайрон бўлгандим очиғи. А гап буёғда бўлишиям мумкинда, қайси партия аъзоси бўлсанг, ўша партияга овоз берасан. Зўр бўлсанг ҳам, партия аъзолигида кам одам бўлса —  ютиш қийин.

Хўп, аъзолари уч баробарга кўпайибди, энди сайловдаям яхшироқ натижа кўрсатишса керак, менимча. 27 октябр келаверсин-чи, кўрармиз.

Дарвоқе, яна бир гап, болалармиз, ёшларимиз дам оладиган истироҳат боғлари, сайлгоҳларга хўжайинлик қилаётганларни танобини тортиб қўйиш, уларни хусусийлаштиришни тақиқлаш ғоялари илгари сурилганидан кайфиятим кўтарилганини айтиб қўйсам, чакки бўлмас.

@mufasa_mh

Читать полностью…

Mufasa

33 ёшинг муборак бўлсин, мустақил Ўзбекистон!

@mufasa_mh

Читать полностью…

Mufasa

Тизим хатолигидан фуқаролар жабр кўрмасин

«Ўзбекистон Республикаси фуқаролари, чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг яшаш жойи бўйича рўйхатдан ўтиши ва турар жойи бўйича хабардор қилиши тартиби тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси муҳокамаси депутатлар даврасида қизғин тус олди.

Ўзбекистон экологик партиясининг фракцияси аъзоси Равшанбек Бегматов ҳозирги кунда маҳаллаларга фуқароларнинг яшаш жойида бегона одамларнинг рўйхатда турганлигини, аҳолининг рўйхатга қўйилишдаги тартибсизликлар ва тизимдаги ноаниқликлар борасида кескин саволлар билан мурожаат қилди ва бу ҳолатда фуқаролар айбсиз айбдор бўлиб қолаётганлиги, бунга ечим зарурлигини таъкидлади.

@mufasa_mh

Читать полностью…

Mufasa

Бўстонлиқда янги Гиннес рекорди ўрнатилди

Бўстонлиқ туманида жойлашган дам олиш масканида Ўзбекистон Герби ҳамда “Ўзбекистон – Мустақилликка 33 йил” ёзуви туширилган “Дунёда энг катта эбру тасвири” яратиш орқали жаҳон рекорди ўрнатилди.

Ушбу Эбру тасвири бўйича янги рекорд Туркияда истиқомат қилувчи, асли ўзбек рассоми ва Эбру санъати устаси Ахмед Чоктан томонидан ўрнатилди. Қоғозга туширилган тасвирининг эни 1,5 метр ва узунлиги 12 метр бўлиб, жами 18 кв. метрни ташкил этади.

@mufasa_mh

Читать полностью…

Mufasa

"Очиқ суҳбатлар, тортишувлар керак. Биз оқ-қорани қаердан биламиз?"

Юртдошларимиз сиёсий партиялардан кескин баҳслар кутишмоқда.

Aksent.uz жамоаси бўлажак сайловлар олдидан фуқароларимизни сўроққа тутди.

@mufasa_mh

Читать полностью…

Mufasa

Омбудсманнинг мобил иловаси ишга туширилибди

Янги мобил илова мунтазам ишлайди. Бу дегани Омбудсманга мурожаатингиз бор бўлса, уни хоҳлаган вақтда осон ва тез жўнатса бўлади.

Бунинг устига юборган аризангизнинг ҳолатини ҳақиқий вақтда кўриб турасиз - у кўриб чиқиш жараёнидами, кўриляптими ёки ижрога йўналтирилганми, ҳаммасини иловадан кузатса бўлади.

Бу мобил иловада ҳам ягона идентификация тизими OneID орқали рўйхатдан ўтилади. Узоқ тўлдириб ўтириладиган ҳеч қанақа аризалар керак эмас.

Илова ўзбек, рус ва инглиз тилларида мавжуд. Бу ҳар бир фойдаланувчига ўзи учун қулай бўлган мулоқот тилини танлаш имконини беради.

Мени яна бир хурсанд қилган нарса иловада ўзингизни қийнаб турган масала бўйича онлайн маслаҳат олиш мумкин экан. 👍

☝️ Мобил иловани Google Play ва App Store орқали юклаб олишингиз мумкин.

Вақт ўтиши билан илова янаям фойдали ва мукаммал бўлишига ишонаман.

Одилжон Тожиев

Читать полностью…

Mufasa

Ўзбекистон ва Хитой олимлари Орол денгизи тубини ҳамкорликда ўрганишга киришди

Марказий Осиё атроф-муҳит ва иқлим ўзгаришини ўрганиш университетида («Green University») Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги, Шинжон экология ва география институти томонидан Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси билан ҳамкорликда Орол денгизи қуриган тубининг экологияси ва атроф-муҳитига оид комплекс илмий экспедициянинг очилиш маросими бўлиб ўтди.

@mufasa_mh

Читать полностью…

Mufasa

Бугун олти нафар вилоят ҳокими ва шу каби зодагонлар қаторида «Ўзметкомбинат» АЖнинг ишчиси Мирзаматов Абдумўмин Мухтарович ҳам «Шуҳрат» медали билан мукофотланди. Мана шундай ишчи қатламни ҳам рағбатлантрилиши, мукофотланиши одамни қувонтиради. Чунки бу каби ишчилар зодагон ҳокимлардан кам хизмат қилишмайди. Олий мукофот билан тақдирланган барча ишчи қатламни чин дилдан табриклайман!

@mufasa_mh

Читать полностью…

Mufasa

Бош вазирни тегишли фармойишига мувофиқ 2024 йил 24-25 август кунлари «Маҳалла обод - юрт обод!» шиори остида умумхалк хайрия хашари бўлиб ўтади.

Маҳаллалар уюшмаси аҳолини ушбу ҳашарда фаол бўлишга чақиряпти.

@mufasa_mh

Читать полностью…

Mufasa

​​Марказий сайлов комиссиясининг мажлисида бешта сиёсий партияларнинг Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва маҳаллий Кенгашларга сайловда иштирок этишига рухсат бериш тўғрисида қарор қабул қилинди.

Кузатувчи ва таҳлилчилар бу йилги сайловда партиялар орасидаги рақобат анчагина қизин ва интригага бой ўтади дея башорат қилишмоқда. Кўрамиз, кутамиз. Бу сафарги сайлов аввалгиларидан қай жиҳатлари билан фарқ қиларкан.

@mufasa_mh

Читать полностью…

Mufasa

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази: «…Мадина шаҳрида хурмо экишга буюртма бериши, ижтимоий тармоқларда кенг ёйиши ва бу ҳолатни оммалаштириши динга ҳам, мантиққа ҳам, суннатга ҳам тўғри келмайди».

Шунингдек, фатво маркази баёнотида «Орол денгизи атрофида саксовул, қандим, черкес, қорабароқ каби чўл ўсимликлари экиб, ўрмонзорлар барпо қилиш орқали мамлакатимиздаги экологик ҳолатни яхшилаш, зарарли туз ва чанглар кўтарилишининг олдини олишга кўмаклашишлари жуда ҳам зарурдир» дейилади.

@mufasa_mh

Читать полностью…

Mufasa

Олдинги даврни ҳамма эслайди. Вилоятдан туриб Тошкентга бормоқчи бўлсанг, «прописка»нинг йўқлиги учун «ГАИ» ушлаб қолишидан қўрқуви-ю, вақтинчалик рўйхатга қўйилишнинг югур югурлари. Хорижга чиқишни-ку айтмасаям бўлади. Олиш қийин 2-3 йилга бериладиган «ОВИР» стикерлари ўрта ёшлиларни ҳам ёдида турибди.

Янги давр бошланиши билан Давлат раҳбарини ташаббуси билан кўп йиллар давомида халқимизни қийнаб келган, эскилик сарқити бўлган прописка тизимини бекор қилиш, бу борада белгиланган турли бюрократик тўсиқларни олиб ташлаш, хусусан, пропискасиз фуқароларни ишга олганлик учун иш берувчининг жавобгарлигини бекор қилиш бўйича муҳим тарихий ислоҳотлар амалга оширилди. Ҳатто бу нарса янги таҳрирдаги конститутсиямизнинг 32-моддасида мустаҳкамлаб қўйилди.

Энди вақтинчалик рўйхатда туриш учун идорама-идора югуриш шарт эмас. Фуқароларни доимий яшаш жойи ёки вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга олиш ички ишлар органлари билан бир қаторда давлат хизматлари марказлари орқали ёки онлайн тарзда амалга оширилиши йўлга қўйилди. Олиш ўта мураккаб бўлган хорижга чиқиш стикери бекор қилиниб, унинг ўрнига биометрик паспорт ва мамлакат ичида эса ID-карта жорий қилинди.

Бугунги кунда фуқароларимиз мамлакат ҳудуди бўйлаб эмин-эркин ҳаракатланмоқда, «етиб бўлмас» Тошкент шаҳри ва вилоятида турар жой сотиб олиш, ишга жойлашиш энди муаммо эмас.

@mufasa_mh

Читать полностью…

Mufasa

Партиялар қурултойларини ўзимча таҳлил қилиб чиқяпман, навбат "Халқ" демократик партиясига шекилли).

Хуллас, бугун Халқ демократик партияси қурултойи ўтказибди. Янги сайловолди дастурида ижтимоий соҳани ривожлантириш соҳасидаги таклифларидаги бир жой қизиқтириб қўйди: Аҳолида дорига қарамликни камайтириш.

Ростданам, ҳар қадамда аптека, бирон жойимиз сааалгина оғриса дорига ёпишадиган одам бўлиб қолдик.

Хўш, буни партия қанақа қилиб амалга оширмоқчи экан энди. Қизиқдингизми сиз ҳам?

Яна Қонун устуворлигини таъминлаш йўналишида бюджет маблағларини самарасиз ишлатганлик учун жавобгарликни кучайтириш, соҳавий назорат органларига республика ҳокимият органларининг таъсирини камайтиришни режаларига киритишибди.

Шу жойида айтишим керак. Давлат бюджетини “ўйлаб” ишлатиш жуда муҳим масала. Партия номига монанд анча халқчил масалаларни ўйлаган кўринади. Сайловда энди халқимиз бу гапларга нима деркан?)

@mufasa_mh

Читать полностью…

Mufasa

Партия номзодларини учдан бирида илмий даража бор

Кечаги "Адолат" партиясини қурултойидан аҳамият берганларимни айтгандим. Бугун "Миллий тикланиш" демократик партиясини қурултойи ўтибди. Бу бўйичаям бир иккита пичоққа илинадиган нарсаларни айтиш керак.

Сўлчи адолат’чилардан фарқли "Миллий тикланиш"чилар ўнгчи партия. Қурултойда партия эълон қилинган сайловолди дастурдаям айнан шу томон ғоялари кўпроқ.

Масалан, миллий қадриятларни асраш, Ўзбекистонни шу вақтгача ўзлигини сақлаб келишидаги анъаналарини мустаҳкамлаш, таълим соҳасини яхшилаш. Партия шу ғояларни илгари суриб, тарбияга доим аҳамият бериб келган.

Яна бир жихат, қурутойда партия кўрсатган 175 та номзодни 55 тасида илмий даража бор экан, 55 таси таълим, фан одамлари. Тўғриямда, тарбияни асосий деб айтаётган партия ўз номзодларидаям шу соҳани олд одамларини кўпроқ бирлаштириши керак.

@mufasa_mh

Читать полностью…

Mufasa

Давлат тиббий суғуртаси тизимини шу йил 1 октябрдан бошлаб Тошкент шаҳри ва Сирдарё вилоятида, 2025 йил 1 январдан Қорақалпоғистон Республикасида жорий этиш таклиф этилмоқда.

Бунинг учун 2024 йил якунига қадар “Электрон поликлиника” ва “Электрон шифохона” ахборот тизимлари жорий қилинади. Тиббиёт ходимлари улардан фойдаланиш бўйича ўқитилади. Муассасалар зарур техника ва тармоқ қурилмалари билан жиҳозланади.

Бу тизимнинг аҳамияти шундаки, тиббиётда натижага асосланган молиялаштириш усуллари татбиқ қилинади.

Суғурта доирасида тиббий хизматларни кўрсатиш ва дори воситаларини тақдим этиш давлат бюджети ҳисобидан амалга оширилади, аҳолидан қўшимча тўлов ундирилмайди.

@mufasa_mh

Читать полностью…

Mufasa

Уйғонинг сайлов бўляпти!
 
Бу йилги янгича депутатлик сайловлардан сайловчилар ҳам, ҳатто сайлов ёшига етмаган ҳам, хуллас ёшу-қари хабар топиб улгурди деб ўйлайман. Чунки 26 июлдан бери ОАВ, интернет бонг уриб ётибди, видеороликлар айланиб юрибди. Партиялар чиқиш қиляпти, партия раислари фаол. Имзо йиғишганини кўрдик. Дастурларини муҳокамасини кўряпмиз. Хуллас «сайлов шарпаси» изғиб юргани яққол кўриниб турибди.

Шунга қарамай буни кимлардир кўрмаётган, эшитмаётган, сезмаётган экан. Илтимос шуларни уйғотиб юборинглар! 🥱

Улар дебатларни, сайловолди учрашувларни, ташвиқотни, ур-йиқитни, пойгани кўришга ишқибоз эканлар. Маззами…

Кечирасиз-у… Сизга нима ёқишига қараб эмас, ўрнатилган қонун-қоидага қараб иш кўрилади. Чунки уни ўзимиз, биз сайлаган вакиллар қабул қилган. Маълумот учун айтаман. Сайловолди ташвиқоти бизда 22 сентябрдан, яъни номзодларни рўйхатга олиш тугагандан кейин бошланади. Барака топкур ахир ҳали номзодлар бўлмасдан қанақа дебат бўлиши мумкин.
Хуллас ҳамма янги сайловларни қандай бўлишини тушуниб, кузатиб боряпти.

«Аралаш», «можаритар», «пропорционал», «нисбий кўпчилик», партияга овоз бериш» деган тушунчалар миямизга яхшигина ўрнашиб олди. Тўғри ўзгаришлар кўп ва буни албатта фойдаси ҳам кўп бўлади. Партиянинг масъулияти ошяпти, улар ўзини обрўсини сақлаш, номини оқлаш учун қизғин курашади энди. Очиғини айтсам энг қизиқ жойи энди бошланади. Шунинг учун жараёнларни кузатиб борайлик ва фаол бўлайлик ҳурматли сайловчилар.

@mufasa_mh

Читать полностью…

Mufasa

Навбатдаги қовун: йўлларни асфальт қилишдан кўра фестиваллар муҳимроқ

Бемаза қовунни уруғи кўп деганларидек, қовун тушурадиган давлат ва жамоат арбобларимиз ҳам серобгина. Бу йилги қовун сайли анча қизғин кечади шекилли.

Яна бир қизиқ жиҳат – мавҳум қора кучларга қарши яна уруш бошланганга ўхшайди.

@mufasa_mh

Читать полностью…

Mufasa

Дуров ҳибсдан озод этилибди

@mufasa_mh

Читать полностью…

Mufasa

«Thermo plus» бренди остидаги маҳсулотларни қанча ҳажмда харид қилишингиздан қатъий назар исталган манзилга ишлаб чиқарувчи томонидан етказиб берилади.

Етказиб бериш муддати максимум 10 кун, атак 5 кун ичида эшигизни тагида бўлади.

Ишлаб чиқарувчи компаниялар ўз маҳсулотларини харидорни манзилигача етказиб беришларини яхши тарафи шундаки, «транспортировка» вақтида маҳсулотга бирон нима бўлса «ока, заводдан брак берворишибди экан» деган важлар бўлмайди.

«Thermo plus» маҳсулотларига буюртма бериш учун қуйидаги рақамларга қўнғироқ қилинг:

+99890 150 00 00
+99855 516 01 01

Реклама

@mufasa_mh

Читать полностью…

Mufasa

Сайловга оз эмас, кўп эмас, роппа-роса 2 ой қолгани мана энди билинаяпти.

Парламентдаги етакчи партиялар раҳбарлари оммабоп ахборот сайтларига интервью беришибди.

ЎзЛиДеп раҳбари Ҳайитов бу йилги сайловга тайёргарликни 2020 йилданоқ бошлаганини айтган бўлса, консерватив партия — «Миллий тикланиш»лидери Қодиров «ғалаба қозонишимизга ишонмаганимизда сайловда қатнашмасдик ҳам» дегандек гапни айтибди.

Интервьюларнинг асосий қисми “партия ҳисоботи”дан иборатдек туюлган бўлса-да, ичида яхши гаплар ҳам борлиги эътиборимни тортди.

Масалан, Актам Ҳайитов ҳукуматдаги айрим вазирлик ва идораларнинг ишини очиқ танқид қилибди. Фракция раҳбари Солиқ қўмитаси «E-aktiv» дастурини ишга тушириш орқали тадбиркорга енгиллик яратишни ваъда қилган бўлса-да, аслида бизнесга ортиқча тўсиқ яратиб қўйгани ва якунида ҳеч нарса бўлмагандек дастурдан осонгина воз кечганини асосли танқид қилибди.

Қодиров эса таълим тизимига ажратилаётган маблағлар ўз натижасини кўрсатмаётганини қайд этибди.

Хўп, етакчи партиялар ўз тарғиботини бошлаб юборибди. Қолган партиялар нимани кутаяпти? Қани, уларниям кузатайлик-чи, улардан ҳам садо чиқиб қолар?

@mufasa_mh

Читать полностью…

Mufasa

Марказий сайлов комиссиясидаги расмийларни айтишича, дунёнинг 39 давлатида болам-чақам деб юрган юртдошларимиз учун 56 та сайлов участкалари ташкил қилинаркан.

Шунингдек, хориждан туриб овоз бериш пропорционал сайлов тизимида бўлиб ўтиши белгиланди. Бу дегани, партиялар ва уларнинг ғоялари мусобақага киришади. Сайловчилар партияларнинг дастурлари, тарғиботига кўра овоз танлашлари мумкин. Янаям жайдари қилиб тушунтирганда, 27 октябрь куни ғоялар мусобақси бўлади.

@mufasa_mh

Читать полностью…

Mufasa

Давлат раҳбарининг фармонига мувофиқ «Олмалиқ кон-металлургия комбинати» АЖнинг икки ишчиси олий даражадаги унвон ва орденларга лойиқ деб топилди.

Хусусан жамиятнинг саноат темир йўл транспорти бошқармаси участка устаси Абдирашидов Ахрар Нарматович – «Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган саноат ходими» фахрий унвони билан мукофотланди.

Жамиятининг технологик транспорт бошқармаси бульдозер машинисти Рахманов Абдумавлян Абдукаримович «Меҳнат шуҳрати» ордени билан тақдирланди.

@mufasa_mh

Читать полностью…

Mufasa

Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси раиси Қаҳрамон Қўчқоровичнинг маълум қилишича, икки кун давом этадиган «Маҳалла обод - юрт обод» умумхалқ хайрия ҳашари давомида 16 минг 667 та оиланинг томорқа майдонларига экинлар экилади. Шунингдек, 25 минг 764 нафар эҳтиёжманд оилалар ҳолидан хабар олиниб, уларга моддий ёрдамлар кўрсатилади.

@mufasa_mh

Читать полностью…

Mufasa

Балиқчи тумани зам ҳокими қамағда
 
Балиқчи тумани ҳокимлиги заҳирасида бўлган 3,75 гектар ер майдонининг 1,75 гектарини «E-auksion»орқали арзон нархда олиб бериш, қолган 2 гектарини эса 2019 йилдаги сана билан туман ҳокимининг қарорини тайёрлаб, харидор номига расмийлаштириб бериш эвазига 30 минг АҚШ доллари олган вақтларида туман Уй-жой коммунал хўжалиги бўлими бош мутахассиси ва тиббий хизмат кўрсатишга ихтисослашган МЧЖ ходими ашёвий далиллар билан ушланган.

Шунингдек, терговга қадар текширув давомида, улар ушбу масалани туман ҳокимининг ўринбосари орқали ҳал этишлари аниқланиб, тезкор тадбир давом эттирилди ва мазкур мансабдор шахс 30 минг АҚШ долларини олган вақтида қўлга олинган.

Ҳозирда улар қамағда, кимга показания берайлик экан деган ҳаёлда.

@mufasa_mh

Читать полностью…

Mufasa

🗣 Базальт изоляцион плиталари қурилиш жараёнида

♥️ Айни пайтда Жиззах вилояти Дўстлик туманида жойлашган 1200 кв/м майдонга эга мактабнинг фасад қисми қурилишида «𝗧𝗵𝗲𝗿𝗺𝗼 𝗣𝗹𝘂𝘀»базальт изоляцион плиталаридан фойдаланилмоқда.

Жараён билан ушбу видеода танишишингиз мумкин.

🏫 Давлат буюртмасига асосан Khorezm Insulation Group томонидан Thermo Plus савдо белгиси остида ишлаб чиқарилган маҳсулотлар Республикамизнинг 9 та вилоятидаги мактаб ва боғчаларга етказиб берилмоқда.


📞 +998 90 150 00 00
📞 +998 55 516 01 01

🔻 𝗧𝗵𝗲𝗿𝗺𝗼 𝗣𝗹𝘂𝘀 — ҳарорат муаллифи

@mufasa_mh

Читать полностью…

Mufasa

Давлат раҳбари жон куйдириб, аҳолининг турмуш тарзини яхшилаш, уларнинг бандлигини таъминлаш ҳамда жойларда тадбиркорликни ривожлантиришга ҳаракат қиляпти. Бу йўлда кўплаб қарор ва фармонлар қабул қилиняпти. Тўсиқлар олиб ташланяпти, кўплаб маблағлар ажратиляпти.

Джамшид Кучкаров томонидан яратилиб, ҳозирда Бекзод Мусаевни қўл остида бўлган ҳоким ёрдамчилари эса ўз билганларича соққа қилиш – маҳаллабай пора олиш ва фирибгарлик билан овора.

Хусусан, Тошкент вилояти Ўртачирчиқ туманидаги маҳаллалардан бирида ҳоким ёрдамчиси лавозимида ишловчи К.М. мансабдор танишлари орқали «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси доирасида фуқарога 1,8 гектар ер майдонини 10 йил муддатга ижарага олиб бериш эвазига 15 минг АҚШ доллари талаб қилиб, олдиндан 13 минг АҚШ доллари олган вақтида қўлга тушган.

Жиззах вилоятида кузатилган ҳолатда эса Ғаллаорол туманидаги маҳаллалардан бирида ҳоким ёрдамчиси лавозимида ишловчи И.К. ваколатли танишлари кўмагида фуқарони туман тиббиёт бирлашмасига ишга киритиб қўйиш эвазига 1200 АҚШ доллари олган вақтида ушланган.

Ҳозирда иккаласига нисбатан жиноий иш қўзғатилган.

Джамшид Кучкаров ҳам, Бекзод Мусаев ҳам свежий каллага «қачон бу коррупциявий ҳолат тугайди? Қаерда хато қилганмиз?» дея савол беришлари керак, менимча. Хатоларидан биттаси (балки асосийси) ҳоким ёрдамчиси лавозимига аксарият ҳолларда солиқ ва банк тизимидан коррупцияга мойиллиги борлиги учун ишдан бўшатилган (қувилган)лар олинган. Шунингдек, ҳоким ёрдамчилари тизимида атайлабданми билмадим-у, лекин коррупцияга йўл очиб берувчи тирқишлар яратилган ҳамда буни олдини олишга деярли ҳаракат йўқ. Мусаев солиқ хизматида илк маротаба фаолият юритганда ҳар бир бозорга халқ тилида «налоговый полиция»деб аталувчи солиқчилар бириктирилган эди. Бу тизим ҳар бир точкани доляга қўйишдан бошқа фаолият билан шуғулланмаган. Ҳоким ёрдамчилари ҳам мана шундай тизимга айланиб бўлди десак, асло муболаға бўлмайди.

@mufasa_mh

Читать полностью…

Mufasa

Барча саноат корхоналари электр ва газга ўрнатилган лимит ошиб кетса, тўлов 2 карра кўп ундирилаётганидан норози бўлмоқда.

Энди, электр ва газ истеъмоли лимитдан 20 фоизгача ошиб кетса ҳам базавий тариф сақланиб қолади. Агар истеъмол 20 фоиздан ўтиб кетса, ошган қисмига тўлов 20 фоиз қимматлашади.

Тадбиркорлик рейтингида “юқори”, “ўрта” тоифадаги корхоналарга электр учун олдиндан тўловни бир ойда иккига бўлиб тўлашга рухсат берилади.

Эндиликда “инкассо” бўлганда ҳам, коммунал хизматларга тўловлар тўхтатилмайди.

@mufasa_mh

Читать полностью…
Subscribe to a channel