Ўзбекистон йўлларида уруш бўлаётган давлатлардан кўра кўпроқ одам ўлади. Ўтган бир йил ичида ЙТҲ оқибатида 2282 та ўлим ҳолати кузатилган. Бу рақам пандемия давридан то ҳозирги кунга қадар коронавирусдан ўлганлар сонидан анчагина катта. Янада ачинарлиси, ЙТҲ натижасида ўлганларнинг 263 таси болаларни ташкил этади.
«Адолат» социал демократик партияси бу рақамларни камайтириш мақсадида йўл ҳаракатини бузган ҳайдовчилар учун жазони кучайтиришни таклиф қилмоқда. Партия таклифида маст ҳолда машина бошқарган ёки оғир оқибатларга сабаб бўлган ҳайдовчилар умрбод ҳайдовчилик гувоҳномасидан маҳрум қилиниши ҳамда қоидаларни кўп бузган ҳайдовчиларнинг суғурта тўловини ошириш кўзда тутилган.
Мени назаримда Адолатчиларнинг бу таклифини ўзи ЙТҲларни камайтириш учун камлик қилади. Ҳозирги кунда энг катта жарима тезликни оширганлик учун эмас, балки рухсатномасиз тонировка учун қўлланилади. Тонировкани рухсати бўладими-йўқми, бу йўл ҳаракати иштирокчиларини ҳаётига хавф туғдирмайди. Лекин тезликни ошириш инсон ўлимига олиб келиши мумкин. Шу сабабли, тезликни оширган, айниқса, бу ҳаракатни видеога олиб ижтимоий тармоққа жойлайдиганларга 10 баробар кўпроқ жазо қўлланиши лозим. Қоидабузарликни тарғиб қилганлар учун алоҳида жазо тури зарур. Шунда тобора Ўзбекистон қонунларига очиқчасига беписандлик билан қарайдиган «инстаграм аҳолиси» сал-пал ўзига келиб қоларди.
@mufasa_mh
Бугун сиёсий партия раислари ва сайловчилар ўртасида учрашув эфирга чиқади. Янгича форматда бўлган, дейишяпти. Зериктирмайдиган, ҳалқчил учрашув бўлиши кутиляпти.
Умуман бу галги сайловларда рақобат анча кўзга ташланаётгандек. Раисларам тв ва интернет сайтларига бир неча марта интервьюлар беришди. Дебатлардаям уялтиршмаяпти.
Хулласки, қанақа қилиб бўлса ҳам ўз дастурларини тўлақонли етказиш учун ҳаракат қилишмоқда.
@mufasa_mh
Антикоррупция агентлиги ўрганиш ўтказиб, бизнесмен ректор Б.Тулаганов томонидан қатор қонун ҳужжатлари бузилган деб топибди. Ҳолат юзасидан Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигига тақдимнома киритилган.
Вазирлик матбуот хизмати «Кадрдагилар ректорлар давлат хизматчиси ҳисобланмайди дейишган эди», «2024 йилнинг 5 декабрь кунидан бошлаб ЎР "Манфаатлар тўқнашуви тўғрисида"ги Қонун кучга киради ва ушандан бошлаб, давлат фуқаролик хизматчиларига тадбиркорлик билан шуғулланиши таъқиқланади» дея изоҳлаганди.
Университет матбуот хизмати эса «INTRABAU» МЧЖ Президент қарорида берилган топшириқларни бажариш учун ташкил қилинган дея муносабат билдирганди. Қонунни бузиб, ўзини оқлаш учун Президентни «прямой» қилиб қўйишга нечи 😅Университетни ютуқларини кўролмаётган айрим кимсалар ёлғон маълумот тарқатяпти дейишгачи 😂
@mufasa_mh
Бош вазир Абдулла Арипов шахмат федерацияси раиси этиб сайланди. Бундан аввал федерациянинг ҳудудий бўлимларига ҳокимлар сайланган эди. Ҳукумат астойидил ушбу спорт турига эътибор қаратиши ижобий ҳолат, менимча.
@mufasa_mh
Аввалроқ айтганимдек, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлигига 50-Тошкент вилояти Сайлов округидан номзодим илгари сурилган.
Ҳозирда жойларда сайловолди учрашувлар доирасида округ аҳолиси билан самимий мулоқотларда иштирок этаяпман. Тан олиб айтишим керак, бугунги сайловчиларнинг ўткир саволларига мақбул жавоб беришнинг ўзи осон эмас.
Уларнинг мамлакат ва жамият ривожи учун билдираётган асосли таклифлари ҳам бўлажак парламент аъзоси учун фойдали "инсайт" вазифасини ўташи аниқ.
Яна бир бор англаб етганим шу бўлдики, халқ билан мулоқот қилмасдан туриб, уларни ўйлантираётган масалаларни яқиндан ўрганмасдан туриб, парламентда қонун ижодкорлиги ва назорат-таҳлил фаолиятини самарали олиб бориб бўлмаскан. Мажозий атганда, парламент аъзоси сайловчилари билан "битта ҳаводан нафас олиши" шарт.
Сайловолди учрашувлар давом этаяпти. Бу эса сайловчилардан илҳом, куч, ғайрат ва янги ғояларни олиш эстафетаси давом этаётганидан далолат.
Одилжон Тожиев
Пискентда юк машинаси ўтаётганда кўприк қулаб тушибди.
Ишқилиб, ҳар куни нимадир бор, ҳар куни нимадир содир бўлади. Аммо айбдорлар жазосиз қолавергани чатоқ. Негадир фалокат аримай қолгандек.
@mufasa_mh
Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти Юқори Чирчиқ тумани бўлими бошлиғи 40 минг доллар билан қўлга тушибди.
Коррупцияга қарши курашувчилар – пора билан, гиёҳвандликка қарши курашувчилар – наркотик билан, солиқчилар – обнал фирма очиш билан қўлга тушиши одатий ҳолга айланган.
@mufasa_mh
Саида Мирзиёева Комил Исмоиловичга миннатдорлик билдириб, унга омад тилади.
Алламжонов хусусий секторга қайтишини маълум қилди.
@mufasa_mh
Устозим (умрлари зиёда бўлсин 🤲) бошқа ишга ўтди
Президентининг тегишли фармони билан Комил Исмоилович Алламжонов бошқа ишга ўтиши муносабати билан Президент Администрацияси Ахборот сиёсати департаментининг раҳбари лавозимидан озод этилди.
PS. Икки ҳафтача аввал устозим ўта бир жиддий соҳага масъул раҳбар бўлиб ўтади деган хушхабар эшитгандим. Балки ўша жойга ўтгандир, лекин ҳозирча «бошқа иш» расман очиқланмади. Қаерда бўлсалар ҳам омон бўлсинлар!
@mufasa_mh
Ўзбекистонни ички ишларига «бурун тиққан» Россия ТИВ вакилига муносабатимни ўзига етиб борар деган мақсадда рус тилида баён этяпман (ўзбек тилидаги варианти изоҳда):
Из года в год в мировом сообществе растет нетерпимость к российскому правительству и политической элите. Россия все больше изолируется, становится одинокой и агрессивной. Такая ситуация не возникает сама по себе, она вызвана угрозами представителей российского правительства относительно суверенитета независимых государств и вмешательством в их внутренние дела. Тем более, применение подобных заявлений к своим ближайшим и стратегическим партнёрам, ведёт российскую элиту в пропасть и превращает её в самую неприятную страну на мировой политической арене.
Различные провокационные заявления и действия, высказываемые как политической, так и интеллектуальной элитой России, наносят ущерб не только им самим, но и отношениям русской диаспоры, проживающей в странах, во внутренние дела которых они вмешиваются. Самим русским стыдно за Россию и действия российской элиты.
Я ждал реакции Севера после недавнего визита в нашу страну федерального канцлера Германии Олафа Шольца. Так как если в Узбекистан приедут более крупные политические деятели с запада или востока, с севера тут же возникнут вопросы. Это становится плохой привычкой. Северяне и на этот раз не заставили себя долго ждать: вчера представитель МИД России Захарова выступила с заявлением о вмешательстве во внутренние дела Узбекистана, попросив разъяснить ситуацию, произошедшую на территории независимого Узбекистана. Это показывает, как российская элита становится все более безумной.
Как будто у России мало врагов, и она пытается нажить новых, забрасывая камнями страны, которые с ней сотрудничают. Отношение России к странам-партнерам, в ответ на их усилия по поддержанию отношений с ней, в ответ на дружбу – это предательство и крайнее неуважение. Сегодняшний Узбекистан – это не прежний Узбекистан, а сегодняшняя Россия все больше становится похожей на гитлеровскую Германию.
@mufasa_mh
Шунча йиллар ўтди, лекин сиёсий элита халқ учун миллий ғоя тақдим этолмади. Тўғри, ҳеч қайси мафкура давлат мафкураси сифатида ўрнатилиши мумкин эмас. Бу норма мамлакатни бош қомусида ҳам белгилаб қўйилган. Лекин шунга қарамай миллий ғоя яратиш мақсадида йиллар давомида бюджетдан миллиардлаб пуллар ажратилади ва ўғирланади.
Маънавият ва маърифат деган контора ҳам бюджет паразитига айланган, аниқроғи айланмаган, аввал бошидан шундай бўлган. Собиқ раҳбари марказни пулларига ўзини номидан китоб чоп этиб марказни ўзига сотган. Ўртада у бойиди, аммо аҳоли борган сари маънавий қашшоқлашди. Келажагимиз умидлари бўлган ёшлар суриш илинжида, ёшларга ажратилган пуллардан эса қўша-қўша машина олинди, данғиллама уйлар қурилди.
Миллий ғоя тугул, миллий контент йўқ. Миллий контентга ажратилган пулларни ҳам ўзаро тақсимлаб олишди, бир-бирига тўйёна қилишди. Маънавиятчилар интернетдаги негативларга троллик қилишлари учун айфон 15 оберилди, аммо маънавиятчи унда порно кўриб запал бўлди. Энди ҳар бир вилоятдаги маънавият марказига 1,5 млрд сўм атрофида пул бериляпти. Бир уринишда топинг ва изоҳда ёзинг, бу пулни нима қилишади?
@mufasa_mh
Ҳозирги мураккаб ва қалтис даврда тинчликда ўтган ҳар бир кун байрам, аслида. Бу тинчликни таъминлашда махсус хизматларни ўрни беқиёс.
Бугун халқ тилида «чекист», «конторский», «окалар», «қудалар» ва «қўшнилар» деб аталадиган тузулмада хизмат қилувчиларнинг касб байрами, Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари куни!
Ўзбек чекистларини тарихи узоқ даврларга бориб тақалсада, аммо собиқ иттифоқ даврида КГБ раиси лавозимига бирор марта ўзбеклар тайинланмаган. Мустақиллик, бу – ўзининг мустақил, миллий манфаатни кўзлайдиган Хавфсизлик идорасига эга бўлиш ҳам демакдир!
Байрам муборак, «окалар»! Душманларга эса ўлим 😉
@mufasa_mh
ЎзЛиДеП таълим тизимини ривожлантириш бўйича ташаббусни илгари сурмоқда
Авваллари олий таълим муассасалари ҳар 5 йилда кучли аттестация текширувидан ўтказиларди, адашмасам. Айрим факультет ва йўналишлар ёпилиб кетар, гоҳ университетнинг ҳам тақдири номаълум бўлиб қолар эди. Аммо шу вақтгача бирорта давлат университетини таълим сифати қониқарсиз топилди деб ёпиб ташлашганини кўрмадик, эшитмадик. Сабаб битта: баҳолаш комиссияси мустақил тизим эмас.
ЎзЛиДеП таълим сифатини назорат қиладиган тизимни кучайтирайиш юзасидан ташаббуслар билан чиқяпти. Бугунги кунда республика бўйича 10 600 дан ортиқ давлат умумтаълим мактаблари, 450 дан ортиқ хусусий мактаблар, 210 дан ортиқ олий таълим муассасалари фаолият юритмоқда. Бу таълим муассасаларини назорат қиладиган бирорта мустақил комиссия борми ўзи, деган савол туғилиши табиий.
Партия таълим тизимининг самарадорлигини ва сифатини оширишда нодавлат таълим аудити тизимини жорий қилиш кераклигини таклиф қилмоқда. Партия бу тизим таълим сифатига мустақил ва холисона ёндашув, муассасалар фаолиятини объектив баҳолаш ва муаммоларни теран аниқлаш орқали таълим тизимининг ривожланишига улкан ҳисса қўшади деган фикрда.
@mufasa_mh
Навоий вилояти Ғозғон шаҳар кадастр бўлими бошлиғи Нуротада жойлашган ва давлат захирасида бўлган 1 гектар ер майдонини мансабдор танишлари орқали харидор номига расмийлаштириб бериш эвазига 40 минг АҚШ доллари талаб қилиб, олдиндан 6 минг АҚШ доллари олган вақтида ушланди.
@mufasa_mh
Бу галги сайловда аёл номзодларни сони анчагина экан. Парламентда 44,7 фоизни, маҳаллий кенгашларда эса 42,5 фоизни ташкил қиляптикан. Билмадим, булардан қанчаси сайловда ғалаба қозониб, депутатлик мақомига эришади-ю, аммо хотин-қизларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, уларга тенг имкониятлар яратишда парламент ҳамда маҳаллий кенгашларда аёллар сони кўпроқ бўлиши зарур деб ўйлайман.
@mufasa_mh
Фарғонада ЎзЛиДеПчилар ёмғир остида митинг ўтказиб, ўзларини партия йўлида «қурбон» қилишибди.
Партия етакчиси ўз вакиллари билан шиддатли ёмғир остида партиянинг келгуси 5 йилликдаги режалари ҳақида нутқ сўзлабди.
Энг муҳими, фарғоналик минглаб сайловчилар ушбу тадбирда иштирок этиб, сиёсий фаолликларини кўрсатишгани. Одамлар ўзгараётгандек. Ёмғирми, дўлми, сиёсий жараёнларга бефарқ эмас. Партиялар ҳам бунга муносиб жавоб қайтариши: ваъда эмас, натижа кўрсатмоғи лозим.
@mufasa_mh
ИИВни «опер»лари «ерфуруш»ларга қарши тадбирлар ўтказди
ИИВ Тезкор-қидирув департаменти томонидан маълум қилинишича, Тошкент вилоятилик икки шахс пойтахтдаги 8 сотих ернинг ҳужжатларини 200 минг долларга қилиб берамиз деб 25 минг доллар олган вақтларида «опер»лар томонидан ушланган.
Самарқандда 8 гектар ерни 40 минг долларга, Навоийда Ўрмон хўжалигини 1000 гектар ерини 15 минг долларга сотмоқчи бўлганлар қўлга тушган.
Дарвоқе, бугун постсовет давлатларида «Жиноят қидирув ходимлари куни» ҳисобланади. Ушбу санани «ОУР» ходимлари 100 йилдан буён нишонлаб келишади.
Ички ишлар вазирлиги тизимидаги барча «опер»ларни норасмий байрамлари билан табриклайман! Бу касбни ўзига яраша юки, масъулияти бор.
@mufasa_mh
Шу кунга қадар Тошкент вилояти «ГАИ» бошлиғи лавозимида ишлаб келган полковник Нигманов Бахтиёр Кабилович «Рес.ГАИ»ни Йўл патрул хизмати (ДПС) бошлиғи лавозимига тайинланди.
Унинг ўрнига Қашқадарё «ГАИ» бошлиғи лавозимида ишлаб келган полковник Азиз Сирожиддинович Садиров тайинланиши кутилмоқда.
Бахтиёр ака тиришқоқ, талабчан ва камтар инсон. Республикада ЙПХ тизимида катта ва ижобий ўзгаришлар қилишига ишонаман.
@mufasa_mh
Самарқандда конференция бўляпти экан
Мавзу «Маҳаллий аҳолининг турмуш даражасини оширишда маҳалланинг ўрни». Йигирматадан ошиқ давлатдан экспертлар қатнашяпти, умумий катта платформа қилинибди. Академик Акмал Саидов, Маҳалла уюшмасини раиси Қаҳрамон акаям қатнашиб нутқ қилган.
Конференцияда «маҳалла бешлиги» ўзгариб, еттиликка ўтгани ҳамда уларнинг вазифалари тушунтирилган.
Олдинги бешталикда ҳар бирининг ўзини ҳисоб берадиган вазирлиги бор, бири иккинчиси билан келишмаган. Аҳоли муаммоларини ҳал қилишда сансалорлик кузатиларди.
Энди шу тизим ўзгариб, бешлик таркибига иккита - солиқчи билан ижтимоий ходим қўшилди. Ўзи қандай ўзгариш бўлди ва булар нима иш қилади деган саволга жайдари тилда жавоб берганда:
Раис. Шу вақтгача қилиб юрган ишини қилади, фақат тизим қилингани учун ҳар бир нарсага аҳамият бериб вақтини кетказмайди.
Ҳоким ёрдамчиси. Ёрдамчини асосий иши бекор юрганларга иш топиш ва иши борларга ёрдамлашиш.
Ёшлар етакчиси. Номидан маълум, маҳаллада бекор юрган ёшларга спорт бўладими, олимпиада бўладими, мундо фойдали машғулот топиб бериш.
Хотин-қизлар фаоли. Буларгаям шу гап. Хотин-қизларни ижтимоий фаоллигини ошириш, муаммоларини ҳал қилиш.
Профилактика инспектори. "Участковой"ни иши аниқ. Маҳалладаги тартибни сақлаш.
Солиқ ходими. Налогчи шу маҳалладаги тадбиркор бўладими, бошқами, шу солиқдаги муаммоларини ҳал қилиб беради.
Ижтимоий ходим. Маҳалладаги ёши катта, ногирон, умуман кимга ёрдам керак бўлса, шулар билан шуғулланади.
Хуллас, шунақа тизимни деб, 70 дан ортиқ масала маҳаллани ўзида, қанақадур жойларга бориб, сарсон бўлмасдан ҳал қилинади. Конференциядаям шу тизимни тушунтириб беришди.
@mufasa_mh
ЎзЛиДеП партиясидан депутатликка номзодлар орасида рассомдан тортиб, иқтисодчиларгача бор. Хўш улар кимлар?
Бўлажак парламент сайловларига ҳам оз вақт қолди. Келгуси 5 йилда қизил залда ўтириб, қонун ижодкорлиги билан шуғулланадиганлар кимлар бўлади?
ЎзЛиДеПдан кўрсатилаётган номзодлар орасида иқтисодиёт, ижтимоий ҳимоя, маданият, санъат ва боошқа соҳалар вакиллари бор.
Ролик орқали сизга таниш ва нотаниш чеҳраларни ҳам кўришингиз мумкин.
@mufasa_mh
Бизнесмен-ректорга тегишли фирма танлов ғолиб бўлди
«Қамчиқавтойўл» ихтисослаштирилган йўллардан фойдаланиш ДМ балансидаги автотранспорт воситалари КДМ меркаторларга керакли бўлган резина пичоқлар етказиб бериш юзасидан бошланғич нархи 140 млн сўмлик танлов ўтказилган.
Ушбу танловда энг яхши таклифни танлаш орқали 124 млн 440 минг сўм нарх таклифи билан «B-TEC» МЧЖ ғолибликни қўлга киритган.
«B-TEC» МЧЖнинг 100 фоиз улуши Тулаганов Бахром Абдукабиловичга тегишли бўлиб, у бир вақтнинг ўзида Тошкент архитектура-қурилиш университети ректори лавозимида ишлайди.
Бундан ташқари, Тулаганов Бахром Абдукабилович — «INTRABAU» МЧЖнинг 26 фоиз улушига эгалик қилади. Мазкур корхонанинг раҳбари ва таъсисчиларидан (25 фоиз) бири Каримов Умид Абдукахарович бир вақтнинг ўзида бир нечта тадбиркорлик субъектларига алоқадор бўлган ҳолда Тошкент архитектура-қурилиш университетига тегишли «AQLLI VA BARQAROR SHAHARLAR MARKAZI» МЧЖнинг ҳам раҳбари ҳисобланади.
Манба: @revizor_uzb
ФВВ «ёнғин батамом ўчирилди» деяпти.
Айрим манбаларда «ёнғин айнан Ўрмон хўжалиги агентлиги жойлашган бинонинг том қисмида содир бўлган»и айтилмоқда. PS. Ишқилиб, ёнғин қуёш панелидан чиққан бўлмасин-да.
@mufasa_mh
«Селхоз» ёняпти. Видеодаги тасвирларга кўра ёнғин даҳшатли тус оляпти, шу кетишда буткул ёниб кул бўлади. ФВВ «ёнғин бартараф этилмоқда, вазият тўлиқ назоратга олинган» деяпти. Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олган ва ҳалок бўлганлар тўғрисида маълумот келиб тушмабди. Ёнғин сабаблари очиқланмаган.
Сув балосидан, ўт балосидан асрасин 🤲
@mufasa_mh
Стол тенниси бўйича «Солиқ қўмитаси кубоги»да Солиқ қўмитаси раиси Кудбиев ва универсал вазир Икромов ўзаро беллашмоқда
@mufasa_mh
Айни пайтда Миллий медиа бирлашмаси ва Халқаро пресс-клуб ҳамкорликда ташкил этилган «Дебат Холл» медиа-марказида сиёсий партиялар ўртасида дебатлар бошланиши арафасида.
Миллий тикланиш партияси вакиллари «сайловлар кўчаси»дан дебат марказига «Бобурийлар келди, Миллий тикланиш келди» деган чақириқлар билан кириб келиб, бошқа партияларни «духи»ни олиб қўйгандек.
Сиёсий жараёнлар, сайловлар бундай руҳда ўтаётгани қувонарли, албатта. Тўғри, қайсидир орзудаги давлатлардаги каби бизда сиёсий фаоллик анча суст бўлсада, сиёсий партиялар жонли эфирда очиқ дебатлар қиладиган даражага етиб келдик. Ҳеч бўлмаганда, дейманда.
@mufasa_mh
Ботга келган мурожаат: Давлат атайлабдан пахта нархини туширгани йўқ!
Ҳозир мавзу бўптурган "пахта иши" бўйича битта нарсани тушунволиш керак. Пахтани нархини эркин бозорни ўзи белгилаяпти. Тўғри, йил бошида ҳар тонна пахтага 7 миллион 800 мингдан шартнома қилган фермерлар. Лекин вақт ўтиб вазият ўзгарди. Бутун дунёда бирламчи пахтани нархи тушган. Фермерликда ўзи шунақа бўладида, бир йили ҳосилинг кўпроқ бўлиб, бошқа йили камроқ фойда кўришинг мумкин. Бозор бу. Давлат атайлабдан нархини туширгани йўқ.
Шундаям ҳар кило пахтага 1000 сўмдан субсидия беряпти ҳукумат. Агар шу пулниям қўшсак, ўша йил бошидаги келишилган нархга тенг бўляпти яна.
Хўп, агар фермер ўзини пахтасини бу нархда кластерга топширгиси кемасаям, муаммо йўқ. Agroplatforma.uz деган платформа қилинган. Ҳамма етиштирганини шу платформада рўйхатдан ўтқазиб, вақтинчалик сақлаш жойига топширса бўлади. Вақт ўтиб нархлар ўзгарса, ўша пайтда сотаверади хоҳлаган нархида.
@mufasa_mh
Тошкент шаҳри Янгиҳаёт тумани Йўлдош-6 мавзеси (эски номи Спутник-6)да янги қурилган иккита 5 қаватли уйларда истиқомат қилувчи фуқаролар мурожаат қилмоқдалар.
Уларнинг айтишича, 2019 йилда девелоперлардан хонадонлар сотиб олишган. Кўчиб келишганига 3 йил, баъзиларга эса 4 йилдан ошган. Аммо шунга қарамай ҳалигача қўлларида хонадонга эгалик ҳуқуқини белгиловчи ҳужжатлар, кадастри йўқ. Бунинг натижасида хонадонлар шу пайтгача табиий газ тармоғига уланмаган, рухсат йўқ.
Ўз навбатида, табиий газ йўқлиги сабабли қишда хонадонларни иситишда муаммоларга дуч келишмоқда. Қиш ойларида электр жиҳозлардан фойдаланишга мажбур бўляпмиз, дейди мурожаатчилардан бири.
Шунингдек, қурулиш копманияси ўз мажбуриятларини тўлиқ бажармасдан «дом»ларни ўзига алоҳида трансформатор қўймагани, етарлича кабеллар тармоғини режалаштирмагани оқибатида қиш ойларида электр кабеллари ёниб кетмоқда экан.
Яна асосий муаммолардан бири, хонадонларнинг ҳужжатлари йўқлиги натижасида аҳоли ижтимоий хизматлардан фойдаланишда кўплаб қийничиликларга дуч келаётгани айтилмоқда. Болаларни мактаб ва боғчага жойлаштириш, поликлиника дегандек.
Одатда каналда мурожаатларни ёритмайман, аммо ҳужжатсиз 200 та хонадонда яшовчи 500 га яқин фуқарони мурожаат қилмаган жойлари қолмаганини ҳис қилиб, мен ҳам игнор қилсам виждонсизлик бўлади деб ўйладим. Шунинг учун сизлар билан бўлишяпман.
Умуман олганда, пойтахтнинг прокурорский ҳокими маганзинлардаги мева-чева рейдига чиққан пайти «новостройка»ларни тақдири билан ҳам бир қизиқса бўларкан, ўрик пишишини кутмай. Чунки бундай муаммо шаҳарнинг ҳар бир нуқтасида учрайди. «Дом»лар қурилади, туман ҳокимлари лентачани қирқиб, ошни паққос туширишади. Аммо орадан 4-5 йил ўтса ҳамки, уйларнинг ҳужжати йўқ.
Қайсидир валломат девелопердан «доля» кутиб ўтирибди, шекилли. Қурувчи эса дом қургунча бермаган жойи қолмай зиқнага айланган.
@mufasa_mh
Шерзодхон Қудратхўжа бошчилигидаги бир гуруҳ журналист ва жамоатчилик вакиллари Бойсундаги «Мустақилликнинг 25 йиллиги кони» атрофида жойлашган қишлоқларда бўлиб, асл ҳолатни ўрганишмоқда. Аҳоли ва туман мутасаддилари билан мулоқот қилиб, вазиятга ойдинлик киритилмоқда.
Ушбу жараён бўйича видеоларни қизиққанлар қуйидаги ҳаволалар орқали кириб кўришлари мумкин:
https://www.facebook.com/share/v/wt3Wv6oufRzfFnGG/?
https://www.facebook.com/share/v/yigSFz5EAL6m2szw/?
https://www.facebook.com/share/v/8746yfH3zaHY2XKc/?
@mufasa_mh
#Номзодман #Миллий_тикланиш
Партиямизнинг ишончи ва кўмаги билан каминанинг номзоди бу сафар ҳам Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлигига тавсия этилди.
Можаритар сайлов тизими асосида рақобатчи номзодлар билан 50-Тошкент вилояти Сайлов округи (Чиноз, Янгийўл, Қуйичирчиқ туманлари ва Янгийўл шаҳри)да беллашаман ва сайловчилар ишончини қозониш насиб қилса, бор куч-ғайратни сафарбар қилиб, парламентдаги фаолиятимни давом эттираман.
Юзимиз ҳамиша ёруғ бўлсин! Хайрли мақсадлар бизни ҳамиша хайрли йўлларга бошласин!
☝️ Жонажон юртимиз миллий қадриятларга асосланиб ривожланишини истасангиз, “Миллий тикланиш” партиясига ва у кўрсатган номзодларга овоз беринг!
Одилжон Тожиев
Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги Ҳукумат бўйсунувига ўтказилади ва Бехзод Мусаев унга раҳбар этиб тайинланади.
@mufasa_mh