Юраги бўшлар ўқимасин:
Бир-биридан мустақил манбалар Чирчиқ шаҳар ҳокимини инвестиция бўйича ўринбосари пора сифатида 1 миллион доллар олган вақтида қўлга тушганини маълум қилишмоқда.
Тошкент ва Андижон вилоятлари ўртасида ўзаро рақобат борлиги кўп жабҳаларда сезилади. Аммо пора олишда ҳам мусобақалашишлари ҳаёлимга ҳам келмаган экан. Андижонда инвестиция бўйича зам ҳокимни уйидан 3 миллион доллар чиққанда 1 миллион доллар нима бўпти? Тошкент вилоятидек салоҳиятли ҳудуд учун уят бу! Зангиотаними, Бўстонлиқними зам ҳокимлари зудлик билан 5 миллион доллар олиб, рекордни янгилашлари зарур! Ахир бу туманларда бир сотих ер биткоиндан ҳам қимматку!
@mufasa_mh
Ҳар доим йўлларда «Тез тиббий» ёрдам машинасига йўл бермаётган ҳайдовчиларни кўрганимда «наҳотки буни ҳеч ким назорат қилмайди» деган ўйлар ўтарди.
Бу ҳолатларга бепарво бўлмаган ГАИ ходимлари ҳам бор экан. Хоразмда «Тез тиббий» ёрдам машиналарига йўл бермайдиган ҳайдовчиларга нисабатан рейд ўтказилибди. Оқлайман ва дуо қиламан.
Баъзи олифта ҳайдовчилар «Тез тиббий» ёрдам машиналарига йўл бермай, безрайиб ҳаракатни давом эттиради. Худдики, ҳеч қачон ўзлари тез тиббий ёрдамга муҳтож бўлмайдигандек, қачондир мана шу машинани кабинасида ўзи ҳам «йўловчи» бўлиб қолиши мумкинлигини ўйламайди.
«Тез тиббий» ёрдам хизмати ходимлари бир йилда ўртача 15 млн чақирувга боришаркан.
Шу сабабли, йўлларда «Тез тиббий» ёрдам машиналарига йўл берайлик — 1 дақиқа кўп нарсани ҳал қилиши, бир инсонни умрини сақлаб қолиши мумкин. Бундай турдаги машиналарга йўл бермаслик учун жазо борлигини билмаган танишларга видеони юбориб огоҳлантириб қўйинглар.
@mufasa_mh
Дубайда фирибгарлиги учун қамалган британиялик — Қашқадарё ҳокимига маслаҳатчи бўлди
Уч кун аввал Ўзбекистонни Британиядаги элчиси Равшан Усманов Қашқадарё вилояти ҳокимининг инвестициялар ва экспорт масалалари бўйича янги тайинланган маслаҳатчиси – Британиянинг "Room Seven Capital Partners" компаниясининг бошқарувчи ҳамкори Петер Маргеттс билан учрашув ўтказган.
Бу ҳақда "Дунё" ахборот агентлиги бугун хабар бериб, Британия делегацияси Ўзбекистоннинг вазирлик ва идораларида ҳамда Тошкент, Қарши ва Термиз шаҳарларида В2В форматида бир қатор учрашувлар ўтказишини маълум қилди.
"Room Seven Capital Partners LLP" номли компания 2022 йил 16 август куни Буюк Британияда рўйхатдан ўтган ва компнаия фаолияти 2023 йил 26 сентябрь куни тугатилган. Ҳозирда фаолият юритмайди.
Компаниянинг сайти ва очиқ манбаларда компания томонидан амалга оширилган ёки оширилаётган муваффақиятли лойиҳалар ҳақида маълумот йўқ. Компания сайтидаги ягона янгилик — Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Стратегик ислоҳотлар агентлиги ташкил этилишига оид қарорнинг мазмуни, холос.
"Room Seven Capital Partners" компаниясининг бошқарувчи ҳамкори дейилган Петер Маргеттс (Peter Margetts) 2009 йилда чек ва бошқа ҳужжатларни сохталаштириш, инвесторларни алдаш айби билан Дубай (БАА)да 40 йилдан зиёд муддатга қамоқ жазосига ҳукм қилинган эди.
У Дубай қамоқхонасида 9 йил (бошқа манбаларда муддат борасида тафовут мавжуд) умрини ўтказган ва у ерда қирқ кун очарчилик эълон қилган. Очарчилик сабабли оғир касаллик билан шифохонага ётқизилган.
Қамоқхонадаги ўтказган умри ҳақида ўзининг "When's Daddy Coming Home" китобида батафсил ҳикоя қилган.
@mufasa_mh
ЎзЛиДеП мансабдорларни қонунларга риоя этишга, Бош прокуратурани эса назоратни кучайтиришга чақирмоқда
Боёвут туман ҳокими Дилфуза Ураловани фермерларга бўлган муносабати, муомаласи ва ноқонуний ҳаракатлари кўпчиликни эътирозларига сабаб бўлди.
ЎзЛиДеП электоратининг асосий вакиллари бўлган тадбиркор ва фермерларнинг манфаатини кўзлаб, бу муносабат билдирди. Муносабатда мансабдор шахсларни қонунларга риоя этишга, Бош прокуратурани бу борада қатъий назорат ўрнатишга чақирган.
Сирдарё вилояти ҳокимлиги Одоб-аҳлоқ комиссияси йиғилишида Боёвут тумани ҳокими Дилфуза Ураловага нисбатан интизомий жазо чораларини кўриш учун вилоят ҳокимига тақидмнома киритилибди.
Ҳар қандай ноқонуний ҳатти-ҳаракатлар тегишли тартибда жазосиз қолмайди, албатта.
@mufasa_mh
Халқимиз орасида содда ва ишонувчан одамлар кўп. Уларни «лох» дейишга тилинг бормайди. Аммо апирисларни тузоғига осонгина тушишади. ИИВни оперлари 1988 йилда туғилган апирисни ушлашибди. У 1993 йилда туғилган фуқарога танишларим орқали ИИВ Академиясига ўқишга киритиб қўяман деб, ундан 5 минг доллар олаётган бўлган.
Яна бир ҳолатда 1993 йилда туғилган апирис учта шериги билан битта фуқарога Навоий ва Бухоро вилоятларида жойлашган «Олтин кон»лари чиқиндисини қайта ишлаш учун жой олиб берамиз дея 55 минг доллар сўрашган. Сўралган пулдан 7 минг долларини олаётган вақтида ушланган.
Фирибгарлик – Ўзбекистонда тадбиркорликни бир турига айланиб қолди. Бир-бирини алдаш, кийдириш, ухлатиш одатий ҳол.
@mufasa_mh
Жамоатчиликка яхши таниш бўлган Одилжон Тожиев Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлигига сайланди.
У ўзининг саҳифаси унга ишонч билдирган 50-Тошкент вилояти (Янгийўл шаҳар, Янгийўл туман, Чиноз тумани ҳамда қисман Қуйичирчиқ тумани) Сайлов округидаги сайловчиларига самимий миннатдорлик билдирди.
Одилжон Тожиев ёш бўлишига қарамай анча фаол бўлган саноқли сиёсатчилардан бири. Жамиятдаги долзарб мавзулар юзасидан ўз муносабатини, позициясини билдириб келади. Шу билан бирга, қонун ижодкорлиги соҳасида ташаббускор депутат сифатида жамоатчилик эътиборига тушган.
@mufasa_mh
Келаси йил дефицитни қоплаш учун 3 млрд доллар қарз оламиз
Келгуси йилда Ўзбекистон Республикаси номидан ва кафолати остида ташқи қарзларни жалб қилиш бўйича йиллик имзоланадиган янги битимларнинг чекланган ҳажми 5,5 млрд АҚШ доллари миқдорида, шундан 3 млрд АҚШ доллари Давлат бюджетини қўллаб-қувватлаш, шу жумладан, бюджет тақчиллигини молиялаштиришга, қолган қисмини инвестиция лойиҳаларини молиялаштиришга йўналтириш белгиланган.
@mufasa_mh
Афғонистонда аёлларни бир-бири билан гаплашиши тақиқланди
«Толибон» вазири Холид Ҳанафий аёлларга нафақат эркаклар, балки аёллар билан ҳам очиқ мулоқот қилишни тақиқлади.
Вазир баёнотига кўра, вояга етган қизларга бошқа вояга етган қизларнинг овозини эшитиш тақиқланган. Шунинг учун аёллар ҳам бошқа аёллар олдида Қуръонни баланд овозда тиловат қилишдан сақланишлари керак.
Афғонистонда ҳокимият «Толибон» қўлига ўтгандан сўнг мамлакатда аёлларга:
— таълим олиш;
— эркак ҳамроҳлигисиз саёҳат қилиш;
— жамоат жойларида, айниқса эркаклар билан гаплашиш;
— паркларга бориш, сузиш ва спорт билан шуғулланиш;
— гўзаллик салонларига бориш тақиқланган.
Бундан ташқари, аёллар учун муассасалар ёпилган ва аёлларга нисбатан зўравонлик тўғрисидаги қонун бекор қилинган.
@mufasa_mh
Шеф бугун тонгда оила аъзолари билан сайловда овоз бериб, сайлов участкасига келган фуқаролар билан самимий мулоқот қилди.
PS. Шошилиш яхши эмас, Озодака :-)
@mufasa_mh
Юқоридаги видеода сайловда қандай овоз берилиши ҳақида батафсил тушунтириш берилган.
Сайлов учтасткасига борганда бюллетенларни адаштириб юбормаслик учун яхши қўлланма.
Ҳа айтганча, бугун «сукунат куни». Сайлов кодексига кўра, сайлов куни ва овоз беришга бир кун қолганида ташвиқотга йўл қўйилмайди.
Эртага, 27 октябрь куни парламент ва маҳаллий кенгаш депутатлиги учун сайлов бўлиб ўтади.
@mufasa_mh
Экопартиядан номзод Дилдора Камолова дарахтларни сақлаб қолиш учун уларни кўчиришга рухсат бермаслик керак деяпти. Тўғри, фикр. Негаки, дарахтларни қандай кўчиришганини кўрдик. Шу масалани яхши олиб чиқди. Эски дарахтми - унга тегинилмасин, тамом!
Умуман, гап у нима деганида ҳам эмас. Мен учун унинг ўз фикрини ҳимоя қила олгани муҳим. Гаплари жонли ва тетик! Адашмасам, у Буюк Бритаянияда коррупцияга қарши курашиш ва манфаатлар тўқнашуви бўйича малака оширган, тажрибали юрист. Биз ўзбек аёли деганда мана шундай образларни тушунишимиз керак, деб ўйлайман. Шундай номзодлар ютиб чиқса, бундан парламент ва жамият ютади. Омад тилайман! Лекин, партиявий позицияда ЎзЛиДеПни қўллайман. Чунки, сўз эркинлигини таъминлаш бўйича улар кўпроқ гапиряпти.
@mufasa_mh
Сайловгаям озгина вақт қолди. Шу пайтгача бўлиб ўтган дебатларда кўтарилмаган мавзу, билдирилмаган ташаббус қолмади ҳисоби. Бугун партияларнинг сўнгги чиқиши бўлиб ўтаркан. Унда экология, соғлиқни сақлаш ва хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш масалалари бўйича баҳс-мунозалар бўлади.
@mufasa_mh
Халқаро экспертлар экологик ташаббуслар ва Ўзбекистондаги туризм истиқболларини муҳокама қилишди
23 октабрь куни Тошкентда «Ўзбекистонда ҳамкорлик ташаббуслари ҳафталиги» доирасида «Яшил ўсиш ва барқарор туризм» сессияси бўлиб ўтди.
@mufasa_mh
Марказий сайлов комиссияси ўз сайтида сайловчилар учун қулай хизматни йўлга қўйган. Бу тизимни қулайлиги шундаки, энди қийналмасдан сайлов участкаси манзилини электрон тарзда картадан аниқланади. Бунинг учун МСК сайтининг бош саҳифа қисмига ўтилади ва «Сайлов участкаси манзилини аниқлаш» хизматини танланади. Юқоридаги видеода батафсил тушунтирилган.
Бу сафар сайловни ўтказиш учун яхши тайёргарлик кўрилгани сезиляпти. Йилдан-йилга тажриба ортиб, сайловни ташкиллаштириш даражаси кўтариляпти. Менимча, кейинчалик уйдан ҳам чиқмай, электрон тизим орқали овоз бериш имкониятлари пайдо бўлса не ажаб? Лекин сайлов участкасига бориб овоз беришни афзаллиги бор: у ерда йиллаб кўрмаган инсонларни, синфдош-у қариндошларни учратиб қолиш мумкин. Сайловдан чиқиб тўғри чойхонага борворадиган вазиятлар пайдо бўлади.
@mufasa_mh
Ўзбекистонда бошланғич мактабларда экология бўйича билимлар мустаҳкамланади
22-октабр куни Тошкент шаҳридаги 5-мактабда «Саломатлик йўналишлари» таълим дастурини ишлаб чиқишга бағишланган матбуот брифинги бўлиб ўтди.
Ўзбекистон мактабларида 2013 йилда бошланган лойиҳа ривожланишнинг янги йўналишини бошлаб берди. Энди дастурда иштирок этаётган болалар нафақат соғлом турмуш тарзи қоидаларини, балки табиатни асрашни ҳам ўрганадилар.
@mufasa_mh
Чекистлар адвокат, зам ҳокимлар ортидан энди МИБ ва божхона ходимларини пора билан ушлашибди.
Мажбурий ижро бюросининг Қибрай туман бўлими давлат ижрочиси фуқаронинг кредит қарздорлиги сабабли хатловга олинган мол-мулкини аукцион савдоларга чиқармаслик ҳамда унга нисбатан ўзининг иш юритувида бўлган ижро ишини тугатиб бериш эвазига 5 минг АҚШ доллари талаб қилиб, муқаддам 2 минг АҚШ доллари олади. Қолган пулларни олаётган вақтда қўлга тушган.
Тошкент вилояти божхона бошқармасининг «Яллама»чегара божхона пости инспектор-суриштирувчиси тақиқланган товарларни тадбиркор томонидан мамлакатимизга олиб кириш бўйича содир этилган ҳуқуқбузарликни судда кўриб чиқилиши жараёнида мансабдор танишлари орқали унга енгиллик яратиб бериш ва ушбу товарларни Ўзбекистондан қайтариб олиб чиқиб кетишида ёрдам бериш эвазига 1000 АҚШ доллари олган вақтида ушланган.
Терговга қадар текширув давомида божхона инспектори мазкур масалада кўмаклашиш учун аввал ҳам 300 АҚШ доллари олгани маълум бўлган.
Юқоридаги барча порахўрлар ҳозир қамоқда. Кимни тортсак бўларкан деган ўйлар билан ўтиришгандир. Яқинлари эса суддан таниш қидириш билан овора бўлишса керак. Материал тезроқ судга чиқса хурсанд. Чунки судда иш битиши осон бўлиб қолди. Оғирроқ соққасини олиб енгилроқ жазо қилиб беришади.
@mufasa_mh
Жорий йилнинг 5-10 ноябрь кунлари Хитой Халқ Республикасининг Шанхай шаҳрида еттинчи Хитой халқаро импорт маҳсулотлари кўргазмаси бўлиб ўтади.
Мазкур тадбирда фаҳрий меҳмон мақомида иштирок этиш учун Бош вазир Абдулла Арипов бошчилигидаги мамлакатимиз ҳукумати делегацияси бугун, 4 ноябрь куни Шанхайга ташриф буюрди.
Ташриф доирасида Хитой Халқ Республикаси Давлат кенгаши Бош вазири Ли Цян билан учрашув ўтказилган.
@mufasa_mh
Солиқ қўмитаси маткотиби Дилдора Ҳошимовани маълум қилишича, 10 мингдан ортиқ обуначига эга бўлган барча телеграм каналлари Солиқ қўмитасидан рўйхатдан ўтиши ва солиқ тўлаши керак, дейлган хабар ғирт ёлғон — ҳақиқатга ҳам, қонунчиликка ҳам тўғри келмайди!
Амалдаги қонунчиликка мувофиқ, оммавий ахборот воситаларида, шу жумладан ижтимоий тармоқларда ва мессенжерлар орқали рекламани жойлаштиришдан олинган даромадлар, агар улар тадбиркорлик фаолияти доирасида (ЯТТ, юридик шахс) олинган бўлса, солиққа тортилади.
Агар жисмоний шахс қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ўзни ўзи банд қилган сифатида рўйхатдан ўтиб юқоридаги фаолиятни юритса, 100 млн сўмгача бўлган даромади солиқ солишдан озод қилинади.
Қонунчиликга мувофиқ, тўлов ташкилотлари, маркетплейслар ва бошқа электрон савдо майдончалари Солиқ қўмитасининг маълумотлар базаси билан интеграция қилиниши шарт.
Жисмоний шахсда ҳар қандай канал, блог, саҳифа ёки бошқа интернет ресурснинг мавжудлиги, обуначиларнинг сонидан қатъи назар даромад топиш учун фойдаланилмаса унда солиққа тортиш масаласи бўлмайди.
@mufasa_mh
Олмалиқ шаҳридаги «Металлург» маданият саройида «Олмалиқ кон-металлургия комбинати» акциядорлик жамияти ташкил топганининг 75 йиллиги муносабати билан байрам тадбири ўтказилмоқда.
Давлат раҳбарини комбинат жамоасига йўллаган байрам табригини Бош вазир ўқиб эшиттириб, мукофотларни ўз эгаларига топширди.
@mufasa_mh
Президент «Олмалиқ кон-металлургия комбинати»акциядорлик жамиятининг 75 йиллиги муносабати билан ишлаб чиқариш илғорларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида Фармонни имзолади.
Олмалиқда байрам учун катта тайёргарлик кўриляпти.
@mufasa_mh
Назарбеков ва Умарова ҳақидаги хабарлар асоссиз
Олий Мажлис қонунчилик палатасига депутатликка ЎзЛиДеПдан номзоди қўйилган Мактабгача ва мактаб таълими вазири Ҳилола Умарова ҳамда «Миллий Тикланиш» партиясидан номзод, Маданият вазири Озодбек Назарбековларнинг лавозимларидан кетганликлари ва депутатликни танлаганлари тўғрисидаги хабарлар ёлғон — ҳақиқатга тўғри келмайди.
Хурсанд бўлишгаям қўйишмайди-ей 😁 Озодбек депутатлик билан бирга санъатга қайтгани ўзига ҳам, мухлисларига ҳам, айниқса, давлат бюджетига анча фойдалироқ бўларди, назаримда. Ҳилола Умарова эса вазирлик фаолияти давомида нимадирлар қилишга ҳаракат қилаётгандек кўринади, аммо бирорта натижа кўринмайди. Балки янги Ҳукумат шаклланиши пайтида унга бошқа енгилроқ иш топиб беришар (аждодлари ҳурмати).
@mufasa_mh
Мактабларда нормал ҳожатхона йўқ, аммо фойдаланиш учун газеталар бор!
Обуна сезон бошланди. Бозор иқтисодиётига мослаша олмаган миллий матбуотимиз маъмурий ричаглар орқали ўзини сақлаб қолишга ҳаракат қиляпти, доимгидек. Давлат шунча қаламкашларни кўчада қолдириб, жамият ичида аламзада «писарь»лар кўпайишини истамайди. Шу сабабли, бюджет ташкилотлари обуна учун мажбурлаб келинади. Ҳар нарсага балогардон бўлган ўқитувчи ва шифокорлар — обуна мавсумида ҳам энг фаол қатламга айланади. Обуна билан боғлиқ давлат харидларини кузатсангиз, обуна балоси таълим ва тиббиёт муассасалари бўйнида қолиб кетганига амин бўласиз.
Жумладан, Навоий виляоти мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси томонидан «Маънавий ҳаёт» каби нашрлар обунаси учун қарийб 400 млн сўм сарфланган. Ушбу журнали таҳририяти ўтган йили 276 млн сўмга машина сотиб олган. Ўзбекистондаги мактабларнинг 70 фоизи канализация тизимига уланмаган (!). Агар шу мактабларга борсангиз, фалон миллион сўмга обуна бўлинган газеталарни канализацияга уланмган ҳожатхонадан топасиз. Зўр-а, мактабда нормал ҳожатхона йўқ, зато фойдаланиш учун газетлар бор.
@mufasa_mh
Бугунги сайловда юртимизнинг ҳамма фуқароси фаол, шу қаторда ногиронлиги бор ҳамюртларимиз ҳам. Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги томонидан 18 ёшдан ошган, овоз бериш лаёқатига эга бўлган ногиронлиги бор шахсларнинг рўйхати Марказий сайлов комиссиясига берилган.
Бунга қадар уларнинг сони аниқ айтилмасди, ўзи умуман рўйхати тузилмасди.
Рўйхатга кўра, бугун 831 738 нафар ногиронлиги бор шахслар овоз беряпти. Яхшиямки, ногиронлиги бор шахсларнинг сайлов участкаларида мустақил ҳаракатланишида инклюзивликни таъминлаш мақсадида бу сафар анча қулайликлар яратилди.
Масалан, ўзгалар парваришига муҳтож шахслар учун гавжум жойларда бепул транспорт қатнови йўлга қўйилди. Бунданам эъитборлиги эса сайлов участкаларини биноларнинг биринчи қаватида жойлашгани бўлди.
Эслатиб ўтаман, президент томонидан имзоланган ҳужжат билан давлат сайлов (референдум) участкаларида ногиронлиги бўлган шахсларнинг барча тоифалари, хусусан, эшитиш, кўриш бўйича ногиронлиги бўлган, ўриндиқли аравачалардан фойдаланувчи шахслар овоз бериши учун зарур шарт-шароитлар яратилишини таъминлаши керак.
Илгари бундай нормалар мавжуд эмасди.
@mufasa_mh
Мамлакатнинг хориждаги элчихоналари ва консулликларида ҳам сайлов жараёнларига старт берилди.
Россия, Озарбайжон, Қозоғистон ва Қирғизистондаги сайловлардан олинган фото-видеоларга қараганда, хорижда таҳсил олаётган ва меҳнат қилаётган ватандошларимиз анча фаол.
Қувонарлиси, фото-суратларда акс этган турна-қатор навбатлар бўлди. Одамларимиз бефарқ эмас, сиёсий фаоллик ошмоқда.
Четда, тирикчилик дардида юрган одамлар вақт топиб, сайловга келишмоқда. Бу шунчаки ўз фуқаролик хуқуқидан фойдаланишгина эмас, балки Ватанга бўлган меҳр-муҳаббати ва масъулият ҳиссини кўрсатиш ҳамдир.
Ўзимиздаям сайлов участкаларда фуқароларимиз фаол, кўз тегмасин.
Давлат раҳбари, ҳокиму-вазирлар ва кўзга кўринган бошқалар ҳам сайловга бориб овоз бериб келди. Соат 11:00 ҳолатига сайловда 5,9 млн нафар одам овоз бериб бўлибди. Сен эса ҳалиям уйда ётибсан 😁
@mufasa_mh
Кам таъминланган оилалар учун давлатимиз газ ва электр энергияси учун ҳисоб-китобларни енгиллатиш мақсадида бир маротабали компенсациялар жорий этмоқда. Бунда 370 миллиард сўм маблағ 1,4 миллионга яқин эҳтиёжманд оилани қамраб олиш учун йўналтирилади.
Кўпинча иситиш мавсумида коммунал хизматларга бўлган харажатлар ортиб кетади. Шунинг учун, давлат йилда бир марта 270 минг сўм компенсация тўлашни мақсад қилган. Эътиборли томони шундаки, агар оила “Ягона ижтимоий ҳимоя реестри” орқали моддий ёрдам олувчи бўлса, компенсация автоматик равишда тўланади.
Бу компенсациялар оилаларнинг молиявий зўриқишини камайтиришга ёрдам беради деб ишонч билдириляпти. Агар оилангизда ишлатилган газ ва электр энергияси миқдори ижтимоий меъёрдан ошса, яна бошқа компенсациялар олишингиз ҳам мумкин бўляпти.
Агар сизда компенсация олишга доир саволлар туғилсa, “Инсон” ижтимоий хизматлар марказининг 1140 қисқа рақамига мурожаат қилинг.
@mufasa_mh
#50_Тошкент_вилояти_сайлов_округи
Сайловолди тарғиботимни якунлаш асносида, ғоя ва мақсадларимни сайловчиларга етказишда кўмакчи бўлган партиядошларим, ишончли вакилларим, ёнимизда турган волонтёрлар ва сафдошларимга миннатдорлик билдираман.
Ҳар қандай ҳолатда ҳам Сизнинг танловингизни ҳурмат қиламан! Сайловда кўришгунча!
Одилжон Тожиев
Ватанга ва халққа садоқат билан хизмат қилаётган барча ходимларни Ички ишлар органлари ходимлари куни билан самимий табриклайман! Халқ хизматида чарчаманглар! Фидойи ходимлар омон бўлсин, душманларга эса ўлим!
@mufasa_mh
«Пойтахт банк» АЖ хусусийлаштирилган, аммо бу ҳақда ваколатли орган (Давактив) эса сукут сақламоқда.
Июнь ойининг охирларида Давактив «Пойтахт банк» АЖнинг устав капиталидаги 100 фоиз акциялар пакетини «Bond Investments limited LLC» компаниясига 10,0 млн. АҚШ доллари миқдорда сотиш бўйича келишувга эришилганлиги, ушбу инвесторни Бирлашган Араб Амирликларининг юқори суръатларда ривожланаётган инвестиция компанияларидан бири эканлиги ҳамда «Das Holding LLC» компанияси гуруҳи таркибида фаолият юритишини маълум қилган.
Очиқ манбаларга кўра, «Das Holding LLC» компанияси таркибига кирувчи компаниялар тармоғи орасида «Bond Investments limited LLC» компанияси номи учрамайди. Бундай ном билан 1978 йили Буюк Британияда рўйхатган олинган компания фаолият юритган ва 2016 йил 23 ноябрь куни компаниянинг мақоми — «Dissolved»га ўзгартирилган, яъни фаолияти тўхтатилган.
Шу билан биргаликда, Давактив «Das Holding LLC» гуруҳини БААда исломий ва рақамли банкни ўз ичига олган муваффақиятли банкларни ташкил этиш ва уларнинг фаолиятини юритиш тажрибасига эга эканлигини таъкидлаган. Аммо ҳолдинг гуруҳи томонидан амалга оширилувчи лойиҳа ва хизматлар орасида банк хизматлари кўрсатилиши ёки бу соҳада муваффақиятли лойиҳалар амалга оширилганига оид маълумотлар мавжуд эмас.
Марказий банк ва «Пойтахт банк» АЖнинг Кузатув кенгашида савлат тўкиб ўтирган Давактивни амалдорлари юқоридаги «инвестор» ҳамда унинг охирги бенефициари ҳақидаги маълумотларни батафсил очиқлаши лозим. Албатта, лозим топишса… ҳар ҳолда гап кимнидир шахсий огороди ҳақида эмас, давлат бакни кимнинг қўлига ўтгани ҳақида кетяпти.
@mufasa_mh
Шеф: чак-чак биздаям бор
Икки қардош миллат лидерларини самимий суҳбати
@mufasa_mh
Бугунги кунда ўзбек медиа олами тўлиқлигича ғарб пропогандаси қўлига ўтиб бўлди. Кеча АҚШ элчихонаси ходимларини экобозорда савдо қилиб юрганини кўриб, иштонига пепси кола сийиб юборган журножалапларни аҳволидан ҳам кўрса бўлади. Тўғри, хорижий давлатларнинг элчилари ўзбек тилида сўзлаши яхши, албатта. Қувонарли ҳолат. Лекин ўзбек журналистикаси, АҚШнинг журножангчиларига, медиалашкарларига айланаётгани эса ёмон. Агар шу ҳолат, масалан, рус элчиси билан бўлса, ҳамма ўша журналистни руспарастга, араб бўлса – арабқул, амалдорни пиар қилса – ҳукуматпараст дея тош отилади. Босқинчи — ўз номи билан босқинчи. Эътибор берсангиз, Ғарб амалдорларини кетини ялашга ихтисослашган бирорта журналист АҚШни Яқин Шарқдаги позицияси, у ердаги агрессияси, юз минглаб бегуноҳ одамларни бевақт ўлими ҳақида ғинг демайди. Мустақил давлатни ҳудудига бостириб кирган агрессор Россиядан қўшнимиз Афғонистон ҳудудида босқинчилик қилган АҚШни нима фарқи бор?
@mufasa_mh