Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси «Рақамли трансформация ва аутсорсинг маркази» ДУК томонидан 423 млн 400 минг сўмга бир дона қора рангли «BYD SONG PLUS EV CHAMPION» транспорт воситаси харид қилинмоқда.
Айни пайтда мазкур ташкилотнинг солиқ органларида 9 млн сўмга яқин солиқ қарздорлиги мавжуд.
@revizor_uzb
Бош вазир матбуот котиби Бекзод Ҳидоятовни маълум қилишича, жорий йилнинг 19 ноябрь куни Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарорига кўра амалдаги Ҳукумат янги сайланган Олий Мажлис олдида ваколатларини зиммасидан соқит қилди.
Ўз навбатида, Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли Фармонига асосан, амалдаги Вазирлар Маҳкамаси Ҳукумат фаолиятида узвийлик ва узлуксизликни таъминлаш мақсадида янги таркибдаги Вазирлар Маҳкамаси шакллантирилгунига қадар ўз фаолиятини давом эттириб туради.
@mufasa_mh
Бугун Солиқ қўмитасида «сув ва салқин ичимликлар» ишлаб чиқариш саноати вакиллари ва бозорнинг бошқа иштирокчилар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди.
Солиқчилар бизнес вакиллари билан «бурчак-бурчак»ларда учрашмасдан, жамоатчилик вакиллари иштирокида очиқ мулоқот форматида учрашувлар ташкил этаётгани, уларнинг муаммоларинни тинглаётгани қувонарли, албатта.
Ушбу бизнес соҳаси вакилларининг асосий муаммоси маркировка қилинган товарларни агрегация тизимига ўтказишда юзага келмоқда.
Муаммолар тўғридан-тўғри солиқ тизими билан боғлиқ эмас, яъни техник носозлик, интернет сифатининг пастлиги, хизмат кўрсатувчи компания томонидан муаммоларни тезкор равишда ҳал этилмаслиги, маркировкалаш қоидалари бузлиганлиги учун молиявий санкцияларни юқорилиги кабилар.
Шу сабабли, тадбиркорлар Солиқ қўмитаси раҳбариятидан агрегация тизимига ўтиш муддатини 3 йилга узайтиришни сўрашди.
Солиқ қўмитаси бу борада тадбиркорлар иштирокида ишчи гуруҳ тузган ҳолда Ҳукуматга таклифлар юборадиган бўлди. Чунки қўмита ижрочи, қонун ва қарорларни ўзгартириш ваколати йўқ.
Лекин агрегация тизимига ўтиш муддатини узайтириш таклифини барча бирдек қўллаб қувватламади. Йирик ишлаб чиқарувчилардан бири бу тизимга тезроқ ўтиш кераклигини, чўзишдан фойда йўқлигини, бу тизимга ўтиш учун улар барча зарур техника ва ходимларни жалб қилиб бўлганлигини айтди.
Менимча, маҳаллий ишлаб чиқарувчилар учун муддатни узайтириш, импортёрлар учун эса кечиктирмасдан жорий қилиниши зарур.
Шу билан бирга, тизимга ўтишда техника воситаларини нархи баландлиги, қўшимча ишчи кучи жалб қилиниши каби факторларни ҳисобга олган ҳолда кичик бизнес субъектлари учун қандайдир имтиёзлар жорий қилинса тўғри бўлади. Чунки олис ҳудудларда ишчи ўрин яратган кичик бизнес субъектларини йўқ бўлиб кетишига асло йўл қўйиб бўлмайди.
Ватанимизнинг рамзи унинг ютуқлари шарафига бутун дунёда ифтихор билан ҳилпирасин. Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғи қабул қилинган кун муборак бўлсин!
🇺🇿🇺🇿🇺🇿🇺🇿🇺🇿🇺🇿🇺🇿
Туркий давлатлар иқлим муаммоларига қарши курашда кучларни бирлаштиради
Боку шаҳрида бўлиб ўтаётган БМТнинг иқлим ўзгариши бўйича конференциясининг 29-сессияси доирасида Ўзбекистон Миллий павильонида Туркий давлатлар ташкилотига (ТДТ) аъзо давлатлар атроф-муҳит ва экология бўйича масъул вазирларининг биринчи йиғилиши бўлиб ўтди.
Шунингдек, эковазир Азиз Абуҳакимов қозоғистонлик ҳамкасби Ерлан Нысанбаевни «Табиат ҳимоячиси» кўкрак нишони билан тақдирлаган.
Солиқ қўмитасида «ота-оналар мажлиси» бўлиб ўтибди.
Солиқ ходими коррупцияга қўл урмаслиги учун оила аъзолари уни бу йўлдан қайтариши, насиҳат қилиши ва ўзлари ҳам коррупцияга ундамасликлари учун ташкил қилинибди.
Ғалати кўринса-да, менимча, эффект бериши мумкин. Жиноятчиликни олдини олишда яхши профилактик усул деб ўйлайман.
Президент ташаббуси билан Қашқадарёда, тажриба тариқасида, онкология бўйича ҳар бир эрта аниқланган ҳолат учун тиббиёт бригадаларига 2 миллион сўмдан мукофот бериш жорий қилинган.
Натижада оилавий шифокорлар ўз маҳалласидаги 51 нафар аёл ва болаларда шундай белгиларни аниқлади. Бунинг учун 102 миллион сўм мукофот пули берилиб, кеч босқичда сарфланадиган 8 миллиард сўм маблағ тежалган.
2025 йил 1 январдан бошлаб, «Ўзбекистон Республикаси фахрий донори» кўкрак нишони олганларга бир йўла бериладиган пул мукофоти базавий ҳисоблаш миқдорини 5 бараваридан 15 бараваригача оширилади. Уларга жамоат транспортидан бепул фойдаланиш ҳуқуқи берилади, давлат сиҳатгоҳларида даволаниш навбатсиз бўлади.
Қўшни қишлоқ янгиликлари: Садир Жапаров боксчи Дмитрий Биволга Rolls-Royce Silver Shadow машинасини совға қиворди. Бу совғани боксчига президентнинг ўғли Рустам Жапаров топширди.
Совға қилинган ретро Rolls-Royce Silver Shadow қиймати тахминан 100-150 минг доллар экан. Балки бу машина ўлиб кетган Коля Қирғиздан мусодара қилингадир, бундан бехабарман.
Жапаровни ўзи эса Саудия тараққиёт жамғармаси Қирғизитсонда 38 та мактаб қуриб бераман деганидан хурсанд.
@mufasa_mh
Шавкат Мирзиёев:
«15 ноябрь куни жафокаш Фаластин халқи ўз миллий байрами – Фаластин Давлати эълон қилинган кунни нишонлайди.
Аминманки, бу қадимий ва бой тарихга эга халқ 1967 йилдаги чегаралар доирасида, пойтахти Шарқий Қуддус бўлган мустақил ва озод давлатини тузишга тўла ҳақлидир. Бу борада биз Саудия Арабистони ташаббуси билан ташкил этилган Икки давлат ечими учун глобал альянс фаолиятини ҳар томонлама маъқуллаймиз»
Протез-ортопедия воситалари барча муҳтож шахсларга бериляпти
Йил бошида президент қарорига асосан муҳтож шахслар учун протез-ортопедия мосламалари ва реабилитация воситаларини ваучер асосида электрон тижорат орқали олиш тизими ишлаб чиқилди. Янги рақамли тизим жорий этилиши билан бу жараён анча соддалашгани ва самарали бўлгани ҳақида ёзгандим.
Хабар беришларича, 1 ноябрдан бошлаб бу воситалар ким мухтож бўлса, ҳаммага берилмоқда. Бугунга қадар 80 минг одам қамраб олинган, йил охиригача 100 минг кишини қамраб олиш режалаштирилган.
Бунинг учун фуқаролар қаерга мурожаат қилишлари зарур:
➖Ўзлари яшаётган туман (шаҳар)даги “Инсон” ижтимоий хизматлар марказига; (Тўлиқ манзили бу ерда)
➖Ўз маҳалласидаги ижтимоий ходимга мурожаат қилиш.
➖Қўшимча маълумот учун Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигининг 1140 қисқа рақамига қўнғироқ қилишлари мумкин.
@mufasa_mh
Олий суд раиси Бахтиёр Исломов адвокатлар билан мулоқотда Ўзбекистонда фаолият юритувчи судьяларда ҳақиқий айбдорларни жазолаш учун баъзан қатъият етишмаётганини айтибди.
Агар бу гапни эрта-индин ёлғон ёки контекстдан юлинган, нотўғри талқин қилинган деб чиқишмаса, даҳшатли даражадаги шармандали гап бу, аслида. Суд тизими, учинчи ҳокимият легитимлигини савол остига қолдирадиган гап-ку, бу!
Демак, судларда ҳақиқий айбдорлар жазодан қутулиб қолаётгани, уларнинг ўрнига бегуноҳ одамлар қамалаётгани борасидаги барча тахмин ва хавотирлар ўринли. Одил суд деган нарса йўқлигига аниқ ишора.
Бундан ташқари, Бахтиёр Исломов республикада судья кадрларга ўткир эҳтиёж йўқлигини, ҳар йили етарлича судья штатлари очилаётганини, бироқ уларнинг малакаси ҳали талаб даражасида эмаслигини тан олибди.
Даҳшат! Малакасиз судьялар қанча айбсиз инсонларга ҳукм ўқиб юборган бўлишлари мумкин? Жамият бу гаплардан кейин қандай қилиб суд тизмига, ҳокимиятига ишонч билдиради?
«Garant bank» АЖга янги раис тайинланди
«Garant bank» АЖ Кузатув Кенгаши қарорига мувофиқ банк бошқаруви раиси этиб Адилов Кодир Мухлисбекович тайинланган ва Марказий банк билан келишилгандан сўнг лавозимга киришиши белгиланган.
К.Адилов 2022 йил декабрь ойидан 2024 йил 4 ноябргача «Octobank» АЖ Амалиёт бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаб келган.
@mufasa_mh
Трамп сайловда ғалаб қозонди. Миллий журножалапларимизни дарди ичида, кайфияти йўқ. Негаки, жаноб Трамп АҚШни 45-президенти сифатида фаолият юритган вақтида “демократия экспорт”ини деярли тўхтатиб, турли хил ташкилотларни молиялаштирмай қўйганди. Нима дейсизлар, Америка халқининг танлови шунақа бўлди. Баттар бўлинглар! 😁
Инаугурациядан кейин Трамп ишни бошлайди ва дунёни турли бурчагидаги “грантхўрлар”оч қолишлари эҳтимоли катта. АҚШ элчихонасини орқа эшигидан боришса ҳам, ёнидан-олдидан боришса ҳам, пул йўқ. Энди Жонатан окага жон-жон дейишдан ҳам толк йўқ. Камига бу иноагент башаралар ўзларини жадидларга тенглаштирганига бало бораканми?
@mufasa_mh
🏦 Ҳурматли “Асакабанк” жамоаси ва унинг қадрли мижозлари!
Сизни банкнинг 29 йиллик байрами билан табриклаймиз! “Асакабанк” — бу нафақат ишончли молиявий ҳамкор, балки Ўзбекистондаги иқтисодий тараққиётнинг ҳақиқий суянчи. Мижозлар билан елкама-елка туриб, уларнинг катта ютуқларига ҳам, қийинчиликларига ҳам елкадош бўлиб келаётган банк ҳақиқий ишонч ва садоқат рамзига айланган.
Бизнинг ортимизда ана шундай ишончли молиявий ҳамкор борлиги билан фахрланамиз ва келажакдаги янги марраларга эришишда омад ёр бўлишини тилаймиз!
🥳 29 йиллик байраминг муборак, “Асакабанк”!
@mufasa_mh
Расман: Чирчиқ шаҳар ҳокимининг ўринбосари 1 млн. АҚШ доллари олган вақтида ушланди
Тошкент вилояти Чирчиқ шаҳар ҳокимининг ўринбосари хизмат мавқеидан фойдаланган ҳолда, кластер шаклидаги савдо мажмуаси ташкил этиш учун 40 млн. АҚШ доллари миқдорида инвестиция киритиш шарти билан, шаҳар ҳокимлиги захирасидаги 20 гектар ер майдонини аукцион савдога чиқартириб, ютиб бериш ва 49 йил муддатга ерга эгалик қилиш ҳуқуқини расмийлаштиришда кўмаклашиш эвазига 2 млн. АҚШ доллари талаб қилиб, олдиндан 1 млн. АҚШ долларини ўзининг ҳайдовчиси орқали олган вақтида ушланган.
Ҳозирда хизмат мавқеидан фойдаланиб, жуда кўп миқдорда пора олган ҳоким ўринбосарига нисбатан Жиноят Кодексининг 210-моддаси 3-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилди ва қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилган.
@mufasa_mh
Бугун Қорақалпоғистоннинг Қораўзак туманида «ACWA Power» компанияси томонидан катта қувватли шамол электростанцияси қурилиш ишлари билан танишдик.
Аввал бу каби шамол парракларини телевизор орқали ёки чет элга борганда кўрардик. Ҳозир эса ўзимизда, олис чўлларда мана каби электростанциялар барпо этиляпти.
Очиғи, бу ерда ишчиларга яратилган шароитларни кўриб, ҳавасим келди. Чўлнинг қоқ ўртасига худдики люкс меҳмонхонани кўчириб келишгандек тассавур уйғонди.
Компания мутахассиларининг айтишича, станция тўлиқ ишга тушгач ҳар йили 150 мингга яқин хонадонни бемалол электр энергия билан таъминлаш мумкин бўларкан. Бу дегани битта катта шаҳар аҳолиси истеъмоли учун етади.
@mufasa_mh
Давлат раҳбарини ташаббуси билан маиший чиқиндиларни бошқариш, уларни қайта ишлаб, электр энергияси ва бошқа фойдали маҳсулотлар олиш тизими йўлга қўйилмоқда.
2024 йилнинг ўтган 6 ойи давомида 292 дан ортиқ чиқиндини қайта ишлаш фаолияти билан шуғулланувчи корхоналар томонидан 5,2 млн тонна маиший чиқиндиларнинг 270 минг тоннаси қайта ишланиб, қайта ишлаш даражаси 5,2 фоизга етказилган.
Давлат раҳбарини Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг сайловдан кейинги биринчи мажлисидаги нутқидан:
Қуйи палатадаги 12 та қўмита ўрнида 10 та янгиланган қўмита ташкил қилинди. Илк бор парламентда Тадбиркорлик, рақобат ва саноат қўмитаси тузилган.
Энди палатадаги қўмиталар аъзолари билим ва тажрибасини тинимсиз ошириб, масъулиятни чуқур ҳис этиб, янада кўпроқ меҳнат қилишлари, пухта билим, профессионал малака, юксак фазилат ва тафаккурга эга бўлган депутатгина қуруқ гап ва популизмдан йироқ бўлиши лозим.
COP29 доирасидаги Ўзбекистон Миллий павильонига Олий Мажлис Сенати раиси Танзила Нарбаева ҳам ташриф буюрибди.
Т.Нарбаева экология соҳасида халқаро ҳамкорликни мустаҳкамлаш учун COP29 каби платформалар муҳимлигини қайд этган.
@mufasa_mh
Президент Фармонига кўра:
Зиё Азамат Ҳамид ўғли – Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Тарих институти директори
Йўлчиева Муножатхон Абдувалиевна – Юнус Ражабий номидаги Ўзбек миллий мусиқа санъати институти профессори
Кўчимов Абдусаид Кўчимович – Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги бош директори
Рафиқов Қудратилла Мирсагатович – Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши раиси
Рахманкулов Мир-Акбар Ходжи-Акбарович – Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Қонунчилик ва ҳуқуқий сиёсат институти директори
Сафоев Содиқ Солихович – Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раисининг биринчи ўринбосари
Саъдуллаев Алишер Зафар ўғли – Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлиги директори
Турдиев Содиқжон – Ўзбекистон фахрийларининг ижтимоий фаолиятини қўллаб-қувватлаш «Нуроний» жамғармаси бошқаруви раиси
Худайбергенов Турсинхан Айдарович – Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчиси
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзолари этиб тайинланди.
Янгийўл шаҳар ҳокими лавозимида ишлаб келган Дилшод Султанов лавозимидан озод этилди.
Унинг ўрнига аввал Тошкент вилояти солиқ бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаган Равшан Раимов тайинланади. Ҳозиргача у Тошкент шаҳар солиқ бошқармасида «зам» бўлиб ишлаб келаётган эди. Суратда бошига стрелка қўйиб қўйдим, танимаганлар учун.
Ҳибсхоналар тўлиб кетганлиги важи муҳтаррам қозикалонларни «соққа қилиш»лари учун шароит яртмасилиги керак. Айрим судьялар (барчаси десам, орасида 3-4 таси хафа бўлиб қолади) судланувчига нисбатан енгилроқ жазо ёки қамоқ (озодликдан маҳрум этиш) билан боғлиқ бўлмаган жазо тайинлашдан соққа қилиши, менимча, ҳеч ким учун янгилик эмас.
Ишонмасангиз, қўлга тушган судьяларни «дело»сига қаранг: деярли барчаси енгилроқ жазо тайинлаш, жазо турини ёки эҳтиёт чорасини ўзгартириш учун пора олган бўлиб чиқади.
Изолятор тўлиб кетди деган баҳона билан оғир ва ўта оғир жиноят содир этган шахслар очиқликда юриши керак эмас, айниқса, бу амалиётни коррупцияга шароит яратиш хавфи мавжуд бўлса… Келинглар, елкадаги иккита қанот ва юздаги фаришта ниқобини ечиб гаплашайлик. Қайси қози бир сўм пул олмасдан инсонийлик принципидан келиб чиққан ҳолда қамалиши керак бўлган шахсни озодликка қўйиб юборади? Шунга ўзинглар ҳам ишонасизларми?
@mufasa_mh
Озарбайжон пойтахти Боку шаҳрида 198 мамлакатдан 50 мингдан ортиқ иштирокчини бирлаштирган БМТнинг иқлим ўзгариши бўйича ҳадли конвенцияси иштирокчилари конференциясининг 29-сессияси (COP29) бошланди.
«Ўзбекистон павильони»га ташриф буюрган Лейла Алиевага эковазир Азиз Абдуҳакимов атроф муҳитни муҳофаза қилиш ва Орол фожиаси кўлами ҳақида гапириб берди.
Ноқонуний қум-шағал қазиб олиш натижасида табиатга 230 миллард сўмдан ортиқ зарар етказилган.
Ушбу ҳолат Тошкент вилояти Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бошқармаси ходимлари томонидан ўтказилган навбатдаги тунги рейд тадбири давомида аниқланган.
@mufasa_mh
Бугун Тошкент вилоят Чирчиқ шаҳарида халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар кенгашларининг қўшма йиғилиши бўлиб ўтди.
Унда Тошкент вилоятидан Сенат аъзоларини сайлаш масаласи кўриб чиқилиб, вилоят ҳокими Зойир Мирзаев, ОКМК бошқаруви раиси Абдулла Хурсанов, Ёзувчилар уюшмаси вилоят бўлими раиси Маҳмуд Тоиров ва тадбиркор Малика Қодирхонова Сенат аъзоси этиб сайланди.
Тадбирни ёритиш мақсадида вилоят телеканали, журналист ва блогерлар жалб этилди. Аммо Ғофуржон Мирзаев деган госсоветник томонидан тадбирни ёритишга тақиқ қўйилибди. Вилоятда катта сиёсий жараён бўлиб ўтди, уни ёритиш мумкин эмас экан.
Ғофуржон Мирзаевни норасмий «пиар командаси» ҳали ҳеч бир расмий манба эълон қилмай туриб, ушбу хабарни биринчи манба сифатида тақдим этди. Қизиқ ва ғалати-а, тадбирда юрган шунча журналистларга тақиқ қўйиб, ўзларининг норасмий блогери орқали хабар тарқатиш?
Ахборот кучли қурол, ҳар бир сиёсатчи ўз амбицияларини рўёбга чиқариш учун арсеналида ОАВ учун алоҳида ўрин ҳозирлайди. Менимча, Ғофуржон Мирзаев ҳам шундай сиёсатчи бўлиб етишяпти.
Путинни ҳибсга олиш учун ордер берган Ҳаагадаги Халқаро жиноят суди прокурори Карим Хонни ўзи жинсий зўравонликда айбланаётган экан. Ундан лавозимидан воз кечиш талаб қилиняпти.
Шунингдек, у Исроил бош вазири ва мудофаа вазирини ҳам ҳибсга олиш учун ордер талаб қилган эди. Исроил, АҚШ ва Россияни Ҳаага судигаям, унинг қарорларигаям тупуриб қўйган жойлари бор. Чунки уччаласи ҳам Рим статутини ратификация қилмаган. Прикольно, да?
Карим Хон узоқ вақт Исроил махсус хизматларини (Моссад) кузатув нишонида бўлган.
Мана шунақа воқеаларни кузатиб, ҳар қандай конспирологияга ишониб юборасанда.
@mufasa_mh
Ўзбекистон маҳаллалар уюшмаси «Келажак учун ниҳол экинг» деган хайрли ишни бошлабди. Маҳаллаларжа кузги кўчат ишалри учун 9 ноябрь куни старт берилади.
Ушбу тадбирда фаол бўлинг, келажак учун ниҳол экинг!
@mufasa_mh
Ҳукумат фуқаролар сақлаши тақиқланган ёввойи ҳайвонлар рўйхатини тасдиқлади.
2025 йил 1 январдан бошлаб уйингизда ўргимчак чиқиб қолса, аввал уни қаердан эканлигини аниқлашга ҳаракат қилинг: маҳаллийми ёки чет эллик. Агар сидней ёки Бразилия сайр қилувчи ўргимчаги бўлса, секиин қўлизга олиб қўшнини уйига қўйиб юбормасдан, эковазирликни рухсати билан ишлаётган ҳайвонот боғига топширинг. Америка ўргимчагини асло уйда сақлаб бўлмайди, иноагент бўлиши мумкин. Чумолини ҳам аввал рангига қаранг, қизил ранг бўлса уйда тутқунлиқда сақламасдан озод қилиб юборинг.
Илонни аниқлаш учун тишига эътибор беринг, узун тишли сув илони бўлса мумкин эмас.
Мана бу ерда тўлиқ рўйхат бор 👉 https://lex.uz/ru/pdfs/7201110
@mufasa_mh
Шавкат Мирзиёев:
«Яқин Шарқдаги низонинг ягона ечими – халқаро меъёрий ҳужжатлар ва резолюцияларга мувофиқ, 1967 йилдаги чегаралар асосида, пойтахти Шарқий Қуддус бўлган мустақил Фаластин давлатини тузишдир».
@mufasa_mh
Вилоят ва Тошкент шаҳар ҳокимлари
амалда маҳаллий Кенгаш раиси бўлмайди
Демократик тараққиёт сари яна бир катта қадам ташланмоқда. Мамлакатимиз тарихида илк маротаба вилоят Кенгашларига ҳокимлар раислик қилиши амалда бекор қилиниб, вилоят Кенгаши депутатлари орасидан сайланган депутат вилоят Кенгашига раислик қилишни бошлади.
Бу халқимиз билан маслаҳатлашиб 2023 йилда референдум асосида қабул қилинган янги таҳрирдаги Конституциямизнинг яна бир муҳим нормасини амалда қўлланилганлигини кўрсатади.
Вилоят Кенгашига раислик қилиш инсондан, энг аввало, катта ҳаётий тажриба талаб қилади. Бу лавозимдаги шахс халқ дардини ўз дарди деб биладиган, ҳаёт синовларида тобланган, тегишли ҳудуддаги масала ва муаммоларни яхши биладиган, одамлар орасида катта обрўга эга, шу билан бирга кун тартибига долзарб масалаларни қўя оладиган шахс бўлиши лозим.
Бугун халқ депутатлари Самарқанд, Жиззах, Навоий ва Хоразм вилоятлари Кенгашлари сессияларида вилоят Кенгаши раислари сайланди.
Ижтимоий тармоқларни кузатар эканмиз, ўша вилоятдаги жамоатчилик, ҳамкасбларимиз илк сайланган Кенгаш раислари ҳақида ижобий фикрлар билдираётганлиги мени жуда қувонтиради. Айрим раисларнинг фаолиятини яқиндан кузатганим учун ҳам тўғри танлов бўлаётганлигини айтишни жоиз деб биламан.
Ўйлайманки, бошқа вилоятларимизда ҳам сайланадиган Кенгаш раислари юқоридаги хусусиятларга эга бўлган, халқ ичидан чиққан халқчил одам бўлади.
P.S. Янгича тартибда сайланаётган Кенгаш раислари ўз манфаатларидан халқ манфаатларини устун қўйишига ишонаман. Барчаларига омад!
Одилжон Тожиев