Каналда сиз долзарб мавзулар, янгиликлар ва қизиқарли мулоҳазаларни кузатишингиз мумкин Муаллиф 👉 Мирсаид Хайдаров Facebook 👉 https://www.facebook.com/mirsaidakbarovich Twitter 👉 https://twitter.com/mufasa_mh Боғланиш 👉 @Mufasaga_murojaat_bot
Ижтимоий ҳимоядаги янги қадамлар
Айни пайтда Давлат раҳбари раислигида ижтимоий ҳимоя соҳасидаги ишлар натижадорлиги ва 2025 йил учун устувор вазифалар муҳокамаси бўлиб ўтмоқда.
Йиғилишда БМТнинг Ўзбекистондаги доимий координатори Сабинэ Махл, ЮНИСЕФ ваколатхонаси раҳбари Рехина Мария Кастижио ва Жаҳон банкининг Марказий Осиё бўйича минтақавий директори Татьяна Проскурякова иштирок этмоқда.
Муҳим ўзгаришлар:
— Протез олиш жараёни соддалаштирилди: олдин 2 ой вақт талаб этган жараён ҳозирда 2 ҳафтада ҳал қилинмоқда. Бу 100 минг кишининг қийинчилигини енгиллатди.
— Электрон тизим орқали фуқаролар 95 ишлаб чиқарувчи орасидан протезни мустақил танлаш имконига эга бўлди. Бу сифатни ошириб, рақобатни кучайтирди.
— Ногиронлиги бор болаларга қараш хизмати йўлга қўйилди, натижада 700 нафар ота-она ишлаш имкониятига эга бўлди.
Бу ислоҳотлар аҳолининг ижтимоий ҳаётини яхшилаш ва ҳар бир эҳтиёжманд шахсга ечим топишга қаратилган.
@mufasa_mh
«Ўзметкомбинат» АЖ буюртмаси асосида тайёрланган «Ёпиқ муз қопламали муз саройи қуриш» лойиҳаси ва шу асосда тайёрланган ҳужжатлар очиқ аукцион орқали савдога қўйилибди.
Бошланғич баҳоси – 1 749 035 000 сўм экан.
Зўравонликка қарши кураш борасида жамият онгидаги ўзгариш ва амалий натижалар қандай бўлди?
Зўравонликка қарши кураш нафақат аёллар, балки бутун жамиятнинг хавфсиз ва барқарор келажаги учун асосий масалалардан бири эканлигини яхши биламиз. Айни борада “Зўравонликка қарши 16 кунлик фаоллик” кампанияси айниқса аҳамиятли бўлди. Кампания давомида зўравонликка қарши чора-тадбирлар амалга оширилиб, аёллар ва болалар учун кенг кўламли ёрдам кўрсатилганига ўзим гувоҳ бўлдим.
16 кун давомида кўплаб тренинглар, арт-терапиялар ва консультациялар ташкил қилиниб, минглаб одамларга амалий қўллаб-қувватлаш имконияти яратилди. Бу тадбирлар нафақат уларнинг ҳаёт сифатини яхшилашга, балки келажакка бўлган ишончини мустаҳкамлашга ҳам хизмат қилди дейишимиз мумкин. Колл-марказга мурожаатлар сони ҳам кўпайибди, бу менимча жамиятдаги ишонч ва қўллаб-қувватлаш муҳитининг ўсганидан далолат беради.
Кампаниянинг энг ёрқин жиҳатларидан бири шаҳарларимиздаги асосий бинолар оловранг билан ёритилгани бўлди, деб ўйлайман. Бу зўравонликка қарши бирдамлик рамзи сифатида кўпчиликни, жумладан, мениям руҳлантирди. Олдин ҳеч ўтказилганми бу каби фаолликлар ёки биз билмасмидик? Лекин ёндиришди ўзи ҳам. Чунки кампания якунида презентация қилинган “Чидама” қўшиғи ва видеоклипи менга ҳаммасидан кўпроқ таъсир қилди — унда аёлларнинг ҳуқуқлари ва уларни қадрлаш масаласи янада чуқурроқ ёритилган. Клип мазмун ва техник жиҳатдан жуда зўр ишланибди.
Мен ҳамма инсонлар зўравонликка бетоқат бўлишини жуда хоҳлайман. Бу йўлда агентликнинг ёндашувини қўллаб-қувватлашимиз керак.
@mufasa_mh
Бугун, 9 декабрь – Бутунжаҳон коррупцияга қарши курашиш куни! Кеча дунёдаги энг коррупциялашган режимлардан бири – «Асад режими» қулади, ўзи эса оиласи билан давлатни ташлаб қочди.
Коррупция шундай иллатки, давлатчиликни ичидан емириб боради ва ҳар қандай мустаҳкам салтанатни ҳам бир кун барибир қулатади.
Охирги йилларда эковазирлик халқаро даражадаги анжуман, форум ва конференцияларда жуда фаол иштирок этиб, ўз ўрнини ва позициясини билдириб келмоқда. Йирик халқаро тадбирларга мезбонлик ҳам қиляпти. Яқинда Ар-Риёда бўлиб ўтган Конференцияда давомида Ўзбекистон томонидан ишлаб чиқилган Чанг ва қум бўронлари бўйича Самарқанд декларацияси қабул қилиниши режалаштирилди. Катта аҳамиятга эга бу ҳужжат тадбирнинг энг муҳим натижаларидан бирига айланади.
Умуман олганда, Ўзбекистон делегациясини Ар-Риёд ва Бакудаги иштироки ҳамда Самарқандда атроф-муҳитни асрашга доир ўтган халқаро тадбирларни кузатиб, ўзим учун бир неча хулоса қилдим.
Хусусан, ташкилот ва вазирликлар ҳамжиҳатликда ишлашни бошлагани сезиляпти. Аввал ҳар бир ташкилот ўзбилармонлик билан ишларди, ҳозирда эса елкама-елка туриб, халқаро майдонга чиқмоқда. Ҳамма ўзича аравасини тортиш эмас, жамоавий ишлашга ўтгандек. Бу ҳолат Ар-Риёддаги тадбирда ҳам сезилди ва натижасини кўрсатди деб ўйлайман.
Шунингдек, Марказий Осиё мамлакатлари халқаро тадбирларда бир ёқадан бош чиқариб, минтақадаги муаммоларга, уларнинг ечимларига бирдамлик билан ҳаракат қилишлари намоён бўла бошлади. Бундай бирлик эса уларнинг дунёдаги нуфузини оширади, албатта.
Энг асосийси, халқаро ташкилотлар бизни эшитишни бошлашди. Ўзбекистонни, давлат раҳбарини, ҳукуматни эътироф эта бошлади. Ўзбекистоннинг Марказий Осиёдаги ўрнини алоҳида улуғлашмоқда. Мазкур ҳолатга ўзим гувоҳи бўлганим учун шундай фикрга келдим. Тўғриси, фахрландим!
Менимча, майда-чуйда маслалар билан ўралашмасдан, бир бўлиб юртимизни биргаликда ривожлантирадиган вақт келди-ёв. «Бир бўлсак — ягона халқмиз, бирлашсак — Ватанмиз!» деган гапда жуда катта маъно бор.
Президент Шавкат Мирзиёев янги электропоездга чиқиб, Тошкентдан Хожикентга келди.
Читать полностью…Самарқандда камбағалларга аталган кўмирни сотаётган «завсклад» қўлга тушди
«Кўмиртаъминот» МЧЖнинг Самарқанд филиали кўмир омбори мудири Ж.П ҳужжатларни сохтлаштириб, эҳтиёжманд оилаларга имтиёзли нархларда тарқатилиши лозим бўлган 50 тонна кўмирни фуқаро А.А.га сотишга келишиб, шундан 13,2 тонна кўмирни омбор қоровули Х.Ж. ёрдамида етказиб бериб, келишилган пулдан аванс олганда қўлга тушган.
Ҳолат юзасидан жиноий иш қўзғатилган.
Эковазир Азиз Абдуҳакимов бошчилигидаги Ўзбекистон делегацияси Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Чўлланишга қарши кураш тўғрисидаги конвенцияси (UNCCD) Томонлар конференцияси 16-сессиясининг (COP16) очилиш маросимида иштирок этмоқда.
«Бизнинг еримиз. Бизнинг келажагимиз» шиори остида ўтказилаётган тадбирда конвенциясининг 197 та иштирокчиси (196 та давлат ва Европа Иттифоқи)нинг вакиллари ташриф буюрган.
Ўтган йилнинг ноябрь ойида Самарқандда БМТнинг Чўлланишга қарши кураш конвенцияси ижросини кўриб чиқиш қўмитасининг 21-сессияси ўтказилган, унда 196 мамлакатдан 1000 дан ортиқ делегат иштирок этган эди.
Пойтахтда шунча ташвиш камдек – тиланчилик деган яна бир катта муаммо бор. Аввалгидек нагли тиланчилик қилиш камайгани билан кундан-кунга янгидан-янги усулларни ўйлаб топишяпти. Энди «ободонлаштириш ходимлари» униформасини кийиб, тиланчилик қилишни йўлга қўйишибди.
Бу маскировкадан мақсад – ППХ ходимларини чалғитиб бемалол «тирикчилик қилиш» ва одамларга ўзларини қийналган ободонлаштириш ходими қиёфасида кўрсатиб пул олиш бўлса керак деб ўйлайман.
@mufasa_mh
Айни пайтда Тошкент вилояти ҳокими Зойир Мирзаев сайёр қабул ўтказяпти. Грузияга ишлаш учун бориб, лекин у ерда фарзанди билан оғир аҳвол шароитига тушиб қолган аёл ватанга қайтиб келишида вилоят ҳокимлиги томонидан кўрсатилган ёрдам учун раҳмат айтишга келибди.
Читать полностью…Марҳум блогер Фарҳод Манноповнинг иши бўйича айбдорларга суд ҳукми ўқилибди.
«Star Med Centr» хусусий клиникасида отоларинголог ва анестезиолог-реаниматолог вазифасида ишлаган шахслар касб юзасидан ўз вазифаларини лозим даражада бажармасликда айбли деб топилиб(Жиноят кодексининг 116-моддаси 3-қисми), ҳар бирига 2 йил тиббиёт соҳасида отоларинголог ва анестезиолог-реаниматолог вазифаларида ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилиб, 5 йил муддатга озодликни чеклаш жазоси тайинланди.
Мдааа…
«Қизил китоб»га киритилган Бухоро буғилар ўлдирилган
Эковазирлик тасарруфидаги Қуйи Амударё давлат биосфера резерватида 3 бош Бухоро буғуси овланганлиги аниқланди.
Ўзбекистон Республикаси "Қизил китоби"га киритилган Бухоро буғулари ўлдирилиши натижасида ҳайвонот дунёсига жами 3 млрд 375 млн сўмлик моддий зарар етказилган.
Ҳолат юзасидан фуқаро М.К. жиноятни содир этганликда гумон қилиниб, қўлга олинган.
Ҳозирда Беруний тумани ИИБ томонидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Саида Мирзиёева: Президент аёллар орасида онкологик касалликларни назорат қилишга доир давлат дастурини маъқуллади.
Дастур миллий ва халқаро экспертлар жамоаси томонидан бир йилга яқин вақт давомидаги муҳокамалардан сўнг қабул қилинди.
Ушбу ҳужжатга халқаро клиник амалиётлар асос қилиб олинган. 30 ёшдан бошлаб аёллар ҳар 10 йилда инсон папилломаси вирусига тест топшириши, 45 ёшдан 65 ёшгача эса ҳар 2 йилда маммографиядан ўтиши керак бўлади. Ҳар бир аёл электрон рўйхатга киритилади ва ҳар қандай хавфли ўзгаришлар аниқланганда тизимда «йўқолиб қолмайди». Дастур аниқ ҳаракатлар ва даволаш протоколларини ўз ичига олган. Албатта, бу жуда катта қадам ва ушбу ўзгаришлар жараёни шахсан ўз назоратим остида бўлади.
Эковазирлик томонидан Хоразм вилояти Хива шаҳрида жойлайшган деҳқон бозорда рейд ўтказлибди.
Рейд давомида белгиланмаган жойга чиқинди ташлаш ва ноқонуний чиқиндихона ташкил этиш билан боғлиқ ҳолатлар аниқланган.
Ҳолат юзасидан бозор маъмуриятига нисбатан ҳужжатлар расмийлаштирилиб, суд органларига юборилган.
Ўзбекистон ва «Orxus»конвенцияси: Янги босқичга қадам
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Орхус конвенциясига қўшилиш ҳақидаги қонун лойиҳасини биринчи ўқишда маъқуллади. Конвенция 1998 йилда БМТнинг Европа Иқтисодий Комиссияси доирасида қабул қилинган ва атроф-муҳитга доир қарорлар қабул қилишда ахборот олиш, жамоатчилик иштирокини таъминлаш ҳамда адолатли судловга эришишни кўзлайди.
«Orxus» конвенциясига қўшилиш Ўзбекистоннинг экологик стратегиясини халқаро стандартларга мослаштиришга ёрдам беради. Бу нафақат миллий барқарор ривожланиш мақсадларига, балки халқаро ҳамкорликни кенгайтиришга хизмат қилади. Мазкур қадам мамлакатнинг халқаро майдондаги нуфузини мустаҳкамлаш ва экологик хавфсизликка эришиш йўлида янги имкониятлар яратиши кутилмоқда.
Қонунчилик палатаси мажлисида депутатлар қонунларни либераллаштиришни ўртага ташлашибди.
Спикернинг фикрича, охирги вақтларда «ГАИ» томонидан киритилаётга ташаббуслар чегараловчи ва жазолашни кучайтирувчи характерга эга бўлиб қолмоқда. У миллий қонунчиликни халқаро тажрибага асосланиб, пухта ва холис шаклланиши кераклигини айтаяпти.
Барча нарсага фақат жазолаш механизми билан ечим топиб бўлмайди. Айниқса, битта қоида бузарлик учун икки хил жарима тўланиши керак эмас.
Қонун лойиҳаси бугун биринчи ўқишда концептуал тарзда қабул қилинибди. Лойиҳани устида ишлаш жараёнида тарозининг ҳар икки палласи инобатга олинади деб ўйлайман, яъни жамоат транспортидан мунтазам фойдаланиб келаётганлар учун ҳам, тирикчилик дардида кун бўйи кира қиладиганлар учун ҳам фойдали ва манфаатли бўлиши лозим.
@mufasa_mh
Президент томонидан Олий Мажлис Сенатига Марказий банк бошқаруви раиси Мамаризо Нурмуратовни эгаллаб турган лавозимидан озод этиш тўғрисида тақдимнома киритилибди.
Администрацияга яқин блоглар Тимур Ишметовни Марказий банк раиси лавозимига тайинланишини кутишмоқда.
Бугун ўзбек халқи оғир «жудолик»ни бошидан кечирди - Халимахоним омонатини топширди. Охирати обод бўлсин, яқинлари ва оила аъзоларига сабр берсин. Ижтимоий тармоқларда унинг вафоти, дафн маросими деярли онлайн трансляция қилинди, десак ҳам бўлади.
Ноябрь ойининг бошида дунё тан олган тарихчи олим, профессор Ашраф Аҳмедов оламдан ўтди. У 300га яқин илмий асарларнинг муаллифи (уларнинг орасида 25 та монография ҳам бор) ҳисобланади. Муборак жума куни омонатини топширган А.Ахмедов UNESCO томонидан таъсис этилган Марказий Осиё тадқиқотлари халқаро институтининг илк раҳабри (1995-2001) бўлган.
Айтмоқчи бўлганим, мана шундай атоқли олимнинг вафоти ҳақида на расмий, на норасмий ахборот манбалари хабар берди. На бирорта расмий шахс томонидан таъзия билдирилди. Илм-фанга бўлган муносабатимизни шу кейс орқали хулоса қилсак бўлади. Тўғри, унинг ўлимини шов-шув қилишдан унга наф йўқ. Аммо жамиятни илмга бўлган рағбатини ошириш учун хизмат қилиши мумкин эди. Балки нотўғри таққослаш қилаётгандирман. Ҳай майли, август-сентябргача сабр қилсак ривожланиб кетамиз.
Айни пайтда Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 32 йиллиги муносабати билан «Ўзбекистон» халқаро анжуманлар саройида байрам тадбири бўлиб ўтяпти.
Давлат раҳбарини Ўзбекистон халқига йўллаган байрам табригини Шерзод Асадов ўқиб берди.
Конституция куни барчага муборак бўлсин 🇺🇿
Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли фармонлари билан:
– Русланбек Қуролтайевич Давлетов Ўзбекистон Республикаси Президентининг ижтимоий-сиёсий, диний-маърифий ва ёшлар масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозимига тайинланди ва шу муносабат билан Ўзбекистон Республикаси Президентининг ижтимоий-сиёсий ривожланиш масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозимидан озод этилди;
– Абдусалом Абдумавланович Азизов Ўзбекистон Республикаси Президентининг ижтимоий-сиёсий, диний-маърифий ва ёшлар масалалари бўйича маслаҳатчисининг ёшлар масалалари бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди;
– Сухроб Джўрақулович Юсупов Ўзбекистон Республикаси Президентининг ижтимоий-сиёсий, диний-маърифий ва ёшлар масалалари бўйича маслаҳатчиси ўринбосари лавозимига тайинланди ва шу муносабат билан Ўзбекистон Республикаси Президентининг ижтимоий-сиёсий ривожланиш масалалари бўйича маслаҳатчиси ўринбосари лавозимидан озод этилди;
– Адхам Муратович Турдиев Ўзбекистон Республикаси Президентининг ижтимоий-сиёсий, диний-маърифий ва ёшлар масалалари бўйича маслаҳатчиси ўринбосари лавозимига тайинланди ва шу муносабат билан Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси шўъбаси мудири лавозимидан озод этилди;
– Музаффар Муротович Камилов бошқа ишга ўтиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Президентининг дин ва миллатлараро муносабатлар масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозимидан озод этилди;
– Олим Адилович Салиев бошқа ишга ўтиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Президентининг дин ва миллатлараро муносабатлар масалалари бўйича маслаҳатчиси ўринбосари лавозимидан озод этилди.
IUCN’нинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси расман ўз ишини бошлади
Ар-Риёд шаҳрида Ўзбекистоннинг Саудия Арабистонидаги элчихонаси кўмагида бўлиб ўтаётган COP16 конференцияси доирасида эковазир Азиз Абдуҳакимов ва IUCN бош директори Gretel Agilar ўртасида Хақаро табиатни муҳофаза қилиш иттиқфоқининг Тошкент шаҳарида ваколатхонасини ташкил этиш бўйича шартнома имзоланди.
Gretel Agilar хоним охирги йилларда Ўзбекистон Президенти ташаббуси билан атроф-муҳитни асрашга доир ишлар жаҳон ҳамжамиятида юқори баҳоланаётганини алоҳида таъкидлаб, эковазир Абдуҳакимовга миннатдорлик билдирди.
@mufasa_mh
«Кабмин»ни Фармойишига асосан:
Электр энергияси ва табиий газни иқтисод қилиш бўйича белгиланган режага амал қилмагани, энергия ресурсларидан фойдаланишда лимитдан ошишига йўл қўйгани ҳамда назоратни таъминламагани учун Оқолтин тумани ҳокими К.Эрназаров, Мирзаобод тумани ҳокими О.Рахмонқулов, Бўстонлиқ тумани ҳокими Ж.Ахмедов, Бекобод тумани ҳокими Ш.Дўсбеков, Зангиота тумани ҳокими Э.Рустамов, Тошкент тумани ҳокими С.Эргашев, Янгийўл тумани ҳокими О.Атауллаев, Қўқон шаҳар ҳокими М.Усмонов, Боғдод тумани ҳокими Ғ.Солиев, Бешариқ тумани ҳокими Р.Жўраев, Сўх тумани ҳокими С.Саидмусаев, Фурқат тумани ҳокими Э.Асронкуловга «ҳайфсан» берилди.
Электр энергияси ва табиий газ талон-торож қилинишига йўл қўйгани учун Қорақалпоғистон Республикаси сув хўжалиги вазири Б.Жузбаев, Андижон вилояти ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари К.Комилов, Наманган вилояти ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари Ғ.Муродхўжаев, Андижон тумани ҳокими Б.Юлдашев, Беруний тумани ҳокими И.Хидировга «ҳайфсан» эълон қилинди.
Ҳудудларда аҳолига кўмир тарқатишни кечиктириш, сифатсиз кўмир тарқатиш каби ҳолатлар жуда кўп кузатилгани ҳамда ушбу ҳолатларни зарур даражада назоратга олмагани учун «Ўзбеккўмир» АЖ бош директори ўринбосари Э.Якубов охирги марта огоҳлантирилди.
Мана бу ерда қизиқ маълумотлар чиқяпти
Унга кўра, бу йил уй-жой нархлари кескин ўсишдан тўхтаб, мўътадил суръатларга қайтган. Савдо битимлари эса 20 мингга камайган.
Хўш, энди ҳам квартира яхши сармоя бўла оладими? Бу саволга UZ24.uz жавоб берибди. Унга кўра, бу йил уй-жой нархларининг ўсиши ҳатто инфляцияни ҳам қопламади, яъни ҳар қандай депозит кўпроқ даромад келтирган бўларди.
Сизга ҳам шу савол қизиқ бўлса, Uz24.uz’нинг ўзида ўқиб олинг. Уй-жойга сармоя киритувчилар учун қизиқ мақола экан. Kаналга обуна бўлиб қўйсанглар бундан ҳам қизиқарли материаллар чиқиб туради.
@mufasa_mh
Эковазирлик, ички ишлар ва солиқ органлари ходимлари Хива шаҳрида “мусорчи”ларга қарши рейд ўтказишибди. Ҳуқуқбузар фуқароларга нисбтан 1 млн 125 минг миқдорида жарима белгиланган.
Читать полностью…Жаҳон банкининг «Статистика фаолияти самарадорлиги индекси»да Ўзбекистон 62 ўринга кўтарилди
Жаҳон банки томонидан мамлакатларнинг статистик салоҳиятини ўрганиш ва баҳолаб бориш мақсадида янгиланган услубиёт асосида ишлаб чиқилган «Статистика фаолияти самарадорлиги индекси» (Statistical Performance Indicators — SPI)нинг 2023 йил натижалари эълон қилинди.
Унга кўра, Ўзбекистон мазкур халқаро рейтингда 80,3 балл тўплаб, дунёнинг 217 та мамлакати орасидан 62 ўринни эгаллади. Ўзбекистон МДҲ мамлакатлари орасида 4 ўринга кўтарилган.
Маълумот учун: 2022 йил натижаларига кўра, Ўзбекистон мазкур халқаро рейтингда 74,1 балл тўплаб 79 ўринни эгаллаган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли фармонлари билан:
- Эркинжон Оқбутаевич Турдимов бошқа ишга ўтиши муносабати билан Самарқанд вилояти ҳокими лавозимидан озод этилди;
- Ҳисоб палатаси раиси лавозимида ишлаб келган Адиз Музафарович Бобоев Самарқанд вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди.
Бизда жуда ёмон бир тенденция пайдо бўляпти. Яъни, жамоатчлик бир фаолни кўтар-кўтар қилади, у эса охир-оқибат зулм хизматчисига, ҳимоячисига айланяпти.
Дейлкик, бир адвокат ёки депутат ўзича ҳақиқат учун курашган, адолатни гапирган кўринади. Ва уни кенг жамоатчилик қўллаб-қувватлайди, аудиторияси ошиб бориб ундан ҳақиқат «статуэтка»си ясашади. У эса бир юмалаб жамият манфаатларига зарар етказувчиларни ҳимоячисига айланади, қолади. Бир-икки эмас, анча-мунча ҳолатларни кузатиб шундай хулосага келяпман.
Бир инсонни ўлдириб жазосиз қолиб ялло қилиб юрганларни, ўзидан кўча ясаб ожизларга зулм қилганларни ҳимоячига айланган айрим «ҳақиқат пешво» адвокатларни кузатиб шу хулосага келяпман. Ёки интернетда эрталабдан кечгача оилавий қадриятлар ҳақида гапирадиган машҳур собиқ депутатни ўзи алимент тўламай ногирон аёлидан қочиб юрибди.
Эскилар «ҳақни, элни назаридан қолма» дея дуо қилишган – бунда ҳикмат кўп. Элни назаридан қолманглар, қолган кунингиз бир тийинга айланасиз. Ҳақ тарафида туринг, ҳақ ва эл назаридан қолмайсиз.
@mufasa_mh
Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан халқаро террорчилик ташкилоти сафига қўшилмоқчи бўлган шахс ушланибди.
Аниқланишича, 2007 йилда Тошкент вилоятида туғилган К.И. интернет тармоғида экстремистик ғоялар таъсирига тушиши натижасида 16 нафар яқин танишлари билан ноқонуний «жамоат» бўлиб йиғилиб, келгусида хорижда фаолият олиб бораётган «Ислом давлати» халқаро террорчилик ташкилотлари сафига қўшилишни режалаштирган.
Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 244-моддаси билан жиноят иши қўзғатилган.
Авваллари шу каби хабарларга негадир сал ишонқирамай қарардим. Лекин шу кунларда БАА бўлган ҳолат ва унда Ўзбекистон фуқароларининг иштироки ёшларни ҳар хил террористик ташкилотлар сафига қўшилиб қолаётганини кўрсатяпти.
Лоқайдлик ва ишонувчанлик оқибатида, интернет тармоғи орқали ёт ғоялар таъсирига тушиб қолмаслик учун доимо огоҳ бўлишимиз зарур.
@mufasa_mh
Онкологик касалликка чалинган аёллар бепул даволанади
Президент қарорига мувофиқ 30–65 ёшдаги аёллар 2 йилда бир марта бирламчи текширувдан ўтказилади.
Онкологик касаллик аниқланган беморларни ташхислаш ва даволаш харажатлари бюджет ҳисобидан молиялаштирилади.