mufasa_mh | Unsorted

Telegram-канал mufasa_mh - Mufasa

10317

Каналда сиз долзарб мавзулар, янгиликлар ва қизиқарли мулоҳазаларни кузатишингиз мумкин Муаллиф 👉 Мирсаид Хайдаров Facebook 👉 https://www.facebook.com/mirsaidakbarovich Twitter 👉 https://twitter.com/mufasa_mh Боғланиш 👉 @Mufasaga_murojaat_bot

Subscribe to a channel

Mufasa

20 декабрь куни Пекинда Тожикистон ва Осиё инфратузилмавий инвестициялар банки ўртасида «Роғун ГЭСни ривожлантириш дастури» бўйича 270 млн доллар (1,92 млрд юань) миқдоридаги маблағ ажратиш бўйича келишув имзоланди.

Осиё инфратузилмавий инвестициялар банки томонидан Роғун ГЭС қурилиши учун умумий 500 млн доллар миқдорида маблағ ажратилади.

Бундан бир неча кун олдин Жаҳон банки халқаро тараққиёт ассоциацияси томонидан Роғун ГЭС лойиҳасини якунлаш учун 350 млн долларлик грант ажратишни маъқуллаган эди.

Роғун ГЭСни максимал баландликда қуриш хавфли эканлиги ва бу қўшни республикалар аҳолисига ҳам хавф солиши ҳақида «Чегара билмас дарёлар» халқаро экологик коалицияси Жаҳон банки директорлар кенгаши аъзоларига ҳисобот йўллаган.

Роғун ГЭС қурилишини якунлаш учун умумий 6,29 млрд доллар керак.

3600 МВт ўрнатилган қувватга эга бўлган Роғун ГЭС Марказий Осиёдаги энг йирик гидроэлектр станцияга айланиши мумкин.

@mufasa_mh

Читать полностью…

Mufasa

Хайриятки...

Мана неча кун ўтдики, ўша Фарғонадаги газ заправкадаги ёнғин бўйича ҳар хил хабарлар тинмаётган эди.

Қонун-қоидалар бузилгани бор гап. Лекин, расмийлардан ҳеч қандай хабар ўқимаган эдим.

Депутат Жавлон Абдуллаев Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитасига депутатлик сўрови юборибди.

Депутат қўмитани олдига яхшигина саволлар қўйган. Бу ёнилғи қуйиш шохобчаси тўғри қурилганми, нимага бунақа бўлди, энди нима қилинади.

Қонун-қоидаси бўйича қўмита депутатлик сўровига 10 кун ичида жавоб бериши керак бўлади

@mufasa_mh

Читать полностью…

Mufasa

Йиғилишда Жаҳон савдо ташкилотига аъзо бўлиш жараёнлари якуний босқичга кираётгани айтилди. АҚШ, Хитой каби йирик давлатлар билан келишувларга эришилган.

Жаҳон савдо ташкилоти қоидаларига зид бўлган имтиёзлар бекор қилинаётган бўлса-да, давлат тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш, адолатли рақобат муҳитида ишлаши учун зарур бўлган барча шароитларни яратишда давом этади.

Читать полностью…

Mufasa

Президент ёрдамчиси Саида Шавкатовна Президент Администрациясида юртимизнинг навқирон ва билимдон ўғил-қизлари билан учрашди.

2023/24 ўқув йилида Ўзбекистон ёшлари нуфузли олимпиадаларда 128 та медаль, жумладан, 15 та олтин, 36 та кумуш ва 77 та бронза медалларини қўлга киритишган.

Уларнинг кўпчилиги асосан кимё, математика, физика ва информатика фанлари бўйича устунлик қилиб, эътирофга сазовор бўлишди. Бу Ўзбекистон тарихидаги рекорд кўрсаткич ҳисобланади.

Читать полностью…

Mufasa

Жиноятчидан «қаҳрамон» яратмоқчи бўлганларга ИИВдан конкрет жавоб бўлибди

Охирги пайтларда айрим жиноий ҳолатлар ижтимоий тармоқларда нотўғри талқин қилиниши жамоатчиликда чалғитувчи фикрлар пайдо бўлишига сабаб бўляпти. Жиноятчилар бир юмалаб, «қахрамон»га айланиб қоляпти.

Шу кунлдарда бухоролик 17 ёшли йигитнинг катта миқдордаги криптовалютани гўёки ўзи ишлаб топгани ҳақидаги хабарлар муҳокама марказида бўлди. Бироқ, бу маълумот пала-партиш тарқатилгани сабабли, аслида унинг «виртуал валютчик» бўлгани кўпчилик эътиборидан четда қолди. Аслида унинг фаолияти бозордаги «валютчик»лар фаолиятидан катта фарқ қилмайди.

Мазкур ҳолат бўйича ИИВнинг матбуот котиби конкрет ва батафсил жавоб берибди.

Хуллас, бухоролик йигит 7 ой давомида «Бинанс» платформаси орқали 34 миллиард сўмлик операцияларни амалга оширган. Бу сумма унинг шахсий даромади эмас, балки у айлантирган ва айрибошлаган маблағларнинг умумий ҳажмидир. Ушбу маблағларнинг асосий қисми пенсия, ойлик ва онлайн кредитлардан келиб тушгани, уларнинг жиноий схемаларнинг ажралмас қисми бўлиши мумкинлиги аниқланган.

«Виртуал валютчик»лар телеграмдаги ёпиқ ва аноним каналлар орқали криптовалютани пулга ёки пулни криптовалютага айлантириш хизматларини кўрсатади. Бундай фаолиятда асосан «Бинанс» каби платформалардан фойдаланилади. Улар ўз хизматлари учун мижозларнинг маблағидан 0,1–2 фоиз миқдорида воситачилик ҳақи олади, холос.

Тергов жараёнида ижтимоий тармоқлардаги нотўғри маълумотлар вазиятни янада мураккаблаштириши турган гап. Популистик баёнотлар жамоатчиликни чалғитиб, холис тергов жараёнига таъсир кўрсатиши эҳтимоли бор. Шу боис жамоатчилик бундай вазиятда масъулият билан ёндашиб, фақат ишончли маълумотларга суянишга ҳаракат қилиши зарур.

«Виртуал валютчик»лик ахборот технологиялари орқали қонунбузарликлар учун янги хавфларни келтириб чиқармоқда. Давлат томонидан қатъий назорат ўрнатиш, хавфсизлик чораларини кучайтириши лозим.

Читать полностью…

Mufasa

@revizor_uzb:

2024 йил 9 октябрь куни Тошкент шаҳар Ёшлар ишлари бошқармаси ва «CITY TEOUR» МЧЖ ўртасида «Бутунжаҳон ёшлар фестивали иштирокчиларига транспорт хизматларини кўрсатиш» юзасидан умумий қиймати 301 миллион 560 минг сўмлик шартнома тузилган.

Шартномага кўра, хизматлар 2024 йил 23 июндан 1 июлгача бўлган даврда амалга оширилиши лозим бўлган. Бироқ, мазкур давлат хариди билан боғлиқ бир қанча савол ва зиддиятли жиҳатлар пайдо бўлмоқда.

Биринчидан, шартномада кўрсатилган хизматлар бошланган сана – 23 июнь. Бироқ, «CITY TEOUR» МЧЖ эса 2024 йил 24 июнь куни давлат рўйхатига олинган. Яъни, юридик шахс сифатида мавжуд бўлмаган корхона хизмат кўрсатган бўлиб чиқяпти. Бу ҳолат хизмат кўрсатишнинг қонунийлиги бўйича савол туғдиради.

Иккинчидан, шартномага асос сифатида кўрсатилган Тошкент шаҳар Ёшлар ишлари бошқармаси бошлиғининг буйруғи 2024 йил 26 июнь куни имзоланган. Аммо хизматлар ушбу буйруқ қабул қилинишидан аввал бошланганлиги кўрсатилган.

Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 30 майдаги 345-Ф сон фармойишига кўра, ҳукумат томонидан фестиваль иштирокчилари учун транспорт воситалари ажратилган эди. Шунга қарамай, қўшимча транспорт хизматларини жалб қилиш учун 301 миллион 560 минг сўмлик шартнома тузилиши қанчалик зарур бўлгани тушунарсиз.

Юқоридаги ҳолат давлат маблағларидан самарали фойдаланиш бўйича саволларни ўртага ташлайди.

Читать полностью…

Mufasa

Қонунчилик палатаси Меҳнат, соғлиқни сақлаш ва ижтимоий масалалар қўмитасида «Ижтимоий ҳимоя соҳасидаги ишлар натижадорлиги ва 2025 йил учун устувор вазифалар» мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтибди.

Январь ойидан бошлаб анча ўзгаришлар кутилмоқда. Депутат Мохира Хўжаеванинг таъкидлашича, 23 минг ногиронлиги бўлган фуқароларимизга ижтимоий ходимлар хусусий сектор билан биргаликда хизмат кўрсатади.

«Айтиш жоизки, давлатимиз раҳбари томонидан белгиланган муҳим вазифалар депутатлар зиммасига катта масъулият юклайди. Биз уларнинг ижросини ўз вақтида таъминлашда фаол бўламиз», – деди М.Хўжаева.


Давлат ҳам бу ишларда жим турмайди: хусусий секторнинг харажатларининг 80 фоизини қоплаб беради.

Бу орқали ҳам ногиронлиги бўлган инсонларни жамиятга янада яқинлаштирилади, ҳам уларнинг яқинларининг оғирини бироз енгиллаштирилади.

@mufasa_mh

Читать полностью…

Mufasa

Андижон вилоятининг барча туман ва шаҳарларида махсус техникалар, автобуслар ва лицензияга эга таксилар учун хизмат кўрсатадиган алоҳида метан газ қуйиш шохобчалари фаолияти йўлга қўйилибди.

Бу жуда мақсадли ва ўринли ташаббус деб ўйлайман. Андижон ҳокими Шуҳрат Абдурахмонов бир ўқ билан икки қуённи уришни мақсад қилган кўринади.

Биринчидан, бундай чора йўлкирани кескин кўтарилиб кетишини ва аҳоли орасидаги эҳтимолий норозиликнинг олдини олади. Иккинчидан, ноқонуний такси хизматлари билан шуғулланаётганлар лицензия олишга интилади, бу эса вилоят бюджетига қўшимча даромад манбаи бўлиб хизмат қилади.

Бошқа вилоят ҳокимлари ҳам ўз ҳудудларида жорий этишса бўларкан.

@mufasa_mh

Читать полностью…

Mufasa

Вазир метан заправкани ёнидан ўтиб кетаётганида:

Читать полностью…

Mufasa

Қирғизистон Вазирлар Маҳкамаси раиси Оқилбек Жапаров истеъфо берди. У энди президент маслаҳатчиси сифатида фаолиятини давом эттиради.

Янги раҳбар тайинлангунга қадар унинг вазифасини вақтинча Адилбек Қосималиев бажариб туради.

Читать полностью…

Mufasa

2024 йил январь-ноябрь ойлари давомида «Олмалиқ кон-металлургия комбинати» АЖ мамлакатдаги энг йирик солиқ тўловчилардан бири сифатида 7,9 трлн. сўмдан ортиқ солиқ тўлади ва 2-ўринни эгаллади.

Жами 949 та йирик солиқ тўловчи томонидан тўланган 101,6 трлн. сўмлик солиқнинг катта қисми, яъни 54 трлн. сўми давлат улуши мавжуд корхоналар ҳиссасига тўғри келади.

Читать полностью…

Mufasa

«Чегара билмас мухбирлар» (RSF) ҳисоботига кўра, бир йил ичида дунё бўйича 550 нафар журналист қамоққа ташланибди. Уларнинг асосий қисми авторитар давлатларга тўғри келади ва сиёсий фаолиятлари учун қамоққа ташланганлар.

Бизда журналистларни қамалиши аксар ҳолларда сиёсий фаолияти билан эмас, балки нафси билан боғлиқ бўлади деб ўйланман. Товламачиликни тирикчиликка айлантириб, халқ муаммоларини ёритиш орқали давлат идораларини шантаж қилиш билан шуғулланаётган журножалаплар талайгина.

Бугун вазирлик устидан ёзгани учун дод-вой қилаётган айрим блогерларни аввалги фаолиятига назар ташласангиз, айни шу вазирлик тизимидаги ташкилотларини пиари қилиш ниқоби остида «стоп-тариф» билан шуғулланган. Миллиард-миллиард пуллар эвазига шу вазирлик лойиҳаларини лобби қилган бўлиб чиқади. Қамалса, ваҳима бошланади. Ўзидан сиёсий маҳбус, жабрдийда ясаб олади.

«Ортга қайтмаймиз» деган сиёсий ирода сабаб анча-мунчасини айбларига кўз юмиб келиняпти. Ҳай майли: ўғри бўл, инсофли бўл!

@mufasa_mh

Читать полностью…

Mufasa

Сектор ва ижро ҳокимияти раҳбарлари учун экологик туризм ва яшил иқтисодиёт мавзусидаги семинарда ҳудудларнинг туризм салоҳиятини оширишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Эковазир Азиз Абдуҳакимов ва Туризм қўмитаси раиси Умид Шадиев Президентнинг «Чорвоқ дарвозаси» ва «Ugam River» лойиҳалари доирасида Тошкент вилояти, Бўстонлиқ туманида амалга оширилаётган янги туристик ташаббусларни ҳокимларга таништиришди.

Семинар иштирокчилари мазкур туристик мажмуаларда бўлиб, амалдаги лойиҳаларнинг техник ва ташкилий жиҳатлари бўйича маълумотлар олишди.

Абдуҳакимов ўз чиқишида экотуризмни ривожлантириш, табиий ҳудудларни муҳофаза қилиш ва замонавий инфратузилмани яратиш бўйича тавсиялар бериб, раҳбарларни ўз ҳудудларида шундай ташаббусларни амалга оширишга ундади.

Читать полностью…

Mufasa

Ижтимоий ҳимоя агентлигига ҳаракати чекланган болаларга мактабга келиб-кетиш харажатини 75 фоизини қоплаш тизимини жорий қилиш топширилди.

@mufasa_mh

Читать полностью…

Mufasa

Бу йил маҳалла ижтимоий ходимлари уйма-уй юриб, реестрда бўлмаган 95 минг муҳтож одамга ёрдам берди. Кимдир ногиронлик мақоми олди, кимдир протез, яна кимдир боласини боғчага жойлаштирди.

Хусусан, 51 минг одамга ногиронлик мақоми берилган, 26 минг одам протезга эга бўлган, 5 минг бола боғчага жойлаштирилган..

Шунингдек, «муҳтож эмас» деб топилганларга асоссиз нафақа тўлаш тўхтатилиб, тежалган пул бюджетда қолдирилган. Бўларкан-ку!)

Яна бир муҳим масала: уч ой аввал 14 минг раҳбарга 75 минг камбағал оила бириктирилган эди. Ҳозирга келиб, 17 минг одам доимий ишли бўлган. 14 минг киши томорқадан фойда кўриб, даромадини оширишга эришган. 30 минг бола ўқиш, тўгарак ёки касбга ўқитиш билан қамраб олинган. 45 минг муҳтож тиббий ёрдам олган.

Аммо барча раҳбарлар ҳам бу ишга виждонан ёндашмаган кўринади. 184 нафар валломат умуман одамлар хонадонига бормаган.

@mufasa_mh

Читать полностью…

Mufasa

Асроржон Аскаров «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ Бошқаруви раиси вазифасини бажарувчиси этиб тайинланди.

Аскаров шу ташкилотда «зам» бўлиб ишлаб келаётган эди.

@mufasa_mh

Читать полностью…

Mufasa

Баъзида «маҳалла еттилиги» ўзи нима иш қилади дея уларнинг фаолияти ҳақида саволлар пайдо бўлади.

Юқоридаги видеолавҳа орқали «еттовлон»нинг фаолияти, вазифа-ю ваколатлари ҳақида содда ва халқчил тилда тушунтиришга ҳаракат қилишибди.

@mufasa_mh

Читать полностью…

Mufasa

Айни пайтда Президент Шавкат Мирзиёев раислигида тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш, 2024 йил якунлари ва 2025 йил режаларига бағишланган видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтяпти.

Шерзод Асадовни маълум қилишича,жорий йилда тадбиркорлар томонидан 6,5 триллион сўм сармоя киритилиб, 24 минг ўринли меҳмонхоналар ишга туширилган. Келгуси йилда меҳмонхона ўринлари яна 30 мингга оширилиши ва бунга 10 триллион сўм сармоя киритилиши кутилмоқда экан.

Шунингдек, 17 та йирик савдо ва туристик мажмуаларга қўшимча равишда яна 25 та шундай иншоотлар қурилади. Бўстонлиқда 10 миллиард долларлик «Sea Breeze» маркази қурилиши бошланиши режалаштирилган.

Яна бир янгилик: Swissôtel, Sheraton, Ritz-Carlton, Novotel, Pullman, Marriott, ibis, Mercure каби 23 та нуфузли брендлар мамлакатимизда фаолият бошламоқда.

Читать полностью…

Mufasa

“Инклюзив” жамият лойиҳаси

Президент раҳбарлигидаги видеоселектор йиғилишида ногиронлиги бор шахслар учун тўсиқсиз муҳит яратиш вазифалари белгиланган эди. Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги Тошкент вилоятининг 22 та туман ва шаҳари махсус кўчаларда қулайликлар яратиш ишлари бошлаб юборилибди.

Хусусан, Нурафшонда овозли светофорлар ўрнатилиб, пиёдалар йўлакларига сариқ қопламали йўлакчалар ташкил қилинмоқда экан. Бунинг натижасида кўзи ожиз ва заиф кўрувчи шахслар овозли светофорлар ёрдамида йўлларни хавфсиз кесиб ўтиш имкониятига эга бўладилар. Сариқ қопламали йўлакчалар навбатдаги йўлакни сезишга ёрдам беради.

Барча давлат ва хусусий объектлар ногиронлиги бор шахслар учун пандуслар билан жиҳозланиш ишлари амалга оширилмоқда. Пандуслар ногиронлиги бор шахслардан ташқари, болали ота-оналар, кексалар ва юк ташишга мажбур бўлган одамлар учун ҳам жуда фойдали.

@mufasa_mh

Читать полностью…

Mufasa

Расман:

- Эргаш Алибекович Салиев бошқа ишга ўтиши муносабати билан Жиззах вилояти ҳокими лавозимидан озод этилди;

- "Ҳудудий электр тармоқлари" акциядорлик жамияти бошқаруви раиси лавозимида ишлаб келган Улуғбек Мавлонович Мустафоев Жиззах вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди.

Читать полностью…

Mufasa

Администрацияга яқин блогерларни айтишича, Жиззах вилояти ҳокими Салиев Эргаш Алибекович лавозимидан озод этилган.

Шунингдек, ушбу блогерлар Салиевни ўрнига «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ раиси лавозимида қойилатиб ишлаб келаётган Улуғбек Мустафоев тайинланишини кутишмоқда. Администрация ўз блогерлари кутилмаларини узоққа чўзмай, ўзи ҳам расмий хабар бериб тасдиқлаб қолар.

@mufasa_mh

Читать полностью…

Mufasa

Чиқиндилар хизмати бўйича қонун муҳокамада

Чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиш хизматлари учун тўлов интизомини яхшилашга қаратилган қонун лойиҳаси биринчи ўқишда концептуал тарзда қабул қилинди. Бироқ, ижтимоий тармоқларда ушбу ҳужжат бўйича нотўғри ва чалкаш маълумотлар тарқалмоқда.

Лойиҳада билдирилган таклифлар ҳали муҳокама босқичида бўлиб, бу бўйича ҳеч қандай якуний қарор қабул қилингани йўқ.

Чиқинди тўплаш ва олиб чиқиш соҳасида тўловлар мажбурий равишда тартибга солинар экан, бу жараёнда истеъмолчилар ҳуқуқлари бузилмаслиги кафолатланиши шарт.

Қонун лойиҳаси жамоатчилик фикри, мутахассислар таклифлари ва халқ манфаатларини ҳисобга олган ҳолда такомиллаштирилади. Ҳар қандай ўзгаришлар қабул қилинишида истеъмолчилар манфаатлари устувор бўлади.

Ҳозирги босқичда ташвишга ҳожат йўқ. Қонун лойиҳаси бир нечта муҳокама ва қайта ишлаш босқичларидан ўтади.

@mufasa_mh

Читать полностью…

Mufasa

@revizor_uzb: Фикр билдириш имкониятисиз ўтаётган жамоатчилик муҳокамалари ҳақида

Президентнинг 2024 йил 10 июлдаги ПҚ-249-сонли қарорига мувофиқ давлат буюртмачилари томонидан тўғридан-тўғри шартномалар улар тузилишидан олдин камида бир иш куни давомида жамоатчилик муҳокамасидан ўтказилиши шарт.

Мазкур тартиб 2024 йил 1 октябрдан бошлаб кучга кирган бўлса-да, ваколатли орган — Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳамда тизим оператори томонидан давлат харидлари электрон тизимида жамоатчилик муҳокамасини ўтказиш учун имкониятлар яратилмаган. Электрон тизимда «муҳокама жараёнида» бўлими мавжуд, аммо у ерда фикр билдириш имконияти йўқ.

Айни пайтда, давлат буюртмачилари тўғридан-тўғри шартномалар тузишда «эътироз келиб тушмаган» деган мазмундаги баённомаларни жойлаштириб келмоқда. Бу «шаблон» баённомаларнинг барчасида «бир иш куни ичида жамоатчилик томонидан тўғридан-тўғри шартнома тузиш бўйича эътирозлар тушмади» деган стандарт ифодалардан фойдаланилаётгани кузатилмоқда.

Жамоатчилик муҳокамасининг тўлиқ амалга оширилмаслиги ортидан давлат харидлари бўйича қарорлар шаффоф бўлмай қолиши мумкин. Бу эса давлат маблағларидан оқилона фойдаланилишини таъминлашга тўсқинлик қилади ва коррупция хавфини оширади.

Читать полностью…

Mufasa

Коррупцияга оид жиноятлар оқибатида 2023 йилда давлат манфаатларига жами 1,4 трлн сўм миқдорида зарар етказилган. Ҳозирги вақтга келиб, ушбу зарарнинг ярмигина қопланган, холос.

Давлат манфаатларига етказилган зарарнинг энг юқори улуши Андижон вилоятига тўғри келмоқда (243 млрд сўм) – бошқача бўлишини кутмаган эдик!)

Чекистлар ўтган йили салкам 1300 кишини пора олаётган вақтида ушлашган.

Коррупционер деб топилган 6535 нафар давлат хизматчисининг 80 фоизи қамалмаган, яъни уларга судлар томонидан озодликдан маҳрум этиш билан боғлиқ жазо тайинланмаган. Шу жойида машҳур латифа эсга тушиб кетди:

— Нима учун қамашганди?
— Пора олганим учун.
— Унда нега тез қўйиб юборишди?
— Пора берганим учун.

@mufasa_mh

Читать полностью…

Mufasa

Эсингизда бўлса, иқтисодий жиноятлар сабабли 14 марта судланган профессионал фирибгар «дом» қураман деб минглаб фуқароларни юз миллиардлаб пулга «ухлатган» эди.

Давлат раҳбарининг топшириғига мувофиқ, Ҳукумат раҳбари барча жабрланганларни йиғиб, уларни тез фурсатда уй-жой билан таъминлашга ваъда берганди.

Белафзликда бирорта одам айблай олмаслигини айтадиган Абдулла Арипов бу сафар ҳам сўзининг устидан чиқди: «Азия Инвест Фаворит» қурилиш компаниясидан жабрланган мингдан ортиқ фуқаролар учун Бектемир туманида кўп қаватли уйлар қурилиб, уларга тез фурсатда топширилди.

Албатта, бу ҳолатда Президент инсонийлик ва адолат принципларидан келиб чиқиб ёрдам кўрсатди. Бироқ, ҳар сафар бундай муаммоларни индивидуал ёндашув орқали ҳал қилиш ечим эмас. Бюджетга ҳам кони зарар.

Ҳозирги кунда «новостройка»дан хонадон сотиб олаётган фуқаролар амалда қурувчи компанияларга инвестиция киритишади ва улушдорга айланишади. Бу эса уларнинг тўлиқ ҳимояланмаслигига олиб келади. Қурувчи компаниялар ва харидорлар ўртасидаги муносабатларни кафолатлайдиган аниқ қонуний механизм бўлиши зарур.

Шунинг учун «Халқ» демократик партияси қурилиш соҳасида замонавий молиявий механизмлардан бири бўлган «ЕSCROW» тизимини жорий этиш ташаббусини илгари суряпти.

Эскроу тизимида, оддийроқ қилиб айтганда, хонадон сотиб олаётган фуқаро ўз маблағини банкка тўлайди. Уч томонлама шартнома орқали, қурувчи компания уйни битказгандан сўнггина банк унга пулни ўтказади. Агар қурувчи компания ўз мажбуриятларини бажармаса ёки фирибгарликка қўл урса, банк маблағни харидорга қайтариб беради.

Бу тизим дунёда кенг қўлланилади ва, айниқса, АҚШ, Япония, Канада ва Европа мамлакатларида қурилиш соҳасида аҳолининг манфаатларини ҳимоя қилиш учун самарали ечим сифатида тан олинган.

@mufasa_mh

Читать полностью…

Mufasa

«Маънавий экспертиза» — отмен!

Медиа маҳсулотларни «маънавий экспертиза»дан ўтказишни жорий этиш тўғрисидаги қарор ушбу ҳужжатни қабул қилган органлар томонидан бекор қилинган ва ижродан чақириб олинган.

Маънавият ва маърифат маркази мутахассисларига қонунчиликка зид бўлган медиа материалларни аниқлаган ҳолда, тегишли органларга ўз фикр ва таклифларини тақдим этиш тавсия қилинган.

Қисқача айтганда, медиа маҳсулотлар фақат қонунчиликка мувофиқ равишда текширилиши мумкин. Ҳар қандай «маънавият полицияси» томонидан «маънавий экспертиза» ўтказилиши қонуний асосга эга эмас.

@mufasa_mh

Читать полностью…

Mufasa

Ҳаётнинг асл маъноси ва инсоний жасорат ҳақида янги ҳужжатли фильм

“Инсон” — икки тақдир, бир макон — чин инсонийлик, машаққат ва енгилмаслик ҳақидаги фильм. У одамларга ўз йўлида давом этишга умид беради.

Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги яратган бу фильм бошқа шу мавзудаги фильмлардан ажралиб туриши бирданига сезилди. Бошланишига ёмонмас, шундай давом этилаверса, натижалар ҳам яхши бўлади.

Бугунги куннинг чинакам қаҳрамонлари билан танишишни истасангиз, ҳозироқ insondocumentary?si=guO4EfwzqLC8v5vB">YouTube орқали томоша қилинг. Премьера бошланди.

@mufasa_mh

Читать полностью…

Mufasa

Ногиронлиги бор болалар тенгдошлари қатори оддий мактабларда ўқиши нақадар муҳим экани ҳақида

@mufasa_mh

Читать полностью…

Mufasa

Ҳужжат кўтариб сарсон бўлишга чек қўйилади!

Ҳозир одамлар ижтимоий ёрдам ёки хизмат олиш учун турли ҳужжатларни қўлтиғлаб юради. Туғилганлик гувоҳномаси, ногиронлик ҳақидаги ҳужжат, пенсия дафтарчаси, талабалик гувоҳномаси, банк картаси… Қисқаси, 10 дан ортиқ қоғоз билан сарсон бўлишга мажбур.

Президент бундай оворагарчиликни тугатиш вақти келганини айтиб, ижтимоий карта жорий этилишини эълон қилди.

Ҳамма ҳужжатларнинг ўрнини битта карта босади. Бу карта билан автобус ва метрода бемалол бепул юриш мумкин. Электр, газ ва ўқиш учун компенсация олиш осон бўлади. Нафақа ва ёрдам пуллари ҳам шу картага тушади.

Мазкур тизим 1 июлгача Тошкент шаҳри ва Янгийўл туманида синовдан ўтади. Йил охиригача бутун Ўзбекистон бўйлаб ишга тушади.

Ижтимоий карта – одамлар ҳаётини енгиллаштириш учун катта қадам. Энди ҳужжат кўтариб овора бўлишнинг кераги йўқ!

Читать полностью…

Mufasa

Камбағал оила фарзандларини чет тили, IT ва касб-ҳунарга ўқитиш учун қўшимча имкониятлар яратилади. 1 мартгача тўгараклар очилиб, камбағал оиладаги 118 минг ёшларни ўқитишни бошланади.

Тўгарак харажати 80 фоизгача бюджетдан қопланади.


Камбағал оилалар фарзандларини тайёрлаб, 2025 йилда 3,5 минг ёшларни олийгоҳга грант асосида қабул қилинади.

Олийгоҳ ректорлари ҳам камбағал оиладан жами 4 минг нафар ёшларни ўқитишга бош-қош бўлади. Бу бўйича вазио Қ.Шариповга тегишли топшириқлар берилди.

Читать полностью…
Subscribe to a channel