Каналда сиз долзарб мавзулар, янгиликлар ва қизиқарли мулоҳазаларни кузатишингиз мумкин Муаллиф 👉 Мирсаид Хайдаров Facebook 👉 https://www.facebook.com/mirsaidakbarovich Twitter 👉 https://twitter.com/mufasa_mh Боғланиш 👉 @Mufasaga_murojaat_bot
Пойтахтда 61 ёшли ўқитувчи узоқ вақт давомида 10-синф ўқувчисига тегажоғлик қилган. У қизни кузатиб юриб, унга смайликлар ва севги изҳорлари билан хабарлар юборган.
Қизнинг снифдошлари орқали унинг йигити бор-йўқлиги билан қизиққан. Қиз отаси вафотидан сўнг мотамда бўлган онасига бу ҳолатни айтишга узоқ вақт журъат қилмаган.
Судда 61 ёшли эркак қизни ҳақиқатан икки йил давомида кузатганини ва унга нисбатан жиддий туйғулари бўлганини тан олган.
Суд эркакни шаҳвоний шилқимлик қилиш билан айбдор деб топиб, унга 5 суткага маъмурий қамоқ жазоси тайинлабди.
Ўзбекистон борган сари педофиллар учун мисли «жаннат»га айланаётгандек. Масалан, юқорида келтирилган ҳолатдаги педофил 5 сутка ўтириб чиқиб, яна вояга етмаган қиз(лар)ни таъқиб қилишда давом этадими? Агар томи кетган бўлса (ҳар ҳолда эс-ҳуши жойида бўлган инсонни иши эмас-ку), унда нега мажбурий даволанишга юборилмади? Нега бундай типдаги шахсларга енгил жазо берилади, баъзида эса шу жазо ҳам берилмай қолиб кетади?
ЎзЛиДеП: Кўпчилик бўлиш билан иш битмаяпти
Парламентда гап кўп. Меҳнат қонунчилигига доир қонун лойиҳаси чиқарган ЎзЛиДеП ўзини кўпчилик деб ўйлаганди.
Лекин натижада ЎзЛиДеП бошқа сўл қанотдаги партиялар фракцияларига қарши чиқишига тўғри келди.
Актам Хаитовам интервюсида очиқ айтяпти: “Биз қонун ўтказа олмаяпмиз, чунки қолган фракцияларни аксарияти сўл ғояли”. Эътибор берсак — биринчи марта етакчи партия бошқа ўнг партия билан коалиция ҳақида очиқ гапирди.
Қонунлар ўтаётгани йўқ. Мунозаралар эса — қизимоқда. Қонунчилик палатасини канал, сайтларига кўз узмай қараб ўтирамиз-ов)
Урганч аэропорти Кореянинг Инчхон аэропортига хусусий шерикликка берилмоқда. Ушбу аэропорт миллий меъморчилик анъаналарига мос ҳолда реконструкция қилинади.
Читать полностью…Партиялар қутблашиб кетяпти, ўзи ким ҳақ?
Эрталаб ишга бориб, обедга бориб ишсиз қолиш деган гап ҳазилмас, энди қонунга айланиши мумкинми?
Душанба-сешанба Қонунчилик палатасида «ишдан бўшаш»қонун лойиҳасини яхшигина муҳокамаси бўлди.
ЎзЛиДеПчиларни айтиши бўйича қонун лойиҳасини фойдалари кўп: ишчини бўшатиш жараёни соддалашади, кераксиз қоғозбозлик бўмайди ва ҳоказо. Бир қарашда зўр.
Кейин бу қонун лойиҳасини «лекин»и кеб чиқди. ЎзЛиДеПдан ташқари бошқа 4 та партия: «Бу ходимларни ҳуқуқларини камайтиради, буни орқасидан ишончсизлик, норасмий иш бозорини кучайтиради» деб қолишди.
Партиялар ўртасида қутблашув бўлиб, қонун лойиҳаси ялпи мажлисданам ўтолмади. Хуллас, бу қонун лойиҳаси бўйича баҳсли саволлар кўп, жавоблар камроқ.
Шу мавзуда репортажам бор — аслида нима бўлган, энг жайдари нуқталар кўрсатилган.
Бош вазир Абдулла Арипов бошчилигидаги Ўзбекистон ҳукумати делегацияси Урумчи шаҳрига ташриф буюрибди. Делегация таркибида Энергектика вазири, Қурилиш вазири ўринбосари ва Андижон ҳокими ҳам бор.
Хитой Коммунистик партияси Марказий қўмитаси Сиёсий бюроси аъзоси, Шинжон-Уйғур автоном райони Партқўми котиби Ма Синжуй билан учрашув бўлиб ўтган. Учрашувда томонлар Ўзбекистон—Хитой ўртасидаги товар айирбошлаш ҳажми 13 млрд доллардан ошганини билдиришган. Тамом. Шундан бошқа маълумот йўқ. Бирорта битим ёки келишувлар имзоланганми, номаълум.
Покистон ва Ҳиндистон чегарасида уруш бошланди. Ядро қуролига эга икки давлатнинг ўртасидаги низони ривожланиши оғир оқибатларга олиб келиши мумкин.
Читать полностью…Бош прокурор ва вазирга депутатлик сўрови юборилди
Халқ демократик партияси фракцияси аъзоси, Қонунчилик палатаси депутати «Enter Engineering» компаниясида иш ишчилар билан боғлиқ муаммолар юзасидан Бош прокурорга, Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирига депутатлик сўрови йўллабди.
Депутатлик сўровида «Enter Engineering» компаниясида иш ҳақи билан боғлиқ муаммоларни ўрганиш, Меҳнат кодекси талабларининг бузилиш ҳолатларини аниқлаш ва 10 кун муддатда Қонунчилик палатасига расмий хулоса тақдим этиш ўрин олган.
Халқ вакилларининг бу масалага жиддий эътибор қарата бошлагани ва ҳаракатга тушгани қувонарли ҳолат, албатта.
Қойил, «Enter Engineering Pte.Ltd» компаниясининг ишчиларини сурункали тўс-тўполони ҳам касаба уюшмалари федерациясини уйғота олмаяпти. Жуда чуқур уйқуга кетишган шекилли.
Буни қарангки, 5 йил аввал ҳам «Еnter Engineering» компанияси ишчилари (Самарқандда) маош беришларини талаб қилиб жанжал қилишган. Касаба уюшмалари Федерацияси вазиятни ўрганиб, «ижтимоий тармокларда таркатилган хабар ҳозирги кунда долзарб эмас» дея муносабат билдирган экан.
Аммо кўриб турибмизки, «Еnter Engineering» ва унга тааллуқли бўлган корхоналарнинг хорижий ва маҳаллий ишчилари ўртасидаги низолар 5 йил ўтса ҳам долзарблигини йўқотмяпти. Бандлик вазирлиги назоратга олинди деб қўйгани билан яна «свежий» видеолар тарқаляпти.
ОКМК буюртмачи сифатида ҳолатга изоҳ билдирганди, лекин у барибир иш берувчи эмас-да. Иш берувчи эса жим-жит. Бундай ва бунданам баттар ҳолатларда ҳам жим. Ҳамма жим. Фақат ойлаб маош ололмаётган минглаб ишчилар шовқин қиляпти, холос.
Киши кўзига қилинган ишлар
Пандус борми? Бор. Лекин биздаги пандусларда юриш учун билмадим қанақадур чемпион бўлиш керак.
Депутат Жасур Жумаевам очиқ айтибди: шаҳардаги кўп пандуслар ногиронлар учун эмас, статистика учун қурилган.
Ўзичи, шу пандуслардан бирорта каттаконни аравачага ўтқазиб юргаздириб кўриш керак, қани, эплармикинлар.
Қоғозда тенгликни ёзиш осон. Аслида ҳақиқий тенглик ҳар бир инсон учун реал шароит яратилганда бошланади.
Киши кўзигамас, ҳақиқий ишлайдиган пандуслар керак. Ва бу масалага энди жиддий қараш вақти келди.
«Депутат билан бир кун» лойихасини тўлиқ сонини кўриб чиқинглар:
https://youtu.be/7Gwle8okd18
ИИВда раҳбарият алмашгач, тизимда ижобий ўзгаришлар кўзга ташланяпти. Шулардан бири — генераллар ва ҳудудий ИИБ раҳбарлари аҳоли билан мулоқотга, оммавий сайёр қабуллар ўтказишга жиддий эътибор қарата бошлагани кўп ҳудудларда кузатиляпти.
Авваллари ҳам қабуллар бўларди, лекин баъзан бундай учрашувларда «дежурный» мурожаатчилар қатнашгандек туюларди.
Эртага соат 10:00 да Нурафшон шаҳри, Янгиобод кўчасидаги Тошкент вилояти ИИББ биносида генерал-майор Тоҳир Ариповнинг навбатдаги шахсий қабули бўлиб ўтаркан.
Матбуот хизматини таъкидлашича, қабул очиқ мулоқот тарзида ўтади.
Хусусий клиникаларда «хатолар эпидемияси»бошландими?
Фарғона ва Бухородаги хусусий клиникалардаги фожеалар ва нотўғри жарроҳлик оқибатлари муҳокамада. Савол: бу бепарволикка қачон чек қўйилади?
«Адолат» СДП депутати Гулнора Абдувоҳидова Соғлиқни сақлаш вазирига қуйидаги саволлар билан мурожаат қилди:
1.Хусусий клиникаларда нохуш ҳолатлар нега кўпаймоқда?
2.Ҳар бир ўлим таҳлил қилинаяптими?
3.Протоколларга риоя назорати қандай олиб бориляпти?
4.Лицензия бериш — саралашми ё қоғозбозликми?
Рақамлар:
2023 йил — 67 шифокор,
2024 йил — 94 шифокор,
2025 йил (3 ойда) — 16 шифокор судга жалб қилинган.
Хусусий клиникалар шифо беряптими ё хатолар қурбони бўляпмизми?
Масала парламент ва жамоатчилик назорати остида. Кузатамиз.
Бош вазир Абдулла Арипов ва Қирғиз Республикаси Вазирлар Маҳкамаси раисининг ўринбосари – Давлат миллий хавфсизлик қўмитаси раиси Қамчибек Ташиев раислигида ўзбек-қирғиз Давлат чегарасини делимитация ва демаркация қилиш масалалари бўйича қўшма йиғилиши бўлиб ўтди.
Унда томонлар дўстлик ва яхши қўшничилик руҳида икки мамлакат фуқароларининг «Чашма» булоғидан тўлақонли фойдаланишига тўсқинлик қилувчи ҳар қандай чора-тадбирларга йўл қўймасликка келишиб олди.
Эковазирлик тасарруфидаги «Ҳисор» давлат қўриқхонасида ўрнатилган фотоқопқонга Туркистон силовсини муҳрланди.
Читать полностью…Давлат харидлари — очиқ ва адолатли бўлиши шарт
Давлат харидлари атрофидаги муҳокамалар ортиб бораётгани бекор эмас — бу соҳада ҳам шаффофлик ва жамоатчилик назорати талаб этиляпти.
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси қўмитасининг йиғилишида давлат харидларида коррупция, таниш-билиш орқали шартномалар тузилиши, ахборотнинг яширилиши каби ҳолатлар кескин танқид қилинди.
Муаммоларни ҳал этиш мақсадида қуйидаги таклифлар илгари сурилди:
— халқаро стандартлар асосида молиявий назоратни кучайтириш,
— тўғридан-тўғри шартномаларни чеклаш,
— рақобат муҳитини яратиш.
Давлат маблағлари манфаат учун эмас, қонун асосида сарфланиши керак.
«Божсизликка чеклов» – бу жазоми?
Сўнгги кунларда «божсиз товарлар миқдори камайди» деган янгилик бўйича ижтимоий тармоқларда турли фикрлар билдирилмоқда. Аммо масаланинг моҳиятини англасак, бу қарор халқимиз ва иқтисодий тараққиётимиз учун фойдали эканлигини кўрамиз.
Барчамиз кунора бозорлардаги нарх-наво ошаётганидан, четдан арзимас пулга олиб келинган маҳсулотлар қиммат сотилаётганидан норози бўлиб, маҳаллий ишлаб чиқарувчиларни қўллаш керак, нега ўзимизда иш ўринлари кам деб эътироз қиламиз.
Энди шуни амалга ошириш учун қадам ташланди. Хориждан кўп миқдордаги товарлар оммавий равишда олиб кирилса, бу ерда ишлаётган тадбиркорлар қандай рақобат қилади?
Қолаверса бу киритилган нормалар оддий одамларга таъсир қилмайди. Бу чекловлар сиз шахсан ўз эҳтиёжингиз учун олиб келаётган 1-2 та телефон, ноутбук, кийим-кечакка тааллуқли эмас. Лекин ўн-ўн бешталаб техника олиб кириб, фойда кўриш ниятидаги тижоратчилар учун тартиб ва интизом бўлади.
Бу каби тартиб фақат бизда мавжуд эмас. Дунёда биздан ҳам қаттиқ режимда маҳаллий ишлаб чиқарувчилар ҳимоя қилинади. Мисол учун, Европада ҳаво орқали божсиз лимит – $480, Туркияда – $480, Сингапурда – $500, Японияда курьерлик учун атиги $88 бўлса, Канадада бундан ҳам кам божсиз лимит $15.
Мазкур тартибни жорий этишдан мақсад истеъмолчилар манфаатини ҳимоя қилишдан иборат. Бу чоралар аслида чеклов ҳам эмас, балки жаҳонда юзага келаётган мураккаб шароитда миллий иқтисодиётимизнинг барқарор фаолиятини таъминлайдиган зарур чорадир.
"Миссия" лойиҳасининг 4-сони
Яхши лойиҳа йўлга қўйилди. Расмий ёндашув, шаблон хабарлардан кўра анча яхши.
Тўрт кун ичида 8 та қалъага саёҳат: Ўзбекистонда “Қалъа тур” маршрути йўлга қўйилмоқда
Президент Шавкат Мирзиёев Хоразмга қилган ташрифи чоғида вилоятнинг туризм салоҳиятига ҳам тўхталибди. Мамлакат бўйича туризм экспорти салоҳияти 10 млрд. доллар бўлса, шундан 2 млрд.доллари Хоразм ҳиссасига тўғри келмоқда.
Аммо Хоразмдек, тарихий ва маданий қадриятларга бой ҳудуд учун бу етарли эмас. 2024 йили вилоятга фақат 1,3 млн. хорижий туристкелган ва туризм экспорти 400 млн. долларга ҳам етмаган.
Ҳозирда, Хоразмда 263 та расман рўйхатгаолинган маданий мерос объекти бор. Уларнингкатта қисми тарихий ва архитектура жиҳатдан ўтақадрли. Туристларни жалб этиш учун жуда кучлиресурс. Лекин бу бойликнинг ярмиси ҳам тўғриишлатилмаяпти.
Вилоятда ҳали ўрганилмаган ёдгорликлар ҳам кўп. Ҳазораспдаги “Сулаймон қалъа”, Боғотдаги “Қалажик қалъа”, Янгиариқдаги “Хон боғи” ва “Олма отишган қалъа” ҳақида жамоатчиликда ҳам, туризм бозорида ҳам етарлича маълумот йўқ.
Бу эътиборсизлик натижасида тарих ҳам, иқтисод ҳам ютқазмоқда.
Хоразм ва Қорақалпоғистон ҳудудидаги 8 тақадимий қалъани ўз ичига олган тўрт кунлик “Қалъа тур” маршрути ишлаб чиқилади. Бу фақат сайр эмас — балки янги меҳмонхоналар, сервислар, йўллар, гидлар ва маҳаллий тадбиркорлик учун янги иш ўринлари демакдир.
Хуллас дўстлар, Хоразмдаги мавжуд салоҳият ишга солинса, бу нафақат вилоят, балки бутун мамлакат иқтисодиёти ўсишига катта ҳисса қўшади.
🌱 80 гектардан ортиқ ер майдони чиқинди полигонларидан табиатга қайтарилди
Чиқиндихоналар давлат тасарруфига ўтказилгандан сўнг, уларга нисбатан муносабат, эътибор ва бошқарувда жиддий ўзгаришлар кузатилди.
Илгари эгалари бўлмаган, назоратсиз қолган ва табиатга таҳдид солувчи, салбий манзарага айланган чиқинди полигонлари энди тизимли равишда тозаланиб, экологик талабларга мос ҳолга келтирилмоқда.
Айниқса, 80 гектардан зиёд майдондаги бундай ҳудудлар қайта экологик мувозанатга қайтарилгани — табиатни муҳофаза қилиш, аҳоли саломатлиги ва юрт экотизимини барқарорлаштиришга қаратилган муҳим қадам ҳисобланади.
Батафсил: gov.uz
Урумчида Ўзбекистон – Хитой иқтисодий форуми бўлиб ўтди. Тадбирда Бош вазир Абдулла Арипов ва Шинжон-Уйғур автоном райони раҳбари Ма Синжуй бошчилигидаги делегациялар иштирок этди.
Юртимиздан 250 дан ортиқ тадбиркорлар, шунингдек, бир нечта вилоят раҳбарлари ҳам қатнашибди. Форумда Хитойдан Ўзбекистонга жалб қилинаётган инвестициялар 5 баробар, қўшма корхоналар сони 3 баробар ошгани айтилди.
Энг катта янгилик — «Хитой–Қирғизистон–Ўзбекистон» темир йўли муҳим объектлари қурилиши бошланди. Ушбу лойиҳа Ўзбекистонни Шарқ ва Ғарб ўртасидаги йирик логистика хабига айлантиради.
Лойиҳани амалга оширишга 20 мингдан ортиқ киши жалб этилади. Қурилишга киритилган жами сармоя 4 миллиард 700 миллион долларга баҳоланмоқда.
Сенаторлар бекор ўтирмайлик деб электрон сигареталар муомаласини тақиқлашибди.
Қонун билан Жиноят кодексига ва Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга муомаласи тақиқланган тамаки маҳсулотларини, никотин етказиб беришнинг электрон тизимларини, шу жумладан электрон сигареталарни ва улар учун суюқликларни ишлаб чиқариш, тайёрлаш, олиш, сақлаш, ташиш ёки ўтказиш, шунингдек олиб кириш ва олиб чиқиш учун жавобгарлик белгиланишини назарда тутувчи ўзгартиришлар киритилмоқда.
Алишер Қодиров бундан 4 йил аввал «Дунёнинг 32 мамлакатида электрон сигареталар чекланган экан, нима учун биз чекламаслигимиз керак?» деганди. Ўшанда депутат Камбоджа, Эфиопия, Гамбия, Шри-Ланка, Сурия, Туркманистон сингари дунёдаги бир қанча «етакчи» мамлакатларни назарда тутган шекилли. Чунки шу типдаги давлатларда электрон сигареталарнинг сотилиши ва импорти тўлиқ тақиқланган.
Билмадим, бу қонун аҳолининг соғлиғини ҳимоя қилиш ва миллат генофондини сақлашга эмас, кўпроқ сигаретфурушларни лоббисидек кўриняпти.
Дубайдаги воқеага 15 нафар фуқаромиз аралашгани айтилмоқда. Рақам кичикдек кўринади. Аммо унинг сояси 37 миллион ўзбекистонликка тушади. Бутун бир миллатнинг шарафи билан боғлиқ.
Қонунчилик палатаси Спикери ўринбосари Раҳимжон Ҳакимов ҳам тўғри таъкидлаган: ҳар бир фуқаромизнинг четдаги хатти-ҳаракати Ватан образини шакллантиради.
Хорижда юрган одам юз берган ҳар бир воқеада Ўзбекистон номи билан танилади. унинг ҳар бир қадами — Ватан шаъни учун жавобгарлик.
Ҳар куни меҳнати ва билими билан Ватан шарафини кўтариб юрган минглаб ёшларимиз бор. Улар фахр ва умид манбаимиз.
Бир кичик тўданинг ахмоқлиги эса ана шу фидойилар йўлини тўсмаслиги шарт!
"ИННОПРОМ — Янги Ўзбекистоннинг саноат салоҳиятини дунёга намоён этади!"
🇺🇿 Бугун Президент Шавкат Мирзиёевнинг "ИННОПРОМ. Марказий Осиё" V халқаро саноат кўргазмасига ташрифи Ўзбекистоннинг саноат салоҳияти ва халқаро ҳамкорликдаги нуфузини янада оширмоқда.
Давлат раҳбарининг бевосита иштирок этиши ушбу кўргазманинг юқори даражасини ва мамлакатимиз учун унинг қанчалик муҳим эканини кўрсатади.
🏭 "ИННОПРОМ. Марказий Осиё" — бу нафақат кўргазма, балки минтақавий саноат кооперацияси учун муҳим платформа. Бугунги тадбирда Ўзбекистон компаниялари 500 дан ортиқ маҳсулотлари билан иштирок этиб, миллий иқтисодиётимизнинг ўсиб бораётган салоҳиятини намоён этмоқда.
Бизнинг маҳаллий ишлаб чиқарувчиларимиз учун янги ҳамкорлар топиш, замонавий технологияларни жалб қилиш ва ташқи бозорларга йўл очиш имконияти яратилади.
🌍 Президентимиз ташаббуслари туфайли Ўзбекистон халқаро саноат ҳамжамиятининг тенг ҳуқуқли ва фаол аъзосига айланиб бормоқда. Бугун "ИННОПРОМ" доирасида ўтказилаётган икки томонлама учрашувлар ва имзоланаётган келишувлар иқтисодиётимиз учун янги истиқболлар эшигини очади.
🚀 "ИННОПРОМ. Марказий Осиё" — бу Ўзбекистон учун янги саноат ривожланиш босқичининг рамзи. Маҳсулотларимизнинг жаҳон бозорига чиқиши, инновацияларнинг кенг жорий этилиши ва иш ўринларининг кўпайиши сингари муҳим натижалар айнан мана шундай тадбирлар орқали таъминланади.
Ва ниҳоят, миллий ифтихоримиз бўлган «UzAuto Motors» мулозимларимиз ўзгача фахр ва миллий ғурур ила фойдаланишга ўтган «Малибу-2» аслида Хитойдан олиб келинишини тан олибди.
Хабарда маълум қилинишича, «Малибу-2» автомобиллари партияси Хитойдан Қозоғистон ҳудуди орқали белгиланган тартиб-қоидаларга тўлиқ риоя қилган ҳолда Ўзбекистонга юборилмоқда экан.
Ўзбекистонда яшайдиган одам циркда кулмайди
Истанбулда вафот этган юртдошимиз Ватанга қайтарилди
Истанбулда ёнғин оқибатида вафот этган 19 ёшли фуқаронинг жасади Бош консулхона ва Миграция агентлиги ҳамкорлигида Ўзбекистонга олиб келинибди. Барча харажатлар давлат томонидан қопланган.
Аммо шу орада айримлар жасадни Ўзбекистонга олиб боришга ёрдам пули керак, деб ижтимоий тармоқларда соққа қилишни бошлаб юборибди.
Бундай ҳолатларда ишониб, пул ўтказманглар. Лохотрон бўлиши мумкин. Ҳукуматнинг яқинда қабул қилинган тегишли қарорига мувофиқ эндиликда хорижда вафот этган фуқароларнинг жасадини қайтариш давлат ҳисобидан амалга оширилади.
«Eco Expo Central Asia 2025» Тошкентда бўлиб ўтади
19–21 июнь кунлари Тошкентда Central Asian Expo (CAEx) мажмуасида «Eco Expo Central Asia 2025» экологик технологиялар халқаро кўргазмаси илк бор ўтказилади.
Кўргазма барқарор келажак учун глобал экологик ҳамжамият, саноат, давлат ва хусусий сектор вакилларини бирлаштиради.
Манба: gov.uz
Саида Мирзиёева:
«Шавкат қўймади, эрталабдан жанжал қилди: ‘Вой-дод, сани кўрмаяпман!’ деб»
Ушбу видеода Саида Шавкатованинг тиғиз кун тартиби, қорни очқап кетганда Худодан тушган неъмат — «довча»ни еволгани, фарзанди билан кам кўришаётгани ва меҳмон кутиш масъулияти акс этган.
Жорий йилнинг 1-чорагида Миграция агентлиги томонидан 2648 нафар фуқарога ҳуқуқий ёрдам кўрсатилиб, 512 ҳолатда хорижий иш берувчилардан жами 3,6 млрд сўм миқдорида маош ва компенсация ундириб берилибди.
Шунингдек:
🔹 81 нафар юртдошимизнинг паспорт ва ҳужжатлари иш берувчи ва ўртакашлардан қайтариб олинган;
🔹 764 нафар хорижда ишсиз қолган фуқаро вақтинча иш билан таъминланган;
🔹 134 нафар оғир молиявий аҳволга тушган фуқаро Ватанга қайтариган;
🔹 52 нафар фуқарога моддий ёрдам кўрсатилган;
🔹 16 нафар хорижда яшаш жойисиз қолган шахс вақтинча тураржойга жойлаштирилган.
Барча ишлар Миграция агентлиги жамғармаси маблағлари ҳисобидан амалга оширилибди.
🎥 Видеолавҳада ана шундай хайрли ишлардан бири — Татаристонда оғир касалликка чалинган мурожаатчининг шифокор назоратида Ўзбекистонга қайтарилиши жараёни акс этган.
Электр узилди, иш тўхтади — масъулият кимнинг зиммасида?
Яқинда “Тесто” ресторанлар тармоғи ўз фаолиятини вақтинча тўхтатишга мажбур бўлди. Сабаби — корхона тушунтиришсиз электр тармоғидан узиб қўйилган. Замира Раҳмонова ижтимоий тармоқда бу ҳолат бўйича мурожаат қилди. Бу ҳолат рестораннинг фаолияти, обрўси, меҳмонлар оқими ва иқтисодий барқарорликка ҳам жиддий зарар берган.
Мурожаат жамоатчиликда жиддий муҳокамаларга сабаб бўлди. Натижада, ЎзЛиДеП вакили Абдуманноп Бўриев шахсан воқеа жойига чиқиб, тадбиркор билан учрашиб, вазиятни ўрганди. “Биз бу ишни назоратга олдик. Сизнинг орқангизда партиямиз, президент турибди. Қўрқманг,” — дея тадбиркорга далда берди.
Бир қарашда бу оддий хатолик ёки тушунмовчиликдек кўриниши мумкин. Лекин аслида бунинг ортида тизимли муаммолар ётибди. Электр таъминоти, шаҳар инфратузилмаси (масалан, парковка муаммоси), идоралар ўртасидаги келишувсизлик — буларнинг барчаси тадбиркорга ортиқча юк бўляпти.
Бундай вазиятлар, афсуски, ягона ҳолат эмас. Шу сафар тадбиркор оғиз очиб, мурожаат қилди, депутат эса эътибор берди. Демак, норасмий тўсиқлар, ижрочи органларнинг қўпол аралашуви ва ноқонуний чора-тадбирларга нисбатан жамоавий муносабат шаклланяпти. Бу ижобий тенденция. Энди бу давомий, тизимли ва таъсирчан бўлиши керак.
@mufasa_mh
Депутат: Тошкент метросидаги тиғизлик муаммоси — тизимли ёндашув зарур
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Жавлон Абдуллаевнинг маълум қилишича, Тошкент метросидаги эрталаб ва кечки «час-пик» пайтларида юзага келаётган тиғизлик ҳолати аҳоли учун жиддий ноқулайлик туғдирмоқда.
Депутатнинг таъкидлашича, Чилонзор, Пахтакор, Беруний каби йирик бекатларда соат 07:30 дан 09:00 гача бўлган даврда йўловчилар оқими кескин ортмоқда, поездлар эса 8–10 дақиқалик интервалда келаётгани сабабли фуқаролар бир неча рейсни ўтказиб юборишга мажбур бўлмоқда. Кечки пайтларда Пахтакор ва Халқлар дўстлиги бекатларида ҳам шунга ўхшаш ҳолат кузатилмоқда.
Жавлон Абдуллаев бу масалада тизимли ёндашув зарурлигини таъкидлаб, қуйидагиларни таклиф этди:
– янги поездлар олиб келиш;
– ҳаракат жадвалини қайта кўриб чиқиш;
– юклама юқори бўлган соатларда рейслар сонини кўпайтириш.
Унинг фикрича, транспорт тизимидаги ҳар қандай узилиш ва ноқулайлик фуқароларнинг кундалик ҳаётига бевосита таъсир кўрсатади. Шу боис, Тошкент метрополитени фаолиятида йўловчи манфаати доимо биринчи ўринда бўлиши лозим.
Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида кўриб чиқилган — солиқ ва тадбиркорлик соҳасидаги ҳуқуқий муносабатларни такомиллаштиришга қаратилган қонун лойиҳаси муҳокамасида либераллар томонидан илгари сурилган таклиф инобатга олинмади.
16 нафар Лидепчилар қарши овоз берган қонун лойиҳаси қабул қилинди.