Каналда сиз долзарб мавзулар, янгиликлар ва қизиқарли мулоҳазаларни кузатишингиз мумкин Муаллиф 👉 Мирсаид Хайдаров Facebook 👉 https://www.facebook.com/mirsaidakbarovich Twitter 👉 https://twitter.com/mufasa_mh Боғланиш 👉 @Mufasaga_murojaat_bot
Ноқонуний контент жиноий жавобгарликка сабаб бўлади
❌ Энди интернетда ноқонуний контент тарқатиш жиноий жавобгарликка сабаб бўлиши мумкин!
Биз нималарга эътибор беришимиз керак?
⚠️ Жиноий, экстремистик, зўравонликка чорловчи контент тарқатмаслик;
⚠️ Ёлғон ва дезинформацияга асосланган материаллардан узоқ туриш;
⚠️ Шахсий маълумотларни очиқ ҳолда тарқатмаслик;
⚠️ Кибербулинг ва таҳқирловчи постлардан қочиш.
🛑Агар шубҳали контент кўрсангиз, уни ўчириш ва тегишли идораларга хабар бериш муҳим!
👥 Унутманг! Интернет муҳитини тоза сақлаш – ҳар биримизнинг вазифамиз!
💻Киберхавфсизлик бўйича ўқишни истайсизми?
Унда «Cyber University» Сиз учун тўғри танлов! Университет сизларни «Очиқ эшиклар куни»га таклиф қилмоқда!
🗓 Сана: 2025 йил 15 май, 11:00
📍 Манзил: Тошкент вилояти, Нурафшон шаҳри
🔎 Тадбирда:
✅Замонавий инфратузилма ва лабораториялар
✅Киберхавфсизлик бўйича мастер-класслар
✅Таълим йўналишлари билан танишиш
✅Талабалар турар жойи ва спорт мажмуаси
✅Халқаро сертификатлар ва амалий кўникмалар ҳақида маълумот
📚 «Cyber University» — 2025 йилда ташкил этилган янги авлод университети!
📞 Қўшимча маълумот ва рўйхатдан ўтиш учун: +998 (55) 888-55-55
Бор товоғим, кел товоғим
Ўзбекистон Афғонистонга беғараз ёрдам тариқасида 26 тоннадан зиёд юқори сифатли уруғ (чигит, шоли, мош, полиз экинлари) етказиб берди.
Афғонистон эса Имом Бухорий мажмуаси қурилиши учун 16 та юк машинасида «Ҳирот оқ мармари»ни Ўзбекистонга юборди.
Қонунга зид маълумотларни тарқатиш жавобгарликка сабаб бўлади
👨🏻💻 Ҳар биримиз интернетда пост ёзиш ёки маълумот тарқатишдан олдин, унинг ҳуқуқий оқибатлари ҳақида ўйлашимиз керак. Чунки, нотўғри ва ноқонуний маълумот жиноий ёки маъмурий жавобгарликка сабаб бўлади.
❕Қонунбузарликка мисоллар:
❌ Тасдиқланмаган ёлғон хабарларни тарқатиш;
❌ Бошқа шахсларнинг шахсий маълумотларини уларнинг рухсатисиз эълон қилиш;
❌ Низоли ёки нафратни қўзғатувчи материалларни тарқатиш.
🚨 Қандай жавобгарлик?
🔹Бундай ҳаракатлар учун баъзи ҳолатларда жарима ёки ҳатто озодликдан маҳрум этиш жазолари белгиланиши ҳам мумкин!
👀 Интернетда ҳушёр бўлинг! Ҳуқуқбузарликка йўл қўймаслик учун маълумотларни аниқ манбалардан текширинг!
Парламентда рақобат бошланадиган кўринади
Яқиндагина икки партия – ЎзЛиДеП ва «Миллий тикланиш» ДП фракциялари «Тараққиёт блоки»га бирлашган эди.
Халқ демократик партияси энди парламентда мухолифатга айланишга қарор қилибди.
Бу партия парламентда муқобил қараш ва ғояларни илгари сурмоқчи. Сайловчилар манфаатларини биринчи ўринга қўйиб, мамлакатнинг барқарор ижтимоий-иқтисодий ривожланиши ҳамда аҳоли фаровонлигини таъминлашни даъво қиляпти.
Парламентдаги мухолифат Ҳукумат дастурини танқидий баҳолаб бориш ҳамда қонунлар лойиҳаларини қатъий сиёсий позиция ва қарашлар асосида муҳокама қилишни мақсад қилганмиз, деб баёнот ҳам берибди.
Соғлом рақобат кучи буғдойни сомондан ажратади!
Бунинг учун мухолиф фракция масъул эканини доим англаши керак.
Агар бу жараён халқ манфаати учун хизмат қилса, парламент мухолифати юзага келса – буни қўллаб-қувватлаш керак.
Интернет ва ижтимоий тармоқларнинг ўзбек сегментида ноқонуний фаолият билан боғлиқ ҳолатлар ортиб бормоқда. Жумладан, қурол-яроғ, гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддаларнинг ноқонуний савдоси, терроризм ва экстремизм, шафқатсизлик, зўравонлик. порнография, фирибгарлик ва дезинформацияни тарқатиш ҳолатлари тобора кўпайяпти.
Сўнгги пайтларда онлайн платформалар орасида фактларни текширишдан воз кечиш, модерацияни фойдаланувчиларга топшириш тенденцияси кузатиляпти. Бу эса Ўзбекистон Республикаси қонунчилик талабларига мос келмайди.
Буларнинг барчаси онлайн платформалар ва веб-сайтлар фаолиятини тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий базани мустаҳкамлаш, интернет маконидаги хавфсизликни таъминлаш, тизимли чора-тадбирларни кучайтириш заруратини кўрсатмоқда.
Қачондан зўравонлик – одатий ҳол бўлиб қолди!?
Охирги пайтларда интернетда, айниқса Telegram ва ижтимоий тармоқларда аёлларни камситувчи, зўравонликни оқловчи контентлар кескин кўпайди. Онлайн зўравонлик “контент”га айланиб, жамиятимиз учун таҳдидга айланмоқда.
📊 Фақат 2024 йилнинг иккинчи ярмида:
❌ аёллар ҳуқуқлари бузилиши билан боғлиқ 5 000 дан ортиқ материал тарқалган
❌умумий кўришлар сони 76,6 миллионга етган
Уларнинг аксариятида жабрланувчи айбланади, зўравон оқланади. Бу нафақат адолатсиз, балки хавфли. Чунки:
🔻 зўравонлик нормага айланмоқда
🔻 аёллар ўзини “қадрсиз” ҳис қилади
🔻 жиноятчилар сувдан “қуруқ” чиқади
📢 Бу ҳолатга қарши қонун бўлиши — давр талаби!
✅ Зўравонликни сенсация қилган контентларга чеклов қўйилиши шарт
✅ Контент яратувчилар — блогерлар, инфлюенсерлар — жавобгар эканини тушуниши керак
✅ Онлайнда гендер сезгирлиги, ахборот этикаси бўйича ўқувлар ташкил қилиниши зарур
✅ Медиа — одамларга ҳурмат, тинчлик ва тенгликни ўргатиши шарт.
Бош вазир Абдулла Арипов бошчилигидаги ҳукумат делегацияси расмий ташриф билан Эрон Ислом Республикасида экан.
Бугун Эронни Биринчи вице-президенти Муҳаммад Ризо Ореф бошчилигидаги ҳукуматлар делегацияси учрашувида
товар айирбошлаш ҳажмини 2 миллиард долларга чиқариш имкониятлари муҳокама қилинган.
Ўсимликлар ҳимояси ва карантини соҳасида ҳамкорлик тўғрисидаги Англашув меморандуми, Ҳалол стандарт соҳасида ҳамкорлик тўғрисидаги Англашув меморандуми имзоланган.
Ўзбекистонда онлайн платформалар учун
янги қоидалар жорий этилмоқда
Ўзбекистондаги платформаларга энди қуйидаги мажбуриятлар юкланади:
📌 Контент модерацияси бўйича ҳисоботлар эълон қилиш;
📌 Ногиронлиги бўлган шахслар учун қулайлик яратиш;
📌 Фойдаланувчи маълумотларини Ўзбекистон қонунчилигига мувофиқ сақлаш;
Қизиқ факт: Европа Иттифоқи (DSA) ва АҚШда шунга ўхшаш қоидалар аллақачон ўз самарасини кўрсатган ва натижада фойдаланувчиларнинг шикоятлари сони 40 фоизга камайган.
#platformalar_qonun
#kontent_himoya
“Сувни кўрмай этик ечма”
Кеча Олий мажлисда давра суҳбати бўлиб ўтгани, унда онлайн-платформалар фойдаланувчилари ҳуқуқлари, соҳада юзага келаётган ижтимоий муносабатлар, замонавий чақириқлар муҳокама қилингани ҳақида хабар берилди.
Шу хабарда АОКА вакиллари айтилган юқорида айтилган соҳани тартибга солувчи тўғридан-тўғри амал қиладиган яхлит қонун лойиҳаси ишлаб чиқилганлиги маълум қилган. Бу қонуннинг мақсади ҳам аниқ баён қилинган.
Доимгидек лекин шу хабар чиқиши билан айрим ўзини ҳамма нарсадан хабардор қилиб кўрсатадиган сафсатабозлар ғимирлаб қолди.
Нима эмиш, ҳали эълон қилинмаган қонуннинг “бандларидан тушунса бўлар эканки”, у қонун сифатида кучга кирган тақдирда, блогерлик фаолиятини лицензияли қилиш, мажбурий солиққа тортиш, шунингдек, бу фаолият учун ижроси қатъий бўлган яна қатор мажбуриятларни кўзда тутар экан.
Ким бу билағонга айтди “Блогерлик фаолияти ҳақида” қонун қабул қилинади деб.
Энди бирма бир шу жойларини ўтиб чиқсак. Масалан, бу билағоннинг айтишича гўёки қонун биринчи ўқишда кўриб чиқилган. Лекин қўмитадаги давра суҳбати билан биринчи ўқишда кўриб чиқишнинг фарқини билмаган инсон, қўлига қалам олишга виждони қийналмайдими?
Қолаверса, матнни ўқиса, блогерлик тўғрисида қонун ҳақида умуман гап кетмаган, бор йўғи “инфлюенсер ва блогерлар масъулияти ажратилиб, блогерлар мажбуриятлари сезиларли енгиллаштирилмоқда”, дейилган.
Демак шу ердан ҳам ҳар қандай ақлли инсон инфлюенсер деган тушунча пайдо бўлаётганига эътибор берган бўлар эди. Қолаверса, блогерларнинг мажбурияти енгиллаштирилмоқда деб турган бўлса... Тарифга тил ожиз бу гапларни ўзининг йўриғига юритишга ҳаракат қилаётганларга.
Умуман, ўзи бу блогерман деб жар солаётганлар ўзининг ҳуқуқий мақоми ҳозир ҳам қонунларда борлигини, уларга қандай талаблар қўйилганлигини билармикин. Яна бир масала, умуман бу хабарда оммавий ахборот воситалари фаолиятига оид ҳеч гап бўлмаса, нега ўзига олади бу журналистман деган одамлар.
Энг ошиб тушгани блогерликни лицензиялаш тартиби деган гапни қаердан олган бўлса? Буниси энди бир фантазиядан бошқа нарса эмас.
Умуман олганда бу парламент хабари қонунни жамоатчилик муҳокамасига чиқариш ҳақида хулосага келинди деб тугаяпти. Матнни охиригача ўқиш керак. Бўлмасам, подадан олдин чанг чиқариб, шарманда бўлганингиз қолади.
Қонунни матнини кўрмасдан қаттиқ жойдан чанг чиқаришни нима деб баҳолаш мумкин, бу вос-вос бўлиб қолишга ўхшайди, яна булар мулоқот қилайлик деганига ўлайми. Ким бундай бир боғдан, бир тоғдан келиб ётган одам билан мулоқот қилгиси келади.
Давлат тиббиётни жойига қўяман деб, пул ажратсаю, маблағлар хавога учса.
Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг ялпи мажлисида Ҳисоб палатасини 2024 йил учун хисоботи эшитилди.
Тиббий тизимга ажратилган пуллар ҳақида гап кетганда депутат Беҳзод Тўхтамуродовни айтишича, йилдан йилга берилаётган пуллар ошиб боряпти.
Лекин, миллонлаб долларлик маблағ етарли ўзлаштирилмаган, кераксиз асбоб-ускуналар сотиб олинган, йўқ жойда мақсадсиз пул кетган.
Иш бунақа ташкил қилинмайдида ўртоқлар, бу нарсаларни вақти кеганда ҳисобиниям бериш керак бўлади.
Адхам Юсупович Худойқулов Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Таълим сифатини таъминлаш миллий агентлиги директори лавозимига тайинланди
Читать полностью…Йўл қўйилган камчилик ва хатолар учун соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосарлари Д.Султанов, Ф.Шарипов лавозимидан озод этилди, вазир ўринбосари О.Омонов 6 ойда рақамлаштиришда ўзгариш қилмаса, ишдан олиниши ҳақида огоҳлантирилди.
Читать полностью…«Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ Жиззах ҳудудий филиали 705,9 миллион сўм маблағ эвазига бир дона «Kia Sorento Prestige» автомобилини харид қилибди.
PS. Бир нима дейишгаям тил ожиз.
Қонун лойиҳасини «лайк»лаб ўтириш даври тугаяпти
Илгари парламент «бир овоздан» тасдиқлаш механизмига айланганди: эътироз йўқ, савол йўқ, муҳокама йўқ. Лекин охирги сайловлардан сўнг вазият ўзгараётгандек.
Янги фракциялар, янги блоклар парламентни «лайклаш» майдонидан муҳокама ва рақобат саҳнасига айлантиряпти. «Тараққиёт блоки»нинг ташкил топиши эса бу жараённи тизимли қилади.
Икки партия – «Миллий тикланиш» ва ЎзЛиДеП – энди парламентда Президент ислоҳотларини қўллаб-қувватлаш, «Ўзбекистон – 2030» стратегиясини амалга ошириш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини қонунчилик орқали таъминлашда етакчи сиёсий куч сифатида ҳаракат қилади.
Фракцияларнинг умумий дастури ва мақсадларини амалга ошириш, ҳукумат дастурига қонунчилик таянчини яратиш – блокнинг асосий вазифаси бўлади.
Сиёсатга яқин таҳлилчилар «халқ энди жим парламентни эмас, гапирадиган, жавоб берадиган ва ишлайдиган парламентни кўради» дейишяпти. Кутамиз, кузатамиз. Агар бу жараён фуқаролар ҳуқуқининг ҳимоясига олиб келса – биринчилардан бўлиб қўллаб-қувватлаймиз.
ДХХ Call-маркази ишга тушди
ДХХ ваколатларига киритилган масалалар юзасидан жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини тезкор равишда қабул қилиш мақсадида Call-марказ фаолият юрита бошлади.
Call-марказга 1520 қисқа рақами орқали қўнғироқ қилиш мумкин.
Ушбу Call-марказ бўлар-бўлмас, майда-чуйда эмас, балки айнан ДХХга тегишли масалалар юзасидан мурожаатлар қабул қилинади.
Атрофингизда бўлаётган қонунбузарликларга нисбатан бефарқ бўлманг, 1520 рақамига қўнғироқ қилинг!
Мурожаат қилган фуқароларнинг шахси сир сақланиши кафолатланади.
Ватанимиз тинчлиги ва осойишталигини сақлашда ҳар бир фуқаронинг иштироки муҳим ҳисобланади.
Самарқандда табиатга 137 миллиард сўмдан ортиқ зарар етказилди
Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги Давлат экологик назорат инспекцияси томонидан Самарқанд вилояти Жомбой тумани ҳудудидан оқиб ўтувчи «Оқдарё» дарёсининг муҳофаза этиладиган ҳудудида навбатдаги рейд тадбири ўтказилган.
Рейд давомида дарё ҳудудида «M.T» фермер хўжалиги вакиллари томонидан экскаватор ва юк машиналари ёрдамида ноқонуний равишда қум-шағал аралашмаси қазиб олиниб, табиатига 137,4 млрд сўм миқдорида зарар етказилгани аниқланган.
🔗 Манба
Жазирама баҳор
14–17 май кунлари Республика ҳудудининг катта қисмида ҳаво ҳарорати 39–41 даражагача, жанубий ва чўл ҳудудларда эса 42–43 даражагача кўтариларкан.
💻 Фарзандингиз Интернетда... Уни ким назорат қилади?
Онлайн платформалар орқали ҳар куни минглаб зарарли контент тарқалмоқда.
Бу шунчаки статистика эмас. Бу сизнинг фарзандингизга таҳдид!
Интернетдаги ноқонуний маълумотлар қандай хавф туғдиради?
📢 Интернетдаги маълумотларга ишонишдан олдин уларнинг ёлғон ёки ҳақиқий эканлиги ҳақида ўйлаб кўрганмисиз?
🔍 Ноқонуний маълумотлар – бу тарқатилиши қонун билан тақиқланган ахборотлар бўлиб, улар жамиятга ва давлатга жиддий зарар етказиши мумкин.
Бу ахборотлар орасида:
✅ Терроризм ёки экстремизмни тарғиб қилувчи материаллар;
✅ Давлат сирларини ошкор қилувчи маълумотлар;
✅ Ёлғон ва ёлғончи рекламалар;
✅Шахсий маълумотларнинг қонунга зид равишда тарқатилиши.
⚖️ Бундай маълумотларни тарқатиш жиноий ёки маъмурий жавобгарликка сабаб бўлиши мумкин.
☝️Шунинг учун интернетда маълумот улашишдан аввал унинг ҳақиқийлиги ва қонунийлигини текширинг!
Мубашшир Аҳмад ҳибсга олинди
Ижтимоий тармоқларда ўзини «Мубашшир Аҳмад» дегич зиддиятли диний блогер Алишер Турсунов 2025 йилнинг 8 май, пайшанба куни тонгда Истанбулнинг Баҳчешеҳир мавзеидаги уйидан гумонланувчи сифатида олиб кетилган.
Туркиянинг Иммиграция бошқармаси (Göç İdaresi) А.Турсуновнинг қаердалиги, соғлиғи ва суд жараёни ҳақида ҳеч қандай маълумот бермаган. Ўзбекистонга депорт қилинган бўлиши мумкин.
Тажовузкорларга йўл йўқ: қонун бизни ҳимоя қилади
Маълумотларнинг сизиб чиқиши ҳар бир фойдаланувчи учун жиддий хавф солади. Чунки бугун кўплаб платформаларга шахсий маълумотларимиздан тортиб, ҳисоб рақамларимизгача бириктириб қўйганмиз.
Янги қонунга кўра, онлайн-платформалар ҳар қандай хавфсизлик бузилиши ҳақида фойдаланувчиларни дарҳол хабардор қилиши шарт. Бу эса шахсий маълумотларингизни ҳимоялашда қўшимча кафолат беради.
Қонун талабларига кўра, платформалар шахсий маълумотларни муҳофаза қилишни таъминлаши, уларни фойдаланувчи розилигисиз тарқатмаслиги шарт.
Бунга амал қилмаган компаниялар жавобгарликка тортилади.
Янги қонун рақамли дунёда сизнинг ҳуқуқларингиз ҳимояланганини кафолатлайди!
#КиберХавфсизлик
#ШахсийМаълумотлар
#ҚонунВаҲуқуқ
Чилонзор тумани Электр тармоқлар корхонаси 2 нафар ходими 10 минг АҚШ доллар пора олган вақтда ушланибди
Читать полностью…Булоқбошидаги тошқиндан зарар кўрган аҳоли ва тадбиркорларга копменсация маблағлари қоп-қоп нақд пулларда қоплаб бериляпти экан
Читать полностью…Салкам юз ёшга кирган Зангиота туманида яшовчи меҳнат фахрийси Саиджалол отага Президент совғаси — BYD русумли автомобил топширилди.
Читать полностью…Тошкент вилояти ҳокимининг шаҳарлар инфратузилмасини ривожлантириш, ободонлаштириш ва коммунал хўжалик масалалари бўйича котибият мудири М.Худойқулов лавозимидан озод этилди.
Тадбиркорлар мурожаатларига лоқайдлик, сансалорлик ва микро ГЭСлар қурилишидаги сусткашликка йўл қўйгани учун вилоят даражасидаги котибият раҳбари тарихда биринчи марта ишдан «статья» асосида — иш берувчи ташаббуси билан бўшатилди. Яна бир қанча мутасаддиларга кескин чоралар кўрилган.
Парламент муҳокамасидаги янги қонун лойиҳаси қабул қилинса, мухолифат энди номигамас, ҳақиқий ваколатга эга бўлади:
– Қонун лойиҳаларига муқобил таклиф беради,
– қўмиталарда раислик ўринлари олади,
– амалдорларга «Ҳукумат соати»да юзма-юз савол беради.
Қисқаси, «ҳамма бир овозда маъқулласин» деган қарашлар тугади. Энди парламентда баҳс-мунозара, жиддий репликалар кўпроқ эшитилади.
Лекин, менда савол бор — бу имкониятлар қоғозда қолиб кетмайдими? Бу саволга жавобниям яқин орада билиб оламиз.
Президент раислигида тиббиёт соҳасидаги ислоҳотларнинг навбатдаги босқичида турган устувор вазифалар муҳокамасига бағишланган видеоселектор йиғилиши бошланди.
Сўнгги 7 йилда тиббиётга ажратилаётган маблағ 6 карра ошган ва жорий йилда 42 триллион сўмга етган. Илгари фақат пойтахтда бажарилган 400 дан ортиқ юқори технологик амалиёт вилоят ва туманларда ўтказилмоқда. Биргина буйрак кўчириш амалиёти кунига 2 тадан бажарилмоқда.
Мамлакатимизда ҳар ўн минг аҳолига 27 нафар шифокор тўғри келади. Бу АҚШ, Буюк Британия, Финляндия билан бир хил кўрсаткич. Туркия ва Канадада бу рақамлар 1,5 баравар кам.
Бизда тиббиёт ходимлари сонида ҳам, молиялаштиришда ҳам муаммо йўқлиги, лекин сифат борасида эътирозли саволлар жуда кўплиги таъкидланган.
Ўтган ойнинг охирларида Бош вазир А.Арипов Самарқандда борганида қахвахонага кирган.
«Счет»ни вилоят ҳокими ёпибди. Бош вазир эса тадбиркорга 200 минг сўм бериб, «бу санга барака бўлади» деб дуо қилиб қўйибди.
Авваллари чет эл ҳукумат раҳбарлари ҳақида шунга ўхшаш ҳолатларни эшитардик. Ҳукумат халлқа қанчалик яқинлашса, шунчалик барака бўлади!)
Карманалик икки нафар ёшлар етакчиси авария оқибатида ўлди, яна биттаси эса касалхонада
Навоий вилояти Кармана тумани «Фарҳод» ва «Баҳром» маҳаллаларининг икки нафар ёшлар етакчиси автоҳалокат натижасида вафот этди. Ушбу туманнинг Ёшлар ишлари бўлими мутахассиси эса шифокорлар назоратида қоляпти.
Ёшлар ишлари агентлиги директори Алишер Саъдуллаев марҳумларнинг оила-аъзоларига таъзия билдириб, уларнинг ота-онаси ва яқинларига моддий ҳамда маънавий ёрдам кўрсатилишини маълум қилган.
PS. Бугунги кунда автомобиль йўлларимиз тобора жанг майдонига ўхшаб кетяпти. У хоҳ ҳайдовчи-йўловчи, хоҳ пиёда бўлсин - йўллардаги хавф-хатарга дуч келиши, унинг иштирокчисига айланиши мумкин.