mufasa_mh | Unsorted

Telegram-канал mufasa_mh - Mufasa

10317

Каналда сиз долзарб мавзулар, янгиликлар ва қизиқарли мулоҳазаларни кузатишингиз мумкин Муаллиф 👉 Мирсаид Хайдаров Facebook 👉 https://www.facebook.com/mirsaidakbarovich Twitter 👉 https://twitter.com/mufasa_mh Боғланиш 👉 @Mufasaga_murojaat_bot

Subscribe to a channel

Mufasa

🇺🇿🇭🇺Ўзбекистон – Венгрия: ҳамкорликнинг янги саҳифаси очиляпти

Хабарингиз бор, Шавкат Мирзиёев айни пайтда Венгрия пойтахти Будапештда расмий ташриф билан бўлиб турибди. Бу ташрифдан икки мамлакат муносабатларида янги саҳифа очилиши кутиляпти.

Гап фақат сиёсий учрашувлар ҳақида эмас. Савдо-сотиқ, энергетика, таълим, технология, бизнес — ҳаммаси дастурда бор.

Бу ҳамкорлик бир томонга эмас, ҳар иккала халқка ҳам фойда. Венгрлар — Европанинг марказида турибди. Улар орқали Ўзбекистон ўз товарини Европага чиқарса, биздаги бозор, ресурс ва имкониятлар улар учун эшик очади.

Мутахассисларнинг фикрича, Ўзбекистон охирги йилларда иқтисодий ислоҳотлари, ички бозорининг кенгайиши, очиқ ва прагматик ташқи сиёсати билан минтақада жиддий ўйинчига айланди. Венгрия эса Европа Иттифоқига йўл очувчи нуқта.

Ташриф доирасида Венгрия компаниялари билан қатор муҳим келишувлар кутиляпти: бизнесни Ўзбекистонга олиб кириш, янги заводлар қуриш, технологик ҳамкорлик қилиш, юқори қийматли маҳсулотлар ишлаб чиқариш.

Атом энергетикаси, қайта тикланадиган энергия — яъни «яшил энергия» бўйича ҳам ҳамкорлик йўлга қўйилади. Бу нафақат иқтисод, балки атроф-муҳит, келажак учун ҳам инвестиция.

Читать полностью…

Mufasa

Экологик маданият: энди бу фақат гап эмас — сиёсат даражасида

Сўнгги йилларда боғда сайр қилиш, табиат қўйнида дам олиш, пикник лар ташкил этиш урфга кирди. Дам олиш маданияти пайдо бўлиши билан бирга масъулият ҳисси, экомаданият ҳам шаклланиши керак.

Экомуаммоларни фақат тарғибот эмас, қонун, таълим ва тизимли иш билан ҳал қилиниши кун тартибига чиқди. Энди аҳолининг экологик маданиятини ошириш давлат сиёсати даражасида, бу бўйича Президент қарори билан алоҳида концепция қабул қилинди.

Унда 3,3 миллион боғча боласи, 4,2 миллион мактаб ўқувчиси, 400 минг коллеж талабаси ва 1,9 миллион университет талабаси экологик таълим олиши кўзда тутилган.

Бундан ташқари, барча давлат хизматчилари ҳам махсус курсларда ўқитилади. Улар ўз билимини KPI орқали баҳоланади.

1 декабрдан бошлаб Эковазирлик дарахт кесиш, чиқинди ташлаш, ҳаво ва сув ҳолати каби барча экологик маълумотларни очиқ эълон қилиб боради. Ким, қаерда, нима қиляпти — ҳаммаси жамоатчиликка маълум бўлади.

Мактаб, боғча, университет ҳудудидаги яшил масканлар энди хусусийлаштиришга йўл қўйилмайди. Бу – болалар учун узлуксиз экологик тарбия маскани қолади, дегани. Дарахт экиш, гул парваришлаш, табиатга эътибор — ҳаёт тарзига айланиши керак.

Муҳими — ҳужжат қабул қилингани эмас, балки шу ҳужжат орқали эртага «қаерда хато қилдик?» деган саволга бугун жавоб беришимизда.

Агар фарзандларимиз тоза ҳавода, соғлом муҳитда улғайишини истасак — экологик маданиятни ҳар биримиз ўзимиздан бошлашимиз шарт. Чунки бу концепция — фақат ҳукуматники эмас, умумий маданий ўзгаришлар босқичидир.

Читать полностью…

Mufasa

«МилЛИй авто» 🙃

Читать полностью…

Mufasa

🌱ЭКОЛОГИК СТАРТАП БОРМИ? УНДА МАРҲАМАТ!

Сизда табиатни сақлаш, ҳаво ва сувни тозалаш, чиқиндиларни қайта ишлаш, ёки қайта тикланадиган энергия бўйича инновацион ғоялар борми? 💡

Унда EcoExpo 2025 — Марказий Осиёнинг илк экологик кўргазмаси сизни кутяпти! 🌍

📌 Қандай лойиҳалар керак?

♻️ Чиқиндиларни қайта ишлаш ёки камайтириш технологиялари
🌞 Қайта тикланадиган энергия манбалари бўйича ечимлар
💧 Сув ресурсларини тежайдиган инновациялар
🌬️ Ҳаво тозалигини таъминловчи интеллектуал лойиҳалар
🌿 Табиатни муҳофаза қилишга қаратилган “ақлли” технологиялар


💼 Қандай ёрдам берилади?

📍 Ҳар бир вилоятдан камида 10 та стартапга 6 м² бепул майдон!
💸 Энг яхши 5 лойиҳа молиявий қўллаб-қувватланади
🎯 Мутахассислардан менторлик ва маслаҳат
🤝 Экологик соҳада ҳамкорлар топиш учун алоқа платформаси


Тақдимот топшириш муддати: 5 июнгача

📧 Тақдимотни юбориш учун: taqdimotecoexpo@gmail.com

Читать полностью…

Mufasa

Пойтахтда электрон сигарет сотиш ва ишлаб чиқаришга қарши рейд ўтказилибди.

Рейдда савдо нуқатларидан қарийб 12 млрд сўмлик (тамаки, электрон тамаки, электрон тамаки суюқликлари, кальян) маҳсулотлар ашёвий далил сифатида олинган.

Шунингдек, электрон тамаки маҳсулотларини ишлаб чиқарувчи яширин цех ҳам фош этилган.

Электрон сигаретларни ноқонуний савдоси ва ишлаб чиқарилишига чек қўйилиши яхши, албатта. Яқинда Сенат электрон сигареталар импорти ва муомаласини тақиқлаш кўзда тутилган қонунни маъқуллади. Бундай ҳаракатлар учун жиноий жавобгарлик ҳам назарда тутилган. Оғирлаштирувчи ҳолатларда 12 йилгача қамалиб кетиш мумкин.

Мен бир нарсани тушунмайман:
любой жойда носвой эркин сотилади. Бозорларда «оптом» сотадиган алоҳида расталар ҳам мавжуд. Қўлбола, уй шароитида ҳар қандай санитария-гигиена қоидаларни бузган ҳолатда ишлаб чиқилади. Шунда носни инсон саломатлигига зарари йўқми? Носни ишлаб чиқариш ва сотишни тақиқловчи қонун лойиҳалари нега йўқолиб қолаверади? Мана шу саволларга ҳеч жавоб тополмайман.

Читать полностью…

Mufasa

АҚШ президенти Дональд Трамп Бирлашган Араб Амирликларига қилган ташрифи чоғида Қаср Ал Ватан саройида анъанавий «Al-Ayyala» рақси билан тантанали тарзда кутиб олинди.

Бу ҳолат кўплаб муҳокамаларга сабаб бўляпти. Al-Ayyala рақси — БАА ва Уммонда кенг тарқалган анъанавий халқ рақси бўлиб, ЮНЕСКО томонидан «Инсониятнинг номоддий маданий мероси» сифатида эътироф этилган. Ушбу рақсда аёллар олдинги қаторда туриб, сочларини шиддат билан силкитишади. Бу ҳаракатлар қувонч, бирлик ва миллий ғурур рамзи ҳисобланади.

Таниқли журналист, сиёсатшунос, ректор Шерзодхон Қудратхўжа «Биз нега араблардан хафамиз? Аслида, бизга арабларнинг нима кераги бор? Биз ўзимиздан хафа бўлишимиз керак! Ажаб бўпти, хўб бўпти. Биздек тақлидчи миллат дунёда йўқдир. Менинг психосоматикамга кўра, бу видеони кўриб аслида ўзимиздан нафрат қиляпмиз, ўз аксимизни кўряпмиз» дея ўринли саволлар билан эътироз билдиряпти.

Шунингдек, ахли илм (профессор) Шерзодхон ака кўпчилик тан олиш истамайдиган, аммо ҳақиқат бўлган фикрлари билан бўлишган:

«Биз йиллар давомида арабча услубга интилдик. Арабча усул шундай бўлса керак, деб ўйладик. Лекин ҳозир шу видеони кўриб, аслида ўз хатоларимиздан хафа бўлишимиз керак. Менинг нега ранжишимни, Эркин Воҳидовнинг қуйидаги шеърини ўқигандар тушунади:

Муслим бўлдик арабдан ортиқ,
Ўрис бўлдик русдан зиëда
.
Бирни топсак ëруғ дунёда,
Ўн каррани қилганмиз тортиқ.
Ичдик, чекдик, шўро юртида
Ўздик барча оғалардан ҳам.
Юзсизликдан ошмасак бўлди
Овропа “тўға”лардан ҳам.

Биз ҳар пайт келганда бировга тақлид қиламиз: туркларга — турк қўшиқлари орқали, ҳозир эса ўзини Эроннинг “шиа” йўналишига киритиб юборувчилар ҳам бор — лекин унинг асли маъносини тушунмай.

Шунинг учун, дўстлар, қайтайлик болалигимизга. СССР, яъни атеизм даврида ҳам бувиларимиз уйда бир рўмолни ўраб, кўчада устидан яна бошқа рўмол ўраб чиқишарди. Шундай одоб, шундай ҳаë бардавом эди. Ҳеч кимга билдирмасдан уйда намоз ўқишар, дуо, сажда қилишар, рўза тутушарди. Буни ҳеч ким ошкора намоён қилмас эди.

Боболаримиз Ҳажга боролмасалар ҳам, масжидга бориб келиб, болаларга ширинлик улашишарди. Етим-есирларга эса миннатсиз ёрдам кўрсатишарди.

Бугун эса биз Аллоҳга яқинлигимизни фақатгина Макка ва Мадинага 10 марта бориш билан намоён этяпмиз, аммо бошқа савобли ишлар ҳақида деярли унутаëтгандекмиз.

Келинг, ўзимизнинг туркий ўзлигимизга қайтайлик. Туркистоннинг миллий кийимлари, Имом Бухорий, Термизий, Марғилоний, Нақшбандийларнинг таълимотларига қайтайлик. Суръатимиз эмас, сийратимиз мустаҳкам бўлсин! Шундагина бошқалар биздан ўрнак олади. Саломат бўлинглар!»

Читать полностью…

Mufasa

Шунингдек, қарорга мувофиқ:

- ИИВ томонидан 2025 йил якунига қадар чорраҳа ва йўллардаги барча махсус техника воситалари тўлиқ хатловдан ўтказилади;

- хатлов натижалари бўйича ўзбошимчалик билан ёки белгиланган тартибга риоя этмаган ҳолда ўрнатилган, техник ва стандарт талабларига жавоб бермайдиган техника воситалари демонтаж қилинади;

- ҳайдовчилар томонидан тезликни ошириш ҳолатлари кўплаб кузатилаётган ҳудудларда автомашиналарнинг айни вақтдаги тезлигини кўрсатиб огоҳлантирувчи электрон таблолар ўрнатилади;

- тадбиркорларнинг махсус техника воситаларидан фойдаланишда шахсга доир маълумотлар хавфсизлигини таъминлаш, суиистеъмолчиликларнинг олдини олиш чоралари кўрилади.

Читать полностью…

Mufasa

“Тўхташ тақиқланган” ва “Тўхтаб туриш тақиқланган” йўл белгиларининг мақсадга мувофиқ ўрнатилганлиги нуқтаи назаридан тўлиқ қайта кўриб чиқилиши белгиланди.

Зарурат бўлмаган жойларда ўрнатилган йўл белгилари демонтаж қилинади, уларнинг амал қилиш вақтини кўрсатувчи қўшимча ахборот белгилари ўрнатилади.

Қарор билан шу белгиларда кўрсатилган амал қилиш вақтидан ташқари пайтда транспорт воситаларининг тегишлича тўхташи ҳамда тўхтаб туришига рухсат берилди. Масалан, "Тўхтаб туриш тақиқланган" белгисининг тагида амал қилиш вақти соат "7.00 - 21.00" деб кўрсатилган бўлса, транспорт воситалари ушбу белги ҳудудида соат 21.00 дан 7.00 га қадар бемалол тўхтаб туришлари мумкин бўлади.

Читать полностью…

Mufasa

Жорий йил 1 сентябрдан бошлаб ҳаракат тезлигини назорат қилишга мўлжалланган ҳар қандай турдаги стационар ва мобиль радарлар жойлашган ҳудудда ва унгача камида 250 метрдан кам ҳамда 500 метрдан кўп бўлмаган ҳудудда “Радар” йўл белгисининг ўрнатилиши мажбурий бўлади.

Читать полностью…

Mufasa

Президентимиз топшириғига асосан аҳолининг таклиф ва истакларини инобатга олган ҳолда, автомобиль йўлларида ҳаракатланиш тартибини янада такомиллаштириш, ҳайдовчиларга қўшимча қулайликлар яратиш ҳамда уларни қийнаб келаётган муаммоларни бартараф этишга қаратилган Ҳукумат қарори қабул қилинди.

Қарорга мувофиқ, жорий йил 1 июндан бошлаб йўл чизиқларини босиб қоидабузарлик содир этиш ҳолатларини махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш дастурий-техник воситалари орқали қайд этишга йўл қўйилмайди. Тўхташ чизиғи – "стоп-линия" (5.33 йўл белгиси) бундан мустасно.

Яъни, ҳайдовчи чизиқни босиб олса, бу қоидабузарлик фоторадар ёки видеокамера орқали қайд этилмайди, демак, автоматик равишда жарима ёзилмайди. Лекин, ЙПХ ходими томонидан аниқланганда, қоидабузарлик ўрнатилган тартибда расмийлаштирилади.

Читать полностью…

Mufasa

Соғлом интернет муҳитини биргаликда яратамиз!

🌍 Интернет – турфа фойдаланувчилар парвози акс этган ўзига хос фазо!

Аммо, ҳар биримиз онлайн платформа ва ижтимоий тармоқларда маълум бир мажбуриятларга ҳам эгамиз. Хусусан:

🔹 Давлат қонунларига амал қилиш;
🔹 Бошқа шахсларнинг ҳуқуқ ва қадр-қимматини ҳурмат қилиш;
🔹 Зарарли ва ноқонуний контент жойлаштирмаслик;
🔹 Қонунга зид контент тарқатилган бўлса, уни тезда ўчириш;
🔹 Ҳомийлик маблағларини йиғишда қонуний талабларга риоя қилиш.

⚖️ Интернетда ҳам эркинлик ва масъулият мувозанати таъминланиши керак!

Читать полностью…

Mufasa

Қонун лойиҳаси билан янги субъект пайдо бўлмоқда. Улар кимлар?

⚖️ Ўзбекистонда қабул қилинадиган янги қонун жамият ҳаётида ахборот билан боғлиқ долзарб муаммоларга ечим бериш ва замонавий тушунчаларни ҳуқуқий асосда мустаҳкамлашга қаратилган.

✏️ Масалан, «оммавий ҳамжамиятнинг модератори» деган янги таърифда онлайн-платформадаги контентни назорат қилувчи шахс назарда тутилади.

💠 Модераторлар – онлайн-платформаларда контентни жойлаштириш, ўчириш ёки таҳрирлаш ҳуқуқига эга бўлган шахслар. Улар контентнинг қонунийлиги ва ижтимоий тартибга мувофиқлигини назорат қилади.

📝 Янги қонунда модераторларнинг мажбуриятлари ва жавобгарлиги белгиланмоқда.
Улар контентни жойлаштириш, ўчириш ёки таҳрирлаш орқали ҳамжамият тинчлигини сақлашга кўмаклашади.

#МедиадаХавфсизлик
#Модераторлар
#ИнтернетҚонунчилиги

Читать полностью…

Mufasa

Бундан буён туман таълим бўлими раҳбарларини таълим билан боғлиқ бўлмаган бирорта йиғилишга жалб қилинмайди, бу ҳақида мутасаддилар қатъий огоҳлантирилди.

Читать полностью…

Mufasa

Ал-Беруний номидаги халқаро мактаби ташкил этилади

Давлатимиз раҳбари томонидан «Президент иқтидорли фарзандлари» миллий дастурини бошлаш ва «Гарвардчилар мактаби»ни очиш бўйича катта фармон имзолаган.

Бу муассаса Ал-Беруний номидаги халқаро мактаб сифатида ташкил этилади. Бу йил 8-синф битирувчиларидан 60 нафари саралаб олиниб, халқаро мактабда «Топ-10» олийгоҳларига мақсадли тайёрланади.

Читать полностью…

Mufasa

60 минг ўқитувчи ҳозирда 8-12 миллион сўм маош олаяпти

Боғча тарбиячилари ойлиги 65 фоизга ошиб, мактаб ўқитувчилари маошига тенглашди. Янги ўқув йилидан мактаб директорлари, ўринбосарлари ва боғча мудираларининг иш ҳақи 7-10 миллион сўмдан ошади.

Читать полностью…

Mufasa

«Дешон қалъа» халққа қайтариляпти

Хоразмдаги «Дешон қалъа» — 1842 йилда Хива хони Оллоқулихон буюруғи билан қурилган тарихий ёдгорлик. Афсуски, бу ёдгорлик бугунги кунда йўқ бўлиб кетиш арафасида турибди.

Деворларининг катта қисми вайрон ва яроқсиз ҳолатга келиб қолган. Атрофи эса ноқонуний қурилишлар билан тўлган. Пиёдалар юришигаям йўл қолмаган.

Эковазирлик «Дешон қалъа»ни «Ичан қалъа» сингари туристик масканга айлантиришга бел боғлаган. Девор қайта тикланади, яшил ҳудудлар барпо этилади.

Бунинг учун «Шиҳлар»маҳалласидан 55 та уй кўчирилиб, ўрнига боғлар, йўлаклар ва замонавий сайёҳлик мажмуаси қурилади.

Читать полностью…

Mufasa

Президентимиз ва умумий активлари қиймати 200 миллиард доллардан зиёд бўлган Венгриянинг йирик компаниялари раҳбарлари

Давлат раҳбари Будапештга бориши билан ишни тўғри ишбилармонлар билан учрашувдан бошлади.

Учрашуда Венгриянинг энг гигант компаниялари — OTP Bank, Wizz Air, MOL Group, Inpark, 4iG, Indotek ва бошқа кўплаб компанияларнинг топ-менежерлари ва таъсисчилари иштирок этди.

Ушбу компанияларнинг умумий активлари қиймати 200 млрд доллардан зиёдни ташкил қилади — нафақат Венгрияда, балки Овропада «котта болла» ҳисобланади.

Венгриядан келаётган инвестициялар охирги йилларда анча кўпайган. Масалан, OTP Bank Ўзбекистондаги йирик банклардан бирини сотиб олди. Энди автокредит, бизнес учун пул, паррандачилик кластери — шуларни ҳам бошлашмоқчи. Президент бу режаларни маъқуллади.

Читать полностью…

Mufasa

Ўзбекистонда мобил интернет тезлиги пастлади

Speedtest Global Index маълумотларига кўра, Ўзбекистон мобил интернет тезлиги бўйича жаҳон рейтингда бир поғона пасайиб, 72-ўринни эгаллади.

2024 йил март ойида мамлакат 71-ўринда бўлган, ҳозирги кунда эса мобил интернетнинг ўртача тезлиги 53,33 Мбит/с ни ташкил қиляпти. Бу эса фойдаланувчилар учун алоқа сифатини маълум даражада пасайишига олиб келиши мумкин.

Шу билан бирга, Ўзбекистон сўнгги йиллар ичида 65 поғонага кўтарилганини ҳам эътироф этиб қўйиш керак.

Читать полностью…

Mufasa

ДХХ Call-марказига мурожаат қилган фуқародан ИИБ ходими ЖКнинг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда терговда бўлган собиқ ички ишлар ходимига суд идораларидаги танишлари орқали енгилроқ жазо тайинланишида ёрдам бериш эвазига унинг яқин қариндошларидан 20 минг АҚШ доллари талаб қилган.

Тадбирда ИИБ ходими фуқаро «А.Б.»дан 20 минг АҚШ долларини олган вақтида қўлга олинди.

Яна бир ҳолатда, 17 май куни ўтказилган тадбирда Янгийўл тумани ички ишлар ходими 8 йил 5 ой муддатга озодликдан маҳрум қилинган маҳкумга жазо муддатини Тошкент шаҳар суди мансабдор шахслари имконияти орқали тафтиш инстанциясида камайтириб беришни ваъда қилиб, маҳкумни таниши «Н.Н.»дан 24 минг АҚШ доллари миқдорида пора олаётган вақтида ушланди.

Тадбир жараёнида унинг ёнидан адвокатлик ва ҳакамлик суди судьяси гувоҳномалари ҳамда ИИВнинг лавозимга тайинлаш тўғрисидаги буйруғи нусхаси топилган.

Ушбу ходим 2014 йилга қадар ички ишлар идораларида ишлаб, 2022 йилдан эса, адвокатлик фаолияти билан шуғулланиб келган. Жорий йилнинг апрель ойида унга яна бир бор имконият берилиб, ички ишлар идораларига қайтадан тикланган. Афсуски, ишга тикланганлигига 2 ой бўлмаган бу ходим коррупцион ҳаракатларни такроран содир этган.

Читать полностью…

Mufasa

Жаҳон банки Ўзбекистонга қайта тикланувчи энергия манбаларини электр тармоқларига интеграция қилиш ва устувор ҳудудларда электр таъминотининг ишончлилигини оширишга қаратилган дастурни қўллаб-қувватлаб, 100 млн доллар имтиёзли кредит ажратди.

Дастурни амалга ошириш учун «Ҳудудий электр тармоқлари»АЖ ўз ҳисобидан яна 50 млн доллар ажратади.

Бу — Жаҳон банки тарихида Ўзбекистондаги дастурни молиялаш учун биринчи марта «натижага йўналтирилган дастур» (PforR) орқали амалга оширилаётган лойиҳа.

Лойиҳа умумий 150 млн долларлик маблағ билан амалга оширилади.

PS. Энди «свет ўчди» деган мурожаатлар анчагина камаяди, шекилли

Читать полностью…

Mufasa

Соҳадаги муҳим янгиликлардан бири шундаки, Президентимиз топшириғига мувофиқ маъмурий жазолар тизимига янги – “маъмурий огоҳлантириш” таъсир чорасини киритишни назарда тутувчи қонун лойиҳаси ишлаб чиқилди.

Лойиҳага кўра, йўл ҳаракати қоидаларини бузиш билан боғлиқ айрим енгил турдаги ҳуқуқбузарликларни биринчи марта содир этган шахсларга ДПХ инспектори томонидан огоҳлантириш берилади. Огоҳлантириш бир йил ичида фақат бир маротаба берилиши мумкин.

Читать полностью…

Mufasa

Бугунги кунда йўллардан кесиб ўтувчи айрим темир йўлларда ҳафта ёки кун давомида вагонлар ҳаракатланмасада, ҳайдовчилар белги олдида тўхташга мажбур ва натижада узун тирбандликлар юзага келмоқда.

Масалан, Тошкент шаҳрининг Фарғона йўли кўчаси (кўприк олдида), Чўпонота ва Шота Руставели кўчалари кесишмаси, Кичик халқа йўли (Қушбеги) сингари йирик йўлларда зарурат бўлмасада, ҳайдовчилар тўхташга мажбур. PS. нолаларимиз етиб борибди

Шу муносабат билан қарор билан автомобиль йўлларидан ўтган айрим темир йўл кесишмаларида “Стоп” белгилари бошқарилувчи сфетофорларга алмаштирилиши белгиланди.

Читать полностью…

Mufasa

Қарор имзоланган кундан бошлаб қатор енгилликлар жорий қилинади.

Хусусан, соат 23.00 дан 06.00 га қадар йўналишли транспорт воситалари учун алоҳида ажратилган тасмаларда бошқа транспорт воситаларининг ҳаракатланишига рухсат берилди.

Автобуслар ҳаракати учун ажратилган, яъни "А" ҳарфли тасмаларда бошқа транспорт воситаларининг ҳаракатланиши ҳозирда тақиқланган. Соат 23:00 дан бошлаб деярли барча автобус йўналишлари ўз ишини тугатишини ҳисобга олиб ҳамда қўшимча қулайлик яратиш мақсадида бошқа транспорт воситаларининг тунги пайтда, соат 6:00 га қадар ушбу тасмаларда ҳаракатланиши мумкин бўлади ва бу қоидабузарлик ҳисобланмайди.

Читать полностью…

Mufasa

Яна битта хушхабар:

1 июндан бошлаб шаҳарлар автомобиль йўлларида таъмирлаш ёки йўл чизиқларини чизиш билан боғлиқ ишларни соат 07.00 дан 21.00 га қадар амалга оширишга (дам олиш кунлари, шунингдек, кечиктириб бўлмайдиган алоҳида ҳолатлар бундан мустасно) йўл қўйилмайди.

Таъмирлаш ва йўл чизиқларини янгилаш ишлари энди кундузи эмас, фақат кечаси — йўллардаги ҳаракат камайган вақтда амалга оширилади.

Бу ўзгариш фуқароларнинг кундалик ишга бориш-келиш, фарзандини мактабга олиб бориш ёки шифохонага етиб олишни осонлаштириш билан бир қаторда, тирбандликлар юзага келишини олдини олади.

Читать полностью…

Mufasa

Токиода 5 нафар тиррақи ҳибсга олинди

Япония пойтахтида 5 нафар ўзбекистонлик фуқаро талончилик ва зўравонликда гумонланиб ҳибсга олинди.

Улар одамларнинг ҳамён ва сумкаларини тортиб олиш, жароҳат етказиш ҳамда ўғирланган кредит карталари орқали iPhone сотиб олиб, қайта сотишда айбланмоқда.

Айбловлар 2023 йил августидан 2024 йил февралигача бўлган даврни қамраб олади.

PS. «Долзарб 40 кун» тадбиридан кейин бандитларимиз бутун дунёга тарқалиб кетган, шекилли. Энди буларни йиғиштириб келиш учун вақт ва ресрус талаб этилади.

Читать полностью…

Mufasa

Оролда шўрга чидамли гигант қамиш синовдан ўтказилди

Эковазирлик Орол денгизини қуриб қолган ҳудудида шўр ерларга мос ўсимлик турларини синовдан ўтказмоқда. Синовда Arundo donax — гигант қамиш тури катта натижа кўрсатди. У одатда нам муҳитни ёқтиради, лекин шўр шароитга ҳам мослаша олар экан. Қамиш илдизлари ер ости сувига (2 метр) етиб бориб, сувни тортган ҳолда ўсишни давом эттирди.

Урганч ва Қорақалпоғистондан олинган илдиз куртаклари билан экилган кўчатларнинг яшаб қолиш даражаси 90 фоиздан ошди. Бу тажриба Орол ҳудудини яшиллантириш, чанғ бўронларига қарши кураш ва экотизимни тиклашда янги имконият яратиши мумкин.

Читать полностью…

Mufasa

Таниқли адвокат Раззоқ Алтиевни маълум қилишича, Тошкентда жабрланувчи ва уни адвокатига терговчи ва тергов бошлиғи томонидан босим ўтказилиб, 22:30 гача тергов биносидан чиқармай ушлаб турилган:

«Икки йигит бир болани уриб 1000$ пулини олиб кетади. Тергов ЖК 277-модда билан жиноят иши қўзғатиб, жабрланувчига етказган зарар қопланмаган ва тарафлар ярашмаган бўлсаларда, тергов жиноятчиларни бирини ЖПК 84-моддаси билан кечириб, иккинчисини ЖКнинг 105-моддаси билан судга чиқаради. Бу ҳолатдан норози бўлган жабрланувчи ва уни адвокатига терговчи ва тергов бошлиғи томонидан босим ўтказиб, кечқурун 22:30гача тергов биносидан чиқармай ушлаб туришади. Бу ҳолат Тошкент шаҳрида бўлаётгани эса фожеа»

Читать полностью…

Mufasa

Президент қарори билан Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги қошида Болалар контентини ривожлантириш маркази ташкил қилинди.

Марказ болалар тарбияси ва соғлиғига салбий таъсир қиладиган ахборот маконидаги контентни таҳлил қилади.

Маҳаллий ижодкорларга миллий контент яратиш бўйича буюртма беради, соҳада кадр тайёрлашни ташкил қилади. Қори Ниёзий институти марказга илмий жиҳатдан кўмаклашади.

UPD. Болалар контентини ривожлантириш марказига директор этиб таниқли режиссёр Жаҳонгир Аҳмедов тайинланди.

Читать полностью…

Mufasa

Ўтган йили 341 минг ўқитувчи янги тизим асосида тоифага топширган бўлса, шундан 102 минг нафари имтиҳондан ўта олмаган.

Ишга олишда дипломга қараб эмас, билим ва малакани баҳолаш тизимига ўтилди. Бу янги тизим орқали имтиҳон қилинган 13 минг номзоддан 6 минги билими қониқарсиз бўлгани учун ишга кира олмаган.

Ёки 61 та хусусий олийгоҳда педагог-кадрлар ўқитилаётгани билан бирортасида кимё, биология ва физика бўйича муаллим тайёрланмайди.

Читать полностью…

Mufasa

Аслида ҳар бир «фаол» қамалишига оз бўлса-да барчамизни ҳиссамиз бор. Нега дейсизми? Чунки кўриб-билиб турамиз: ижтимоий тармоқларда танилишни бошлаган фаол ўзининг ноқонуний хатти-ҳаракатлари билан ўзини жарга улоқтираётган бўлади. Аммо уни бу йўлдан қайтариш ўрнига, унга жим ҳам турмаймиз, балки лайклар ва «босинг-босинг» деган изоҳлар билан қўллаб-қувватлаймиз.

Орамизда малакали ҳуқуқшунос дўстларимиз ҳам бор. Улар фаолнинг постларида жиноий аломатлар борлигини кўриб-билиб туради, лекин инсонийлик нуқтаи назаридан: «Ҳей, биродар! Мана бу матнда ёзганларингиз ҳуқуқий оқибатларга олиб келиши мумкин,» — деб огоҳлантиришмайди. Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар чора кўргунича ҳеч ким миқ этмайди. Кейин қонун олдида жавоб бериш вақти келганда эса уни иконага айлантирамиз. Шу пайтда баъзи ҳуқуқшунослар ҳам «очко» учун ҳаракатга тушиб қолишади.

Ёши катта, устоз журналистлар ҳам ёшларга тўғри йўл кўрсатишни исташмайди. Вақтида ҳақорат, туҳмат, жамоат хавфсизлигига таҳдид солувчи ёлғон маълумотлар тарқатаётганларни, шантаж ва фирибгарлик билан шуғулланаётган дўстларимизни қайтарганимизда, эҳтимол, ҳеч бири қамалмаган бўларди.

Менинг фикримча, бундай салбий ҳолатларга қарши аввало жамоатчилик ўзи курашиши керак. Хайп ва сохта обрў ортидан қувиб юрганларни жамият ўзи тўхтатиши зарур — давлатнинг ўзига ташлаб қўймасдан. Чунки давлат нима қилади — агар қонун бузилган бўлса, жазолайди. Бу ерда шахснинг кимлиги, жамиятдаги мақоми аҳамиятга эга эмас.

Мана, масалан «Мубашшир Аҳмад» домла. Уни кузатиб келаётганлар орасида кўплаб зиёлилар, илмли шахслар, адвокат ва ҳуқуқшунослар бор эди. Лекин улардан бирортаси очиқчасига: «Домла, мана бу ерда келтирган фикрларингиз қонунчиликка тўғри келмайди, жавобгарликка сабаб бўлади»,— деб айтмади. Аксинча, қарсак чалиб, олқишлаб ўтиришди. У очиқ-ойдин дунёвийликка қарши чиқса ҳам, жиҳодга даъват этса ҳам, унга қарши тўхта деб айта олмадик.

Агар у қонунга зид ҳаракат қилмаган бўлса, давлат уни нега олиб келсин? Бундан ташқари, чет эл давлатлари ўз «активи»ни осонликча топшириб қўймайди. Демак, процесс ортида жиддий асослар бор.

Қонун барчага баробар. Жазо эса муқаррар. Қози ҳам қамалмоқда, ҳаммани қамайдиганлар ҳам қамалмоқда. Ҳеч ким жавобгарликдан қутулиб қолмайди.

Читать полностью…
Subscribe to a channel